en
Feedback
Biostore.uz

Biostore.uz

Open in Telegram

Биргаликда соғлом яшаймиз💚 🌿 Оригинал витаминлар & табиий маҳсулотлар 💡 Соғлиқ бўйича фойдали тавсиялар 🚚 Узбекистон бўйлаб етказиб бериш 📞 71 203 33 99 🛒 Буюртма: @biostore_uz 🌐 biostore.uz 📍 Bog'iboston 186, Yakkasaroy • 10:00–17:00

Show more

📈 Analytical overview of Telegram channel Biostore.uz

Channel Biostore.uz (@biostoreuz) in the Uzbek language segment is an active participant. Currently, the community unites 14 432 subscribers, ranking 1 490 in the Healthy Lifestyle category and 5 536 in the Uzbekistan region.

📊 Audience metrics and dynamics

Since its creation on невідомо, the project has demonstrated rapid growth, gathering an audience of 14 432 subscribers.

According to the latest data from 06 September, 2026, the channel demonstrates stable activity. Although there has been a change in the number of participants by 318 over the last 30 days and by 19 over the last 24 hours, overall reach remains high.

  • Verification status: Not verified
  • Engagement rate (ER): The average audience engagement rate is 22.94%. Within the first 24 hours after publication, content typically collects 10.93% reactions from the total number of subscribers.
  • Post reach: On average, each post receives 3 306 views. Within the first day, a publication typically gains 1 575 views.
  • Reactions and interaction: The audience actively supports content: the average number of reactions per post is 16.

📝 Description and content policy

The author describes the resource as a platform for expressing subjective opinions:
Биргаликда соғлом яшаймиз💚 🌿 Оригинал витаминлар & табиий маҳсулотлар 💡 Соғлиқ бўйича фойдали тавсиялар 🚚 Узбекистон бўйлаб етказиб бериш 📞 71 203 33 99 🛒 Буюртма: @biostore_uz 🌐 biostore.uz 📍 Bog'iboston 186, Yakkasaroy • 10:00–17:00

Thanks to the high frequency of updates (latest data received on 07 September, 2026), the channel maintains relevance and a high level of publication reach. Analytics show that the audience actively interacts with content, making it an important point of influence in the Healthy Lifestyle category.

14 432
Subscribers
+1924 hours
+407 days
+31830 days
Posts Archive
Лецитинга бой асосий маҳсулотлар: • 🥚 Тухум сариғи — лецитиннинг энг яхши табиий манбаларидан бири. • 🌻 Кунгабоқар уруғи —
Лецитинга бой асосий маҳсулотлар: • 🥚 Тухум сариғи — лецитиннинг энг яхши табиий манбаларидан бири. • 🌻 Кунгабоқар уруғи — айниқса кунгабоқар лецитини олишда кенг қўлланади. • 🌱 Соя — фосфолипидларга, жумладан лецитинга бой. • 🥩 Жигар — холинга ва фосфолипидларга бой. • 🐟 Ёғли балиқлар — фосфолипидлар ва холин манбаи. • 🌾 Буғдой муртаги — лецитин ва бошқа фосфолипидларни ўз ичига олади. • 🥜 Ерёнғоқ ва бошқа ёнғоқлар — маълум миқдорда фосфолипидлар мавжуд. • 🫘 Дуккакли маҳсулотлар — соя, нўхат, ловия кабиларда холин ва фосфолипидлар бор. Энг яхши табиий манбалар: 🥚 тухум сариғи, 🌻 кунгабоқар уруғи ва 🌱 соя. #овқатланиш 🛒 Буюртма: @biostore_uz | 📞 71 203 33 99

