cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

NamDU «Press klub»

Наманган давлат университети қошидаги «Пресс клуб» университет ҳаётига оид янгилик ва тезкор хабарларни, шунингдек, лавҳалар, репортажлар, туркум кўрсатув ва видеороликларни мазкур саҳифага жойлаб боради. Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

Show more
Tajikistan2 972The language is not specifiedEducation68 994
Advertising posts
1 162
Subscribers
-324 hours
-87 days
+3330 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Photo unavailableShow in Telegram
Наманган давлат университети ректори Собитхон Турғуновнинг олий таълим муассасалари талабалари ўртасидаги «Заковат» интеллектуал турнири ғолиби бўлган университет ёшларига ТАБРИГИ Ассалому алайкум, азиз ёшлар, университетимизнинг билимдон талабалари! Барчангизни анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган «Заковат» интеллектуал турнирининг жорий йилдаги беллашувларида фаол иштирок этиб, унинг республика финал босқичида жамоавий тарзда 3-ўринни, шахсий ўйин турнирида эса 1-ўринни эгаллаганингиз билан табриклайман. Университетимиз жамоаси, тенгдошларингиз билан уч кун давомида пойтахтда бўлиб ўтган финал ўйинларини катта ҳаяжон билан кузатдик. Республиканинг турли ҳудудларидан ғолиб деб топилган 50 та жамоалар орасида кучли билимингиз, юксак тафаккурингиз ва ўткир зеҳнингиз билан ғолиблар сафидан ўрин олганингиз барчамизнинг қалбимизга чексиз ғурур-ифтихор бағишлайди. «Билим - куч, билим - бойлик» деган иборанинг ҳақиқат эканини Сизлар амалда яна бир бор намоён этдингиз. Жамоанинг ҳар бир аъзосига чуқур миннатдорлигимни билдираман. Шахсий ўйин турнирида Ижтимоий фанлар факультети талабаси Диёрбек Маҳмуджоновнинг 1-ўринни эгаллагани ҳам биз учун ниҳоятда қувончли ғалабадир. Ғалаба муборак бўлсин, азиз фарзандларим! Яратган илмингизни янада зиёда қилсин. Ўз олдингизга қўйган мақсадлар сари интилишда асло толманг. Ҳаётингиз бундан-да тотли ва шарафли онларга тўла кечсин. Устозларингиз дилидаги бугунги ишонч ва шодлик ҳисси ҳам бардавом бўлсин. Яна бир бор ғалаба муборак бўлсин, заковатли талаба-ёшлар! Namangan davlat universiteti «Press klub» ➡️Kanalga obuna bo‘ling 😀 https://t.me/namdupressklub
Show all...
👍 10🔥 2😁 2🥰 1🕊 1🏆 1
Photo unavailableShow in Telegram
Photo unavailableShow in Telegram
Наманган давлат университети ректори Собитхон Турғуновнинг олий таълим муассасалари талабалари ўртасидаги «Заковат» интеллектуал турнири ғолиби бўлган университет ёшларига ТАБРИГИ Ассалому алайкум, азиз ёшлар, университетимизнинг билимдон талабалари! Барчангизни анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган «Заковат» интеллектуал турнирининг жорий йилдаги белоашувларида фаол иштирок этиб, унинг республика финал босқичида жамоавий тарзда 3-ўринни, шахсий ўйин турнирида эса 1-ўринни эгаллаганингиз билан табриклайман. Университетимиз жамоаси, тенгдошларингиз билан уч кун давомида пойтахтда бўлиб ўтган финал ўйинларини катта ҳаяжон билан кузатдик. Республиканинг турли ҳудудларидан ғолиб деб топилган 50 та жамоалар орасида кучли билимингиз, юксак тафаккурингиз ва ўткир зеҳнингиз билан ғолиблар сафидан ўрин олганингиз барчамизнинг қалбимизга чексиз ғурур-ифтихор бағишлайди. «Билим - куч, билим - бойлик» деган иборанинг ҳақиқат эканини Сизлар амалда яна бир бор намоён этдингиз. Жамоанинг ҳар бир аъзосига чуқур миннатдорлигимни билдираман. Шахсий ўйин турнирида Ижтимоий фанлар факультети талабаси Диёрбек Маҳмуджоновнинг 1-ўринни эгаллагани ҳам биз учун ниҳоятда қувончли ғалабадир. Ғалаба муборак бўлсин, азиз фарзандларим! Яратган илмингизни янада зиёда қилсин. Ўз олдингизга қўйган мақсадлар сари интилишда асло толманг. Ҳаётингиз бундан-да тотли ва шарафли онларга тўла кечсин. Устозларингиз дилидаги бугунги ишонч ва шодлик ҳисси ҳам бардавом бўлсин. Яна бир бор ғалаба муборак бўлсин, заковатли талаба-ёшлар! Namangan davlat universiteti «Press klub» ➡️Kanalga obuna bo‘ling 😀 https://t.me/namdupressklub
Show all...
👍 1
Наманган давлат университетида «Қардош халқ фидойилари» мавзусида халқаро илмий анжуман бўлиб ўтди Наманган давлат университетида Халқаро туркий маданий ташкилоти - ТуркСОЙ ташаббуси билан ҳамда Б. Сиддиков номидаги қирғиз-ўзбек университети билан ҳамкорликда «Қардош халқ фидойилари» мавзусида халқаро илмий анжуман бўлиб ўтди. Қирғиз давлат арбоби Исхак Раззаков таваллудининг 115 йиллиги ва тарих фанлари доктори, профессор Султонмурод Солиев таваллудининг 95 йиллигига бағишланган халқаро анжуманни Наманган давлат университети проректори Дилшодбек Холматов кириш сўзи билан очди ва анжуман ишига муваффақият тилади. Тадбирда шунингдек, қирғиз-ўзбек халқаро университети ректори, профессор А. Мамасидиков ҳам сўзга чиқди. Анжуманда «Исхак Раззаковнинг Ўзбекистон ва Қирғизистон давлатчилиги тараққиётига қўшган ҳиссаси», «Манас достони ва Ўзбекистон», «Исхак Раззаков - қирғиз халқининг давлат арбоби» ва бошқа мавзуларда маърузалар тингланди. Университетлар ва икки халқ ўртасида ҳамкорлик мунособатларини янада ривожлантириш мақсадида ўтказилган халқаро анжуман барчада катта таассурот қолдирди. Анжуман сўнггида меҳмонлар Ахсикент археологик ёдгорлиги, Исҳоқхон тўра Ибрат музейида бўлиб, Халқаро «Гуллар фестивали»да ҳам иштирок эдилар. Namangan davlat universiteti «Press klub»
Show all...
Наманган давлат университетида «Қардош халқ фидойилари» мавзусида халқаро илмий анжуман бўлиб ўтди Наманган давлат университети фаоллар залида Халқаро туркий маданий ташкилоти - ТуркСОЙ ташаббуси билан ҳамда Б. Сиддиков номидаги қирғиз-ўзбек университети билан ҳамкорликда «Қардош халқ фидойилари» мавзусида халқаро илмий анжуман бўлиб ўтди. Ҳар икки университет профессор-ўқитувчилари, иқтидорли талабалар ва жамоатчилик вакиллари иштирок этган анжуман қирғиз давлат арбоби Исхак Раззаков таваллудининг 115 йиллиги ва тарих фанлари доктори, профессор Султонмурод Солиев таваллудининг 95 йиллигига бағишланди. Халқаро анжуманни Наманган давлат университети проректори Дилшодбек Холматов кириш сўзи билан очди ва анжуман ишига муваффақият тилади. Тадбирда шунингдек, қирғиз-ўзбек халқаро университети ректори, профессор Абдилбает Мамасидиков ҳам сўзга чиқди. Анжуман давомида ҳар икки университет профессор-ўқитувчиларининг маърузалари тингланди. Сўзга чиққанлар «Исхак Раззаковнинг Ўзбекистон ва Қирғизистон давлатчилиги тараққиётига қўшган ҳиссаси», «Манас достони ва Ўзбекистон», «Исхак Раззаков - қирғиз халқининг давлат арбоби», «Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг буюк мероси», «Олмослик олимлар сардори», «Ўзбекистонда Манас достонининг ижро услублари» мавзуларида фикр юритдилар. Университетлар ўртасида ҳамкорлик муносабатларини янада ривожлантириш, икки халқ ўртасидаги дўстлик ва яхши қўшничилик алоқаларини янада ривожлантириш мақсадида ўтказилган халқаро илмий анжуман сўнггида меҳмонлар Ахсикент археологик ёдгорлиги ҳамда Исҳоқхон тўра Ибрат музейида бўлдилар. Ўз навбатида, Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги боғда ҳам бўлиб, 63-Халқаро «Гуллар фестивали»ни томоша қилдилар. Namangan davlat universiteti «Press klub» ➡️Kanalga obuna bo‘ling 😀 https://t.me/namdupressklub
Show all...
👍 2 1🔥 1🥰 1👌 1
01:55
Video unavailableShow in Telegram
НАМАНГАННИНГ ЙЎЛЛАРИДА Наманган - гўзаллигига сўз ожиз замин. Бу заминда кўз очган ҳар кўнгил гўзалликдан баҳра олиб улғаяди. Тақдир тақозоси билан ундан узоқлашсанг, юракни соғинч ўртайди. Тушларингда анвойи чечаклар эртаклар айтса, кундузлари нигоҳинг тушган гуллардан Наманган чеҳрасини, Наманган ифорини топмоққа уринасан... Наманганлик шоира ва журналист Ҳамро БОНУнинг сатрларга жо бўлган соғинчи ҳам шундан далолат бериб турибди. Самимият йўғрилган шеърни Наманган давлат университети талабалари Халқаро «Гуллар фестивали» муносабати билан ёд ўқидилар. Namangan davlat universiteti «Press klub» ➡️Kanalga obuna bo‘ling 😀 https://t.me/namdupressklub
Show all...
👍 5🥰 2 1 1🔥 1👏 1
Президентнинг «Олий ва профессионал таълим ташкилотлари талабалари ва ўқувчиларига бюджет маблағлари ҳисобидан таълим кредитини ажратиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги фармони Namangan davlat universiteti «Press klub» ➡️Kanalga obuna bo‘ling 😀 https://t.me/namdupressklub
Show all...
01:43
Video unavailableShow in Telegram
«Talabalar ligasi» sport musobaqasi Namangan davlat universiteti «Press klub» ➡️Kanalga obuna bo‘ling 😀 https://t.me/namdupressklub
Show all...
👍 3 1🔥 1🥰 1👏 1
Photo unavailableShow in Telegram
Наманган давлат университетининг волейболчи қизлар жамоаси «Талабалар лигаси»нинг республика финал босқичи ғолиби бўлди! Бир неча кун давомида республика олий таълим муассасалари талабалари ўртасида биринчи бор «Талабалар лигаси» республика финал босқичининг мусобақалари бўлиб ўтди. Мусобақалар республиканинг учта: Наманган шаҳри, Навоий вилояти ва Тошкент шаҳрида ўтказилди. Мазкур мусобақа мамлакатимиздаги 200 дан ортиқ ОТМлар талабалари ўртасида бир неча босқичларда ташкил этилиб, умумий ҳисобда бир миллион талабанинг 700 мингдан зиёди қамраб олинди. Қувонарлиси, «Талабалар лигаси» беллашувларида Наманган давлат университети талабалари ҳам муносиб иштирок этди. Улар бешта спорт турининг тўрттаси бўйича мусобақанинг ҳудудий финал босқичларида қатнашиб, ғолиб сифатида республика босқичига йўлланмани қўлга киритди. Университетимизнинг вооейболчи қизлар жамоаси эса мусобақанинг республика финал босқичида 1-ўринга сазовор бўлди. Ушбу ғалаба университет жамоаси ўртасида катта хурсандчилик билан нишонланмоқда. Наманган шаҳрида бўлиб ўтаётган 63-Халқаро «Гуллар фестивали» шодиёналарига ҳамоҳанг тарзда юксак савияда ташкилланган  «Талабалар лигаси» ёшлик, кучлилик, эпчиллик ва маҳорат баҳси сифатида спортсевар талаба-ёшлар ҳаётида унутилмас таассурот қолдирди.
Show all...
👍 5 1🥰 1🕊 1🏆 1
06:17
Video unavailableShow in Telegram
Наманган давлат университетида биринчи халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтмоқда Namangan davlat universiteti «Press klub» ➡️Kanalga obuna bo‘ling 😀 https://t.me/namdupressklub
Show all...
👍 2 1🔥 1🥰 1👏 1😍 1