cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Расмий хабарлар I Официальные новости

Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади. Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot

Show more
Advertising posts
31 360Subscribers
-1424 hours
-1207 days
-66630 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Туронбанк биринчилардан бўлиб "Humo" ва "UzCard" терминалларини муваффақиятли интеграция қилди! Эндиликда мижозлар Туронбанкка уланган ERA онлайн касса-терминали орқали бемалол тўловларни амалга ошириш имкониятига эгалар. Яқин кунларда Туронбанк мижози бўлган бизнес вакиллари биргина терминалнинг ўзида Humo ва UzCard карталаридан бемалол тўловларни қабул қилишлари мумкин бўлади. Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Show all...
👍 6
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тожикистонга давлат ташрифи доирасидаги тадбирлар якунига етди. Аэропортда давлатимиз раҳбарини Президент Эмомали Раҳмон кузатиб қўйди. Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентга қайтиб келди. Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Show all...
👍 92
❗️Тошкент халқаро аэропортида СИП залидан шаҳарга чиқиш вақтинча ўзгартирилди Бу ҳақда "Uzbekistan Airports" ахборот хизмати маълум қилди. Реконструкция ишлари муносабати билан учиб келган йўловчилар учун "Тошкент" халқаро аэропортининг CИП залидан шаҳарга чиқиш вақтинча терминалнинг чап томонига (учиб кетиш залининг эскалатори томонга) кўчирилди. Қулайлик учун аэропортга кириш жойидан CИП залигача белгилар ўрнатилган. "Uzbekistan Airports" ва "Тошкент" аэропорти номидан вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўралади. Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Show all...
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон билан биргаликда Душанбеда ташкил этилган Ўзбекистон саноат маҳсулотлари кўргазмасига ташриф буюрди. Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Show all...
👍 67
❗️2024 йил 1 май кунидан аҳоли истеъмолчилари учун белгиланган табиий газ ва электр энергияси тарифлари ҳисоби ҳақида маълумот Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Show all...
👎 6😢 3🤷‍♂ 1
Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциациясига аъзолар сони 1959 тага етказилди Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси ахборот хизмати раҳбари Сайёра Асранова маълум қилди. 🔵Ижтимоий аҳамиятга эга бўлган соҳаларда фаолият олиб бораётган 147 та нодавлат нотижорат ташкилотига ҳудудлардаги “Нодавлат нотижорат ташкилотлар уйи”га жойлаштириш бўйича тавсияномалар берилди. 🔵Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди билан ҳамкорликда Фарғона ва Наманган вилоятларидаги “Нодавлат нотижорат ташкилотлар уйи”да 2 та Ахборот-ресурс маркази ташкил этилди. 🔵“Мада” ННТ билан ҳамкорликда нодавлат нотижорат ташкилотларига ҳуқуқий кўмак ва консультатив маслаҳатлар бериш учун “Очиқ эшиклар куни” тадбирини ташкил этиб келмоқда. Ўтган биринчи чорак давомида Республикамиз бўйлаб 23 та ана шундай тадбирлар ташкил этилди. Унда 197 та ННТ вакилларидан келган мурожаатларга жавоб берилди. ✍️ Батафсил Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Show all...
👍 2
Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон Ўзбекистоннинг Душанбе шаҳридаги элчихонаси янги биносини тантанали очиб бердилар. Президентлар элчихона биносида дипломатлар учун яратилган шароитлар билан танишдилар. Элчихонада мамлакатларимиз ўртасидаги кўп қиррали стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантиришга қаратилган ишларни самарали ташкил этиш учун барча шароитлар яратилган. Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон элчихона Фахрий меҳмонлар китобига ўз тилакларини ёзиб қолдирдилар. Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Show all...
👍 114👏 2
🎙“Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси томонидан 2024 йилнинг 1-чораги давомида амалга оширилган ишлар АОКАда Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси ахборот хизмати раҳбари Сайёра Асранова иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди. Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин: Жонли эфир 〰️〰️〰️〰️ Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Show all...
👍 2
❗️Тошкентдаги мактабда ўқитувчи ўқувчилар қўлига игна ва "саморез" санчиб жазолаб келганлиги тўғрисида Болалар омбудсмани ахборот хизмати маълумот берди. Терговга қадар текширув натижасида 2016 йилда туғилган Й.М. ва Ш.У. ларнинг қўлларини кафт қисмини устки қисмига бурама мих (саморез) ни бир неча марта тиқиб келиб, ўқувчиларни қийнаб, уларга тан жароҳатлари етказганлиги аниқланган. Жорий йилнинг 18 апрель куни Сергели тумани ИИО ТБ томонидан С.Р. га (2002 йилда туғилган) нисбатан ЖКнинг 110-моддаси 2-қисми «а» банди (Қийнаш) билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов доирасида қўлига игна санчилганлиги айтилган 1-синф ўқувчиларига суд-тиббиёт экспертизаси тайинланди. Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Болалар омбудсмани мазкур ишда бола манфаатлари нуқтаи назаридан ўз кузатувини давом эттиради. Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Show all...
👍 3👏 1😍 1
🔍 Жорий йилнинг I чорагида Ҳисоб палатаси томонидан ўтказилган 14 та назорат тадбирида 8,3 млрд сўмлик ноқонуний харажатлар бюджетига ундирилди Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси масъул ходими Сардор Усмонов маълум қилди. ✅Шунингдек, Давлат бюджетига 140 млрд сўм қўшимча даромад манбалари аниқланди. ✅Республикамизнинг 5 та ҳудудида 2022-2023 йиллар давомида давлат буюртмачилари томонидан тўғридан-тўғри тузилган шартномалар асосида амалга оширилган харидларнинг қонунийлиги ўрганилди. ✅Таҳлиллар давомида рақобатли усулларни четлаб ўтиб тўғридан-тўғри шартномалар тузиш, манфаатлар тўқнашувига йўл қўйиш, харид шартномаларини экспертизадан ўтказмаслик ва юқори нархларда харидларни амалга ошириш ҳолатларининг мавжудлиги маълум бўлди. Бюджетдан энг кўп маблағ олувчи вазирликларга Ҳисоб палатасининг масъул ходимлари доимий тарзда бириктирилди ва асосий эътибор бюджет маблағлари сарфланишинг мониторинги ва самарасиз харажатларни олдини олишга қаратилди. ✅Давлатимиз раҳбарининг 1-чоракда қабул қилинган 117 та ҳужжатидаги 5 287 та топшириқлари ижроси устидан “ijro.gov.uz” электрон тизими орқали кунлик назорат ўрнатилган. ✅Ўтган чоракда амалга оширилган масофавий назорат натижаларига кўра 260 та ҳолатда 37,2 млрд сўмлик молиявий хатоликларнинг барвақт олди олинди. ✍️ Батафсил Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Show all...
👍 1