SOF TA'LIMOTLAR | Расмий канал
Open in Telegram
Мақсадимиз: Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақида ва соф Исломга интилиш Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш Исломий маърифат таратиш Салафи солиҳ-улуғ мужтаҳидларга эргашиш Кенгбағирлик ва биродарлик руҳини тарқатиш ❓ @sof_talimotlar_bot 📝
Show more444
Subscribers
No data24 hours
-17 days
-1030 days
Posts Archive
Repost from Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА #МУСТАҚИЛЛИК #НЕЪМАТ
МУСТАҚИЛЛИК — МИЛЛАТИМИЗНИНГ ЭНГ УЛУҒ НЕЪМАТИ
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
Мустақиллик — шунчаки тақвимдаги сана эмас. У халқимизнинг ўз тақдирини ўзи белгилаш, миллий қадриятларини тиклаш, она тилини, динини, урф-одат ва анъаналарини эркин қадрлаш имкониятидир
Батафсил.....
✍️ Муҳаммадшокир Бобоҳўжаев
Норин тумани “Умарҳўжа эшон” жоме масжиди имом хатиби
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube
📲Sahifalarimizga obuna boʼling va ulashing!
Repost from Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА #ВАТАН #ДИН
ВАТАН ВА ДИН ҲИМОЯСИ — МУҚАДДАС БУРЧ
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
Ватан — инсон учун Аллоҳ таоло берган энг улуғ неъматлардан биридир. Инсон туғилиб ўсган юртини, унинг тупроғи, халқи ва тинчлигини қадрлаши, уни обод қилиш ва ҳимоя этишга ҳисса қўшиши керак
Батафсил.....
✍️ Ҳусниддин Тожибаев,
Наманган шаҳар “Боҳоуддин Нақшбандий” жоме масжиди имом-ноиби
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube
📲Sahifalarimizga obuna boʼling va ulashing!
Repost from Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА #ИСТИҚЛОЛ #МАСЪУЛИЯТ
ИСТИҚЛОЛ – ШУКР ВА МАСЪУЛИЯТ ТИМСОЛИ
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
Ҳар бир халқнинг тарихида унинг тақдири, бугуни ва келажагини белгилаб берувчи улуғ саналар бўлади. Ўзбек халқи учун ана шундай буюк ва унутилмас сана 1 сентябрь, Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги эълон қилинган кундир.
Батафсил.....
✍️ Нуруллоҳ МАҲКАМОВ,
Чуст тумани бош имом хатиби
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube
📲Sahifalarimizga obuna boʼling va ulashing!
Repost from Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА #ИЛМ #МУСТАҚИЛЛИК
БИЛИМЛАР КУНИ МУБОРАК!
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
Жонажон диёримизни мустақиллигини 35 йил тўлгани ва бу кун барчамиз қалбимизда ўзгача шукуҳ ва қувонч олиб келмоқда. Қолаверса айнан шу дамда, 1- сентябр билимлар куни хам қўшалоқ байрам десак адашмаймиз.
Батафсил.....
✍️ Абдурашид Иминов,
Учқўрғон туман “Хўжа Саид” жоме масжиди имом хатиби
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube
📲Sahifalarimizga obuna boʼling va ulashing!
Repost from Muslim/podcast.uz
#Muslim_podcast
📱🗣FATVO BERISH UCHUN QANDAY ILM VA MALAKA KERAK?
🎙 Ekspert: G‘ulomiddin domla Xolboyev – O‘zbekiston musulmonlari idorasi Fatvo markazi direktori o‘rinbosari, Toshkent islom instituti oʼqituvchisi
🎞Toʼliq👉FULL HD: @Muslim_podcast_uzdakoʼring!
📝 Mazkur podkastDin ishlari bo‘yicha qo‘mitaning xulosasi asosida tayyorlandi.
🥺Telegram🛍Instagram
🤪Facebook😍YouTube
🟢 MUSLIM.PODCAST.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
Repost from Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА #МУСТАҚИЛЛИК #НЕЪМАТ
МУСТАҚИЛЛИК: БУЮК ХАЛҚИМИЗНИНГ УЛУҒ БАЙРАМИ
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
Истиқлол неъматини энг катта неъматлардан биридир десак муболаға қилмаган бўламиз. Истиқлол – ҳуррият демакдир. Истиқлол бу ўзга миллат, ўзга халқларга қул ва қарам бўлмасдан ўз келажагини ўзи қурмоқ, эмин-эркин ҳаёт кечирмоқ демакдир.
Батафсил.....
✍️ Насимхон Маматханов,
Наманган шаҳар “Боқи Полвон” жоме масжиди имом ноиби
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube
📲Sahifalarimizga obuna boʼling va ulashing!
Repost from Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА #МУСТАҚИЛЛИК #НЕЪМАТ
МУСТАҚИЛЛИК ОЛИЙ НЕЪМАТ
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
Мустақиллик йилларида кўҳна тарихимиз, бой меросимиз, миллий давлатчилигимиз, муқаддас динимиз, урф-одат ва анъаналаримиз қайта тикланди. Бугунги кунда меҳр-оқибат, бағрикенглик ҳамжиҳатлик каби олижаноб фазилатлар, миллий ва умумбашарий қадриятларга ҳурмат, Ватанга бўлган мухаббат, Ватан тақдири ва келажагига дахлдорлик туйғуси юрагимизнинг туб-тубидан ўрин олди.
Батафсил.....
✍️ Фазлиддин Камолов,
Учқўрғон туман “Абдулхамид хожи Абдуррахмон ўғли” жоме масжиди имом хатиби
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube
📲Sahifalarimizga obuna boʼling va ulashing!
Repost from Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА #МУСТАҚИЛЛИК #ИСТИҚЛОЛ
35 ЙИЛЛИК ТЎЛИН ОЙ
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
Мустақиллик — 35 йил давомида халқимизнинг орзу-умидлари, машаққатли меҳнати, сабр-матонати ва бунёдкорлик салоҳияти билан тобора ёришиб бораётган буюк тарихдир.
1991 йил 31 август куни Ўзбекистон давлат мустақиллигини эълон қилди. 1 сентябрь эса миллий тарихимизда янги даврнинг бошланиши — Мустақиллик куни сифатида муҳрланди.
2026 йилда ана шу тарихий воқеага 35 йил тўлди.
Батафсил.....
✍️ Содиқжон Абдурахмонов,
Косонсой тумани “Бузрукҳўжа” жоме масжиди имом-хатиби
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube
📲Sahifalarimizga obuna boʼling va ulashing!
#Мақола
#Мазҳаб
#Мавзу: Марҳумларни хотирлаш ва улар ҳаққига Қуръон ўқиш ҳукми.
Баъзи бир илмсиз фатво бераётган кишилар: “Юртимизда урф бўлган эҳсон қилиб, дастурхон ёзиб, охирида тиловати Қуръон қилиш шариатда йўқ, марҳумларга унинг савоби етмайди, бу бидъат, фақат дуо қилиш мумкин”, дейишмоқда.
Аслида кўпчилик уламолар Қуръон тиловатининг савоби дунёдан ўтганларга етади деганлар. Ҳанафий мазҳабимизнинг забардаст имомларидан Абу Жаъфар ат-Таҳовий “Ал-Ақидатут-Таҳовия” китобида: “Тирикларнинг дуо ва садақаларидан ўлганларга манфаат бордир”, деб келтирадилар. “Рўза, намоз, Қуръон қироати ва зикр каби баданий ибодатларни қилиб ўтганларга бағишласа савоби етадими, йўқми” деган масалада бироз ихтилоф бор. Имом Абу Ҳанифа, Имом Аҳмад ибн Ҳанбал ва жумҳур уламолар “Баданий ибодатнинг савоби ўлганларга етади”, деганлар.
Замондош олимлардан доктор Саъид Абдуллатиф Фуда “Шарҳул кабир ала Ақидатут Таҳовия” китобида шундай ёзади: «Ибнул Ҳож “Мадҳал” китобида: “Ким қироати ҳеч хилофсиз (майитга) етишини хоҳласа, шу ишини “Эй Аллоҳ! Қироатимнинг савобини фалончига бергин (етказгин)”, деб дуога айлантирсин”, дейди».
Диққат қилсак, Ибнул Ҳож агар Қуръон тиловатидан кейин дуо қилиб, унинг савоби марҳумга бағишланса, бу ерда ихтилоф қолмайди, демоқдалар. Юртимизда урф бўлган маросимларда ҳам худди мана шундай йўл тутилади ва бу амал шаръан жоиз ҳисобланади.
Динимизда инсон ўлиши билан унут бўлмайди, уларнинг тириклар зиммасида ҳақлари бўлади. Шунинг учун ҳам Исломда ўтганларнинг ҳақларига дуо қилишга тарғиб этилган. Қуръони каримда ўтганларнинг ҳақига мағфират сўраб дуо қилган мусулмонлар мақтов ўрнида зикр қилинади.
Аллоҳ таоло Ҳашр сурасида шундай дейди: “Улардан кейин (дунёга) келган зотлар айтурлар: «Эй Раббимиз! Ўзинг бизларни ва биздан илгари имон билан ўтганларни мағфират этгин ва қалбларимизда имон келтирган зотларга нисбатан гина пайдо қилмагин! Эй Раббимиз! Албатта, Сен меҳрибон ва раҳмли зотдирсан!” (Ҳашр сураси, 10‑оят).
Ушбу илоҳий таълим асрлар оша мусулмон оламида амалда жорий бўлиб келган. Шу билан бирга, ўтганларнинг номидан яхши амаллар қилиб, савобини уларга бағишлаш ҳам бевосита Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг тавсиялари билан жорий қилинган амалдир. Бу мавзуга оид диний таълимотларни чуқур ўрганган уламоларимиз Қуръон тиловат қилиб, савобини ўтганларнинг ҳақига бағишлаш ҳам мазкур шаръий кўрсатма остига дохил эканини таъкидлайдилар.
Хулоса шуки, бир қанча манбаларда Қуръон қироатининг савоби вафот этганларга етиб бориши айтилган. Бу ҳақда етарлича далилларимиз мавжуд. Қолаверса, бир қанча фиқҳий китобларимизда ҳам бу масала очиқ-ойдин баён қилинган. Масалан, «Ҳидоя», «Бадоиъ», «Баҳр» ва бошқа китобларда бу ҳақда етарлича маълумотлар топилади. Шундай экан, бу борадаги ҳар хил нотўғри фатволарга эътибор бермаслик керак.
Абдурахим Суроббаев,
Тўрақўрғон тумани "Яндама" жоме масжиди
имом хатиби
🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR
#Мақола #Мазҳаб #Раддия
#Мавзу: ХАНАФИЙ МАЗХАБИДА "ТАКБИРИ ТАХРИМА" ВА НАМОЗДА ҚЎЛ БОҒЛАШ
Намозга киришда қўллар қулоқ баробаригача кўтарилиб, қўлнинг бош бармоғи қулоқнинг юмшоғига етказилади ва "такбири таҳрима" айтиб, намозга кирилади. Қўллар кўтарилганда кафтнинг ички томони қиблага қаратилиб, бармоқлар бироз очилган ҳолатда бўлади.
Намозга киришда қўллар қулоқ баробаригача кўтарилиши ҳақида бир қанча ҳадислар келган бўлиб, қуйида уларнинг баъзиларини келтирамиз:
عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: كَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِذَا إِفْتَتَحَ الصَّلاَةَ كَبَّرَ ثُمَّ رَفَعَ يَدَيْهِ حَتَّى يُحَاذِيْ إِبْهَامَيْهِ أُذْنَيْهِ (رواه الإمام الحاكم والإمام الدارقطني
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозга киришда такбир айтиб, икки бош бармоқларини қулоқлари баробаригача кўтарар эдилар».
Имом Ҳоким, Имом Дорақутний ривояти.
Уламоларимиз: "Ҳадисларда келган "қўлни қулоқ баробаригача кўтариш"дан мурод уни қулоққа теккизишдир, чунки қулоқнинг юмшоғига қўл тегиши қўлнинг қулоқ баробаригача кўтарилганининг аниқ белгисидир" деганлар. Бу ҳақда "Раддул Мухтор", Ал-Лубоб фий шарҳил китоб", "Фатавои Қозихон", "Шарҳул Виқоя", "Мажмаъул анҳур" шу каби бир қанча мўътабар фиқҳий китобларимизда баён қилинган.
Ибодуллоҳ Усмонов,
Косонсой тумани "Абдулҳайхон" жоме масжиди имом ноиби
🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR
#Мақола
#Ихтилоф
Ёшларни бузғунчи ғоялар таъсиридан сақлаш
Инсон “Ла илаҳа иллалоҳ, Муҳаммадур расулуллоҳ” (Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва Мухаммад унинг расули),-деб шаҳодат калимасини қалби билан холис тасдиқласа,мусулмон хисобланади.Унга мусулмонларга қилинадиган муомала қилиниши лозим.Ким фақат тили билан шаҳодат калимасига иқрор бўлса хам Исломга киради.Қалбида уни инкор қилиб турган тақдирда ҳам унга мусулмонларнинг хукми жорий бўлади.Чунки биз зоҳирга қараб ҳукм чиқаришга,қалблардаги нарсаларни Аллоҳга ҳавола қилишга буюрилганмиз.Бунга далиллар:
1.Расулуллоҳ (салолоҳу алйҳи ва саллам) икки шаҳодатнинг айтганнинг мусулмонлигини қабул қилаверардилар.Номоз,рўза ва бошқа ибодатларни бажаришини кутиб ўтирмасдилар;
2.Усома Ибн Зайд (розияллоҳу анҳу) душманлардан бирига қилич ялонғочлаб турганида у (Ла илаҳа иллаллоҳ),дейди.Лекин Усома уни ўлимдан қутилиш учун айтди деб ўлдиради. Расулуллоҳ (салолоҳу алйҳи ва саллам) бу ишни инкор қилиб,”Уни “Ла илаҳа иллаллоҳ”,дегандан сўнг ўлдирдингми?” дедилар.Усама:”Уни буни қиличдан сақланиш учун айтди”,деди.Шунда У зот:”Уни қалбини ёриб кўрдингми?” дедилар.
Яна киши шаҳодат калимасини айтиш билан Аллоҳдан икки нарсага ҳақли бўлади:
1.Дўзахда абадий қолишдан нажот топиш;
2.Жаннатга кириш.
Абу Зар (розияллоҳу анҳу) дан ривоят қилинади:” Расулуллоҳ (салолоҳу алйҳи ва саллам) нинг олдиларига келдим.У киши;”Қайси банда “Ла илаҳа иллаллоҳ”,деса ва ўшанда ўлса,албатта жаннатга киради” дедилар.(Муттафақун алайҳ).
Ғуломжон Саттаров,
Наманган тумани Ал-Масжидун Набавий жоме масжиди имом-ноиби
🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR
#Мақола #Мазҳаб #Раддия
#Мавзу: Ўтганларга тиловат, дуо ва савобли амалларни етиб туриши
Дунёдан ўтиб кетганларни йўқлаб туришнинг бир воситаси улар номидан хайр-эҳсонлар қилиш, Қуръон тиловат қилиб, руҳларига бағишлашдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ўлганларингизнинг яхши хислатларини эсланглар, уларнинг ёмонликларини гапиришдан тилингизни тийинг!”, деб марҳамат қилганлар (Термизий ва Абу Довуд ривоятлари).
Аҳли суннат ва жамоат таълимоти шуки, ўтганлар руҳига бағишланган тиловатлар ва хайр-эҳсонлар уларга фойда беради ва савоблар етиб боради. Бунга Абу Ҳафс ан-Насафий раҳимаҳуллоҳнинг “ал-Ақоид ан-насафия” асаридаги: “Тирикларнинг ўликлар учун қилган дуо ва садақаларида улар учун фойда бордир. Аллоҳ таоло дуоларни ижобат қилади ва ҳожатларни раво қилади”, деган қоидани келтириш мумкин. Таниқли ҳанафий олими Сирожиддин ал-Ўший раҳимаҳуллоҳнинг “Бадъ ул-амолий” номли мотуридийлик ақидасига бағишланган қасидасида бундай дейилган:
و للدعوات تأثير بليغ، و قد ينفيه أصحاب الضلال
“Дуоларда етук таъсир бор, уни залолатдаги одамларгина инкор қиладилар”.
Хуллас, аҳли суннат ва жамоат таълимотига эргашган уламоларнинг барчаси ўтганларга бағишлаб қилинган хайр-эҳсон ва дуолар уларга етиб бориши борасида иттифоқ қилганлар.
Ҳаётдаги инсонларнинг савобли ишлари ўтганлар руҳига бағишланганда, савоб етиб бормайди, дегувчиларнинг ақлий далиллари дуо қазони, яъни тақдирни ўзгартира олмайди, дейишларидир. Ҳолбуки, тақдирга мувофиқ қилинган дуо қазо-қадарни ўзгартириши, умрни узайтириши, бало-офатларни ҳам қайтара олиши ҳадиси шарифларда зикр қилинган. Жалолиддин ас-Суютий раҳимаҳуллоҳ томонидан “ал-Жомеъ ас-сағир” асарларида: الدعاء يردّ البلاء– “Дуо балони қайтаради”, деган ҳадис ривоят қилинган. Айнан ўтганлар руҳига атаб дуо қилишни эса бизга Қуръони карим ўргатган. Унда қуйидаги ояти карима мавжуд:
وَالَّذِينَ جَاءُوا مِنْ بَعْدِهِمْ يَقُولُونَ رَبَّنَا اغْفِرْ لَنَا وَلِإِخْوَانِنَا الَّذِينَ سَبَقُونَا بِالْإِيمَانِ وَلَا تَجْعَلْ فِي قُلُوبِنَا غِلًّا لِلَّذِينَ آَمَنُوا رَبَّنَا إِنَّكَ رَءُوفٌ رَحِيمٌ
«Улардан кейин (дунёга) келган зотлар айтурлар: «Эй, Раббимиз! Ўзинг бизларни ва биздан илгари имон билан ўтганларни мағфират этгин ва қалбларимизда имон келтирган зотларга нисбатан гина пайдо қилмагин! Эй, Раббимиз! Албатта, Сен меҳрибон ва раҳмли зотдирсан!» (Ҳашр, 10).
Хулоса қилиб айтганда, мўътабар манбаларда Қуръон тиловат, дуо қилиш умумий тарзда рухсат берилган, тарғиб қилинган ишлардандир. Юқорида ўтган ҳадислар ва умумий шаръий йўриқлар шуни кўрсатади. Шунга кўра, Қуръон тиловат, дуо қилиб, савобини ўтган ота-она ва бошқа яқинларга бағишлаш улуғ савобли амаллардандир.
Абдухалим Қаюмов,
Янги Наманган тумани "Усмон Зиннуройн" жоме масжиди имом-ноиби
🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR
#Мақола #Салафий #Раддия
#Мавзу: Сохта салафийларнинг салафларга хилофи, ёхуд илмга хиёнати
Савол Бунга саҳиҳ хадисдан далил борми?
Жавоб ҳа бор.
في الحديث الصحيح : ((أعوذ بالله العظيم ، وبوجهه الكريم ، وسلطانه القديم ؛ من الشيطان الرجيم)) . رواه أبو داود، وقال النووي في ((الأذكار)) (86) : ((حديث حسن ، رواه أبو داود بإسناد جيد)) اهـ. وانظر : (صحيح سنن أبي داود / 441) .
Асосий далиллардан бири мана шу.
و سلطانه القديم
Демак Аллоҳнинг султони унинг сифатларидан биридир.
Баъзи саркаш ваҳобий салафийлар бунга эьтироз билдиришиб, султон Аллоҳнинг мулкидир. У махлуқдир - деб гапни буриб кетмоқчи булганлар. Лекин унга жавобан
رحمة الله، قدرة الله، علم الله
Ва ҳоказолар Аллоҳнинг сифати. Унинг Аллоҳга изофа қилиниши билан илм, қудрат, рахмат ва ҳоказоларни Аллоҳнинг сифатидан чиқариб юбормайди - деб раддия берганлар.
و سلطانه القديم
Аллоҳнинг қадийм султони номи билан паноҳ сурайман
Деганида Аллоҳнинг мулки ва у махлуқдир деган салафийлар Аллоҳнинг махлуқларини қадийм дейишга туғри келади. Бу эса аҳли сунна ақидасига хилофдир.
Ундан олдин эса
اعوذ بالله العظيم و بوجهه الكريم
Да буюк Аллоҳнинг номи билан ва карийм важхи билан яъни Аллоҳнинг сифати билан паноҳ суралябди. Демак буларнинг барчаси Аллоҳнинг сифатлари булиб, улар қадийм экан. Мана шу билан Аллоҳга қадийм сифатини ишлатса булади.
Бундан ташқари Аллоҳнинг махлуқлари билан паноҳ сурашлик ваҳобий салафийларнинг хузурида хам ширк булади. Бу уринда улар бу туғрисида уйлаб хам курмадилар. Агар Аллоҳнинг қадийм султони билан паноҳ сураса ва султони - Аллоҳнинг мулки булиб, у махлуқ булса унда хадисдаги маъно -" Аллоҳнинг махлуқ булган мулки билан панох сурайман " - дегани булиб бу амал ширк дейилади. Ваҳобий салафийлар жойи келганда фойдасига хадисни ишлатаман деб ширк келтиришдан хам тоймайдилар.
Чунки Аллоҳдан бошқа махлуқлар билан паноҳ сураш ширкдир.
Аллоҳнинг султони билан Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам паноҳ сураябдилар. Демак Аллоҳнинг султони ваҳобий салафийлар даъво қилганидек Аллоҳнинг мулки эмас балки, у зотнинг сифати экан.
Янгиқўрғон тумани "Поромон" жоме масжиди имом хатиби Замирбек Йўдошев
🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR
Repost from Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА #ВАТАН #МУҚАДДАС
ВАТАН МУҚАДДАС ГЎШАДИР!
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
Бежизга Ватан сўзига она сўзини ҳам қўшиб, она-Ватан дейишмайди.
Боиси, Ватан онамиз каби буюк ва муқаддас. Онамизни қанчалик ардоқласак ҳамда севсак, туғилиб-ўсган юртимизга ҳам шунчалик муҳаббат қўйишимиз шарт.
Батафсил.....
✍️ Абдулбосит Мамадалиев,
Янги Наманган тумани “Абдуллоҳ ибн Масъуд” жоме масжиди имом ноиби
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube
📲Sahifalarimizga obuna boʼling va ulashing!
Repost from Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА #МУСТАҚИЛЛИК #БАЙРАМ
МУСТАҚИЛЛИК – УМУМХАЛҚ БАЙРАМИ
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
Азиз юртдошлар! Маълумки, шу кунларда барчамиз учун улкан қувонч ва фахр бағишлайдиган, халқимиз ҳаётида беқиёс аҳамиятга эга бўлган сана – давлатимиз мустақиллигининг 35 йиллиги арафасида турибмиз
Батафсил.....
✍️ Камолхон Сулайманов,
Наманган шаҳри “Хомиддин қори” жоме масжиди имом-хатиби
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube
📲Sahifalarimizga obuna boʼling va ulashing!
Repost from Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА #МУСТАҚИЛЛИК #ҚАДРИЯТ
МУСТАҚИЛЛИК – МИЛЛИЙ ЎЗЛИКНИ АНГЛАШ ВА БУЮК ҚАДРИЯТ ТИМСОЛИДИР
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
Бугунги Янги Ўзбекистон тараққиётида инсон қадрини улуғлаш энг муҳим тамойиллардан бирига айланди. Инсоннинг муносиб ҳаёт кечириши, таълим олиши, меҳнат қилиши, ўз қобилияти ва салоҳиятини рўёбга чиқариши учун кенг имкониятлар яратилмоқда
Батафсил.....
✍️ Абдуллоҳ домла САМАТОВ,
Наманган вилояти бош имом-хатиби
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube
📲Sahifalarimizga obuna boʼling va ulashing!
Repost from Muslim.uz
#muftiy_minbari
📹 Такфир фитнасига алданманг!
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ ВА УЛАШИНГ🗣
#Мақола
#Сохта_салафий
#Мавзу: Сохта салафийлик оқими
Сохта салафийлик оқими Ислом динидаги ҳукм ва фатволарни замон тақозосига кўра эмас, ҳижрий сананинг дастлабки уч асрига мувофиқ равишда тадбиқ этишни олға сурувчи оқим ҳисобланади. Оқим аъзолари ўн тўрт асрдан бери Исломнинг буюк алломалари, фақиҳу-мужтаҳидлари қабул қилган фатволарга амал қилишга қарши чиқадилар.
“Салаф” сўзи араб тилида “олдин ўтган”, “аввал яшаган” деган маънони беради. Истилоҳий маъноси эса Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам ва у кишидан кейин тахминан уч юз йил яшаб Ислом динига хизмат кўрсатган олимлар “салафи солиҳинлар” тушунилади.
Охирги пайтларда “салафи солиҳларга эргашиш”ни ниқоб қилиб Исломий жамиятларга Исломнинг илк даврига қайтишни тарғиб қилувчи мутаассиб сохта салафий оқимлар кўп кузатилмоқда.
Бу оқим вакиллари ўзлари учун 1263 – 1328 йилда яшаган Ибн Таймиянинг фикр ва қарашларини мослаштириб оладилар. Ибн Таймия ҳам ўз навбатида кескин ҳаракатлари туфайли тўрт марта зиндонга ташланган. Ўзи яшаган давр олимлари томонидан кўп танқид остига олинган. У 1328 йилда қамоқхонада вафот этган.
Ибн Таймиянинг фикрига кўра асрлар ўтиши билан Ислом динига турли бидъат ва хурофотлар кирган, уларни тозалаш зарур, бунинг учун “давлатни шариатсиз бошқарган ҳукмдорга жиҳод эълон қилиш керак” деган ғояни илгари сурган. Бу эса кейинги асрларда радикал сиёсий оқимларнинг пайдо бўлишига катта замин яратган.
Ибн Таймиянинг Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам, саҳобалар ва валий кишиларнинг қабрини зиёрат қилиш, шунингдек, тавҳид, Аллоҳнинг макони, такфир (куфр келтириш) ва бошқа ақидавий масалаларда ашъарийлик ва мотуридийликка зид фикрлари ўша давр мусулмон уламоларининг кескин норозилигига учраб, кўплаб раддиялар битилиб, кескин кураш олиб борилган. Шундай бўлсада, бундай ғоялар кейинчалик турли мутаассиб гуруҳ ва ҳаракатлар етакчилари мафкурасига асос бўлиб хизмат қилган.
Бунинг оқибатида “Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам шафоатидан ҳеч қандай наф йўқ”, деган ғоялар тарқалиб, муқаддас зиёратгоҳлар вайрон қилинган.
Кейинчалик Жамолиддин Афғоний, Муҳаммад Абдуҳ ва Абдураҳмон Кавкабийларга ўхшаган радикал тарғиботчилар “Ислоҳотчи салафийлар” номини олишди. Улар XIX асрнинг ўрталарида яшаган, ҳамда “мусулмон халқларининг диний сиёсий иттифоқи” номли ғоя ишлаб чиқишди. Бундан мақсад урфдаги мазҳабларни йўқотиш, мазҳабсизликка олиб бориш эди. Мазҳабсизлик эса жуда хатарли йўл экани хаммага маълум.
Маъруфхон Алоходжаев,
Абдулқодир қори жоме масжиди имом-хатиби
🌐 КАНАЛИМИЗ:
@SOFTALIMOTLAR
#Мақола #Ихтилоф #Тарбия
#Мавзу: Оилавий ажримларни олдини олайлик.
Оила тинч, мустаҳкам, ҳалол-пок бўлса, жамият ҳам осойишта ва фаровон бўлади. Жамият равнақи оила равнақи билан чамбарчас боғлиқ. Оилани давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, уларни ҳар томонлама жамиятнинг асосий бўғини сифатида барқарорлигини таъминлаш ҳар бир мамлакатнинг доимий эътиборда бўладиган устувор йўналишлардан бири саналади.
Турмушимиз тобора фаровонлашаётган пайтда оилалар мўртлашаётгани, оилавий ажримларнинг бирмунча кўпайиб бораётганлиги ташвишланарли ҳолат. Бунинг оқибатида қанчадан қанча оилаларнинг обрўси тўкилмоқда. Ўртадаги фарзандлар тирик етим бўлиб, бечора фарзандлар ушбу ҳолатдан сарсон ва саргардон бўлиб, нима қилишни билмай қолмоқда. Отасига борай деса она норози, онасига борай деса ота рухсат бермайди. Бола икки ўтни орасида қолиб, бир қанча машаққатларга дуч келмоқда. Натижада эса боланинг тарбияси бузилмоқда. Ота-она ажрими аксар ҳолларда фарзандни ноқобил бўлиб вояга етишига сабаб бўлмоқда. Руҳий изтироблар боланинг соғлом вояга етишига салбий таъсир қилади. Қалби бутун умрга кемтик бўлиб қолади. Афсуски, қаровсиз қолаётган, ота-онаси бор баъзи болаларни меҳрибонлик уйларига топшириш ҳолатларига ҳам дуч келинмоқда.
Оилавий ажримларнинг юқоридаги ҳолатлардан бошқа ҳам бир қанча зарар ва зиёнлари мавжуд. Бир оила бузилиши сабабли кўплаб мусулмонларнинг ўрталарида душманчилик пайдо бўлади. Шунинг учун ҳам Шайтонни энг хурсанд қиладиган иш — оила бузилишидир. Бу ҳақда ҳадисда шундай келади: Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Иблис ўз тахтини сув устига қуради ва ўз лашкаридан гуруҳларни юборади. Уларнинг энг кўп фитначиси, унга энг яқинидир. Бириси келиб “ундоқ қилдим, бундоқ қилдим” дейди. У бўлса “ҳеч нарса қилмабсан!” дейди. Кейин бошқа бири келиб “уни қўярда қўймай хотини билан орасини буздим” дейди. У эса ўшани ўзига яқинлаштириб “Ҳа! Балли! Қандай ҳам яхшисан!” дейди”, дедилар (Имом Муслим ривояти).
Ёшлар келин-куёвлик ҳақ-ҳуқуқлари, бурч ва масъулиятларини яхши билмасликлари, оилавий маданиятни тушунмасликлари, умуман олганда ёшларнинг оила муносабатларига тайёр эмасликлари оила бузилишига асосий сабаб ҳисобланади
Чуст туман Эшон Суфи бобо жомеъ
масжиди имом ноиби Убайдуллаев Яхёхон
🌐 КАНАЛИМИЗ:
@SOFTALIMOTLAR
