ch
Feedback

不要被骗子欺骗!Telemetrio 会找到并标记这些频道 👉 如果想查看标记,请订阅 👈

ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ

ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ

前往频道在 Telegram

💖Ishq haloldir. Ikki qalbning bir - birini deb urishi , yuraklarning sevgi ila jo'sh urib, ishq daryosida oqishi Allohning rahmatini jilvasidir. 💖        Reklama uchun👉👉 @reklamala_arzon Talab taklif shikoyat uchun👉👉 @Neiba_bot

显示更多

📈 Telegram 频道 ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ 的分析概览

频道 ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ (@ibratli_nomalar) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 43 706 名订阅者,在 宗教与灵性 类别中位列第 1 349,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 1 738 位。

📊 受众指标与增长动态

自 невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 43 706 名订阅者。

根据 09 十月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 4 366,过去 24 小时变化为 -31,整体触达仍然可观。

  • 认证状态: 未认证
  • 互动率 (ER): 平均受众互动率为 17.77%。内容发布后 24 小时内通常能获得 11.98% 的反应,占订阅者总量。
  • 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 7 749 次浏览,首日通常累积 5 225 次浏览。
  • 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 118。

📝 描述与内容策略

作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
“💖Ishq haloldir. Ikki qalbning bir - birini deb urishi , yuraklarning sevgi ila jo'sh urib, ishq daryosida oqishi Allohning rahmatini jilvasidir. 💖        Reklama uchun👉👉 @reklamala_arzon Talab taklif shikoyat uchun👉👉 @Neiba_bot”

凭借高频更新(最新数据采集于 10 十月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 宗教与灵性 类别中的关键影响点。

43 706
订阅者
-3124 小时
-5197 天
+4 36630 天
帖子存档
—Ўн олти ёшимда ота онам оламдан ўтди. Кейин амаким мени ўз қарамоғига олди, амаким яхши одам эмас экан. Кунда хар хил одамла
—Ўн олти ёшимда ота онам оламдан ўтди. Кейин амаким мени ўз қарамоғига олди, амаким яхши одам эмас экан. Кунда хар хил одамлар қарзини сўраб келарди. Бир куни, мен қўрқган нарса содир бўлди. —Мариям, тез кийиниб чиқ. Амакимни гапига хайрон бўлдим. —Нега? —Бир жойга бориб келамиз. Амаким шошиб гапирди. Кўчага чиқсак бизни икки эркак кутиб турарди —Қарзингни, эвазига зўр нарса эканми? Икки эркак бир бирига қараб тиржайди. —Манабу сизларга, сизлар билан рачотмиз. Амакимни гапидан музлаб қолдим. —Йўқ, амаки жон амаки мени қутқаринг. Мен тинмай чинқирардим. Икки эркак мени судраб машинага солиб кетди. Ташландиқ жойга олиб боришиб мени...

