cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

👑 Bekalar Uchun 💕

📚Eng sara hikoyalar 👗Fasonlar 🍜Retseptlar 👒Moda va Go'zallik olami 😍Foydali maslahatlar Ayollar uchun barcha kerakli maslahatlar bizda 🤗 Reklama uchun 👇 @xayotimsizkooo

Больше
Рекламные посты
28 851
Подписчики
+1 11624 часа
+1 4567 дней
+27830 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

00:21
Видео недоступноПоказать в Telegram
💗💗💗💗💗 💗💗🅰💗💗 @BekalarUchun https://t.me/joinchat/AAAAAEr77g1BcYHrWupM0g
Показать все...
👍 2🤯 1
00:37
Видео недоступноПоказать в Telegram
🌹🔤🔤🔤🪷 🔤🌹🔤🔤🔤 @BekalarUchun https://t.me/joinchat/AAAAAEr77g1BcYHrWupM0g
Показать все...
👍 1👏 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
📝 O'zingiz uchun qulay alifboda yozavering, axir👉 @XatosizYozadi_Bot bor-ku! ➖ Kirill alifbosida matn yozish sizga qiyinchilik tug'diryaptimi? ➖ Yoki lotinchada harf izlab, ko'zlaringiz chalkashib ketyaptimi? 😁 Kuyinmang, matnlarni kerakli alifboga o'tkazishingizda @XatosizYozadi_Bot yordam beradi. Endi Siz, bot orqali: ➡️ Lotin alifbosidan kirill alifbosiga; ➡️ Kirillchadan lotin alifbosiga to'g'ridan to'g'ri, bexato o'tkazing. Bot manzili:👉 @XatosizYozadi_Bot ✅️
Показать все...
🤖 BOTGA ULANISH... ✅
00:09
Видео недоступноПоказать в Telegram
🌼 Qadrlilarim, erta tongdan oynaga qarang va ushbu affirmatsiyalar bilan oʻzingizga boʻlgan km ishonchingizni oshirib oling! ❤️ Men oʻzimni qanday boʻlsam, shundayligimcha muhabbat ila qabul qilaman. ❤️ Men oʻzimni sevaman. ❤️ Mening tanam va qalbim juda goʻzal. ❤️ Men barcha yaxshi narsalarga munosibman. ❤️ Barcha yaxshiliklarga ega boʻlishga oʻzimga ruxsat beraman. ❤️ Men oʻzimga ishonaman va doim toʻgri qarorlarni qabul qilaman. 😄 Unutmang azizlarim, bugun siz oʻzingizga nimani ravo koʻrsangiz, ertangiz xuddi shunday boʻladi...
Показать все...
👍 10🥰 2
Фото недоступноПоказать в Telegram
❤️ERINGIZNI UYGA TALPINIB KELISHINI XOXLAYSIZMI ? 👩‍❤️‍💋‍👨JUDA YOQIMLI KANAL AYOLLAR UCHUN 💋  ERKAKLAR KIRMASIN❌ 😍AYOLLARGA KERAKLI HAMMA SIRLAR  BOR  KIRSANGIZ CHIQIB KETOLMAYSIZ👇👇👇 ❤️@Betakror_Ayoll❤️ ❤️@Betakror_Ayoll❤️ ❤️@Betakror_Ayoll❤️
Показать все...
YOQIMLI KANAL❤️
BATAVSIL...👍
“келин салом”да тилла занжир совға қилгани, нариги маҳаллалик камбағал қизнинг қўлига бойвачча йигит узук тақиб кетгани, нашаванд фарзанд ўз онасининг тишларини ўғирлаб сотгани... Лобар ўрнидан туриб, ётоғига секин юрди. У икки ҳаёт ичра яшарди. Густав ва магистрнинг тўқайда ҳоли нима кечганига кўпроқ илҳақ бўла бошлади. – Дам олмоқчимисан? – сўради онаси. – Дам олиб бўлдим, ая, – деди Лобар. Ётоқ эшиги вазмин ёпилди. Гўё ўттиз ёшли жувон эмас, саксонни уриб қўйган касалманд кампир судралиб кириб кетгандай туюлди. Меҳмонлар учун тилла мавзуси эскириб қолган эди, суҳбат ўз-ўзидан Лобарга бурилди. “Эрга бериб юбориш керак”, деди бири, “Самарқанддан узоқларга, Сурхондарёгами, Фарғонагами юбориб, табибларга даволатган яхши”, деди иккинчиси. Ҳатто бири: “Ҳар замонда қарта ўйнамаса, касал бўлиб қолиши мумкин экан, хўжайиним айтди, – деб лоф урди. – Чунки Лобар опам “қора қарта рақси”ни ўрганган. Уни биладиганларни қарта пирлари тинч қўймас эмиш...” Эътирозлар ёғилди: – Қартада пир бўладими? Ўйлаб гапирсанг-чи! – Хўжайининг Лобарнинг ҳолидан хабар олибдимикан, буларни қаёқдан билади? Кўчадан эшитган бўлса, кўча тўла мишмиш. – Бунинг ўзи кўчадан қолишмайди, – пичинг қилди хола... Давоми бор.
Показать все...
👍 79👏 8🔥 7🤯 3 1
рўйхатидан аллақачон ўрин олгансан”. “Исбот?” “Мен шарқшунос ҳам, сайёҳ ҳам эмасман”. Густав унга олайиб қаради. Тўқай шовиллаши, чиябўри улиши, номаълум қуш чинқириғи қулоққа чалинди. Бундай маконда юлдузлар ҳам хосиятсиз жимирлайди. “Бўлмаса кимсиз?” “Сенинг ўғрингман”. “Менинг ўғрим?” “Ахир, сени алдаб Германиядан ўғирлаб келаяпман-ку. Бухоро амирлигида фақат амир эмас, оддий фуқаролар, косиблар, қассоблар, чилангарлар, шу билан бирга, масалан, каминага ўхшаш фаранг ўғрилар ҳам яшайди. Биз сенга ўхшаганларнинг гўштини сотамиз. Қўрқма, то тирик экансан, ҳурматинг жойида бўлади”. “Чўл жазирамаси миянгизни суюлтириб бўпти...” – кафтларини боши остига қўйган Густав юлдузларга хотиржам боқди. Магистрнинг қўлида тўппонча ярақлади. Густав кўз қирини ташлаб, хотиржам ҳолда қарта ахтара бошлади. У ўтовдаги шартлашувни эслаб қолган эди. “Таклифингизни бугун, шу ерда қабул қиламан, – деди Густав. – “Қарағай” ўйнаймизми?” “Густав, қачон ақлинг кирганини билмай қолганим учун узр”. Магистр яна бир чўп ташлаб, деди: “Бироқ энди ўйиннинг ҳожати йўқ”. “Нега? – чирт этиб тупурди Густав. – Балки мен ҳам сиз ўйлаган лақма эмасдирман? Айниқса, амирликка келиш борасида...” Иккови чангалзор сўқмоғида дуч келган йиртқичлардай бир-бирига тикилиб қолишди. Шунда Густав ҳамроҳини ҳайрон қолдирганча ҳуштак чалиб, зулмат қўйнидан кимнидир чақирди. Буни ҳам ҳазил деб ўйлаган магистр мийиғида кулиб қўйган эди, тўсатдан тўқайлар орасида бир неча машъала кўринди. Шоша-пиша тўппончада мўлжалга олган магистр: “Булар кимлар, жин урсин?!” – деди ўтакаси ёрилиб. Густав машъалалардан кўз узмаган кўйи ёнбошлаб ётганча яна бир марта, лекин бу гал меровсираб туфлади. Сўнгра кўзлари олайган ҳамроҳига ер остидан қараб, деди: “Бу нима қилганингиз? Қичқирманг...” “Ким улар?” – тўппончасини силтади магистр. “Ҳозир биласиз”. Густав ёпинчиғини кўтариб, оловни ўчирмоққа шайланган эди, милтиқдан пақиллатиб отишди. Ўқ икковига ҳам кўринди: узунчоқ чўғ мисоли эди у. Визиллаб ўтишига қараганда, тошни ҳам ёрадигандай. Ёпинчиқ силтаниб кетдию шу заҳоти ўртасида ўйиқ пайдо бўлди... * * * Лобарнинг кўзига бир томчи қон оқиб тушди. Деворга бемажол суяниб, немис сайёҳлари ила олис дарё яқинидаги тўқайда эмас, ўз уйида, ўлан тўшагида эканини англади. Ҳозир отилган ўқ ҳам хаёл оламининг димиқ ҳавосини ёриб ўтган эди, холос. Қулоғи тагида магистрнинг хитоби акс-садо берди: “Булар кимлар, жин урсин?..” Лобар ўзигагина эшитиладиган тарзда пичирлади: – Агар икковиям