fa
Feedback
SOF TA'LIMOTLAR | Расмий канал

SOF TA'LIMOTLAR | Расмий канал

رفتن به کانال در Telegram

Мақсадимиз: Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақида ва соф Исломга интилиш Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш Исломий маърифат таратиш Салафи солиҳ-улуғ мужтаҳидларга эргашиш Кенгбағирлик ва биродарлик руҳини тарқатиш ❓ @sof_talimotlar_bot 📝

نمایش بیشتر
445
مشترکین
اطلاعاتی وجود ندارد24 ساعت
+27 روز
-930 روز
آرشیو پست ها
Repost from Muslim/podcast.uz
#ANONS #Muslim_podcast #14_son  📱🗣ULAMOLAR NEGA FATVO BERISHDAN QOCHISHGAN?⚡️ Podcastning bu sonida:
⚡️ChatGPT va boshqa sunʼiy intellekt dasturlaridan fatvo soʼrash toʼgʼrimi?
🗣 Fatvoni har kim bera oladimi?
⚡️ Siz diniy savolni kimdan so'rayapsiz?
🗣 Din nomidan gapirishga kim haqli?
⚡️ Bir musulmon kishida diniy savoli paydo boʼlsa, yoki diniy masalaga ehtiyoji tushsa, kimga murojaat qilishi kerak?
📢 Barchasi Qurʼoni Karim, sahih hadislar va ulamolarning ilmiy merosi asosida yoritilgan Ekspert: G‘ulomiddin domla XolboyevO‘zbekiston musulmonlari idorasi Fatvo markazi direktori o‘rinbosari, Toshkent islom instituti oʼqituvchisi 🎙 Boshlovchi: Oʼtkir Sobirov – O‘zbekiston musulmonlari idorasi boʼlim boshligʼi, Toshkent islom instituti oʼqituvchisi 🎞 Premyerani 27 avgust kuni soat 20:00 da YouTube sahifamiz orqali tomosha qiling! 📝 Mazkur podkast Din ishlari bo‘yicha qo‘mita xulosasi asosida tayyorlandi. 🥺Telegram🛍Instagram 🤪Facebook😍YouTube 🟢 MUSLIM.PODCAST.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

#Мақола #Салафий #Раддия #Мақола: Салафийлар кимлар? “Салаф” сўзи араб тилида “олдин ўтган”, “аввал яшаган” деган маънони беради. Истилоҳий маъноси эса Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам ва у кишидан кейин тахминан уч юз йил яшаб Ислом динига хизмат кўрсатган олимлар “салафи солиҳинлар” тушунилади. Охирги пайтларда “салафи солиҳларга эргашиш”ни ниқоб қилиб Исломий жамиятларга Исломнинг илк даврига қайтишни тарғиб қилувчи мутаассиб сохта салафий оқимлар кўп кузатилмоқда. Бу оқим вакиллари ўзлари учун 1263 – 1328 йилда яшаган Ибн Таймиянинг фикр ва қарашларини мослаштириб оладилар. Ибн Таймия ҳам ўз навбатида кескин ҳаракатлари туфайли тўрт марта зиндонга ташланган. Ўзи яшаган давр олимлари томонидан кўп танқид остига олинган. У 1328 йилда қамоқхонада вафот этган. Ибн Таймиянинг фикрига кўра асрлар ўтиши билан Ислом динига турли бидъат ва хурофотлар кирган, уларни тозалаш зарур, бунинг учун “давлатни шариатсиз бошқарган ҳукмдорга жиҳод эълон қилиш керак” деган ғояни илгари сурган. Бу эса кейинги асрларда радикал сиёсий оқимларнинг пайдо бўлишига катта замин яратган. Ибн Таймиянинг Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам, саҳобалар ва валий кишиларнинг қабрини зиёрат қилиш, шунингдек, тавҳид, Аллоҳнинг макони, такфир (куфр келтириш) ва бошқа ақидавий масалаларда ашъарийлик ва мотуридийликка зид фикрлари ўша давр мусулмон уламоларининг кескин норозилигига учраб, кўплаб раддиялар битилиб, кескин кураш олиб борилган. Шундай бўлсада, бундай ғоялар кейинчалик турли мутаассиб гуруҳ ва ҳаракатлар етакчилари мафкурасига асос бўлиб хизмат қилган. Бунинг оқибатида “Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам шафоатидан ҳеч қандай наф йўқ”, деган ғоялар тарқалиб, муқаддас зиёратгоҳлар вайрон қилинган. Кейинчалик Жамолиддин Афғоний, Муҳаммад Абдуҳ ва Абдураҳмон Кавкабийларга ўхшаган радикал тарғиботчилар “Ислоҳотчи салафийлар” номини олишди. Улар XIX асрнинг ўрталарида яшаган, ҳамда “мусулмон халқларининг диний сиёсий иттифоқи” номли ғоя ишлаб чиқишди. Бундан мақсад урфдаги мазҳабларни йўқотиш, мазҳабсизликка олиб бориш эди. Сохта салафийларнинг тубан эътиқодларидан бири шуки, улар мухолиф фикрловчи тарафни кофирга чиқариб ортида намоз ўқишни харом деб фатово беришади. “Фиқхул акбар” асарида: “Мўминлардан иборат ҳар бир яхши ва ёмон одам ортида намоз ўқиш жоиздир” дейилган. Пайғамбаримиз Мухаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: “Ҳар бир яхши ва ёмон ортида ва ҳар бир яхши ва ёмон одамга намоз ўқинглар...” дея мархамат қилганлар. (Байҳақий ривояти) Иброҳим Нахаъий раҳимаҳуллоҳ айтади: “Саҳобаларнинг ҳаммаси амирларининг ортида, улар қандай одам бўлишидан қатьи назар, намозга иқтидо қилиб ўқишар эди. ” Янгиқўрғон тумани "Доруссалом" жоме масжиди имом хатиби Абдулҳамид Мусаев 🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR

#Мақола #Мазҳаб #Раддия #Мавзу: МАЗХАБСИЗЛИК ДИНСИЗЛИККА ЙЎЛ. Аллох таолога хамду санолар, пайғамбаримиз алайхиссаломга салоавоту саломлар бўлсин. Мухтарам азизлар: Маълумки халқимиз, ота боболаримиз азалдан имому Аъзам рохматуллохи аълайхни мазхабларига эргашиб келган, Алхамдулиллах бизлар хам ушбу мазхабга эргашиб келмоқдамиз. Шундоқ бўлсада инсонлар орасида, ижтимоий тармоқларда турли бузғунчи тоифалар ўзларини иддаьолари билан, яъни биз фақат Қуръонга эргашамиз, биз фақат суннатга эргашамиз, Қуръон турганда, суннат турганда шахсга эргашмаймиз деб инсонларни тўғри йўлдан чалғитишга, мазхабдан буриб юборишликка харакат қилишмоқда. Пайғамбаримиз алайхиссалом Муъоз ибн Жабал розияллоҳу анҳуни Яманга ўз вакиллари қилиб юбораётиб, у кишига,: Агар сенга бир хукум чиқариш керак бўлиб қолса, қандай хукум чиқарасан?. Аллохни китоби ила хукм чиқараман, деб жавоб берди.: Аллохни китобида бўлмасачи? Дедилар: Росулуллохнинг суннати ила, дейди, У зот алайхиссалом: Росулуллохни суннатида ҳам бўлмасачи? Дедилар,: Ўз раъйим билан ижтиход қиламан,бўш келмайман; дейди У. Шунда росулуллох алайхиссалом уни кўксига уриб: Росулуллохни элчисини, Аллохни ва Росулуллохни рози қиладиган нарсага муваффақ қилган Аллохга хамдлар бўлсин; деб нихоят мамнун бўлдилар. Бу хадис орқали бузғунчи тофаларни илмсиз даъво қилаётганлари билиниб қолмоқда. Қуръондан, суннатдан хукум олишга, фатво олишга лойиқ бўлган мужтахидларга, хусусан имому Аъзам рохматуллохи аълайхга эргашиш жоиз экан. Зафар Ахмад Усмоний рохимахуллох: Динда эргашиладиган мужтахид имомларнинг барчалари хақ ва тўғри йўлдадирлар. Агарда бир юртда улардан бирининг мазхаби кенг тарқалган ва ўша мазхаб уламолари кўп бўлса, оми одамга ўша мазхабга эргашиш вожиб бўлади. Кенг тарқалмаган ва уламолари кўп бўлмаган мазхабнинг ахкомларини билиш, воқиф бўлиш узурли бўлгани учун, унга эргашмоқлик жоиз бўлмайди.(Эълоус сунан 20-жилд) Юқоридаги хадисга мувофиқ мужтахид зотларга эргашиш дуруст бўлади ва ушбу фатволарга мувофиқ бизни юртимиз ахлига имому Аъзам рохматуллохи аълайхни мазхабларига эргашиш вожиб бўлади, мазхабга эргашмаганлар вожиб амални тарк қилган гунохкор бандалардан бўлиб қолади. Аллох таоло барча мўмин мусулмон бандаларини тўғри йўлдан адаштириб қўймасин, адашган инсонларни тўғри йўлга йўллаб қўйсин. Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи вабарокатух. Шарифхон Пайзуллаев, Наманган шаҳри "Хомиддин қори" жоме масжиди имом ноиби 🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR

#Мақола #Мотуридий #Мавзу: ИМОННИНГ ШАРТЛАРИ. Ахли сунна вал жамоа эътиқодида имон Ҳанафий мазҳабимиз асосчиси Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг “Фиқҳул акбар” асарида имонга шундай таъриф берилган: “Имон — бу иқрор ва тасдиқдан иборатдир. Имон тушунчаси исломда муҳим ва баҳсли масалалардан биридир Хусусан, ҳанбалийлик мазҳабида имон қалб билан тасдиқлаш, тил билан иқрор бўлиш ва тана аъзолари билан амал қилиш ҳисобланади. Ле­кин улар ҳам амал қилмаганни кофир демайдилар. Мулла Али Қори раҳматуллоҳи алайҳ қуйидагиларни баён қилган: “Баъзи адашган фирқалар Қуръон ва суннатга тўғри келмайдиган қарашлари сабабли кишиларни шаҳодат калималарини айтаётган бўлсалар-да, ис­лом арконлари ни адо этаётган бўлсалар-да, кофирга чиқаришга уринган лар. Бошқа баъзи фирқалар эса юқоридагилардан мутлақо тескари йўл тутишиб, ш а ҳ одат калималарини талаффуз қилганларни бирор ҳолатда ҳам куфрга чиқариб бўлмайди деб ҳисоблашган. Aҳли сунна вал жамоадагилар эса куфрга чиқаришни мутлақо инкор ҳам қилмайдилар ва ҳар бир гуноҳ туфайли куфрга ҳам ҳукм қилмайдилар, балки aҳли қибла тўғрисида доимо яхши фикрда бўладилар”.“Ақидатут Таҳовий” китобида: “Қибла aҳлини гуноҳ иш қилсалар ҳам кофир санамаймиз, башарти уни гуноҳ иш эканлигини кўр-кўрона инкор этмаса дейилган. Киши имондан чиқиши учун имонга киришига сабаб бўлган нарсаларни инкор этган бўлиши керак. Имон — бу Расули акрам алаҳиссалом Аллоҳ томонидан келтирган барча хабарларни тил билан иқрор қилиб, қалб билан тасдиқлашдир”. Яъни, мусулмон киши икки шаҳодат калимасини талаффуз қилиб, маъноларига эътиқод қилиш билан Исломга кирса, уларнинг маъноларини инкор қилиш билан Исломдан чиқади. Бугунги мутаассиб гуруҳлар намоз ва рўза каби амалларни бажармаганларни кофирга чиқариб, қонини тукишни ҳалол санамокдалар. Аҳли сунна уламоларини эса эътиқодлари қуйидагичадир: “Қибла аҳлидан ҳеч кимни бирор гуноҳ туфайли, модомики ҳалол санамаса, кофирга чиқармаймиз». Ҳулоса қилиб айтганда бизни эътиқодимиз бўйича амал имоннинг шарти эмас. Амал қилмаган мусулмонни гуноҳкор мусулмон деймиз.Унга куфр тамғасини урмаймиз. Қаҳрамон Абдураҳимов, Чуст тумани "Иброҳим Ҳалилуллоҳ" жоме масжиди имом-хатиби 🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR

#Мақола #Мотуридий #Раддия #Мавзу: ҚАБР АЗОБИНИНГ ҲАҚЛИГИГА ҚУРЪОНИ КАРИМДАН ДАЛИЛЛАР "У азоб (бир) оловдирки, улар эртаю кеч ўшанга кўндаланг қилиб (куйдирилурлар) "Қиёмат соати қоим бўладиган кунда эса, (дўзах фаришталарига):" Фиръавн хонадонини энг қаттиқ азобга киритинглар", (дейилур). (Ғофир сураси, 46-оят). Уламоларнинг айтишларича кофирларнинг эртаю кеч оловга кўндаланг қилиб куйдирилишлари Қиёмат кунида эмасдир. Аллоҳ таъолонинг кейинги сўзлари бунга далил: "Қиёмат соати қоим бўладиган кунда эса (дўзах аҳлига): "Фиръавн хонадонини энг қаттиқ азобга киритинглар" (дейилур)". (Ғофир сураси, 46-оят). Шунингдек, оятдан мурод уларнинг дунёда оловга кўндаланг қилинганлари эмас. Чунки бу дунёда Фиръавн хонадони эртаю-кеч оловга кўндаланг қилинганлари йўқ. Демак бу оловга улар ўлганларидан сўнг яъни, қабрда рўбарў бўлдилар. "Улар ўз хато-гуноҳлари сабабли ғарқ қилиниб, дўзах оташига киритилдилар. Бас, ўзларига Аллоҳдан ўзга ёрдамчи топа олмадилар". (Нуҳ сураси, 25-оят). Уламоларнинг айтишларича оятдаги, "фаудхилу" сўзидаги "фа" ҳарфи ўз маъносига кўра уларнинг охиратдан олдинроқ бўладиган оловга киритилганларини билдиради. Чунки бу ҳарф "тезда", "дарҳол" деган маъноларни англатади. Шунингдек бу маънони оятдаги "киритилдилар" феълининг ўтган замон сийғасида келтирилиши ҳам таъкидлайди. "Албатта золим-кофир бўлган кимсалар учун бундан илгари ҳам азоб-уқубат бордир". (Тур сураси, 47-оят). Айтишларича, бу азоб-уқубат қабрдаги азобдир. Чунки Аллоҳ таоло буни қуйдаги сўзидан кейин зикр қилган: "Бас, (Эй Муҳаммад) сиз токи ўзлари ҳалок қилинадиган Кунларига рўбаро бўлгунларича (уларни) тарк қилинг". (Тур сураси, 45-оят). Оятда айтилаётган кун дунёдаги энг сўнгги кундир. Демак, улар тортаётган азоб қабр азобидир. "Ким Менинг зикримдан юз ўгирса, албатта, унга торчилик ҳаёти бўлур ва қиёмат куни уни кўр ҳолида тирилтирурмиз", деди. (Тоҳа сураси, 124-оят). Абу Саъид Худрий ва Абдуллоҳ ибн Масъудлар оятдаги "зонкан" яъни, "танг-бахтсизлик" сўзини қабр азоби деб тафсир қилишган экан. Абу Ҳурайрадан: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Сизлар албатта унинг танг-бахтсиз ҳаёт бўлур ва Биз уни Қиёмат кунида кўр ҳолда тирилтирурмиз", "танг-бахтсиз ҳаёт ўзи нима эканини биласизларми?". "Аллоҳ ва расули билгувчироқдир» - деб жавоб беришди саҳобалар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: - (Бу оят) кофирларнинг қабрдаги азоби ҳақида (нозил бўлган). Қатода ва Рабиъ ибн Анаслар Аллоҳ азза ва жалланинг: "...Биз уларни икки бора азоблагаймиз". (Тавба сураси, 101-оят) деган оятини "Биринчи гал дунёдаги азоб билан иккинчи маротаба эса қабрдаги азоб билан" - деб тафсир қилишган экан. Наманган тумани Мухаммад Сиддиқ масжиди имом хатиби Kаримов Aнасхон. 🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR

#Мақола #Мотуридий #Раддия #Мақола: Ақидада шафоат масаласи. Шафоат луғатда “васийла”, “сўров” каби маъноларни англатади. Урфда эса бошқадан бошқа биров учун яхшилик қилишни сўраш шафоат дейилади. Шунингдек шафоатда “жуфт қилиш” маъноси ҳам бўлиб, гўё шафоат қилувчи ўзининг сўровини шафоат қилинганнинг сўровига қўшган, яъни икки сўровни жуфтлаштирган бўлади. Шафоат масаласи бўйича Ислом фирқалари орасида тортишув мавжуд бўлиб, уларнинг баъзиси гуноҳкорлар шафоат қилинади деса, бошқаси гуноҳсизлар шафоат қилинади, деган. Бунга мисол тариқасида Бақара сураси 255 оятининг қуйидаги бир қисмини келтириш мумкин: “(Қиёмат куни) Унинг ҳузурида ким ҳам (гуноҳкорларни) Унинг рухсатисиз шафоат қила оларди”[1] ояти шарҳида жумладан, бундай дейди: “Мўътазилалар “шафоат фақат гуноҳсиз яхшилик аҳлига ёки тавба қилганларга нисбатан бўлади”, деган. Баъзилари эса шафоат гуноҳкорларга нисбатан бўлади. Чунки гуноҳсиз киши шафоатга муҳтож бўлмайди, деган. Имом Мотурудий раддия берар экан шундай дейди: "Шaфоaт гyноҳкop кишилapга ҳaм бўлaди, чyнки, кимнинг гуноҳи бўлмаса, y шaфoатга мyҳтoж бўлмaйди. Гyноҳкopлap тaвбa қилaётгaн ҳoллapида ҳaм гyноҳлapи бўлaди. Aллoҳ yларнинг гyнoҳларини кечиpaди. Шy сaбaб, истиғфop гyноҳкop кишилap yчyн бўлaди вa yлар шaфoaтга кўпpoқ мyҳтoж бўлaдилap деймиз”, – деб айтади Аҳли суннат вал жамоа ақидасига кўра хайр аҳли ҳисобланган солиҳ инсонларнинг гуноҳкорларни шафоат қилишлари, агар ўша гуноҳкорлар тоғлардек катта гуноҳларни содир этган бўлсалар ҳам, Аллоҳ таолодан гуноҳларини афв этишини сўрашлари умид қилинадиган иш саналади. Солиҳ инсонларнинг кимлар эканлиги қуйидаги ҳадиси шарифда баён қилинган: عَنْ عُثْمَانَ بْنِ عَفَّانَ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَشْفَعُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ ثَلاَثَةٌ الأَنْبِيَاءُ ثُمَّ الْعُلَمَاءُ ثُمَّ الشُّهَدَاءُ. رَوَاهُ اِبْنُ مَاجَّةَ Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қиёмат кунида шафоат қиладиганлар учтадир: пайғамбарлар, сўнгра уламолар, сўнгра шаҳидлардир”, – дедилар”. Ибн Можа ривоят қилган. Яъни қиёмат кунида энг аввало пайғамбарлар шафоат қиладилар, сўнгра илмига амал қилган олимлар шафоат қиладилар, сўнгра Аллоҳ йўлида жонларини фидо қилган мухлис шаҳидлар шафоат қиладилар. Аллоҳ таоло хоҳлаган суюкли бандаларнинг қиёмат кунидаги шафоатлари ҳақдир. Шунинг учун эй Роббимиз, ўша қийин вақтларда бизларни ҳам шафоатдан баҳраманд этгин, яхши зотлар билан бирга қилгин, дея дуо қиламиз. Давронбек Ҳошимжанов, Уйчи тумани "Деванабобо" жоме масжиди имом ноиби 🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR

#МАҚОЛА #МУСТАҚИЛЛИК #НЕЪМАТ ИСТИҚЛОЛ — БУЮК НЕЪМАТ •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• Истиқлол — халқнинг ўз тақдирини ўзи белгилаши,
#МАҚОЛА   #МУСТАҚИЛЛИК   #НЕЪМАТ ИСТИҚЛОЛ — БУЮК НЕЪМАТ •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• Истиқлол — халқнинг ўз тақдирини ўзи белгилаши, ўз тили, тарихи, миллий ва маънавий қадриятларини эркин асраши, фарзандларини тинч ва озод юртда тарбиялаши учун берилган улкан имкониятдир Батафсил..... ✍️ Ҳудойбердиев Муҳиббуллоҳ, Тўрақўрғон туман бош имом хатиби Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring! 👇👇 🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram 💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube 📲Sahifalarimizga obuna boʼling va ulashing!

#МАҚОЛА #МУСТАҚИЛЛИК #НЕЪМАТ МУСТАҚИЛЛИК — БУЮК НЕЪМАТ •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• Мустақиллик — бу фақат сиёсий эркинлик эмас,
#МАҚОЛА   #МУСТАҚИЛЛИК   #НЕЪМАТ МУСТАҚИЛЛИК — БУЮК НЕЪМАТ •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• Мустақиллик — бу фақат сиёсий эркинлик эмас, балки миллий қадриятларимизни, муқаддас динимизни, урф-одатларимизни ва маънавий меросимизни эркин сақлаш ва ривожлантириш имкониятидир. Батафсил..... ✍️ Ҳурматали Нортиллаев, Чуст тумани “Эшон сўфи бобо” жоме масжиди имом-хатиби Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring! 👇👇 🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram 💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube 📲Sahifalarimizga obuna boʼling va ulashing!

#МАҚОЛА #МУСТАҚИЛЛИК #НЕЪМАТ МУСТАҚИЛЛИК БУЮК НЕЪМАТ •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• Ўзбекистон Республикаси ўзининг давлат мустақил
#МАҚОЛА   #МУСТАҚИЛЛИК   #НЕЪМАТ МУСТАҚИЛЛИК БУЮК НЕЪМАТ •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• Ўзбекистон Республикаси ўзининг давлат мустақиллигини қўлга киритгани ва мустақил тараққиёт йўлини бошлаганига 35 йил тўлди. Истиқлол эл-юртимиз учун ўз тақдирининг ҳақиқий эгаси бўлиб, қадр-қимматини англаб, муносиб ҳаёт кечириш, юртимизда ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамиятини барпо этиш имкониятини яратди Батафсил..... ✍️ Пахриддин Юсупов Наманган туман бош имом-хатиби Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring! 👇👇 🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram 💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube 📲Sahifalarimizga obuna boʼling va ulashing!

#МАҚОЛА #МУСТАҚИЛЛИК #НЕЪМАТ ИСТИҚЛОЛИМИЗ БАРДАВОМ БЎЛСИН! •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• Истиқлолимиз бардавом бўлиши учун ҳар бир
#МАҚОЛА   #МУСТАҚИЛЛИК   #НЕЪМАТ ИСТИҚЛОЛИМИЗ БАРДАВОМ БЎЛСИН! •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• Истиқлолимиз бардавом бўлиши учун ҳар биримиз ўз соҳамизда ҳалол ва фидокорона меҳнат қилишимиз, қонунларга ҳурмат билан муносабатда бўлишимиз, жамият тинчлиги ва тотувлигига муносиб ҳисса қўшишимиз зарур. Батафсил..... ✍️ Қодиржон Умурзақов Поп тумани "Муҳаммаджон қори" жоме масжиди имом-хатиби Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring! 👇👇 🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram 💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube 📲Sahifalarimizga obuna boʼling va ulashing!

