ch
Feedback
"Besh_kappa"

"Besh_kappa"

前往频道在 Telegram

Parkent tumani "Besh kappa" jome masjidining rasmiy kanali. Таклиф ва саволлар учун admin 👇👇👇 @AlisherMaxmudov_1

显示更多
8 966
订阅者
+524 小时
+37
-3830
帖子存档

Банда бир яхшиликни қасд қилиб, уни амалга оширса, Аллоҳ азза ва жалла унга қанча ажр беради? 📗 «Amallar niyatga bogʻliqdir» kitobidan
Anonymous voting

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄••••• https://t.me/Beshkappa_uzz

13815. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Олти нарса гўзалдир, лекин у одамларнинг ичидаги олти тоифасида янада
13815. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Олти нарса гўзалдир, лекин у одамларнинг ичидаги олти тоифасида янада гўзалроқдир: Адолат гўзалдир, лекин у амирларда янада гўзалроқдир. Саховат гўзалдир, лекин у бойларда янада гўзалроқдир. Тақво гўзалдир, лекин у олимларда янада гўзалроқдир. Сабр гўзалдир, лекин у фақирларда янада гўзалроқдир. Тавба гўзалдир, лекин у ёшларда янада гўзалроқдир. Ҳаё гўзалдир, лекин у аёлларда янада гўзалроқдир». Имом Байҳақий ва Дайламий ривояти. •••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄••••• https://t.me/Beshkappa_uzz

#Маъруза ҒУРУРГА КЕТИШ ҲАҚИДА. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• ♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! https://t.me/Beshkappa_uzz

#quron 📜Қуръонни ҳифз қилиш, ёдлашинг асносида мақсадинг «Қачон Қуръонни хатм қилар эканман?» деган фикр бўлмасин. Аксинча,
#quron 📜Қуръонни ҳифз қилиш, ёдлашинг асносида мақсадинг «Қачон Қуръонни хатм қилар эканман?» деган фикр бўлмасин. Аксинча, диққат-эътиборинг, мақсадинг «Қандай қилсам Қуръон аҳлидан бўламан?» деган фикр бўлсин. Шундай йўл тутгинки, одамлар сенда Қуръонни — гўзал сўзлашингда, ақлингнинг расолигида, аъзоларинг ва қалбингнинг поклиги, иффатида, муомалангнинг мулойимлигида, сакинатинг, хотиржамлигинг ва вазминлигингда кўрсинлар. Уринишинг «Қуръонни ёдлабди» деб айтилиши бўлмасин, балки «Қуръон аҳлидан бўлибди» дейилиши бўлсин. Аллоҳим, бизни ҳам Унинг (Қуръоннинг) аҳлидан қилгин! •••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄••••• https://t.me/Beshkappa_uzz

​​#намоз НАМОЗДАГИ УЧ ХУСУСИЯТ Абул Олия айтади: “Намозда учта хусусият бор: ихлос, қўрқув, Аллоҳни зикр этиш. Кимнинг намозида мана шу хислатлар бўлмаса, ўқиган намози намоз эмас. Ихлос бандани яхшиликка ундайди. (Аллоҳдан) қўрқиш гуноҳдан тўсади. Аллоҳни эслаш эса яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтаради”. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинишича: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Намоз кимни фаҳшдан, ёмон ишлардан қайтармаса, Аллоҳ тарафидан фақат ҳалокатни (ёки узоқликни) зиёда қилади”, - деганлар. Табароний ривоят қилган. Намоздаги хушуъсизлик асосан икки нарсага олиб боради: 1. Бузуқ ишлардан тийилмаслик. 2. Қиёмат куни муваффақият қозона олмаслик. Зеро, Аллоҳ таоло охиратда нажот топиш намоздаги хушуъга боғлиқлигини айтган. "Намозда хушуъ" китобидан. •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• ♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! https://t.me/Beshkappa_uzz

