"Besh_kappa"
الذهاب إلى القناة على Telegram
Parkent tumani "Besh kappa" jome masjidining rasmiy kanali. Таклиф ва саволлар учун admin 👇👇👇 @AlisherMaxmudov_1
إظهار المزيد8 910
المشتركون
لا توجد بيانات24 ساعات
-327 أيام
-8730 أيام
أرشيف المشاركات
8 910
Repost from Muslim.uz
+9
#xabar #forum #toshkent #tabrik
🇺🇿 Давлатимиз раҳбари халқаро форум иштирокчиларига табрик йўллади
📍Пойтахтимиздаги Ислом цивилизацияси марказида «Ислом цивилизацияси: тинчлик, бағрикенглик ва илм-маърифат йўли» мавзусидаги I Халқаро ислом цивилизацияси форуми қизғин паллада давом этмоқда.
📃 Нуфузли халқаро анжуманнинг тантанали очилиш маросимида Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг форум иштирокчиларига йўллаган қутлов табриги ўқиб эшиттирилди. Табрикни Президент маслаҳатчиси Хайриддин Султонов ўқиб эшиттирди.
Давлатимиз раҳбарининг табригида жумладан бундай дейилади:
“Юртимиз тарихида амалга оширилган, Биринчи ва Иккинчи Ренессанс деб ном олган буюк юксалиш даврларида эришилган ноёб илмий-маданий ютуқлар ҳозирги кунда ҳам инсониятни янги марралар сари руҳлантириб келмоқда. Бугунги кунда Янги Ўзбекистон жаҳон ҳамжамияти билан ҳамкорликда Учинчи Ренессанс пойдеворини яратиш йўлидан қатъият билан бормоқда.
Биз мазкур янги Уйғониш даврини илм-фан, инновациялар, замонавий таълим, жамиятнинг маънавий-интеллектуал ўсиши, бой тарихий меросимизга чуқур ҳурмат ва ҳар бир инсоннинг бунёдкорлик салоҳиятини рўёбга чиқаришга асосланган янги тараққиёт босқичи сифатида кўрамиз.
Шу боис, мамлакатимизда ислом цивилизациясининг бой ва бетакрор меросини қайта тиклаш, асраб-авайлаш, ўрганиш ва кенг тарғиб қилиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди”.Халқаро форум ўз ишини давом эттирмоқда. Анжуман тафсилотларини кузатиб боринг. ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
8 910
#Хатми_Қуръон
Фотир сураси 8-12-оятлар таржимаси
Қори:
Муҳаммад Сиддиқ Миншавий
Таржимонлар:
Азизхўжа Иноятов
Ғани Зикриллаев
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz
8 910
Repost from Muslim.uz
+9
#xabar #forum #toshkent
🟢Тошкентда I Халқаро ислом цивилизацияси форуми ўз ишини бошлади
🏆Бугун, 7 июль куни пойтахтимиздаги Ислом цивилизацияси марказида йилнинг энг нуфузли тадбирларидан бири — «I Халқаро ислом цивилизацияси форуми: тинчлик, бағрикенглик ва илм-маърифат йўли» номли халқаро анжуман бошланди.🇺🇿Ушбу йирик анжуман Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан Ислом олами таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти (ICESCO) ҳамда қатор халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда ташкил этилди.
🌍 Нуфузли форумда дунёнинг 50 дан ортиқ мамлакатидан келган 300 нафарга яқин мартабали меҳмонлар — давлат ва жамоат арбоблари, вазирлар, муфтийлар, халқаро ташкилотлар раҳбарлари ва етук уламолар иштирок этмоқда.✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
8 910
ГЎЗАЛ НАСИҲАТ
Икки ака-ука намоз ўқиш учун масжид ҳовлисига киришди. Шу пайт чеккароқда нотўғри таҳорат олаётган кексароқ бир кишига кўзлари тушди. Лекин «Таҳоратингиз чала, отахон», деб уни уялтириб қўйишдан андиша қилиб, бошқача усулда унга ҳақиқатни англатмоқчи бўлишди. Икковлон ҳалиги одамнинг икки ёнидан жой олишди. Кичиги таҳоратни мукаммал қилиб адо этди. Каттаси ҳам худди кичиги каби тўла-тўкис равишда бажарди. Ҳалиги одам уларнинг мақсадларини фаҳмлади ва таҳоратининг камчиликларини тўғрилаб олди. Кейин:
— Аллоҳ таоло ажрингизни берсин, менга ажойиб насиҳат қилдингиз. Сизлар ўзи ким бўласизлар? – деб сўради. Йигитлардан бири:
— Али ибн Абу Толибнинг ўғиллари Ҳасан ва Ҳусайнлармиз, - деб жавоб қилди.
"Саодат қучганлар ибрати" китобидан.
Яқинларингизга ҳам улашинг!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz
8 910
Дин пешволари билан самимий мулоқотлар ва "Қуръон зали"даги файзли тадбир
📱 YouTube | 📱 Instagram | 📱 Facebook
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz
8 910
#Ҳадис
КИШИ ЎЗИ УЧУН ДУО ҚИЛИШИ.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Ибодатнинг қай бири афзал?» деб сўрашди. «Кишининг ўзи учун қилган дуоси», - дедилар».
Имом Бухорий ривояти.
Шарҳ: Баъзи кишиларда ўзи учун дуо қилишга унча қизиқиш бўлмаслиги ёки бошқанинг дуосидан умидворлиги кучли бўлиши мумкин. Аммо бу ҳадиси шарифдан ўзи учун дуо қилиш афзаллигини билмоқдамиз. Ҳар бир банда ўзгалар учун дуо қилгани каби, ўзи учун ҳам дуо қилиб туриши яхши экан.
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz
8 910
Бугунги кундаги беш камчилик:
1. Илм ўрганамизу, амалга шошилмаймиз,
2. Аллоҳнинг неъматларини дуода сўраймизу, у неъматларнинг шукрини адо этмаймиз,
3. Гуноҳга ботамизу, истиғфор айтмаймиз,
4. Ўликларимизни дафн этамизу, ибрат олмаймиз,
5. Ёру-дўстлар, улуғларнинг насиҳатини тинглаймизу, аммо эргашмаймиз.
©Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz
8 910
#ДУО
Овқатланиб бўлгандан сўнг ўқиладиган дуо
Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ ﷺ таомланиб бўлганларидан сўнг бундай дуо қилар эдилар:
اَلْحَمْدُ لِلّٰهِ الَّذِي أَطْعَمَنَا وَسَقَانَا وَجَعَلَنَا مِنَ الْمُسْلِمِينَ
«Алҳамду лиллаҳиллазий атъаманаа ва сақонаа ва жаъаланаа минал муслимин».
Маъноси: «Бизларни едирган, ичирган ва мусулмонлардан қилган Аллоҳ таолога ҳамд бўлсин.»
Имом Термизий, Имом Абу Довуд ва Имом Ибн Можалар ривоят қилишган
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
https://t.me/Beshkappa_uzz
8 910
Aссалому алайкум ва роҳматуллоҳ !
Илоҳим тонгимизни нурафшон,
Кўнглимизни хотиржам,
Ифоримизни нурли қилсин !
Танамизни саломатлик,
Юзимизни эсa доимо табассум безаб турсин !
Бахт, омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ва кенгчилик ҳамиша ҳамрохимиз бўлсин !
Роббимиз икки дуёда азиз қилсин, қиёмат кунида МУҲАММАД алайҳиссаломнинг шафоъатларидан насиб этсин!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz
8 910
بِسْـــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــيم
Тошкент вақти билан.
Соллаллоҳу ъалайка яа Росулуллоҳ!
1448 йил | 2026 йил, 7-Июль ,СЕШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент вақти билан,Паркент тумани "Беш каппа" масжиди жамоаси учун.)
⏰ ТОНГ - 03:13 сахарлик тугаши
⏰ БОМДОД - 04:12
⏰ ҚУЁШ - 04:52
⏰ ПЕШИН - 12:33
⏰ АСР - 17: 41
⏰ ШОМ - 20:04 +5 ифторлик вақти ПАРКЕНТ ШАХРИ
⏰ ХУФТОН -21:38
❗️📖..Намозни тўлиқ ва ўз вақтида адо этинг!
"Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир".
(Нисо сураси - 103 оят)
🔖Аҳлингизни намоз (ўқиш) га буюринг ва (ўзингиз ҳам) унга (намозга) бардошли бўлинг!” (Тоҳа, 132).
•┈┈• ❀ 🍃🌸🍃 ❀ •┈┈•
🌱Каналимизга аъзо бўлинг ва дўстларингизга ҳам улашинг! 👇
🌱Эслатинг! Зеро эслатма мўминларга манфаат берур.🍃
🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠’ling!
https://t.me/Beshkappa_uzz
8 910
#Хатми_Қуръон
Фотир сураси 1-7-оятлар таржимаси
Қори:
Муҳаммад Сиддиқ Миншавий
Таржимонлар:
Азизхўжа Иноятов
Ғани Зикриллаев
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz
8 910
#muftiy_minbari
Рад этилмайдиган уч дуо
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
📱 YouTube | 📱 Instagram | 📱 Facebook
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz
8 910
#Ҳадис
НАМОЗНИ ВАҚТИ КИРИШИ БИЛАН ЎҚИШГА ОДАТЛАНИНГ.
Жобир розияллоҳу анҳудан Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг намозлари (вақти) ҳақида сўралди. «Бас, у киши: «У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам Пешинни қуёш қиздирган пайтда, Асрни қуёш тирик турганида, Шомни қуёш ботганида, Хуфтонни одамлар кўп бўлса, эртароқ, оз бўлса, кечроқ, Бомдодни тонг қоронғисида ўқир эдилар», деди».
Бешовларидан фақат Термизий ривоят қилмаган.
Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1. Беш вақт намознинг вақтларини билиш лозимлиги.
2. Намозни вақти кириши билан ўқишга шошилиш кераклиги.
Бошқа ривоятларда Пешинни бир оз ҳаво совиганда, Бомдодни ёруғлик яхши тарқаганда ўқиш ҳам зикр этилган.
3. Жамоатни кўпайтиришни кутиб туриш жоизлиги.
4. Олим кишилардан савол сўраб туриш кераклиги.
5. Сўралган нарсанинг ўзига жавоб бериш жоизлиги.
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
https://t.me/Beshkappa_uzz
8 910
РИЗҚ КУЧ БИЛАН КЕЛМАЙДИ
Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ айтади:
«Ризқимни мендан ўзга ҳеч ким олмаслигини билганимдан сўнг хотиржам бўлдим!».
Имом Шофиъий роҳимаҳуллоҳ айтади:
«Ким агар ризқ куч билан келади деб ўйласа билсинки, чумчуқ бургут бор жойда ҳеч нарса ея олмас эди».
Шайх Шаъровий роҳимаҳуллоҳ айтади:
«Сеники бўлган нарса заиф бўлсанг-да сенга келади. Сеники бўлмаган нарсага кучли бўлсанг-да эриша олмайсан!».
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz
8 910
#Биласизми?
“Ҳасбуналлоҳу ва ниъмал вакил” зикрининг алоҳида хусусиятлари.
- Ушбу дуо дуоларнинг фазл ва мартаба жиҳатидан энг буюкларидан;
- Унда Аллоҳнинг ризоси яширинган;
- Унда банда Аллоҳнинг ҳузурида заиф ва эҳтиёжманд экани, Аллоҳ билан эса барча мавжудотларнинг олдида беҳожат экани мавжуд;
- Унда ишни Аллоҳга топшириш бор;
- Унда Аллоҳнинг Ўзига таваккал қилиш ила Унинг Ўзига суяниш билан зулм, ёмонлик ва қўрқинчни даф қилиш бор;
- Унда Аллоҳ Унга суянган бандаларига Ўзи кифоя қилиши бор;
- Унда дунё ва охират саодати мавжуд;
- Унда енгиллик ва чигалликларнинг кушойиши бор;
- Унда ризқни келтириш бор.
Аллоҳ ҳақ таоло Унга дуо қилиб муножот қиладиган, ишларини Раббисига топширадиган ва фақатгина Унга суянадиган бандасини севади. Шу иши сабабли У бандасидан рози бўлади. Унга раҳмати ва карамини тортиқ қилади. Ҳузурида у бандасини даражасини кўтаради.
Аллоҳ ҳақ таоло тилимиз ва дилимизни зикридан узмасин!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
https://t.me/Beshkappa_uzz
8 910
🌻ХАЙРЛИ ТОНГ! 🌻
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ
Аллоҳим, кўзларимизни уйқудан очганинг каби, қалбларимизни ҳам ғафлатдан уйғот!
Дунёни тонг нури ила ёритганинг каби, ҳаётимизни ҳам ҳидоят нури ила мунаввар қил.
✅ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz
8 910
بِسْـــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــيم
Тошкент вақти билан.
Соллаллоҳу ъалайка яа Росулуллоҳ!
1448 йил | 2026 йил, 6-Июль ,ДУШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент вақти билан,Паркент тумани "Беш каппа" масжиди жамоаси учун.)
⏰ ТОНГ - 03:12 сахарлик тугаши
⏰ БОМДОД - 04:11
⏰ ҚУЁШ - 04:51
⏰ ПЕШИН - 12:33
⏰ АСР - 17: 41
⏰ ШОМ - 20:04 +5 ифторлик вақти ПАРКЕНТ ШАХРИ
⏰ ХУФТОН -21:39
❗️📖..Намозни тўлиқ ва ўз вақтида адо этинг!
"Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир".
(Нисо сураси - 103 оят)
🔖Аҳлингизни намоз (ўқиш) га буюринг ва (ўзингиз ҳам) унга (намозга) бардошли бўлинг!” (Тоҳа, 132).
•┈┈• ❀ 🍃🌸🍃 ❀ •┈┈•
🌱Каналимизга аъзо бўлинг ва дўстларингизга ҳам улашинг! 👇
🌱Эслатинг! Зеро эслатма мўминларга манфаат берур.🍃
🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠’ling!
https://t.me/Beshkappa_uzz
8 910
Ўз уйига кираётган киши аҳли байтига ёки ўзига салом бериши лозимлиги қаерда зикр қилинган?
«Ҳадис ва ҳаёт» 37-жуз
8 910
Аллоҳнинг каломи бандаларига қайси кўринишда юборилади?
📗 «Иймон» китобидан
8 910
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Одамларнинг ... энг яқини уларга энг аввал салом берганидир», деганлар. Нуқталар ўрнини тўлдиринг.
«Ҳадис ва ҳаёт» 37-жуз
