407
Subscribers
No data24 hours
+37 days
+230 days
Posts Archive
Repost from Muslim.uz
"Одамларнинг кўзига ёш, қалбига хурсандчилик келтиргани Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ташкил қилиниши бўлди. Бу – Инсоф агентлиги"Манба: https://t.me/shmirziyoyev/25077 ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
"Саботул - ожизийн" шарҳи.
291 - 292 - байт.
Сўфи Аллоҳёр роҳимаҳуллоҳ.
Бобоназаров Хайруллоҳ домла.
Repost from FATVO.UZ | Расмий канал
ҚАБРИСТОНГА ҚЎШНИ МАСЖИДДА НАМОЗ ЎҚИШ МУМКИНМИ?
#намоз
❓CАВОЛ: Масжидимиз уч томонидан қабристон билан ўралган. Баъзи танишларим қабристон ичида жойлашган масжидда намоз ўқиб бўлмайди, деб жамоат намозига, масжидга чиқишмайди. Уларни шу ишлари тўғрими? Қабристонга қўшни масжидда намоз ўқиб бўлмайдими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар масжид деворлар билан ўралган ёки бошқа бирор тўсиқ бўлиб қабристон ташқарида қолган бўлса, намоз ўқиш макруҳ бўлмайди. Бу ҳолатда бемалол намоз ўқиш мумкин. Аммо ўртада бирор тўсиқ бўлмаса намоз ўқиш макруҳ бўлади. Бу ҳақида мўътабар фиқҳ китобларимизда шундай дейилади:
ولا بأس بالصلاة فيها إذا كان فيها موضع أعد للصلاة وليس فيه قبر ولا نجاسة
“Агар қабристонда намоз учун жой тайёрланган бўлиб у жойда қабр ҳам нажосат ҳам бўлмаса, намоз ўқишнинг бирор зарари йўқдир” (“Раддул муҳтор” китоби).
وتكلموا ايضا في معنى الكراهة الى القبر، قال بعضهم: لان فيه تشبها باليهود، وقال بعضهم: لان في المقبرة عظام الموتى، وعظام الموتى انجاس وارجاس هذا كله اذا لم يكن بين المصلي وبين هذه المواضع حايط او سترة، اما اذا كان لا يكره، ويصير الحايط فاصلا، واذا لم يكن بين المصلي وبين هذه المواضع سترة، فانما يكره استقبال هذه المواضع في مسجد الجماعات
яъни: “Уламолар қабрга қараб намоз ўқиш макруҳлиги тўғрисида сўз юритиб, баъзилари: “Макруҳлик сабаби бу ишда аҳли китобларга ўхшашлик бор”, деганлар. Баъзилари” “Қабристонда маййитлар суяги бор бўлиб, улар нопок ва нажосатдир”, деганлар. Уламолар айтган бу макруҳлик – намоз ўқиётган билан қабристон ўртасида девор ёки бирор тўсиқ бўлмаган ҳолатда бўлади. Агар девор ёки тўсиқ бўлса, намоз ўқиш макруҳ эмас. Девор ажратувчи бўлади. Агар намоз ўқувчи билан қабрлар ўртасида бирор тўсиқ бўлмаса, жамоат масжидларида қабр тарафга юзланиш макруҳ бўлади” (“Ал-Муҳийт ал-Бурҳоний” китоби).
Замондош олимларимиз томонидан ёзилган мўътабар манбаларда ҳам ушбу масалага қуйидагича хулоса қилинган:
قال الحنفية: تكره الصلاة في المقبرة إذا كان القبر بين يدي المصلي، بحيث لو صلى خاشعاً وقع بصره عليه. أما إذا كان خلفه أو فوقه أو تحته فلا كراهة على التحقيق، كما لا كراهة في الموضع المعد للصلاة بلا نجاسة ولا قذر
Ҳанафийлар: “Қабристонда агар қабр намоз ўқиётган киши олдида бўлиб, намозхон хушу билан намоз ўқиётганида (яъни, кўзи сажда жойига қараганда ҳам) кўзи қабрга тушадиган даражада бўлса (яъни бирор тўсиқ бўлмаса), намоз ўқиш макруҳ ҳисобланади”. Агар қабр намозхоннинг тепаси, усти ёки остида бўлса, бу ҳолда кароҳият йўқдир. Бу худди нажосат ва нопок нарсалардан холи, намоз учун тайёрлаб қўйилган жойда намоз ўқиш макруҳ бўлмагани кабидир”, деганлар. (“Ал-фиқҳул исламий ва адиллатуҳу” ва “Ал-фиқҳу алал мазаҳибил арбаъа” китоблари).