ЕТТИ ТОЖ 1. Зикр тожи «Лã илãҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лã шарийкалаҳ, лаҳул мулку валаҳул ҳамду ва ҳува ъалã кулли шай‘ин қодийр». Маъноси: «Аллоҳдан ўзга илорҳ йўқ ва Унинг шериги ҳам йўқ. Мулк ҳам, ҳамд ҳам Унга хосдир. У ҳар нарсага қодир Зотдир». 2. Дуо тожи «Роббанã ãтина фид дунйã ҳасанатав ва фил ãхироти ҳасанатав вақинã ъазãбан нãр». Маъноси: «Эй Раббимиз, бизга бу дунёда ҳам яхшилик ато этгин, охиратда ҳам яхшилик (ато этгин) ва бизни дўзах азобидан асрагин» (Бақара сураси, 201-оят). 3. Қўрғон тожи «Бисмиллãҳиллазий лã язурру маъсмиҳи шай‘ун фил арзи ва лã фис самãи ва ҳувас самийъул ъалийм». Маъноси: «Унинг исми билан на осмонда ва на ерда ҳеч бир нарса зарар бера олмайди. У билувчи ва эшитувчи Зотдир». 4. Истиғфор тожи «Аллоҳумма анта Роббий лã илãҳа илла ант. Холақтаний ва ана ъабдук, ва ана ъалã аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика мин шарри ма сонаъту. Абу‘у лака бинеъматика ъалайя ва абу‘у бизанбий. Фағфирлий, фаиннаҳу лã яғфируз зунуба илла анта». Маъноси: «Аллоҳим, Сен менинг Раббимсан. Сендан ўзга илоҳ йўқ. Сен мени яратдинг, мен қулингман. Мен Сенга берган ваъдамда ва Сенга берган аҳдимда қодир бўлгунимча турибман. Қилган нарсаларимнинг ёмонлигидан Сенинг номинг билан паноҳ тилайман. Менга ато қилган неъматларингга иқрор бўлдим. Ва яна гуноҳларимга ҳам иқрор бўлдим. Менинг гуноҳларимни кечир. Чунки Сендан бошқаси гуноҳларни кечира олмайди». 5. Машаққатни кетказиш тожи «Лã илãҳа илла анта субҳãнака инний кунту миназ золимийн». Маъноси: «Сендан ўзга илоҳ йўқдир. Сен (барча) нуқсонлардан покдирсан. Дарҳақиқат, мен (ўзимга) зулм қилувчилардан бўлдим» (Анбиё сураси, 87-оят). 6. Хотиржамлик тожи «Лã ҳавла валã қуввата иллã биллãҳил ъалиййил ъазийм». Маъноси: «Ҳаракат ҳам, қувват ҳам фақатгина Аллоҳ ила бўлади». 7. Тасбеҳ тожи «Субҳãналлоҳи ва биҳамдиҳи адада холқиҳи ва ризо нафсиҳи ва зината Аршиҳи ва мидãда калимãтиҳ». Маъноси: «Аллоҳни Унинг ҳамди ила, махлуқотлари ададича, то У рози бўлгунича, Арши вазнича ва калималари сиёҳича миқдорича поклайман». •••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄••••• https://t.me/Beshkappa_uzz

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Аллоҳ таоло бугунги муродбахш кунимизни барчамиз учун эзгуликларга, хайру бара
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Аллоҳ таоло бугунги муродбахш кунимизни барчамиз учун эзгуликларга, хайру баракаларга ва савобларга тўла қилсин! Соғ-саломат, тинчлик-хотиржамликда уйғотган Раббимизга ҳамду санолар бўлсин! •••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄••••• https://t.me/Beshkappa_uzz

بِسْـــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــيم Тошкент вақти билан. Соллаллоҳу ъалайка яа Росулуллоҳ! 1448 йил | 20
بِسْـــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــيم Тошкент вақти билан. Соллаллоҳу ъалайка яа Росулуллоҳ! 1448 йил | 2026 йил, 25-Июнь ,ПАЙШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент вақти билан,Паркент тумани "Беш каппа" масжиди жамоаси учун.) ⏰ ТОНГ - 03:05   сахарлик тугаши ⏰ БОМДОД -     04:06 ⏰ ҚУЁШ -    04:46 ⏰ ПЕШИН - 12:31 ⏰ АСР -        17: 41 ⏰ ШОМ -       20:05   +5 ифторлик вақти   ПАРКЕНТ ШАХРИ ⏰ ХУФТОН -21:42 ❗️📖..Намозни тўлиқ ва ўз вақтида адо этинг! "Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир". (Нисо сураси - 103 оят) 🔖Аҳлингизни намоз (ўқиш) га буюринг ва (ўзингиз ҳам) унга (намозга) бардошли бўлинг!” (Тоҳа, 132). •┈┈• ❀ 🍃🌸🍃 ❀ •┈┈• 🌱Каналимизга аъзо бўлинг ва дўстларингизга ҳам улашинг! 👇 🌱Эслатинг! Зеро эслатма мўминларга манфаат берур.🍃 🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠’ling! https://t.me/Beshkappa_uzz‌‌

Repost from Muslim.uz
+4
🌙 АШУРО КУНИ УШБУ 2 АМАЛНИ БАЖАРИШНИ УНУТМАНГ! 🤲 1. Рўза тутиш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ашуро кунининг рўзаси – Аллоҳдан умид қиламанки – бир йил олдинги гуноҳларга каффорат бўлади”, деганлар (Имом Муслим ривояти). 🗣2. Оилага кенгчилик қилиш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Ашуро куни аҳли аёлига кенглик яратса, Аллоҳ унга йил бўйи кенглик яратади”, дедилар (Имом Байҳақий ривояти). 💬Суфён ибн Уяйна раҳматуллоҳи алайҳ: “Бу ҳадисни олтмиш йил тажриба қилдим ва фақатгина яхшилик кўрдим”, деганлар. ⬆️↗️↘️⬇️↙️⬅️↖️➡️ 🌙 Ашуро — барака ва кенгчилик куни 🗓 Ашуро кунининг рўзасини тутишни унутманг! 📿 Расулуллоҳ ﷺ соғинган рўза  〰〰〰〰〰〰〰〰〰 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄••••• https://t.me/Beshkappa_uzz

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ... куни аҳли аёлига кенглик яратса, Аллоҳ унга йил бўйи кенглик яратади», дедилар. Нуқталар ўрнини тўлдиринг. 📔 «Ҳадис ва Ҳаёт» 9-жуз
Anonymous voting

🥗 АШУРО ҚАНДАЙ КУН? Бу кун ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бу шундай яхши кундирки, бу кунда Аллоҳ Бани Исроилни душманларидан қутқарган. Шу боис Мусо алайҳиссалом бу кунда рўза тутган. Мен Мусога кўпроқ (яқин бўлишга) ҳақлироқман”, дедилар ва у кунда рўза тутиб, одамларни ҳам унинг рўзасини тутишга буюрдилар” (Имом Бухорий ривояти). 🔸Ашуро куни рўза тутиш ўтган бир йиллик гуноҳларга каффорат бўлади. Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ашуро кунининг рўзаси – Аллоҳдан умид қиламанки – бир йил олдинги гуноҳларга каффорат бўлади”, деганлар (Имом Муслим ривояти). 🔸 Бу кун яқинларга кенгчилик қилиш, бир йиллик кенгчиликка сабаб бўлади. Абу Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Ашуро куни аҳли аёлига кенглик яратса, Аллоҳ унга йил бўйи кенглик яратади”, дедилар (Имом Байҳақий ривояти). Суфён ибн Уяйна раҳматуллоҳи алайҳ: “Бу ҳадисни олтмиш йил тажриба қилдим ва фақатгина яхшилик кўрдим”, деганлар. ❓Ашуро кунини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай ўтказардилар? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу кунни ўтказиб юбормаслик учун қаттиқ ҳаракат қилардилар, унинг савобига эришиш учун бу куннинг келишини интиқлик билан кутардилар. Бу ҳақда Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни Ашуро куни рўзасини Рамазон ойи рўзасини кутиб соғингандек, бошқа кун ва ой рўзасини кутганларини кўрмадим” (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти). Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ашуро куни рўзасини тутиб, одамларни ҳам бу куннинг рўзасини тутишга буюрганларида, саҳобалар: “Ё, Расулуллоҳ! Бу кун яҳудий ва насронийлар улуғлайдиган кун-ку!” дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ хоҳласа келаси йил тўққизинчи куни ҳам тутамиз”, дедилар. Аммо, келаси йил келмасидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этдилар (Имом Муслим ривояти). 🕌 Уламоларимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу ниятларига эътиборан, Ашуро кунига қўшиб бир кун олдинги ёки бир кун кейинги кунда ҳам рўза тутмоқ афзал дейдилар. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• https://t.me/Beshkappa_uzz

#muftiy_minbari #muharram #ashuro
🗣 25 июнь пайшанба куни Муҳаррам ойининг 10-куни – Ашуро кунидир.
Ашуро — барака ва кенгчилик куни 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 📱 YouTube | 📱 Instagram | 📱 Facebook •••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄••••• https://t.me/Beshkappa_uzz

ЭНГ АФЗАЛ РЎЗА Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Рaмaзoндан кейинги энг афз
ЭНГ АФЗАЛ РЎЗА Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Рaмaзoндан кейинги энг афзал рўза Аллоҳнинг Муҳаррам ойи (рўзаси)дир», дедилар». Термизий ривоят қилган. ❗️Муҳаррам ойининг Ашуро куни яъни, 10-кун рўзасини ўтказиб юборманг. Ашуро куни тутилган рўза бир йиллик гуноҳларга каффорат бўлиши "Саҳиҳи Муслим"да баён этилган: «Ашуро куни тутилган рўзани Аллоҳ таоло олдинги бир йиллик гуноҳларга каффорат қилади». Ашуро рўзаси 2026 йилнинг 25 июнь, пайшанба кунига тўғри келмоқда. Муборак кунларни ғанимат билайлик. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• ♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! https://t.me/Beshkappa_uzz

#muftiy_minbari Муносиб танлов саодат калитидир 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 📱 YouTube | 📱 Instagram | 📱 Facebook •••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄••••• https://t.me/Beshkappa_uzz