en
Feedback

Don't get caught by a cheater! Telemetrio finds and tags such channels 👉 If you want to see the tag, subscribe 👈

ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ

ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ

Open in Telegram

💖Ishq haloldir. Ikki qalbning bir - birini deb urishi , yuraklarning sevgi ila jo'sh urib, ishq daryosida oqishi Allohning rahmatini jilvasidir. 💖        Reklama uchun👉👉 @reklamala_arzon Talab taklif shikoyat uchun👉👉 @Neiba_bot

Show more

📈 Analytical overview of Telegram channel ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ

Channel ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ (@ibratli_nomalar) in the Uzbek language segment is an active participant. Currently, the community unites 43 411 subscribers, ranking 1 376 in the Religion & Spirituality category and 1 769 in the Uzbekistan region.

📊 Audience metrics and dynamics

Since its creation on невідомо, the project has demonstrated rapid growth, gathering an audience of 43 411 subscribers.

According to the latest data from 12 October, 2026, the channel demonstrates stable activity. Although there has been a change in the number of participants by 5 004 over the last 30 days and by 0 over the last 24 hours, overall reach remains high.

  • Verification status: Not verified
  • Engagement rate (ER): The average audience engagement rate is 16.78%. Within the first 24 hours after publication, content typically collects 12.12% reactions from the total number of subscribers.
  • Post reach: On average, each post receives 7 276 views. Within the first day, a publication typically gains 5 258 views.
  • Reactions and interaction: The audience actively supports content: the average number of reactions per post is 114.

📝 Description and content policy

The author describes the resource as a platform for expressing subjective opinions:
“💖Ishq haloldir. Ikki qalbning bir - birini deb urishi , yuraklarning sevgi ila jo'sh urib, ishq daryosida oqishi Allohning rahmatini jilvasidir. 💖        Reklama uchun👉👉 @reklamala_arzon Talab taklif shikoyat uchun👉👉 @Neiba_bot”

Thanks to the high frequency of updates (latest data received on 13 October, 2026), the channel maintains relevance and a high level of publication reach. Analytics show that the audience actively interacts with content, making it an important point of influence in the Religion & Spirituality category.

43 411
Subscribers
No data24 hours
-2527 days
+5 00430 days
Posts Archive
излар. Колхоз идорасига етиб келган она-болалар раиснинг қабулхонаси эшигини очдилар. Райҳонбибининг кўзи рўпарада ўтирган котиба қизга тушди. – Қизим, бизлар уч тонна пахта терганмиз. Мукофотимизни олиб кетишга келдик. Котиба қиз қатор турган курсиларга ишора қилди: – Хола, ўтириб туринглар, ичкарида мажлис бўляпти. Она-болалар курсиларга ўтириб, кўзларини ичкарисида ўзлари олиб кетадиган телевизор бор хонанинг эшигига тикдилар. Ниҳоят икки соатча давом этган йиғин тугаб, мажлисга келганлар бирин-кетин чиқа бошладилар. Райҳонбиби индамай ерга қараб ўтирар, болалар чиқаётганлар алиқ олса, олмаса салом берардилар. Котиба қиз ўрнидан туриб, ичкарига кириб кетди. Бироздан сўнг чиқиб “киринглар” деди. Олдин она, ортидан болалар ичкари кирдилар. – Ҳа, келинг, хола нима гап? – Кеча бола-чақам билан терган пахтамиз уч тонна бўлди. Уполномочи уч тонна териб бўлган кунингиз телевизорни раиснинг хонасидан олиб кетасиз деганди. Раис ўрнидан туриб четдаги стол устида турган каттакон картон қутини шап-шап урди. – Шуними? Райҳонбиби қутига ҳадиксираб қаради. – Ҳа, шуни... ичида тилвизир борми? – Ичида тилвизир бор. Лекин хола сизга беролмаймиз. Кеча топширган охирги пахтангиз выше сортга ўтмади. Сизга мукофот йўқ хола... Мукофот йўқ хола... Йўқ хола... Раиснинг сўзлари Райҳонбибининг қулоғида акс-садо бериб жаранглади: “йўқ хола… ӣӯқ хола… ӣӯқ хола…”. Унинг кўз олди қоронғулашди. Қандай қилиб ташқарига чиққанини билмади. Тамом. Энди уларга телевизор йўқ. Энди акаси кўриниб қолиши мумкин бўлган уруш кинони кўрмайди. Кимлардир кўради. Лекин уларга барибир. Улар томошо кўрса бўлди... Лекин жондай азиз акасини қидираётган одамга телевизор йўқ. Унинг кўзларидан дувиллаб ёш оқди. Бошларини эгиб, эргашиб келаётган болалар онаси йиғлаётганини сездилар. -Эна,- деди Олимжон секин келиб онасининг қўлидан ушлар экан, “эна йиғламанг, ўзимиз пул йиғиб сотиб оламиз”. – Олимжон, энанг ўлсин, шу тилвизирни оламиз деб сизларга қанча азоб бердим-а? Барибир бермас экан..