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, қабристонга қўшни масжидларда намоз ўқиш жоиз. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг масжидлари бунга энг катта далилдир. Чунки ушбу масжид ҳам қадимдан "Бақиъ" қабристони билан ёнма-ён жойлашган. Расули акрам алайҳиссаломнинг муборак қабрлари ҳам масжид билан туташ. Шунга қарамай ҳозирга қадар бирорта уламо "Масжиди Набавий"да намоз ўқиб бўлмайди, деган даъвони қилгани йўқ. Қолаверса, шариатимизда қабристон атрофига масжид қуришдан қайтарилмаган. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
🔗 Улашинг: @diniysavollar
# жума суҳбати:
"Савоби доимий эзгу амаллар" - 3
Бобоназаров Хайруллоҳ домла.
Repost from FATVO.UZ | Расмий канал
ЁШ БОЛАНИНГ САВОБИ ОТА-ОНАСИГА ЁЗИЛАДИМИ?
#савоб
❓1447-CАВОЛ: Одамлар орасида балоғатга етмаган ёш боланинг яхши амаллари савоби ота-онасига ёзилади деган гап бор. Шу гап тўғрими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу ҳақда "Эълоус сунан" китобида шундай дейилади:
وانعقدت الأئمة الأربعة ( أي أجمعت ) على أن الصبي يثاب على طاعاته، وتكتب له حسنات، سواء كان مميزا أو غير مميز، لكن اختلف أصحابنا هل تكون حسناته له دون أبويه، أو يكون لوالديه من غير أن ينقص من أجر الولد شيء ؟ ثم رجح قول الثاني بدليل الأثر،
"Тўрт мазҳаб имомлари ёш бола қилган тоатлари учун савоб олиши ва бу учун унга яхшиликлар ёзилишига иттифоқ қилишган. Аммо унинг савоблари фақат ўзига бўладими ёки унинг ажри камаймаган ҳолда ота-онасига ҳам ёзиладими деган масалада турли фикр айтиб, далиллар келгани учун иккинчи фикр (ота-онага ҳам савоб бўлиши)ни устун кўришган".
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидаги ҳадислари ҳам буни қўллайди: “Инсон вафот этганда унинг амали тўхтайди, фақат уч нарса туфайли унинг номаъи аъмолига савоб ёзиб турилади: Садақаи жория, фойдали илм, дуои хайр қилувчи солиҳ фарзанд” (Имом Муслим ривояти).
Демак, ҳар икки қарашга кўра ҳам фарзандларини яхшиликка йўллаган, чиройли таълим-тарбия берган ота-оналар савоб оладилар, Аллоҳ таолонинг фазли кенгдир. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Repost from Muslim.uz
#mutolaa #arsh #soya #Alloh
💬 АРШНИНГ СОЯСИДА БИР КИШИНИ КЎРДИМ
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
⏺Мусо алайҳиссалом Аршнинг соясида бир кишини кўрдилар ва:
— Бу ким? деб сўрадилар.
☝️ Аллоҳ таоло:
— Сенга унинг кимлигини айтмайман, аммо ундаги учта сифатни айтаман:
1. У Аллоҳнинг одамларга берган неъматларига ҳасад қилмасди.
2. Ота-онасига осий бўлмасди.
3. Чақимчилик қилиб юрмасди.
(Имом Байҳақий ва Саъид ибн Мансур ривоят қилганлар).
📝 Ҳомиджон домла ИШМАТБЕКОВ
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤
🤝 Бағрикенгликнинг 12 кўриниши
🍲 Овқатланишдаги фарз ва суннатлар
👨💻 Жаҳолатнинг жасорати
✅ MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Repost from Muslim.uz
#Ҳадис
Абдуллоҳ ибн Ҳубайб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Биз зулматли ёмғирли кечада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз ўқиб беришлари учун у зотни ахтариб кўчага чиқдик. У зотни топганимизда, «Айт», дедилар. Мен ҳеч бир нарса айта олмадим. Сўнгра яна: «Айт», дедилар. Мен ҳеч нарса айта олмадим. Сўнгра яна: «Айт», дедилар. Мен: «Эй Расулуллоҳ, нимани айтаман?» дедим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
قُلْ هُوَ اللهُ أحَدٌ... قُلْ أعُوذُ بِرَبِّ الفَلَقِ... قُلْ أعُوذُ بِرَبِّ النَّاسِ...
«Қул ҳуваллоҳу аҳад», «Қул аъузу бироббил фалақ», «Қул аъузу бироббиннас» сураларини кечки пайт ва эрталаб уч мартадан айтсанг, сенга ҳар бир нарсада кифоя қилади», дедилар».
Абу Довуд, Термизий ва Насаийлар ривояти.
MUSLIM.UZ GA ✅ OBUNA BO'LING 📲 VA ULASHING🗣
▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
#жума суҳбати:
"Савоби доимий эзгу амаллар" - 2
Бобоназаров Хайруллоҳ домла.
Repost from FATVO.UZ | Расмий канал
ЭҲРОМДАГИ КИЙИМГА ХУШБЎЙЛИК ТЕГИШИ
#Ҳаж_умра
❓1446-CАВОЛ: Эҳромдаги киши баданига атир суртса, жиноят бўлишини биламиз. Кийимига тегса ҳам шундай бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Эҳромдаги шахснинг кийимига хушбўйлик тегиб, шу заҳоти ювиб ёки ишқалаб йўқ қилиб юборса, ҳеч қандай жарима вожиб бўлмайди. Агар хушбўй ҳолатда бир кун турса, жонлиқ сўяди. Бир кунга етмасдан ечган, алмаштирган ёки ювиб ташлаган бўлса, ярим соъ (2 кг атрофида) буғдой ёки унинг пулини садақа қилади. “Иршодус сорий” китобида бундай дейилади:
وإن أصاب الطيب ثوبه فحكه أي أزاله بالحك أو غسله فلا شيء عليه وإن كثر وإن مكث أي دام عليه أي علي ثوبه يوما فعليه دم وإلا فصدقة
“Агар (эҳромдаги шахснинг) кийимига хушбўйлик тегса ва уни ишқаб ташлаб ёки ювиш орқали йўқ қилса, хушбўйлик кўп бўлса ҳам, бирор жарима вожиб бўлмайди. Агар хушбўйлик кийимида бир кун давомида турса, жонлиқ сўйиш вожиб бўлади. Бир кунга етмаган бўлса, садақа вожиб бўлади”.
Шуни билиш лозимки, бу эҳромга киргандан бошлаб, сочини олиб, эҳромдан чиққунича бўлган вақт оралиғига тегишли. Эҳромда бўлмаган вақтларда бадани ва кийимига хушбўйлик суртишининг зарари йўқ. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Repost from FATVO.UZ | Расмий канал
ҲАЖАРУЛ АСВАД РЎПАРАСИДА ҚЎЛ КЎТАРИШ
#Ҳаж_умра
❓1445-CАВОЛ: Ҳажарул асвад рўпарасида қўл қай шаклда кўтарилади. Одамларда ҳар хилини кўрамиз. Аслида қандай бўлиши керак?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Тавофни бошлашда Ҳажарул асвадни истилом қилиш (ўпиш ё силаш) суннат ҳисобланади. Истилом агар ҳеч кимга ва ўзига ҳам азият бермайдиган бўлса, Ҳажарул асвадни ўпиш билан бўлади. Бунинг имкони бўлмаса, қўли билан ушлайди ва қўлини ўпади. Бунга ҳам имкон бўлмаса, ҳассага ўхшаш бирор нарсани Ҳажарул асвадни теккизиб, ўшани ўпади. Агар унинг ҳам иложи бўлмаса, узоқдан туриб, икки қўлини худди намозга такбир айтиб қўл кўтараётгандек кўтариб, бисмиллаҳ, такбир (Аллоҳу акбар), таҳлил (Ла илаҳа иллаллоҳ), ҳамд (Алҳамдулиллаҳ) ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтади. Баъзи уламолар шундан кейин икки кафтини ўпади дейишган.
“Иршодус сорий” китобида истиломнинг сифати тўлиқ айтилиб, узоқдан туриб, истилом қилишни қуйидагича тушунтирилган:
ويرفع يديه عند التكبير أي مقابلا للحجر حذاء منكبيه أو أذنيه أي كما في الصلاة مستقبلا بباطن كفيه الحجر
“Ҳажарул асвадга юзланиб, Аллоҳу акбар дейиш вақтида икки қўлини елкаси ёки қулоқлари баробарига кўтаради. Намозда кўтаргандек кўтаради. Икки кафтини ҳажарул асвадга қаратади”. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Repost from Hazratnavoi.uz
#зиёрат
АҚИДА СЎЗЛАРИН ҚИЛДИМ ИСБОТ,
АНГА ҚЎЙДИМ "САБОТУЛ ОЖИЗИЙН" ОТ.
Сўфи Аллоҳёр роҳимаҳуллоҳ.
@hazratnavoi_uz
"Саботул - ожизийн" шарҳи.
287 - 288 - 289 - 290 - байт.
Сўфи Аллоҳёр роҳимаҳуллоҳ.
Бобоназаров Хайруллоҳ домла.
Repost from Muslim.uz
🟢 Ғафлатда қолманг!
Бугун қишнинг илк куни
Кун қисқарди, тун узайди
📝Матн ҳолатида ўқиш
#Ғафлатда_қолманг!
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ YouTube | 📷Instagram | 🌐 Facebook
# жума суҳбати:
"Савоби доимий эзгу амаллар" - 1.
Бобоназаров Хайруллоҳ домла.
Repost from FATVO.UZ | Расмий канал
ҚУЛОҚ ҚОҚҚАНДАН КЕЙИН ҚЎЛЛАР ТУШИРИЛАДИМИ?
#намоз
❓1444-CАВОЛ: Айримлар намозга қулоқ қоққандан кейин қўлларини боғласа, яна кимлардир қўлларини пастга тушириб кейин боғлайди. Қай бири тўғри?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Намозхон такбир айтиб қулоқ қоққандан кейин қўлларини пастга туширмайди, балки такбирни айтгандан кейин дарҳол боғлайди. Фуқаҳоларимизнинг жавоблари мана шундай бўлган. “Камолуд дироя” китобида бундай дейилган:
وفي ((الظّهيريّة)): ولا يرسل يديه بعد الفراغ من التَّحريمة، بل يضع كما فرغ منها عند أبي حنيفة وأبي يوسف رحمهما الله
“Заҳирия”да такбири таҳримадан кейин қўлларини туширмайди, балки такбирдан бўшаши биланоқ қўлларини боғлайди. Бу имом Абу Ҳанифа ва Абу Юсуф раҳимаҳуллоҳлар наздидадир”.
إذا كبر للافتتاح لا يُفَرِّجُ أصابعه كل التفريج بخلاف حالة الركوع، ولا يُرسل يديه بعد التكبير، بل يأخذهما ويضع يمينه على شماله تحت السُّرَّة،
“Намозга кириш учун такбир айтганда бармоқларини рукудаги каби бутунлай очмайди. Такбирдан кейин қўлларини пастга туширмайди, балки ўнг қўлини чап қўли устига, киндик остига қўяди”. (“Фатовои Сирожия” китоби).
Шуни билиш керакки, бу қайси ҳолат афзаллигини ўргатувчи масаладир. Кимдир қўлларини тушириб, кейин боғлаган бўлса, намози бузилган дейилмайди, балки афзал ишни тарк қилган бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Етар охир таваккул айлаган қул *
Таваккул қил, таваккул қил, таваккул
Сўфи Аллоҳёр роҳимаҳуллоҳ.
👇👇👇
https://t.me/Sufiallohyor_uz
Repost from FATVO.UZ | Расмий канал
АЗОН ВА ИМОМЛИКНИ БИР КИШИ БАЖАРИШИ
#намоз
❓1443-CАВОЛ: Зарурат туғилиб қолса, бир кишининг ўзи ҳам азон айтиб, ҳам имомликка ўтиши мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, мумкин. Фуқаҳоларимиз буни жоиз, балки афзал ҳам дейишган. “Раддул муҳтор” муаллифи бу ҳақда қуйидагиларни айтганлар:
الأفضل كون الإمام هو المؤذن. وفي الضياء «أنه - عليه الصلاة والسلام - أذن في سفر بنفسه وأقام وصلى الظهر» وقد حققناه في الخزائن.
“Имомнинг муаззин бўлиб, азон айтиши афзалдир. “Зиё” китобида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сафарда ўзлари азон ва такбирни айтиб, пешинни ўқиганлари ривоят қилинган. Биз бу ҳадисни “Хазоин”да таҳқиқ қилганмиз”. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
🔗 Улашинг: @diniysavollar
