Fitrat.uz
Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси Тошкент вилояти вакиллиги www.fitrat.uz расмий веб сайти канали. Расмий саҳифаларимиз: https://taplink.cc/fitratuz Диний саволлар учун: Тел: 781503344 Таклифлар учун @fitratuzadminbot
نمایش بیشتر📈 تحلیل کانال تلگرام Fitrat.uz
کانال Fitrat.uz (@fitratuz) در بخش زبانی ازبکی بازیگری فعال است. در حال حاضر جامعه شامل 12 451 مشترک است و جایگاه 7 220 را در دسته دین و مذهبی و رتبه 6 537 را در منطقه أوزبكستان دارد.
📊 شاخصهای مخاطب و پویایی
از زمان ایجاد در невідомо، پروژه رشد سریعی داشته و 12 451 مشترک جذب کرده است.
بر اساس آخرین دادهها در تاریخ 19 ژوئیه, 2026، کانال فعالیت پایداری دارد. در ۳۰ روز گذشته تغییر اعضا برابر -187 و در ۲۴ ساعت گذشته برابر -11 بوده و همچنان دسترسی گستردهای حفظ شده است.
- وضعیت تأیید: تأیید نشده
- نرخ تعامل (ER): میانگین تعامل مخاطب 36.39% است و در ۲۴ ساعت نخست پس از انتشار، محتوا معمولاً 26.73% واکنش نسبت به کل مشترکان کسب میکند.
- دسترسی پستها: هر پست به طور میانگین 4 534 بازدید دریافت میکند. در اولین روز معمولاً 3 330 بازدید جمعآوری میشود.
- واکنشها و تعامل: مخاطبان بهطور فعال حمایت میکنند؛ میانگین واکنش به هر پست 18 است.
📝 توضیح و سیاست محتوایی
نویسنده این فضا را محل بیان دیدگاههای شخصی توصیف میکند:
“Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси Тошкент вилояти вакиллиги www.fitrat.uz расмий веб сайти канали.
Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/fitratuz
Диний саволлар учун:
Тел: 781503344
Таклифлар учун
@fitratuzadminbot”
به لطف بهروزرسانیهای پرتکرار (آخرین داده در تاریخ 20 ژوئیه, 2026)، کانال همواره بهروز و دارای دسترسی بالاست. تحلیلها نشان میدهد مخاطبان بهطور فعال با محتوا تعامل دارند و آن را به نقطه اثرگذاری مهم در دسته دین و مذهبی تبدیل کردهاند.
در حال بارگیری داده...
| تاریخ | رشد مشترکین | اشارات | کانالها | |
| 20 ژوئیه | +1 | |||
| 19 ژوئیه | +4 | |||
| 18 ژوئیه | +3 | |||
| 17 ژوئیه | +12 | |||
| 16 ژوئیه | +9 | |||
| 15 ژوئیه | +5 | |||
| 14 ژوئیه | +10 | |||
| 13 ژوئیه | +2 | |||
| 12 ژوئیه | +8 | |||
| 11 ژوئیه | +3 | |||
| 10 ژوئیه | +16 | |||
| 09 ژوئیه | +5 | |||
| 08 ژوئیه | +2 | |||
| 07 ژوئیه | +2 | |||
| 06 ژوئیه | +3 | |||
| 05 ژوئیه | +6 | |||
| 04 ژوئیه | +5 | |||
| 03 ژوئیه | +12 | |||
| 02 ژوئیه | +6 | |||
| 01 ژوئیه | +5 |
| 2 | ЖАННАТНИНГ 6 НОМИ
1. Жаннатун Наъийм.
"Имон келтирган ва эзгу ишларни қилганларни эса, имонлари сабабли Парвардигорлари ҳидоят қилур, неъмати мўл жаннат (боғ)ларда остиларидан анҳорлар оқиб тургай" (Юнус сураси, 9-оят)
«Парвардигорлари уларга Ўз тарафидан раҳмат, ризолик ва улар учун неъматлари доимий (бўлмиш) жаннат (боғ)лари тўғрисида хушхабар берур» (Тавба сураси, 21-оят).