#МАҚОЛА #ИЛМ #КЕЛАЖАК ИЛМГА ТИКИЛГАН САРМОЯ — КЕЛАЖАККА ҚУРИЛГАН ПОЙДЕВОР •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• Инсонга берилган билим уни
#МАҚОЛА   #ИЛМ   #КЕЛАЖАК ИЛМГА ТИКИЛГАН САРМОЯ — КЕЛАЖАККА ҚУРИЛГАН ПОЙДЕВОР •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• Инсонга берилган билим унинг ҳаётини ўзгартиради. Сифатли таълим олган ёш ўз касбини пухта эгаллайди, мустақил қарор қабул қилишни, муаммога ечим топишни ва янги ғояларни амалга оширишни ўрганади Батафсил..... ✍️ Нуруллоҳ МАҲКАМОВ, Чуст тумани бош имом хатиби Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring! 👇👇 🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram 💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube 📲Sahifalarimizga obuna boʼling va ulashing!

#Мақола #Мотуридий ТЎҒРИ ЭЪТИҚОДЛИ БЎЛИШИМИЗ КЕРАК,ТЎҒРИ ЭЪТИҚОДЛИ ОДАМ АДАШМАЙДИ. Яшаётган асримизда қуролли тўқнашувлар, оммавий келишмовчиликлар бўлмайди, деб башорат қилинган эди. Бироқ инсониятда нафс балоси бор экан, манфаатлар тўқнашуви давом этавериши, бу эса ўз навбатида катта-кичик урушларни келтириб чиқаверишига янги минг йилликнинг бошидаёқ яна бир бор гувоҳ бўлди. Хавф фақат шугинами? Йўқ, бунгача ҳали қатор хатарлар бор: миссионерлик, оломонча маданият, террорчилик, ақидапарастлик, турли радикал-экстремистик хуружлар... Буларнинг барчасини умумлаштириб “этиқодга таҳдид” деб атаса бўлади. Бу таҳдид нишон марказида халқнинг онги шаклланмаган ёшлари ва ташқи таъсирга берилувчан ёки қорнидан бошқа ғами йўқ қатлами бўлиши билан хатарли. Айнан ана шундай кишилар қалбидаги эътиқодий бўшлиқ бизга дўст бўлмаганларнинг ғаразли мақсадларига хизмат қилувчи бузуқ ақидалар билан тўлдирилади. Шу орқали халқ орасига фитна солинади. “Эътиқод”, “ақида”- ишонч демак. Кишининг ишончини ўзгартирдингизми, ҳаёт тарзи ҳам тубдан ўзгарди деяверинг. Эътиқод масаласи жуда нозик масала ҳисобланади. Бу масалада адашган одамнинг амаллари зое бўлади. Бу ҳақда Сўфи Оллоёр ҳазратлари: “Ақида билмаган шайтонга элдир, минг йил ибодат қилса ҳам ҳаммаси елдир” деганлар. Бу байтларда, тўғри эътиқодни билмаган инсон шайтонни дўсти эканлиги, агарда у умри давомида ибодат қилса ҳам беҳуда эканлиги таъкидланмоқда. Шунинг учун инсон ўзи тўғри деб билган, ишонган ана шу ақиданинг чизиқларидан четланмайди. Демак, эътиқод ҳаётимиз асоси, пойдевори экан, уни тўғри шакллантиришга интилишимиз керак. Мирзо Бедил: “Бошидан қийшиқ бўлса пойдевор, Осмонга етса ҳам қийшиқдир девор”, дейди. Шунга кўра, ақидамиз бидъат-хурофотлардан, янглиш тушунчалардан холи бўлса, бизни ҳеч ким адаштиролмайди, тинчимизни бузолмайди ва ўзига қарам қилолмайди. Шунинг учун ақидавий зиддиятларга сабаб бўлган воқеалар тарихини, уларнинг туб илдизини ва асл моҳиятини ўрганиб чиқишимиз; Мусумонни нафақат кофирликда айблаш, балки уни ҳақоратлаш нақадар оғир гуноҳлигини билишимиз; Душманларнинг найрангига ишониб ўзини-ўзи портлатиш, айримлар даъво қилаётгандек, шаҳидлик эмас, балки ўз жонига қасд этиш ва бегуноҳ одамларнинг қонини тўкишдек катта гуноҳларни орқалаб жаҳаннамга тушиш эканини англашимиз; Миссионерлар алдовига учиб, арзимаган дунё матоҳини деб имондек бебаҳо неъматдан кечиш икки дунёда ҳам хор-зорлик келтиришини билишимиз; Ҳар-хил “демократия экспортчилари” нинг жозибали чақириқлари усти ялтироқ тузоқдан бошқа нарса эмаслигини, уларга халқ ҳуқуқларидан ўзларининг миллий манфаатлари устун эканини англашимиз лозим. Музаффар Тўрақулов, Наманган тумани "Орифхон ҳожи" жоме масжиди имом-хатиби 🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR

#Мақола #Ихтилоф #Мавзу: Ёлғон гап айтиш – гуноҳи кабира Гуноҳи кабира катта гуноҳ деган маънони англатади. Гуноҳи кабира – уни қилган одамга Қуръон ёки ҳадисда дўзахга кириш тайин қилинган гуноҳлар, шариатда ҳаддни жорий этишни тақозо қиладиган гуноҳлар, Аллоҳ таоло ман қилган ҳар бир иш. Аллоҳга ширк келтириш, одам ўлдириш, ота-онага оқ бўлиш, зино, ўғрилик, ароқхўрлик, ёлғон гапириш кабилар гуноҳи кабиралардир. Абдурраҳмон ибн Абу Бакрадан, у отаси розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уч марта: «Сизларга гуноҳи кабираларнинг энг катталарини айтайми?» дедилар. «Ҳа, эй Аллоҳнинг Расули!» дейишди. «Аллоҳга ширк келтириш. Ота-онага оқ бўлиш», дедилар. Сўнг ёнбошлаб ётган эдилар, ўтириб олдилар ва: «Огоҳ бўлинглар, ва ёлғон гап!» дедилар. Бу гапни қайта-қайта такрорлайвердилар, ҳатто «Сукут қилсайдилар», дедим». Бухорий ривоят қилган. Демак, киши Аллоҳга ширк келтиришдан қанчалик қўрқса, ота-онага оқ бўлишдан ҳам шунчалик қўрқиши ва ёлғон гап, тўқима бўҳтонлардан ҳам шунчалик даражада эҳтиёт бўлиши лозим экан. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ҳадисда энг катта гуноҳлар ҳақида хабар бермоқдалар. Ана шу учта катта гуноҳнинг бири ёлғон гап экан. Имрон ибн Ҳусойндан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Зино, ароқхўрлик, ўғрилик ҳақида нима дейсизлар?» дедилар. «Аллоҳ ва Унинг Расули билувчи», дедик. «Булар фаҳш ишлардир. Уларнинг уқубати бор. Сизларга гуноҳи кабираларнинг каттасини айтиб берайми? Аллоҳга ширк келтириш ва ота-онага оқ бўлиш, – дедилар-да, ёнбошлаб ётган эдилар, ўринларидан туриб ўтирдилар ва: – Ёлғон гап айтиш», дедилар». Бу ерда Аллоҳга ширк келтиришдек ҳеч кечириб бўлмас бир гуноҳи азимдан кейинги ўринда ота-онага оқ бўлиш ҳам гуноҳи кабира экани таъкидлаб келтирилган. Бу икки гуноҳни баён қилаётганларида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ёнбошлаб ётган бўлганлар. Учинчи гуноҳ – ёлғонни айтишдан олдин ўринларидан туриб ўтирдилар ва: «Ёлғон гап айтиш», дедилар. Бу эса ёлғон ўзидан аввалги икки гуноҳи кабирадан ҳам каттароқ эканини кўрсатади. Ҳар бир мўмин-мусулмон учун Аллоҳ таолога ширк келтириш қанчалик қўрқинчли иш бўлса, ота-онага оқ бўлиш қанчалик қўрқинчли иш бўлса, ёлғон гапириш ҳам худди шундай қўрқадиган иш бўлиши керак экан. Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар: 1. Зино, ароқхўрлик ва ўғрилик фаҳш ишлардан бўлиб, уларнинг уқубати борлиги. 2. Аллоҳ таолога ширк келтириш катта гуноҳларнинг каттаси экани. 3. Ота-онага оқ бўлиш катта гуноҳларнинг каттаси экани. 4. Ёлғон гап айтиш катта гуноҳларнинг каттаси экани. Мансурхон Нишанов, Чортоқ тумани "Ҳазрати Усмон" жоме масжиди имом хатиби 🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR

#Мақола #Мотуридий #Раддия #Мавзу: Гуноҳи кабиралар қилганни кофирга чиқарилмайди Такфир” тушунчаси  “бировни кофирга чиқариш”, “кофир деб ҳисоблаш” маъноларини англатади. Шариатимизда мусулмон кишини аниқ ҳужжат бўлмасдан туриб, “кофир” деб ҳукм қилиш ўта хатарли бўлиб, асло мумкин эмас! Бу ҳақда Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай деган: لا تَقُولُوا لِمَنْ أَلْقَى إِلَيْكُمُ السَّلامَ لَسْتَ مُؤْمِناً яъни: “Сизга салом берган кимсага, мўмин эмассан, деманглар” (Нисо сураси 94-оят). Демак, Аллоҳ таоло бу  ояти каримада шошма-шошарлик билан бировнинг мўмин эмаслиги ҳақида ҳукм чиқариб, иш кўришдан қайтармоқда. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам “Ла илаҳа иллаллоҳ, Муҳаммадур расулуллоҳ” деб турган шахсни кофирга чиқариш хатарини бир қанча ҳадисларида баён қилганлар. Жумладан: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар: ‏ "‏ثَلاَثَةٌ مِنْ أَصْلِ الإِيمَانِ:‏ الْكَفُّ عَمَّنْ قَالَ لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللَّهُ وَلاَ نُكَفِّرُهُ بِذَنْبٍ وَلاَ نُخْرِجُهُ مِنَ الإِسْلاَمِ بِعَمَلٍ" (رَواهُ الإمامُ مسلم عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ رضي الله عنه) яъни: “Уч нарса имоннинг аслидандир. “Ла илаҳа иллаллоҳ” деган кимсага тегмаслик, уни гуноҳи туфайли “кофир” демаймиз, амали туфайли Исломдан чиқармаймиз” (Имом Абу Довуд ривоятлари). Ушбу ҳадиси шарифда мусулмон киши бошқа диндошига нисбатан қандай муносабатда бўлиши борасида аниқ ҳукм берилмоқда. Яъни, ҳақиқий мўмин бошқа биродарини гуноҳи туфайли кофирга чиқармаслиги, уни қилган амали сабабли унга “мўмин эмас” деган сўзни айтмаслик лозимлиги уқтирилмоқда. Яна бир ҳадиси шарифда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: "وَمَنْ قَذَفَ مُؤْمِناً بِكُفْرٍ فَهُوَ كَقَتْلِهِ" (رَواهُ الإمامُ البُخاري عن ثابتٍ بنِ الضَحَّاكِ رضي الله عنه) яъни: “Ким мўмин кишини кофирга чиқарса, уни ўлдиргандек (гуноҳкор) бўлади” (Имом Бухорий ривоятлари). Ушбу ҳадисга шарҳ ёзган уламоларимиз: “Мусулмонни ўлдирган қотил қанча гуноҳ олса, мусулмонни “кофир” деб ҳукм қилган кимса ҳам худди шундай гуноҳкор бўлади”, – деганлар. Ваҳоланки, мусулмонни ўлдириш қандай гуноҳ эканлиги ҳақида Аллоҳ таоло шундай деган: وَمَنْ يَقْتُلْ مُؤْمِنًا مُتَعَمِّدًا فَجَزَاؤُهُ جَهَنَّمُ خَالِدًا فِيهَا وَغَضِبَ اللَّهُ عَلَيْهِ وَلَعَنَهُ وَأَعَدَّ لَهُ عَذَابًا عَظِيمًا  яъни: “Кимда-ким қасддан бир мўминни ўлдирса, унинг жазоси жаҳаннамда абадий қолишдир. Яна унга Аллоҳнинг ғазаби ва лаънати ёғилур ва Аллоҳ унга улкан азобни тайёрлаб қўйгандир (Нисо сураси 93-оят). Кофирга чиқаришнинг хатари ҳақидаги мушҳур ҳадисда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: "أَيُّمَا امْرِئٍ قَالَ لأَخِيهِ: يَا كَافِر؛ فَقَدْ بَاءَ بِهَا أَحَدُهُمَا؛ إِنْ كَانَ كَمَا قَالَ، وَإِلا رَجَعَتْ عَلَيْهِ" رواه الإمامُ مسلم عن عبدِ اللهِ بْنِ عُمَرَ رضي الله عنه яъни: “Агар киши ўз биродарига: “Эй кофир” деса, иккисидан бири кофир бўлади. Агар биродари ҳақиқатан ҳам кофир бўлса, тўғри айтган бўлади, акс ҳолда бу гапи кофир дегувчини ўзига қайтади” (Имом Муслим ривоятлари). Бу маънодаги ҳадисларни яна кўплаб келтириш мумкин. Уларнинг барчасида инсон бошқа мусулмонларни кофирга чиқаришга шошмаслиги, айбланган шахс у айтганидек бўлмаса, ўзи ўша сифатга дохил бўлиб қолиши таъкидланган. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг таълимларини олган саҳобаи киромлар ва улардан кейинги уламоларимиз ҳам мусулмонни “кофир” дейишдан қаттиқ ўзларини эҳтиёт қилганлар. Чунки улар бу ишда катта гуноҳ борлиги ва бу гап ўзига қайтиб қолишидан хабардор эдилар. Каримжон Мирзаев, Косонсой тумани "Шайх Зуннуни Мисрий" жоме масжид имом хатиби 🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR

#Мақола #Мазҳаб #Раддия #Мавзу: Ҳанафий мазҳабида “такбири таҳрима” ва намозда қўл боғлаш Намозга киришда қўллар қулоқ баробаригача кўтарилиб, қўлнинг бош бармоғи қулоқнинг юмшоғига етказилади ва “такбири таҳрима” айтиб, намозга кирилади. Қўллар кўтарилганда кафтнинг ички томони қиблага қаратилиб, бармоқлар бироз очилган ҳолатда бўлади. Намозга киришда қўллар қулоқ баробаригача кўтарилиши ҳақида бир қанча ҳадислар келган бўлиб, қуйи­да улардан баъзиларини келтирамиз: Воил ибн Ҳужр розийаллоҳу анҳу: “Мен Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламни намозга киришда такбир айтиб, қўлларини кўтариб, қулоқлари баробарига кўтарганларини кўрдим”, дедилар (Имом Муслим ривояти). Анас ибн Молик розийаллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам намозга киришда такбир айтиб, сўнгра икки қўлларини кўтариб, бош бармоқларини қулоқларига баробар қилар эдилар” (Имом Ҳоким ва Имом Дорақутний ривоятлари). Намозда қўл боғлаш тартиби. Ҳанафий мазҳабимизга кўра, намозда турган киши қўлларини бир-бирига боғлаб, киндик остига қўяди. Бу ҳақда бир қанча ривоятлар мавжуд бўлиб, қуйида улардан баъзиларини келтирамиз. Воил ибн Ҳужр розийаллоҳу анҳудан, у зот оталаридан ривоят қилинади. «У зот айтадилар: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам намозда ўнг қўлларини чап қўллари устига – киндик остига қўйганларини кўрдим (Имом Ибн Абу Шайба ривояти). “Эълоус сунан” китобида, бу ҳадиснинг ровийлари ишончлидир, дейилган. Яна бир ривоятда шундай келади: Абу Воил розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳу айтдилар: “Намозда кафтнинг устига кафтни қўйиб, киндик остида ушланади» (Имом Абу Довуд ривояти). Тожиддин Хўжаханов, Янгиқўрғон тумани "Ёрилган" жоме масжиди имом-хатиби 🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR

Repost from Muslim/podcast.uz
#Muslim_podcast  📱🗣QАRZ BERISH SАDАQАDАN АVZАLMI 🎙 Ekspert: Yahyo qori АbdurahmonovToshkent shahridagi Imom Termiziy masjidi imom xatibi, Toshkent islom instituti oʼqituvchisi 🎞 Toʼliq👉FULL HD: @Muslim_podcast_uzda koʼring! 📝 Mazkur podkast Din ishlari bo‘yicha qo‘mitaning xulosasi asosida tayyorlandi. 🥺Telegram🛍Instagram 🤪Facebook😍YouTube 🟢 MUSLIM.PODCAST.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

#МАҚОЛА #ШУКР #ҚИЛИШ ШУКР ҚИЛИШ •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• Шукр – Аллоҳ таоло ато этган неъматларни ҳис қилиш, уларни берган зо
#МАҚОЛА   #ШУКР   #ҚИЛИШ ШУКР ҚИЛИШ •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• Шукр – Аллоҳ таоло ато этган неъматларни ҳис қилиш, уларни берган зотга ҳамд айтиш ҳамда бу неъматларни Аллоҳнинг розилигига эришиш йўлида ишлатиш демакдир. Шукр қилиш учун инсон ҳам қалби, ҳам тили, ҳам бошқа аъзолари билан амал қилиши керак бўлади. Шунинг учун салафи солиҳларимиз “шукр – диннинг ярми”, дейишган Батафсил..... ✍️ Нуриддин Ҳафизов, Наманган тумани “Нур тепа” жоме масжиди имом ноиби Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring! 👇👇 🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram 💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube 📲Sahifalarimizga obuna boʼling va ulashing!

