cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

Rasul Kusherbayev

Тириклик билан боғлиқ қизғин воқеалар, фикрлар ва муносабатлар • Instagram.com/rasul_kusherbayevYoutube.com/@rasul.kusherbayevtiktok.com/@rasul.kusherbayevFacebook.com/r.kusherbayevTwitter.com/R_Kusherbayevt.me/Javlonbek_Abdusattorov

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
104 599
المشتركون
+1524 ساعات
-6277 أيام
+8 58630 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

📣 Оширилган энергия тарифлари, самарасиз субсидиялар, тақчил бюджет, имтиёздаги монополистлар, йўл қўйилаётган иқтисодий хатолар, олигархларнинг қонунларга таъсири ва эркин сайловларнинг мамлакат тараққиётидаги ўрни ҳақида иқтисодчи Отабек Бакиров билан очиқ сухбат. Кўринг ва мулохаза қилинг. Батафсил қуйида: 👇👇👇 https://youtu.be/Q8xcy2oKZHs?si=W8VqBBSR0wdRxP_y
إظهار الكل...
XO’P PODCAST № 3 | Отабек Бакиров | Қонунлар қандай қилиб йўқолиб қолиши мумкин?

#rasulkusherbayev #бюджет #дефицит #saylov #monopoliya #xatolar #narx #ўзбекистон #2024 #бугун #тренды #тренд #расулкушербаев #Ошаётганнархлар #тақчилбюджет #монополистлар #хатолар #эркинсайловлар

👍 110🤯 5👎 2👌 2😱 1🙏 1
Менимча бошқа бирор соҳада бунчалик оғир юк(нагрузка) йўқ. Хатто ҳарбийлар, ички ишлар, депутатларнинг иши ҳам ўқитувчиларникидан кўра енгилроқ. Улар олдида таъзимдаман. Ўқитувчиларнинг иш юкламасидан келиб чиқиб, улар энг юқори маош олувчи касблар қаторида бўлиши шарт, деб ҳисоблайман. 👉 @r_kusherbayev
إظهار الكل...
👍 936👏 36🔥 20👎 11😢 7🙏 3👌 1
Ёмон сигнал: Ўзбекистон матбуот эркинлиги рейтингида 11 поғона пастлаган «Чегара билмас мухбирлар» халқаро нодавлат ташкилотининг 2024 йилги рейтингида Ўзбекистон 180 та давлат ичида 148-ўринни эгаллабди. 2023 йилда Ўзбекистон 137-ўринда эди. Маълумотда айтилишича, Ўзбекистонда ҳокимиятни танқид қилиш мураккаблигича қолмоқда. «Расмийлар оммавий ахборот воситаларига қарши репрессив қонунларни тугатиш учун зарур бўлган ислоҳотларни ҳали амалга оширмаган. Цензура, кузатув ва ўзини-ўзи цензура қилиш кенг тарқалган», дейилади маълумотда. ☝️Агар шундай бўлса, унда мен ҳеч нарса демадим, менда айб йўқ... 😭 👉 @r_kusherbayev
إظهار الكل...
👍 308😢 56👎 36👏 15👌 8😱 6🤯 5🔥 1
2024 йилнинг ўтган 4 ойлик даврида жамланган бюджет тақчиллиги 25,6 трлн.сўмга етган. Давлат идораларида эса ҳаражатлар ошишда давом этмоқда. Айниқса молия, иқтисод, ҳуқуқни мухофаза қилиш идоралари ва албатта масъулиятсиз, очофат баъзи ҳокимликларда. 👉 @r_kusherbayev
إظهار الكل...
😢 394🤯 78👍 44👎 39😱 21👏 9🔥 4
Ҳақиқат ва адолат йўлида хизмат қилаётган барча оммавий ахборот воситалари ходимларини, журналист ва блогерларни 3 май – Жаҳон матбуоти эркинлиги куни муносабати билан самимий муборакбод этаман! Ҳар бир инсон тириклигида қадр топишга муносиб. Шу боис, жамият рухини даволаш, эзгуликка чорлаш йўлидаги хавф-хатар, босим ва таънага тўла вазифани адо этишда куч қувват, сабр матонат ва албатта зафарлар ёр бўлишини тилайман! Азиз бошингиз омон бўлсин! 👉 @r_kusherbayev
إظهار الكل...
👍 372👏 24🔥 8👎 6🤯 5
❗️Уй-жой қуриш ва таъмирлаш учун 120 миллион сўмгача ипотека кредитлари ажратилади “2024 йилда ипотека кредитларини ажратиш механизмларини такомиллаштириш ва аҳолининг уй-жой шароитларини яхшилашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди. ✅ Фармонга кўра, қуйидагилар амалга оширилади: ➖ ҳудудларда 100 мингта квартирадан иборат бўлган кўп қаватли уй-жойлар қурилади; ➖ кўп қаватли уй-жойлар қуриш жараёнларига “яшил” уй-жой стандартлари жорий қилинади; ➖ 2024 йил 1 июндан “маҳалла еттилиги” тавсияси асосида камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож шахсларга уй-жой қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун 120 миллион сўмгача ипотека кредитлари ажратилади; ☝️Бунда: ✔️ ипотека кредитлари 120 миллион сўмгача миқдорда, 20 йилгача муддатга, Марказий банкнинг асосий ставкасидан тўрт фоиз бандга юқори ставкада уй-жойни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш мақсадлари учун ажратилади; ✔️ ипотека кредити бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун – ажратиладиган кредитнинг 15 фоизи миқдорида ҳамда фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун – кредит муддатининг биринчи 5 йили давомида 12 фоиздан ошган қисмига субсидия тўланади. ➖ субсидиялар ажратиш юзасидан аризалар 2024 йилнинг 15 майидан 1 ноябрига қадар қабул қилинади; ➖ 2024 йилги Дастур доирасида ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар – 12 фоиздан ошган қисмига, 2025 йил ва ундан кейинги йиллар Дастурлари доирасидаги кредитлар бўйича эса – Марказий банкнинг асосий ставкасидан ошган қисмига тўланади; ➖ бирламчи уй-жой бозоридаги квартираларни сотиб олиш учун ажратилган ипотека кредитлари бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар – 2024 йилги Дастурдан бошлаб қатъий белгиланган 30 миллион сўм миқдорида тўланади. 👉 @r_kusherbayev
إظهار الكل...
👍 152👎 36👏 6🔥 3🤯 1
Yandex Go хизмати электромобил таксиларга урғу бермоқда: Тошкент пилот зонага айланмоқда. Экологик транспорт — бу нафақат атроф-муҳитга ғамхўрлик учун, балки шаҳар инфратузилмасини ривожлантириш учун ҳам керакли нарса. Yandex Go каби замонавий технологик хизматлар буни жуда яхши тушунади ва шу сабабли ҳам иловага электромобиллар учун махсус тариф қўшишни режалаштирмоқда. Аслида бу йўловчилар учун ҳам, ҳайдовчилар учун ҳам қулай имконият. Чунки электромобиллар юмшоқ ва шовқинсиз ҳаракатланади, бу йўловчилар учун қулайлик яратса, ёнилғини тежалиши орқали ҳайдовчига ҳам кўпроқ даромад топиш имкони яратади. Шунингдек, экологик транспортлар соҳани ривожлантириш учун интилаётган мамлакат саноатини рағбатлантириши ва зарур инфратузилмани ривожлантириши билан ҳам фойдалидир. Инновациялар ва янги технологияларни жалб қилаётган автомобилсозлик саноати учун ҳам улар зарур.
إظهار الكل...
👎 192👍 161🔥 13🤯 2👌 2
❗️Дарёлардаги мораторий талаблари ижроси бўйича рейдлар олиб борилмоқда Президентининг «Сув ҳавзаларида норуда материалларни қазиб олишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 14-сонли фармонига асосан 2024 йил 1 майдан Чирчиқ, Сангзор, Зарафшон, Норин, Қашқадарё, Сурхондарё, Сирдарё дарёлари ўзанларида норуда материалларни қазиб олишга муддатсиз мораторий жорий этилди. Шу асосда Экология вазирлигининг назорат инспекцияси ва Тошкент шаҳар ИИБ ҳамкорлигида Тошкент шаҳри, Яшнабод тумани ҳудудидаги Чирчиқ дарёси қисмида олиб борилган рейд давомида бир гуруҳ фуқароларнинг ноқонуний равишда қум-шағал қазиб олишаётгани аниқланди. Табиатга 139 млн сўм зарар етказилган. Ҳолат юзасидан 9 та шахсга нисбатан МЖтКнинг 70-1-моддаси 1-қисмига асосан 91 млн сўм жарима белгиланди ва ҳуқуқбузарлар жами 230 миллион сўм тўлайдиган бўлишди. Техникалар вақтинчалик жарима майдонига жойлаштирилган. Дарёлар ўзанларида мораторий талаблари ижроси бўйича ҳудудларда рейдлар давом этмоқда. 👉 @r_kusherbayev
إظهار الكل...
👏 73👍 46👎 6😢 2
Автомобилнинг олд ойнасига 70 фоиз ёруғлик ўтказадиган қуёшдан ҳимоя қилувчи плёнкалар ёпиштириш мумкин. 👉 @r_kusherbayev
إظهار الكل...
🔥 131👍 90👎 6👏 5🤯 1😱 1👌 1
Рассом ва аниматор Эркин Хушматовдан одамларнинг эътирозига сабаб бўлаётган долзарб муаммолар тўпламига оид навбатдаги ижод намунаси 👉 @r_kusherbayev
إظهار الكل...
👍 495😢 213🔥 19👏 13🤯 13😱 4👎 3👌 2