SOF TA'LIMOTLAR | Расмий канал
الذهاب إلى القناة على Telegram
Мақсадимиз: Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақида ва соф Исломга интилиш Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш Исломий маърифат таратиш Салафи солиҳ-улуғ мужтаҳидларга эргашиш Кенгбағирлик ва биродарлик руҳини тарқатиш ❓ @sof_talimotlar_bot 📝
إظهار المزيد447
المشتركون
-124 ساعات
+17 أيام
-930 أيام
أرشيف المشاركات
Repost from Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА #ВАТАН #МУҚАДДАС
ВАТАН МУҚАДДАС ГЎШАДИР!
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
Бежизга Ватан сўзига она сўзини ҳам қўшиб, она-Ватан дейишмайди.
Боиси, Ватан онамиз каби буюк ва муқаддас. Онамизни қанчалик ардоқласак ҳамда севсак, туғилиб-ўсган юртимизга ҳам шунчалик муҳаббат қўйишимиз шарт.
Батафсил.....
✍️ Абдулбосит Мамадалиев,
Янги Наманган тумани “Абдуллоҳ ибн Масъуд” жоме масжиди имом ноиби
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube
📲Sahifalarimizga obuna boʼling va ulashing!
Repost from Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА #МУСТАҚИЛЛИК #БАЙРАМ
МУСТАҚИЛЛИК – УМУМХАЛҚ БАЙРАМИ
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
Азиз юртдошлар! Маълумки, шу кунларда барчамиз учун улкан қувонч ва фахр бағишлайдиган, халқимиз ҳаётида беқиёс аҳамиятга эга бўлган сана – давлатимиз мустақиллигининг 35 йиллиги арафасида турибмиз
Батафсил.....
✍️ Камолхон Сулайманов,
Наманган шаҳри “Хомиддин қори” жоме масжиди имом-хатиби
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube
📲Sahifalarimizga obuna boʼling va ulashing!
Repost from Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА #МУСТАҚИЛЛИК #ҚАДРИЯТ
МУСТАҚИЛЛИК – МИЛЛИЙ ЎЗЛИКНИ АНГЛАШ ВА БУЮК ҚАДРИЯТ ТИМСОЛИДИР
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
Бугунги Янги Ўзбекистон тараққиётида инсон қадрини улуғлаш энг муҳим тамойиллардан бирига айланди. Инсоннинг муносиб ҳаёт кечириши, таълим олиши, меҳнат қилиши, ўз қобилияти ва салоҳиятини рўёбга чиқариши учун кенг имкониятлар яратилмоқда
Батафсил.....
✍️ Абдуллоҳ домла САМАТОВ,
Наманган вилояти бош имом-хатиби
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube
📲Sahifalarimizga obuna boʼling va ulashing!
Repost from Muslim.uz
#muftiy_minbari
📹 Такфир фитнасига алданманг!
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ ВА УЛАШИНГ🗣
#Мақола
#Сохта_салафий
#Мавзу: Сохта салафийлик оқими
Сохта салафийлик оқими Ислом динидаги ҳукм ва фатволарни замон тақозосига кўра эмас, ҳижрий сананинг дастлабки уч асрига мувофиқ равишда тадбиқ этишни олға сурувчи оқим ҳисобланади. Оқим аъзолари ўн тўрт асрдан бери Исломнинг буюк алломалари, фақиҳу-мужтаҳидлари қабул қилган фатволарга амал қилишга қарши чиқадилар.
“Салаф” сўзи араб тилида “олдин ўтган”, “аввал яшаган” деган маънони беради. Истилоҳий маъноси эса Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам ва у кишидан кейин тахминан уч юз йил яшаб Ислом динига хизмат кўрсатган олимлар “салафи солиҳинлар” тушунилади.
Охирги пайтларда “салафи солиҳларга эргашиш”ни ниқоб қилиб Исломий жамиятларга Исломнинг илк даврига қайтишни тарғиб қилувчи мутаассиб сохта салафий оқимлар кўп кузатилмоқда.
Бу оқим вакиллари ўзлари учун 1263 – 1328 йилда яшаган Ибн Таймиянинг фикр ва қарашларини мослаштириб оладилар. Ибн Таймия ҳам ўз навбатида кескин ҳаракатлари туфайли тўрт марта зиндонга ташланган. Ўзи яшаган давр олимлари томонидан кўп танқид остига олинган. У 1328 йилда қамоқхонада вафот этган.
Ибн Таймиянинг фикрига кўра асрлар ўтиши билан Ислом динига турли бидъат ва хурофотлар кирган, уларни тозалаш зарур, бунинг учун “давлатни шариатсиз бошқарган ҳукмдорга жиҳод эълон қилиш керак” деган ғояни илгари сурган. Бу эса кейинги асрларда радикал сиёсий оқимларнинг пайдо бўлишига катта замин яратган.
Ибн Таймиянинг Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам, саҳобалар ва валий кишиларнинг қабрини зиёрат қилиш, шунингдек, тавҳид, Аллоҳнинг макони, такфир (куфр келтириш) ва бошқа ақидавий масалаларда ашъарийлик ва мотуридийликка зид фикрлари ўша давр мусулмон уламоларининг кескин норозилигига учраб, кўплаб раддиялар битилиб, кескин кураш олиб борилган. Шундай бўлсада, бундай ғоялар кейинчалик турли мутаассиб гуруҳ ва ҳаракатлар етакчилари мафкурасига асос бўлиб хизмат қилган.
