ru
Feedback

Не попадитесь на канал ботавода! Telemetrio находит и помечает такие каналы 👉 Хотите видеть метку — оформите подписку

Darakchi.uz | LIVE

Darakchi.uz | LIVE

Открыть в Telegram

"Darakchi.uz"ning tezkor yangiliklar kanali Rasmiy kanal - @darakchi Ruscha kanal - @darakchi_ru Video yuborish - @darakchipochta Reklama uchun - @darakchiuzreklama Tel.: +99897 330-93-91

Больше
1 479
Подписчики
-624 часа
-67 дней
-3130 дней
Архив постов
📣darakchi.uz дайжести. 4 ноябрь янгиликлари 🔴Сирдарёда 19 бош чорва молини ўғирлаган жиноий гуруҳ қўлга олинди 🔴 Қирғизистондаги зилзила Андижонда ҳам сезилди 🔴 Бугун Саида Мирзиёеванинг туғилган куни 🔴 Бухорода “гашиш” сотган уч киши 5 йилдан ортиқ муддатга қамалди 🔴 Бухорода 30 миллиард долларлик лойиҳалар амалга оширилади: янги аэропорт, туризм маркази ва йўллар қурилади 🔴 Қаршида авария ҳолатидаги боғча ўрнида 360 ўринли янги бино қурилади 🔴 Дубай тажрибаси: Тошкент метрополитенида аёллар учун алоҳида вагонлар ташкил этилиши мумкин 🔴 Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Камилла Раҳимова мавсумни якунлади Youtube | Instagram | Facebook | Telegram

Нилуфар Ҳамидовага нисбатан тўпланган ҳужжатлар судга юборилди Youtube | Instagram | Facebook | Telegram

Эркак пул топса, оилани таъминласа — демак, у эркакми? Масъулият фақат моддий таъминотдан иборатми? Нега аёллар эркакларни ўзгартиришга уринади? Оилада масъулият нимадан бошланади? Эркакнинг ҳиссий муносабати ва аёлнинг ундан кутаётганлари қанчалик муҳим? Darakchi.uz’нинг “Uchrashganda” лойиҳасида бу гал психолог ва психотерапевт Умида Анваровна билан оила, эркаклик масъулияти, муносабатлар ва аёллар кутувлари ҳақида очиқ суҳбатлашдик. Суҳбат давомида эркак ва аёл муносабатларига оид кўпчиликни ўйлантирадиган, айримлар учун баҳсли бўлиши мумкин бўлган фикрлар ҳам ўртага ташланди. 🔴 Суҳбатнинг тўлиқ видеоси Darakchi.uz’нинг YouTube каналида! https://youtu.be/2Kx67dLt3Nk?si=GCjimci_f2NMncTr Youtube | Instagram | Facebook | Telegram

Саида Мирзиёева Қашқадарёда эски мактаб ва наркология муассасасидаги муаммолар билан танишди @darakchilive

Қирғизистонда ҳоким ёрдамчиси машинасининг олд ойнасини қорайтиргани учун жаримага тортилди Youtube | Instagram | Facebook | Telegram

Исроил Президенти араб аҳолисига нисбатан ирқчиликни қоралади Исроил Президенти Ицхак Герцог мамлакатдаги араб жамиятига нисбатан билдирилган ҳақоратли ва ирқчилик руҳидаги гапларни қоралади. У араб аҳолисининг давлат ҳаётининг турли соҳаларига қўшаётган ҳиссасини эътироф этиб, ҳар қандай жамоага нисбатан бундай муносабатга йўл қўйиб бўлмаслигини таъкидлади. @darakchilive

АҚШда қамоқхонадан қочган маҳкум бир ҳафтадан сўнг ушланди АҚШнинг Теннесси штатида умрбод қамоқ жазосини ўтаётган 28 ёшли Же
АҚШда қамоқхонадан қочган маҳкум бир ҳафтадан сўнг ушланди АҚШнинг Теннесси штатида умрбод қамоқ жазосини ўтаётган 28 ёшли Жейкоб Аллен Морли бир ҳафталик қидирувдан сўнг Миссурида қўлга олинди. У 25 октябрь куни қамоқхона деворидан ошиб чиқиб кетган ва яқин атрофдаги фермадан автомобил ўғирлаган. Қўлга олиш вақтида у бўлган транспорт воситасидан ўғирлангани ҳақида хабар берилган учта ўқотар қурол ҳам топилган. @darakchilive

Испанияда футболчи дарвозбон билан тўқнашувдан сўнг вафот этди Youtube | Instagram | Facebook | Telegram

Туск Польшадаги беқарорликда Россия махсус хизматларини айблади Польша Бош вазири Дональд Туск мамлакатдаги сиёсий беқарорликдан Россия махсус хизматлари фойдаланаётганини билдирди. У ҳукуматга қарши ҳаракатлар ҳам шу сценарийнинг бир қисми эканини таъкидлади. @darakchilive

Дубай тажрибаси: Тошкент метрополитенида аёллар учун алоҳида вагонлар ташкил этилиши мумкин Youtube | Instagram | Facebook | Telegram

Бухоро шаҳридаги Гулчорбоғ маҳалласида 50 гектар майдонда 80 миллион долларлик туризм маркази ташкил этилади Унда кўргазмалар зали, амфитеатр ва меҳмонхоналар жойлашади. @darakchilive

Бухорода халқаро стандартларга мувофиқ, 300 миллион долларлик янги аэропорт қурилмоқда. У бир вақтнинг ўзида 20 та самолёт ва 1 минг 200 нафар йўловчига хизмат кўрсатиш имконига эга бўлади @darakchilive

Самарқанд – Бухоро йўналишида семент-бетон қопламали замонавий пулли автомобил йўлини қурилади Бу йўл икки шаҳар ўртасидаги сафар вақтини ҳозирги беш соатдан бир ярим соатгача қисқартириш имконини бериши кутилмоқда. Шу йўналишда тезюрар поезд учун янги темир йўл линияси ҳам кўзда тутилган. @darakchilive

Бухородан ўтувчи А-380 автомобил йўлини реконструксия қилиш якунланади Келаси йил М-37 йўлининг вилоят ҳудудидаги 69 километрини янгилаш ишлари бошланади. Қиймати 200 миллион долларлик ушбу лойиҳа доирасида Бухоро шаҳри атрофида 4,5 километрли айланма йўл ҳам қурилади. @darakchilive

Бухорода 1,7 миллион аҳолининг сув таъминоти яхшиланади Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига ташрифи доирасида ҳудуд иқ
Бухорода 1,7 миллион аҳолининг сув таъминоти яхшиланади Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига ташрифи доирасида ҳудуд иқтисодиётини ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини ошириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди. Унда давлат раҳбари Бухоро иқтисодиёти ва аҳоли ҳаётида ижобий ўзгаришларга хизмат қиладиган 30 миллиард долларлик янги ташаббуслар билан келинганини таъкидлади. @darakchilive

Ғузорда икки нафар болани тириклай ёқиб юборган эркак умрбод қамалди 15 май куни содир бўлган мудҳиш жиноят оқибатида 6 ёшли ўғил ва 11 ёшли қиз вафот этди. Судда болаларнинг онаси айбдорга энг оғир жазо тайинланишини сўради. Суд қандай ҳукм чиқарди? Фожианинг батафсил тафсилотлари — видеолавҳамизда. Тўлиқ видеони Darakchi.uz YouTube каналида томоша қилинг! https://youtu.be/g5ZC_Yj_Imo?si=gX1xiNbRwj3k2DVW Youtube | Instagram | Facebook | Telegram

Эркак пул топса, оилани таъминласа — демак, у эркакми? Масъулият фақат моддий таъминотдан иборатми? Нега аёллар эркакларни ўзгартиришга уринади? Оилада масъулият нимадан бошланади? Эркакнинг ҳиссий муносабати ва аёлнинг ундан кутаётганлари қанчалик муҳим? Darakchi.uz’нинг “Uchrashganda” лойиҳасида бу гал психолог ва психотерапевт Умида Анваровна билан оила, эркаклик масъулияти, муносабатлар ва аёллар кутувлари ҳақида очиқ суҳбатлашдик. Суҳбат давомида эркак ва аёл муносабатларига оид кўпчиликни ўйлантирадиган, айримлар учун баҳсли бўлиши мумкин бўлган фикрлар ҳам ўртага ташланди. 🔴 Суҳбатнинг тўлиқ видеоси Darakchi.uz’нинг YouTube каналида! https://youtu.be/2Kx67dLt3Nk?si=GCjimci_f2NMncTr Youtube | Instagram | Facebook | Telegram

📣darakchi.uz дайжести. 3 ноябрь янгиликлари 🔴 Ангренда қарийб 80 миллион сўмлик қалбаки пул тайёрлаган шахслар ушланди 🔴 Эбола балоси: касалланган ҳар икки бемордан бири вафот этмоқда 🔴 Тошкентда халқаро футбол турнирига келган қозоғистонлик болалар шифохонага ётқизилди 🔴 Дуэтларсиз ўтган Шоҳрух Реп концерти қандай ўтди? 🔴 Президент Бухорога борди: ташриф Баҳоуддин Нақшбанд мақбараси зиёратидан бошланди 🔴 Тошкентда заҳарланган қозоғистонлик футболчиларнинг 18 нафари шифохонада қолмоқда 🔴 Мирзиёев Бухородаги XVI асрга оид Қўшмадраса ансамблини реставрация қилиш режаси билан танишди Youtube | Instagram | Facebook | Telegram

“Икки йил олдин бу ерлар чўл эди” — Президент Бухородаги нефть-кимё корхонаси фаолияти билан танишди Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро туманида жойлашган нефть-кимё корхонаси фаолияти билан танишди. @darakchilive

Илон Маскнинг “Neuralink” компанияси мия чипи ёрдамида фикр орқали телефонда гаплашиш технологиясини синовдан ўтказди Youtube | Instagram | Facebook | Telegram