NOW Sunflower Lecithin 1200 mg. У кунгабоқардан олинган лецитин бўлиб, таркибида фосфатидилхолин мавжуд. 🌻 Кунгабоқар лецити
NOW Sunflower Lecithin 1200 mg. У кунгабоқардан олинган лецитин бўлиб, таркибида фосфатидилхолин мавжуд. 🌻 Кунгабоқар лецитинининг асосий фойдалари • 🧠 Мия ва хотирани қўллаб-қувватлайди — фосфатидилхолин нейрон ҳужайралари мембраналарининг муҳим таркибий қисми. • 🧠 Нерв тизими учун муҳим — холин ацетилхолин синтезида иштирок этади. Ацетилхолин хотира, диққат ва нерв импульсларида муҳим роль ўйнайди. • ❤️ Юрак-қон томир тизимини қўллаб-қувватлайди — фосфолипидлар ҳужайра мембраналари ва липид алмашинувида иштирок этади. • 🫀 Жигар фаолиятини қўллаб-қувватлайди — фосфолипидлар жигар ҳужайралари мембраналари таркибида бўлади. • 🟢 Ёғлар алмашинувида иштирок этади — лецитин эмульгатор сифатида ёғларни майда заррачаларга ажратиш жараёнида иштирок этади. • 🧬 Ҳужайра мембраналари учун муҳим — фосфолипидлар организмдаги деярли барча ҳужайраларнинг мембранасини ташкил этишда қатнашади. • 🥛 Сут безлари ва эмизиш давридаги фосфолипид алмашинувида аҳамиятли — аммо лецитинни эмизиш муаммоларини даволаш воситаси деб қарамаслик керак. • 🌻 Соясиз вариант — расмдаги маҳсулот соясиз ва Non-GMO деб кўрсатилган. Нархи: 325.000 #витаминваминераллар 🛒 Буюртма: @biostore_uz | 📞 71 203 33 99

🧠 Лецитин нима ўзи? Лецитин — битта алоҳида витамин ёки минерал эмас. У асосан фосфолипидлардан ташкил топган табиий ёғсимон
🧠 Лецитин нима ўзи? Лецитин — битта алоҳида витамин ёки минерал эмас. У асосан фосфолипидлардан ташкил топган табиий ёғсимон моддалар аралашмаси. Лецитин организмнинг ўзида ҳам ҳосил бўлади ва озиқ-овқатлар орқали ҳам олинади. У айниқса: • 🧠 мия ва асаб ҳужайралари мембраналарида; • 🫀 турли ҳужайра мембраналарида; • 🫁 аъзолар тўқималарида; • 🧬 ҳужайраларнинг тузилиши ва сигнал алмашинувида муҳим роль ўйнайди. 🔬 Лецитин таркибида нима бор? Лецитин таркибида турли фосфолипидлар бўлади: • Фосфатидилхолин — холин манбаи; • фосфатидилетаноламин; • фосфатидилинозитол; • фосфатидилсерин ва бошқа фосфолипидлар. Айниқса фосфатидилхолин муҳим, чунки ундан организм холин олади. Холин эса нейромедиаторлардан бири бўлган ацетилхолин синтезида иштирок этади. 🧠 Мия учун нима қилади? Лецитин таркибидаги фосфолипидлар нерв ҳужайралари мембраналарининг нормал тузилиши учун керак. Холин эса: • хотира ва диққат билан боғлиқ нерв жараёнларида; • нерв импульсларини узатишда; • ацетилхолин ҳосил бўлишида иштирок этади. 🫀 Жигар ва ёғлар алмашинуви Фосфатидилхолин жигардаги липидлар алмашинувида ҳам иштирок этади. Шунинг учун лецитин жигар фаолияти билан боғлиқ жараёнларда биологик аҳамиятга эга. Аммо лецитин жигарни «тозалайди» ёки ёғли жигарни даволайди, деб айтиш тўғри эмас. 🥚 Лецитин қаердан олинади? Асосий манбалари: 🌱 Соя лецитини — энг кенг тарқалган тури. 🌻 Кунгабоқар лецитини — сояга альтернатива. 🥚 Тухум лецитини — тухум сариғидан олинади. Қўшимчаларда лецитин капсула, гранула ёки порошок шаклида бўлиши мумкин. #витаминваминераллар 🌱 @biostoreuz — Биргаликда соғлом яшаймиз!

🔥 BIOSTOREДА 1 ҲАФТА ДАВОМИДА ЭНГ КЎП СОТИЛГАН ТОП-5 МАҲСУЛОТ Бу ҳафта харидорларимиз энг кўп танлаган маҳсулотлар билан тан
🔥 BIOSTOREДА 1 ҲАФТА ДАВОМИДА ЭНГ КЎП СОТИЛГАН ТОП-5 МАҲСУЛОТ Бу ҳафта харидорларимиз энг кўп танлаган маҳсулотлар билан танишинг 👇 🥇 1. Relaxone Асаб тизими, уйқуни яхшилаш учун энг кўп танланган маҳсулотлардан бири 💚 Болалар учун мўлжалланган! Нархи: 179.000 🥈 2. Еркаклар учун фито свеча Таркиби табий простатитда ва гемаройда ёрдам беради Нархи: 55.000 🥉 3. ВИТАМИН D3-К2☀️ Иммунитет ва суяклар саломатлигини қўллаб-қувватлаш учун кўпчилик танлаётган витамин. Нархи: 139.000 🏅 4. ИНОЗИТОЛ 💫 Аёллар саломатлиги ва моддалар алмашинувини қўллаб-қувватлаш мавзусида кўп танланаётган маҳсулот. Нархи: 165.000 🏅 5. Horizon дезодаранти ✨ Табиий дезодорант — ёқимсиз ҳиддан ҳимоя қилишга ёрдам беради 🌿 Табиий таркиби билан терини парваришлайди ва кун давомида янгилик ҳиссини беради. Нархи: 169.000 #витаминваминераллар 🛒 Буюртма: @biostore_uz | 📞 71 203 33 99

Сизни хам сочларингиз кўп тўкилябдими? Видеони охиригача кўринг! #гўзаллик 🌱 @biostoreuz — Биргаликда соғлом яшаймиз!

ТИЗЗАДА ЮРИШНИНГ ФОЙДАЛАРИНИ БИЛАСИЗМИ? Ҳар куни эрталаб 15 - 20 дақиқа тиззада юришнинг 5 фойдаси : ✅ Аввало озасиз. ✅ Буйра
ТИЗЗАДА ЮРИШНИНГ ФОЙДАЛАРИНИ БИЛАСИЗМИ? Ҳар куни эрталаб 15 - 20 дақиқа тиззада юришнинг 5 фойдаси : ✅ Аввало озасиз. ✅ Буйрак ва жигарга фойдали. ✅ Тизза оғришини даволайди. ✅ Кўзингизни юмиб юрсангиз, орқа мияни яҳши ишлашига ва кўз нурини ўткирлашишига ёрдам беради. ✅ Қоматингизни тик тутишни ўрганасиз, умуртқа поғонасига ҳам фойдали экан. Бу Хитойча даволаш усули бўлиб олтин «хўроз машқи» деб номланади. #ҳаёттарзи 🌱 @biostoreuz — Биргаликда соғлом яшаймиз!

Video message00:56

EPA ва DHA — Омега-3 ёғ кислоталарининг энг муҳим икки тури. Улар бир-бирига ўхшаш бўлса-да, организмдаги вазифалари бироз фа
EPA ва DHA — Омега-3 ёғ кислоталарининг энг муҳим икки тури. Улар бир-бирига ўхшаш бўлса-да, организмдаги вазифалари бироз фарқ қилади. 🐟 EPA нима? EPA (эйкозапентаен кислотаси) асосан: • ❤️ юрак-қон томир тизимини қўллаб-қувватлайди; • 🔥 организмдаги яллиғланиш жараёнларини бошқаришда иштирок этади; • 🩸 триглицеридлар миқдорини камайтиришга ёрдам беради; • кайфият ва мия фаолиятини қўллаб-қувватлашда ҳам иштирок этади. 🧠 DHA нима? DHA (докозагексаен кислотаси) айниқса мия ва кўзлар учун муҳим: • 🧠 мия ҳужайралари мембраналарининг муҳим таркибий қисми; • 👁️ кўз тўр пардасида кўп миқдорда бўлади; • болалик даврида мия ва кўриш қобилияти ривожланишида муҳим; • когнитив функцияларни қўллаб-қувватлайди. Қисқача: 👉 EPA — кўпроқ юрак, қон томирлар ва яллиғланиш жараёнлари учун. 👉 DHA — кўпроқ мия ва кўзлар учун. #витаминваминераллар 🛒 Буюртма: @biostore_uz | 📞 71 203 33 99

Омега-3 организмда муҳим ёғ кислоталаридан бири бўлиб, кўплаб жараёнларда иштирок этади. Асосий вазифалари: • 🧠 Мия фаолияти
Омега-3 организмда муҳим ёғ кислоталаридан бири бўлиб, кўплаб жараёнларда иштирок этади. Асосий вазифалари: • 🧠 Мия фаолияти — нейронлар мембранасини қўллаб-қувватлайди, хотира ва когнитив функциялар учун муҳим. • ❤️ Юрак-қон томир тизими — триглицеридлар миқдорини камайтиришга ёрдам беради. • 🩸 Қон томирлар — яллиғланиш жараёнларини тартибга солишда иштирок этади. • 👁️ Кўз саломатлиги — айниқса DHA кўз тўқималари таркибида муҳим роль ўйнайди. • 🦴 Бўғимлар — яллиғланиш медиаторларини бошқаришда иштирок этиб, бўғимлар фаолиятини қўллаб-қувватлаши мумкин. • 🛡️ Иммун тизими — иммун жавобни меъёрда ушлаб туришда иштирок этади. • 🤰 Ҳомиладорлик даврида — DHA боланинг мияси ва кўзлари ривожланиши учун муҳим. • 🧬 Ҳужайралар — ҳужайра мембраналарининг таркиби ва сигнал узатиш жараёнларида қатнашади. Энг муҳим турлари: EPA ва DHA. Организм уларни қисман ALA дан ҳосил қилади, лекин бу жараён самарадорлиги паст бўлгани учун EPA/DHA ни овқат ёки қўшимчалардан олиш муҳим бўлиши мумкин. #витаминваминераллар 🌱 @biostoreuz — Биргаликда соғлом яшаймиз!

🍊 ИММУНИТЕТ УЧУН КУЧЛИ КОМПЛЕКС! NutriBiotic Vitamin C + D3 + Zinc — иммун ҳимоясини қўллаб-қувватлаш учун 3 та муҳим компон
🍊 ИММУНИТЕТ УЧУН КУЧЛИ КОМПЛЕКС! NutriBiotic Vitamin C + D3 + Zinc — иммун ҳимоясини қўллаб-қувватлаш учун 3 та муҳим компонент бир комплексда! 💚 ✨ ФОЙДАЛАРИ: • 🛡️ Иммунитет фаолиятини қўллаб-қувватлайди • 🍊 Витамин C — антиоксидант ҳимояга ёрдам беради • ☀️ Витамин D3 — иммун тизимининг нормал ишлашида муҳим • ⚡ Цинк — иммун ҳужайраларининг нормал фаолиятини қўллаб-қувватлайди • 💪 Организмнинг умумий ҳимоя қобилиятини қўллаб-қувватлашга ёрдам беради 📦 100 капсула #витаминваминераллар 🛒 Буюртма: @biostore_uz | 📞 71 203 33 99

🛡️ Иммунитет учун энг муҳим витамин ва минераллар 1. Витамин D3 ⭐⭐⭐⭐⭐ • Иммун ҳужайралари фаолиятини бошқаришда иштирок этад
🛡️ Иммунитет учун энг муҳим витамин ва минераллар 1. Витамин D3 ⭐⭐⭐⭐⭐ • Иммун ҳужайралари фаолиятини бошқаришда иштирок этади. • D витамини етишмовчилиги инфекцияларга мойилликни ошириши мумкин. • Қўшимча қабул қилиш, айниқса D витамини паст бўлганларда, кўпроқ фойда бериши мумкин. 2. Рух (Zinc) ⭐⭐⭐⭐⭐ • Т-лимфоцитлар ва бошқа иммун ҳужайралари учун зарур. • Етишмовчилиги инфекцияларга мойилликни оширади. • Шамоллаш бошланганда айрим тадқиқотларда касаллик давомийлигини қисқартирган. 3. Витамин C ⭐⭐⭐⭐ • Иммун ҳужайралари фаолияти ва антиоксидант ҳимояда иштирок этади. • Етишмовчилиги иммунитетни сусайтиради. • Мунтазам қабул қилиш шамоллаш давомийлигини бироз қисқартириши мумкин. 4. Селен ⭐⭐⭐⭐ • Антиоксидант тизим ва иммун ҳужайралари фаолияти учун муҳим. • Етишмовчилиги иммун жавобини бузиши мумкин. • Аммо етарли селенга эга инсонларда қўшимча қабул қилишнинг фойдаси аниқ эмас. 5. Витамин A ⭐⭐⭐⭐ • Тери ва шиллиқ қаватларнинг ҳимоя тўсиғини сақлашга ёрдам беради. • Етишмовчилиги инфекцияларга мойилликни оширади. 6. B6, B12 ва фолат ⭐⭐⭐ • Иммун ҳужайраларининг ҳосил бўлиши ва нормал ишлаши учун зарур. • Етишмовчилиги иммун фаолиятига салбий таъсир қилиши мумкин. 🔬 Энг муҳим хулоса: D3 + Рух + Витамин C — иммунитет учун энг кўп ўрганилган муҳим нутриентлардан. #витаминваминераллар 🌱 @biostoreuz — Биргаликда соғлом яшаймиз!

