Rasul Kusherbayev
Тириклик билан боғлиқ воқеалар, фикрлар, муносабатлар • Instagram.com/rasul_kusherbayev • Youtube.com/@rasul.kusherbayev • tiktok.com/@rasul.kusherbayev • Facebook.com/r.kusherbayev • Twitter.com/R_Kusherbayev Ҳамкорлик учун: @Kusherbayev_reklama_bot
نمایش بیشتر📈 تحلیل کانال تلگرام Rasul Kusherbayev
کانال Rasul Kusherbayev (@r_kusherbayev) در بخش زبانی ازبکی بازیگری فعال است. در حال حاضر جامعه شامل 200 616 مشترک است و جایگاه 860 را در دسته اخبار و رسانهها و رتبه 175 را در منطقه أوزبكستان دارد.
📊 شاخصهای مخاطب و پویایی
از زمان ایجاد در невідомо، پروژه رشد سریعی داشته و 200 616 مشترک جذب کرده است.
بر اساس آخرین دادهها در تاریخ 17 ژوئیه, 2026، کانال فعالیت پایداری دارد. در ۳۰ روز گذشته تغییر اعضا برابر -3 089 و در ۲۴ ساعت گذشته برابر 32 بوده و همچنان دسترسی گستردهای حفظ شده است.
- وضعیت تأیید: تأیید شده (به صورت رسمی توسط تلگرام)
- نرخ تعامل (ER): میانگین تعامل مخاطب 15.95% است و در ۲۴ ساعت نخست پس از انتشار، محتوا معمولاً 12.43% واکنش نسبت به کل مشترکان کسب میکند.
- دسترسی پستها: هر پست به طور میانگین 32 013 بازدید دریافت میکند. در اولین روز معمولاً 24 943 بازدید جمعآوری میشود.
- واکنشها و تعامل: مخاطبان بهطور فعال حمایت میکنند؛ میانگین واکنش به هر پست 290 است.
📝 توضیح و سیاست محتوایی
نویسنده این فضا را محل بیان دیدگاههای شخصی توصیف میکند:
“Тириклик билан боғлиқ воқеалар, фикрлар, муносабатлар
• Instagram.com/rasul_kusherbayev
• Youtube.com/@rasul.kusherbayev
• tiktok.com/@rasul.kusherbayev
• Facebook.com/r.kusherbayev
• Twitter.com/R_Kusherbayev
Ҳамкорлик учун: @Kusherbayev_reklama_b...”
به لطف بهروزرسانیهای پرتکرار (آخرین داده در تاریخ 18 ژوئیه, 2026)، کانال همواره بهروز و دارای دسترسی بالاست. تحلیلها نشان میدهد مخاطبان بهطور فعال با محتوا تعامل دارند و آن را به نقطه اثرگذاری مهم در دسته اخبار و رسانهها تبدیل کردهاند.
در حال بارگیری داده...
| تاریخ | رشد مشترکین | اشارات | کانالها | |
| 18 ژوئیه | 0 | |||
| 17 ژوئیه | +165 | |||
| 16 ژوئیه | +529 | |||
| 15 ژوئیه | +274 | |||
| 14 ژوئیه | +469 | |||
| 13 ژوئیه | +245 | |||
| 12 ژوئیه | +476 | |||
| 11 ژوئیه | +230 | |||
| 10 ژوئیه | +20 | |||
| 09 ژوئیه | +15 | |||
| 08 ژوئیه | +13 | |||
| 07 ژوئیه | +41 | |||
| 06 ژوئیه | +45 | |||
| 05 ژوئیه | +116 | |||
| 04 ژوئیه | +193 | |||
| 03 ژوئیه | +182 | |||
| 02 ژوئیه | +60 | |||
| 01 ژوئیه | +362 |
| 2 | Алишер Усмонов Ўзбекистон Президенти Давлат хавфсизлик хизмати раиси лавозимидан озод этилди.
Усмонов мазкур лавозимда 2020 йил декабридан буён ишлаб келаётган эди. | 20 683 |
| 3 | +2 ❗️2026/2027 ўқув йили учун қабул квоталари тасдиқланди
📚 Бакалавриат (кундузги таълим) — 155 852 та ўрин:
Ўзбек тили — 130 843;
Рус тили — 19 341;
Қорақалпоқ тили — 4 888;
Қозоқ тили — 335;
Тожик тили — 315;
Қирғиз тили — 75;
Туркман тили — 55.
🎓 Магистратура (кечки таълим) — 1 393 та ўрин:
Ўзбек тили — 1 103;
Рус тили — 156;
Қорақалпоқ тили — 130;
Қозоқ тили — 4.
💻 Магистратура (масофавий таълим) — 892 та ўрин:
Ўзбек тили — 832;
Рус тили — 50;
Қорақалпоқ тили — 10.
👉 @r_kusherbayev | 26 021 |
| 4 | ❗️Аномал иссиқ сабаб айрим ҳудудларда электр таъминоти вақтинча чекланади
Энергетика вазирлиги маълум қилишича, аномал иссиқ туфайли электр истеъмоли рекорд даражага етгани сабаб айрим ҳудудларда электр таъминоти 2 соатгача вақтинча чекланиши мумкин.
16 июль куни республикада суткалик электр истеъмоли 291 млн кВт/соатни ташкил этиб, ёз мавсуми учун энг юқори кўрсаткич қайд этилди.
Ҳозирча Қашқадарё, Жиззах, Хоразм ва Тошкент вилоятининг айрим ҳудудларида қисқа муддатли чекловлар жорий этилган. Вазирлик фуқароларни электр энергиясидан тежамкор фойдаланишга чақирди.
👉 @r_kusherbayev | 26 703 |
| 5 | ❗️Чилонзорда электр узилишлари: минглаб истеъмолчилар таъминотсиз қолди
Соат 14:30 ҳолатига кўра, Чилонзор, Олмазор, Яккасарой, Юнусобод, Яшнобод, Мирзо Улуғбек, Сергели ва Зангиота туманларидаги 8 250 нафар истеъмолчи авариялар сабаб электр тармоғидан узилган.
Айниқса, Чилонзор туманининг бир қатор маҳаллалари жазирама иссиқда бир неча соат давом этаётган электр узилишларидан жабр кўрмоқда.
Шунингдек, республика бўйлаб айрим ҳудудларда 2 соатлик мажбурий профилактик чекловлар жорий этилган. Кеча эса Ўзбекистонда электр энергияси ишлаб чиқариш ва истеъмоли бўйича яна рекорд кўрсаткич қайд этилган.
👉 @r_kusherbayev | 23 691 |
| 6 | ❗️Тошкент шаҳри ва вилоятининг айрим ҳудудларида электр таъминотида узилишлар кузатилди
Энергетика вазирлиги маълум қилишича, ҳаво ҳароратининг кескин ошиши ва электр тармоқларига юклама ортиши сабаб айрим подстансия ҳамда электр узатиш тармоқларида техник носозликлар юзага келган.
Соат 14:30 ҳолатига кўра, Олмазор, Яккасарой, Чилонзор, Юнусобод, Яшнобод, Мирзо Улуғбек, Сергели ва Зангиота туманларидаги 8 250 нафар истеъмолчи вақтинча электр таъминотисиз қолган.
Ҳозирда авария бригадалари носозликларни бартараф этиш ва электр таъминотини тиклаш ишларини олиб бормоқда.
👉 @r_kusherbayev | 23 799 |
| 7 | ❗️Ўзбекистонда жазирама чекинади
Ўзгидромет маълумотига кўра, 21 июлдан бошлаб республика бўйлаб аномал иссиқлар сусаяди.
Ҳаво ҳарорати 6–9 даражага пасайиши кутилмоқда. Натижада барча ҳудудларда нисбатан салқин ва қулай об-ҳаво қарор топиши прогноз қилинмоқда.
👉 @r_kusherbayev | 29 842 |
| 8 | Бекатларни бузиб, сўнг шунақа “қулай” аҳволга олиб келганлар ҳам қачондир шу бекатларда офтобда автобус кутармикан?
Салқин кондиционерли автомобил ичида ўтириб, одамлар устида тажриба ўтказиш ҳам ўзгача завқ. Лекин энг завқлиси шу “бир тийинга қиммат” бекатлар ортидан пул ювиш операцияси муваффақиятли амалга ошаётганида бўлса керак.
👉 @r_kusherbayev | 23 780 |
| 9 | ❗️АҚШда футболчи ўлимига сабабчи бўлган ўзбекистонлик трак ҳайдовчиси гаров эвазига озод қилинди
АҚШнинг Оҳаё штатида 21 ёшли коллеж футболчиси Тоби Форсайтнинг ҳалок бўлишига оид иш бўйича ўзбекистонлик юк машинаси ҳайдовчиси Беҳзод Асроров биринчи суд мажлисидан сўнг гаров эвазига озод қилинди.
Суд қарорига кўра, у электрон кузатув мосламаси таққан ҳолда озодликда қолади. Тергов маълумотларига кўра, Асроров авариядан кейин юк машинасидаги видеорегистраторни олиб ташлаганликда гумон қилинмоқда.
Ҳозирда тергов давом этмоқда. Расмийлар якуний хулосаларга кўра унга нисбатан қўшимча айбловлар ҳам қўйилиши мумкинлигини маълум қилди.
👉 @r_kusherbayev | 24 498 |
| 10 | Самарқандда “Биродар шаҳарлар халқаро форуми” бўлиб ўтади
Жорий йилнинг 24–25 июль кунлари қадимий ва навқирон Самарқанд шаҳрида “Биродар шаҳарлар халқаро форуми” бўлиб ўтади. Форум Ўзбекистоннинг халқаро ҳамкорлигини янада кенгайтириш, шаҳарлар ўртасидаги шериклик алоқаларини мустаҳкамлаш ҳамда халқ дипломатиясини ривожлантиришга хизмат қиладиган муҳим халқаро мулоқот майдони бўлади.
Форум доирасида:
– Ўзбекистон ва хорижий давлатлар шаҳарларининг ўзаро ҳамкорлигини ривожлантиришга бағишланган халқаро илмий-амалий анжуман;
– Соҳалар кесимида панел сессиялар ва давра суҳбатлари;
– Биродар шаҳарлар ўртасида ҳамкорлик меморандумлари ва битимларини имзолаш маросимлари;
– Халқ дипломатияси ва ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантиришга бағишланган тақдимотлар;
– Хорижий делегациялар иштирокида маданий-маърифий тадбирлар;
– Самарқанднинг тарихий-маданий обидалари бўйлаб танишув саёҳатлари;
– Ўзбекистон ҳудудларининг инвестициявий, туристик ва маданий салоҳиятини намойиш этувчи кўргазмалар ўтказилади.
“Биродар шаҳарлар халқаро форуми”да кутиб қоламиз!
👉 @r_kusherbayev | 24 090 |
| 11 | ❗️Трамп: Иммигрант трак ҳайдовчилари чекланади, уларнинг ўрнини фахрийлар эгаллайди
АҚШ президенти Дональд Трамп Пенсилваниядаги чиқишида маъмурияти иммигрант юк машинаси ҳайдовчиларига нисбатан янги чекловлар жорий этиш устида ишлаётганини маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, айрим ҳайдовчилар йўл белгиларини ўқий олмайди ёки хавфсизлик талабларига жавоб бермайди. Шу боис уларнинг ўрнига махсус тайёргарликдан ўтган америкалик фахрий ҳарбийлар юк ташиш соҳасига жалб этилиши режалаштирилмоқда.
👉 @r_kusherbayev | 25 498 |
| 12 | ❗️Ўзбекистон бўйлаб жазирама янада кучаяди
Бугун термик депрессия таъсирида республикада ҳаво ҳарорати янада кўтарилади.
Ўзгидромет маълумотига кўра:
• Чўл ва жанубий ҳудудларда — +46...+48°C;
• Қолган ҳудудларда — +43...+45°C;
• Тоғли ҳудудларда — +36°C гача иссиқ бўлиши кутилмоқда.
Ёғингарчилик кутилмайди. Мутахассислар куннинг энг иссиқ вақтларида очиқ ҳавода узоқ қолмаслик ва кўпроқ суюқлик истеъмол қилишни тавсия этмоқда.
👉 @r_kusherbayev | 33 477 |
| 13 | ❗️Тошкентда ЙТҲ оқибатида ЙПХ ходими ҳалок бўлди
16 июль куни соат 18:30 атрофида Тошкент шаҳрининг "Дўрмон йўли" кўчасида патруллик мотоциклларида ҳаракатланаётган 3 нафар ЙПХ инспектори иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
ИИВ маълумотига кўра, "Ғазалкент" кўчасидан чорраҳага кириб келган Onix автомобили билан тўқнашув оқибатида патруллик мотоциклини бошқариб келган бир нафар ЙПХ ходими воқеа жойида ҳалок бўлган. Тан жароҳати олганларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
ИИВ ижтимоий тармоқларда тарқалаётган ҳодиса кортеж кузатуви вақтида содир бўлгани ҳақидаги маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
👉 @r_kusherbayev | 30 583 |
| 14 | ❗️Тошкент–Нурафшон йўлининг бир қисми 21 июлгача ёпилди
Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ маълум қилишича, Тошкент–Нурафшон автомобиль йўлининг 4–9-километрлари, яъни янги қурилаётган кўприкдан “Авангард” маҳалласигача бўлган қисмида транспорт ҳаракати 21 июлгача вақтинча тўхтатилди.
Чеклов қурилиш ишларини хавфсиз олиб бориш ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида жорий этилган.
Ҳайдовчиларга ушбу йўналишда ҳаракатланишда айланма йўллардан фойдаланиш тавсия этилади.
👉 @r_kusherbayev | 27 350 |
| 15 | Ҳамёнбоп қишлоқ хўжалиги техникасини излаётганлар учун янги манзил топилди
Трактор ёки бошқа қишлоқ хўжалиги техникасини сотиб олмоқчимисиз? Унда ТТЗнинг бугунги имкониятларига эътибор беринг. Ҳозирда AgroTech Kalster номи остида фаолият олиб бораётган заводда 35 турдан ортиқ техника ишлаб чиқарилмоқда.
Нима учун айнан AgroTech Klasterдан харид қилиш керак?
✅ заводдан харид қилинганда 15 фоиз давлат субсидияси;
✅ 27 фоизгача маблағни қайтариб олиш имконияти
✅ лазерли ер текислагичлар учун 30 фоизгача субсидия
✅ Agrozamin.uz платформаси орқали имтиёзли давр билан бўлиб тўлаш имконияти
✅ ортиқча қоғозбозлик ва навбатларсиз.
🌐 agrotechklaster.uz, agrozamin.uz
🤙78 150-66-66
Реклама | 28 121 |
| 16 | ❗️Ўзбекистонда “маҳалла еттилиги”га 10 млн сўмдан грант ажратилади
Президент топшириғига кўра, ҳар бир маҳаллада ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш, тозаликни таъминлаш ва аҳоли даромадини оширишга қаратилган лойиҳалар учун “маҳалла еттилиги”га 10 миллион сўмдан грант берилади.
Бу мақсадлар учун жами 240 миллиард сўм маблағ йўналтирилади.
Шунингдек:
➖ маҳалла раиси “еттилик” аъзоларининг иш режасини тасдиқлайди ва улар фаолиятини мувофиқлаштиради;
➖ “еттилик”ни ўқитиш ва илмий-методик қўллаб-қувватлаш учун Маҳаллани ривожлантириш миллий институти ташкил этилади.
👉 @r_kusherbayev | 32 576 |
| 17 | ❗️“Турон” метро бекати шифти қулаб тушибди
Расмий маълумотга кўра, икки киши жароҳатланган. Ҳодиса сабаб бекатда поездлар ҳаракати вақтинча тўхтатилди. Ҳозирда ҳолат юзасидан махсус комиссия тузилган.
👉 @r_kusherbayev | 27 372 |
| 18 | ❗️Маҳалла раисларига янги ваколат берилади
Президент қарорига кўра, маҳаллаларда хусусий боғча, мактаб, клиника ва спорт иншоотлари қуриш учун ер участкаларини аукционга чиқариш ваколати маҳалла раисларига берилади.
👉 @r_kusherbayev | 48 296 |
| 19 | ❗️Навоийда ИИБ терговчиси пора билан қўлга тушди
ДХХ ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари ўтказган тезкор тадбирда Қизилтепа тумани ИИБ катта терговчиси хизмат мавқеидан фойдаланиб, 1000 АҚШ доллари пора олган вақтида ушланди.
📱 У олиб қўйилган iPhone 17 Pro Max телефонини қайтариб бериш эвазига воситачилар орқали пул талаб қилган.
⚖️ Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
👉 @r_kusherbayev | 26 076 |
| 20 | ❗️Ўзбекистонда паспорт ёки ID-картани йўқотганлик учун жарима бекор қилиниши мумкин
Президент қарорига кўра, паспорт, ID-карта ёки хорижга чиқиш паспортини йўқотганлик учун маъмурий жаримани бекор қилиш режалаштирилмоқда.
Янги тартибга мувофиқ, фуқаро маъмурий жавобгарликка тортилмасдан, қўшимча давлат божи тўлаш орқали янги ҳужжатни расмийлаштириши мумкин.
🗓 ИИВ ва Адлия вазирлиги 2026 йил октябрига қадар ушбу тартибни жорий этиш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритади.
👉 @r_kusherbayev | 29 079 |
