es
Feedback
Darakchi.uz | LIVE

Darakchi.uz | LIVE

Ir al canal en Telegram

"Darakchi.uz"ning tezkor yangiliklar kanali Rasmiy kanal - @darakchi Ruscha kanal - @darakchi_ru Video yuborish - @darakchipochta Reklama uchun - @darakchiuzreklama Tel.: +99897 330-93-91

Mostrar más
1 593
Suscriptores
+224 horas
-67 días
+630 días
Archivo de publicaciones
📣darakchi.uz дайжести. 30 июль янгиликлари 🔴 Самарқандда санитария хулосаси учун пора талаб қилган мансабдор ушланди 🔴 Исроилда сайлов олдидан янги яҳудий-араб партияси тузилди 🔴 Зендая Том Ҳолланд билан бирга ишлашнинг сирини очиқлади 🔴 Гонконгда мушукни ахлат қутисига ташлаган қўриқчи 4 ойга қамалди 🔴 "BTS" 2027 йилги "Grammy" мукофотларида иштирок этмаслигини эълон қилди 🔴 Тошкентнинг тўртта кириш қисмида рамзий дарвозалар қурилади 🔴 Бошланғич синф ўқитувчиларига миллий сертификат учун ҳар ой 15 фоиз устама берилади 🔴 "Хоразм гуручи" географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди 🔴 Ўзбекистон ва Қирғизистон Президентлари иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлашга келишиб олди Youtube | Instagram | Facebook | Telegram |

Марказий Осиё ва Озарбайжон етакчилари Қирғизистондаги илк халқаро гольф клуби очилишида иштирок этди @darakchilive
+9
Марказий Осиё ва Озарбайжон етакчилари Қирғизистондаги илк халқаро гольф клуби очилишида иштирок этди @darakchilive

Самарқанд вилоятида 17 ёшли йигит норозкодан кейин вафот этгани ҳақида хабар берилди. Ҳодиса юзасидан Darakchi.uz мухбири воқ
Самарқанд вилоятида 17 ёшли йигит норозкодан кейин вафот этгани ҳақида хабар берилди. Ҳодиса юзасидан Darakchi.uz мухбири воқеа жойига бориб, ҳолат тафсилотларини ўрганди. 🎥 БАТАФСИЛ ВИДЕОДА Youtube | Instagram | Facebook | Telegram

Ўзбекистон, Тожикистон, Озарбайжон ва Қирғизистон Президентлари гольф майдонида (видео) @darakchilive

Евросиё марказида Хитой—Қирғизистон—Ўзбекистон темирйўл магистрали қурилмоқда 4,7 миллиард долларга баҳоланган лойиҳа ишга тушса, мазкур йўналиш бўйича йўловчи поездлар соатига 120 км тезликда ҳаракатланиши мумкин бўлади. @darakchilive

Ҳабиб Нурмагомедов ва Конор Макгрегор Криштиану Роналдунинг тўйига таклиф қилингани айтилмоқда Youtube | Instagram | Facebook | Telegram |

Буюк Британияда буюртма қотиллигига уринган 19 ёшли йигит айбдор деб топилди Лондонда 19 ёшли норвегиялик Йоханнес Конгснес Н
Буюк Британияда буюртма қотиллигига уринган 19 ёшли йигит айбдор деб топилди Лондонда 19 ёшли норвегиялик Йоханнес Конгснес Натланд 25 минг евро эвазига буюртма қотиллигини амалга оширишга уринганликда айбдор деб топилди. У Буюк Британияга келганидан икки кун ўтиб, меҳмонхонада қурол ва ўқ-дорилар билан қўлга олинган. Қотиллик нишонга олинган шахс аниқланмаган бўлса-да, суд уни буюртма қотиллигини ташкил этиш бўйича айбдор деб топди. @darakchilive

Ўзбекистон ва Қирғизистон муносабатлари иттифоқчилик даражасига кўтарилди @darakchilive
+9
Ўзбекистон ва Қирғизистон муносабатлари иттифоқчилик даражасига кўтарилди @darakchilive

Чўлпонота шаҳридаги “Руҳ Ордо” маданият марказида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қирғиз Республикаси
+6
Чўлпонота шаҳридаги “Руҳ Ордо” маданият марказида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров билан тор доирадаги ва расмий делегациялар аъзолари иштирокидаги музокаралари бўлиб ўтди @darakchilive

Мирзиёевни Қирғизистонда расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди Қирғиз Республикасига давлат ташрифи билан борган Ўзбекистон Р
+9
Мирзиёевни Қирғизистонда расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди Қирғиз Республикасига давлат ташрифи билан борган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. @darakchilive

Болалар хоккей жамоаси кетаётган автобус ЙТҲга учради Россиянинг Татаристон Республикасида болалар хоккей жамоасини олиб кетаётган автобус Ford Focus билан тўқнашди. Дастлабки маълумотларга кўра, енгил автомобиль ҳайдовчиси қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган. Оқибатда автобус йўлдан чиқиб ағдарилган. Расмийларга кўра, ҳодисада жабрланганлар бор, воқеа тафсилотлари ўрганилмоқда. @darakchilive

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоятида чигирткаларнинг экинларга хавф солаётгани тўғрисида хабарлар тарқалди. Darakchi.uz м
Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоятида чигирткаларнинг экинларга хавф солаётгани тўғрисида хабарлар тарқалди. Darakchi.uz мухбири ҳолатни ўрганди. 🎥 БАТАФСИЛ ВИДЕОДА Youtube | Instagram | Facebook | Telegram

