fa
Feedback

فریب کلاهبرداران را نخورید! تل‌متریو این کانال‌ها را شناسایی و برچسب‌گذاری می‌کند 👉 برای مشاهده برچسب، اشتراک تهیه کنید 👈

"Besh_kappa"

"Besh_kappa"

رفتن به کانال در Telegram

Parkent tumani "Besh kappa" jome masjidining rasmiy kanali. Таклиф ва саволлар учун admin 👇👇👇 @AlisherMaxmudov_1

نمایش بیشتر
8 746
مشترکین
+224 ساعت
-107 روز
-530 روز
آرشیو پست ها
#Хатми_Қуръон Жосия сураси 28-37-оятлар таржимаси Қори: Муҳаммад Сиддиқ Миншавий Таржимонлар: Азизхўжа Иноятов Ғани Зикриллаев •••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄••••• https://t.me/Beshkappa_uzz

тарих 📜Тобеинларни таниш 1. Тобеин — Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга иймон келтирган ҳолда бирор саҳобий билан учрашган ва Исломда вафот этган кишидир. (Изоҳ: Истилоҳда эса, мусулмон ҳолида саҳобага учрашиб, мусулмон ҳолида вафот этган кишига “тобеин” айтилади. Баъзилар эса, “у саҳобага ҳамроҳ бўлган кишидир”, деб таъриф беришган. Баъзилар эса, “мўмин ҳолида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари билан суҳбатлашган киши тобеъиндир”, дейишган). 2. Тобеинлар — суннатни саҳобалардан қабул қилиб олган ва уни ўзларидан кейинги авлодга етказган иккинчи авлоддир. (Баъзилар тобеин таърифини ушбу оятдаги "валлазийнат табаъууҳум би иҳсан" - "уларга яхшилик билан эргашганлар" сўзидан олинган дейишади: "Биринчи пешқадам муҳожирлар ва ансорийлар ва уларга яхшилик билан эргашганлар – Аллоҳ улардан рози бўлди, улар ҳам Аллоҳдан рози бўлдилар", Тавба сураси, 100 - оят). 3. Тобеинлар саҳобалар каби умумий ҳолда адолатлиликда маъсум ҳисобланмайдилар, балки уларнинг ҳар бир шахси танқидий баҳолашга тортилади. 4. Мухадрамлар — жоҳилият даврини ҳамда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётларини идрок этган, у зотга иймон келтирган, аммо у зотни кўрмаган кишилардир. Уларнинг ҳукми катта тобеинлар ҳукми кабидир. 5. Мутлақ маънода тобеинларнинг энг афзали — Саид ибн Мусаййабдир. Зуҳд нуқтаи назаридан эса Увайс Қорний афзал экани ҳам айтилган. 6. Тобеин аёлларнинг энг афзаллари — Ҳафса бинти Сирин, Амра бинти Абдурраҳмон ва Оиша бинти Талҳадир. Абу Бакр ибн Абу Довуд: “Тобеин аёлларнинг саййидалари Ҳафса бинти Сийрийн ва Амро бинти Абдураҳмон ва улардан кейин (кичик) Умму Дардодир”, деди. 7. Мадинадаги етти фақиҳ — фатво ва фиқҳ масалалари уларга таяниб келган тобеинларнинг йирик уламоларидандир. 8. Етти фақиҳ қуйидагилардир: Саид ибн Мусаййаб, Урва ибн Зубайр, Қосим ибн Муҳаммад, Хорижа ибн Зайд, Убайдуллоҳ ибн Утба, Сулаймон ибн Ясор. Еттинчиси борасида эса Салим ибн Абдуллоҳ, Абу Салама ёки Хурайжа экани айтилган. 9. Тобеинларнинг табақалари уларнинг саҳобалар билан қанчалик кўп учрашгани ва улардан қанча ривоят қилганига қараб бир-биридан фарқ қилади. 10. Катта тобеинлар — ривоятларининг асосий қисмини саҳобалардан ривоят қилган кишилардир. Саид ибн Мусаййаб ва Алқама шулар жумласидандир. 11. Кичик тобеинлар — саҳобалардан айримлари билан учрашган, аммо ривоятларининг аксариятини тобеинлардан қилган кишилардир. Зуҳрий ва Яҳё ибн Саид шулар жумласидандир. 12. Тобеинни таниш санаднинг марфуъ, мурсал ва мавқуф эканини фарқлашга ёрдам беради. 13. Катта тобеинларнинг мурсал ривоятлари кучлироқ бўлиб, уларни бошқа далиллар билан қувватлаш осонроқдир. 14. Имомлар тобеинларнинг таржимаи ҳоллари ва табақалари ҳақида сермазмун асарлар тасниф этганлар. 15. Тобеинларнинг ҳолатларини билиш солиҳ салафлар фиқҳини ва ривоятларнинг амалий татбиқларини англашнинг асосидир. ("Тобеинларни таниш” илмининг фойдаси жуда кўпдир. Инсон бу илмга беэътибор бўлса, саҳоба билан тобеинни ва тобеин билан табаатобеиннинг ўртасини ажрата олмайди. Шунингдек, бу илмнинг фойдаларидан яна бири “муттасил ҳадис” билан “мурсал ҳадис”ни ажратиб олишдир). 16. Тобеиннинг вафот этган санасини аниқ белгилаш, у билан учрашишга улгурмаган кишининг ундан эшитганини даъво қилишининг олдини олади. 17. Тобеиннинг номаълумлиги санадга зарар етказади. Бу саҳобийнинг номаълумлигига ўхшамайди. 18. Ишончли тобеиннинг ҳадисни ёлғиз ўзи ривоят қилиши, аслида, тафаррудга оид умумий қоидаларга мувофиқ равишда мақбул ҳисобланади. 19. Ҳадисни расмий равишда ёзиб бориш тобеинлар даврида Умар ибн Абдулазиз амри билан, Зуҳрийнинг саъй-ҳаракатлари орқали бошланган. 20. Тобеинлар — суннат ва тафсирни нақл қилишдаги илк боғловчи ҳалқадир. 21. Тобеинлар энг яхши асрлардан бўлган авлоддир. Улар ҳадис ва суннатларни нақл қилувчилардир. Улар саҳобалардан кейин умматнинг энг афзал кишилари ҳисобланадилар. ◽️Тобеинларнинг энг афзаллари ҳақида уламолар ўртасида бир неча фикрлар баён қилинган. Бу сўзларнинг энг машҳури тобеинларнинг энг афзали – Саъийд ибн Мусайяб ҳисобланади, дейилганидир. Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Хофийф Шерозий бундай деган: "Мадина аҳли тобеинларнинг энг афзали деб Саъийд ибн Мусайябни айтишади. Куфа аҳли эса, Увайс Қаранийни энг афзали дейишган. Басраликлар Ҳасан Басрийни энг афзал тобеин" дейишган. Тобеинларнинг таниш борасидаги ёзилган энг машҳур китоб – Абу Муторриф ибн Футойс Андалусийнинг “Маърифатут тобеийн” китобидир. 🔖P.S. Тобеинлар авлоди саҳобалар авлодининг муборак давоми бўлиб, улар илм омонатини ўз зиммаларига олдилар, даъват йўлини давом эттирдилар ҳамда ўзларининг ростгўйлиги, адолати ва ихлоси билан диннинг асосий белгиларини мустаҳкамладилар. Аллоҳ таоло уларни юксак мартаба билан хослади, Ўз Китобида уларни мақтади ва Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уларни мадҳ этдилар. Шу боис улар ҳақиқатан ҳам ҳидоят машъаллари ва эргашишга муносиб намуна бўлганлар. Уларнинг ҳаёти, адолати ва табақаларини ўрганиш шунчаки ўтмиш тарихини баён қилиш эмас, балки буюк сабоқлардан ибрат олиш, суннатни асраш ва уни омонатдорлик билан нақл қилиш муҳимлигини яна бир бор тасдиқлашдир. @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

«Қалб кўзгуга ўхшайди: гуноҳлар уни хиралаштиради, яхши хулқ ва амаллар эса уни равшанлаштиради». — Имом Ғаззолий •••••┄┄┄┄༻❅
«Қалб кўзгуга ўхшайди: гуноҳлар уни хиралаштиради, яхши хулқ ва амаллар эса уни равшанлаштиради». — Имом Ғаззолий •••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄••••• https://t.me/Beshkappa_uzz

#Дуо🤲 Аллоҳ таоло Иброҳим алайҳиссаломнинг ушбу дуоларини Қуръонда зикр қилади: رَبِّ اجْعَلْنِي مُقِيمَ الصَّلَاةِ وَمِنْ ذُرِّيَّتِي رَبَّنَا وَتَقَبَّلْ دُعَاءِ Роббижъалнии муқимас солати ва мин зурриййатии. Роббанаа ва тақоббал дуаа'. «Эй Роббим! Мени ҳам, зурриётимдан бўлганларни ҳам намозни тўкис адо этувчи қилгин. Эй Роббимиз! Дуоимни қабул этгин» (Иброҳим сураси, 40-оят). •••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄••••• https://t.me/Beshkappa_uzz

“Ҳар тонгда сенга икки эшик очилади: бири — нолиш эшиги, бири — шукр эшиги. Қайси биридан кирсанг кунни шундай ўтказасан.” ✍️Мавлоно Румий Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ! #Алҳамдулиллаҳ 🍂 Хайрли тонг 🍂 Алҳамдулиллаҳ! Ўтган кундан ибрат олиб, бугунни яхшилик билан бошлашимиз учун яна бир неъмат берилди. Ҳар тонг — Аллоҳнинг раҳмати ва синови. 💐Кунингиз хайрли ва баракали ўтсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• ♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! https://t.me/Beshkappa_uzz

بِسْـــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــيم Тошкент вақти билан. Соллаллоҳу ъалайка яа Росулуллоҳ! 1448 йил | 20
بِسْـــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــيم Тошкент вақти билан. Соллаллоҳу ъалайка яа Росулуллоҳ! 1448 йил | 2026 йил, 8-Октябрь, ПАЙШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент вақти билан,Паркент тумани "Беш каппа" масжиди жамоаси учун.) ⏰ ТОНГ - 05:08   сахарлик тугаши ⏰ БОМДОД -     05:42 ⏰ ҚУЁШ -    06:22 ⏰ ПЕШИН - 12:16 ⏰ АСР -        16: 09 ⏰ ШОМ -       17:59 +5 ифторлик вақти   ПАРКЕНТ ШАХРИ ⏰ ХУФТОН -19:09 ❗️📖..Намозни тўлиқ ва ўз вақтида адо этинг! "Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир". (Нисо сураси - 103 оят) 🔖Аҳлингизни намоз (ўқиш) га буюринг ва (ўзингиз ҳам) унга (намозга) бардошли бўлинг!” (Тоҳа, 132). •┈┈• ❀ 🍃🌸🍃 ❀ •┈┈• 🌱Каналимизга аъзо бўлинг ва дўстларингизга ҳам улашинг! 👇 🌱Эслатинг! Зеро эслатма мўминларга манфаат берур.🍃 🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠’ling! https://t.me/Beshkappa_uzz‌‌

#muftiy_minbari Хорликка етакловчи иллат 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ ВА УЛАШИНГ🗣

Шеърият. Ёлғон   Инсон борки,ишларида нуқсони бор, Нуқсонингни ёлғон билан тўлдирма. Қадринг улуғ этиб турган имонинг, Ёлғон айтиб, зиёсини сўлдирма.   Ёлғон эрур барча хатолар боши, Ёлғончининг пишмас пиширган оши. Бир кун келиб юзин қаро қилади, Ҳар бир ёлғон бирла битирган иши.   Ҳақ ёлғонни бир кун мағлуб этади, Рост сўз бирла инсон Ҳаққа етади. Ёлғон бирла инсон талпинган нарса, Тақдир бўлса рост билан ҳам етади.   Ёлғончини ёлғон номи ёзилур, Қаро бўлур яхшиликлар оқига. Тавба қилиб ростгўйликка эришгин, Номинг кўчсин сиддиқлар пештоқига.

بِسْـــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــيم Тошкент вақти билан. Соллаллоҳу ъалайка яа Росулуллоҳ! 1448 йил | 20
بِسْـــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــيم Тошкент вақти билан. Соллаллоҳу ъалайка яа Росулуллоҳ! 1448 йил | 2026 йил, 8-Октябрь, ПАЙШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент вақти билан,Паркент тумани "Беш каппа" масжиди жамоаси учун.) ⏰ ТОНГ - 05:08   сахарлик тугаши ⏰ БОМДОД -     05:42 ⏰ ҚУЁШ -    06:22 ⏰ ПЕШИН - 12:16 ⏰ АСР -        16: 09 ⏰ ШОМ -       17:59 +5 ифторлик вақти   ПАРКЕНТ ШАХРИ ⏰ ХУФТОН -19:09 ❗️📖..Намозни тўлиқ ва ўз вақтида адо этинг! "Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир". (Нисо сураси - 103 оят) 🔖Аҳлингизни намоз (ўқиш) га буюринг ва (ўзингиз ҳам) унга (намозга) бардошли бўлинг!” (Тоҳа, 132). •┈┈• ❀ 🍃🌸🍃 ❀ •┈┈• 🌱Каналимизга аъзо бўлинг ва дўстларингизга ҳам улашинг! 👇 🌱Эслатинг! Зеро эслатма мўминларга манфаат берур.🍃 🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠’ling! https://t.me/Beshkappa_uzz‌‌

#Хатми_Қуръон Жосия сураси 21-27-оятлар таржимаси Қори: Муҳаммад Сиддиқ Миншавий Таржимонлар: Азизхўжа Иноятов Ғани Зикриллаев •••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄••••• https://t.me/Beshkappa_uzz

#muftiy_minbari Хорликка етакловчи иллат 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ ВА УЛАШИНГ🗣 •••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄••••• https://t.me/Beshkappa_uzz

#Дуо🤲 Аллоҳ таоло Иброҳим алайҳиссаломнинг ушбу дуоларини Қуръонда зикр қилади: رَبِّ اجْعَلْنِي مُقِيمَ الصَّلَاةِ وَمِنْ ذُرِّيَّتِي رَبَّنَا وَتَقَبَّلْ دُعَاءِ Роббижъалнии муқимас солати ва мин зурриййатии. Роббанаа ва тақоббал дуаа'. «Эй Роббим! Мени ҳам, зурриётимдан бўлганларни ҳам намозни тўкис адо этувчи қилгин. Эй Роббимиз! Дуоимни қабул этгин» (Иброҳим сураси, 40-оят). •••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄••••• https://t.me/Beshkappa_uzz

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ! #Алҳамдулиллаҳ Мана яна тонг отди дунёга қаранг, Ҳаёт манзараси турфа ранг-бар
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ! #Алҳамдулиллаҳ Мана яна тонг отди дунёга қаранг, Ҳаёт манзараси турфа ранг-баранг. Баъзан мушкул бўлса уйғониб олиш, Бизни Яратгандан куч-қувват сўранг. Ҳар тонгда Бисмиллоҳ бўлганда одат, Ёр бўлар кун бўйи бахт-у, саодат. Ўтётган ҳар оннинг қадрига етиб, Ҳаётни севиш ҳам, битта ибодат. 🍂 Хайрли тонг 🍂 •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• ♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! https://t.me/Beshkappa_uzz

Repost from Fitrat.uz
Сайёр йиғилиш ХАЛҚҚА НАФ – ЎЗИМИЗГА НАФ Нафъинг агар халққа бешакдурур, Билки, бу нафъ ўзунгга кўпракдурур. Буюк мутафаккир б
+8
Сайёр йиғилиш ХАЛҚҚА НАФ – ЎЗИМИЗГА НАФ Нафъинг агар халққа бешакдурур, Билки, бу нафъ ўзунгга кўпракдурур. Буюк мутафаккир бобомиз Алишер Навоий ҳазратлари шу байти орқали одамларга кўпроқ наф келтиришни, кимнинг одамларга фойдаси кўп тегса, шу фойда, аввало, унинг ўзига бўлишини баён этган. Бугун, 6 октябрь куни Олмалиқ шаҳридаги «Ҳилол» жоме масжидида навбатдаги маънавий-маърифий йиғилиш ўтказилди. Тадбирда Тошкент вилояти бош имом-хатиби Дониёр домла Икромов,  туманлар/шаҳарлар бош имом-хатиблари, шунингдек, Олмалиқ шаҳридаги масжидлар имом-хатиблари, ноиблар, «Ҳаж 2026» зиёратчилари ва маҳалла фаоллари иштирок этди. Йиғилиш иштирокчилари Олмалиқ шаҳрининг 2 та масжиди ҳамда 22 та маҳалласига бириктирилди. Имом-хатиблар 7 тоифага мансуб 110 та оилага кириб, маънавий-маърифий тарғибот ҳамда амалий ёрдам тадбирлари олиб боришди. 77 та нотинч оила ўрганилиб, уларга зарур тавсия, маслаҳат ва йўл-йўриқлар берилди. Шунингдек, 19 та хонадонда ичкиликка ружу қўйган кишилар билан суҳбатлар ўтказилди. Ишчи гуруҳи аъзолари ўзларига бириктирилган масжидларда пешин намозини адо Этгач, жамоатга «Тинчлик-хотиржамлик неъмати», «Ўзаро ҳамжиҳатлик», «Оила – муқаддас», «Янги Ўзбекистонда инсон қадри», «Шукроналик – буюк фазилат», «Ислоҳотлар – халқ манфаати учун», «Мазҳабга эргашиш ва ёт ғоялар таъсиридан сақланиш» каби долзарб мавзуларда мавъизалар қилиб беришди. Мухтасар айтганда, бундай тадбирлар халқимиз учун манфаатли бўлаётганини одамларнинг ўзлари шундай йиғилишлар ўтказилишини сўраб мурожаат қилаётганидан ҳам билиш мумкин. Тошкент вилояти вакиллиги Матбуот хизмати 👤Facebook 🎥Youtube ✈️Telegram 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

Repost from Fitrat.uz
photo content
+9

بِسْـــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــيم Тошкент вақти билан. Соллаллоҳу ъалайка яа Росулуллоҳ! 1448 йил | 20
بِسْـــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــيم Тошкент вақти билан. Соллаллоҳу ъалайка яа Росулуллоҳ! 1448 йил | 2026 йил, 7-Октябрь, ЧОРШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент вақти билан,Паркент тумани "Беш каппа" масжиди жамоаси учун.) ⏰ ТОНГ - 05:07   сахарлик тугаши ⏰ БОМДОД -     05:41 ⏰ ҚУЁШ -    06:21 ⏰ ПЕШИН - 12:16 ⏰ АСР -        16: 11 ⏰ ШОМ -       18:00 +5 ифторлик вақти   ПАРКЕНТ ШАХРИ ⏰ ХУФТОН -19:11 ❗️📖..Намозни тўлиқ ва ўз вақтида адо этинг! "Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир". (Нисо сураси - 103 оят) 🔖Аҳлингизни намоз (ўқиш) га буюринг ва (ўзингиз ҳам) унга (намозга) бардошли бўлинг!” (Тоҳа, 132). •┈┈• ❀ 🍃🌸🍃 ❀ •┈┈• 🌱Каналимизга аъзо бўлинг ва дўстларингизга ҳам улашинг! 👇 🌱Эслатинг! Зеро эслатма мўминларга манфаат берур.🍃 🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠’ling! https://t.me/Beshkappa_uzz‌‌

Repost from Muslim/podcast.uz
#ANONS #Muslim_podcast #17_son  📱🗣SUNNATDAGI BARAKANI BILASIZMI❓⚡️
🎙 Ekspert: Zuhrobiddin domla Olimov – Andijon shahar “Xonaqo” masjidi imom-xatibi, “Sayyid Muhyiddin maxdum” o‘rta-maxsus islom ta’lim muassasasi o‘qituvchisi.
🎞 Premyerani 7-oktabr soat 20:00 da YouTube sahifamiz orqali tomosha qiling! 📝 Mazkur podcast Oʻzbekiston Respublikasi Din ishlari boʻyicha qoʻmitasining 2026-yil 15-sentabrdagi 03-07/7453-sonli xulosasi asosida tayyorlandi. 🥺Telegram🛍Instagram 🤪Facebook😍YouTube 🟢 MUSLIM.PODCAST.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

بِسْـــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــيم Тошкент вақти билан. Соллаллоҳу ъалайка яа Росулуллоҳ! 1448 йил | 20
بِسْـــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــيم Тошкент вақти билан. Соллаллоҳу ъалайка яа Росулуллоҳ! 1448 йил | 2026 йил, 7-Октябрь, ЧОРШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент вақти билан,Паркент тумани "Беш каппа" масжиди жамоаси учун.) ⏰ ТОНГ - 05:07   сахарлик тугаши ⏰ БОМДОД -     05:41 ⏰ ҚУЁШ -    06:21 ⏰ ПЕШИН - 12:16 ⏰ АСР -        16: 11 ⏰ ШОМ -       18:00 +5 ифторлик вақти   ПАРКЕНТ ШАХРИ ⏰ ХУФТОН -19:11 ❗️📖..Намозни тўлиқ ва ўз вақтида адо этинг! "Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир". (Нисо сураси - 103 оят) 🔖Аҳлингизни намоз (ўқиш) га буюринг ва (ўзингиз ҳам) унга (намозга) бардошли бўлинг!” (Тоҳа, 132). •┈┈• ❀ 🍃🌸🍃 ❀ •┈┈• 🌱Каналимизга аъзо бўлинг ва дўстларингизга ҳам улашинг! 👇 🌱Эслатинг! Зеро эслатма мўминларга манфаат берур.🍃 🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠’ling! https://t.me/Beshkappa_uzz‌‌