🛡️ Иммунитет пасайганини қандай белгилардан сезиш мумкин? Иммунитет фаолияти сусайганда организм инфекцияларга қарши курашиш
🛡️ Иммунитет пасайганини қандай белгилардан сезиш мумкин? Иммунитет фаолияти сусайганда организм инфекцияларга қарши курашишда қийналиши мумкин. Қуйидаги белгилар тез-тез учраса, эътибор бериш керак: 🔹 Тез-тез шамоллаш — инфекциялар қайта-қайта такрорланиши. 🔹 Касалликнинг узоқ давом этиши — оддий инфекциядан тикланиш секин кечиши. 🔹 Доимий чарчоқ ва ҳолсизлик — энергия етишмаслиги ҳисси. 🔹 Яраларнинг секин битиши — тўқималар тикланиши секинлашиши. 🔹 Тез-тез оғизда яралар пайдо бўлиши. 🔹 Қайталанувчи инфекциялар — масалан, нафас йўллари ёки бошқа инфекцияларнинг кўп такрорланиши. 💚 Иммунитетни қўллаб-қувватлашда: етарли уйқу, оқсилга бой ва хилма-хил овқатланиш, жисмоний фаоллик ва витамин-минераллар етишмовчилигини аниқлаш муҳим #витаминваминераллар 🌱 @biostoreuz — Биргаликда соғлом яшаймиз!

Витамин ва бадлар рак келтириб чиқарадими? #витаминваминераллар 🌱 @biostoreuz — Биргаликда соғлом яшаймиз!

💙 Life Extension Glutathione — организмингиз учун кучли антиоксидант! ✨ Глутатион организмдаги муҳим антиоксидантлардан бири
💙 Life Extension Glutathione — организмингиз учун кучли антиоксидант!Глутатион организмдаги муҳим антиоксидантлардан бири бўлиб, ҳужайраларни оксидловчи стрессдан ҳимоя қилишга ёрдам беради. Асосий фойдалари: ☑ Жигар фаолиятини қўллаб-қувватлайди ☑ Антиоксидант ҳимояни кучайтиришга ёрдам беради ☑ Иммунитет тизимини қўллаб-қувватлайди ☑ Тери саломатлиги ва умумий ҳолатни қўллаб-қувватлайди ☑ Организмнинг табиий ҳимоя жараёнларида иштирок этади 💊 Life Extension Glutathione — фаол шаклдаги глутатион, 60 та вегетариан капсула. Нархи: 335.000 #витаминваминераллар 🌱 @biostoreuz — Биргаликда соғлом яшаймиз!

Глутатион — организмнинг энг муҳим ички антиоксидантларидан бири. 🛡️ У организмнинг ўзида, асосан ҳужайраларда ҳосил бўлади
Глутатион — организмнинг энг муҳим ички антиоксидантларидан бири. 🛡️ У организмнинг ўзида, асосан ҳужайраларда ҳосил бўлади ва оксидатив стрессдан ҳимояланишда иштирок этади. Глутатионнинг асосий вазифалари: • 🛡️ Ҳужайраларни эркин радикаллар таъсиридан ҳимоя қилишга ёрдам беради • ♻️ Бошқа антиоксидантларни, жумладан С ва Е витаминларини қайта тиклашда иштирок этади • 🧬 Ҳужайраларнинг нормал фаолиятини қўллаб-қувватлайди • 🧪 Жигарнинг организмдаги айрим моддаларни зарарсизлантириш жараёнларида иштирок этади Глутатион 3 та аминокислотадан ташкил топган: глутамат, цистеин ва глицин. 👉 NAC эса глутатионнинг тўғридан-тўғри ўзи эмас. NAC цистеин манбаи бўлиб, организмда глутатион ҳосил бўлишини қўллаб-қувватлайди. NAC (N-ацетилцистеин) — аминокислота цистеиннинг ҳосиласи бўлган модда. У организмда глутатион ҳосил бўлишини қўллаб-қувватлайди. 🛡️ NACнинг асосий хусусиятлари:Глутатион синтези учун цистеин манбаи бўлиб хизмат қилади. • Организмнинг антиоксидант ҳимоя тизимини қўллаб-қувватлайди. • Оксидатив стрессга қарши ҳимоя механизмларида иштирок этади. • Нафас йўлларидаги қуюқ шиллиқни суюлтиришга ёрдам бериши мумкин. 👉 Қисқача: NAC → цистеин манбаи → глутатион ҳосил бўлиши → антиоксидант ҳимоя. #витаминваминераллар 🌱 @biostoreuz — Биргаликда соғлом яшаймиз!

