cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Salomatlik saboqlari

Бахтимизнинг ўндан тўққиз улуши соғлигимизга боғлиқ - тиббий маслаҳат - фойдалик тавсиялар https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

Show more
Uzbekistan23 574The language is not specifiedMedicine10 442
Advertising posts
1 656Subscribers
-324 hours
-157 days
-4130 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

❌⚡️Қариндошлар ўртасидаги никоҳлар ҳақида Мутахассисларнинг айтишича, бир-бирига бегона бўлган эру хотиннинг туғилажак боласига қараганда қариндошлар ўртасида туғилажак болада ирсий касаллик хавфи 3-4 баравар кўплиги ва турли нуқсонлар кузатилади. Ирсий касалликлар боланинг ёшлигида билинмай, ёши ўтавергач юзага чиқиши мумкин. 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe
Show all...
👍 4
❓Саломатлик учун қай бири фойдалироқ — ҳайвон ёғими ёки ўсимлик мойи? 📌 Ёғлар инсон танаси учун худди углевод ва оқсил каби жуда зарур. Бироқ айрим ёғ турлари борки, улар истеъмолини чеклаш кўплаб хавфли касалликларнинг олдини олишга хизмат қилади. Табиий ёғлар асосан 2 хил бўлади: ✅ Тўйинган (ҳайвон ёғлари); ✅ Тўйинмаган (ўсимлик мойлари). 🥩 Тўйинган ёғлар (хона ҳароратида эримайдиган) гўшт, сут, сариёғ таркибида бўлиб, организмга маълум даражада фойдаси бор. Аммо уларни меъёрдан ортиқ истеъмол қилиш қон таркибида ёғ миқдорининг ошиши ва турли касалликлар келиш чиқишига олиб келади. 🥥 Саломатлик учун фойдали бўлган, яъни тўйинмаган ёғлар денгиз балиғи ва турли ўсимлик мойларида учрайди. Улар қаторига Омега-3 ва Омега-6 ёғ кислоталари киради. 🐟 Омега-3 асосан денгиз балиғи, зиғир уруғи ва ёнғоқ таркибида кўп бўлади. Омега-6 ёғ кислоталари эса кунгабоқар ва маккажўхори мойларида мавжуд. Шунингдек, ушбу ёғ кислоталари соя, зайтун мойи, авокадо каби маҳсулотлар  таркибида ҳам сақланади. 🥜 Бундан ташқари, бошқа ёнғоқсимонлар, ерёнғоқ, писта, бодом, седана ва қовоқ уруғида ҳам фойдали ёғлар бўлиб, уларни истеъмол қилиш соғлик учун жуда фойдали. ‼️Унутманг! Туз қўшилган ёнғоқ, писта ва шунга ўхшаш маҳсулотларни кўп истеъмол қилиш тавсия қилинмайди! Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe
Show all...

❗️Эртага ер юзида ЖУДА кучли магнит бўронининг чўққиси кутилмоқда Геомагнит бўроннинг кучи 5 баллдан 4 баллга баҳоланмоқда; об-ҳавога сезгир одамлар эртага эрталаб ўзларини жуда ёмон ҳис қилишлари мумкин Давленияси бор, тез-тез боши оғрийдиган танишларга юбориб қўямиз, қуёшда юрманг, кўпроқ суюқлик ичинг. 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe
Show all...
