«ПсихоБлог»
前往频道在 Telegram
Садриддин Шамс блоги Биргаликда инсонлар руҳиятини ўрганамиз Консультация учун: @psixokonsul Мурожаат учун: @broalterego
显示更多3 017
订阅者
-124 小时
+247 天
无数据30 天
帖子存档
3 017
– Нега Ўзбекистонда ажралишлар кўпаймоқда?
– Нафақат Ўзбекистон балки бутун дунёда шу аҳвол.
Homo Sapiens ижтимоий жонзот. Тарихан у маълум бир гуруҳга бирлашсагина омон қола олган. Гуруҳнинг энг кичик бўғини эса бу оила. Эндиликда цивилизация Homo Sapiens'ларни якка холда ҳам омон қолишига ва хатто насл қолдиришига ҳам шароит яратиб бермоқда. Қисқаси, энди оила омон қолиш воситаси эмас. Ёлғизликда ҳам омон қолиш мумкин. Шу сабаб ажралишлар кўп.
3 017
Кашандаларда ҳам бундай логика бор:
– Бовам 20 ёшидан бошлаб чеккан, 100 ёшда ўлди. Ҳеч нарса қимайди.
3 017
Бешикнинг зарарлиги илмий исботланган бўлса ҳам нега одамлар ундан воз кечмайди?
Чунки, шахсий тажрибага таянилади. “Мен ётганман, туппа тузукман. Ҳеч нарса қимайди”
3 017
Эртага август экан. Ниҳоят иссиқлар қайтиб, тиниқ осмонда метеорит учишларини кузатиш мумкин бўлган ой.
3 017
ДАНБАР РАҚАМИ:
НЕГА БИЗ 150 ТА ОДАМДАН КЎПРОҒИ БИЛАН ЧИНАКАМ ЯҚИН БЎЛА ОЛМАЙМИЗ?Телефонингиздаги контактлар сони юзлаб, ижтимоий тармоқдаги «дўстлар» минглаб бўлиши мумкин. Аммо ростини айтинг — уларнинг нечтасини чинакам танийсиз? Ким билан хурсандлигингизни, ким билан дардингизни бўлишасиз? Илм-фан бу саволга аниқ рақам билан жавоб беради: тахминан 150. Данбар рақами — бу инсон бир вақтнинг ўзида қўллаб-қувватлай оладиган барқарор ва мазмунли ижтимоий алоқалар сонининг табиий чегараси. Яъни, исмини, юзини ва у билан бўлган муносабатингиз тарихини хотирада сақлай оладиган одамлар сони. Бу назарияни 1990-йиллар бошида (1992–1993) британиялик антрополог ва эволюцион психолог Робин Данбар илгари сурган. У Оксфорд университетида ишлаган. Данбар маймунларни ўрганаётганда қизиқ қонуниятни пайқади: мия ярим шарларининг (неокортекс) ҳажми қанча катта бўлса, у тур яшайдиган гуруҳ шунча катта бўларкан. Бошқача айтганда, ижтимоий муносабатларни бошқариш учун «катта мия қуввати» керак. Шу нисбатни инсон миясига татбиқ этиб, у ҳисоблаб чиқди — бизнинг «ижтимоий сиғимимиз» тахминан 150 кишига тенг. Қизиғи шундаки — бу рақам қатламларга бўлинади: Данбар алоқалар «яқинлик» даражасига қараб доиралардан иборат эканини кўрсатди:
5 — энг яқинлар (оила, жон дўстлар) 15 — ишончли, дардлашадиган одамлар 50 — яхши танишлар, дўстлар 150 — барқарор ижтимоий доира (Данбар рақами) 500 — юзаки танишлар 1500 — исмини биладиган одамларҲар бир қатламга ўтган сари алоқа кучсизлашиб боради. Бу назария шунчаки илмий қизиқиш эмас — амалда кенг қўлланилади:
Ҳарбий соҳа — ота-боболаримиз давридан бери асосий ҳарбий бўлинма (рота) тахминан 150 кишидан иборат. Чунки бунча одам бир-бирини шахсан танийди.
Бизнес ва менежмент — айрим компаниялар (масалан, Gore-Tex) бўлимларини 150 кишидан ошиб кетмаслигини таъминлайди, чунки шундан ортганда норасмий ишонч йўқолиб, қатъий назорат кераклиги ортади.
Ижтимоий тармоқлар — нега аслида «дўстлар» сони чекланиши кераклиги ҳақидаги баҳслар айнан шу назарияга таянади.
Жамоа қуриш — қишлоқлар, диний жамоалар, стартаплар — тарихан айнан шу ўлчамда мустаҳкам ва жипс бўлган.Танқид ва нозик жиҳатлари Данбар рақами — қатъий қонун эмас, балки ўртача кўрсаткич. Айрим олимлар бу рақам инсондан инсонга кескин фарқ қилиши мумкинлигини таъкидлайди (100 дан 250 гача оралиқ). Замонавий технологиялар бу чегарани ўзгартираётгани ҳақида ҳам баҳслар бор. Аммо асосий ғоя — инсон миясининг ижтимоий имконияти чексиз эмас — бугун ҳам долзарб. Хулоса Кейинги сафар контактларингиз сонига қараганда, ўзингизга савол беринг: булардан нечтаси менинг чинакам «150 ичида»? Балки муносабатларда сон эмас, сифат муҳимроқдир. @psixobloguz
3 017
Одиссеяга тушдим. Вапше зўр. Виждон азоби, инсон маънавий камолоти, садоқат, вафо каби тушунчалар атрофида қурилган фильм. Юксак баҳога лойиқ 10/10
3 017
Қишни соғинди одам. Барибир қиш яхши. Қиш, қор деганда хотиралар ҳар доим шу куй билан ассоциация бўлади.
3 017
“Мен ўзимга ўзим каби ёр/дўст/фарзанд хоҳлаган (тилаган) бўлармидим?” деб савол бериб кўрганмисиз ҳеч?
3 017
Хўш!
Қуйидаги лайфхак фақат non-fiction китобларга таалуқлидир:Менинг шахсий тажрибамга кўра, ҳақиқатан ҳам фойдали non-fiction китоблар сизга ҳеч нарсани ваъда қилмайди. Аксинча, кўпинча фақат совуқда ўтин бўлишга ярайдиган китобларгина «бахтли бўлиш», «бой бўлиш», «омадли бўлиш» ёки «соғлом бўлиш»нинг тайёр формуласини ваъда қилади. Бир нарсани билиб қўйиш керак: бахтли ёки омадли бўлишнинг универсал формуласи мавжуд эмас. Буни бирорта китобдан ўқиб тўлиқ ўзлаштириб ҳам бўлмайди. Чунки инсон ҳаётига жуда кўп омиллар таъсир қилади. Қайси мамлакатда туғилганингиздан тортиб, қандай муҳитда улғайганингиз, қандай имкониятларга эга бўлганингиз ва ҳатто исмингизгача маълум даражада таъсир кўрсатиши мумкин. Агар китоб ўқишнинг ўзи инсонни бахтли ёки омадли қила олганида эди, Ер юзида энг бахтли одамлар доим китоб ўқийдиган инсонлар бўлиши керак эди. Аммо ҳаётда бундай эмас. Яхши non-fiction китобларнинг яна бир муҳим белгиси шуки, улар ўз даъволарини илмий тадқиқотлар билан асослашга ҳаракат қилади. Кўпинча муаллифлар фойдаланилган манбалар ва илмий ҳаволаларни келтиради. Бу эса ўқувчига маълумотларни мустақил текшириш ва танқидий баҳолаш имконини беради. @psixobloguz
3 017
Дўстлар, фойдали китоб билан бўлмағур китобни ажратиб олиш бўйича зўр лайфхак ўргатайми?
3 017
Киносидан кейин романини ҳам бошлавордим. Анча қизиқ экан. Хўш, ёзда ким қандай китоб ўқияпти?
3 017
Ilmni birgalikda qo’llaymiz!
Ilmiy tadqiqotga o‘z hissangizni qo‘shing!
Sizni "O‘zbek xalqining etnopsixologik qiyofasini aniqlash" mavzusidagi keng ko‘lamli ilmiy so‘rovnomada ishtirok etishga taklif qilamiz.
So‘rovnomani to‘ldirish 15–20 daqiqa vaqt oladi. Barcha javoblar anonim tarzda yig‘iladi
Rag‘batlantirish:
So‘rovnomani yakunlagach, uning oxirida berilgan Telegram guruhiga qo‘shiling va so‘rovnoma muvaffaqiyatli yakunlanganini tasdiqlovchi skrinshotni guruhga yuboring. Tadqiqot yakunida barcha ishtirokchilar orasidan tasodifiy tanlov asosida 15 nafar g‘olib aniqlanadi.
Eslatma: yakunda telegram guruhiga qo'shilish butunlay ixtiyoriy, javoblar anonim saqlanadi.
✅ So‘rovnomada ishtirok etish uchun havola (link) ustiga bosing:
https://forms.gle/3zAHKCgpXjvdZeR88