🛡️ Антиоксидант ҳимоя нима? Антиоксидант ҳимоя — организм ҳужайраларини эркин радикаллар келтириб чиқариши мумкин бўлган зар
🛡️ Антиоксидант ҳимоя нима? Антиоксидант ҳимоя — организм ҳужайраларини эркин радикаллар келтириб чиқариши мумкин бўлган зарардан ҳимоя қилувчи тизим. Оддий қилиб айтганда: 🧬 Эркин радикаллар — организмда табиий равишда ҳосил бўладиган беқарор молекулалар. Улар ортиқча кўпайиб кетса, ҳужайраларга зарар етказиши мумкин. Бу ҳолат оксидатив стресс деб аталади. 🛡️ Антиоксидантлар эса эркин радикалларни нейтраллаштиришга ва ҳужайраларни ҳимоя қилишга ёрдам беради. Антиоксидант ҳимояни қўллаб-қувватловчи моддалар: • 🍊 С витамини • 🌰 Е витамини • 🧂 Селен • ⚙️ Рух • 🧬 NAC (N-ацетилцистеин) • 🛡️ Глутатион • ⚡ Коэнзим Q10 • 🌿 Полифеноллар ва бошқа ўсимлик бирикмалари NAC организмда глутатион синтези учун зарур бўлган цистеин манбаи бўлиб, организмнинг ички антиоксидант ҳимоя тизимини қўллаб-қувватлайди. 👉 Қисқача: антиоксидант ҳимоя — ҳужайраларни оксидатив стресс таъсиридан ҳимоя қилишга ёрдам берувчи организмнинг табиий тизими. #ҳаёттарзи 🌱 @biostoreuz — Биргаликда соғлом яшаймиз!

Глутатион — организмнинг энг муҳим ички антиоксидантларидан бири. 🛡️ У организмнинг ўзида, асосан ҳужайраларда ҳосил бўлади
Глутатион — организмнинг энг муҳим ички антиоксидантларидан бири. 🛡️ У организмнинг ўзида, асосан ҳужайраларда ҳосил бўлади ва оксидатив стрессдан ҳимояланишда иштирок этади. Глутатионнинг асосий вазифалари: • 🛡️ Ҳужайраларни эркин радикаллар таъсиридан ҳимоя қилишга ёрдам беради • ♻️ Бошқа антиоксидантларни, жумладан С ва Е витаминларини қайта тиклашда иштирок этади • 🧬 Ҳужайраларнинг нормал фаолиятини қўллаб-қувватлайди • 🧪 Жигарнинг организмдаги айрим моддаларни зарарсизлантириш жараёнларида иштирок этади Глутатион 3 та аминокислотадан ташкил топган: глутамат, цистеин ва глицин. 👉 NAC эса глутатионнинг тўғридан-тўғри ўзи эмас. NAC цистеин манбаи бўлиб, организмда глутатион ҳосил бўлишини қўллаб-қувватлайди. NAC (N-ацетилцистеин) — аминокислота цистеиннинг ҳосиласи бўлган модда. У организмда глутатион ҳосил бўлишини қўллаб-қувватлайди. 🛡️ NACнинг асосий хусусиятлари:Глутатион синтези учун цистеин манбаи бўлиб хизмат қилади. • Организмнинг антиоксидант ҳимоя тизимини қўллаб-қувватлайди. • Оксидатив стрессга қарши ҳимоя механизмларида иштирок этади. • Нафас йўлларидаги қуюқ шиллиқни суюлтиришга ёрдам бериши мумкин. 👉 Қисқача: NAC → цистеин манбаи → глутатион ҳосил бўлиши → антиоксидант ҳимоя. #витаминваминераллар 🌱 @biostoreuz — Биргаликда соғлом яшаймиз!

Фарзандингизни уйқусини тартибга солиш учун қўшимча бу - Relaxone? Нархи: 179.000 #витаминваминераллар 🛒 Буюртма: @biostore_uz | 📞 71 203 33 99

Уйқу бузилиши — ухлаб қолиш қийинлашиши, тун давомида тез-тез уйғониш ёки эрталаб жуда эрта уйғониб кетиш билан намоён бўлиши
Уйқу бузилиши — ухлаб қолиш қийинлашиши, тун давомида тез-тез уйғониш ёки эрталаб жуда эрта уйғониб кетиш билан намоён бўлиши мумкин. Уйқу нима учун бузилади? 1. Стресс ва хавотир • Кун давомидаги стресс • Кўп ўйлаш, хавотир • Кортизолнинг кечаси юқори бўлиши → мия «тинчланиши» қийинлашади. 2. Уйқу режими бузилиши • Кеч ётиш ва турли вақтда ухлаш • Кундузи узоқ ухлаш • Тунда ишлаш 3. Телефон ва экранлар Кечқурун телефон, компьютер ёки телевизордан кўп фойдаланиш мияни фаол ҳолатда ушлаб туради. Ёруғлик мелатонин ажралишига ҳам таъсир қилиши мумкин. 4. Кофеин ва стимуляторлар Қаҳва, энергетик ичимликлар, кучли чойни кечқурун истеъмол қилиш уйқуга кетишни қийинлаштиради. Кофеин таъсири бир неча соат давом этиши мумкин. 5. Гормонал ўзгаришлар • Ҳайз олдиданги давр • Менопауза • Қалқонсимон без фаолияти ўзгариши • Кортизол ва мелатонин ритмининг бузилиши 6. Қондаги глюкоза ўзгаришлари Кечки овқат таркиби, узоқ оч қолиш ёки қондаги глюкозанинг кескин ўзгариши айрим одамларда тунда уйғонишга сабаб бўлиши мумкин. 7. Микроэлементлар ва бошқа ҳолатлар Темир танқислиги, магний етишмовчилиги каби ҳолатлар айрим одамларда уйқу сифатини ёмонлаштириши мумкин. Лекин ҳар қандай уйқу муаммосини фақат «витамин етишмаслиги» билан тушунтириб бўлмайди. 8. Касалликлар Оғриқ, рефлюкс, аллергия, нафас олиш муаммолари, уйқу апноэси, депрессия ва бошқа ҳолатлар ҳам уйқуни бузиши мумкин. 🌙 Энг муҳим нарса Агар уйқу бузилиши 3 ойдан ортиқ давом этса, ҳафтасига бир неча марта такрорланса ёки кундузи кучли чарчоқ ва уйқучанлик қилса, сабабини аниқлаш муҳим. #ҳаёттарзи 🌱 @biostoreuz — Биргаликда соғлом яшаймиз!

🌙 ТИНЧ ВА СИФАТЛИ УЙҚУ УЧУН — LIQUID MELATONIN+ ✨ Кун давомидаги стресс, асабийлик ва чарчоқ сабаб кечаси ухлаш қийин бўляпт
🌙 ТИНЧ ВА СИФАТЛИ УЙҚУ УЧУН — LIQUID MELATONIN+ Кун давомидаги стресс, асабийлик ва чарчоқ сабаб кечаси ухлаш қийин бўляптими? 😴 Nature’s Answer Liquid Melatonin+ — организмни бўшаштириш ва соғлом уйқу режимига қайтишга ёрдам берувчи қулай суюқ шаклдаги комплекс. 💤 ФОЙДАЛАРИ: ✨ Уйқуга тезроқ кетишга ёрдам беради 🌙 Уйқу сифатини қўллаб-қувватлайди 🧘 Асаб тизимини тинчлантиришга кўмаклашади 😌 Стресс ва зўриқишдан кейин бўшашишга ёрдам беради ⏰ Уйқу-уйғониш режимини тартибга солишни қўллаб-қувватлайди 🌿 Таркибида 5 мг мелатонин, мелисса (Lemon Balm) ва хмель (Hops) мавжуд. 🍊 Ёқимли ваниль ва апельсин-крем таъми 🌱 Vegan | Gluten-Free | Non-GMO Нархи : 179.000 #витаминваминераллар 🛒 Буюртма: @biostore_uz | 📞 71 203 33 99

Biostore.uz - Statistics & analytics of Telegram channel @biostoreuz