👍 5
#Биласизми ❓Витаминлар инсон танасида қандай вазифани бажаради? 💊 Организминнг меъёрда ишлаши учун витаминлар зарур органик бирикма ҳисобланади. Бироқ уларнинг қай бири танада қандай вазифа бажаришини биласизми? Ушбу саволга Чилонзор туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи ўринбосари Сожида Дўстмаматова батафсил жавоб берди. 👁 — Инсон саломатлигида ушбу органик бирикмаларнинг ўрни беқиёс, — дейди мутахассис. — Мисол учун, А витамини ҳужайраларнинг ривожланиши, терининг кўркамлиги, сочлар гўзаллиги, тирноқлар саломатлиги, кўриш қувватининг кучли бўлиши, суяклар мустаҳкамлиги, юрак-қон томир, нафас олиш ва репродуктив тизимларнинг яхши ишлаши ва ташқи таъсирлардан ҳимояланишни таъминлайди. 🍋 Ушбу витамин сабзи, цитрус мевалари, жигар, пишлоқ, творог, сут, тухум, балиқ ва петрушкада кўп бўлади. 🦵Д витамини эса танада кальций ва фосфорнинг сўрилишини тартибга солади. Шунингдек, у суяклар мустаҳкамлиги, қоннинг меъёрда ивувчанлиги, шамоллашдан ҳимояланиш, заҳарли моддаларнинг организмдан чиқиб кетиши, яхши кайфият ва юрак-қон томирлар саломатлиги учун зарур. 🥚 Бу витамин балиқ ёғи, эчки сути, сариёғ, пишлоқ, творог, тухум сариғи, денгиз маҳсулотлари, картошка, ўсимлик ёғи, мол гўштида бисёр. Шунингдек, организмда қуёш нури таъсирида ажралиб чиқади. 🦷 С витамини — терининг гўзаллиги, кучли иммунитет, соч ва тишлар соғлом бўлиши учун керак. 🥝 У кўпроқ цитрус мевалари, сабзи, қизил карам, шивит, наъматак, чаканда мойи (облепиха), қизил рангли мевалар, яшил нўхат, турп ва кивида мавжуд. 🩸К витамини — танадаги жароҳатларнинг тез битиши, қон сифати ва унинг ивувчанлиги меъёрда бўлишига ёрдам беради. 🍅 У карам, сабзи, исмалоқ, қичитқи ўт, наъматак, помидор, қулупнай ва кўк чойда мавжуд. 😬 Е витамини — гормонлар ҳосил бўлиши, қон ивиши, асаб тўқималари ва иммунитетни мустаҳкамлаш, репродуктив тизим фаолиятининг яхши ишлаши, ташқи салбий таъсирлардан ҳимояланишни таъминлайди. 🥩 У асосан кунгабоқар ва зайтун ёғи, гўшт, қовоқ, жўхори, сариёғ, ёнғоқ, сут маҳсулотлари ва жигарда бор. ⛹️ В1 — организмда углеводлар алмашинуви, асаб тизими ва мия учун энергия ишлаб чиқариш, жисмоний фаолликни оширишга ёрдам беради. У дон маҳсулотлари, дуккаклилар ва картошкада кўп миқдорда бўлади. 🏃🏻‍♀️В2 — ҳужайраларга энергия ишлаб чиқариш, кўз ва тери саломатлиги учун зарур. Ушбу витамин сут ва сут маҳсулотлари, жигар, бодом, тухум, қўй гўшти, қўзиқорин, гречка ва творогда мавжуд. 🫀 В6 — оқсиллар сўрилиши, асаб тизимининг яхши ишлаши ва қон томирлари соғлом бўлиши учун керак. У банан, кўк салат, ёнғоқ, карам, буғдой кепаги ва янги ундирилган ниҳоллари, лосось балиғи ҳамда гўштда бўлади. 😴 В12 — асаб тизими ва ичаклар саломатлиги, мустаҳкам хотира ҳамда иммунитет ва қизил-қон ҳужайралари ишлаб чиқариш учун зарур. 🧀 У салат, турли балиқ маҳсулотлари, сут, пишлоқ, тухум сариғида кўп учрайди. 🚶🏻 Биотин — организмда углевод ва ёғлар синтези, метаболик жараёнларнинг фаоллашишида иштирок этади. У асосан жигар, сут маҳсулотлари, соя, дуккаклилар, ёнғоқда бор. 🩸 Фолий кислотаси —  янги ҳужайралар ўсиши ва анемиянинг олдини олади. У турли кўкатлар, нўхат, мол гўшти ва жигари, буйрак ва тухумда кўп миқдорда бўлади. ‼️Унутманг! Ҳар қандай витаминни фақат шифокор тавсияси билангина қабул қилиш зарур. Мутахассис кишининг ёши, жинси, соғлиғи, турмуш тарзи ва бошқа омилларга қараб, қайси витаминларни қанча миқдорда ичиш бўйича кўрсатма беради. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe
Show all...