💥«ШУМҚАДАМ ёхуд уч кунлик келинчак» 4-қисм Гр: 🔥Ҳикоя ва қиссалар 🔥 Шаҳар марказий шифохонаси. Навбатчи врач бир-бир палаталарга кириб чиқиб, беморлар ҳолидан хабар олаётганди. У Шукур амаки ётган палатага кириб келганда Шукур амакининг ўзи ўйларга ғарқ бўлиб ўтирганди. -Ассалому алайкум, ҳорманг амаки. Шукур амаки врачни кўриб ўрнидан қўзғолди. -Ўтираверинг. Қимирламанг. Ҳар бир беморнининг таҳлил натижаларини қайта кўриб чиқяпмиз. Сизники ёмон эмасу, аммо... Шу ерда гапини йўқотиб қўйганини кўриб Шукур амаки унга далда бўлмоқчи бўлди. -Бемалол айтаверинг, дўхтир. Нима гап экан. -Аввало менга айтингчи? Асабийлашиш бўлмаяпти сизда? Дейлик у-бу ёмон воқеаларни эслаш, ёмон ўй-хаёлларга бориш... мана шулар ҳам ҳалақит беради буткул соғайишга. Шукур амаки ростини айтиб қўя қолди: -Энди ким ҳам асабийлашмайди, дўхтир. Гоҳида бирор ишингиз ўхшамай қолса, кўнглингизга оласиз, асабийлашасиз, албатта. -Худди шу бизга ҳалақит беради. Иложи борича яхши нарсалар ҳақида ўйланг. Ўғил-қизларингизнинг ютуқлари, муваффақяитлари. Дейлик, янга билан танишган чоқларингиз, илк муҳаббат ҳақида...-шу ерга келганда кулиб қўйди врач.-Касалликка стресс ҳам сабабчи бўлади. Шуни унутманг, амаки. Хўш, дори-эмларингизни вақтида қабул қиляпсиз. Бу ёғи ҳаммаси жойида. Эртага жавоб беришимиз ҳам мумкин. Кечқурун аниғини айтаман. Хўш, шикоятлар йўқми? Ҳамширалардан, шароитдан, кўрсатилаётган хизматлардан? -Шукр, ҳаммаси жойида. Сизларга мингдан-минг раҳмат, дўхтир.-астойдил миннатдорчилик билдирди Шукур амаки. Шу кўйи врач чиқиб, қўшни палатага ўтди. "Стресс касалликка сабабчи эмиш. Рост. Ахир шу сабаб бу ерга тушмадимми? Аммо қанийди одам ўз-ўзини назорат қила олса? Иложи йўқ-да? Хуш кунлар бор, нохуш кунлар. Одам бу пайтда қандай хотиржам бўлиб ўтиради? Тинч бўлади..." Шукур амаки кечадан бери ёлғиз эди палатада. Жамол акага кеча кечга бормай жавоб бериб юборишди. Ўрни бўш ётибди. Унинг борлиги ҳам бир жиҳатдан маъқул эди. Ундан-бундан гурунг бериб, одамни зериктирмай ўтирарди. Ёмон ўй-хаёлларга берилишга ўрин қолмасди. Одам қанчалар ёлғиз бўлса, шунча ёмон экан. Ёлғиз қолган дам ўй-хаёл юракни кемириб, адо қиларкан. Шукур амаки бошқа беморлар каби ташқарига чиқиб, у-бу жойларни айланиб келиш, сайр қилишга эринар, шу хонасига қамалиб олиб ўтирса бўлди эди. Шукур амаки бугун кун бўйи ўғли ҳақида ўйлади. Кеча шом маҳали олдига келганида унга бор гапни рўй-рост айтиб юборди. -Айтганмидим, ҳа... эсим ҳам кирди-чиқди бўлиб қолипти. Бу палид процентга пул берган. Бунисига ҳам кўнгандим. Аммо у ярамас ҳар ой ўн фоиздан тўлаб туришимизни тушунтириб айтмаган экан. Кейинги гал чақирганида айтди. -Айтганини бериш шартми? Олган қарзингизни берамиз. Устига беш юз қўшамиз. Шукур амаки ўғлининг тинчи бузилганини кўриб, ўзидан янди. Айтиб, бекор қилдимми деб афсусланди ҳам. Аммо бало келган дам уни биргаликда қарши турмаса, куч билан енгмаса, қийин. -Энди мундай қиламиз. Ҳўкизларни емга тушириш керак. Фақт эҳтиёт бўлиш керак, бўкиб қолмасин. Уйда тўёнага тушган озроқ пул бор. Аянгга ҳам тўёна тушган бўлса керак.-шундай дея ўз режасини маълум қилди Шукур амаки, аммо сен нима қила оласан, дейишга тили бормади. Шароф зийрак йигит. У отасининг шаъмасини кўзларидан пайқаб олди. -Менда ҳам озроқ бор. Кейин бир вақтлар дўстим қарз олганди. Уни ҳам олиб қўшамиз. Фақат сиз ғам чекманг, дада. Бу ташвишдан қутуламиз, худо хоҳласа... "Ҳа, одамзотни ғам букар экан. Одамзотни ташвиш тарк этмас экан. Аввал ўзингнинг ғам-ташвишларинг, кейин фарзандларингники... қизим тинчмикан? Кеча оқшом тушимга кирганди. Аввалги кун шамолдай келиб шамолдай кетди. Нимадир рўй бергану яширяпти. Онаси ҳам айёрлик қиляпти... Эҳ! Ишқилиб ҳаммаси бахайр бўлсин. Бахайр..." Шаҳар марказидаги "Бахтиёр" озиқ-овқат дўкони. Харидорларнинг кети узилмайди. Харидорларнинг сўраган нарсасини топиб бериб, ҳормай-толмай ишлаётган икки нафар сотувчи йигитларнинг ақалли бош қашишга вақти йўқ. Улар синалган шогирдлар. Бири ҳамсоясининг ўғли Жамшид, иккинчиси унинг ўртоғи Зуфар. Икки йилдан бери шу ерда қимирлаб юришибди. Ҳалигача Бахтиёр уларнинг ишкал чиқарганини ё бировга ёмонлик қилганини эшитгани йўқ. Қўл-оёғи

Repost from N/a
Dunyodagi birinchi ishonchli bozorda Telegram kanalini sotib oling yoki oʻz kanalingizni soting! 📊Kanal tafsilotlarini koʻri
Dunyodagi birinchi ishonchli bozorda Telegram kanalini sotib oling yoki oʻz kanalingizni soting! 📊Kanal tafsilotlarini koʻrish va xavfsiz pul oʻtkazmalarini amalga oshirishni istaysizmi? Yechim — Magfi Marketplace! 🤑Kanallarni ishonchli sotib oling, oʻz kanalingizni hoziroq joylashtiring va tezda soting! 🔗 Kanal Sotib Olish / Kanalni Sotish! #reklama · Marketplace

