🌸ИЖОД СЕҲРИ🌸 ФЕРУЗА САЛХОДЖАЕВА (Феруза Баҳодир қизи)
"Халқ таълими аълочиси", олий тоифали устоз, Қозоғистон Республикаси " Дўстлик" медали соҳиби, ёзувчи Феруза Салходжаева Баҳодир қизининг ижодий, маърифий, адабий канали
Show more📈 Analytical overview of Telegram channel 🌸ИЖОД СЕҲРИ🌸 ФЕРУЗА САЛХОДЖАЕВА (Феруза Баҳодир қизи)
Channel 🌸ИЖОД СЕҲРИ🌸 ФЕРУЗА САЛХОДЖАЕВА (Феруза Баҳодир қизи) (@ijod_sehri21) in the Uzbek language segment is an active participant. Currently, the community unites 14 035 subscribers, ranking 6 138 in the Religion & Spirituality category and 5 675 in the Uzbekistan region.
📊 Audience metrics and dynamics
Since its creation on невідомо, the project has demonstrated rapid growth, gathering an audience of 14 035 subscribers.
According to the latest data from 07 September, 2026, the channel demonstrates stable activity. Although there has been a change in the number of participants by -78 over the last 30 days and by -6 over the last 24 hours, overall reach remains high.
- Verification status: Not verified
- Engagement rate (ER): The average audience engagement rate is 48.41%. Within the first 24 hours after publication, content typically collects 35.17% reactions from the total number of subscribers.
- Post reach: On average, each post receives 6 801 views. Within the first day, a publication typically gains 4 940 views.
- Reactions and interaction: The audience actively supports content: the average number of reactions per post is 229.
📝 Description and content policy
The author describes the resource as a platform for expressing subjective opinions:
“"Халқ таълими аълочиси", олий тоифали устоз, Қозоғистон Республикаси
" Дўстлик" медали соҳиби, ёзувчи Феруза Салходжаева Баҳодир қизининг ижодий, маърифий, адабий канали”
Thanks to the high frequency of updates (latest data received on 08 September, 2026), the channel maintains relevance and a high level of publication reach. Analytics show that the audience actively interacts with content, making it an important point of influence in the Religion & Spirituality category.
Data loading in progress...
| Date | Subscriber Growth | Mentions | Channels | |
| 08 September | 0 | |||
| 07 September | +4 | |||
| 06 September | +7 | |||
| 05 September | +3 | |||
| 04 September | +19 | |||
| 03 September | +11 | |||
| 02 September | +8 | |||
| 01 September | +6 |
| 2 | Қисмат
7-қисм
Баъзида ўғилларидан Нафисанинг кейинги вақтда шифохонада кўп даволанаётганини эшитиб қолар, юраги увишар, ҳақига дуо қиларди. Биринчи рўзғоридан олган меҳри, кўрган эътибори, эъзози ўша шукуҳли кунларни ёдига солиб юборарди. Тақдирнинг шафқатсиз ўйинлари уни илк муҳаббатидан айирганди.
Ҳа, Нафиса Сулаймоннинг илк муҳаббати эди. Жуда кичиклигидан кўнгил қўйганди унга. Қизалоқ Нафисанинг сочлари узун, ҳамиша ўрилган, учларига жамалак тақилган бўларди. Кулганида оппоқ юзлари ним пушти тусга кирар, чопқиллаб юрарди у. У қизга қачон кўнгил қўйганини эслолмайди, аммо доим кўргиси келарди.. Бир йили икки ҳовли ўртасидаги катта ариқда ниначилар кўпайиб қолди. Шунчалик кўпки, вертолётнинг овозидек қулоқни қоматга келтиради. Ранго ранг ниначилар жуда гўзал эди. Тилларанг, мовий, яшил... Юпқа қанотлари қуёшда товланар, йирик-йирик ниначиларни тутиб олиш завқли эди. Сулаймон чаққон эди. Нафиса минг урингани билан бирорта ниначи тутолмас, аксинча улардан қўрқарди. Шунда Сулаймон энг чиройли, олтин қанотли ниначини тутиб қизнинг қўлига топширди. Кўзлари митти танасида аллақандай қўрқинчли ва ғайритабиий катта кўринадиган ниначи қизнинг нозик бармоқларини тишлаб олди чоғи, қўлини силкиб йиғлай бошлади. Ниначи эса бармоқларига ёпишиб қолгандек чиқиб кетай демасди. Ва ниҳоят ҳашарот учиб кетди. Қиз анча вақт унсиз йиғлаб турди. Ўша онда қўшни қиздан кўз узолмай қолди. Эҳтимол, кўнглидаги илк муҳаббат ғунчалари ўшанда куртак отгандир. Улар бирга улғайдилар. Бир сафар ўғил болаларга қарши маҳалла қизлари "Ўртага тушар" ўйнадилар. Шунда бошқа қизлар қатори ҳам Нафиса ўртага тушганда Сулаймон коптокни авайлаб отаётганини сезиб қолдилар. Нафиса ҳам гарчи ҳали ёш бола бўлса ҳам қўшни боланинг унинг бошқача авайлашини сезарди. Кейин улғайдилар. Иккиси бир-бирини кўрганда уялиб қочадиган бўлди. Сўнг совчилар келди. Сулаймоннинг совчиси маъқул топилди...