Бунинг оқибатида “Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам шафоатидан ҳеч қандай наф йўқ”, деган ғоялар тарқалиб, муқаддас зиёратгоҳлар вайрон қилинган.
Кейинчалик Жамолиддин Афғоний, Муҳаммад Абдуҳ ва Абдураҳмон Кавкабийларга ўхшаган радикал тарғиботчилар “Ислоҳотчи салафийлар” номини олишди. Улар XIX асрнинг ўрталарида яшаган, ҳамда “мусулмон халқларининг диний сиёсий иттифоқи” номли ғоя ишлаб чиқишди. Бундан мақсад урфдаги мазҳабларни йўқотиш, мазҳабсизликка олиб бориш эди. Мазҳабсизлик эса жуда хатарли йўл экани хаммага маълум.
Маъруфхон Алоходжаев,
Абдулқодир қори жоме масжиди имом-хатиби
🌐 КАНАЛИМИЗ:
@SOFTALIMOTLAR
#Мақола #Ихтилоф #Тарбия
#Мавзу: Оилавий ажримларни олдини олайлик.
Оила тинч, мустаҳкам, ҳалол-пок бўлса, жамият ҳам осойишта ва фаровон бўлади. Жамият равнақи оила равнақи билан чамбарчас боғлиқ. Оилани давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, уларни ҳар томонлама жамиятнинг асосий бўғини сифатида барқарорлигини таъминлаш ҳар бир мамлакатнинг доимий эътиборда бўладиган устувор йўналишлардан бири саналади.
Турмушимиз тобора фаровонлашаётган пайтда оилалар мўртлашаётгани, оилавий ажримларнинг бирмунча кўпайиб бораётганлиги ташвишланарли ҳолат. Бунинг оқибатида қанчадан қанча оилаларнинг обрўси тўкилмоқда. Ўртадаги фарзандлар тирик етим бўлиб, бечора фарзандлар ушбу ҳолатдан сарсон ва саргардон бўлиб, нима қилишни билмай қолмоқда. Отасига борай деса она норози, онасига борай деса ота рухсат бермайди. Бола икки ўтни орасида қолиб, бир қанча машаққатларга дуч келмоқда. Натижада эса боланинг тарбияси бузилмоқда. Ота-она ажрими аксар ҳолларда фарзандни ноқобил бўлиб вояга етишига сабаб бўлмоқда. Руҳий изтироблар боланинг соғлом вояга етишига салбий таъсир қилади. Қалби бутун умрга кемтик бўлиб қолади. Афсуски, қаровсиз қолаётган, ота-онаси бор баъзи болаларни меҳрибонлик уйларига топшириш ҳолатларига ҳам дуч келинмоқда.
Оилавий ажримларнинг юқоридаги ҳолатлардан бошқа ҳам бир қанча зарар ва зиёнлари мавжуд. Бир оила бузилиши сабабли кўплаб мусулмонларнинг ўрталарида душманчилик пайдо бўлади. Шунинг учун ҳам Шайтонни энг хурсанд қиладиган иш — оила бузилишидир. Бу ҳақда ҳадисда шундай келади: Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Иблис ўз тахтини сув устига қуради ва ўз лашкаридан гуруҳларни юборади. Уларнинг энг кўп фитначиси, унга энг яқинидир. Бириси келиб “ундоқ қилдим, бундоқ қилдим” дейди. У бўлса “ҳеч нарса қилмабсан!” дейди. Кейин бошқа бири келиб “уни қўярда қўймай хотини билан орасини буздим” дейди. У эса ўшани ўзига яқинлаштириб “Ҳа! Балли! Қандай ҳам яхшисан!” дейди”, дедилар (Имом Муслим ривояти).
Ёшлар келин-куёвлик ҳақ-ҳуқуқлари, бурч ва масъулиятларини яхши билмасликлари, оилавий маданиятни тушунмасликлари, умуман олганда ёшларнинг оила муносабатларига тайёр эмасликлари оила бузилишига асосий сабаб ҳисобланади
Чуст туман Эшон Суфи бобо жомеъ
масжиди имом ноиби Убайдуллаев Яхёхон
🌐 КАНАЛИМИЗ:
@SOFTALIMOTLAR
#Мақола #Мотуридий
#Мавзу: Аҳли сунна вал жамоа ақидасида таъвил масаласи
Аслида муташобиҳ оятларни таъвил қилишга Қуръони каримда ҳам, ҳадиси шарифларда ҳам очиқ-ойдин кўрсатмаларни учратиш мумкин. Қолаверса бу икки услубга саҳоба ва тобеъинлар тарафдан кўплаб мисоллар келтириш мумкин.
Таъвил қилиш жоизлигига Қуръони Каримдаги далил:
Аллоҳ таоло “Тавба” сурасида мунофиқларнинг бир қанча сифатларини санаб, қаторда шундай дейди:
Зоҳирий ташқи маъноси: “Мунофиқлар Аллоҳни унутишди, бас, У ҳам уларни ҳам унутди”. Шунингдек яна “Сажда” сурасида осийларнинг қиёмат кунги ачинарли ҳолларини баён қилиб, уларга айтилажак маломат ҳақида шундай хабар қилади:
Зоҳир маъноси: “Бас, тотиб кўринглар, ушбу кунингиздаги учрашувни унутганингиз туфайли Биз ҳам сизни унутдик…”.
