MIB XORAZM FAOLIYATIDAN
Open in Telegram
Majburiy ijro byurosi Xorazm viloyati boshqarmasi rasmiy Telegram-kanali 📞 1107 ☎️ 62-224-76-06 👉 www.mib.uz 👉 https://www.facebook.com/xorazm.mib
Show more374
Subscribers
No data24 hours
+17 days
-530 days
Posts Archive
Repost from Bosh prokuratura
Мажбурий ижро бюроси директори М.Эгамбердиев раҳбарлигидаги Республика ишчи гуруҳи Қашқадарё вилоятининг Нишон туманида қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ва уни беталафот ўтказиш, энергия самарадорлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
Дастлаб, ишчи гуруҳ “Талимаржон” ИЭС АЖда ҳамда шу ҳудуддаги Қарши магистраль каналида бўлиб, станциянинг электр энергияси ишлаб чиқариш жараёнлари, унинг қувватини ошириш учун амалиётга татбиқ этилаётган истиқболли лойиҳалар, энергия самарадорлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар, мавсумга шайлик доирасида буғ-газ қурилмаларининг яроқлилик аҳволи билан танишди.
Шунингдек, ишчи гуруҳ Хитой Халқ Республикасининг "CHINA GEZHOUBA GROUP INVESTMEN CO.LTD" қўшма корхонаси томонидан туманнинг "Гулистон" маҳалласида барпо этилган, қарийб 600 млн. АҚШ долларлик 500 Мвт. қувватга эга бўлган қуёш фотоэлектр станцияси фаолияти билан танишди.
Бундан ташқари, ишчи гуруҳ томонидан туманнинг олис қишлоқларида ҳам бўлиб, аҳоли билан яқиндан суҳбатлашди ҳамда мавсумга тайёргарлик юзасидан масъулларга қўшимча топшириқ ва кўрсатмалар берди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Repost from Bosh prokuratura
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси билан Россия Федерацияси Бош прокуратураси ўртасида ҳамкорлик алоқалари ривожланмоқда
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг таклифига биноан, Россия Федерацияси Бош прокурори Игорь Краснов бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюрди.
Ташрифнинг дастлабки қисмида делегация "Янги Ўзбекистон" боғига ташриф буюрди ва Россия Федерацияси Бош прокурори И.Краснов Мустақиллик монументи пойига гулчамбар қўйди.
Шундан сўнг, Россия Федерацияси делегацияси Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясига ташриф буюриб, академиянинг фаолияти ва ходимларни тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлаш тизимида амалган оширилган ислоҳотлар билан танишди.
Ташриф доирасида жорий йил 20 ноябрь куни икки давлат назорат органлари раҳбарлари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Ўз ҳамкасбини қутлагани ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев Ўзбекистон ва Россия Бош прокуратуралари ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари серқирра ва динамик тавсифга эгалигини қайд этди.
Учрашув давомида Россия делегацияси вакилларига Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев бошчилигида давлат ва жамият ҳаётининг барча жабҳаларида, хусусан, суд-ҳуқуқ соҳасида, шунингдек Ўзбекистон прокуратура органларининг фаолиятини такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган кенг қўламли ислоҳотлар ҳақида маълумот берилди.
Дўстона ва конструктив мулоқат доирасида ҳамкорликнинг жорий ҳолатини муҳокама қилдилар ҳамда идоралараро алоқаларни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаб олдилар.
Хусусан, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш, шу жумладан кибержиноятлар ва бошқа уюшган жиноят турларига қарши кураш, прокуратура фаолиятига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш соҳаларида тажриба алмашиш ҳамда прокуратура органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш соҳаларида икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш масалалари бўйича келишувга эришдилар.
Кун якунида, делегация Ўзбекистон Республикаси прокуратураси музейига ташриф буюриб, идоранинг кўп йиллик тарихи, унинг тажрибаси ва фаолияти билан яқиндан танишдилар.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Repost from Bosh prokuratura
Қиш мавсумига тайёргарлик ишларини ўрганиш мақсадида Мажбурий ижро бюроси директори М.Эгамбердиев раҳбарлигидаги Республика ишчи гуруҳи Қашқадарё вилоятидаги бир қанча ижтимоий соҳа объектлари, иқтисодиёт тармоқлари ва кўп хонадонли турар жойларда бўлди.
Дастлаб, Қарши тумани ички ишлар, газ ва электр таъминоти бўлими ходимларига мавсумни беталофат ўтказиш мақсадида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш, бартараф этиш ва ҳуқуқбузарларга нисбатан тегишли чоралар кўриш юзасидан топшириқлар берилди.
Тумандаги 32-сонли умумтаълим мактаби ҳамда 11-сонли мактабгача таълим муассасасида болалар учун яратилган шароитлар ва мавсумга тайёргарлик ишлари билан яқиндан танишилди.
“Ҳудудгаз” Қашқадарё газ таъминоти филиали ҳамда “Қашқадарё ҳудудий электр тармоқлари” АЖда бўлган М.Эгамбердиев, вилоятга бундан олдинги ташрифи давомида айрим объектларда аниқланган камчиликларнинг бартараф этилганлиги юзасидан масъулларнинг ҳисоботларини эшитди ва тегишли кўрсатмалар берди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Repost from MIB faoliyatidan
“Энергия хавфсизлиги ойлиги” доирасида қиш мавсумини беталафот ўтказиш борасида вилоятимиз бўйлаб тегишли чора-тадбирлар кўрилмоқда
Бу борада Мажбурий ижро бюроси директори раҳбарлигидаги Республика ишчи гуруҳи томонидан вилоятимизнинг барча ҳудудларида ўрганиш олиб борилмоқда. Ишчи гуруҳ Муборак газни қайта ишлаш заводида бўлиб, завод фаолияти билан танишди.
Хусусан, Заводнинг асосий вазифалари табиий газни олтингугурт бирикмаларидан тозалаш ва қуритиш, техник олтингугурт ишлаб чиқариш, барқарор газ конденсати ва суюлтирилган газ ишлаб чиқаришдан иборат. Корхонанинг табиий газни қайта ишлаш йиллик қуввати 29,5 млрд.м3ни ташкил этади.
“Муборак газни қайта ишлаш заводи” электр таъминоти бўйича биринчи тоифали объект ҳисобланиб, электр қурилмаларига уч томонлама тақсимлаш қурилмалари орқали электр энергияси билан таъминланади.
Маълумот учун, 2023 йилнинг июнь ойида завод объектларида ёқилғи -энергия ресурсларини тежаш учун умумий қуввати 600 кВт қуёш фото электр станциялари, умумий ҳажми 1400 Л қуёш сув иситиш қурилмалари ўрнатилиб, ишга туширилган эди.
Мазкур қайта тикланувчи энергия манбалари томонидан йилига 1,14 миллион кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилади. Айни пайтда завод тасарруфидаги объектларнинг маъмурий ҳамда ижтимоий соҳа биноларининг эҳтиёжи учун сарфланаётган электр энергиясининг 30-40 фоизи қуёш фотоэлектр станциялари ҳисобидан қопланяпти.
Завод фаолияти билан танишиш жараёнида, М.Эгамбердиев табиий газ ва электр энергияси самарадорлигини ошириш ва уларнинг ҳисоб-китобини тўғри ташкил қилиш, ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари ва беҳуда сарфланишининг олдини олиш орқали энергетика хавфсизлигини таъминлаш юзасидан тегишли кўрсатмалар берди.
Repost from Bosh prokuratura
+5
Қашқадарё вилоятида куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш ва истеъмолчиларни ёқилғи-энергия ресурслари билан узлуксиз таъминлаш бўйича қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Мажбурий ижро бюроси директори М.Эгамбердиев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан вилоятда мавсумга тайёргарлик ишлари кўздан кечирилмоқда.
Ишчи гуруҳ Муборак туманида бўлиб, тумандаги бир қатор манзилларда жумладан, туман магистраль газ қувурлар бошқармаси, иссиқлик электр маркази, газни қайта ишлаш заводи, "Помуқ" газ кони, газ қазиб чиқариш бошқармаси ва сув таъминоти бўлимида аҳолини иссиқлик ва сув таъминоти билан ўз вақтида таъминланаётгани ҳамда газ тармоқларини таъмирлаш юзасидан олиб борилаётган ишларни ўрганиб, масъулларга тегишли топшириқлар берилди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
Repost from Bosh prokuratura
Мажбурий ижро бюросининг Хоразм вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан суд қарорларига асосан жисмоний ва юридик шахслар фойдасига компенсация ундириш билан боғлиқ ижро ҳужжатлари бўйича бир қатор ишлар олиб борилмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг ўтган даврида 7 млрд. 845 млн. сўмлик 28 та ижро ҳужжатлари бўйича ишлар тамомланган бўлса, шундан 24 та ижро ҳужжатлари бўйича 5 млрд. 412 млн. сўм қарздорликлар амалда ундирилган.
Шунингдек, ижро ҳаракатлари давомида, жисмоний шахслар фойдасига 20 та ижро ҳужжатлари бўйича 3,3 млрд. сўм қарздорликлар амалда ундирилган.
Мисол учун, фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг ижро ҳужжатига асосан жавобгар Хива шаҳар ҳокимлигидан ундирувчи фуқаро У.Отажонов фойдасига 154 млн. сўм компенсация пуллари ундирилган.
Бу борадаги ижро тадбирлари давом этмоқда.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Урганчлик ота фарзанди вояга етгунга қадар бўлган алимент пулларини олдиндан тўлади
Алимент тўловлари авваламбор вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган.
Бюронинг Урганч тумани бўлим иш юритувига фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро судининг 10.08.2023 йилдаги қарздор Ш.Х.дан ундирувчи А.М. фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун қарздордан ҳар ойдаги жами даромадининг ¼ қисми миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати келиб тушган.
Шу куннинг ўзида ижро иши юритиш қўзғатилиб, тарафларга маълум қилинган. Қарздор ота алимент пулларини ойма-ой ўз вақтида тўлаб келган.
Давлат ижрочиси томонидан олиб борилган ҳуқуқий тушунтиришлардан сўнг, ота алимент пулларини бир йўла тўлаб бермоқчи эканлигини билдирган.
Тарафларнинг ўзаро келишуви натижасида, жорий йилнинг 14 ноябрь куни қарздор Ш.Х. ундирувчи А.М. фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун фарзанди вояга етгунига қадар бўлган давр учун 50 млн. сўм миқдорида алимент пулларини тўлаб берди.
Ўткир Сапарязов, Бюронинг Урганч тумани бўлими бошлиғи
@mibxorazmvil
+1
Бугун Шовот туман ҳокимлиги биносида вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ҳамда суд ва адлия орган раҳбарларининг оммавий сайёр қабули бўлиб ўтмоқда.
