en
Feedback
MIB XORAZM FAOLIYATIDAN

MIB XORAZM FAOLIYATIDAN

Open in Telegram

Majburiy ijro byurosi Xorazm viloyati boshqarmasi rasmiy Telegram-kanali 📞 1107 ☎️ 62-224-76-06 👉 www.mib.uz 👉 https://www.facebook.com/xorazm.mib

Show more
374
Subscribers
No data24 hours
+17 days
-530 days
Posts Archive
Янгибозорда 1,5 млрд. сўм кредит қарзи сабаб кўчмас мулк сотилди Мажбурий ижро бюросининг Янгибозор тумани бўлими иш юритувид
+1
Янгибозорда 1,5 млрд. сўм кредит қарзи сабаб кўчмас мулк сотилди Мажбурий ижро бюросининг Янгибозор тумани бўлими иш юритувидаги фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг ижро варақасига асосан қарздор “U.S.B.” МЧЖ ва шерик қарздорлар М.С. ва Қ.М.лардан ундирувчи “Микрокредитбанк” АТБ Хоразм вилоят минтақавий филиали фойдасига 1 млрд. 485 млн. 710 минг сўм ундириш, ундирувни шерик қарздор Қ.М.га тегишли Янгибозор туманида жойлашган умумий ер майдони 2.472,44 кв.метр бўлган нотурар жой биносига қаратиш белгиланган. Давлат ижрочиси томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида 1млрд. 475 млн. сўмга баҳоланган гаровдаги мазкур нотурар кўчмас мулк биноси электрон онлайн аукцион савдоларида 1 млрд. 504 млн. 500 минг сўмга сотилди ҳамда савдодан тушган пул маблағлари ундирувчи банк фойдасига ўтказиб берилди. Умидбек Бекчанов, Бюронинг Янгибозор тумани бўлими давлат ижрочиси @mibxorazmvil

Repost from Bosh prokuratura
Мажбурий ижро бюроси директори М.Эгамбердиев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида қиш мавсумига тайёргарлик кўриш, аҳоли ва истеъмолчиларни энергия ресурслари ҳамда барқарор нархларда озиқ-овқат билан таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар аҳволи ўрганилди. Хусусан, ижтимоий соҳа объектлари, таълим муассасаларининг иситиш тизими, ёқилғи сарфи ва бошқа масалалар юзасидан амалга оширилган ишлар билан танишиш мақсадида тумандаги 23-сонли умумтаълим мактабига ташриф давомида ишчи гуруҳ томонидан синф хоналари ҳарорати, бинонинг етарлича иситилаётганлиги, ўқувчиларга яратилган шароитлар, мактаб кўмир омбори кўздан кечирилди. Шунингдек, ишчи гуруҳ туманда аҳоли ва бошқа истеъмолчиларга суюлтирилган газ тарқатилиши ҳамда кўмир етказиб бериш аҳволи билан танишиб, аҳолини сифатли ёқилғи маҳсулотлари билан таъминлаш устидан назоратни кучайтириш бўйича топшириқ берди. Туманнинг марказий деҳқон бозори ва захира омборини кўздан кечириш жараёнида, озиқ-овқатларнинг нарх-навосини ўрганиш билан бир қаторда, тадбиркорлар билан мавсум давомида юзага келадиган муаммолари юзасидан суҳбат олиб борилди ҳамда уларни бартараф этиш юзасидан масъулларга кўрсатмалар берилиб, ижроси алоҳида назоратга олинди. Бу борадаги тадбирлар давом эттирилмоқда. 🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Repost from Bosh prokuratura
photo content
+4

