Darakchi.uz | LIVE
Kanalga Telegram’da o‘tish
"Darakchi.uz"ning tezkor yangiliklar kanali Rasmiy kanal - @darakchi Ruscha kanal - @darakchi_ru Video yuborish - @darakchipochta Reklama uchun - @darakchiuzreklama Tel.: +99897 330-93-91
Ko'proq ko'rsatish1 498
Obunachilar
Ma'lumot yo'q24 soatlar
-27 kun
-3030 kun
Postlar arxiv
1 498
Repost from DARAKCHI.UZ | Rasmiy kanal
📣darakchi.uz дайжести. 14 oктябрь янгиликлари
🔴 OpenAI офисига яширин эшитув қурилмасини ўрнатган муҳандис қўлга олинди
🔴 Гулистонда наркотик моддалар тайёрланган яширин лаборатория фош этилди
🔴 Ўзбекистонда таълим харажатлари 5 йилда 2 баробардан зиёд ошди
🔴 ФИФА Трамп минорасидаги деярли фойдаланилмайдиган офис учун 4 миллион доллар тўлайди
🔴 Ўзбекистонда халқаро курьерлик жўнатмалари учун божхона йиғими 20 фоизга пасайтирилади
🔴 Қирғизистондаги зилзила Ўзбекистонда ҳам сезилди
🔴 Актёр Билол Исхаков суд биносида акасини уришганини айтиб, Президентга мурожаат қилди
Youtube | Instagram |
Facebook | Telegram
1 498
Repost from DARAKCHI.UZ | Rasmiy kanal
“Болангни болалар уйига топшириб юбор”, дейишган…
Даун синдроми билан туғилган ўғлини меҳр ва сабр билан вояга етказаётган она — Зулхумор Мамадаминова. Исмоилжоннинг ютуқлари ортида қандай ҳикоя бор?
🎥 Таъсирли суҳбатни YouTube’да томоша қилинг! 👇
https://youtu.be/5rOyd6yy7Wg?si=G8FJdEpvLTSkcQ5A
Youtube | Instagram |
Facebook | Telegram
1 498
Россияда нефтни қайта ишлаш заводида ёнғин чиқди
Россиянинг Ростов вилоятидаги нефт терминалида Украина дронлари ҳужумидан тўрт кун ўтиб ҳам ёнғин давом этмоқда. Очиқ манбалар таҳлилига кўра, 12 та йирик нефт сақлаш идишидан камида 7 таси вайрон бўлган. Айрим маълумотларда эса барча нефт сақлаш идишлари шикастлангани айтилмоқда.
Йилига тахминан 2,5 миллион тонна нефт маҳсулотларини қайта ишлаш ва танкерларга юклаш билан шуғулланувчи терминал июль ойида ҳам ҳужумга учраган.
@darakchilive
1 498
Америкалик рэпер Тупак Шакур ўлимида айбланган шахс 40 йилга озодликдан маҳрум этилди
1996 йилда америкалик рэпер Тупак Шакурнинг ўлдирилишида айбланган собиқ тўда етакчиси Дуэйн "Кеффи Ди" Дэвис 40 йилдан умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди.
63 ёшли Дэвис 2026 йил август ойида биринчи даражали қотилликда айбдор деб топилган.
@darakchilive
1 498
Repost from DARAKCHI.UZ | Rasmiy kanal
Туркияда 69 ёшли аёл 77 ёшли эрининг жасадини 15 бўлакка бўлиб, турли чиқинди контейнерларига ташлаган. Энг қизиғи, у аввал полицияга мурожаат қилиб, эри йўқолганини билдирган.
🎥 Батафсил видеони Darakchi.uz YouTube саҳифасида томоша қилинг.
https://youtu.be/N_Wh9k8XEP4?si=ZCXpKzQuevG3dgSo
Youtube | Instagram |
Facebook | Telegram
1 498
Хитойдан 25 килограмм прегабалин юборилди: Гулистонда яширин нарколаборатория аниқланди
Хитойдан Ўзбекистонга озиқ-овқат маҳсулотларига қўшиладиган рангли қўшимчалар сифатида расмийлаштирилган курьерлик жўнатмаси орқали қарийб 25 килограмм прегабалин олиб киришга уриниш аниқланди.
Ҳолат юзасидан ўтказилган тезкор тадбирлар давомида Гулистон шаҳрида яширин нарколаборатория ташкил этиш билан боғлиқ ҳолат ҳам фош этилди.
@darakchilive
1 498
Гулистонда наркотик моддалар тайёрланган яширин лаборатория фош этилди
Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида кучли таъсир қилувчи моддаларни қайта ишлаш ва сотиш билан шуғулланган уч нафар фуқаро қўлга олинди.
Улардан 5 килограмм 863 грамм прегабалин ва 100 минг дона бўш капсула мусодара қилинди.
@darakchilive
1 498
Repost from DARAKCHI.UZ | Rasmiy kanal
Ар-Риёдда қонли ҳужум
Саудия Арабистонидаги аэропортга ҳужум оқибатида Ўзбекистоннинг икки фуқароси енгил жароҳат олди. Тошкент ҳужумни қоралади, Эрдоған эса Саудия Арабистонини қўллаб-қувватлашини билдирди.
🎥 Батафсил Darakchi.uz YouTube саҳифасида томоша қилинг.
https://youtu.be/UfqQNEDHf8w?si=SzNQFhkaIz10WjDS
Youtube | Instagram |
Facebook | Telegram
1 498
Repost from DARAKCHI.UZ | Rasmiy kanal
📣darakchi.uz дайжести. 13 oктябрь янгиликлари
🔴 Тошкентда иссиқхоналарнинг ишлашига рухсат берилиши мумкин — шартлар маълум қилинди
🔴 Майкл Жорданнинг формаси 14 млн долларга сотилди
🔴 Ўзбекистонда 8 та банк жаримага тортилди
🔴 Озарбайжонда мактабларда ҳижобга қарши чекловлар норозиликларга сабаб бўлди
🔴 Ўзбекистон ёшлари робототехника бўйича жаҳон чемпионига айланди
🔴 Хориждан Ўзбекистонга юборилган қарийб 25 килограмм прегабалин тўхтатиб қолинди
🔴 Тошкентда автобус йўлакларини камералар назорат қилади
🔴 Эҳтиёжманд оилаларга иситиш мавсумида 1 млн сўмдан ёрдам берилиши мумкин
Youtube | Instagram |
Facebook | Telegram
1 498
Нетаньяху Исроил армияси Иордан дарёсининг ғарбий соҳилида қолишини билдирди
Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху Иордан дарёсининг ғарбий соҳилида араб армияси бўлмаслигини, ҳудудда Исроил мудофаа армияси (ЦАХАЛ) жойлашишини айтди.
"Биз Фаластин миллий маъмурияти кучлари Иордан дарёсининг ғарбий соҳилида Исроилга қарши қурол ишлатиши мумкин бўлган сценарийга тайёргарлик кўряпмиз", — деди у.
@darakchilive
1 498
Repost from DARAKCHI.UZ | Rasmiy kanal
Ар-Риёдда қонли ҳужум
Саудия Арабистонидаги аэропортга ҳужум оқибатида Ўзбекистоннинг икки фуқароси енгил жароҳат олди. Тошкент ҳужумни қоралади, Эрдоған эса Саудия Арабистонини қўллаб-қувватлашини билдирди.
🎥 Батафсил Darakchi.uz YouTube саҳифасида томоша қилинг.
https://youtu.be/UfqQNEDHf8w?si=SzNQFhkaIz10WjDS
Youtube | Instagram |
Facebook | Telegram
1 498
Францияда университетларнинг 90 фоизи намойишлар сабабли фаолиятини тўхтатди
Францияда олий таълим муассасаларининг 90 фоизи талабалар ва ходимларнинг норозилик намойишлари фонида ўз фаолиятини вақтинча тўхтатган. Намойишчилар дарс жадвалидаги ортиқча юклама, ўқитувчилар етишмовчилиги ва таълим тизимидаги бошқа муаммоларга эътироз билдирмоқда.
@darakchilive
1 498
Россияда Марказий Осиё гази ташиладиган қувурда портлаш юз берди
Портлашдан сўнг аланга 70 метргача кўтарилган. Газ қувури вақтинча ёпилган, жабрланганлар йўқлиги айтилмоқда.
@daarkchilive
1 498
+3
Шавкат Мирзиёев Мирзиёев яйловлардан самарали фойдаланиш ва сув таъминотини яхшилаш бўйича тақдимот билан танишди
Мамлакатда жами 21 миллион 255 минг гектар яйлов мавжуд бўлиб, уларнинг атиги 40 фоизидан самарали фойдаланилмоқда. Шу боис йил охиригача 620 минг гектар, 2027 йилда эса 3,7 миллион гектар яйловни тиклаш ва ҳосилдорлигини ошириш вазифаси белгиланди.
Шунингдек, деградацияга учраган яйловлар майдонини 2026 йилда 10 фоизга, 2027 йилда эса 20 фоизга қисқартириш режалаштирилган.
@darakchilive
1 498
Repost from DARAKCHI.UZ | Rasmiy kanal
Туркияда 69 ёшли аёл 77 ёшли эрининг жасадини 15 бўлакка бўлиб, турли чиқинди контейнерларига ташлаган. Энг қизиғи, у аввал полицияга мурожаат қилиб, эри йўқолганини билдирган.
🎥 Батафсил видеони Darakchi.uz YouTube саҳифасида томоша қилинг.
https://youtu.be/N_Wh9k8XEP4?si=ZCXpKzQuevG3dgSo
Youtube | Instagram |
Facebook | Telegram
1 498
+4
Фавқулодда вазиятлар 33 фоизга камайиб, уй-жойлардаги 536 мингдан ортиқ қоидабузарлик бартараф этилди
2026 йилнинг тўққиз ойида Ўзбекистонда 41 та фавқулодда вазият қайд этилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 33 фоизга кам. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.
Ҳисобот даврида 1,5 миллиондан ортиқ хонадон текширилиб, аниқланган 607 626 та хавфсизлик қоидабузарлигининг 536 606 таси, яъни 88,3 фоизи бартараф этилди.
Шунингдек, йил бошидан буён мамлакатда 2 233 та зилзила қайд этилди. Сўнгги беш йилда 370 та сув объектида 625 миллиард сўмдан ортиқ маблағ ҳисобидан муҳандислик-ҳимоя ишлари амалга оширилди. Бу орқали 138 мингдан ортиқ аҳоли ва ижтимоий-иқтисодий объектларни ҳимоя қилиш кўзда тутилган.
Маълум қилинишича, ёнғинларнинг 72,3 фоизи аҳоли яшаш жойларида содир бўлади. Шу боис куз-қиш мавсумида газ ва электр жиҳозлари, иситиш печлари, тутун мўрилари ҳамда шамоллатиш каналларининг созлигини текшириш муҳимлиги таъкидланди. Ижтимоий соҳа объектларида аниқланган камчиликларнинг 89,5 фоизи бартараф этилган.
@darakchilive