#Шубҳа 138қисм Ҳар ҳақиқат, ҳар қулоққа кўра эмасдир, деган гап қанчалик тўғри экан. Ҳар кишининг ўз тарозиси, ўлчаб -бичадиган ўлчови бор. Қаршингиздаги эса буни ҳар доим ҳам тушунмаслиги мумкин. Худди Ойбек менинг ҳаётимдаги мақсад ва вазифаларни тушунмагани каби. Лекин шунга қарамай, йигирма олти ёшли қиз учун севги изҳори бошқача бўлди. Унга билдирмасликка ҳаракат қилсамда, ич -ичимдан бу сюрприз менга жуда ёқди. Энг сўнг севги ҳақида балки ўн икки ёки ўн уч ёшимда ўйлагандирман. Америкага илк келган йилларимиз, бир неча шаҳар алиштириб юрган пайтларимиз эди. Қўшни испан йигитини болалик хаёллар билан ёқтирган эдим. У пайтлар реп усулида кийиниш, гапириш ва life style (яшаш тарзи) жуда урфда эди. У бола мени пайқамасада, мен хонам деразасидан уни неча бор узоқ кузатганларим ёдимга тушди. Жуда ҳам маъсум, соф ҳислар бўлган. Акам билан аввал дўстлашиб, кейин жуда қаттиқ жанжал қилишганида мен ҳам қаттиқ таъсирланганим ёдимда. Ҳозир ҳам у даврларни эслаб юзимда маҳзун табассум пайдо бўлди. Ойбек хонасига кетди. Мен эса қўлимдаги узугимга мафтун бўлишдан чарчамас эдим. Ҳиссиётларимни бошқаришни жуда яхши билардим. Янада унинг олдида нозик, тез синувчан бўлиш менга ёққандек. Худди онг остим ундан ғамхўрлик қилишини истагандек бўларди. Устимни алиштирар эканман, тунги Парижни оёқларим остига ёйган одам, ҳаётимга кирганига шукурлар қилдим. Бундай қиммат кўнгил олишлар бўлмасада, кичик, лекин маъноли дил изҳорлари қилсада, кўнардим менимча. Чунки ичимда меҳрга зор, севгига муҳтож бир кичик қиз ётарди. Ва албатта, Ўзбекистоннинг таъсирига кўз юмиб бўлмайди. Чунки менинг ёшимдаги кўпчиликнинг боласи мактабга чиқиб ҳам улгурганини кўриб, истар- истамас умр ўтиб кетаётганини ўз ички муҳокамамда бош мавзу қилгандим. "Бир том остида сенга оид қалбнинг уришини билиш бошқа экан", -деган смс Ойбекдан келганини кўриб, юзимда табассум пайдо бўлди. "Чарчамадингизми?", -деб сўрадим. "Аксинча, кучга тўлгандекман. Ҳаммаси жойида, лекин сенинг икки кунда кетишингни ўйлаб уйқуларим қочди", -деб жавоб берди. "Керак бўлса яна учрашамиз, мен кел...", -ёзаётган смсим чала қолди. Ўзбек рақамидан қўнғироқ бўлаётган эди. Ойбекка жавоб бермасдан аввал, у қўнғироқ гўшагини кўтардим.

#Шубҳа 137-қисм Сўзларда сеҳр бордек. Ойбекнинг ёзган жумлалари этимни жимирлатган эди. Телефонини олиб чўнтагига қўйди. "Энди ҳамма кўради", -дедим. "Кўрсин. Ҳаммаси билсин, деб қўйдим", -деб жавоб берди. "Уйдагиларингиз нима дейди?", -деганимда кулди. "Уларни ўйлама. Мени тузук қиз топганимга дўпписини осмонга отишади", -деганида, гапининг маъносини билдим. Ҳали шунақами, дегандек ифода билан унга қараб турдим. "Ҳазил, ҳазил. Уйдагиларимдан хавотир олма, улар мен бахтли бўлсам хурсанд бўлишади", -деди. "Латофатнинг дугонаси кўради", -деб ўзим истамасамда, сўрадим. "Унақа қиз эмас-у?", -деб худди гапни қисқа қилмоқчи бўлганга ўхшади. "Қанақа?", -деб оҳангим бироз кесатиб чиқди. "Маржона, мени ҳаётимда сендан бошқа ҳеч ким йўқ. Сендан олдин бўлгани эса аҳамиятсиз. Худди сенинг ҳаётингда мендан аввали бўлгани каби", -деганида аллақачон еримизга ўтирган эдик. Унинг илмоқли гапини тушундим. Америкадек ерда ёлғиз яшаган қиз хоҳлагандек ҳаёт қурган, деб ўйласа керак. "Йўқ", -дедим ва жим бўлдим. "Нима йўқ?", -деб сўради. "Менинг ҳаётимда ўтмишда қолган ҳеч ким йўқ. Бўлмаган ҳам", -деганимда, кўзидаги порлоқликни кўрдим. "Бўлсайди, буни яширмай айтардим", -дедим. Майин табассум қилиб , "Тушундим", -деди. Кемадаги саёҳатимиз якунланиб, яна қирғоққа қайтдик. Париж кўчалари кундуз вақтдан ўн баробар гавжум эди. Икаламиз анча пиёда юрдик. Йўлда музқаймоқ едик. Бирга яна расмларга тушдик. Нотре Дам Катедралига бордик. У ердаги манзарада ҳам расмга тушиб, кўп айландик. "Эртага Лувр музейига келсак бўлади", -деди Ойбек тунги Парижнинг гўзаллигига қараб. Бир амаллаб меҳмонхонага қайтдик. Оёқларим ости зирқираб оғриётган эди. "Уйланмай туриб кўнгил қўйишни шуниси ёмонда", -деди хонам олдида турар экан. "Наилож", -дедим нимани имо қилганини билиб. "Тезроқ қўлингни сўраб, тўй қилмасак бўлмайди", -деганида жиддий эканини кўриб, мен ҳам жиддийлашдим. "Шошмайлик. Бир -биримизни яхшироқ танийлик, кейин у ҳақда ўйлаб кўрамиз", -дедим. "Ҳа, лекин..." "Мен акамни қотили топилиб, жазоланмай, бошқа нарсага қадам босишни ўйламаяпман", -дедим унга очиқчасига. "Маржона, акангни иши йиллаб сурилсачи?", -деб сўради. "Иложи йўқ, қанча давом этса ҳам, у қотил ёки қотиллар қамоққа кириб, керакли жазони олмагунча, менга роҳат йўқ", -дегандим, қаттиқ ютинди, лекин ҳеч нима демади.