👍 4
#ТАВСИЯ Баҳорда жигарни кўпроқ енг Жигар темир моддаси ва Б12 витаминига бой субмаҳсулот бўлиб, анемиянинг олдини олиш ва даволашда кенг қўлланилади. Мол гўшти жигари фойдали ёғ кислоталари, жумладан, омега-3 ва омега-6 манбайи ҳисобланади. Улар атеросклероз ва миокард инфаркти ривожланишининг олдини олишга ёрдам беради. Жигардан тайёрланган таомнинг таъми тахир бўлмаслиги учун уни пиширишдан аввал сув ёки сутга ивитиб қўйиш ва устки қатламини тўлиқ олиб ташлаш лозим. Манба 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe
Show all...
👍 4
Буни билишингиз керак! 🩺 Бугун болаларда қандли диабет тез-тез учраяпти. Бунда улар кўпинча хасталикнинг инсулинга боғлиқ бўлган биринчи тури билан касалланмоқда. 🔬Агар хасталик ўз вақтида аниқланмаса ёки даво чоралари кеч бошланса, ёш организмда оғир асоратларни келтириб чиқариши мумкин. Шу боис диабетнинг сабаблари ва белгилари ҳақида маълумотга эга бўлиш жуда муҳим. 👩🏻‍⚕️ Ота-оналарнинг бу борадаги тиббий саводхонлигини янада ошириш мақсадида Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказининг бўлим мудири Мухлиса Шарихсиева ўзининг тавсиялари билан ўртоқлашди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Show all...
👍 3
НАМАНГАН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ РЕКТОРИ СОБИТХОН ТУРҒУНОВНИНГ РАМАЗОН ҲАЙИТИ МУНОСАБАТИ БИЛАН БАЙРАМ ТАБРИГИ Ассалому алайкум, азиз ҳамкасблар, устозлар, талаба-ёшлар! Барчангизни мусулмон оламининг энг улуғ айёмларидан бири бўлган Рамазон ҳайити билан чин қалбимдан табриклайман. Меҳр-оқибат, эзгулик, сабр-қаноат, мурувват, яхшилик ва саховат айёми хонадонларингизга тинчлик, фаровонлик олиб келсин. Ихлос ва эътиқод билан тутган рўзаларингиз, қилган ибодат ва дуоларингиз қабул бўлсин. Айни шу лаҳзаларда қалбларимиз ажиб сурурга тўлган. Юртимиздаги тинчлик, ободлик, бунёдкорлик, фаровонлик ҳамда шундай файзли ва барокатли кунларга етказгани учун Яратганга беадад шукроналар айтмоқдамиз. Чунки яхшилик, сабр-қаноат ва ҳамжиҳатлик каби эзгу фазилатларни ўзида мужассам этган Рамазон ойи ва Рамазон ҳайити байрамининг халқимиз ҳаётида тутган ўрни беқиёс. Бу айёмнинг азалий қадриятларимизни мустаҳкамлаш ва фарзандларимизни комил инсон этиб тарбиялашдаги аҳамияти ниҳоятда катта. Зотан, дунё миқёсида барқарорликка нисбатан таҳдидлар жиддий тус олаётгани бизни доимо ҳушёр ва огоҳ бўлиб яшашга, фарзандларимизни жисмоний ва маънавий баркамол этиб тарбиялашдек ғоят масъулиятли ишга ҳар қачонгидан ҳам устувор аҳамият беришга ундамоқда. Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Мазкур қарорда акс этганидек, халқимиз учун асрлар давомида эзгулик, меҳр-оқибат, хайру саховат, маънавий покланиш айёми бўлиб келаётган муборак Рамазон ойини бу йил юртимиз мўмин-мусулмонлари ўзгача шукуҳ ва ҳамжиҳатлик билан ўтказдилар. Дарҳақиқат, Ўзбекистон янги тараққиёт босқичига қадам қўйиб, барча соҳаларда ўзгаришлар ва янгиланишлар юз бермоқда. Бу жараёнда ҳар биримизнинг Ватанга садоқат, қадриятларга ҳурмат ҳисси билан фаолият юритишимиз ўз олдимизга қўйган эзгу мақсадларга эришишимиз учун асос бўлиб хизмат қилади. Қадрли профессор-ўқитувчилар, жамоамиз аъзолари, азиз фарзандларим! Барчангизни яна бир бор улуғ Рамазон ҳайити билан самимий муборакбод этаман. Барчангизнинг эзгу орзу-ниятларингиз ижобат бўлсин. Жонажон юртимизда, хонадонларимизда тинчлик ва хотиржамлик, файзу барака бардавом бўлсин. Ўртамиздаги муҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик, аҳиллик йўқолмасин. Қалбларингиздаги илмга иштиёқ асло сўнмасин, изланишларингиз, интилишларингиз бесамар кетмасин. Тани-сиҳатлик, бахту омад доим ҳамроҳингизга айлансин. Рамазон ҳайити қутлуғ бўлсин!
Show all...

НАМАНГАН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ РЕКТОРИ СОБИТХОН ТУРҒУНОВНИНГ РАМАЗОН ҲАЙИТИ МУНОСАБАТИ БИЛАН БАЙРАМ ТАБРИГИ Ассалому алайкум, азиз ҳамкасблар, устозлар, талаба-ёшлар! Барчангизни мусулмон оламининг энг улуғ айёмларидан бири бўлган Рамазон ҳайити билан чин қалбимдан табриклайман. Меҳр-оқибат, эзгулик, сабр-қаноат, мурувват, яхшилик ва саховат айёми хонадонларингизга тинчлик, фаровонлик олиб келсин. Ихлос ва эътиқод билан тутган рўзаларингиз, қилган ибодат ва дуоларингиз қабул бўлсин. Айни шу лаҳзаларда қалбларимиз ажиб сурурга тўлган. Юртимиздаги тинчлик, ободлик, бунёдкорлик, фаровонлик ҳамда шундай файзли ва барокатли кунларга етказгани учун Яратганга беадад шукроналар айтмоқдамиз. Чунки яхшилик, сабр-қаноат ва ҳамжиҳатлик каби эзгу фазилатларни ўзида мужассам этган Рамазон ойи ва Рамазон ҳайити байрамининг халқимиз ҳаётида тутган ўрни беқиёс. Бу айёмнинг азалий қадриятларимизни мустаҳкамлаш ва фарзандларимизни комил инсон этиб тарбиялашдаги аҳамияти ниҳоятда катта. Зотан, дунё миқёсида барқарорликка нисбатан таҳдидлар жиддий тус олаётгани бизни доимо ҳушёр ва огоҳ бўлиб яшашга, фарзандларимизни жисмоний ва маънавий баркамол этиб тарбиялашдек ғоят масъулиятли ишга ҳар қачонгидан ҳам устувор аҳамият беришга ундамоқда. Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Мазкур қарорда акс этганидек, халқимиз учун асрлар давомида эзгулик, меҳр-оқибат, хайру саховат, маънавий покланиш айёми бўлиб келаётган муборак Рамазон ойини бу йил юртимиз мўмин-мусулмонлари ўзгача шукуҳ ва ҳамжиҳатлик билан ўтказдилар. Айниқса, раҳмат ва мағфират нурлари ёғиладиган ушбу саодатли кунларда кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилалар, ногиронлиги бўлган шахсларга моддий ва маънавий ёрдамлар кўрсатилаётгани, барча ҳудудларимизда кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида эҳсон дастурхонлари ёзилиб, эл-юртимизнинг тинчлиги, бахти ва келажаги учун дуойи фотиҳалар қилинаётгани бу ойнинг файзу тароватини янада оширмоқда. Ҳеч шубҳасиз, бундай савобли ва олийжаноб ишлар ер юзидаги барча инсонларни доимо дўст ва биродар бўлиб яшашга даъват этадиган муқаддас ислом динимизнинг эзгу ғояларини чуқур ҳис этган ҳолда, мамлакатимиздаги тинчлик ва барқарорликни, турли миллат ва конфессиялар ўртасидаги тотувликни мустаҳкамлашга, бугунги ёруғ ҳаётимизнинг қадрига етиб, уни янада обод ва фаровон этишга хизмат қилмоқда. Дарҳақиқат, Ўзбекистон янги тараққиёт босқичига қадам қўйиб, барча соҳаларда ўзгаришлар ва янгиланишлар юз бермоқда. Бу жараёнда ҳар биримизнинг Ватанга садоқат, қадриятларга ҳурмат ҳисси билан фаолият юритишимиз ўз олдимизга қўйган эзгу мақсадларга эришишимиз учун асос бўлиб хизмат қилади. Қадрли профессор-ўқитувчилар, жамоамиз аъзолари, азиз фарзандларим! Барчангизни яна бир бор улуғ Рамазон ҳайити билан самимий муборакбод этаман. Барчангизнинг эзгу орзу-ниятларингиз ижобат бўлсин. Жонажон юртимизда, хонадонларимизда тинчлик ва хотиржамлик, файзу барака бардавом бўлсин. Ўртамиздаги муҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик, аҳиллик йўқолмасин. Қалбларингиздаги илмга иштиёқ асло сўнмасин, изланишларингиз, интилишларингиз бесамар кетмасин. Тани-сиҳатлик, бахту омад доим ҳамроҳингизга айлансин. Рамазон ҳайити қутлуғ бўлсин!
Show all...

Repost from Namangantoday.uz
❗️Наманганда Рамазон ҳайит намози 10 апрель куни соат 06:00 да ўқилади 📝Namangantoday ➡️Обуна бўлинг 👉 https://t.me/namangantoday
Show all...
👍 3
❓Юқори хавф гуруҳига мансуб беморларга қандай эслатмалар берилган? 🩺 Хабар берганимиздек, бугун юртимиз бўйлаб аҳоли ўртасида тиббий хатлов ўтказилиб, фуқаролар саломатлик кўрсаткичлари бўйича тўрт гуруҳга ажратиб олинмоқда. 🏥 Аввалроқ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан мазкур гуруҳларга кирувчи аҳолига алоҳида эслатмалар тайёрлангани ва 1 таянч гуруҳи — амалий соғлом шахслар, 2-паст хавф гуруҳига мансуб фуқаролар ҳамда 3-ўрта хавф гуруҳи кирувчи беморлар учун тавсиялар эълон қилинган эди. 🔖 Бу гал 4-юқори хавф гуруҳи учун мўлжалланган эслатмалар билан танишасиз. 🥗 Соғлом овқатланиш тамойилларига амал қилинг! 🍜 кун давомида ҳар 2 соатда оз-оздан парҳезбоп (буғда, қайнатиб ёки димлаб пиширилган таомлар) истеъмол қилинг; 🥩 ёғли гўшт, таркибида мол ёғи ва транс ёғлар (маргарин) бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини чекланг; 🧂таркибида ош тузи кўп бўлган маҳсулотлар ва тузламаларни камайтиринг; 🍰 ширинликлар, қанд-шакар қўшилган озиқ-овқат маҳсулотларини озайтиринг. Жисмоний фаоллик! 🧘‍♂️ 5-10 дақиқалик эрталабки бадантарбияни хона деразасини очган ҳолда бажаринг; 🛏 кун давомида саломатлик ҳолатингизни инобатга олган ҳолда (кроватда ётган, ўтирган ёки турган ҳолатда ) 5-10 дақиқа жисмоний машқларни бажаринг. 🧑🏻Оилавий шифокор томонидан қисқача профилактик индивидуал маслаҳатлар! 🛏 кунлик меъёрий 7-8 соатлик уйқу; 😬 ҳар-хил асабийлашишдан сақланинг, стрессдан ўзингизни асранг; 👨‍👨‍👧‍👧 оила аъзоларингизнинг илиқ муносабатларини қадрланг. 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Show all...
👍 4