#xabar #fatvo #ulamolar_kengashi #manzil #musofir 🌍 УЛАМОЛАР КЕНГАШИ ЯШАШ ЖОЙИНИ ЎЗГАРТИРИШГА ДОИР ФАТВО ЭЪЛОН ҚИЛДИ ⏺بسم ال
+6
#xabar #fatvo #ulamolar_kengashi #manzil #musofir 🌍 УЛАМОЛАР КЕНГАШИ ЯШАШ ЖОЙИНИ ЎЗГАРТИРИШГА ДОИР ФАТВО ЭЪЛОН ҚИЛДИ
⏺بسم الله الرحمن الرحيم الحمد لله رب العالمين والصلاة والسلام على رسولنا محمد وعلى آله واصحابه اجمعين 📃 Кишининг туғилиб ўсган жойидан бошқа жойга кўчиши ҳақида ФАТВО   Киши ўзи туғилиб ўсган жойидан бошқа шаҳар ёки қишлоққа бутунлай кўчиб кетса ва умрининг охиригача шу жойда яшаб қолишни қасд қилса, унинг туғилиб ўсган жойи асл ватанликдан чиқадими ёки чиқмайдими, деган масалани пухта ўрганган уламоларимиз айтадиларки, агар бошқа жойга кўчиб кетган кишининг туғилиб ўсган жойида бирор-бир кўчмас мулки, аёли ёки фарзанди қолмаса, унинг биринчи ватани асл ватанликдан чиқади ва у жойга 15 кундан кам муддатга борса, мусофир ҳисобланади. Шунинг учун у жойда намозларни қаср қилиб ўқийди. Аммо кишининг туғилиб ўсган жойида кўчмас мулки, уй-жойлари, аёли ёки фарзандлари қолган бўлса, бошқа жойга бутунлай кўчиб кетиши билан унинг туғилиб ўсган жойи асл ватанликдан чиқмайди.  “Мухтасарул виқоя” китобида қуйидаги матн келтирилган: ويُبْطِلُ الوَطَنَ الأَصْلِيَّ مِثْلُهُ “Аслий ватанни ўзига ўхшаши бекор қилади”. Ушбу матннинг шарҳида Аллома мулла Али қори роҳматуллоҳи алайҳ бундай деган: وَهٰذَا إِذَا لَمْ يَبْقَ لَهُ فِي الْوَطَنِ الْأَوَّلِ أَهْلٌ أَيْ تَعَلُّقٌ مِنْ زَوْجٍ، أَوْ وَلَدٍ، أَوْ زِرَاعَةٍ، أَوْ نَحْوِهَا. وَأَمَّا إِنْ كَانَ لَهُ فِيهِ أَهْلٌ فَإِنَّهُ لَا يَبْطُلُ، وَبِأَيِّهِمَا دَخَلَ يُتِمُّ الصَّلَاةَ مِنْ غَيْرِ نِيَّةِ الْإِقَامَةِ “ Бу (яъни аслий ватанни ўзига ўхшаши бекор қилиши) қачонки, унинг аввалги ватанида хотини, фарзанди, зироати (деҳқончилик қиладиган ери) ёки шунга ўхшаш унга боғлиқ нарсалар (уй-жойи, кўчмас мулки, боғ-роғи кабилар) қолмаган бўлса, аввалги ватаннинг ҳукми бекор бўлади. Аммо туғилиб ўсган жойида хотини, фарзанди (ёки кўчмас мулки, уй-жойи) қолган бўлса, унинг аввалги ватани бекор бўлмайди. У икки ватаннинг қайси бирига кирганда, муқим бўлиш ниятини қилмаса ҳам, намозни тўлиқ ўқийди” (“Фатҳу бобил-иноя” китоби). Шунингдек, бу гап “Фатовои оламгирийя” китобида ҳам зикр қилинган. Юқоридаги маълумотлардан қуйидагилар хулоса қилинади: 1. Ўз манзилидан бошқа жойга бутунлай кўчиб кетган кишининг туғилиб ўсган жойида бирор-бир кўчмас мулки (ери ё уй-жойи), аёли ёки фарзанди қолмаса, биринчи ватани асл ватанликдан чиқади ва у жойга 15 кундан кам муддатга борса, мусофир ҳисобланади, намозларни қаср қилиб ўқийди. 2. Кишининг туғилиб ўсган жойида кўчмас мулки (ери ё уй-жойи), аёли ёки фарзанди қолса, бошқа жойга бутунлай кўчиб кетиши билан унинг туғилиб ўсган жойи асл ватанликдан чиқмайди ва у ҳар икки ватанига борганда ҳам намозларни тўлиқ қилиб ўқийди. 3. Бошқа жойга бутунлай кўчиб кетган кишининг туғилиб ўсган жойида яқин қариндошлари, масалан, ота-онаси, ака-укаси ёки опа-синглиси қолгани билан биринчи ватани асл ватан ҳисобланмайди. Балки асл ватанликдан чиққан бўлади. Шунга кўра, туғилиб ўсган жойидан бутунлай кўчиб кетган одам, ота-онаси ё ака-укалариникига 15 кундан кам муддатга борса, мусофир ҳисобланади. 4. Киши туғилиб ўсган жойидан бошқа шаҳарга бутунлай кўчиб кетишни ният қилмаган бўлсаю, лекин бошқа шаҳардан ҳовли ёки уй каби кўчмас мулк сотиб олса, шу кўчмас мулки бор шаҳарга 15 кундан кам муддатга борса мусофир ҳисобланади, намозларни қаср қилиб ўқийди. Чунки бошқа шаҳардан фақат кўчмас мулк сотиб олиш асл ватанни ҳосил қилмайди. Асл ватан ҳосил бўлиши учун ё ўша жойда туғилиб ўсган, ё ўша жойда умрининг охиригача яшашни қасд қилган, ё ўша жойдан уйланган бўлиши керак. 5. Шунингдек, ота-она ўртада сафар масофасича (90 км.) узоқликка кўчиб кетган фарзандининг уйига борса ҳам, 15 кундан кам муддат турадиган бўлса, мусофир ҳисобланади ва намозларни қаср қилиб ўқийди. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши Милодий 2026 йил 6 октябрь Ҳижрий 1448 йил 25 Рабиус соний
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 😄 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

#Хатми_Қуръон Жосия сураси 13-20-оятлар таржимаси Қори: Муҳаммад Сиддиқ Миншавий Таржимонлар: Азизхўжа Иноятов Ғани Зикриллаев •••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄••••• https://t.me/Beshkappa_uzz