#Шубҳа 136-қисм "Олдимизда кўп тўсиқлар бор", -деди ҳали ҳам мусиқа ритмига қараб ҳаракат қилар эканмиз. Акамнинг ўлимини айтяпти, деб ўйлаб кайфиятим тушди. Ёки ўз оиласини айтаётгандир, унисини била олмадим. "Адвокатим, бу...масофа ишини қандай қиламиз", -деганида, асл тўсиқ - иккаламизнинг орамиздаги узоқ йўлни назарда тутган экан. "Билмадим. Буни узукни тақмасдан аввал ўйлаб кўришим керак экан", -деганимда қаҳ-қаҳа отиб кулди. "У узук бармоққа тақилди. Энди қочиш йўқ, Маржонахон", -деб кесатиб ҳазиллашди. "Нега? Инсонлар қўлига кишан тақилсада, бир кун қутилишидан умид қилади", -деганимда қовоғини уйди. "Адвокатни севсанг, шунақа мисоллар берар эканми? Кишан дейди-я?", -деб ўзича шикоят қилди. "Ҳазил қилдим..., лекин менинг ҳаётим Америкада", -дедим унинг кўзларига қараб. Чуқур нафас олди. "Ўзбекистонга кўчиб келарсан?", -деганида, хўрсиниб нафас олиш навбати менга келганди. "Мен Ўзбекистонда яшай олмайман", -дедим ич тортиб. "Нега, яшадинг, бир ойдан ортиқ", -деб ажабланиб гапирди. "У яшаш эмас. Мажбурият эди. Менинг у ерда дўстим йўқ. Яқинларим йўқ." "Ҳаммаси, мен ўзим бўламан. Етмайманми?", -деб сўради. Унга нима деб жавоб беришни билмадим. Кайфиятим тушганини кўриб, "Бўлди, бошқа вақт гаплашамиз буларни. Ҳозирги дақиқларни, бу саҳнани хаёлимизга, қалбимизга бир умрга муҳрлайлик", -деди. У айтгандек қилдим. Кўзларимни юмиб, денгиздан келаётган салқин шамол ва сув ҳидини ичимга тортдим. Ойбек билан келажагим бор- йўқлигини билмасамда, бу гўзал он хотирамда бир умр сақланиб қолишини истадим. Кўзимни очганимда эса, Ойбекнинг мендан кўз узмай қараб турганини кўрдим. Сўнг нигоҳим елкасида турган узукка тушди. Ойбек буни сезиб, "Бу гўзалликни расмларда ҳам сақлайлик", -дедида, чўнтагидан телефонини чиқарди. Меники сумкамда, стол устида қолганди. Ойбек камерани аввал бизга қаратди. Юзларимиз бир- бирига яқин ҳолатда бир нечта расмга олди. Сўнг қўлимни ўз кафтига олиб фақат узукни суратга олгандек бўлди. Телефонидаги расмларни менга ҳам кўрсатди. Охирги расмнинг устига ёзув ёзди. "Айбингиз ошиқлик бўлса, ўзингизга адвокат топинг. У сизни барча маҳкамада кўзи юмиқ оқласин", -деб ёзди ва ўзининг Instagram саҳифасига жойлади.

ШУБХА Муаллиф: Sulhida Davron Огоҳлантириш бурчим⚠️ ❗️Муаллиф рухсатисиз кўчириб олиш ва тарқатиш қонун олдида жавобгарликка олиб боради.❗️ Ёқимли мутолаа

❗️ #CАВОЛ: Ассолому алайкум. 🕷Ўргимчак тушган сувдан фойдаланиш, таҳорат олиш жоизми? Баъзилар уни ишлатиб бўлмайди, васваса
❗️ #CАВОЛ: Ассолому алайкум. 🕷Ўргимчак тушган сувдан фойдаланиш, таҳорат олиш жоизми? Баъзилар уни ишлатиб бўлмайди, васваса бўлиб жонига қасд қилади дейишади. Шу тўғрими❓ ЖАВОБ:👇👇

Қалбнинг сўзлашиш тили – меҳр. У ташқи олам билан фақат шу тилда муомала қилади. У ниманидир яхши кўради ва талпинади, севади
Қалбнинг сўзлашиш тили – меҳр. У ташқи олам билан фақат шу тилда муомала қилади. У ниманидир яхши кўради ва талпинади, севади ва соғинади, суяди ва диллашади. У бизни бунёдкор бўлишга ундайди – бошқа қалбларга ҳам ўз меҳридан бергиси, атрофида ёрқин дунёни кўриб, севингиси келади. Унинг яратувчи кучи ҳам айнан меҳр. У меҳрдан илҳомланади, ижод қилади, ихтиролар яратади – бизга яратувчанлик руҳини ато этади. Ғайрату шижоатимиз, истеъдоду қобилиятларимиз асосида меҳр туради. @xayrlitonglar