2. Жаннатул Адн.
"Аллоҳ мўминлар ва мўминаларга остидан анҳорлар оқиб турадиган, мангу яшаладиган жаннат (боғ)ларидаги ёқимли масканларни ваъда қилди. Аллоҳнинг ризоси эса, (ҳаммасидан) буюкроқдир. Ана шу(лар) улкан ютуқдир" (Тавба сураси, 72-оят).
"(У) абадийлик боғлари бўлиб, (улар) у жойларга ота-боболари, жуфти ҳалоллари ва зурриётларидан иборат солиҳ (банда)лар билан бирга кирурлар" (Раъд сураси, 23-оят).
"Улар остидан анҳорлар оқиб турадиган мангу жаннатларга кирурлар. Улар учун у ерда хоҳлаган нарсалари бордир. Тақводорларни Аллоҳ мана шундай мукофотлагай" (Наҳл сураси, 31-оят).
3. Жаннатул Фирдавс.
"Албатта, имон келтирган ва эзгу ишларни қилган зотлар учун Фирдавс боғлари манзил бўлур" (Каҳф сураси, 107-оят).
4. Жаннатул Маьва.
"Имон келтирган ва солиҳ амалларни қилган зотлар учун қилган амаллари сабабли жаннат масканлари манзил бўлур" (Сажда сураси, 19-оят).
5. Дарус Салом.
"Аллоҳ (одамларни) тинчлик диёри (жаннат)га чорлайди ва хоҳлаган кишини тўғри йўлга ҳидоят этади" (Юнус сураси, 25-оят).
6. Жаннатул Хулд.
"(Эй, Муҳаммад! Уларга) айтинг: «Шу (дўзах) яхшироқми ёки тақводорларга ваъда қилинган мангулик жаннатими?!» Улар учун (бу) мукофот ва натижа бўлур эди" (Фурқон сураси, 15-оят).
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA | 1 795 |
| 3 | 📺“ЖУМАДАН ЖУМАГАЧА” (19.07.2026)
✅Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA | 2 157 |
| 4 | “Чўнтакдаги казино”
Қимор – шайтоннинг иши
Ислом динида қимор инсоннинг мол-мулки, ақли, оиласи ва жамият барқарорлигига зарар етказувчи амал сифатида қатъий тақиқланган. Қуръони каримда қиморнинг инсон ҳаётига салбий таъсири очиқ баён қилинган.
Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “Эй, иймон келтирганлар! Албатта, хамр, қимор, бутлар ва (фол очадиган) чўплар ифлосдир. Шайтоннинг ишидир. Бас, ундан четда бўлинг. Шоядки, нажот топсангиз” (Моида сураси, 90-оят).
Кейинги оятда эса қиморнинг ижтимоий ва маънавий оқибатлари баён қилинади: “Албатта, шайтон хамр ва қимор туфайли ораларингизга адоват ва ёмон кўришликни солишни ҳамда сизларни Аллоҳнинг зикридан ва намоздан тўсишни хоҳлайдир. Энди тўхтарсизлар?!” (Моида сураси, 91-оят).
Ушбу оятлардан маълум бўладики, қиморнинг зарари фақат молиявий эмас, балки инсоннинг маънавий ҳаёти, ибодати ва жамиятдаги муносабатларига ҳам салбий таъсир кўрсатади.
Даврон НУРМУҲАММАД
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA | 2 175 |
| 5 | АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!!!
Ҳар бир янги кун янгиланган умидларнинг, кўпайган имкониятларнинг хабарчисидир...
Кунингиз файзу баракотли, хайр манфаатли ўтсин!!!