Repost from MIB faoliyatidan
Мажбурий ижро бюроси директори М.Эгамбердиев раҳбарлигидаги Ишчи гуруҳ томонидан Қашқадарё вилоятида айни пайтда долзарб бўлиб турган қиш мавсумига тайёргарлик кўриш, аҳоли ҳамда истеъмолчиларни энергия ресурслари билан узлуксиз таъминлаш, олис ҳудудларга суюлтирилган газ ва кўмир маҳсулотлари етказиб бериш борасидаги ишлар билан танишмоқда. Яккабоғ туманидаги кўмир захира омборини кўздан кечириш жараёнида, Ишчи гуруҳ томонидан аҳоли кайфиятига ҳамда соғлиғига салбий таъсир кўрсатадиган омиллар яъни, табиий газ ва электр энергияси таъминотидаги узилишларга барҳам бериш, йўқотишларни ўз вақтида аниқлаш ҳамда бартараф қилишга алоҳида эътибор қаратиш, аҳолини ва ижтимоий объектларни кўмир ҳамда суюлтирилган газ билан таъминлаш ишларини тизимли ташкил этиш юзасидан масъулларга топшириқлар берди. Шунингдек, ишчи гуруҳ томонидан туманнинг олис “Ўрта” ва “Ишкент” маҳаллаларида яшовчи аҳолининг яшаш шароитлари ҳамда мавсумга тайёргарлиги кўздан кечирилиб, аниқланган муаммо ва камчиликларни ҳал қилиш, ишларни тизимли, жадал тарзд амалга ошириш бўйича қатъий вазифалар белгилаб олинди.

Repost from MIB faoliyatidan
photo content
+3

Янгиариқлик ота алимент учун 100 млн. сўм миқдорида тўловини амалга оширди Бюронинг Янгиариқ тумани бўлими иш юритувига судни
Янгиариқлик ота алимент учун 100 млн. сўм миқдорида тўловини амалга оширди Бюронинг Янгиариқ тумани бўлими иш юритувига суднинг буйруғига асосан қарздор отадан ундирувчи она фойдасига икки нафар вояга етмаган фарзандлари таъминоти учун 1/3 қисми миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати келиб тушган бўлиб, ижро иши қўзғатилган. Алимент тўловларини ўз вақтида тўлаб келган ота икки нафар фарзандларининг таъминоти учун улар вояга етгунига қадар бўлган алимент пулларини олдиндан тўлаб бериш истагини билдирган. Шунга кўра, қарздор ва ундирувчининг ўзаро келишувига асосан, вояга етмаган икки нафар фарзандлар то улар вояга етгунига қадар бўлган давр учун 100 млн. сўм миқдорида алимент пуллари ундирилиб берилиши таъминланди. Нилуфар Машарипова, Бюронинг Янгиариқ тумани бўлими давлат ижрочиси @mibxorazmvil

Янгибозорда корхонадан фуқаролар фойдасига 884,6 млн. сўмлик иш ҳақи ундириб берилди Айрим ҳолатларда иш берувчилар томонидан
Янгибозорда корхонадан фуқаролар фойдасига 884,6 млн. сўмлик иш ҳақи ундириб берилди Айрим ҳолатларда иш берувчилар томонидан ходимларнинг иш ҳақлари ва унга тенглаштирилган тўловларни ўз вақтида тўлаб бермаслик ҳолатлари тез-тез учраб туради. “Янгибозор махсус сув пудрат” МЧЖда ишлаб келиб иш ҳақини ўз вақтида ололмаган фуқаролар судга мурожаат қилишга мажбур бўлди. Фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг қарздор “Янгибозор махсус сув пудрат” МЧЖдан 62 нафар фуқаролар фойдасига 884,6 млн. сўм миқдорида иш ҳақлари ва унга тенглаштирилган тўловларни ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Янгибозор туман бўлими иш юритувига келиб тушган ва ижро ҳаракатларига киришилган. Давлат ижрочиси томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздор жамиятдан иш ҳақлари ва унга тенглаштирилган тўловлар бўйича қарздорлик пуллари фуқаролар фойдасига тўлиқ ундириб берилиб, ижро ҳужжати ижроси амалда тамомланди. Муроджон Тажимуратов, Бюронинг Янгибозор тумани бўлими давлат ижрочиси @mibxorazmvil

Repost from MIB faoliyatidan
Навбатдаги сайёр қабул ўтказилди Аҳолининг эртанги кунга ишончи ортиши ва бугундан розилик ҳисси билан яшашини таъминлашда му
+2
Навбатдаги сайёр қабул ўтказилди Аҳолининг эртанги кунга ишончи ортиши ва бугундан розилик ҳисси билан яшашини таъминлашда мурожаатлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш ҳамда юзма-юз мулоқотлар алоҳида аҳамиятга эга. Мажбурий ижро бюроси Хоразм вилояти бошқармаси бошлиғи Ж.Жуманиязов томонидан Қўшкўпир туманида аҳоли билан сайёр қабул тадбири ўтказилди. Қабул давомида жами 10 нафар фуқаролар алимент, банк билан боғлиқ ва бошқа ҳужжатлар ижроси доирасидаги масалалар юзасидан мурожаат этишди. Мурожаатларнинг 2 таси жойида ҳал этилиб, 4 таси юзасидан фуқароларга ҳуқуқий тушунча берилди ҳамда 4 та мурожаат муддат талаб этгани боис, алоҳида назоратга олинди. Жойларда мурожаатларни кўриб чиқиш борасида тадбирлар давом этмоқда. Website | Facebook | Telegram | Instagram | Youtube | X

Repost from MIB faoliyatidan
МИБ огоҳлантиради: шахсингизга оид маълумотларни эҳтиёт қилинг 👉Батафсил кўринг Website | Facebook | Telegram | Instagram |
МИБ огоҳлантиради: шахсингизга оид маълумотларни эҳтиёт қилинг 👉Батафсил кўринг Website | Facebook | Telegram | Instagram | Youtube | X

Repost from MIB faoliyatidan
Мажбурий ижро бюроси директори М.Эгамбердиев раҳбарлигидаги Республика ишчи гуруҳи томонидан Қашқадарё вилоятида қиш мавсумига тайёргарлик кўриш борасида ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда. Хусусан, Миришкор туманида қиш мавсумини беталафот ўтказиш, аҳолига энергия ресурсларини узлуксиз етказиш, бозорда нарх-наво барқарорлигини таъминлаш бўйича ўрганишлар давомида йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилди. Тумандаги 16-сонли мактабгача таълим ташкилотида болажонлар ва ишчи ходимлар учун яратилган қулайликлар ва шароитлар, мавсумга тайёргарлик аҳволи кўздан кечирилиб, об-ҳаво ҳароратидан келиб чиққан ҳолда иситиш манбаларини бошқариш орқали энергия ресусларини ортиқча сарфланишини олдини олиш бўйича кўрсатмалар берилди. Шунингдек, М.Эгамбердиев туман марказий деҳқон бозоридаги нарх-наволар билан ва озиқ-овқат захира омбори билан танишиб, аҳолига қулайлик яратиш мақсадида бозордаги нархларни сунъий равишда оширмаслик бўйича бозор масъулларига тегишли топшириқлар берилиб, ижроси алоҳида назоратга олинди.

Repost from MIB faoliyatidan
photo content
+3

Repost from Rasmiy axborot
👏 Давлат бошқаруви академиясида малака оширган матбуот котибларига сертификат топширилди Ахборот ва оммавий коммуникациялар
+9
👏 Давлат бошқаруви академиясида малака оширган матбуот котибларига сертификат топширилди Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Давлат бошқаруви академияси, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамкорлигида илк маротаба ДБАда малака ошириш курси ташкил этилгани ҳақида маълумот берилган эди. 📌Ўн кун давом этган малака ошириш курсида матбуот котиблари – ⚫️Бошқарув коммуникацияси; ⚫️PR-стратегиялар тузиш ва уларни самарали қўллаш; ⚫️Раҳбар ва ташкилотнинг ижобий имиджини шакллантириш мезонлари; ⚫️Timemanagment ва Медименежмент; ⚫️Сунъий интеллект афзалликлари ва хатарлар; ⚫️Медиа маконда миллий манфаатлар ҳимоясида ахборот хизматларининг вазифалари; ⚫️Бошқарувда Agile ва Scrum методологияси ҳамда бошқа иқтисодий, сиёсий, ижтимоий ва маънавий мавзуларда билим-кўникмаларини оширди. 🌟Ўқув машғулотлари параллел равишда назарий ва амалий олиб борилди. ✅ Бугун малака ошириш курсини муваффақиятли якунлаган тингловчи-матбуот котибларига Давлат бошқарув академияси сертификати тантанали топширилди.
Тадбирда сўзга чиққан ДБА биринчи проректори Худойқул Азизов ўқув курси якуний натижаларини аниқлаш мақсадида ўтказилган тест-синовларида яхши кўрсаткичлар қайд этилганинини таъкидлаб, ахборот хизматлари раҳбарларини қутлади. "Ишонч билан масъул лавозимга тайинланган ҳар бир давлат ишчиси доимий ўз устида ишлаши, мунтазам билимини ошириб бориши, замонавий кўникма ва малакаларни эгаллаши шарт", деди Х.Азизов сўзи давомида.
АОКА директорининг биринчи ўринбосари Дилшод Саиджонов ҳам матбуот котибларини малака ошириш курсини самарали ўзлаштирганликлари билан қутларкан, – сунъий интеллект ахборот маконини ўзгартирмоқда, шундай экан ахборот хизмати раҳбари жараёнларга, ўзгаришларга, муносабатларга тезкор жавоб қайтаришга тайёр туриши кераклигини таъкидлади.
⚠️ Маълумот учун: Давлат органи ва ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарлари учун малака ошириш курслари тизимли давом эттирилади. Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Repost from Bosh prokuratura
Мажбурий ижро бюроси директори М.Эгамбердиев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ Қашқадарё вилоятида қиш мавсумида ижтимоий соҳа объект
+3
Мажбурий ижро бюроси директори М.Эгамбердиев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ Қашқадарё вилоятида қиш мавсумида ижтимоий соҳа объектлари, кўп қаватли уйлар ва энергетика тармоқларининг барқарор ишлашини таъминлаш, истеъмолчиларга кўмир ҳамда энергия ресурсларини узлуксиз етказиб бериш, озиқ-овқат заҳираси ва бозорлардаги нарх–навонинг барқарорлигини ўрганмоқда. Дастлаб, Касби туманидаги кўп қаватли хонадонлар кўздан кечирилиб, аҳолини энергия ресурслари билан узлуксиз таъминлаш ва бу борадаги мурожаатларни зудлик билан ҳал қилиш чораларини кўриш бўйича масъулларга топшириқ берилди. Сўнгра, туман марказий деҳқон бозорида нарх-навонинг сунъий равишда оширилишининг олдини олиш мақсадида озиқ-овқат заҳирасини шакллантириш бўйича кўрилган чоралар билан танишилди. Ўрганиш давомида масъулларга мавжуд ва мавсум давомида юзага келиши мумкин бўлган муаммолар юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди. 🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Repost from Bosh prokuratura
Янги тажриба – янгича ёндашув Илк маротаба республика миқёсида прокуратура органларида хизмат қилаётган ёш ходимлар ўртасида
Янги тажриба – янгича ёндашув Илк маротаба республика миқёсида прокуратура органларида хизмат қилаётган ёш ходимлар ўртасида “Хорижий тил билимдони” марафони ойлиги ўтказилади. Мазкур лойиҳа Бош прокуратура, Ёшлар ишлари агентлиги ва “Ибрат Фарзандлари” билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда. Марафоннинг асосий мақсади прокуратура органларидаги ёш ходимларнинг инглиз тилини касбий фаолиятда самарали қўллашлари, хорижий тиллар бўйича кўникмаларини ошириш ҳамда тил билиш даражасини мустаҳкамлаш учун қўшимча имкониятлар яратиш. Ушбу марафон тил ўрганишни оммалаштириш ва мазкур жараёнда ҳамкорлик муҳитини яратишга хизмат қилади! 🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Repost from Bosh prokuratura
Мажбурий ижро бюроси директори М.Эгамбердиев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида қиш мавсумини беталафот ўтказиш учун кўрилаётган чоралар, аҳоли ва ижтимоий-иқтисодий объектларнинг иссиқлик энергияси билан барқарор таъминланганлиги ҳамда озиқ-овқат заҳираси ва бозорларда нарх-навонинг барқарорлиги ўрганилмоқда. Дастлаб, тумандаги 2 ва 4 сонли умумтаълим мактаблари биносининг мавсумга шайлиги ҳолати ўрганилиб, мутасаддиларга муассасаларда иссиқлик таъминоти, тежамкор электр энергияси ҳамда кўмир заҳираси билан тўлиқ таъминлаш чораларини кўриш бўйича қўшимча топшириқлар берилиб, ижроси алоҳида назоратга олинди. Шунингдек, тумандаги деҳқон бозори озиқ-овқат заҳира омбори кўздан кечирилиб, маҳсулотларни белгиланган тартиб ва шароитда сақланиши ва мавсумда аҳолини зарур озиқ-овқат билан барқарор нархларда таъминланиши юзасидан қўшимча кўрсатмалар берилди. Бундан ташқари, туман электр таъминоти корхонасида ўтказилган ўрганиш давомида масъулларга истеъмолчиларни электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш, ундан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларининг олдини олиш ва қарздорликларни ундириш юзасидан топшириқлар берилди. Бу борадаги ўрганишлар давом этмоқда. 🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Repost from Bosh prokuratura
photo content
+3