ўлса, қўлёзманинг қолган ўн беш-йигирма саҳифасида нима ёзилган экан? Москвадан Петербургга саёҳатми?.. Йўқ, Густав ўлмайди, менга керак... У билан Бухородаги қассобхонага борамиз... Кейин қирқ биринчи уйни ахтарамиз... Юз йил аввал ўғирланган жавоҳирларни топаман... Парвиз кўз узмай ўтирган эди, онасининг нимадир деганини пайқади. Эмаклаб келиб, меҳрибонлик билан сўради: – Чой ичасизми, ая? – Йўқ. Чироқ тугмачасига бўйинг етадими? Ёқвор. Парвиз айтилган ишни зудлик билан бажо келтириб, яна онасига тикилиб қолди. Лобарнинг пешонасида тер томчилари жимирлади. Думалаб тушди кўзига яна. “Қон эмас экан-ку”, – деди қарталар жодугари. – “Жин урсин”, дегани ёмон гапми? – сўраб қолди Парвиз. – Шундай дедимми? Чет элликлар кўп ишлатадиган сўкинишнинг таржимаси... – Мабодо танимаган одам сизни шу ҳолда кўрса, касал деб ўйлайди, ая... Лекин касал эмассиз-ку. Лобар ўғлини бағрига босиб, ифтихор ҳиссини туйди. Кимнинг шундай ўғли бор? Қиморбоз, деб маломатга қўйсинлар, қотилликкаю неча турли каззобликка шерик десинлар, лекин яккаю ягона фарзандини соғ-саломат кўрса, жамики ғам-аламлар босилиб кетмайдими? Шу эмасми фарзанд отли неъматни дунёга келтирганнинг бахти? – Нега индамайсиз? – Парвизжон, тоғанг уйда бўлса,
Показать все...
👍 58😱 1
чақириб кел, чордоққа чиқиб, қўлёзмани олиб тушсин, давомини ўқимасам бўлмайди. Қара, мазам қочиб бораяпти. Шунда бола ўйланиб турди-да: – Ўзингизни касал қилишдан бошқа нарсани ҳам ўйлайсизми? – деб юборди. Лобар ўғлини биринчи марта кўраётгандай ғалати тикилиб қолди. Бошига тушган мушкулотлар ечими балки шу ўғлидадир? “Фарзандинг рост гапирди, – деди ички овози, – ёшинг ўтиб боряпти, қачон ақлинг киради? Ўғлинг улғайиб, кўпдан-кўп ҳақиқатларни айтиб, ништар санчимайдими бағрингга? Ҳаёт ҳақидаги ҳақиқатлар қуртдай еб- битирмаса гўрга... Айбинг – бошқа қиз-жувонлар юрган йўлдан юрмаганинг. Элдан ҳам чиқдинг, йўлдан ҳам... Аёл бўлиш жуда ҳам қийин...” Лобар сочини йиғиштириб олди. Кимлардир чордоқдан қоғозларни олиб тушиб, Парвизга берди, бола диванда ўтирган онасининг қўлига тутқазди. Этни жунжиктирадиган совуқ оқшом чўккан эди.24 Аммо Лобар қўлёзмани ўқиёлмади, холаваччалари ҳол сўраш баҳонасида бир тўда бўлиб меҳмонга келишди. Лобар худди биров тургизиб юборадигандай диванда қимир этмай, маҳкам ўрнашиб ўтирарди. Аҳволи-руҳиясини тушунганлар ўзлари бирин-сирин ўпиб кўришдилар. Кейин кўрпачалардан жой эгаллаб тизилиб ўтирдилар. Ҳаял ўтмай, қўшиб-чатиб бўлган-бўлмаган ҳангомаларни қизитиб юборишди. Қайсидир қизнинг ўқишга ўтгани, келинларнинг рўзғор юмушлари, маҳалла хотинларининг баъзи одатлари, тўй-маъракада кимга нималар дейилгани айтиларди. Бундай гапларга Лобарнинг кўнгил дарвозалари очилмади. Ўз ўрнида меҳмонларни ҳам юз йил бурун саёҳатга чиққан Густав ва магистр, Бухоро амирининг ўғирланган жавоҳирлари, Финляндия дарахт кесувчиларининг “қарағай” ўйини, ва ниҳоят, Лобарнинг тақдир иплари боғланган Европадаги ҳозирги казинолар – биронтаси қизиқтирмасди, тушунмасдилар ҳам. Лобар хотин-халажнинг ғала- ғовуридан наф олмай мум тишлаб ўтираверди. Нафсиламбирини айтганда, меҳмонларнинг тезроқ кетишини истарди. Бу каби истак ҳар қандай меҳмондўст одамда ҳам тез- тез туғилишига шубҳа йўқ эди. Ахийри чидаёлмай, деди: – Бир вақтлар юртимизга икки сайёҳ узоқ-узоқлардан келган экан. Иккиси ҳам бир-бирини шарқшунос деб ўйлашаркан. Шулар ҳақида манави қоғозларга ёзилган, ўқиб ётибман... зерикиш йўқ... Лекин ишонгим келмай қолди. Икковиям сайёҳ эди, шарқшунос, географ... Билмадим, қайси жин чалди, бири “мен одам ўғрисиман, сени алдаб Германиядан ўғирлаб келаяпман”, деса, иккинчиси, “мен ҳам сиз ўйлаганча эмасман”, деб бутунлай бошқа бўлиб чиқди. Йўлда чўл одамларига дуч келиб, зўрға қутулганди, барибир ортидан қувиб етишди. Давомига қараб билай-чи, нима бўлган экан. – Қайси кино? – сўради бири. – Ўл, ким сенга кино деяпти? – чимчилади ёнидаги. – Қоғозда ёзилган, ана, кўрсатаяпти-ку... Кейин- чи, Лобар? Гапиравер. – Улар билан хаёлан саёҳат қилсам, жавоҳирлар қаердалигини билиб оламан. Ҳозирги тилда айтганда, бриллиантлар... Шундай жойга кўмилганки, ҳалигача ҳеч ким тополмаганига ишонаман. Гапларингизга қулоқ солиб, сизларга пул кераклигини тушундим. Ўғирланган жавоҳирлар ўша даврда йигирма кило олтинга тенг баҳоланган. – Оти қурсин, ўғирланган экан-да. Бировники бировга юқармиди! – Агар топсам, пулини ҳаммангизга тарқатаман. Меҳмонлар кўз уриштириб олишди. Терговчилар Лобарни не боисдан холи-жонига қўймаётганидан қариндош-уруғлар хабардор эди. Икки минг доллар хайрия қилганида касал қизчанинг онаси ўлдириб кетилган. Ва бунда сирли қотилларнинг қиморбоз аёлга25 алоқадорлигини баъзи далиллар айтаётгандек эди. – Қўйинг, – деди холасининг катта қизи кулиб, – йигирма кило тилланинг пулини тарқатаман деб, қариндошсиз қолманг, тинч ўтирайлик. Тўғрими? Сизлар ҳам бир нима денглар. – Бировнинг пули керак эмас, – оғринди холаси, – ўзимизникиям етади. Шундан сўнг меҳмонлар тилла мавзусига канадай ёпишиб олишди. Қайсидир келинчакка қайнотаси
Показать все...