Энди эътибор бериб қарасак, Аллоҳ таоло ушбу оятларда Ўзига “унутувчилик” сифатини мансуб қилмоқда. Бунинг зоҳирий маъносига суяниб, таъвилдан қочиб: “Аллоҳ таолонинг бандаларникига ўхшамайдиган бўлса-да, “нисён” (“унитиш”) деган сифати бор, у ҳам унутувчидир. Ҳамма маълумотларни хотирасида сақлаб қола олмайди. Қиёмат кунида осий ва мунофиқлар Аллоҳнинг ёдидан чиқиб кетади”—деб айтиш мумкинми? Асло мумкин эмас. Негаки Аллоҳ таоло Ўз зотидан “нисён” сифатини йўққа чиқариб, қатъан шундай деган:
“Раббингиз унутувчи эмас!”
Таъвил қилиш жоизлигига ҳадиси шарифдаги далил:
Имом Муслим саҳиҳ тўпламида қуйидаги ривоят келган:
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривот қилинади, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар:
“Аллоҳ азза ва жалла қиёмат куни айтади:
Эй Одам боласи, мен бемор бўлдим сен зиёрат қилмадинг.
Банда:
Эй Раббим, Сени қандай бориб кўраман, ваҳоланки оламларнинг Раббиси бўлсанг?!—дейди.
Аллоҳ таоло:
Билмадингми?! фалончи бандам бемор бўлди. Сен уни бориб кўрмадинг. Биласанми, агар уни зиёрат қилганингда, унинг олдида мени топган бўлардинг… . Эй Одам боласи, сендан таом сўрадим, бас, менга таом бермадинг…—дейди.
Банда:
Эй Раббим, Сени қандай таомлантираман, ваҳоланки оламларнинг Раббиси бўлсанг?!—дейди.
Аллоҳ таоло:
Билмадингми?! фалон бандам сендан таом сўради, бас, унга таом бермадинг. Биласанми, агар унга таом берганингда, уни менинг олдимда топган бўлардинг… . Эй Одам боласи, сендан сув сўрадим, бас, менга сув бермадинг…—дейди.
Банда:
Эй Раббим, Сенга қандай сув бераман, ҳолбуки Сен оламларнинг раббиси бўлсанг?!—дейди.
Аллоҳ таоло:
Сендан фалончи бандам сув сўради, бас, унга сув бермадинг. Агар унга сув берганингда уни мени олдимда топган бўлардинг…—дейди”.
Бу ҳадиси шарифнинг зоҳирига кўра, Аллоҳ таолога беморлик, таомланиш, ташналик сифатларини исбот этиш мумкинми? Асло мумкин эмас. Аллоҳ таолога нисбатан у ҳам бемор бўлади, таом ейди, сув ичади, лекин бизникига ўхшамайди—деб айтган одам ҳеч тараддудсиз иймонидан ажралади! Демак бу ерда ҳам таъвилга эҳтиёж бор.
Имом Нававий раҳматуллоҳи алайҳ бу ҳадисни қуйдагича шарҳлаганлар:
“Уламолар айтади: Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло мараз (беморлик) сифатини Ўзига нисбат қилди ва ҳолбуки ундан банда кўзлангандир, бунинг сабаби банданинг шарафини кўтариш ва мақомини яқинлаштиришдир”.
Уламоларнинг сўзларига кўра, Аллоҳ таолонинг “وجدتنى عنده” (унинг олдида мени топардинг), деган сўзининг маъноси: “савобим ва икромимни топардинг”дир. Бу таъвилнинг тўғрилигига ҳадис сўнггида келган Аллоҳ таолонинг: “لو أطعمته لوجدت ذلك عندي، لو أسقيته لوجدت ذلك عندي” (Агар унга таом берганингда, уни менинг ҳузуримда топардинг, Агар унга сув берганингда уни менинг ҳузуримда топардинг.. яъни, сув берганинг ва таом берганинг савобини мендан олардинг)—деган сўзлари далолат қилади.
Салафи солиҳлар таъвил қилганликларига далил:
Аллоҳ таоло Қурони каримда шундай дейди:
Зоҳирий маъноси: “Осмонни Ўз қўлимиз ила бино қилдик. Албатта, Биз кенг қилувчимиз”.
Оятда келган “ايد” (айд) калимаси “يد” (яд) калимасининг кўплик шакли бўлиб, “кафт, қўл” аъзоларини англатади.
Обидхон Пўлатов,
Уйчи туман "Обид қори" жоме масжиди имом ноиби
🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR
#Мақола #Мазҳаб #Раддия
#Мавзу: МАЙЙИТГА ҚУРЪОН САВОБИ ЕТИБ БОРАДИМИ?
Албатта, Қуръон тиловати энг афзал ибодатлардан бўлиб, у билан мусулмон банда Роббига яқин бўлади. Қуръон қироати инсонга манфаатли бўлиб, хоҳ вафотидан кейин бўлсин, хоҳ манзилида ёки уйида бўлсин, хоҳ жанозадан кейин ёки олдин бўлсин ёки қабр олдида бўлсин, бу нарса шаръий ҳукмда жоиз ҳисобланади ва Аллоҳнинг фазли билан маййитнинг қабрида азобдан енгиллашишига сабаб бўлади. Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хабар бериб, ўликларга вафотидан кейин Қуръон қироат қилишга ундаганлар. Ул зот: «Бирор маййитга «Йаасийн» сураси ўқилса, енгиллик бўлади», деб айтганлар. Албатта, ушбу қироатда тиловат одобларига амал қилиб, ҳарфларни ўз махражидан чиқариш керак.
Ҳанафий мазҳабидагилар маййитга ҳам, тирикларга ҳам Қуръон қироатининг савоби етиб бориши жоизлигини айтишган. «Ҳидоя», «Бадоиъ», «Баҳр» ва бошқа китобларда бу ҳақда айтилган.
Шунингдек, Шофеъий мазҳаби уламолари ҳам қироатнинг савоби, агар ўқувчи Аллоҳдан сўраса, маййитга етиб боришини айтишган.
Ибн Абу Зайд «Рисола» китобида Ибн Фарҳундан ривоят қилиб айтишларича, Моликий мазҳаби имомлари ҳам маййитга қироат савоби етишини нақл қилишган.
Ҳанбалий фақиҳларидан Ибн Қудома «Муғний» китобида: «Маййит барча қурбат бўлувчи нарсалардан манфаат олганидек, Қуръон қироатидан ҳам манфаат олади. Демак, инсон қандай қурбат қилса ҳам, савобини маййитга бағишласа, Аллоҳнинг изни билан манфаат олади», деган.
Ибн Қудома Маъқал ибн Ясордан қилган ривоятларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ўликларингизга «йаасийн» сурасини ўқинглар», деб айтганлар.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, Қуръон тиловати маййитга, хоҳ у маййит қабрда бўлсин ёки ундан узоқда бўлсин, жоиздир. Аллоҳнинг изни билан савоби маййитга етиб боради.
Хайруллоҳ Хамрақулов,
Тўрақўрғон туман "Абдуғаффор қори" жоме масжиди имом хатиби.
🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR
#Мақола #Мазҳаб #Раддия
#Мавзу: Мазҳабга эргашиш зарурати.
Ислом дини аҳкомлари қуръон ва суннат да тўлиқ баён этилган. Мусулмонлар албатта унга итоат қилиб амал қилиш талаб этилади. Бироқ мусулмонлар ўз фикр ва илмлари билан диний масалаларда керакли ечим топаолмайдилар. Уларга мушкул бўлган ишларни ечимини фақат мужтаҳид (дин илмини мукаммал билган) уламоларгина ҳал қилиб берадилар. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам даврларида саҳобалар учун барча масалаларни у зот орқали бартараф этилган ва мўмин мусулмонлар ихтилофга бормаганлар. Пайғамбаримиз вафот этгач, мушкул бўлган ишларни ечимини мужтаҳид даражадаги катта саҳобалар орқали билиб олганлар. Саҳобалар дан кейинги мусулмонлар тобеинлардан бўлган мужтаҳид зотларга мурожаат қилиб ўзлари учун керакли масалаларда жавоб олганлар. Аҳли суннат вал жамоат йўналишда тўрт мужтаҳид зотлар етишиб чиққан. Улар ўз даврларида мусулмонлар орасида пайдо бўлган муҳим масалаларда қуръон ва суннат ва саҳобалар ижмоси орқали ечим топиб, мусулмонларга енгиллик яратиб беришган. Машҳур аллома Ибн Ражаб шундай дейди: "Кўплаб мазҳаблар орасида фақат тўрт мазҳаб нинг сақланиб қолиши, асрлар давомида инсонларни турли зиддиятлар ва ихтилофлардан ҳимоя этишда асос бўлган". Ушбу тўрт мазҳаб соҳиблари ўзлари танлаган йўлда қуръон, суннат, ижмо ва қиёсдан фойдаланганлар. Бемазҳаблар эса" Қуръон битта, пайғамбаримиз битта бўлса, тўрт мазҳабнинг орасида ихтилофлар борку? Ҳақ битта эмасми? "дейдилар. Оддий мусулмонлар мужтаҳид даражада илмлик эмасларки, ўзлари учун қуръон ва суннатдан йўл топгани. Мазҳаб соҳиблари тузган йўл қуръон ва суннат дан ўзга эмас. Демак мусулмонлар мужтаҳид зотларга эргшиши, улар кўрсатиб ўтган йўлдан бориши лозим, тўрт мазҳаб соҳибларидан ўзга йўл танлаши адашишига ва билмасдан катта гуноҳ қилиб қўйишга сабаб бўлади. Аллоҳ адашиш ва адаштиришдан паноҳида асрасин.
Манба асосида Уйчи тумани" Ахси" жоме масжид имом хатиби Қодиржон Ибрагимов тайёрлади
🌐 КАНАЛИМИЗ:
@SOFTALIMOTLAR
#Мақола #Мазҳаб
#Мавзу: Мазхабга эргашиш лозимдир.
Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида барча мусулмонлар ўзлари билмаган масалаларни Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламдан сўраганлар. Саҳобаи киромлар даврида олим саҳобалардан ёш саҳобалар таълим олишди. Шу , шаръий илмларда маълум даражага етмаган кишилар муайян уламоларнинг йўлларини тутишлари анъанага айланиб, фиқҳий мазҳаблар кўпайиб борди. Чунки, Аллоҳ таоло Ўзининг каломида шундай деган:
Яни; “Бас, агар билмайдиган бўлсангиз, зикр аҳлидан сўрангиз!” (Анбиё сураси, 7-оят).
