Darakchi.uz | LIVE
Open in Telegram
"Darakchi.uz"ning tezkor yangiliklar kanali Rasmiy kanal - @darakchi Ruscha kanal - @darakchi_ru Video yuborish - @darakchipochta Reklama uchun - @darakchiuzreklama Tel.: +99897 330-93-91
Show more1 482
Subscribers
+124 hours
-77 days
-2230 days
Posts Archive
1 482
Repost from DARAKCHI.UZ | Rasmiy kanal
📣 darakchi.uz дайжести. 5 ноябрь янгиликлари
🔴 Саида Мирзиёеванинг иш фаолияти, хорижий сафарлари, масъулияти ва оилавий ҳаёти акс этган видеолавҳа эълон қилинди
🔴 Ўзбекистонда илк бор 5 миллион тоннадан ортиқ пахта етиштирилди
🔴 Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги фаолиятини якунлади
🔴 Тошкентда кўп қаватли уйда портлаш содир бўлди
🔴 Швейцария Алишер Усмонов ва Михаил Фридманга нисбатан санкцияларни бекор қилди
🔴 Абдул Эль-Сайед Трамп ва унинг маъмурияти вакиллари ҳақида фикр билдирди
Youtube | Instagram |
Facebook | Telegram
1 482
Тошкентда икки нафар шахс буюртма асосида фуқароларни олиб қочмоқчи бўлди
БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН.
@darakchilive
1 482
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Остона шаҳрига жўнаб кетди
@darakchilive
1 482
Repost from DARAKCHI.UZ | Rasmiy kanal
Жиноят изидан бориш, бедарак йўқолганларни топиш, хавфни олдиндан аниқлаш. Бу вазифаларда инсоннинг энг ишончли ёрдамчиларидан бири — хизмат итлари.
Улар қандай тайёрланади? Мураккаб топшириқларни қандай бажаради? Кинологлар билан ҳамкорлиги қандай йўлга қўйилган?
Буларнинг барчасини "Darakchi Navbatchi"нинг бу галги сонида батафсил кўринг!
https://youtu.be/HCMLl-aeixY?si=BGdH92hSFzrT5GG4
Youtube | Instagram |
Facebook | Telegram
1 482
Саида Мирзиёева: “Мен жуда кучли аёлман, ҳамма нарсани уддалайман, лекин осон эмас”
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёеванинг иш фаолияти, хорижий сафарлари, масъулияти ва оилавий ҳаёти акс этган видеолавҳа эълон қилинди.
БАТАФСИЛ DARAKCHI.UZ’ РАСМИЙ САЙТИДА ЎҚИНГ.
@darakchilive
1 482
Repost from DARAKCHI.UZ | Rasmiy kanal
Трамп "жиҳодчи" деб атаган мусулмон АҚШ сенаторига айланди
АҚШ тарихида илк бор мусулмон сенатор этиб сайланди. Мичиган штатида Абдул Эл-Сайед сайловда ғалаба қозониб, тарихий натижани қайд этди.
Батафсил YouTube каналида!
https://youtu.be/KgFc9diMz5Q?si=UI4B-zLI-XxT_NTn
Youtube | Instagram |
Facebook | Telegram
1 482
+2
Президент Шавкат Мирзиёев "Навоийуран" ва Технологик металлар комбинати режалари билан танишди
Президент Шавкат Мирзиёев "Навоийуран" ва "Ўзбекистон технологик металлар комбинати" фаолиятига оид тақдимот билан танишди.
2030 йилгача уран ишлаб чиқариш ҳажмини 7,5 минг тоннадан 15 минг тоннага етказиш режалаштирилмоқда.
Давлат раҳбари янги ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш ва экспортни ошириш бўйича топшириқлар берди.
@darakchilive
1 482
Канадада она ва унинг қизи гризли айиғи ҳужуми оқибатида ҳалок бўлди
Канаданинг Британия Колумбияси провинциясида 48 ёшли аёл ва унинг 20 ёшли қизи айиқ ҳужумидан кейин вафот этди. Уларнинг жасадлари Белла-Кула шаҳри яқинидаги сайр йўлагидан топилган.
Маълум қилинишича, она ва қиз 1 ноябрь куни сайрга чиқиб, қайтиб келишмаган. Ҳозирда мутахассислар ҳужумга алоқадор бўлиши мумкин бўлган айиқларни қидирмоқда. Британия Колумбиясида 10–13 мингта гризли айиғи яшаши тахмин қилинади.
@darakchilive
1 482
Украина дронлари Россиядаги нефть заводи ва логистика марказига зарба берди
5 ноябрьга ўтар кечаси Украина дронлари Россиянинг энг йирик нефтьни қайта ишлаш корхоналаридан бири бўлган "Рязань" нефть заводи ҳамда "Wildberries" логистика марказига зарба берди. Ҳар икки ҳудудда ёнғин содир бўлди.
Ҳужум оқибатида электр узатиш тармоқларига зарар етган, электр таъминотида узилишлар кузатилган. Бир киши жароҳатланган.
@darakchilive
1 482
Тошкентда сохта аккаунтлар орқали пул ўзлаштирган шахс қўлга олинди
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Кибержиноятчиликка қарши курашиш бошқармаси тезкор тадбири давомида 2001 йилда туғилган шахсни қўлга олди.
Аниқланишича, у ижтимоий тармоқларда турли шахслар номидан 30 дан ортиқ сохта аккаунт очиб, ёлғон маълумотлар орқали фуқароларнинг пулларини ўзлаштириб келган. Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.
@darakchilive
1 482
Гонконгда демократия фаоли Жошуа Вонг 10 йилга қамалди
Хитойнинг Гонконг махсус маъмурий ҳудудида демократия ҳаракатининг таниқли вакили Жошуа Вонг хорижий кучлар билан тил бириктиришда айбланиб, 10 йилга озодликдан маҳрум этилди.
30 ёшли Вонг сўнгги олти йилни қамоқда ўтказган. У 2020 йилда жорий этилган миллий хавфсизлик қонуни доирасида судланган.
@darakchilive
1 482
Трамп Эрон уруши бўйича чалғитилганини айтмоқда
АҚШ Президенти Дональд Трамп Эрон билан уруш масаласида унга нотўғри маълумот берилган деб ҳисобламоқда. У республикачиларнинг оралиқ сайловлардаги мағлубиятидан сўнг юқори лавозимдаги айрим амалдорларни айбдор қилиши мумкин.
"Трамп чалғитилган. Бунинг учун кимдир жавоб бериши керак", — деган Президент маслаҳатчиларидан бири.
@darakchilive
1 482
Бразилиядаги торнадо 1,4 мингдан ортиқ уйга зарар етказди
Бразилияда содир бўлган кучли торнадо оқибатида бир киши ҳалок бўлди, 1,4 мингдан ортиқ уй ва 58 та маъмурий ҳудуд зарар кўрди.
Шамол тезлиги соатига 126 километрга етган. Торнадо аэропорт томининг бир қисмини учириб кетган, терминал шифтлари қулаб тушган. Ҳодиса сабаб аэропорт фаолияти номаълум муддатга тўхтатилган.
@darakchilive
1 482
Repost from DARAKCHI.UZ | Rasmiy kanal
АҚШ ва Эрон яна уруш ёқасида: минтақада вазият кескинлашмоқда
Дональд Трамп Эронга янги зарбалар берилиши эҳтимолини истисно қилмаяпти. Теҳрон эса ҳар қандай ҳужумга кескин жавоб қайтариш билан таҳдид қилмоқда.
Минтақада ҳарбий кучлар тўпланаётган бир пайтда дунё яна бир йирик уруш хавфига юз тутдими? Вашингтон ва Теҳрон ўртасидаги кескинлик нималарга олиб келиши мумкин?
Батафсил — видеолавҳамизда
https://youtu.be/vVJwa343O2A?si=8ieGrvYxFUQ55lcZ
Youtube | Instagram |
Facebook | Telegram
1 482
Repost from DARAKCHI.UZ | Rasmiy kanal
📣darakchi.uz дайжести. 4 ноябрь янгиликлари
🔴Сирдарёда 19 бош чорва молини ўғирлаган жиноий гуруҳ қўлга олинди
🔴 Қирғизистондаги зилзила Андижонда ҳам сезилди
🔴 Бугун Саида Мирзиёеванинг туғилган куни
🔴 Бухорода “гашиш” сотган уч киши 5 йилдан ортиқ муддатга қамалди
🔴 Бухорода 30 миллиард долларлик лойиҳалар амалга оширилади: янги аэропорт, туризм маркази ва йўллар қурилади
🔴 Қаршида авария ҳолатидаги боғча ўрнида 360 ўринли янги бино қурилади
🔴 Дубай тажрибаси: Тошкент метрополитенида аёллар учун алоҳида вагонлар ташкил этилиши мумкин
🔴 Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Камилла Раҳимова мавсумни якунлади
Youtube | Instagram |
Facebook | Telegram