👍 54 1
ҚИЛ УСТИДАГИ ТАҚДИР. 9-Бўлим. Қирол Густав ва паранжи ёпинган қассоблар. 8-қисм. Қўлёзма саҳифалари Лобарнинг хаёлот дунёсида бирин-кетин очилиб, Густав ва магистрни туркманлар қувиб етган жойида тўхтади. Бу воқеа қуйидагича содир бўлган эди: Густавнинг ранги мурдадек оқариб, карвон йўлида қоққан қозиқдек қотиб қолган, магистр эса тулкилигини ишга солиб, четга чиққанча таъзим қилган... Отлиқлар беш нафар эди. Улар шовқин-сурон кўтариб, отларга шартиллатганча қамчи босиб, терлаб- пишиб етиб келишди. Ҳақиқатан, икковини тутиб олиш муддаолари эканлиги аён бўлди. “Ҳей, – деди ораларидаги энг дадили, энг мирғазаби. Афтидан у сардор эди. – Айтганимдек, уларни қўзи энасини эмгунча ушладик! Отларга ўнгаринглар! Йўл устида ўлдирсак, ҳаром қони билан ифлос қилишади! Ичкарига ҳайда! Ичкарига!” Отлиқлар ўраб олишган эмасми, бир зумда икковини ердан илиб олиб, қийқирганларча жўнаб қолишди. Густав отлар сояси билан бирга ўлим шарпаси ҳам чопиб келаётганини ҳис этди. Фақат мўъжизагина қутқариб қолиши мумкин эди. Дарвоқе, йўл азобидан кейин топган манзиллари, наҳотки, қатлгоҳ бўлса? “Қиморхонадан чиққанимда, ўша олис жонажон Франкфуртда отиб ўлдириб кетишгани яхши эмасмиди? – деди хаёлан. – Бухорони кўрмай ўлиб21 кетаманми? Минг афсус, агар қуролим бўлганида...” Шунда у магистрнинг тўппончаси ҳақида ўйлаб қолди. Отлиқлардан биттасидагина милтиқ бўлиб, қолганлари қамчи ва ханжарларига ишониб эгарга ўтиришган кўйи буларни ахтариб от қўйгандилар. “Кимсанлар?” – сўради сардор иккисини ҳам тиз чўктириб қўйгач. “Бу менинг дўстим Зиннур, – деди магистр, – у ҳам менга ўхшаб мусулмон, бир бечора татар қаландари, тилдан қолган соқов...” “Ўчир овозингни! Ўзингнинг кимлигингни айт!” “Овозимни ўчирсам, қандай айтаман? – деб магистр милтиқли кимсага зимдан қараб қўйди. – Шундай мард одамлар бизга ўхшаган бечоралар билан уруш қилгунча, оқ пошшо аскарларига қарши муҳорабага чиқмайдиларми?” “Аввал сенларга ўхшаган айғоқчиларни ўлдиришдан бошлаш керак!” – бўкирди сардор ва ёнидаги кимсанинг милтиғини тортиб олиб, ўқ узмоқчи эди, кечикди: магистрнинг қўлида тўппонча пайдо бўлди. Отлиқлар тўрваларни улоқтириб, жулдурвоқиларда бошқа нима ҳам топиларди, деб кийимларини тинтув қилишмаганди. Магистр қуёшда қорайган товоқдай башарага ўқ узди. Миясининг қатиғи чиқиб кетиши керак эди, аммо бошини хиёл буришга улгурган сардор ўз жонини сақлаб қолди: ўқ ўнг лунжидан кириб, чапидан тешиб чиқди. Сардор қалқиб кетди, лекин йиқилмади. Қўлини секин кўтариб, эти шалвираб қолган лунжини ушлади, қип-қизил қон бўлди. “Биттанг жилсанг, пешонангда отаман! – Тўппончани чангаллаган магистр милтиқни ҳам олди, сўнг шоша-пиша чекинаркан, хитоб қилди: – Ҳеч ким ўлгани йўқ! Келинглар, қурбонсиз ажрашамиз!.. Ҳой Густав... э-э, Зиннурмидинг?.. Нега лаллайиб турибсан? Отларни олиб кел, биттасиниям қолдирмаймиз буларга. Милтиқни ол, бўшашма, каллакесар”. Шоввоз сайёҳлар икки отни эгаллаб, учтасини етаклаб, жўнаворишди. Албатта, Густавнинг от миниши осон эмас эди, аммо ажал шарпаси олдида ҳеч нима кўзга кўринмай қоларкан. Бироқ улар бу билан қутулиб кетолмаслигини билмас эдилар. Чўлда ўсган мағрур чорвадорлар қандай бўлмасин, иккисини ўлдириш учун изларидан бўридай искаб келишлари аниқ эди. Иккинчи кеча бир тўқайда тунашга тўғри келди. Магистр катта йўлга тушиш фурсати келганини айтиб, чуқур уҳ тортди. “Яна эски торимизни чалиб кетаверамизми?” – Густав шеригига нигоҳ ташлади. “Йўқ, аввало от харид қиладиган бирон кишини топиб, отларимизни пуллаймиз, кейин бозорга тушиб, уст- бош харид қиламиз. Сен Бухорогача пиёда кетолмайсан, чунки ўз оёғига ўзи пичоқ урган аҳмоқсан”. “От ўғрисига айланар эканмиз-да?” “Ўзингни ким деб ўйлаяпсан? – магистр ўчиб қолаёзган гулханга чўп ташлади. – Худо урган бандалар22
Показать все...
👍 53🔥 5 3
7-қисм
Показать все...
👍 35🎉 6👏 4🥰 1