Аммо вақт ўтиши билан улар орасидан тўрт йирик мазҳаб: ҳанафийлик, моликийлик, шофеийлик ва ҳанбалийлик ажралиб чиқди ва уларнинг мазҳаблари мусулмонлар оммаси томонидан “фиқҳий мазҳаблар” деб эътироф этилди.Мазкур тўрт мазҳабнинг тўғрилиги ва ҳақ эканлиги ҳақида барча мусулмон уммати ижмо (иттифоқ) қилганлар. Далил сифатида қуйидаги олимларнинг сўзларини келтирамиз:
Абдураҳмон Отабаев,
Наманган тумани "Мирхомид" жоме масжиди имом-хатиби
🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR
Repost from Muslim/podcast.uz
#ANONS
#Muslim_podcast
#14_son
📱🗣ULAMOLAR NEGA FATVO BERISHDAN QOCHISHGAN?⚡️
Podcastning bu sonida:
⚡️ChatGPT va boshqa sunʼiy intellekt dasturlaridan fatvo soʼrash toʼgʼrimi?
🗣 Fatvoni har kim bera oladimi?
⚡️ Siz diniy savolni kimdan so'rayapsiz?
🗣 Din nomidan gapirishga kim haqli?
⚡️ Bir musulmon kishida diniy savoli paydo boʼlsa, yoki diniy masalaga ehtiyoji tushsa, kimga murojaat qilishi kerak?📢 Barchasi Qurʼoni Karim, sahih hadislar va ulamolarning ilmiy merosi asosida yoritilgan ✅ Ekspert: G‘ulomiddin domla Xolboyev – O‘zbekiston musulmonlari idorasi Fatvo markazi direktori o‘rinbosari, Toshkent islom instituti oʼqituvchisi 🎙 Boshlovchi: Oʼtkir Sobirov – O‘zbekiston musulmonlari idorasi boʼlim boshligʼi, Toshkent islom instituti oʼqituvchisi 🎞 Premyerani 27 avgust kuni soat 20:00 da YouTube sahifamiz orqali tomosha qiling! 📝 Mazkur podkast Din ishlari bo‘yicha qo‘mita xulosasi asosida tayyorlandi. 🥺Telegram🛍Instagram 🤪Facebook😍YouTube 🟢 MUSLIM.PODCAST.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
#Мақола #Салафий #Раддия
#Мақола: Салафийлар кимлар?
“Салаф” сўзи араб тилида “олдин ўтган”, “аввал яшаган” деган маънони беради. Истилоҳий маъноси эса Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам ва у кишидан кейин тахминан уч юз йил яшаб Ислом динига хизмат кўрсатган олимлар “салафи солиҳинлар” тушунилади.
Охирги пайтларда “салафи солиҳларга эргашиш”ни ниқоб қилиб Исломий жамиятларга Исломнинг илк даврига қайтишни тарғиб қилувчи мутаассиб сохта салафий оқимлар кўп кузатилмоқда.
Бу оқим вакиллари ўзлари учун 1263 – 1328 йилда яшаган Ибн Таймиянинг фикр ва қарашларини мослаштириб оладилар. Ибн Таймия ҳам ўз навбатида кескин ҳаракатлари туфайли тўрт марта зиндонга ташланган. Ўзи яшаган давр олимлари томонидан кўп танқид остига олинган. У 1328 йилда қамоқхонада вафот этган.
Ибн Таймиянинг фикрига кўра асрлар ўтиши билан Ислом динига турли бидъат ва хурофотлар кирган, уларни тозалаш зарур, бунинг учун “давлатни шариатсиз бошқарган ҳукмдорга жиҳод эълон қилиш керак” деган ғояни илгари сурган. Бу эса кейинги асрларда радикал сиёсий оқимларнинг пайдо бўлишига катта замин яратган.
Ибн Таймиянинг Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам, саҳобалар ва валий кишиларнинг қабрини зиёрат қилиш, шунингдек, тавҳид, Аллоҳнинг макони, такфир (куфр келтириш) ва бошқа ақидавий масалаларда ашъарийлик ва мотуридийликка зид фикрлари ўша давр мусулмон уламоларининг кескин норозилигига учраб, кўплаб раддиялар битилиб, кескин кураш олиб борилган. Шундай бўлсада, бундай ғоялар кейинчалик турли мутаассиб гуруҳ ва ҳаракатлар етакчилари мафкурасига асос бўлиб хизмат қилган.
Бунинг оқибатида “Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам шафоатидан ҳеч қандай наф йўқ”, деган ғоялар тарқалиб, муқаддас зиёратгоҳлар вайрон қилинган.
Кейинчалик Жамолиддин Афғоний, Муҳаммад Абдуҳ ва Абдураҳмон Кавкабийларга ўхшаган радикал тарғиботчилар “Ислоҳотчи салафийлар” номини олишди.
Улар XIX асрнинг ўрталарида яшаган, ҳамда “мусулмон халқларининг диний сиёсий иттифоқи” номли ғоя ишлаб чиқишди. Бундан мақсад урфдаги мазҳабларни йўқотиш, мазҳабсизликка олиб бориш эди.
Сохта салафийларнинг тубан эътиқодларидан бири шуки, улар мухолиф фикрловчи тарафни кофирга чиқариб ортида намоз ўқишни харом деб фатово беришади.
“Фиқхул акбар” асарида: “Мўминлардан иборат ҳар бир яхши ва ёмон одам ортида намоз ўқиш жоиздир” дейилган.
Пайғамбаримиз Мухаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: “Ҳар бир яхши ва ёмон ортида ва ҳар бир яхши ва ёмон одамга намоз ўқинглар...” дея мархамат қилганлар. (Байҳақий ривояти)
Иброҳим Нахаъий раҳимаҳуллоҳ айтади: “Саҳобаларнинг ҳаммаси амирларининг ортида, улар қандай одам бўлишидан қатьи назар, намозга иқтидо қилиб ўқишар эди. ”
Янгиқўрғон тумани "Доруссалом" жоме масжиди имом хатиби Абдулҳамид Мусаев
🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR
#Мақола #Мазҳаб #Раддия
#Мавзу: МАЗХАБСИЗЛИК ДИНСИЗЛИККА ЙЎЛ.
