«ПсихоБлог»
Open in Telegram
Садриддин Шамс блоги Биргаликда инсонлар руҳиятини ўрганамиз Консультация учун: @psixokonsul Мурожаат учун: @broalterego
Show more3 009
Subscribers
-224 hours
+37 days
-1130 days
Posts Archive
3 008
Эртадан аксарият олийгоҳларда дарслар бошланади. Тирбандлик авжига чиқади. Шунга қараб вақтни чамалаш керак
3 008
Repost from N/a
Барча яхши романлару шеърлар ёзилган, барча яхши қўшиқлар куйланган, барча яхши кинолар суратга олинган. Барча яхши нарсанинг ҳаммаси ўтмишда қолгандек гўё.
3 008
Дўстлар, инстаграмда контент юритмоқчиман. Қўллаб-қувватлайсизлар деган умиддаман! Ҳозиргина CapCut'да монтаж илк синов видеоимни чиқардим. Лайк, подписка ва улашиш эслариздан чиқмасин!
https://www.instagram.com/reel/DcniPbaNp7v/?igsi=MTZiYjlrMnVwamlhbw==
3 008
Интернетда “Севишиб оила қурган яхшими ёки совчилик орқали яхшими?” мазмунида баҳслар тез-тез учраб туради.
Ҳар икки томон ҳам ўзининг фикрларини билдиради. Қизиғи, ҳар иккала томоннинг аргументларида жон бор. Демак, ҳақиқат ҳам оралиқда бўлиши керак.
Бугун Х(собиқ твиттер)да “статистикага кўра севишганлар кўпроқ ажрашади” деган твитга кўзим тушдим.
Ҳарчанд изламайин бундай статистикани топа олмадим. Маълум бўлдики, бу интернетда кенг тарқалган афсоналардан бири экан.
Айнан шу мавзуга доир тадқиқотлар бор. Бироқ ҳеч қайсиси бирида “у яхши бу яхши”лиги бўйича тош босмайди.
Ҳозиргача оила психологиясидаги тадқиқотлар якдил хулосага келган.
Никоҳнинг муваффақиятли бўлишида севгининг ҳам совчиликнинг ҳам ўзи етарли эмас.
Бир-бирига ишонч; мулоқот қила олиш; низоларни ҳал қилиш қобилияти; сексуал мослик; фарзанд, пул, карьера ва яшаш жойи ҳақида қарашларнинг мослиги; характер ва қадриятлар; оилавий чегараларни белгилай олиш; иқтисодий барқарорлик; никоҳга икки томоннинг ҳам эркин розилиги.
Қисқаси, очиқчасига гаплашиб олиш керак. Тортинмасдан, уялмасдан ҳаммасини келишиб олиш даркор. Мослик даражаси муваффақиятли никоҳни белгилаб беради.
@psixobloguz
3 008
+1
Метродан фойдалансангиз шу аудио эълонга кўзингиз… ээ… қулоғингиз тушади:
“Ҳурматли йўловчилар, эскалатордан фойдалаётганда ўнг томондаги тутқичларни ушлаб туришингизни сўраймиз. Чап тарафни йўловчиларнинг ўтиши учун бўшатиб қўйишингизни ва метрополитен қоидаларига риоя қилишингизни сўраймиз”
Мана шу аудио эълон метрополитенда тинмайди. Аммо фойдаси йўқ деярли. Барибир одамлар чап томонда тик туриб кетаверишади. Бу ерда муаммо фақат одамлар «қоидаларга риоя қилмаяпти» деган масала эмас — инсон хулқини ўзгартириш учун ахборотни қандай кодлаш ва муҳитни қандай ташкил қилиш масаласи ётади.
Бундай муаммоларга когнитив психология аниқ ва тиниқ ечимлар таклиф қилган. Масалани визуал тасвирлар орқали хулқ-атворга таъсир қилиш орқали ечса бўлади. Тутқичлар, зиналар рангларини ҳам ажратиб кўрсатиш масалага ечим беради.
Инсон омили бор жойда психология бор. Демак психология илмидан фойдаланиш керак.
Ўйлайманки, метрополитен раҳбариятига мурожаатим етиб боради.
@psixobloguz
3 008
Уч кундирки брекет тақиб юрибман. Яхши томони шундаки, миямда айланиб юрган муаммоларим бир четда қолиб, эътиборим фақат шу брекет бўлиб қолди😄
Тиш чёткам билан кунда икки романтик учрашув ташкил қилаяпман😂