Repost from N/a
🚀 Magfi endi O‘zbekistonda! Telegram kanalingiz orqali reklama olishni boshlang! 📣 Magfi ilovasini yuklab oling, kanalingiz
🚀 Magfi endi O‘zbekistonda! Telegram kanalingiz orqali reklama olishni boshlang! 📣 Magfi ilovasini yuklab oling, kanalingizni ulang va brendlar bilan daromad toping. 💰 🔗 Ilovani yuklab oling → #reklama · Magfi Ads

❤️𝔸𝕐𝕆𝕃𝕃𝔸ℝ 𝕌ℂℍ𝕌ℕ 𝕊𝔼𝕂ℝ𝔼𝕋ℕ𝕀𝕐 𝕂𝔸ℕ𝔸𝕃💋 ❤️‍🔥ʏᴏʀɪɴɢɪᴢɴɪ ʏᴀɢᴏɴᴀsɪ ʙᴏ'ʟɪsʜɴɪ xᴏxʟᴀʏsɪᴢᴍɪ❤️‍🔥 ᴜɴᴅᴀ ʙᴜ ᴋᴀɴᴀʟ ᴀʏɴᴀɴ
❤️𝔸𝕐𝕆𝕃𝕃𝔸ℝ 𝕌ℂℍ𝕌ℕ 𝕊𝔼𝕂ℝ𝔼𝕋ℕ𝕀𝕐  𝕂𝔸ℕ𝔸𝕃💋 ❤️‍🔥ʏᴏʀɪɴɢɪᴢɴɪ ʏᴀɢᴏɴᴀsɪ ʙᴏ'ʟɪsʜɴɪ xᴏxʟᴀʏsɪᴢᴍɪ❤️‍🔥 ᴜɴᴅᴀ ʙᴜ ᴋᴀɴᴀʟ ᴀʏɴᴀɴ sɪᴢ ᴜᴄʜᴜɴ 🥰𝔹𝕀ℤℕ𝕀ℕ𝔾 𝕂𝔸ℕ𝔸𝕃𝔾𝔸 ℚ𝕆'𝕊ℍ𝕀𝕃𝕀ℕ𝔾 𝕍𝔸 𝕆𝔻𝔻𝕀𝕐 𝕂𝔼ℂℍ𝔸𝕃𝔸ℝ𝕀ℕ𝔾𝕀ℤℕ𝕀 💋𝕌ℕ𝕌𝕋𝕀𝕃𝕄𝔸𝕊, 💋ℝ𝔸𝕄𝔸ℕ𝕋𝕀𝕂 𝕂𝔼ℂℍ𝔸𝕃𝔸ℝ𝔾𝔸 𝔸𝕐𝕃𝔸ℕ𝕋𝕀ℝ𝕀ℕ𝔾 https://t.me/+W_BCqojmho0xZjQy ❌Eʀᴋᴀᴋʟᴀʀɢᴀ ᴠᴀ ʙᴏ'ʏᴅᴏǫ ʏɪɢɪᴛʟᴀʀɢᴀ ʙᴜ ᴋᴀɴᴀʟ ᴛᴀᴠsɪʏᴀ ǫɪʟɪɴᴍᴀʏᴅɪ❌

🙋‍♀Qizlajonla, sizlarga bir gap aytaymi? Kecha turmush o‘rtog‘im bilan do'stinikiga mehmonga borgandik. Dasturxonni ko'rib og‘zim ochilib qoldi-yu😯 lekin hech kimga bildirmadim🤭 Ayolidan bunaqa PISHIRIQLARNI qayerdan sotib olganini so'rasam o‘zi pishirganini aytib, menga kanal ssilkasini berdi. Sizlar ham ulanib oling, chiqolmay qolasiz 👇👇 https://t.me/+VC92wAcLyyxlNzli https://t.me/+VC92wAcLyyxlNzli 🫙Ха, aytgancha, qishga banka berkitish sir asrorlarini ham shu kanaldan topasiz☝️

Реакция белгилаб куямиз😊

м, газеталар пул жўнатибди. Демак, давлат корхоналарида ишлайдиганлар иш ҳақи олади. Колхозчиларга эса ойлик берилмайди. Ишчи-деҳқон тенглиги бузиляпти-ку, муаллим? – Менга қара, бу гаплар билан бошингни оғритма. Ҳозир тўғри уйингга бор-да, пулни отангга бер! – Хўп, муаллим. Ойбарчин уйига қараб югуриб кетди. Директор узоқлашиб бораётган ўқувчи қизнинг орқасидан бирпас қараб турди-да, сўнг кабинети томон юрди. Ойбарчиннинг пул келтиргани айниқса онасини қувонтириб юборди. – Отаси бугун гўшт олиб келинг, болалар кўпдан буён палов ейишгани йўқ. Бир қувонишсин... * * * Супадаги қорларни кураб юрган Муҳаммадғолиб ҳовлига кириб келаётган меҳмонни биринчи бўлиб кўрди. У қўлидаги куракни бир четга қўйди-да, меҳмоннинг истиқболига югурди: – Ассалому алайкум муаллим, келинг. Бола меҳмонни уйга таклиф қилган бўлса-да, ўзи олдинроқ югурди: – Ота, Обидов муаллимимиз келяптилар. Меҳмон остонада тўхтаб, ичкаридан одам чиқишини кутди. Фармонбек ўғлининг Обидов муаллимимиз келяпти деганини эшитиб, хушнуд бўлиб, ташқарига чиқди. – Э, келинг Муҳиддинжон, хуш келибсиз. Қани ичкарига марҳамат. Меҳмон ҳозиргина ёзилган кўрпача устига ўтирди. Райҳонбиби ҳам бу кишининг бежиз келмаганини, зеро бундай инсонлар бошқа хонадонга фақат рўшнолик олиб келишини ич-ичидан туйиб, недир саодатмандлик билан дастурхон тузай бошлади. – Фармонбек ака, – оҳиста сўз бошлади муаллим, – қизингиз Ойбарчин мактабимизнинг фаол ўқувчиларидан. Унинг газеталарда чоп этилаётган мақолалари мактабимизга обрў келтиряпти. Биз шуни инобатга олиб, оилангизга мактаб фондидан эллик сўм миқдорида мукофот пули ажратдик... Муаллим қўлидаги жилддан бир варақ машинкада терилган ёзувли қоғоз ва эллик сўм пул чиқарди. – Имзо қўйиб, қабул қилиб олсангиз. Эркакларга чой қуйиб ўтирган Райҳонбеканинг кўзлари намланди. – Илоҳо умрингиздан барака топинг, муаллим ака. – Сизларга раҳмат, янга шундай ақлли ўғил-қизларни тарбиялаяпсизлар... Фармонбек ака, мен яна бир маслаҳатли фикр билан ҳам келувдим... – Айтинг, ука, сиз бир фикр айтасиз-у, биз қарши бўлармидик. Яхши одамлардан фақат яхши гап чиқади. – Ака, Тошкент педагогика техникумида мен билан бирга университетни тугатган аёл директор бўлиб ишлайди. Қизингизни шу техникумга ўқишга жўнатсак. Имтиҳонларни муваффақиятли топширишига шубҳа қилмайман. Аммо ишончли одамларнинг паноҳида бўлади, демоқчиман холос. Узоқдан келганларга ётоқхона берилади. Шунингдек бу ўқув даргоҳида фақат талаба қизлар таҳсил олишади. – Қизим энди саккизинчи синфда ўқияпти, ҳали жуда ёш-ку, қандай қилиб бир ўзини катта шаҳарга жўнатаман? – Ундай деманг, Фармонбек ака, ақл ёшда эмас, бошда. Бирдан йўқ деманг, янгам билан, ўзи билан кенгашинг. Агар хўп десангиз, қизингиз ўқишни эплаб кетишига ишонаман. Ўқиса, стипендия олади, ул-бул нарса ёзиб, газеталарда чиқариб турса, рўзғорингизга ҳам ёрдами тегади. – Майли, мен розиман, Муҳиддинжон ука. Фақат кимга қўшиб юборамиз? – Мен катта қизингиз Анварага хабар қиламан. Биргалашиб маслаҳат қиламиз… Ойбарчин имтиҳонларни яхши топишириб талаба бўлган йили Шодмонбек уйланди. Кўп ўтмай Муҳаммадғолиб Темир йўллар муҳандислиги соҳасига ўқишга кирди. Тўрт йил давомида марказий газета журналларда анча-мунча мақолалари чоп этилиб, қалами анча чархланиб қолган Ойбарчин Дорилфунуннинг филология факультетига кириш имтиҳонларини мувафаққиятли топширди... ...Райҳонбиби кексайиб қолган эри ва учта ёш бола билан рўзғор юкини орқалаб, ҳаётнинг мураккаб йўлларида ҳамон туртиниб, қоқилишда давом этарди. Оила аъзолари гўё бу қишлоқда миллион йилдан буён яшаётгандай, дала ҳаётининг машаққатларига кўникиб кетишди. Фармонбекни “нега менинг болаларим бунча азоб-уқубат чекиши керак”, деган исёнга тўла фикр тез-тез безовта қилар, бироқ осмон йироқ ер қаттиқ эди. У дераза рахидан кеча ўзи қўйган бир қути папирос ва гуруртни олар экан, бир неча ямоқ тушган кўрпаларга бурканиб ухлаётган болаларига назар солди. Уларнинг озғин, қоп-қора қўллари кўрпа устида, бироқ уларнинг азбаройи этсизлигидан кўрпа остидаги гавдалари деярли сезилмасди. – Ҳе, пахтангнинг ҳам отасини гўрига, – деб сўкинди папирос тутатиб деворга суянар экан, челак кўтар

– Бу йил пахта планини бажаролмадик. Колхозимиз давлатдан катта қарз бўлди, – деб гапини такрорлади уполномочи Райҳонбибига қараб. – Шу қарзни ҳар бир рўзғорга юз сўмдан бўлиб ташладик. Тўламасак, давлат колхознинг катталарини обориб турмага тиқиб қўяди. – Менга қара! – деди Фармонбек, колхозингнинг катталари қирда юрган сурув-сурув қўйларини сотиб тўласин! Болаларим икки ойдан буён гўштли овқат егани йўқ. Шу пулга қараб ўтирибмиз. Менинг пулимга тегма! – Иложи йўқ, Фармон тоға. Яна бироз чидаб турасизлар. Буйруқ шунақа. Ёқмаса кўчиб кетинг, тоға, осон жойда ош борми? Гапга бирдан Ойбарчин аралашди. – Тоға, ёз бўйи ишладик, чопиқ қилдик, кейин пахта тердик. Қишда ҳам мана, кўсак чувиб, давлатга пахта топшираяпмиз. Майли, ойлик бермайсизлар. Нега шунча ишлаб ҳам яна қарз бўламиз? Уполномочи Райҳонбибига қаради: – Янга, бу қизга тарбия бермабсиз. Катталарнинг гапига аралашмасин! У шундай деди-да, Ойбарчинга ҳам танбеҳ берди: – Ҳе, уятсиз, бор кӯсагингни чуви. – Бормайман! Кўсак ҳам чувимайман! Агар отамнинг нафақа пулини тортиб олсангиз, газетага шикоят ёзаман! Келганлар хохолаб кулиб юбордилар. – Билганингни қил, ўзбошимча, – уполномочи шундай деди-да, кейин Фармонбекка яқин келди. – Қани тоға бир имзо қўйворинг. – Имзо-пимзо қўймайман! Пулимни бер! – Бўпти, пулингизни колхоз идорасига бориб, раиснинг қўлидан оласиз... … Оиладаги бояги хурсандчилик тугаб, ҳамманинг дили хуфтон бўлди. – Эна, газетага “қишлоғимизнинг катталари бешафқат, тошбағир одамлар. Колхозимиз давлатдан қарз бўлди деб отамнинг нафақа пулини тортиб олишди” деб ёзиб юбораман. – Ёзиб овора бӯлма. Буларга Худо бас келмаса, бандасининг кучи етмайди... Ойбарчин эрталаб энаси пиширган ширчойни ҳам ичгиси келмаӣ мактабга жўнади. Дарсда ҳам хаёл суриб ўтирган эди, директорнинг котибаси кириб келди. – Муаллим, ўқувчингиз Фармоновани директор чақиряпти. Ойбарчиннинг юраги шувв этиб кетди. “Ҳойнаҳой кечаги гапларини уполномочи келиб директорга айтган бўлса керак. Энди, директор ҳам роса койийди...” Котиба директор кабинетининг эшигини очди-да, ўқувчи қизга ишора қилди: – Кир! Директор дафтарга нималарнидир ёзиб ўтирган жойида бошини кўтариб Ойбарчинга қаради. – Ассалому алайкум, муаллим... – Ваалайкум ассалом. Кел она қизим. Яхшимисан? Ота-онанг, укаларинг эсон-омонми? – Яхшимиз, муаллим. Ойбарчин шундай деди-да, кўзларига дувв этиб ёш келди. – Ҳа қизим, нима гап, тинчликми? – Кеча уполномочи почтачи билан келиб отамнинг икки ойлик пенсиясини “колхознинг қарзига тўлаймиз”,- деб бермай кетди. Мен уларга “сизларни газетага ёзаман”,-дедим. Шуни сизга айтган бўлишса, койийсиз деб ўйладим. Директор бир зум ўйланиб қолди. Кейин ўрнидан туриб у ёқ-бу ёққа юрар экан, деди: – Ёзма қизим. Сен яхши одамлар ҳақида ёз. Ортидан жанжал, нохушлик келадиган нарсаларни ёзма. Ҳали бу қийинчиликлар унутилиб кетади. Насиб қилса, сизлар коммунизмда яшайсизлар. Коммунизмда тўкин-сочинлик бўлади, ҳамма яхши кийинади, тўқ яшайди. – Муаллим коммунизм бирдан, бир кунда бошланадими? – Ҳарҳолда бир кунда бўлмаса ҳам, партия ва ҳукуматимиз режалаштирган пайтда жуда тез ўтилади. – Муаллим, давлат “халқни коммунизмга бирдан ўтказамиз”,- деб қараб ўтирмасдан одамларнинг ҳаётини аста-секин яхшилаб, ӯтказиб борса бўлмайдими? – Кел, қизим, бу гапларни қўяйлик. Мана булар, – у стол устига бир нечта қоғоз қўйди, – ёзган мақолаларингга газеталардан келган қалам ҳақлари. Жами эллик сўмдан ошиқроқ. Ҳозир бориб почтадан бу пулларни оламиз. Сўнг сумкангга яхшилаб бекитиб, уйингга борасан. Ойбарчин почтада бир нечта қоғозга имзо қўйгач, ўзига узатилган пулларни санади. У ҳеч қачон бунча пулни қўлида тутиб кўрмаган эди. У ўзини бирдан пул ишлаб топа оладиган катта одам ҳис қилиб, кўнгли фахрга тўлди. Бироқ дилидан бошқа нарсалар ҳам кечди. У ўзини бошлаб келган директорга қаради: – Муаллим, сиз бирга келмасангиз, менга бу пулларни беришмас эдими? – Йўқ, беришарди. Мана энди келиб шу ердан ёзган нарсаларингнинг ҳақини олаверасан. – Муаллим... – Ҳа, она қизим. – Ариқ қазиймиз, ягана, чопиқ қиламиз, пахта терамиз, кўсак чувиймиз, лекин давлат иш ҳақи бермайди. Лекин мана, озгина нарса ёзсам ҳа

лардан сўраганмисан? – Газетага хат ёзиш учун муаллимлардан сўраш керакми? – Ҳа-да! – Нима сен ҳам ёзганмисан? – Йў-ў-ўқ... – Унда қаердан биласан? – Энди айтдим-да... Ўша куни Ойбарчиннинг қулоғига дарсларда ўтилган мавзулар кирмади. Орадан икки ҳафтача вақт ўтиб, Ойбарчин Тошкентга жўнатган хатини бутунлай эсдан чиқарганида, биринчи соат дарсга комсомоллар етакчиси кириб келди. – Самад ака, ўқувчиларга айтиладиган гап бор. Муаллим қўлидаги бўрини доска четига қўйиб, бориб жойига ўтирди. – Марҳамат... – Болалар! – деб сўз бошлади комсомоллар етакчиси, – ҳозир дарс тугагач ҳамма мактаб ҳовлисида йиғилади. Синфдошларинг Ойбарчин Фармонованинг газетага ёзган мақоласи чоп этилибди. Ўша мақола ўқиб эшиттирилади. Сўнг қўшиб қўйди: – Молодес Ойбарчин! Синфдошларинг билан фахрланинглар, болалар! Ўзларининг мактабида ўқийдиган ўқувчи газетага нималарни ёзгани ҳаммани қизиқтирди шекилли, ҳовлига йиғилганлар ҳар доимгидан кўпроқ эди. Ниҳоят директор хонасидан қўлида газета кўтарганча чиқиб келди ва барчага эълон қилди. – Диққат! Ҳурматли ўқувчилар! Ҳозир Ойбарчин Фармонова ўзи ёзган мақоласини ўқиб беради, – деди нигоҳи билан ўқувчи қизни қидирар экан. Ойбарчин йиғилганлар орасидан чиқиб директорнинг ёнига келди. – Қизим, шошилмай, бурро-бурро ўқи. Таҳририятдагилар мақолага ўзларидан ҳам анча-мунча гап қўшган эдилар ва шунинг ҳисобига материал анча кенгайган эди-ки, Ойбарчин ўқиб бўлгунча терлаб, қизиб кетди. У ўқиб бўлиши билан мактаб директори Муҳиддин Обидов ўқувчиларга қараб деди: – Қани энди фаол, аълочи ўқувчимизни бир қарсак чалиб табриклайлик... Шундан кейин Ойбарчин газеталарга мақола жўнатишга астойдил киришди. Қалами яхшигина эканми, ё узоқ вилоятлардан бунақа хатлар кам келадими, ҳартугул унинг юборган хабарлари кетма-кет чоп этила бошлади. Айниқса, Райҳонбиби қизининг бу ютуқларидан мамнун эди. “Худо хоҳласа, қизи ҳам ӯқишга кириб кетадиганга ӯхшаяпти. У ўзининг йиртиқ калишда далама-дала сарсон бўлиб ўтган ёшлигини асло болаларига раво кӯрмасди. Бугун Ойбарчин яна бир газета кўтариб келди. Газетанинг ҳажми каттароқ, номи ҳам бошқача эди. “Совет Ўзбекистони”. Печкада гуриллаб ёнаётган таппи оловидан таралаётган аччиқ тутун кўзларни ачиштирса-да, ҳамманинг кайфияти яхши эди. – Эна,бирор яхшироқ овқат пиширайлик, деди ҳозиргина мақоласини отаси ва укаларига ӯқиб берган Ойбарчин. – Керогазда тухум қайнатяпман. Ҳаммага иккитадан етади. Нонни ивитамиз, юмшоқ бўлади. Отангнинг икки ойлик пенсиясини ҳали бергани йўқ. Шу пул келса, ун, гўшт, ёғ оламиз. Шу тобда ҳовлида қадам товушлари эшитилди. Келганлар ўзларини билдириб, томоқ қирдилар. Фармонбек ўрнидан қўзғалди. Бироздан сўнг ташқарида ғўнғир-ғўнғир овозлар эшитилди. Уйдагилар хавотир ичра қулоқ солар эканлар, оталарининг овози эшитилди: – Нима, менинг болаларим очидан ўлиши керакми? Сенларга бу пулни бериб юборсам, бола-чақам нимани ейди? Инсоф борми ўзи сенларда? Яна юкли эканлиги сезилиб қолган Райҳонбека қўлларига таяниб ўрнидан турди-да, кигиз патак тўшалган калишини оёғига илди. Унинг орқасидан болалар ҳам елкаларига жанда камзул ва чопонларини ташлаб, ташқарига чиқдилар. Ичкаридан чиқиб келганларнинг кўзи оталарининг нафақасини олиб келган почтачи ва уполномочига тушди.

​✨🤩🤩🤩🤩🤩🤩🤩🤩🤩🤩🤩🤩🤩✨ ​📉 1 oyda 8 kg dan 15 kg gacha mutlaqo sogʻlom vazn tashlaysiz! Hech qanday parhezlarsiz va do
​✨🤩🤩🤩🤩🤩🤩🤩🤩🤩🤩🤩🤩🤩✨ ​📉 1 oyda 8 kg dan 15 kg gacha mutlaqo sogʻlom vazn tashlaysiz! Hech qanday parhezlarsiz va dorilarsiz! 💊🙅‍♀️ ​Narxlar juda arzon • 🔢 oyga — 🔢🔢 ming soʻm • 🔢 oyga — 🔢🔢🔢 ming soʻm • 🔢oyga — 🔢🔢🔢ming soʻm ​🚀 Ozmoqchimisiz? Unda hoziroq koʻk yozuv ustiga bosing va guruhga tezda qoʻshilib oling! 👇👇👇👇 ​👉 @Soglom_Joziba 👉 @Soglom_Joziba 👉 @Soglom_Joziba +998902299470

Реакция белгилаб куямиз😊