келди. Ҳар хил одам тушунмайдиган гапларни гапиряпти. Жон тоғажон юринг, энам ўлиб қолмасин. – Нафасингни иссиқ қил-э, энанг нимага ўларкан?! Тўхтаб тур, дориларимни олволай. Дўхтир ошхонада куймаланаётган хотинининг олдига борди: – Манзура, юр Фармон тоғани хотини зовурга йиқилиб тушибди. Иссиғи чиқиб кетган бўлса керак, алаҳсираётганмиш. Сенинг ёрдаминг керак бӯлади. Чемоданчасини кўтариб олган дўхтир хотини билан бирга Олимжонга эргашди. Фармонбек давлатни ҳам, колхозни ҳам сўка-сўка эрталаб кичик ўғли келтирган доридан хотинига ичиришга ҳаракат қилар, у эса ҳамон алаҳларди. – Акам, акамга чой беринг... Шу пайт эшикдан Олимжон кириб келди. Орқасидан дўхтир йигит кўринди. – Ассалому алайкум, Фармон тоға. Мана, биз келдик. Энди хавотир бўлманг. Фармонбек дўхтирга жой бўшатиб нарироқ сурилди. – Ўзинг бир нарса қил ука, янгангни аҳволи оғирга ўхшайди. Дўхтир йигит чамадончасидан даража ўлчагич чиқариб хотинига узатди. – Манзура, холанинг қўлтиғига қўй. – Хола, нима бўлди сизга? Дағ-дағ титраётган бемор жавоб бермади. – Манзура, термометрни ол! Аёл термометрни олиб эрига узатди. Дўхтир термометрга қаради. – Қирқ бир... Тоға холамдан нарироқ туринг. Сен, Манзура косага бир пиёла сув, бир пиёла ароқ қўш. Мана бу шишадаги сиркадан ўн томчи томиз. Кейин холанинг баданига аямай пахта билан шилқиллатиб сур. Хотинига кўрсатма бериб бўлган дўхтир Фармонбекка қаради: – Юринг тоға, биз чиқиб турайлик. Бироз вақт ўтгач эркаклар қайтиб кирдилар. Иссиғи бироз тушиб қолган бемор дўхтир йигитни таниди. – Келинг, ука, – у ўрнидан қўзғалмоқчи бўлди. – Э, янга, турманг, ётаверинг, тортинманг.ӯзингизнинг укангизман-ку, мендан уялманг. Хўп, хола, энди айтинг-чи, нима бўлди ўзи? – Зовур устидаги қувурдан пахта кўтариб ўтаётган эдим, бошим айланиб, сувга йиқилиб тушдим. Сув жуда совуқ экан, заҳри суяк-суягимдан ўтиб кетди. – Энди тузукмисиз, хола? – Яхшиман. Илоё барака топинг. – Хола, ҳозир баданингизга суртилган ароқ билан сирканинг кучи кетгач, яна мазангиз қочади. Зовурнинг суви безгак қилиши мумкин. Безгак билан ҳазиллашиб бўлмайди. Йиқилиб тушганингизда оқава сув ютгансиз. Ичингиз микробга тӯла. Энди мана шу шишачадаги тоза спиртни ичиб юборасиз, бӯлмаса безгакка чалиниб қолишигиз мумкин. --Ӣӯқ ичолмайман, буям ароқдай гап… Дўхтир йигит нима дейишини билмай бирпас ўйланиб турди-да: – Майли хола, ўзингиз биласиз. Мен дов-доскамни йиғиштириб ҳозир кетаман. Чунки менда безгакни даволайдиган дори йўқ. Лекин тузалмасангиз, шу гўдакларингиз орқангиздан чирқиллаб қолиши ҳеч гап эмас. Сизга бир гап бўлса, булар нима қилишини ҳам ўйланг. Тоғамнинг аҳволини кўриб турибсиз. Ўзи зўрға юрибди. Райҳонбибининг кўз ўнгига бир зум икки укасини етаклаб тоғасининг орқасидан кетаётгани келди. У етимлик нималигини яхши биларди. – Тўхтанг, дўхтиржон, беринг, ичаман. – Манзура, пиёлага солиб, холамга ичир! Аёл пиёлани қӯлига олиб, Райҳонбеканинг бошини ёстиқдан кўтарди. – Ичинг хола. Райҳонбиби пиёладаги заҳардек нарсани то тугагунча ичди. Ичи оловдек гувиллади. – Хола, энди кўрпага ўраниб ётинг. Қаттиқ терлайсиз. Эрталабгача, Худо хоҳласа, анча тузалиб қоласиз. Фармонбек хотинининг устига кўрпа ёпди. – Юр, биз ҳам борайлик энди, болалар ёлғиз қўрқиб ўтиришгандир, – деди дўхтир йигит хотинига қараб. Фармонбек бу нажоткорларни кузатиб дарвозагача борди. Райҳонбиби кўзларини очганда ёнида Муҳаммадюсуф мижжа қоқмай ўтирар, Олимжон эса чўян печка устига қўйилган чойдишдаги сувни қайнатиш мақсадида, ўтхонасига таппи қалаётган эди. – Уйғондингизми эна? – деди Олимжон. – Ҳа, айланай, уйғондим. Ҳозир туриб сигир соғиб келаман. Кейин ширчой пишириб бераман сизларга. Райҳонбиби ўзини жуда лоҳас ҳис қилиб турганига қарамасдан, туриб болаларга нонушта тайёрлади. – Эна, бугун телевизор олиб келишга борамизми? – деди ҳаммадан бурун овқатланиб бўлган Муҳаммадризо. – Борамиз. Ҳозир чойларингни ичиб бўлинглар. Фармонбек уйда қолди. Она уч ўғлини эргаштириб йўлга тушди. – Эна, телевизор оғир бўлади. Тўртбурчак нарсани пахтадек орқалаб бўлмайди. Қандай олиб келамиз? Райҳонбиби қўлтиғига қисиб олган этакка ишора қилди: – Тугун қилиб бир ёғидан мен, иккинчи томонидан сизлар кўтарас

ида кўндаланг ётган катта оғир ходага бориб тиқилиб қолди. Муздек сув баданини тешиб бораётганига қарамасдан чангалидаги пахта тугунини қўйиб юбормади. – Ёрдам, ёрдам беринглар! Унинг овозини ҳеч ким эшитмади, бироқ пахтага сепиладиган сассиқ дори аралаш сув ютиб, ўхчиди ва қандайдир ички ҳис билан ўзига ҳеч ким ёрдам бермаслигини англади-ю, ғазабланиб кетди. – Чиқаман, чиқиб кетаман бу сувдан! У қувур оғзига тиқилиб ётган шох-шаббалардан ушлай-ушлай, қирғоқ томон силжий бошлади. Қувурлар ичига шиддат билан қуйилаётган сув, пахтани тугун-пугуни билан ютиб юборгудай тортқилар, бироқ Райҳонбиби телевизор мукофот олиши учун керак бўлган сўнгги килограммларни оқимга бериб юбора олмасди. Айни ҳолатида у ҳӯл бӯлган пахтани топшира олмаслигини идрок қилишдан ожиз эди ва қирғоққа яқинлашиб, қамишларга осила-осила юқорига интилгани сайин пахта зилдай бўлиб борарди. Ниҳоят, у бир амаллаб қуруқликка чиқиб олди-да, зил замбил юкини ҳам юқорига торта бошлади. Чиқариб олгач, ўзининг кийимлари шилта хўллиги-ю, тишлари такиллаб турганига қарамасдан оғир бўлса ҳам, кичкина бўлиб қолган тугуни ичидаги пахталарнинг сувини ҳовучида сиқиб ташлай бошлади. Бирдан ҳӯл пахтани топшира олмаслигини эслаб қолди. Қуёш ботишига ҳали анча бор, офтобга ёӣиб қӯйсам, қуриб қолади, деган ожизгина умид ҳам пайдо бӯлди. Бир хаёли ҳўл пахтани ағдариб ташлаб, югуриб бориб яна ўн беш кило тергиси келди. Аммо музлаб кетаётгани бу фикридан қайтарди. У бироз гандираклаганча ҳўл пахтани кўтариб, тарозу турган жойга яқинлашди. – Вой-бў, Райҳон хола, чўмилдингизми? – Э, хола, кўйлагингизни бирор панада сиқиб олинг -э! – Ие, Райҳон хола, зовурнинг сувида чўмилибди! Райҳонбиби ҳозир ҳазил гапларни эшитадиган аҳволда эмасди. У пахтасини ерга қўйиб, ҳисобчи болага қаради. – Болам, зовурга йиқилиб тушдим, пахтам ҳўл бўлди. – Э, хола, эсизгина, шу ўн беш килони топшириб, кейин йиқилсангиз бўлмасмиди? Пахтангиз ҳўл, қабул қилолмайман.Иложи бӯлса, битта яримтадан ӯн беш кило пахта қарз олиб, ёздириб қӯйинг, эртага қайтарасиз. Ёки бӯлмаса анави ерга тӯкиб қӯйинг, кечгача қуриса, ӯлчаб оламан… Райҳонбиби кўзлари жовдираб атрофга қаради: ҳамма теримчилар пахта даласининг олис – олисларида, фақат олиб чиқиб ӯлчатадиган ӯсмир болалар бири келиб, бири кетишар… тобора кӯз ӯнгида дунё қоронғулашиб бораётган аёл, ҳӯл пахтаси қуриган тақдирда ҳам олий навга қабул қилинмаслиги мумкинлигини идрок этолмади. У уйига қайтганда эри икки шамоллаган боланинг бошида дори-дармон ичириб ўтирарди. Фармонбек хотинига кўзи тушиши билан ғазабини тўкиб-сочди: – Уйда болалар касал ётибди! Сен қайси гўрда юрибсан?! Ҳе сенга ўша мукофот берадиганларнинг отасини гӯрига... Райҳонбиби унинг гапларига эътибор қилмади. – Эртага... эртага телевизор беради, – деди дир-дир титраганча... Анча ўзига келиб қолган Олимжон энасининг афтодахол қиёфасига қараб қўрқиб кетди. – Эна сизга нима бўлди, – деди ёстиқдан бошини кўтариб. – Уйда нон борми? Тоғанг келди, тоғангга дастурхон ёз... Нон...борми? Райҳонбиби ортига бурилиб қараб давом этди: – Ака киринг уӣга, кирмай кетиб қолманг... Э, кўйлагим ҳўл бўлди ака, ариққа йиқилиб тушдим, қизғалдоқлар оқи-и-и-б кетди... Фармонбек қўрқиб кетди. Ўрнидан туриб хотинини қўлидан ушлади. – Эсинг жойдами, сенга нима бўлди? Юр, мана бу ерга ўтир. Райҳонбиби эри кўрсатган жойга итоаткорона ўтиргач, кула бошлади. – Шундай йиқилиб тушдим-да... қизғалдоқлар оқи-и-и-б кетди... Фармонбек хотинининг орқасига ёстиқ қўйиб, суяр экан, ўғлига қаради: – Олимжон, чоп, Ботир дўхтирни айтиб кел! Бормасангиз бўлмайди, энам қаттиқ касал де! Ишдан чарчаб қайтган қишлоқ фельшери энди дарвозани ичидан бекитган эди ҳамки, яқинлашиб келаётган қадам товушларини эшитди. Турган жойида қулоқ солди: – Ҳойнаҳой, иш жойидан тополмаган кимдир уйига келяпти... Шу тобда етиб келган одам дарвозани жони борича муштлай бошлади: – Ботир тоға, ҳо Ботир тоға! Дўхтир ҳозиргина илган илгакни тушириб, дарвозани очди. Кўзи Олимжонга тушгач: – Э, сенмисан? Қалай тузалиб қолдингми? Уканг эрталаб мазаси йўқ деятувди. Олимжон унинг гапларини эшитмади. – Тоға, тоғажон, уйга юринг. Энам зовурга йиқилиб тушибди. Уйга зўрға етиб

Umrning uch fasli!

DIQQAT SAVOL❓ ‼️XAMIR TEZ KOʻTARILISHI UCHUN QAYERGA QOʻYILADI ? Javobini 90 % ayollar topa olishmadi sizchi bilasizmi? Javob
DIQQAT SAVOL❓ ‼️XAMIR TEZ KOʻTARILISHI UCHUN QAYERGA QOʻYILADI ? Javobini 90 % ayollar topa olishmadi sizchi bilasizmi? Javobi👇👇👇

📝​​ЗУЛМНИНГ ОҚИБАТИ. (Ибрат албатта укинг) Бир киши ғарб мамлакатларидан бирига сафар қилди.У ерда бузуқчилик қилди.Унинг хотини, фарзандлари бор эди.У сафардан бемор бўлиб қайтди.Хотинига айтишга хижолат қилди.Чунки у хотинига хиёнат қилган эди.У бориб-келиб муолажа олиб олти йил юрди.Шифо топгунича беҳисоб пули кетди.Ўзининг дўстига шундай дейди: "Аллоҳга қасамки,шу гуноҳимни эсласам қалбим ёнади". "Албатта Роббингнинг чангали жуда ҳам шиддатлидир!". Бир киши зинокорлик қилар эди. Қаерда чиройли аёл борлигини эшитса уни тузоғига туширишга ҳаракат қилар эди.Аллоҳ таоло унинг жинсий аъзосини ифлос бир касалликка мубтало қилди. Албатта Роббингнинг чангали жуда ҳам шиддатлидир!. Бир йигитни биламан.Ёшликнинг авжида у.Уйи бор, машинаси бор. Жуда катта фойда келиб турадиган иши ҳам бор.Аммо Аллоҳни танимайди.Араб шаҳарларидан бирига борибди.Пляжга чўмилгани борибди. Унинг қулоғига вирус кириб кар қилибди.Умуман эшитмайдиган бўлди.Ўзини ерга отиб "кар бўлиб қолдим" деб гўдаклардай йиғлайди. "Албатта Роббингнинг чангали жуда ҳам шиддатлидир!". Бир киши яхши,тўғри юрадиган, диёнатли ва мастура аёлга уйланди.Аёлнинг бу кўриниши эрига ёқмади.Уни ўз дўстлари билан аралаш ўтиришга, ўйнаб кулишга мажбурлади. Охири диндан чиқарди.Унинг кўзига Аллоҳ чидаб бўлмас дард берди. Бир табибдан иккинчисига қатнайверди.Фойда бўлмади. Охири бир табиб унинг кўзини олиб ташлаш лозимлигини айтди.Унинг кўзи ўйиб олинди. "Албатта Роббингнинг чангали жуда ҳам шиддатлидир!". Бир киши хотинига талоқ бермоқчи бўлди.Хотинининг айби еттита қиз туққани эди.Саккизинчисига ҳомиладор эди.У бунинг ҳам қизлигини билиб қўрққанидан эрига айтмади.Туғиш соати яқинлашгач аёлнинг синглиси опасига поччаси ҳам шифохонага кетаётганини, қиз туғса уни талоқ қилишини айтди.Аёл қаттиқ йиғлади.Ўша кун ёмғир ёғаётган эди. Эрининг машинаси ёмғирда сирғаниб эр ҳалок бўлди. Албатта Роббингнинг чангали жуда шиддатлидир!. Бир йигит хотини билан тортишиб уни қаттиқ урди. Хотини қаттиқ жароҳатланди. Аммо ҳеч қаерга шикоят қила олмади.Фарзандлари тақдиридан хавотирланди. Эр иккинчи хотинга уйланишга қарор қилди.Никоҳдан олдин дўстлари уни ҳаммомга олиб боришди.Ярим соатдан сўнг у ҳаммомда жон берди. Ташхис инфаркт. "Албатта Роббингнинг чангали жуда шиддатлидир!". Димашқда бир киши яшар эди. Ёз кунлари уёқдан-буёққа юришни яхши кўрар эди.Унинг аёлларга термилишдан бошқа иши йўқ эди. Ўзича: "Аллоҳ гўзал. Гўзалликни севади", дер эди. Менинг бир дўстим унга қўшни эди. Унга насиҳат қилибди: Сен ҳам эркаксан-ку! Сенинг ҳам қизларинг бор-ку! У дебди: Ҳеч нарса қилаётганим йўқ-ку! Фақат қараяпман. Аллоҳ бу инсонни қовоқ заифлиги касаллигига мубтало қилибди. Кўз қовоғи ўзи очилмайди. Сени кўрмоқчи бўлса қўли билан қовоғини кўтариб сени кўради. Албатта Роббингнинг чангали жуда шиддатлидир!. Ливанда бир киши бор. Унинг ширинликлар ва пишириқлар ишлаб чиқарадиган корхонаси бор. У Ливандаги энг машҳур корхоналардан ҳисобланади. Унинг маҳсулотларини ҳар куни бир юк самолёти Амирликларга етказиб беришини эшитган эдим. Хуллас у пишириқ ва ширинликлар қироли экан. Бир куни корхонага кирибди. Бир ишчининг иши ёқмасдан хамирни ерга ташлаб оёқлари остига ташлаб топтабди.Ишчи: "Хамирни босманг хўжайин" деса кибр билан: "Одамлар менинг оёғим остидан ейишади", дебди. Ана шу ҳодисадан бир ой ўтиб унинг оёғи қорасон бўлди.Тиззасидан икки оёғи кесиб ташланди. У ҳозир ҳам тирик. Мамлакатнинг ғарбий томонида яшайди. "Албатта Роббингнинг чангали жуда шиддатлидир!". Бир аёл туғмаган эди. Эрига бошқа хотин олиб берди. Янги кундош иккита бола туғди. Бир куни икки кундошнинг гапи қочиб болали хотин кундошига деди: "Ичинг куйиб ўл! Мен яна ҳомиладорман. Олдимда бола, қўлимда бола" деди. Ишонасизми, ўша хотиннинг учта боласи ҳам бирин-кетин ўлди. Туғмаган аёлнинг эса ҳозир бешта боласи бор. Албатта Роббингнинг чангали жуда шиддатлидир! Муҳаммад Ротиб Нобулсий. Аллоҳга қасамки, Аллоҳдан қўрқмаган инсон аҳмоқдир. Шайх Шаъровий раҳимаҳуллоҳ айтади: Аллоҳга қасамки, зулмнинг интиқомини Аллоҳ албатта олади. 📚ИБРАТЛИ ҲИКОЯ ВА ҲАЁТИЙ ВОҚЕАЛАР ФАҚАТ БИЗДА📚

🤩🤩🤩🤩 Jinni qiladigon Dvoykala Eng arzon va sifatli Shop👇😻 💋Kofta+Yubka skidkada💋💞 💋Kofta+Yubka skidkada💋💞 💋Kofta+Yubka skidkada💋💞 💋Kofta+Yubka skidkada💋💞 💋Kofta+Yubka skidkada💋💞 💋Kofta+Yubka skidkada💋💞 💋Kofta+Yubka skidkada💋💞 💋Kofta+Yubka skidkada💋💞 💋Kofta+Yubka skidkada💋💞 💋Kofta+Yubka skidkada💋💞 💋Kofta+Yubka skidkada💋💞 💋Kofta+Yubka skidkada💋💞 💋Kofta+Yubka skidkada💋💞 💋Kofta+Yubka skidkada💋💞 💋Kofta+Yubka skidkada💋💞 💋Kofta+Yubka skidkada💋💞 💋Kofta+Yubka skidkada💋💞 💋Kofta+Yubka skidkada💋💞 💋Kofta+Yubka skidkada💋 💞 💋Kofta+Yubka skidkada💋💞 💋Kofta+Yubka skidkada💋 💞 💋Kofta+Yubka skidkada💋 💞

ТАКСИКЎЗ😶‍🌫 —Бир марта уринг. - қиз 5 ойлик ҳомиласи билан эрини орқасидан юрди. —Жиннимисан. Урмайман. Аҳволингни қара. —У
ТАКСИКЎЗ😶‍🌫 —Бир марта уринг. - қиз 5 ойлик ҳомиласи билан эрини орқасидан юрди. —Жиннимисан. Урмайман. Аҳволингни қара. —Урасиз.. —Динда ва қонунда: Аёлларга қўл кўтарманглар дейилган. Йўқ дедим.. —Ур эркакмисан ур. Қорқяпсанми ёки. Ур ҳеч кимга айтмайман

Зоҳид Зиё шеъри©️ Навбатдаги ижройимни тинглаб кўринг🥰🎤

❤️❤️❤️❤️❤️ ❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️ "5-IYUL — KATTA CHEGIRMA BILAN START!": "DIQQAT! Nihoyat kutgan kun keldi! 5-IYUL kuni ozish marafo
❤️❤️❤️❤️❤️ ❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️ "5-IYUL — KATTA CHEGIRMA BILAN START!": "DIQQAT! Nihoyat kutgan kun keldi! 5-IYUL kuni ozish marafonimiz START oladi!" "Bu safar oddiy marafon emas! Bu — KATTA CHEGIRMALI marafon! Agar anchadan beri ozishni xohlayotgan bo'lsangiz, aynan hozir eng qulay imkoniyat." ❤️OY ❤️❤️ MING ❤️OY ❤️❤️ MING https://t.me/SOGLOM_OZISH_111 https://t.me/SOGLOM_OZISH_111 https://t.me/SOGLOM_OZISH_111 https://t.me/SOGLOM_OZISH_111 Guruhga kiring

Бахтиёр ака омон юрган эканми, а? Қилган ишидан афсусланяптимикан? Уфф! Нималар бўляпти ўзи? Нималар?" -Ҳа, қизим, нонушта қилмадинг? Бирор еринг оғрияптими ё? -Эрталабки овқат ҳам одамнинг ризқи. Ул-бул еб ол, қизим. -Иштаҳам йўқ. Кейин ерман. Андак ўтиб,-шундай деб қўя қолди ва ўрнидан қўзғолди. Унинг ортидан аясининг ташвиш чулғанган сўзлари етиб келди: Баҳора ошхонадан тўғри ётоғига келди-да, кроватига чўкди. Деворга суяниб, кўзлари беихтиёр жавон устидаги телефонига қадалди. "Фаридага телефон қилсаммикан?"-кўнглига келган дастлабки ўй шу бўлди. Яхши-ёмон кунларида ёнидан жилмай оқибат кўрсатиб келётган қадрдонининг дил сўзларига, юпанчига зориқди шу тоб. Охир ўрнидан туриб, жавонга яқинлашди. Телефонни қўлига олиб Фариданинг рақамларини тера кетди. Сал ўтиб, гўшакнинг нариги тарафидан дугонасининг қўнғироқдек овози жаранглаб келди: -Ҳа, дугонжон, офтоб қайси тарафдан чиқди?-ҳазил билан гап бошлади Фарида. -Ҳазилни қўйсангчи Пари, кўнглимга қил сиғмаяпти ҳозир.-титроқ овозда деди Баҳора. Куни кеча дугонасини кўтаринки кайфиятда кўрган Фариданинг овози жиддий тортди: -Ёмон туш кўрдим. Тинчим йўқолди. Хавотирланяпман, Пари. Қулоқ сол,-шундай дея Баҳора кеча тунда кўрган тушини батафсил сўзлаб берди. -Ҳмм. Тушга нималар кирмайди дейсан? Доим эрингни ўйлаб юрганинг учун тушингга киргандир-да,-деди Фарида у гапириб бўлгач, қуруққина қилиб. -Шу бир ой ичида биринчи бор тушимга кириши Бахтиёр ака. Кейин уни умуман ўйлаганим ҳам йўқ. Унга нимадир бўлдимикан? Фарида Баҳоранинг ўз эрини илк бор "Бахтиёр акам" деб унинг номини меҳрла тилга олганидан ажабландими ё бу унга эриш туюлдими ё бошқа сабабми гўшакдан ғалати товуш эшитилди. Сўнг қуруққина қилиб деди: -Дугонжон, сенга яна бир илтимосим бор. Фақат йўқ дема... Кейинги кунларда илтимоси кўпайиб борётган Баҳорадан диққати ошди Фариданинг. Гарчи бу унга ёқмаётган бўлса-да, сир бой бермасликка тиришди. -Бажону дил дугонажон. Ёрдам қилсам, сендек қадрдонимга қипман-да. -Шу...-кўнглидагини тилига чиқаришга қийналди Баҳора. -Гапиравер, тортинма.-дадиллик бахш қилди Фарида. -Шу... Бахтиёр ака яхши юрганмикан, а? Аниқлаб бера оласанми? Менга қаерда бўлса ҳам тинч юрса бўлгани... Бошқа ҳеч нарса керакмас. Овоз эшитилмади. Баҳора бир-икки марта қаттиқ товушда тағин "алло" деди. Телефон ўчди. Аммо хиёл ўтмай, телефон куй таратиб юборди. -Узр, антенна йўқолиб қолди, Баҳор. -эркали овоз келди телефоннинг нариги тарафидан. -Майли, ҳаракат қиламан. -Фақат илтимос, бу орамизда қолсин, хўп, Пари?! -Хўп. Телефон ўчди. Баҳора аппаратни тағин жавон устига қўйиб ортига ўгирилганди ҳамки, ўзи томон карахт алфозда турган аясини кўриб, бирдан юзларининг олови чиқиб кетди. Уятдан қип-қизаринганини ўзи сезди. Аясига қарашга ботина олмай кўзларини ундан олиб қочди. 💥Феруза опанинг хонадони. Феруза опа эридан ёш бева қолгач, бошқа турмуш қурмади. Икки ёшар қизи Фаридани олиб ота уйига қайтди. Ота-онаси ҳам мунғайиб қолишганди. Ҳовли унча катта эмас эди. Аммо амал-тақал қилиб, ҳовлининг бир бурчидан бир уй, бир даҳлиз солишиб, Ферузани боласи билан бирга шу ерга кўчиришди. Жувон ёш, қўлида тайинли ҳунари йўқ эди. Ҳунарсиз одамнинг тиланчига айланишини вақтида фаҳмлаган жувон тикувчиликни ўрганди. Онаси "қўй болам, ўзингни қийнама, бир бурда нон бўлса топилар, мен нафақа оляпман, отанг оляпти. Аканг қарашиб турибди. Болангни эсон-омон катта қил. Шу сенга давлат" деди меҳрибонлик билан. Феруза опа онасининг куйиниб гапираётганини тушуниб турарди, аммо қўлдан берганга қуш тўймас деганлардек озга қанота қила олмас эди. "Фаридам катта бўляпти, ҳадемай мактаб ёшига етади. Эҳтиёжимиз ортади, ойижон. Қўйинг, ҳунарли бўлсам, ёмонми, қора қозон қайнайди, чўнтак бир-икки сўм пул кўради"... Кампир "унда билганингни қил, болалигингда ҳам шунақа қайсар эдинг", деб нари кетди. Бироз ўтиб Ферузанинг отаси, кейин онаси бу ёруғ дунёни тарк этишди. "Агар ўшанда ойимнинг гапига кирганимда, аниқ кўчада қоларканман", деди Феруза. Акаси эса ҳовли ўртасидан девор тортиб олди. Бу қанчалар оғир ботмасин, Феруза ўз-ўзини овутди: "Унинг оиласи катта. Яқинда ўғлини уйлантирди. Қудали одам. Битта-яримта келганда уялаёт

💥«ШУМҚАДАМ ёхуд уч кунлик келинчак»

Каникулда фарзандингиз телефон ўйнаб вақт ўтказмайди аксинча мисол ишлаб ПУЛ ишлаб топади! 🤯💸 📱6 ёшдан 11-синфгача фарзандлари бор оналар! Энди фарзандингиз ёзги таътилда, иссиқ кунларда кўчага чиқмасдан туриб, уйда онлайн тарзда математикани ЎРГАНИШИ мумкин 🎁 Видеони охиригача кўринг ва ҲАВОЛА орқали ариза қолдириб, 1 ta bepul dars va 42% чегирмага эга бўлинг: 👉 ҲАВОЛА

⚠️ФАҚАТ ҚИЗЛАР КИРСИН⚠️ Эрингиз доим сизни дейишини истасангиз энг зўр сирларини ўргатамиз🤝 Факат бизда ҳаммаси бепул ўргати
⚠️ФАҚАТ ҚИЗЛАР КИРСИН⚠️ Эрингиз доим сизни дейишини истасангиз энг зўр сирларини ўргатамиз🤝 Факат бизда ҳаммаси бепул ўргатилади⚠️⚠️⚠️ ҲОЗИРОҚ КИРИШГА УЛГУРИНГ ГЎЗАЛЛАРИМ❗️❗️❗️❗️❗️❗️❗️ ❤️ https://t.me/+3UGQfn5D2883NDYy ❤️ https://t.me/+3UGQfn5D2883NDYy

роз салқин тортган, ҳаво тозарган эди. У деразага яқин келиб, токчага қўйган сигарет қутидан бир дона олиб, лаблари орасига қисдирди-да, чўнтагидан ўтёққич чиқариб, олов олдирди. Бир зумда сигарет учи чўғланиб, ҳавога тутун ўрлади. "Опаларим мени уйлантирармиш. Ҳм. Ойим ўтганига ҳали бир ой тўлмай, тупроғи совумай, яна тўй тараддудига тушармишлар меҳрибонларим. Раҳмат, сизларга... Йўқ, мен бу ерда қолсам, жинни бўлишим ҳеч гапмас. Ўз айтганидан қолмайдиган ўжар опаларим мени уйлантиришмагунча қўйишмайди..." Бахтиёр сигаретни сўрий-сўрий тугатди. Унинг фильтрини бурчакдаги чиқинди челакка ташлаб, кийимини кулдан тозалади. Сўнг ошхонага ўтди. Газга қўйган чойнак биқирлаб қайнаётган экан. Уни четга суриб, газ оловини ўчирди. Стол устидаги чойнак қопқоғини очиб, гарттак қуруқ кўк чой солди-да, қайноқ чойдан қуйди. Кейин пиёлага уч бор сузиб, чойнинг дамини қайтарган бўлди. Ҳовури тингач, тағин пиёлага чой қуйиб қўйди. Унинг қорни тўқ эди. Дўконни қулфлаб чиққач, шу яқин атрофдаги қаҳвахонага кириб, уч сих кабоб буюртирган эди. Яна газак билан бир пиёла ароқ ҳам. У гоҳ-гоҳида хумори тутганда ичиб турар, шу билан қўзиган асабини босишга ҳаракат қилар ё чарчоғини ёзмоқчи бўларди. Кейин ғамни бир муддат унутишга ҳам "ҳисса" қўшарди бу ароқ деганлари. Аммо ичкилик таъсири тарқалгач, яна ўша ҳол қайталанарди. Мана Бахтиёрнинг қулоқлари остидан ҳамон опаларининг бугунги "ғув-ғув"и акс садо таратиб турганди. "Тўй" сўзини эшитибоқ бошига оғриқ кирганди. Эслаган сайин бу ҳол кучайиб бормоқда эди. У чой ичиб, бу дардисарликнинг таъсирини бир оз камайтирмоқчи эди. Наф бермади. Хонага ўтиб, телевизорни ёқди. Қўлига пультни олиб, каналларни бир-бир тафтиш қилиб чиқди. Кўришга арзигулик кўрсатув, фильм йўқ экан. Ўзини мажбурлаб бўлса ҳам кўзларини телевизор экранига қадаб мўлтираб ўтираверди. Орадан хиёл вақт ўтган эди, ногаҳон телефони куй чалиб юборди. Бахтиёр ҳойнаҳой опаларимдан бирортаси қўнғироқ қилаётгандир-да деб хоҳламай телефонни олиб, мониторига қараган ҳам эди, бирдан ҳушёр тортди. Айни дам Хушнуд сим қоқоаётган экан. У шошиб, телефоннинг яшил тугмачасини босди. -Ассалому алайкум, Хушнуд ака, яхшимисиз?-деди уй эгасининг овози эшитилгач. Икков бир муддат ҳол-аҳволлашишди. Кейин Хушнуд унга ўтган кунги илтимосини эслатди. -Ҳа, ҳа, ёдимда,-деди шошиб Бахтиёржон. -Мен у ердаги танишлар билан гаплашдим. Иш, жой билан таъминлашади. Фақат олдин яна бир бор яхшилаб ўйлаб, бир қарорга келишингиз керак. Менинг назаримда, жаҳл устида бунга иқрор қилганга ўхшаяпсиз. -Йўқ, Хушнуд ака, аллақачон ўйлаб кўрганман. Қарорим қатъий! Бормоқчиман Туркияга.-деди жиддий оҳангда Бахтиёржон. -Унда тараддудни бошлаверинг. Ҳужжатларингизни тахлайверинг. Шу кўйи овоз тинди. Бахтиёр қўл телефонини бир чеккага қўяркан, ҳозиргина лўқиллаб турган боши бирдан енгил тортганини, оғриқ чекинганини ҳис қилди. У мамнун кайфиятда ўрнидан турди. 💥Шукур амаки хонадони. Баҳора кечаси билан алаҳлаб чиқди. Алоқ-чапоқ туш кўрди. Бир гулзор ичида турганмиш. Атрофида турфа анвойи гуллар барқ уриб ўсиб ётганмиш. Қўлида ҳам ранг-баранг гуллар бор эмиш: оқ, қизил, пушти... Бир маҳал бир барно йигит ёнида пайдо бўлибди. Синчиклаб қараса, у эри Бахтиёржон экан. Эри унга бир қучоқ гул тутқазибди. Баҳора гулни олиб, бағрига босибди. Тўйиб-тўйиб ҳидлабди. Тану жони роҳатланибди, яйрабди. Бахтиёр жилмайибди. Аммо бирдан жони оғриб кетибди қизнинг. Баҳора бундай қараса, бир тоа сочи узилиб, ҳавода сузиб юрганмиш. Кейин кутилмаганда шу тола соч қуюнга айланиб, айлана-айлана Бахтиёрни узоқларга олиб кетибди. Қизиқ, қуюн Баҳорага ҳеч қандай зарар ҳам етказмабди. Ақалли унга яқинлашмабди ҳам. Фақат йигитни даст кўтариб, аллақаерга кўтариб кетибди. Бор-йўғи шу. Баҳора уйғонганида терга ғарқ бўлганди. Ўрнидан лоҳас бўлиб турди. Кўрган нохуш тушидан кўнглига ғам оралади. Бахтиёржонни ўйлади. "Тавба. Бахтиёр ака тушимга кирдими? Шу пайтгача ҳеч кирмаганди тушимга. Кейин гул бердими? Бир қучоқ гул. Ранг-баранг. Нега шамол уни аллақаёқларга олиб кетди? Тўхта-тўхта, шамол қаердан келди ўзи? Сочим узилдими? Бир тола соч... Қизиқ. Бу тушнинг хосияти нима экан? Қўрқиб кетяпманки... Ишқилиб,

Эрим билан орамизга совуқчилик тушиб ажримгача бордик. Ажрашишимизга 1 кун қолганда қайнотам 3 та дуо ёзилган бир қоғоз берди
Эрим билан орамизга совуқчилик тушиб ажримгача бордик. Ажрашишимизга 1 кун қолганда қайнотам 3 та дуо ёзилган бир қоғоз бердилар ва 1 марта бўлса ҳам ўқинг келин деб чиқиб кеттилар! 1-марта ўқиб тугатишимдан 2 соат ўтиб эрим иккимиз ўртамиздаги муз эришни бошлади. Ундан ҳам қизиғи: эримнинг айтишича кундан-кунга юзим нурли ва беғубор бўлиб муҳаббати ошиб бораётган экан. Бундан ортиқ яна қандай бахт бор овинжонлар? Бу дуоларни кунига бир мартадан ортиқ ўқиш "мумкин эмас" акс ҳолда эрингизни муҳаббатини кўтаролмай семириб кетишингиз мумкин 😉 ❤️‍🔥❤️‍🔥❤️‍🔥 1-дуо... Давоми бу ерда👇

Rasmda nechta uchburchak bor? Toʻgʻri javob 👇
Rasmda nechta uchburchak bor? Toʻgʻri javob 👇

зишга киришди. "Укажон, уйғонганингда менга телефон қил. Сендан алағдаман..." жумласини Бахтиёрнинг рақамларига жўнатди. Шу иш бажарилганига бир дақиқа ҳам бўлмай унинг телефони куй таратиб юборди. Худди шу рақамларнинг ўзидан. Мавлуда шошиб гапира кетди: -Уйғотиб юбордимми? Узр, укажон? Қаердасан ўзи? -Сизми Мавлуда опа? Ҳали ухламагандим. Хижолат бўлманг.-қадрдон овоз келди нариги тарафдан. -Қаерларда ётиб юрибсан,-овози титраб кетди Мавлуданинг.-Биз, опаларинг ҳали тирик бўла туриб, кўча-кўйларда санғиб юрибсанми? Бизникига келганингда отамизга ўхшаб қувиб солармидик ё, а? Нариги тарафдан жавоб бўлмади. -Гапир, Бахтиёр... -Хавотир олманг, опажон. Бир уйда турибман. Ижарада. Эгаси яхши одам экан... -Ижара дейсанми?-жаҳли чиқиб кетди Мавлуданинг.-Эсингни еб қўйибсан. Тайёр уйинг бўла туриб... Менга қара. Эртага уйга келиб кет. Майлими? -Опа, эртага маърака йўқку? Отамнинг уйига эса бормайман энди. -Мен сенга уйимга келиб кет деяпман. Меникига... -Уфф! Нимага? Гапингиз бўлса, мана телефонда айтаверинг. -Йўқ, ўзингни кўришим керак. -Опа, ахир... -Агар келмасанг, мен билан ҳам гапирма, опа дема бошқа...-аразлагудек бўлиб деди Мавлуда. Бахтиёржон ноилож қолди, шекилли, охир розилик берди. Мавлуда хотиржам тортиб, укаси билан яна бироз гаплашди-да, сўнг унга яхши тун тилаб, ўзи ҳам уйқуга ётди. 💥Ижара уй. Хушвақт ака хонадони. Бахтиёржон ҳозиргина Мавлуда опасининг олдидан келган эди. Кеча ярим оқшом телефон қилиб, йиғи-сиғи қилганида, раҳми келганди. Мана ҳозир бекор борибман дея афсусланди. Борса, Мавлуда опасининг ўзи эмас, ҳамма опалари ўтириб, уни кутиб ўтиришган экан. Кейин Бахтиёржонни ўртага олиб, бири у ёғидан, иккинчиси бу ғидан турткилайверди. -Отамнинг ёлғиз ўзи уйда... -Отамнинг битта гапига аччиқ қилиб кетиб қолдингми? -Отам ҳайдаса, ижарага кўчиб ўтасанми, мана биз опаларинг борку? Худога шукр, кўнглимиз ҳам кенг, уйимиз ҳам... -Одамларнинг олдида уятга қўйдинг... Бирортаси "Бахтиёржон ука, айб фақат сенда эмас, бизда ҳам айб бор, хомлик қилиб қўйдик, ўйламай иш қилдик", демади. Эҳтимол бу уларнинг бирортасининг хаёлига ҳам келмаган бўлса керак. Акс ҳолда ҳеч бўлмаганда шунга шаъма қилишган бўларди. Бахтиёржон опаларига бас кела олмади. Уларнинг маломатига қолиб кетди. Бири қўйиб, бошқаси талай кетса-я... Кейин муддаога ўтишди. Нозима опаси бошлади: -Бахтиёр ука, ҳаётинг ҳозир ит ётиш мирза туриш. Қачонгача бундай яшайсан? Ўртоқларингдан, маҳалла-кўйдан, қариндошлардан уялмайсанми? Афтингни ўгирма, гапирсам жоним ачиганидан гапиряпан. Фойдангни кўзлаб гапиряпман. Гап шу анави шумқадамнинг жавобини бериб қўя қол. Ярашган тақдирингда ҳам барибир эл бўлмайди бизга. Бахтиёр иш бу даражагача боради деб ўйламаганди. Опаларининг асл мақсади шу экан - уни ҳали чимилдиққа кирмаган келинчакдан айириш экан. Шу мақсадда чақиришган экан. Бахтиёр Нозима опасининг қарорига нима деб жавоб беришини билмади. Ўзи эса бир қарорга келмаган эди. Ажрашишни эса хаёлига-да келтирмаган эди. Бахтиёрнинг иккиланаётганини кўриб, бошқа опалари Нозима опани қўллаб-қувватлай кетишди: -Опам тўғри айтди. Шумқадам келиннинг хосияти йўқ, ука. Остона ҳатлаб кирибоқ барчамиз мусибат остида қолдик. Бу ёқда отамиз биз билан чаппа бўлиб қолди. -Тинчимиз йўқолди. Еб-ичганимиз татимай қолди. -Мана шу касофатнинг касрига қолиб, кўчада қолдинг... Сўнгги нуқтани Мавлуда қўйди. -Бошқасига уйлантирамиз сени. Онаси ўпмаганига, ука. Ҳеч кутилмаган гап. Бахтиёр гангиб қолди. У нима дейишни ҳам билмади. Яна бир муддат ўтирса, миясини қоқиб, қўлига беришни фаҳмлаган йигит ўрнидан шарт туриб кетди. -Ҳа, ука, қаёққа?-ҳайрон қолди Мавлуда. Бахтиёр индамади. Эшиккача борди-да, сўнг опалари томонга бурилиб, шу гапни айтди: -Мен ортиқ у уйда яшамайман. Сенлар эса ойимнинг тупроғи совимай туриб, яна тўйдан гапиряпсизлар? Раҳмат сизларга! Бахтиёр улардан жавоб кутмай шошиб чиқиб кетди. Ортидан опаларининг жавраб қолгани эшитилди -Яхшиликка бўлган раҳматинг шуми? -Биз бунинг тақдирини ўйласак, бу нима деяпти? -Нодон! -Садқаи яхшилик кетсин, қўйинглар бошқа гапирманглар... ...Бахтиёр сигарет хумори тутию, балконга ўтди. Дераза дарчаси очиқ қолган экан. Ичкари би