Аллох таолога хамду санолар, пайғамбаримиз алайхиссаломга салоавоту саломлар бўлсин. Мухтарам азизлар: Маълумки халқимиз, ота боболаримиз азалдан имому Аъзам рохматуллохи аълайхни мазхабларига эргашиб келган, Алхамдулиллах бизлар хам ушбу мазхабга эргашиб келмоқдамиз. Шундоқ бўлсада инсонлар орасида, ижтимоий тармоқларда турли бузғунчи тоифалар ўзларини иддаьолари билан, яъни биз фақат Қуръонга эргашамиз, биз фақат суннатга эргашамиз, Қуръон турганда, суннат турганда шахсга эргашмаймиз деб инсонларни тўғри йўлдан чалғитишга, мазхабдан буриб юборишликка харакат қилишмоқда. Пайғамбаримиз алайхиссалом Муъоз ибн Жабал розияллоҳу анҳуни Яманга ўз вакиллари қилиб юбораётиб, у кишига,: Агар сенга бир хукум чиқариш керак бўлиб қолса, қандай хукум чиқарасан?. Аллохни китоби ила хукм чиқараман, деб жавоб берди.: Аллохни китобида бўлмасачи? Дедилар: Росулуллохнинг суннати ила, дейди, У зот алайхиссалом: Росулуллохни суннатида ҳам бўлмасачи? Дедилар,: Ўз раъйим билан ижтиход қиламан,бўш келмайман; дейди У. Шунда росулуллох алайхиссалом уни кўксига уриб: Росулуллохни элчисини, Аллохни ва Росулуллохни рози қиладиган нарсага муваффақ қилган Аллохга хамдлар бўлсин; деб нихоят мамнун бўлдилар. Бу хадис орқали бузғунчи тофаларни илмсиз даъво қилаётганлари билиниб қолмоқда. Қуръондан, суннатдан хукум олишга, фатво олишга лойиқ бўлган мужтахидларга, хусусан имому Аъзам рохматуллохи аълайхга эргашиш жоиз экан. Зафар Ахмад Усмоний рохимахуллох: Динда эргашиладиган мужтахид имомларнинг барчалари хақ ва тўғри йўлдадирлар. Агарда бир юртда улардан бирининг мазхаби кенг тарқалган ва ўша мазхаб уламолари кўп бўлса, оми одамга ўша мазхабга эргашиш вожиб бўлади. Кенг тарқалмаган ва уламолари кўп бўлмаган мазхабнинг ахкомларини билиш, воқиф бўлиш узурли бўлгани учун, унга эргашмоқлик жоиз бўлмайди.(Эълоус сунан 20-жилд) Юқоридаги хадисга мувофиқ мужтахид зотларга эргашиш дуруст бўлади ва ушбу фатволарга мувофиқ бизни юртимиз ахлига имому Аъзам рохматуллохи аълайхни мазхабларига эргашиш вожиб бўлади, мазхабга эргашмаганлар вожиб амални тарк қилган гунохкор бандалардан бўлиб қолади. Аллох таоло барча мўмин мусулмон бандаларини тўғри йўлдан адаштириб қўймасин, адашган инсонларни тўғри йўлга йўллаб қўйсин. Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи вабарокатух.
Шарифхон Пайзуллаев,
Наманган шаҳри "Хомиддин қори" жоме масжиди имом ноиби
🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR
#Мақола
#Мотуридий
#Мавзу: ИМОННИНГ ШАРТЛАРИ.
Ахли сунна вал жамоа эътиқодида имон Ҳанафий мазҳабимиз асосчиси Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг “Фиқҳул акбар” асарида имонга шундай таъриф берилган: “Имон — бу иқрор ва тасдиқдан иборатдир.
Имон тушунчаси исломда муҳим ва баҳсли масалалардан биридир Хусусан, ҳанбалийлик мазҳабида имон қалб билан тасдиқлаш, тил билан иқрор бўлиш ва тана аъзолари билан амал қилиш ҳисобланади. Лекин улар ҳам амал қилмаганни кофир демайдилар.
Мулла Али Қори раҳматуллоҳи алайҳ қуйидагиларни баён қилган: “Баъзи адашган фирқалар Қуръон ва суннатга тўғри келмайдиган қарашлари сабабли кишиларни шаҳодат калималарини айтаётган бўлсалар-да, ислом арконлари ни адо этаётган бўлсалар-да, кофирга чиқаришга уринган лар. Бошқа баъзи фирқалар эса юқоридагилардан мутлақо тескари йўл тутишиб, ш а ҳ одат калималарини талаффуз қилганларни бирор ҳолатда ҳам куфрга чиқариб бўлмайди деб ҳисоблашган.
Aҳли сунна вал жамоадагилар эса куфрга чиқаришни мутлақо инкор ҳам қилмайдилар ва ҳар бир гуноҳ туфайли куфрга ҳам ҳукм қилмайдилар, балки aҳли қибла тўғрисида доимо яхши фикрда бўладилар”.“Ақидатут Таҳовий” китобида: “Қибла aҳлини гуноҳ иш қилсалар ҳам кофир санамаймиз, башарти уни гуноҳ иш эканлигини кўр-кўрона инкор этмаса дейилган. Киши имондан чиқиши учун имонга киришига сабаб бўлган нарсаларни инкор этган бўлиши керак. Имон — бу Расули акрам алаҳиссалом Аллоҳ томонидан келтирган барча хабарларни тил билан иқрор қилиб, қалб билан тасдиқлашдир”. Яъни, мусулмон киши икки шаҳодат калимасини талаффуз қилиб, маъноларига эътиқод қилиш билан Исломга кирса, уларнинг маъноларини инкор қилиш билан Исломдан чиқади. Бугунги мутаассиб гуруҳлар намоз ва рўза каби амалларни бажармаганларни кофирга чиқариб, қонини тукишни ҳалол санамокдалар. Аҳли сунна уламоларини эса эътиқодлари қуйидагичадир: “Қибла аҳлидан ҳеч кимни бирор гуноҳ туфайли, модомики ҳалол санамаса, кофирга чиқармаймиз».
Ҳулоса қилиб айтганда бизни эътиқодимиз бўйича амал имоннинг шарти эмас. Амал қилмаган мусулмонни гуноҳкор мусулмон деймиз.Унга куфр тамғасини урмаймиз.
Қаҳрамон Абдураҳимов,
Чуст тумани "Иброҳим Ҳалилуллоҳ" жоме масжиди имом-хатиби
🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR
#Мақола #Мотуридий #Раддия
#Мавзу: ҚАБР АЗОБИНИНГ ҲАҚЛИГИГА ҚУРЪОНИ КАРИМДАН ДАЛИЛЛАР
"У азоб (бир) оловдирки, улар эртаю кеч ўшанга кўндаланг қилиб (куйдирилурлар) "Қиёмат соати қоим бўладиган кунда эса, (дўзах фаришталарига):" Фиръавн хонадонини энг қаттиқ азобга киритинглар", (дейилур). (Ғофир сураси, 46-оят).
Уламоларнинг айтишларича кофирларнинг эртаю кеч оловга кўндаланг қилиб куйдирилишлари Қиёмат кунида эмасдир. Аллоҳ таъолонинг кейинги сўзлари бунга далил:
"Қиёмат соати қоим бўладиган кунда эса (дўзах аҳлига): "Фиръавн хонадонини энг қаттиқ азобга киритинглар" (дейилур)". (Ғофир сураси, 46-оят).
Шунингдек, оятдан мурод уларнинг дунёда оловга кўндаланг қилинганлари эмас.
Чунки бу дунёда Фиръавн хонадони эртаю-кеч оловга кўндаланг қилинганлари йўқ.
Демак бу оловга улар ўлганларидан сўнг яъни, қабрда рўбарў бўлдилар.
"Улар ўз хато-гуноҳлари сабабли ғарқ қилиниб, дўзах оташига киритилдилар. Бас, ўзларига Аллоҳдан ўзга ёрдамчи топа олмадилар". (Нуҳ сураси, 25-оят).
Уламоларнинг айтишларича оятдаги, "фаудхилу" сўзидаги "фа" ҳарфи ўз маъносига кўра уларнинг охиратдан олдинроқ бўладиган оловга киритилганларини билдиради.
Чунки бу ҳарф "тезда", "дарҳол" деган маъноларни англатади. Шунингдек бу маънони оятдаги "киритилдилар" феълининг ўтган замон сийғасида келтирилиши ҳам таъкидлайди.
"Албатта золим-кофир бўлган кимсалар учун бундан илгари ҳам азоб-уқубат бордир". (Тур сураси, 47-оят).
Айтишларича, бу азоб-уқубат қабрдаги азобдир. Чунки Аллоҳ таоло буни қуйдаги сўзидан кейин зикр қилган: "Бас, (Эй Муҳаммад) сиз токи ўзлари ҳалок қилинадиган Кунларига рўбаро бўлгунларича (уларни) тарк қилинг". (Тур сураси, 45-оят).
Оятда айтилаётган кун дунёдаги энг сўнгги кундир. Демак, улар тортаётган азоб қабр азобидир.
"Ким Менинг зикримдан юз ўгирса, албатта, унга торчилик ҳаёти бўлур ва қиёмат куни уни кўр ҳолида тирилтирурмиз", деди. (Тоҳа сураси, 124-оят).
Абу Саъид Худрий ва Абдуллоҳ ибн Масъудлар оятдаги "зонкан" яъни, "танг-бахтсизлик" сўзини қабр азоби деб тафсир қилишган экан.
Абу Ҳурайрадан: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Сизлар албатта унинг танг-бахтсиз ҳаёт бўлур ва Биз уни Қиёмат кунида кўр ҳолда тирилтирурмиз", "танг-бахтсиз ҳаёт ўзи нима эканини биласизларми?". "Аллоҳ ва расули билгувчироқдир» - деб жавоб беришди саҳобалар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: - (Бу оят) кофирларнинг қабрдаги азоби ҳақида (нозил бўлган).
Қатода ва Рабиъ ибн Анаслар Аллоҳ азза ва жалланинг: "...Биз уларни икки бора азоблагаймиз". (Тавба сураси, 101-оят) деган оятини "Биринчи гал дунёдаги азоб билан иккинчи маротаба эса қабрдаги азоб билан" - деб тафсир қилишган экан.
Наманган тумани Мухаммад Сиддиқ масжиди имом хатиби Kаримов Aнасхон.
🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR
#Мақола #Мотуридий #Раддия
#Мақола: Ақидада шафоат масаласи.
Шафоат луғатда “васийла”, “сўров” каби маъноларни англатади. Урфда эса бошқадан бошқа биров учун яхшилик қилишни сўраш шафоат дейилади. Шунингдек шафоатда “жуфт қилиш” маъноси ҳам бўлиб, гўё шафоат қилувчи ўзининг сўровини шафоат қилинганнинг сўровига қўшган, яъни икки сўровни жуфтлаштирган бўлади.
Шафоат масаласи бўйича Ислом фирқалари орасида тортишув мавжуд бўлиб, уларнинг баъзиси гуноҳкорлар шафоат қилинади деса, бошқаси гуноҳсизлар шафоат қилинади, деган. Бунга мисол тариқасида Бақара сураси 255 оятининг қуйидаги бир қисмини келтириш мумкин:
“(Қиёмат куни) Унинг ҳузурида ким ҳам (гуноҳкорларни) Унинг рухсатисиз шафоат қила оларди”[1] ояти шарҳида жумладан, бундай дейди: “Мўътазилалар “шафоат фақат гуноҳсиз яхшилик аҳлига ёки тавба қилганларга нисбатан бўлади”, деган. Баъзилари эса шафоат гуноҳкорларга нисбатан бўлади. Чунки гуноҳсиз киши шафоатга муҳтож бўлмайди, деган.
Имом Мотурудий раддия берар экан шундай дейди: "Шaфоaт гyноҳкop кишилapга ҳaм бўлaди, чyнки, кимнинг гуноҳи бўлмаса, y шaфoатга мyҳтoж бўлмaйди. Гyноҳкopлap тaвбa қилaётгaн ҳoллapида ҳaм гyноҳлapи бўлaди. Aллoҳ yларнинг гyнoҳларини кечиpaди. Шy сaбaб, истиғфop гyноҳкop кишилap yчyн бўлaди вa yлар шaфoaтга кўпpoқ мyҳтoж бўлaдилap деймиз”, – деб айтади
Аҳли суннат вал жамоа ақидасига кўра хайр аҳли ҳисобланган солиҳ инсонларнинг гуноҳкорларни шафоат қилишлари, агар ўша гуноҳкорлар тоғлардек катта гуноҳларни содир этган бўлсалар ҳам, Аллоҳ таолодан гуноҳларини афв этишини сўрашлари умид қилинадиган иш саналади. Солиҳ инсонларнинг кимлар эканлиги қуйидаги ҳадиси шарифда баён қилинган:
عَنْ عُثْمَانَ بْنِ عَفَّانَ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَشْفَعُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ ثَلاَثَةٌ الأَنْبِيَاءُ ثُمَّ الْعُلَمَاءُ ثُمَّ الشُّهَدَاءُ. رَوَاهُ اِبْنُ مَاجَّةَ
Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қиёмат кунида шафоат қиладиганлар учтадир: пайғамбарлар, сўнгра уламолар, сўнгра шаҳидлардир”, – дедилар”. Ибн Можа ривоят қилган.
Яъни қиёмат кунида энг аввало пайғамбарлар шафоат қиладилар, сўнгра илмига амал қилган олимлар шафоат қиладилар, сўнгра Аллоҳ йўлида жонларини фидо қилган мухлис шаҳидлар шафоат қиладилар.
Аллоҳ таоло хоҳлаган суюкли бандаларнинг қиёмат кунидаги шафоатлари ҳақдир. Шунинг учун эй Роббимиз, ўша қийин вақтларда бизларни ҳам шафоатдан баҳраманд этгин, яхши зотлар билан бирга қилгин, дея дуо қиламиз.
Давронбек Ҳошимжанов,
Уйчи тумани "Деванабобо" жоме масжиди имом ноиби
🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR
Repost from Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА #МУСТАҚИЛЛИК #НЕЪМАТ
ИСТИҚЛОЛ — БУЮК НЕЪМАТ
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
Истиқлол — халқнинг ўз тақдирини ўзи белгилаши, ўз тили, тарихи, миллий ва маънавий қадриятларини эркин асраши, фарзандларини тинч ва озод юртда тарбиялаши учун берилган улкан имкониятдир
Батафсил.....
✍️ Ҳудойбердиев Муҳиббуллоҳ,
Тўрақўрғон туман бош имом хатиби
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube
📲Sahifalarimizga obuna boʼling va ulashing!
Repost from Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА #МУСТАҚИЛЛИК #НЕЪМАТ
МУСТАҚИЛЛИК — БУЮК НЕЪМАТ
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
Мустақиллик — бу фақат сиёсий эркинлик эмас, балки миллий қадриятларимизни, муқаддас динимизни, урф-одатларимизни ва маънавий меросимизни эркин сақлаш ва ривожлантириш имкониятидир.
Батафсил.....
✍️ Ҳурматали Нортиллаев,
Чуст тумани “Эшон сўфи бобо” жоме масжиди имом-хатиби
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube
📲Sahifalarimizga obuna boʼling va ulashing!
Repost from Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА #МУСТАҚИЛЛИК #НЕЪМАТ
МУСТАҚИЛЛИК БУЮК НЕЪМАТ
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
Ўзбекистон Республикаси ўзининг давлат мустақиллигини қўлга киритгани ва мустақил тараққиёт йўлини бошлаганига 35 йил тўлди. Истиқлол эл-юртимиз учун ўз тақдирининг ҳақиқий эгаси бўлиб, қадр-қимматини англаб, муносиб ҳаёт кечириш, юртимизда ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамиятини барпо этиш имкониятини яратди
Батафсил.....
✍️ Пахриддин Юсупов
Наманган туман бош имом-хатиби
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube
📲Sahifalarimizga obuna boʼling va ulashing!
