cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

XORAZM VILOYAT PROKURATURASI

Xorazm viloyati prokuraturasining rasmiy Telegram kanali Телефон: 62-22-777-28 Манзил: 220100, Urganch shahri, Xonqa köchasi, 24-uy

Show more
Advertising posts
2 455
Subscribers
-124 hours
+97 days
+1430 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

📌 Вилоят прокуратураси томонидан Вазирлар Маҳкамасининг  28.08.2012 йилдаги “Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини тартибга солишга доир кўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 253-сонли Қарори ҳамда соҳага оид бошқа қонун ҳужжатлари ижроси ўрганилди. ⏳Ўрганиш натижаси бўйича киритилган тақдимнома "Хоразм бозорлари ва савдо комплекслари” вилоят уюшмасида барча деҳқон бозорлари раҳбарлари иштирокида кўриб чиқилиб, бозорларда тадбиркорларга яратилган шароитлар, санитария-ветеринария ҳамда ёнгин хавфсизлиги қоидаларига риоя этилишида йўл қўйилган камчиликлар танқид қилинди ва бу каби ҳолатларни келгусида бартараф қилиш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди. ✅ Шунингдек, бозорларда яширин иқтисодиётни қисқартириш, ноконуний тадбиркорлик фаолиятларига чек қўйиш, тушумларини ошириш ва бюджетга қўшимча манбаларни жалб қилиш бўйича ҳам кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Show all...

ПРОКУРОР  ВА  ЁШЛАР  УЧРАШУВИ Бугунги кунда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, улар бандлигини таъминлаш, бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, уларни муаммоларини ўрганиш ва ҳал қилиш давлатимиз сиёсати даражасига кўтарилган. Шу муносабат билан, бугун Хоразм вилояти прокурори М.Ахмедов Боғот тумани 2-секторидаги маҳаллаларда истиқомад қилувчи оталиққа олинган ёшлар билан учрашди. Учрашувда ёшлар билан очиқ ва эркин руҳда суҳбат олиб борган вилоят прокурори М.Ахмедов ёшлар орасида учраётган ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик ҳолатлари, ёшларни ҳуқуқлари, бурч ва мажбуриятлари, уларга яратиб берилаётган шарт-шароитлар ҳақида сўз юритди. Шунингдек, учрашувда тегишли соҳа мутахассислари томонидан ёшларга яратилган имконият ва имтиёзлар бўйича тушунтиришлар берилди. Учрашув давомида, ёшлар ҳам ўз фикр-мулоҳазалари, мурожаат ва таклифлари билан фаол иштирок қилдилар. Учрашув сўнггида, ютуқларга эришган туман ёшларининг ота-оналарига ташаккурнома берилиб, бир гуруҳ иқтидорли ёшларга эсталик совғалари топширилди.
Show all...
Repost from Bosh prokuratura
Хоразм вилоят прокурори М.Ахмедов томонидан ташқи миграцияда юрган фуқароларни қўллаб-қувватлаш бўйича вилоят штаби фаолияти билан танишилди. Жумладан, штаб фаолияти, туман-шаҳар ишчи гуруҳлари томонидан ўтказилаётган хатлов жараёнлари, ўрганишларда аниқланаётган муаммолар ва уларнинг ҳал этилиши аҳволи ўрганилиб, масьулларга тегишли кўрсатма ва тушунтиришлар берилди. 🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
Show all...
Repost from Bosh prokuratura
Ўзбекистон туманида табиий газдан ноқонуний фойдаланиб оҳак цеҳи ташкил этилганлиги аниқланди. Фарғона вилоят прокуратураси, Департаментнинг вилоят бошқармаси ва “Ҳудудгаз Фарғона” газ таъминоти филиали ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган рейд тадбирида фуқаро С.М. Ўзбекистон тумани, “Овчи” МФЙ Анжирбоғ кўчасида жойлашган хонадонда 120 дона горелкалар ёрдамида умумий фойдаланишдаги табиий газ тармоғига тижорат мақсадида ўзбошимчалик билан уланиб, оҳак ишлаб чиқариш цехи фаолиятини йўлга қўйиб, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 289,0 млн. сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланди. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. Ҳурматли фуқаролар! Фаолиятингиз давомида энергия ресурсларидан қонуний тартибда ва оқилона фойдаланинг. 🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
Show all...
Repost from Bosh prokuratura
01:52
Video unavailableShow in Telegram