@fitratuz | 7 512 |
| 6 | “... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)
2026/1448 ЙИЛ 20 ИЮЛЬ ДУШАНБА САФАР ОЙИНИНГ 5-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
(Тошкент шаҳри вақти билан)
⏰ ТОНГ - 03:28
⏰ ҚУЁШ - 05:02
⏰ ПЕШИН - 12:34
⏰ АСР - 17:38
⏰ ШОМ - 19:57
⏰ ХУФТОН -21:26
@FITRATUZ | 3 285 |
| 7 | Ҳалол ҳам, ҳаром ҳам аниқдир
Ислом дини инсон ҳаётининг барча жабҳаларини қамраб олган ва унинг турмуш тарзини тартибга солувчи ҳаёт тарзи сифатида тушунилади. Ислом ҳалол ва ҳаром тушунчаларини аниқ белгилаб, инсонларга фақатгина ҳалол нарсалардан фойдаланишни тавсия қилади. Ҳалоллик нафақат моддий жиҳатдан, балки маънавий ва руҳий поклик учун ҳам муҳимдир.
Қуръони каримда ҳалол ризқ ҳақида
Аллоҳ таоло инсонларга ҳалол ва покиза ризқларни танлашни буюради. Қуръони каримда шундай марҳамат қилинади:
“Эй одамлар, ердаги ҳалол-пок нарсалардан тановул қилингиз ва шайтоннинг изларидан эргашмангиз! Албатта, у сизларга аниқ душмандир” (Бақара сураси, 168-оят).
Бу оятдан англашиладики, инсон ҳалол ва покиза ризқ истеъмол қилиши керак. Ҳаром нарсалар нафақат жисмоний, балки руҳий зарар ҳам етказади.
Давоми бор...
Илёсхон Аҳмедов тайёрлади
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA | 3 696 |
| 8 | #ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ
🗣Тарихий мерос ва диний-маърифий дипломатия
...ЎХИА биринчи проректори, профессор Ҳабибулло Садибақосев «Янги Ўзбекистон» газетасида чоп этилган мақолада Президент Мирзиёев ташаббуси билан шаклланган «диний-маърифий дипломатия» институтини таҳлил қилди. Муаллиф Ислом цивилизацияси маркази, тарихий мажмуалар ва илмий мактабларнинг яратилишини замонавий глобал муаммоларга халол ечим таклиф этувчи янги интеллектуал инфратузилма деб баҳолайди...
➡️ Батафсил
🗣Андижон вилоятида имом-хатибларнинг 6 ойлик фаолияти сарҳисоб қилиниб, амалий семинар-йиғилиш ўтказилди
...Андижон вилоятида 2026 йилнинг биринчи ярим йилликда олиб борилган маърифий-тарғибот ишлари, имом-хатибларнинг самарадорлиги ва амалий муаммолар муҳокама қилинди. Тадбирда аҳоли билан ишлаш, ёшлар тарбияси ва оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди...
➡️ Батафсил
🗣Шейда Сағлам: «Ўзбекистондаги қадамжолар асрлар силсиласидаги маънавий хазина»
...Туркия фуқароси, диний сайёҳ Шейда Сағлам I Халқаро ислом цивилизацияси форуми доирасида Ўзбекистондаги буюк аллома ва авлиёларнинг муқаддас зиёратгоҳларини зиёрат қилди. У Самарқанд, Бухоро ва Тошкентдаги қадамжолардан олган таассуротларини «ҳар бир тош замон силсиласида ҳикмат сақлайди» деб тавсифлади...
➡️ Батафсил
🗣«Q8 Press»: I Халқаро ислом цивилизацияси форумида илгари сурилган ташаббуслар тинчлик, шериклик ва тарихий-маданий меросни мустаҳкамлашга хизмат қилади
...Кувайтнинг «Q8 Press» нашри форум якунларини ёритиб, Ўзбекистонда бўлиб ўтган ушбу анжуманни ислом дунёсида цивилизациялар ўртасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқувчи тарихий тадбир деб баҳолади...
➡️ Батафсил
🗣Қуръон ва тажвид курслари ходимлари учун навбатдаги онлайн дарс
...Республика бўйлаб масжидларда фаолият юритаётган Қуръон ва тажвид курслари ходимлари учун методик кўникмаларни оширишга қаратилган навбатдаги онлайн машғулот ўтказилди. Дарсда тажвид қоидаларини ўқитиш методикаси ва ўқувчилар билан ишлаш усуллари кўриб чиқилди...
➡️ Батафсил
🗣БИТТА КЛИК — ВАЙРОН БЎЛГАН ТАҚДИР!
...«Зиё» медиа маркази «Курьер» номли янги ижтимоий радиоролик тайёрлади. Ролик «Курьер керак. Кунлик тўлов. Малака шарт эмас...» — интернетдаги жозибали эълон ортидаги мудҳиш тузоқ, осон пул шавқида ҳаётини барбод қилган йигит ва азоб чекаётган она ҳақида. Ёшларни огоҳ қилиш мақсадида тайёрланган...
➡️ Батафсил
#yangiliklar
✅Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
📱 ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING
▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook | 2 625 |
| 9 | #Bosh_imom_minbari
БИЗ БОШҚАЛАРДАН АЖРАБ ТУРИШИМИЗ КЕРАК
Дониёр домла Икромов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
@Doniyor_domla_uz
https://t.me/+Pcr4a5gVZhQyODZi | 5 108 |
| 10 | “Чўнтакдаги казино”
Иқтисодий зарар
Кўпчилик қимор давлат бюджетига солиқ тушуми келтиради, деб ҳисоблайди. Бироқ иқтисодчилар қимор ортидан келадиган яширин харажатлар – соғлиқни сақлаш, ижтимоий ёрдам, жиноятчилик ва меҳнат унумдорлигининг пасайиши – даромаддан ҳам юқори бўлишини таъкидлайдилар.
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA | 2 500 |
| 11 | АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Аллоҳ таоло кўнглимиздагини ҳаққимизда хайрли қилсин. Ҳаққимизда хайрли бўлганларга кўнглимизни рози қилсин...
Файзу баракотли кун тилаймиз!
@fitratuz | 5 331 |
| 12 | Кичкина деманг...!
6. Сағира гуноҳ олим ёки муқтадолардан содир бўлиши кабирага айланади.
Ғаззолий раҳматуллоҳи алайҳ: “Олимнинг аслида кичик ҳисобланган гуноҳ ила тойилиши кабира бўлади”, деганлар.
Олимнинг зиммасида икки вазифа бор. Бири гуноҳларни тарк қилиш. Иккинчиси гуноҳ қилиб қўйса яшириш. Унга яхшиликда эргашилганда ҳасанотлари зиёда бўлгандек, хатода ҳам салмоғи зиёда бўлади. Олимга либоси ва нафақасида мўътадил бўлмоғи лозим. Одамлар унга қараб тургани боис озроғига мойил бўлсин!
Олим ва муқтадо кишилар ҳаммага ўрнак бўлишлари лозим. Улуғ инсонлардан содир бўладиган кичик гуноҳлар жоҳил инсонларга ҳужжат бўлади. Кўпинча бу ишни қилманг ёмон бўлади десак, дархол хўп дейиш ўрнига “палончи олим ёки пистончи улуғ одам ҳам қилади – ку!”, – дейди. Уларга айтамизки, одам боласи хато – камчиликдан холи эмас. Буни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам ўз ҳадисларида айтиб қўйганлар: “Одам боласи борки хатокордир. Хато қилувчиларнинг яхшилари сертавбаларидир”. Шунчалар эргашгингиз келса ана Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашинг! Чунки Аллоҳ таоло каломида у зотда гўзал ўрнак борлигини айтиб қўйган.
Усул китобларимизда: “Олимнинг бир ҳаром ишни қилиши уни ҳалолга айлантириб қўймайди”, дейилган.
Равшанбек ЎРИНБОЕВ
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA | 3 146 |
| 13 | YOLG'ONCHINING ALOMATI
🎙 Suhandon: Muhammad Nur
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA | 2 761 |
| 14 | #oyat #iymon #jannat #duo #tavba
АЛЛОҲ ТАОЛОНИНГ ҚУРЪОНИ КАРИМДАГИ 8 ВАЪДАСИ
«Эй инсонлар! Албатта, Аллоҳнинг ваъдаси ҳақдир. Бас, сизларни дунё ҳаёти сира алдаб қўймасин! Яна сизларни алдамчи (шайтон) алдаб қўймасин!» (Фотир, 5)
1. Аллоҳни ёд этганни Аллоҳ ёд этади.
«Бас, Мени ёд этингиз, (Мен ҳам) сизларни ёд этурман. Менга шукр қилингиз, ношукрчилик қилмангиз!» (Бақара, 152)
2. Аллоҳ эзгу амаллар қилганларни жаннат ва остидан анҳорлар оқиб турувчи боғлари билан мукофотлайди.
«Иймон келтириб, солиҳ амалларни қилганларга хушхабар берингки, улар учун (жаннатда) остларидан анҳорлар (суви) оқиб турувчи боғлар бордир» (Бақара, 25)
3. Аллоҳ дуо қилувчининг дуосини қабул этади.
Парвардигорингиз: «Менга дуо қилингиз, Мен сизлар учун (дуоларингизни) ижобат қилай!» – деди (Ғофир, 60)
4. Аллоҳ шукр қилувчига неъматларини янада зиёда қилади.
«Яна Роббингиз эълон қилган (бу сўзлар)ни эслангиз: «Қасамки, агар (берган неъматларимга) шукр қилсангиз, албатта, (уларни янада) зиёда қилурман» (Иброҳим, 7).
5. Аллоҳ тавба қилувчи бандасининг гуноҳларини кечиради.
«Уларнинг ичида Сиз бўла туриб, Аллоҳ уларни азобловчи эмас. Улар истиғфор айтиб (кечирим сўраб) турган ҳолларида ҳам Аллоҳ уларни азобловчи эмас» (Анфол, 33).
6. Аллоҳ таваккул қилувчи бандасини шайтон ва унинг ёмонликларидан сақлайди.
«Албатта, имон келтирган ва фақат Парвардигорига таваккул қиладиганлар устидан у (шайтон) учун ҳеч қандай салтанат (ҳукмронлик) йўқдир» (Наҳл, 99).
7. Аллоҳ икки дунёда ҳам мўмин-мусулмонларни Ўзи қўллайди.
«Албатта, Биз пайғамбарларимизга ва имон келтирган зотларга дунё ҳаётида ҳам, гувоҳлар (ҳозир бўлиб) турадиган кунда (қиёматда) ҳам ёрдам берурмиз» (Ғофир, 51).
8. Аллоҳ солиҳ амаллар қилган бандаларининг гуноҳларини мағфират этиб, уларни Ўзи мукофотлайди.
«Имон келтирган ва солиҳ амалларни қилган зотларнинг гуноҳларини, албатта, ўчирурмиз ва уларни қилиб ўтган чиройли амаллари билан мукофотлагаймиз» (Анкабут, 7)
«Шундай қилиб, Аллоҳнинг ваъдаси ҳақ эканини ва қиёматнинг (келиши) шаксиз эканини билишлари учун хабардор қилдик» (Каҳф, 21)
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA | 3 866 |
| 15 | #Bosh_imom_minbari
БОМДОДНИ ҚАЗО ҚИЛГАН КИШИ
Дониёр домла Икромов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
@Doniyor_domla_uz
https://t.me/+Pcr4a5gVZhQyODZi | 4 866 |
| 16 | “Чўнтакдаги казино”
Онлайн қиморнинг хавфи
Интернет ва мобил иловалар қиморни янада хавфли қилди. Мутахассислар уни “чўнтакдаги казино” деб таърифлайдилар. Энди инсон сутканинг исталган вақтида бир неча тугма орқали қимор ўйнаши мумкин.
Даврон НУРМУҲАММАД
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA | 2 833 |
| 17 | #xushxabar #muftiy #instagram
📢 ХУШХАБАР: МУФТИЙ ҲАЗРАТНИНГ ИНСТАГРАМ КУЗАТУВЧИЛАРИ СОНИ 1 МИЛЛИОНДАН ОШДИ!
✅Алҳамдулиллаҳ, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг расмий Инстаграм саҳифаси обуначилари сони 📱 1 000 000 дан зиёдни ташкил этди.
📱📱 📱📱 Шунингдек, Муфтий ҳазратнинг руҳий тарбия, одоб-аҳлоқ ва ижтимоий-маърифий чиқишлари бериб бориладиган барча ижтимоий тармоқлардаги кузатувчилар сони 4 миллионга яқинлашди.
🤝 Бундай юқори натижа — мухлис халқимизнинг гўзал ва мазмунли мавъизаларга бўлган муҳаббати, илм-маърифатга бўлган юксак иштиёқи ҳамда дин пешволарига кўрсатаётган катта ҳурмат-эҳтиромининг ёрқин намунасидир.
Таъкидлаш жоизки, диний-маърифий соҳадаги бундай катта аудитория нафақат Марказий Осиёда, балки МДҲ давлатлари миқёсида ҳам энг етакчи кўрсаткичлардан бири ҳисобланади.
🤲 Биз билан бирга бўлганингиз учун ташаккур! Аллоҳ таоло бу дунёда пайғамбарлар ворислари бўлган уламолар насиҳатига етказганидек, Жаннатда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан суҳбат қуриш саодатини насиб этсин. Омин!
⏺Маълумот учун Муфтий ҳазратларнинг асосий ижтимоий тармоқлардаги канал ва саҳифалари:
❤️ @shayx_nuriddinxoliqnazar
📸 @shayxnuriddinxoliqnazar
🛒 @shayxnuriddinxoliqnazaruz
📖 @shayxnuriddinxoliqnazar
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
📱 ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING
▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook | 2 137 |
| 18 | ЯХШИ ИНСОН КИМ?
Сарлавҳада келтирилган саволга ҳамма ўз нуқтаи назаридан келиб чиқиб жавоб беради.
Жавоб берувчилар бир-бирларининг жавобларини инкор ҳам қилади. Масалан, мен ўзимга кўп фойдаси тегадиган одамни “яхши одам” десам, кимдир ундан бирор ёмонлик кўрган бўлса: “Йўқ, бу ёмон одам”, дейди. Ёки бир маҳалла ўз ҳудудидаги бирор кишини маҳаллага кўп фойдаси теккани эътиборидан “яхши одам” деса, бошқа маҳалла унинг яхшилигини кўрмагани учун бу гапни тасдиқламаслиги мумкин.
Борингки, биз ҳаммамиз бир овоздан “яхши одам” десак-да, унинг яхшилигини фаришталар тасдиқламаслиги мумкин. Хўш, унда ерда ҳам, осмонда ҳам “яхши одам” бўлиш учун қандай хислатларга эга бўлиш керак?
Бу борада солиҳларнинг қуйидаги сўзлари бизга энг тўғри йўлни кўрсатади. Солиҳлар айтадилар:
Кимда бешта хислат бўлса, у одамларнинг энг яхшисидир:
1. Раббисига ибодат ила юзланган одам. Яъни Аллоҳ таолога ибодатда, амрларига итоатда, неъматларига шукрда, мусибатларига сабрда ва дуоларда бардавом бўлган киши.
2. Халққа фойдаси тегадиган одам. Яъни Аллоҳ ризолиги учун халқ манфаати йўлида холис яхшиликлар қиладиган, муҳтожларга мурувватли, хайрли ишларда саховатли ва ўзгалардан дуо умид қилувчи киши.
3. Одамлар унинг ёмонлигидан омонда бўлган одам. Яъни бошқалар ундан ёмонлик етмаслигидан хотиржам бўладиган, ҳеч кимга ёмонлик соғинмайдиган, бировларга тили билан ҳам, қўли билан ҳам зиён-заҳмат етказмайдиган киши.
4. Одамлар қўлидаги нарсадан тама қилмайдиган киши. Ўз меҳнати билан кун кечиради, ўзи ҳақли бўлган нарсанигина талаб қилади. Бировлардаги неъматларга ҳавас қилиши мумкин, лекин уларга кўз олайтирмайди. Бировлар ҳадя сифатида берса олади, аммо асло тама қилмайди.
5. Ўлимга ҳозирлик кўрган одам. Яъни дунё деб охиратни, охират деб дунёни унутмайдиган мўмин киши. Ҳар бир кунини эртага Аллоҳ ҳузурида туришини ўйлаб ўтказади, унга тайёргарлик кўради, кўплаб солиҳ амаллар ва савоблар билан кетиш пайида бўлади.
Агар бизда шу бешта хислат мавжуд бўлса, алҳамдулиллаҳ, яхши одаммиз. Борди-ю, бу хислатлардан бирортаси етишмаса, уни шакллантиришга ҳаракат қилишимиз лозим. Аслида, инсон умри бўйи яхши одам бўлишга интилиб яшайди. Бежизга: “Олим бўлиш осон, одам бўлиш қийин”, дейилмаган.
Аллоҳ таоло ҳаммамизни ушбу гўзал хислатлар соҳиби бўлишимизни насиб этсин!
Миршавкат МУЗАФФАР
Паркент тумани бош имом-хатиби
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA | 6 262 |
| 19 | Кичкина деманг...!
5. Сағира гуноҳни ошкора қилиш билан кабирага айланади.
Ёмон саналган кашф (очиш) – у ошкоралик ва истеҳзо кўринишида бўлганидир. Савол ва фатво сўраш кўринишдагиси эмас. Рамазонда аёлига яқинлик қилиб Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга айтган кишининг саволини инкор қилмаганликлари далил. Бояги кишининг қилган иши ёмон, албатта. Лекин фатво сўраш учун ошкора айтишга рухсат берилади. Шояд жавоб олиб тавба қилса!?
Ҳадиси шарифда:“(Гуноҳни) ошкор қилувчилардан бошқа умматим офиятдадир”, дейилган. (Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан Бухорий ривояти).
“Фатҳ ал Борий”да (10/486): “Ошкор қилувчи – маъсиятни кўрсатиб, Аллоҳ беркитган нарсани очиб, айтиб юрадиган кишидир”.
Имоми Нававий раҳматуллоҳи алайҳ: “Гуноҳ қилишга мубтало бўлган киши уни бошқага айтиши макруҳ бўлади. Лекин ундан тийилимоғи, надомат қилмоғи ва қайтмасликни қасд қилмоғи лозим. Агар устози ёки шунга ўхшаш инсонларга ундан қутилиш йўлини ўргатиш, яна такрорлаб қўйишдан сақланиш, мубтало қилган сабабни билдириш ёки ҳаққига дуо қилиш ва шу каби бошқа нарсалар мақсадида айтса чиройлидир. (Ўринли) маслахат бўлмаса макруҳ бўлади”.
Равшанбек ЎРИНБОЕВ
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA | 3 015 |
| 20 | #Bosh_imom_minbari
ОНАЛАР ЗАҲМАТИ
Дониёр домла Икромов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
@Doniyor_domla_uz
https://t.me/+Pcr4a5gVZhQyODZi | 4 796 |