#МАҚОЛА #МУСТАҚИЛЛИК #МУБОРАК МУСТАҚИЛЛИК ИМКОНИЯТЛАР ЭШИГИ •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• Ўзбекистон Республикаси давлат мустақилл
#МАҚОЛА   #МУСТАҚИЛЛИК   #МУБОРАК МУСТАҚИЛЛИК ИМКОНИЯТЛАР ЭШИГИ •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигига эришгани халқимиз ҳаётидаги энг улуғ ва тарихий воқеалардан биридир. Мустақиллик — бу нафақат давлатнинг сиёсий эркинлиги, балки халқнинг ўз тақдирини ўзи белгилаши, миллий қадриятлари, тили, дини, урф-одатлари ва бой тарихий меросини эркин тиклаши учун кенг имкониятлар яратилиши демакдир Батафсил..... ✍️ Сирожиддин Эргашев, Учқўрғон туман “Саидхон Эшон” жоме масжиди имом ноиби Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring! 👇👇 🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram 💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube 📲Sahifalarimizga obuna boʼling va ulashing!

#МАҚОЛА #МУСТАҚИЛЛИК #МУБОРАК МУСТАҚИЛЛИКнинг 35 ЙИЛЛИГИ МУБОРАК! •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• Ўтаётган хар бир сония бизни энг у
#МАҚОЛА   #МУСТАҚИЛЛИК   #МУБОРАК МУСТАҚИЛЛИКнинг 35 ЙИЛЛИГИ МУБОРАК! •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• Ўтаётган хар бир сония бизни энг улуғ, энг азиз байрам Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 35 йиллигини кенг нишонлаш айёмига яқинлаштирмоқда. Бу йилги мустақиллигимизни 35 йиллик санаси юртимиздаги иқтисодий ва маърифий сохалардаги катта ютуқлар билан кутиб олинмоқда Батафсил..... ✍️ Баҳодир Шарипов, Чуст туман Мавлоно Лутфуллоҳ жоме масжиди имом-хатиби Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring! 👇👇 🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram 💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube 📲Sahifalarimizga obuna boʼling va ulashing!

#Мақола #Ихтилоф #Таълим #Мавзу: ЁШЛАРНИ ИЛМГА ЙЎНАЛТИРИШ ДИНИМИЗ ТАЛАБИДИР. Қадимдан юртимизда таълим ва тарбия масаласи энг олдинги ўринда турган. Фарзандларини илмли қилиб тарбиялаш ҳар бир ота-онанинг энг олий орзуси бўлган. Ислом дини ҳам бизларни айнан шунга буюради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам илм олишни фарз (яъни лозим) эканини айтганларида, эркакка ҳам, аёлга ҳам алоҳида баробар таъкидлаб: «Илм талаб қилиш ҳар бир муслим ва муслимага фарздир» дедилар (Бухорий ривояти). Демак, қиздир, ўғилдир – фарзандимизнинг илм олиши, билим пиллапояларидан илгарилиб бориши фарз экан. Ҳадисда бу илмнинг диний ёки дунёвий бўлиши ажратилмаган. Чунки ҳар қандай билим инсоният тараққиёти учун хизмат қилади. Фарзандларимизнинг илм олишга бўлган қизиқишларини янада орттириш учун, уларга ўқитувчилари қўйган «5» баҳодан ташқари яна қанчалаб манфаатлар борлигини эслатиб ўтиш ҳам фойдадан холи эмас. Илм ақл нуридир. У инсонларни борлиқни ҳис этиш, воқеликни идрок этиш, маънавий ва моддий оламни англашга, тафаккурини шакллантиришга ундайди. Илм яшаш чироғидир. У инсонларга бахт келтиради, ёруғликка чорлайди, жаҳолатдан йироқлаштиради. Зиёли инсонлар жамиятнинг етакчилари ҳисобланади. Билим тўғрисида халқимизнинг ҳам жуда кўп мақол ва иборалари мавжуд. Билим олишнинг эрта-кечи бўлмайди, дейди доно халқимиз. “Илм олиш игна билан қудуқ қазиш”, деб бекорга таъкидламайди. Илм чексиз олам, тубсиз қудуқдир. У чек-чегарасиз, уни тўлиқ эгаллашга умрлар етмайди, керагини ўқиш илм соҳибининг маҳоратига, тажрибасига, сабр-тоқатига ва албатта устозу муаллимлар кўрсатмаларига боғлиқдир. Маърифатга эга бўлмай туриб мақтаниш бу жаҳолатдир. Шунинг учун донолар айтадики, илм эгарланган отдир, билганга дўст, билмаганга душмандир. Муборак ҳадисларнинг бирида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзи илмни ўрганган ва ўзгаларга ҳам ўргатган кишини – ўзига сувни сингдириб, сўнгра кўплаб ўт-ўланларни ўстирган ерга ўхшатганлар. Илмга эътибор бермаган кишини эса – мўл ёмғир ёғса-да, на сув тўпламайдиган, на экин ўстирмайдиган текисликка қиёслаганлар. Дарҳақиқат, илм ўрганувчи барчага керакли инсон бўлиб, ундан атрофдагиларга ҳамиша манфаат етади. Аммо, илмга қизиқмайдиган, беэътибор кишининг на ўзига ва на бошқаларга фойдаси бўлади. Хулоса ўрнида бу ҳикматни бугунги кунимизга таққосласак, мазмун янада ойдинлашади. Айни пайтда, илм ва фан тезлик билан ривожланаётган асрда билимсизлик бу – тараққиётдан орқада қолиш ҳам демакдир. Шу боис замон билан ҳамнафас яшаш учун, билимлар оламидан четда қолиб кетмаслик учун, қолоқликка мубтало бўлмаслик учун ҳам илм эгаллашга жидду жаҳд қилиш зарурдир. Юртимизда биз учун яратилаётган шарт-шароитларнинг қадрига етиб, келажакда шу эл корига ярайдиган, халқ манфаатларини ўйлайдиган баркамол инсон бўлиб етишишимиз энг асосий бурчимиз ҳисобланади. Маърифатли бўлиб, жаҳолатга қарши курашишимиз эртанги кунимиз учун ҳам муҳим аҳамиятга эгадир. Поп тумани "Чинор" жоме масжиди имом хатиби Муталлибхон Муҳаммадхонов 🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR