cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Hazratnavoi.uz

𝗢‘𝘇𝗯𝗲𝗸𝗶𝘀𝘁𝗼𝗻 𝗠𝘂𝘀𝘂𝗹𝗺𝗼𝗻𝗹𝗮𝗿𝗶 𝗜𝗱𝗼𝗿𝗮𝘀𝗶 𝗡𝗮𝘃𝗼𝗶𝘆 𝘃𝗶𝗹𝗼𝘆𝗮𝘁 𝘃𝗮𝗸𝗶𝗹𝗹𝗶𝗴𝗶𝗻𝗶𝗻𝗴 𝗿𝗮𝘀𝗺𝗶𝘆 𝘁𝗲𝗹𝗲𝗴𝗿𝗮𝗺 𝗸𝗮𝗻𝗮𝗹𝗶 Диний саволлар учун https://t.me/hazratnavoi_uz_raddiya

Show more
Advertising posts
3 328
Subscribers
-124 hours
-27 days
-830 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Repost from Qosim Shayx
02:03
Video unavailableShow in Telegram
📖 АЁЛЛАРГА ЗУЛМКОР БЎЛМАНГ ! 🎙Кармана тумани бош имом хатиби Бектош домла Ҳакимов. ✅@shayxazizon
Show all...
👍 1👏 1
#раддия УЛУҒЛАРГА ЭРГАШИШ... Хайруллоҳ домло Бобоназаров.
Show all...
👍 7
09:04
Video unavailableShow in Telegram
ШУКРОНАИ НЕЪМАТ.. Вилоят бош имом хатиби "Хўжаи боғдот" масжидидаги маърузаларидан.
Show all...
👍 9
17.05.2024 санада вилоят бош имоми Тоҳир Рўзиев Навбаҳор тумани "Хўжаи Боғдот" жомеь масжидига ташриф буюриб, жума намозини ўқиб берди. Ҳамда "Шукронаи неъмат" ва "Имоми ҳай" масалаларида маърузалар қилиб берди.
Show all...
👍 8
" Саботул - ожизийн" шарҳи. 100 - байт. Сўфи Аллоҳёр роҳимаҳуллоҳ. Бобоназаров Хайруллоҳ домла.
Show all...
👍 5
Repost from Qosim Shayx
Photo unavailableShow in Telegram
🕋 #РАСМАН: “ҲАЖ – 2024” МАВСУМИ 23 МАЙДАН БОШЛАНАДИ
🗣Ўзбекистонда ҳаж мавсуми 2024 йил 23 майдан бошланади. Республикамиздан Саудия Арабистони Подшоҳлигига шу йил 7 июнга қадар ҳар куни авиақатновлар амалга оширилади.
✈️ Мамлакатимизнинг 10 та ҳудудий аэропортидан тўғридан-тўғри Тошкент-Мадина, Бухоро-Мадина, Наманган-Мадина, Фарғона-Мадина, Самарқанд-Мадина, Қарши-Мадина, Термиз-Мадина, Урганч-Мадина, Нукус-Мадина ва Навоий-Мадина авиарейслари орқали зиёратчилар ҳаж сафарига кузатилади. Барча парвозлар "Uzbekistan Airways" АЖ авиакомпанияси томонидан амалга оширилади. 😄“Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича Республика жамоатчилик кенгаши жорий мавсумга тайёргарлик ишларини турли йўналишларда жадал давом эттирмоқда. Жумладан, зиёратчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш, эмлаш, гуруҳ раҳбарларини бириктириш, сафар олди машғулотлар ўтказиш, шифокорлар ва ошпазлар гуруҳини жалб этиш ҳамда сафар ҳужжатларини расмийлаштириш ишлари якунига етказилмоқда. 🟢Шу кунларда гуруҳ раҳбарлари зиёратчилар билан Ҳаж арконлари ҳақида суҳбат қилмоқдалар. Ҳар бир зиёратчига “Ҳаж – буюк ибодатдир” номли қўлланма, сумка, нимча кабилар тақдим этилмоқда.
☪️ Ушбу мавсумга пухта тайёргарлик ишларини амалга ошириш мақсадида, дастлабки ишчи гуруҳ Саудия Арабистонига етиб бориб, айни кунларда барча ташкилий ишларни бажармоқда.
🖥 Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг веб-сайти ва ижтимоий тармоқ саҳифаларида ҳаж амаллари ҳақидаги туркум суҳбатлар, тавсиялар, мақолалар, шаръий савол-жавоблар эълон қилинмоқда. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Show all...
👍 8
Тарғибот тадбирларидан кўзланган мақсад асосан, таълим муассасаси ўқитувчи ва талабалари ўзларига бириктирилган маҳаллалар билан ҳамкорликда ёшларни экстремизм ва ёд ғоялар таъсирига тушуб қолишини олдини олиш, ёшлар орасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик, ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш ҳамда ёшлар орасида гиёҳвандлик ва ОИТСга қарши курашиш шунингдек, ҳудудларда диний маънавий-аҳлоқий муҳитни барқарорлаштириш, ёт ғоялар таъсирида фикри бузилган ёшлар билан ишлаш, радикализмга қарши курашишга қаратилган. Вилоят имоми Тоир Рўзиев мадраса ўқитувчи ва талабалари билан мазкур ишлар юзасидан маслаҳатлашди.
Show all...
👍 10
Photo unavailableShow in Telegram
ИМОМЛИК ВА ИМОМ: КЕЧА ВА БУГУН «...Авваллари имом билан масжид қавми орасида шартномалар тузилган. Имом қавмнинг диний хизматини қилади. Қавм имом ва унинг оиласини тураржой, озиқ-овқат ва бошқа эҳтиёжларини таъминлайди. Ҳатто ўтинни ёриб беради ва ҳоказо. Ҳозир эса, бир кунлик харажатни қоплайдиган маблағ ойлик дейилмоқда ва "Имом еб кетди", деган гаплар кўпайди. Ўтган даврларда халқимиз ўзи емай уламоларга едирган, ўзи киймай уламоларга кийдирган, ўз ҳаётини хавфга солиб уламоларни ҳимоя қилган. Бугунги кунга келиб, баъзи одамлар олимларни, имомларни мазаммат қилишга ўтдилар. Уларга нисбатан нолойиқ муомала ва туҳматлар қилишга ўтдилар. Бу ишда улар номусулмонлардан ўрнак олишаётган бўлсалар ажаб эмас». Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ.
Show all...
👍 14👏 1
🕋 «Ҳаж-2024» мавсуми зиёратчилари учун ўқув семинари ўтказилди 🟢Бу йилги ҳаж мавсумининг бошланишига ҳам саноқли кунлар қолди. Шу муносабат билан республикамиз бўйлаб ҳаж зиёратига тайёргарлик ишлари қизғин олиб борилмоқда. Навоий вилоятидан ҳаж мавсуми учун бириктирилган гуруҳ раҳбарлари ва зиёрат борувчилар иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда ана шу тайёргарлик жараёни таҳил қилиниб, қатнашчиларга тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди. 🌙 Машғулотларда ЎМИ Навоий вилояти вакили Тоиржон Рўзиев, имом-хатиблар ва шу соҳа ходимлари иштирок этди. Йиғилишда гуруҳ раҳбариларига ҳамда номзодларга ҳаж мавсумидаги муҳим вазифалар эслатилди. Зиёратчиларга 🔹Исломнинг бешинчи рукни бўлган ҳажга пухта тайёргарлик кўриш, ҳажнинг фарзлари, вожиб ва суннатларини атрофлича тушунтиришлари зарурлиги таъкидланди.
Show all...
👍 5
🕋 «Ҳаж-2024» мавсуми элликбошилари учун ўқув семинари ўтказилди 🟢Бу йилги ҳаж мавсумининг бошланишига ҳам саноқли кунлар қолди. Шу муносабат билан республикамиз бўйлаб ҳаж зиёратига тайёргарлик ишлари қизғин олиб борилмоқда. Мир Араб олий мадрасасида, Бухоро ва Навоий вилоятидан ҳаж мавсуми учун бириктирилган гуруҳ раҳбарлари иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда ана шу тайёргарлик жараёни таҳил қилиниб, қатнашчиларга тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди. 🌙 Машғулотларда Дин ишлари бўйича қўмитанинг Ҳаж ва Умра масалалари бўйича масъули Бобомурод Рустамов, Диний идора Масжидлар билан ишлаш бўлими мудири Музаффар домла Камолов, ЎМИ Бухоро вилояти вакили, Мир Араб олий мадрасаси ректори Жобир домла Элов, диний идора вакиллари, имом-хатиблар ва шу соҳа ходимлари иштирок этди. Йиғилишда гуруҳ раҳбариларига ҳаж мавсумидаги муҳим вазифалар эслатилди. Зиёратчиларга 🔹Исломнинг бешинчи рукни бўлган ҳажга пухта тайёргарлик кўриш, ҳажнинг фарзлари, вожиб ва суннатларини атрофлича тушунтиришлари зарурлиги таъкидланди.
Show all...
Naqshband.uz

🕌 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакиллиги ✿°• ┈┈┈••ৡ❀ৡ• ┈┈┈•°✿ 🌐 www.naqshband.uz Админ: @Buxorovakillik