МИБ Хоразм вилояти бошқармаси бошлиғи Ж.Жуманиязов ва вилоят прокуратураси бўлим бошлиғи Ж.Курбановлар томонидан Ўзбекистон Р
+9
МИБ Хоразм вилояти бошқармаси бошлиғи Ж.Жуманиязов ва вилоят прокуратураси бўлим бошлиғи Ж.Курбановлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.05.2023 йилдаги “Ёқилғи-энергетика соҳасида давлат назорати механизмларини такомиллаштириш ва рақамли энергоназорат тизимини жорий этиш тўғрисида”ги ПФ-77-сонли Фармони ҳамда ВМнинг 388-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Янгиариқ туманида ташкил килинган ишчи гуруҳ фаолияти ўрганилди ва штаб аъзоларига кўрсатмалар берилди. ✅ Шунингдек, туманидаги 17, 31 ва 37-сонли мактабларнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги аҳволи ўрганилиб, аниқланган камчиликлар жойида бартараф этилди. Масъулларга топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Repost from MIB faoliyatidan
“Энергетика хавфсизлиги ойлиги” доирасида Мажбурий ижро бюроси директори М.Эгамбердиев раҳбарлигидаги Республика ишчи гуруҳи Қашқадарёнинг барча ҳудудларида қиш мавсумига тайёргарлик жараёнларини жойига чиққан ҳолда ўрганмоқда. Қарши шаҳарда ўтказилган ўрганишда дастлаб, “Ойдин” МФЙда шаҳардаги барча маҳалла фуқаролар йиғини раислари ва бошқарув сервис компаниялари билан йиғилиш ўтказилиб, мавсумни беталафот ўтказиш, кўп қаватли уйларда яшовчи аҳоли вакилларининг мурожаатларини ўз вақтида ўрганиб, ижобий ҳал қилиш чораларини кўриш, энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ва талон-торож қилишга барҳам бериш юзасидан кунлик назоратни ўрнатиш бўйича топшириқлар берилди. М.Эгамбердиев Қарши шаҳри ва Косон туманларида аҳолига суюлтирилган газ етказиб бериш ва тарқатилиши жараёни билан танишиб, аҳоли ва тегишли соҳа ходимлари билан суҳбатлашди. Ишчи гуруҳ Китоб туманидаги 95-умумтаълим мактабида ўқувчилар учун яратилган шароитлар ва иссиқликнинг узлуксиз таъминланиши учун кўрилаётган чоралар, мавсумда фавқулодда ҳолатлар юз берганда кўриладиган хавфсизлик чораларининг тайёргарлигини кўздан кечирди. Ишчи гуруҳ раҳбари Қарши туманида 20 га ер майдонида гидропоника усулида барпо этилган иссиқхона фаолияти билан танишиб, ўзининг тегишли таклиф ва тавсияларини берди, масъулларга тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ва лойиҳаларини амалга ошириш бўйича вазифалар белгиланди.

Repost from MIB faoliyatidan
photo content
+3

✅Президентимизнинг халқчил ташаббус ва ғоялари; ✅Ҳукумат олдига қўйган устувор вазифалар; ✅ “Ўзбекистон–2030” Стратегияси асо
+1
✅Президентимизнинг халқчил ташаббус ва ғоялари; ✅Ҳукумат олдига қўйган устувор вазифалар; ✅ “Ўзбекистон–2030” Стратегияси асосида ишлаб чиқилган, Олий мажлисда тақдим этилган Вазирлар Маҳкамасининг 5 йиллик Ҳаракат дастури 10 та устувор йўналишни қамраб олган. Шунингдек ушбу йўналишлар доирасида иқтисодий-ижтимоий тармоқлар кесимида 400 та чора-тадбир аниқ белгилаб олинган.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк