ar
Feedback
«ПсихоБлог»

«ПсихоБлог»

قناة بسيطة

Садриддин Шамс блоги Биргаликда инсонлар руҳиятини ўрганамиз Консультация учун: @psixokonsul Мурожаат учун: @broalterego

إظهار المزيد
3 000
المشتركون
-424 ساعات
-267 أيام
-10530 أيام
أرشيف المشاركات
Бразилия бн ҳайрлашамизми?

Пост йўқ. Фақат чалган куйларим бор

رسالة صوتية00:13

Сигаретинг сўнггиси бўлса, Икки тортим қолдир оғайни. Қандай яхши кўкда ой тўлса, Сайру суҳбат пайтидир. Шодон эсанг яширма ҳаргиз, Кулишайлик суҳбатни безат. Ғаминг бўлса тортмагил ёлғиз Икки тортим менга ҳам узат Анвар Обиджон

Анекдотик аргумент Баҳсда аксарият инсонлар ўз фикрининг тўғрилигини тасдиқлаш мақсадида анекдотик аргумент яъни шахсий тажрибасини аргумент сифатида келтиради. Шахсий тажриба аргумент сифатида бутунлай бефойда ҳам эмас, бироқ мутлақ ишончли ҳам эмас. Чунки мантиқ ва илм нуқтаи назаридан шахсий тажриба энг кучли далиллар қаторига кирмайди. Негаки, (1)бир инсоннинг тажрибаси ҳаммага мос келавермайди. (2)Инсон ўз тажрибаси нотўғри/хато талқин қилиши мумкин. (3)Тасодифий омилларнинг таъсирини назардан қочириш мумкин. (4)Психологик жиҳатдан эса одамлар ўз фикрини тасдиқловчи ҳолатларни яхшироқ эслаб қолишга мойил* Масалан, дўстим кўп сигарет чекади. Унга бунинг зарарлигини айтсам, у ўзининг бобоси 15 ёшидан сигарет чекишни бошлаб, 100 ёшгача яшаганини маълум қилади. Бироқ, эрта ёшида сигарет чекишга одатланган ва ёш ҳолида ўлиб кетганлар кўпроқни ташкил қилади. Инсонлар соғлом баҳслашишни ўрганишса, ҳақиқатни топиш осонроқ бўлади. Бу учун эса мантиқ илмини ўрганиш керак. Интернетдан шулар ҳақида ўқиб кўринг: *Confirmation bias *Frequency illusion @psixobloguz

Дўстлар, биз битта-битта марожна еб келишигаям рози эдик ўзи. Кўп нарса кутманглар

Видеодаги журналистнинг фикрларига қўшилмайман Психология илми нуқтаи назаридан журналист конспирологик фикрламоқда деб бемалол айта оламан. Ғарб киноижодкорлари видеода тилган олинган мамлакатларни атайлаб қора бўёқларда кўрсатмайди балки бу уларда шу мамлакатлар ҳақида эски маълумотлар асосида шаклланган стереотипик қарашлар борлигидан далолат беради. Журналист Эдвард Саиднинг “Ориентализм” китобида булар фош этилганини иддао қилади. Ваҳоланки, бу китоб академик доираларда баҳсли саналади. Қисқаси, журналист етарлича изланмаган. Хайп кетидан қувиб бундай жиддий айблов қўйиш тўғри эмас. ⬇️Каналга уланиш https://t.me/+Gzz13JBc6qdkNjRi

Аргентина чемпион бўладиёв)

Пианино чалиб берардим шу тунда. Афсуски иложим йўқ(

Мы все умрем. Ничего не вечно. Будьте добры друг к другу

Ўткурий ҳақ. Пул барча дардларга даво😅😂

رسالة صوتية00:15

Ёзингларчи, нима дардинглар бор)

Футбол кўраяпсизларми?

На сколько хорошо ты знаешь меня? t.me/EasyFriendBot?start=s_909593736

Онфим — XIII асрда ҳозирги Россия ҳудудидаги Новгород шаҳрида яшаган 6–7 ёшли бола бўлган. У дунёга машҳур бўлиб кетган, чунк
+2
Онфим — XIII асрда ҳозирги Россия ҳудудидаги Новгород шаҳрида яшаган 6–7 ёшли бола бўлган. У дунёга машҳур бўлиб кетган, чунки унинг мактаб машқлари ва расмлари қайин пўстлоғига ёзилган ҳолда сақланиб қолган. Археологлар унинг 17 тага яқин ёзув ва расмларини топишган. У алифбони ёзишни, бўғинларни такрорлашни ва диний матнларни кўчиришни машқ қилган. Лекин ҳар қандай болага ўхшаб, баъзан дарсдан зерикиб кетиб, отлиқ жангчилар, ҳайвонлар ва ўзи ҳақида расмлар чизган. Энг қизиқ жиҳати шундаки, Онфимнинг расмлари бугунги кундаги болалар чизадиган расмларга жуда ўхшайди. Масалан, у ўзини қаҳрамон отлиқ сифатида тасвирлаган ва ҳатто бир расмига «Мен ёввойи ҳайвонман» деб ёзган. Тарихчилар учун Онфим жуда қимматли шахс ҳисобланади. Чунки у орқали XIII асрдаги оддий болаларнинг қандай ўқигани, нимага қизиққани ва кундалик ҳаёти қандай бўлганини билиб олиш мумкин. Қизиғи, Онфим эҳтимол ўз расмларини чизганда, 800 йилдан кейин бутун дунё унинг «дафтар четидаги чизиқлари»ни ўрганишини ҳатто тасаввур ҳам қилмаган бўлса керак. Онфим ҳақидаги топилмалар психология нуқтаи назаридан ҳам жуда қизиқ материал ҳисобланади. Чунки улар болалар психик ривожланишининг бир неча жиҳатларини намоён этади. 1. Когнитив ривожланиш Онфимнинг алифбо ва бўғинларни ёзиш машқлари унда саводхонлик кўникмалари шаклланаётганини кўрсатади. Бу ҳолат боланинг диққати, хотираси ва тафаккури ривожланиш жараёнини акс эттиради. Психологлар бундай машқларни когнитив ривожланишнинг муҳим кўрсаткичларидан бири деб ҳисоблайдилар. 2. Тасаввур ва ижодкорлик Дарс машқлари орасида жангчилар, отлар ва турли мавжудотларни чизиши Онфимнинг бой фантазияси ва ижодий тафаккурини намоён қилади. Замонавий психологияда болалар расмлари уларнинг ички дунёси, қизиқишлари ва тасаввур оламини ўрганиш воситаси сифатида қўлланилади. 3. Ўзликни англаш (Мен-концепцияси) Онфимнинг ўзини қаҳрамон отлиқ сифатида тасвирлаши болада шаклланаётган "Мен" образининг ифодаси бўлиши мумкин. Психологияда бу жараён ўзликни англаш ва ижтимоий идентификациянинг дастлабки кўринишлари сифатида қаралади. Болалар кўпинча ўзларини кучли, жасур ёки аҳамиятли қаҳрамон сифатида тасаввур қиладилар. 4. Ўйин фаолиятининг аҳамияти Онфимнинг расмлари болалар учун ўйин ва таълим ўртасидаги чегара доим ҳам аниқ эмаслигини кўрсатади. Бола ёзишни ўрганар экан, бир вақтнинг ўзида фантазия қилиб, ўзи учун қизиқ бўлган образларни ҳам яратади. Бу ҳолат Лев Виготский таъкидлаган таълим ва ўйиннинг ўзаро боғлиқлиги ҳақидаги ғояларга мос келади. 5. Тарихий психология нуқтаи назаридан Онфимнинг расмлари шуни кўрсатадики, 800 йил аввал яшаган боланинг психик хусусиятлари ҳозирги болаларникидан унчалик фарқ қилмаган. У ҳам ўрганган, зериккан, орзу қилган ва қаҳрамон бўлишни истаган. Бу инсон психикасининг айрим асосий хусусиятлари вақт ва маданият ўзгаришига қарамай нисбатан барқарор эканлигини кўрсатади. Шунинг учун Онфимнинг қайин пўстлоғига чизилган расмлари нафақат археологик ёдгорлик, балки XIII аср боласининг психик оламига очилган ўзига хос «психологик ойна» сифатида ҳам қадрланади.

photo content

Repost from N/a
Экзистенциал кризис дейдилар буни

Бу ерда сизнинг рекламангиз бўлиши мумкин эди

Ференц_Лист,_Грезы_любви_Franz_List,_Liebestraum.mp34.29 MB