АҚШда қон танқислиги сабаб Қизил Хоч инқироз эълон қилди Америка Қизил Хоч ташкилоти АҚШда қон захиралари кескин камайгани са
АҚШда қон танқислиги сабаб Қизил Хоч инқироз эълон қилди Америка Қизил Хоч ташкилоти АҚШда қон захиралари кескин камайгани сабабли инқироз ҳолатини эълон қилди. Бу ташкилотнинг 150 йиллик тарихида иккинчи бор бундай даражадаги танқислик кузатилмоқда. Сўнгги ойда қон таъминоти 25 фоизга камайган. Бунга иссиқ об-ҳаво, ўрмон ёнғинлари ва донорлар сонининг камайиши сабаб бўлган. @darakchilive

Покистонда норозилик намойишларида 30 дан ортиқ одам ҳалок бўлди Покистон бошқарувидаги Кашмир ҳудудида сайловолди норозилик
Покистонда норозилик намойишларида 30 дан ортиқ одам ҳалок бўлди Покистон бошқарувидаги Кашмир ҳудудида сайловолди норозилик намойишлари вақтида намойишчилар ва хавфсизлик кучлари ўртасида тўқнашувлар юз берди. Натижада 30 дан ортиқ одам ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилди. Расмийлар камида бир нафар хавфсизлик ходими ва бир неча намойишчи ҳалок бўлганини тасдиқлади. @darakchilive

"Рамаяна" яна қайтмоқда Ҳиндистоннинг кутилган фильмларидан бири — "Рамаяна"нинг трейлери намойиш этилди. Режиссёр Нитеш Тива
"Рамаяна" яна қайтмоқда Ҳиндистоннинг кутилган фильмларидан бири — "Рамаяна"нинг трейлери намойиш этилди. Режиссёр Нитеш Тивари ишлаган фильм 30 июль куни тақдим этилди ва катта қизиқиш уйғотди. Фильмда Ранбир Капур Лорд Рама, Саи Паллави Сита, "KGF" юлдузи Яш эса Равана ролини ижро этмоқда. Яшнинг салобатли образи мухлислар томонидан юқори баҳоланди. "Рамаяна" икки қисмдан иборат бўлади. Биринчи қисми 8 ноябрь куни Дивали байрамида намойиш этилади, иккинчи қисми эса 2027 йилда чиқиши кутилмоқда. @darakchilive

Россия ҳужуми оқибатида Украинада қурбонлар сони ошди Украина президенти Владимир Зеленский Россиянинг навбатдаги ҳужумидан к
+4
Россия ҳужуми оқибатида Украинада қурбонлар сони ошди Украина президенти Владимир Зеленский Россиянинг навбатдаги ҳужумидан кейинги вайронагарчиликлар акс этган кадрларни эълон қилди. Маълумотларга кўра, Россия Украинага 280 дан ортиқ дрон ва 70 та ракета учирган. Ҳужум оқибатида 8 киши, жумладан 3 нафар бола ҳалок бўлган, ўнлаб одамлар жароҳат олган. Икки бола вайроналар остидан тирик қутқарилган. @darakchilive

АҚШ ҳужуми оқибатида Қешм оролида эронлик оила ҳалок бўлди АҚШ кучларининг Эронга қарши ҳужуми оқибатида Қешм оролидаги турар
АҚШ ҳужуми оқибатида Қешм оролида эронлик оила ҳалок бўлди АҚШ кучларининг Эронга қарши ҳужуми оқибатида Қешм оролидаги турар жой биноси нишонга олинди. Ҳодиса натижасида эронлик эр-хотин ва уларнинг икки ёшли фарзанди ҳалок бўлгани хабар қилинди. Шунингдек, Киш ороли, Бушеҳр шаҳри ҳамда нефть саноати маркази ҳисобланган Хузистон вилоятида ҳам портлашлар эшитилган. @darakchilive

Оскар совриндори Глен Ҳансард автоҳалокатда вафот этди Ирландиялик хонанда, актёр ва "Оскар" мукофоти совриндори Глен Ҳансард
Оскар совриндори Глен Ҳансард автоҳалокатда вафот этди Ирландиялик хонанда, актёр ва "Оскар" мукофоти совриндори Глен Ҳансард Дублинда содир бўлган мотоцикл ҳалокати оқибатида 56 ёшида вафот этди. У "Once" (Бир сафар) фильми учун Маркета Ирглова билан ижро этган "Falling Slowly" (Секин қулаш) қўшиғи билан "Энг яхши оригинал қўшиқ" йўналишида "Оскар" мукофотига сазовор бўлган эди. @darakchilive

Грециядаги ўрмон ёнғинларида уч ўт ўчирувчи ҳалок бўлди Грециянинг Крит ва Пелопоннес ҳудудларида юз берган йирик ўрмон ёнғин
Грециядаги ўрмон ёнғинларида уч ўт ўчирувчи ҳалок бўлди Грециянинг Крит ва Пелопоннес ҳудудларида юз берган йирик ўрмон ёнғинларини ўчириш вақтида уч нафар ўт ўчирувчи ҳалок бўлди. Кучли шамол туфайли ёнғин тез тарқалиб, бир нечта қишлоқлар ҳамда сайёҳлар эвакуация қилинди. Айни пайтда Испания ва Францияда ҳам кучли жазирама фонида ўрмон ёнғинлари хавфи кескин ошган. @darakchilive

+1
Россиянинг Пенза вилоятидаги Wildberries омборида йирик ёнғин чиқди Россиянинг Пенза вилояти атрофида жойлашган Wildberries омборида йирик ёнғин содир бўлди. Маълумотларга кўра, омборнинг майдони тахминан 90 минг квадрат метрни ташкил этади. Ушбу логистика маркази Wildberries'нинг энг муҳим тақсимлаш хабларидан бири бўлиб, бутун Волга федерал округига хизмат кўрсатган. @darakchilive