Тўй дастурхонида унда-мунда қўйилган оқ қанд билан, пўчоқлари тозаланмаган ерёнғоқ, ҳар ер-ҳар ерга қўйилган юпқа, кичкина нонлар бор эди. Лимонад деб номланадиган шишали ичимликларни аллақачон маҳалла болалари гумдон қилган, тўрда келин-куёв ўтирган ўриндиқда эса каттагина, юмалоқ кекс ва бир ваза олма устига жойланган бир шингил узум бор эди. Маҳалла идорасида турадиган ўриндиқлар устига шолчага ўхшаган юпқа, ингичка бўйралар тўшалган, суянчиқсиз, узун стулларнинг нариги четидаги одам туриб кетса, ўриндиқ вазифасини ўтайдиган тахталари бир кўтарилиб кетар, ўтирганлардан кўра туриб томоша қилаётганлар кўп эди. Қўшиқчи ўнингчи, эҳтимол ўн бешинчи бор "Даврага туш" деб куйлар, юрагида завқи борлар рақсга тушар, куй-қўшиқ авжига чиқар, меҳмонларга сўз берилса, икки ёшни шеър қўшиб табриклар эдилар. Келин бошига оппоқ гулчамбарнусха тақинчоқ ёпиштириб олганча, бошига оқ тўр ташлаб ўтирар, куёв эса парчадан тикилган зар чопонда, бошига дўппи кийган эди. Келин-куёвнинг орқасига осилган гиламда пахта билан қўшалоқ никоҳ узуги тасвири ва "Хуш келибсиз" деган ёзув ёзилган. Одамлар қандайдир бахтиёр, самимий, беғубор эди.
Тўй тез тугади. Куёвнинг тирсагидан ушлаган келинчак бошини эгиб ўзига ажратилган уйга йўл олар экан, одамлар ҳам аста-секин тарқала бошлади.
Сулаймоннинг бахтдан боши айланиб қолди. Итоатгўй эди Нафиса. Бутун мамлакат бошига тушган қийинчилик бу оилага ҳам ўз таъсирини кўрсатган, уйда тўйдан қолган икки қоп қотган нондан бошқа нарса йўқ эди. Яхши ҳам ўзбекнинг томорқаси бор. Картошка-пиёз, помидор-булғорлар, хатто гаримдоригача пишиб ётарди. Нафисанинн келин бўлганига бир ой бўлибдики, фақат қотган нондан жаркоб тайёрлайди. Полиз маҳсулотларининг шираси билан пишган таом ҳам бир зумда ейилиб кетади. Келинчак бир қошиқ еса ейди, бўлмаса, қозоннинг юқи билан кифояланади. Кун бўйи тиним билмаса ҳам нолимайди. Нолиб қаёққа ҳам борарди. Ана, девор-дармиён яшайдиган ота-онаси ҳам шу аҳволда. Юртга келган тўй бу.
Одамлар индамай яшайди. Биров-бировга нолимайди, биров-бировни ғийбат қилмайди, борига қаноат қиладилар. Топганини бир-бирига илинадилар.
Давоми бор
Феруза Салходжаева | 2 171 |
| 3 | ҚИСМАТ
Феруза Салходжаева янги кўп қисмли ҳикоя
Биздан узоқлашманг
https://t.me/ijod_sehri21 | 2 156 |
| 4 | Обуна бўлиб, лайк босиб қўллаб-қувватлаб юборасизлар деган умиддаман. Мардонахон —акамнинг қизи. Билмадим, кўпчилик менга ўхшатарди | 2 709 |
| 5 | https://www.instagram.com/reel/DdAwWrKI6k6/?stkn=MnF0eTEyZWY2dm8x | 2 668 |
| 6 | Ассалому алайкум, бизни таниган, бизни ҳурмат қилган, бизни ўқиган, қалбимизни авайлаган, шафқат, меҳр кўрсатган меҳрибон одамлар.
Хайрли тонг сизга.
Янги тонг муборак бўлсин. Хонадонларингиз нурга, фаришталарга тўлсин. Дастурхонингизга барака, руҳингизга ҳаловат ёғилсин.
Намозларингиз хушуъли, тилларингиз шукурли бўлсин.
Фарзандларингиз бахтли, этаги тўла фарзандли, қўйни тўла давлатли бўлсин.
Бугун кунингиз тинчлик хотиржамликда, яхши одамлар даврасида ўтсин.
Аллоҳ муҳаббатига ошно қилсин.
Ассалому алайкум!
@ijod_sehri21
https://t.me/ijod_sehri21 | 3 110 |
| 7 | 8 Sentyabr . 2026yil.
Seshanba. Toshkent vaqti bilan.
04:36 BOMDOD. Saharlik tugashi.
05:56 QUYOSH.
12:25 PESHIN.
16:52 ASR.
18:46 SHOM Iftorlik vaqti.
20:02 XUFTON.
@Namoz_vaqti | 3 061 |
| 8 | Бироз муддат жим кетдик. Кейин у гап бошлаб қолди.
—Қизларимга ҳаётнинг фақат чиройли томонини кўрсатибман, дунёда ёмон одамлар ҳам бўлиши мумкинлигини, курашиб яшаш лозимлигини ўргатмабман,-деди у. Кейин ўйлаб туриб қўшиб қўйди.
—Ҳеч бандани қариганда хотиржамлигини олмасин... Ҳеч бандани боласи билан синамасин.
Бешафқат ҳаёт шундоқ ҳаётсевар дугонамни ҳам ўз домига тортиб кетганди.
Шалола синиқ жилмайиб турар, кўзлари ҳам аввалгидек порламасди.
Йўл бўйи бефарқ бўлиб кетди у. Бировга сув, бировга ширин сўз улашадиган, бир гапириб, ўн куладиган ҳамкасбимдан асар ҳам қолмаганди. Гўё энг баланд чўққидан қуйилиб келадиган улкан шаршара куч билан пастга оқиб тушган, сўнг тошдан-тошга урилавериб пишиб қолган, кейин эса секин-аста совуб, сокин ирмоққа айланиб қолгандек эди.
Мен эса унинг оиласига яна ҳаловат қайтишини, ўзи эса аввалгидек ҳар қадамида шукрона сабоғини берадиган аёлга айланишини жуда-жуда истаётгандим.
Нима деб ўйлайсиз Шалола яна тоғ чўққисидан мағрур отилиб, одамларга ҳузур, атрофга гўзаллик улаша олармикан?
(тугади)
Изоҳ ва лайклар кутиб қоламан
Феруза Салходжаева
https://t.me/ijod_sehri21 | 4 661 |
| 9 | Бироз муддат жим кетдик. Кейин у гап бошлаб қолди.
—Қизларимга ҳаётнинг фақат чиройли томонини кўрсатибман, дунёда ёмон одамлар ҳам бўлиши мумкинлигини, курашиб яшаш лозимлигини ўргатмабман,-деди у. Кейин ўйлаб туриб қўшиб қўйди.
—Ҳеч бандани қариганда хотиржамлигини олмасин... Ҳеч бандани боласи билан синамасин.
Бешафқат ҳаёт шундоқ ҳаётсевар дугонамни ҳам ўз домига тортиб кетганди.
Шалола синиқ жилмайиб турар, кўзлари ҳам аввалгидек порламасди.
Йўл бўйи бефарқ бўлиб кетди у. Бировга сув, бировга ширин сўз улашадиган, бир гапириб, ўн куладиган ҳамкасбимдан асар ҳам қолмаганди. Гўё энг баланд чўққидан қуйилиб келадиган улкан шаршара куч билан пастга оқиб тушган, сўнг тошдан-тошга урилавериб пишиб қолган, кейин эса секин-аста совуб, сокин ирмоққа айланиб қолгандек эди.
Мен эса унинг оиласига яна ҳаловат қайтишини, ўзи эса аввалгидек ҳар қадамида шукрона сабоғини берадиган аёлга айланишини жуда-жуда истаётгандим.
Нима деб ўйлайсиз Шалола яна тоғ чўққисидан мағрур отилиб, одамларга ҳузур, атрофга гўзаллик улаша олармикан?
(тугади)
Изоҳ ва лайклар кутиб қоламан
Феруза Салходжаева
https://t.me/ijod_sehri21 | 1 |
| 10 | Шалола
Шалоланинг исмини ким қўйган бўлса, топиб қўйган. Чўққидан тошлар оралаб отилиб тушаётган шаршарага ўхшайди. Ҳамиша хурсанд. Ҳеч ким хафа қилолмайди.
Биз узоқ йиллар бирга ишладик. У кириб келган давранинг об-ҳавоси тозаланиб, майин шабодалар эпкинини олиб келади. Юзидаги доимий табассум, муаммоларга оддий кўз билан қараш, керак бўлса, кўз юмиб кета олиш, баъзиларига шундоқ қўл силтаб қўйиш, ҳеч кимдан хафа бўлмаслик... Санайверсам, адоғи йўқ.
Йўлларимиз бошқа-бошқа эди, аммо унинг онаси мен келин бўлиб тушган маҳаллада яшар, аҳён-аҳёнда ота уйига келиб ётиб қолса, эрталаб ишга бирга кетардик. У кўп қаватли деразам остига келиб
—Наргииз!—деб чақирар, сумкамни қўлимга олардиму, оёқ кийимимни кийиб, кўчага отланардим. Ўша куни эрим ўзини эплаб ишга кетар, қайнонам болаларимни боғчага элтар, бошқа пайт хавотир олсам ҳам, Шалола келган куни ҳаммасини ўз ҳолига ташлаб қўярдим.
Ўша куни ҳам у уйига келганди. Шошиб-пишиб нонушта қилдим, тез кийиндим, ошиқиб сумкамни тайёрладим (кўзойнак,тушлик,бир дона олма, ярим литр сув, ҳамёним, қуруқ ва нам салфетка).
Унинг қувноқ чақирувидан кўчага отилдим. Эримнинг қовоғи осилиб кетди, қайнонам болаларимни жеркий бошлади.
Мен эса ҳамкасбимнинг ёнига чопдим.
Биз бироз индамай кетдик. Йўлдан битта самокатга иккита қизчасини тургизиб қўйиб, ўзи судраб кетаётган озғин аёл чиқди. Қизчаларнинг кичиги чинқирар, йиғи аралаш нимадир деб зорланар, онаизор парвойифалаклик тез-тез юриб, деярли югуриб кетарди. Қизчанинг овози шунчалик ўткир эдики, тлқатим тоқ бўлди.
—Ҳой қиз!—деди Шалола келинчакка қарата
Тез кетаётган жувон тўхтаб, бизга ажабланиб қаради. Боласи баттар ариллай бошлади.
—Мени чақиряпсизми? Унинг овози жуда паст бўлиб, зўрға эшитиларди.
Шалола аёлга эътибор бермай, сумкасидан иккита шоколад олди.
—Ким йиғламаса, конфет бераман,-деди. Ажаб, бақириб, оламни бошига кўтараётган қизчанинг овози тинди.
—Яхши қизларга иккита бераман.
Қизчалар самокатдан тушиб, ёнимизга келди. Улар бир хил кийинтирилган, сочлари ҳам бир хил турмакланган, чиройли эдилар.
Шалола уларни қучиб, қулоғига нимадир деб пичирлади, кейин қўлига ширинлик тутқазиб, онасининг қўлига топширди. Болакайлар у ёғига чуғурлашиб, йиғламай кетдилар.
Биз яна жим кета бошладик.
— Иш ҳам жонга тегди, айниқса қоғозбозлик, -дедим шунчаки.
У ўзига ярашган жўшқин овозда гап бошлади.
— Ишнинг бори яхши. Танамиз соғ бўлади, инсонларга фойдамиз тегади, шукр қилишимиз керак. Бизнинг ўрнимизда бўлиб қолишни истайдиган қанча одам бор!
У ҳақ эди, аммо ўз гапимни исботлагим келди.
— Узоқ-да! Яқинроқда бўлганда ҳам майли эди.
Бунга ҳам кўтаринки оҳангда жавоб берди.
—Ҳозир қанча одам юришга зор, қанча одамнинг кўзи кўрмайди, қанчаси ақл-ҳушидан айрилган, хотирасини йўқотганлар қанча! Юриш—бахт-ку!
Ҳар одамдан, ҳар лаҳзадан бахт қидирар ва топа оларди у.
Биз иккимиз ҳам қариб борардик.
У ҳамон икки ҳафтада бир онасининг уйига келар, ётиб қолган волидасини чўмилтириб, кийимларини ювиб, дазмоллаб бериб кетарди.
Нафақага чиқадиган пайтимиз келиб қолганди. У бетоб бўлиб қолди. Шунда ҳам юзи табассумли эди. Унча-мунчага дод-вой қилмайдиган одам бир сафар ёрилиб қолди.
—Чарос ҳам қайтиб келди. Иккита боласи билан.
Чарос унинг иккинчи қизи эди. Юрагим увишди. Лекин нега "Чарос ҳам!" Гарчи бу саволни сиртимга чиқармаган бўлсам ҳам, унинг ўзи жавоб берди.
—Малак қизимнинг ажрашганига бир йил бўлади яқинда...
У бир лаҳза тўхтаб қолди. Биринчи марта кўзида ёш кўрдим.
Нима деб овутишни билмасдим.
Малакнинг учта, Чароснинг иккита боласи билан торгина кўп қаватли уйда яшаётган дугонамни кўз олдимга келтирдиму қўрқиб кетдим. Борган сари тинчлик, халоват, хотиржамлик истаётган ўз вужудимда бу дардни ҳис қилиб кўраётган эдим.
Шалола кўп бетоб бўладиган бўлиб қолди. Шунда ҳам ишдан қолмасди.
Бир куни дераза ортидан унинг
—Наргиииз! —деган таниш овози эшитилиб қолди.
Юрагим ҳапқириб кетди. Яхши энергия тарқатадиган ўртоғимни соғингандим.
Келиним ярақлатиб артиб қўйган туфлимни кийиб, кўчага ошиқдим
https://t.me/ijod_sehri21 | 4 541 |
| 11 | "Қисмат" деб номланган янги ҳикоямиз учун ёпиқ канал ташкил этдик.
Асар ҳозир ўн уч қисм жойланди.
Ёпиқ каналда ҳар куни икки қисмдан асосий каналда эса бир қисмдан бериб борилади.
Ёпиқ каналга аъзо бўлишни истасангиз, ўн беш минг сўмни
5614681215971320
картага ташланг ва скриншот қилиб
@Salxodjayeva.га юборинг.
https://t.me/ijod_sehri21 | 4 843 |
| 12 | "Қисмат" деб номланган янги ҳикоямиз учун ёпиқ канал ташкил этдик.
Асар ҳозир ўн уч қисм жойланди.
Ёпиқ каналда ҳар куни икки қисмдан асосий каналда эса бир қисмдан бериб борилади.
Ёпиқ каналга аъзо бўлишни истасангиз, ўн беш минг сўмни
5614681215971320
картага ташланг ва скриншот қилиб
@Salxodjayeva.га юборинг.
https://t.me/ijod_sehri21 | 2 204 |
| 13 | Қисмат
6-қисм
Пушаймонлик Сулаймоннинг ич-этини емириб битар, бот-бот, балки Нафисани эсларди. Бечора қўлда кир юварди. Оппоқ қилиб! Қатор қилиб дорга иларди, чиройли қилиб! Кейин ўзи қайта-қайта ювган кирларини завқланиб томоша қиларди. Қўлда анор сиқиб берарди унга. Каттакон анорни авайлаб, айлантириб нозик бармоқлари эзиб ўтирарди. Гаплашиб, кулдириб, эркалаб. Кейин шилқиллаб сувга тўлган мева ичидан бир коса қирмизи шарбатни осон сиқиб оларди. Табассум билан узатарди. Турмуш ўртоғининг ҳузур қилиб сипқоришидан завқланарди.
—Яна ичасизми? —дерди. Кўзида бир олам меҳр, бир дунё муҳаббат бўларди унинг.
Идиш-товоқларни ювмоқчи бўлса, уни ошхонага чақирарди. Бир ликопча олмали пирогни олдига қўйиб, тиниқ кўк чой қуйиб узатарди.
—Сиз чой ичиб, гаплашиб ўтиринг, мен идишларимни ювиб олай. Кейин гаплашиб идиш ювар, сўнг оппоқ сочиққа артиб жойларди. Ора-орада қизиқ гаплар айтиб эрини кулдирар, кўнглини оларди. Бирор марта чарчадим демасди. Кўчадан овқат ейишни ёқтирмас, энди ўйласа, қаттиқ тақво қилар экан.
—Худо билади, қандай гўшт, юринг, таниш қассобдан қўй гўшти оламиз, ўзим "Ажабсанда" қилиб бераман...
Кеча Марҳабога "Ажабсанда" қилиб бер, деса, бир соат инстаграмни титкилаб, зўрға бир жойдан топибди. Тупканинг тагидан келган овқат аллақачон музлаб бўлган, бу Нафиса тайёрлайдиган таомга умуман ўхшамас эди.
У биринчи аёлини соғиниб яшаётган эди. Тақдир тескари қилиб ташлаган ҳаётини ўйласа, юраги орқага тортиб кетар, ёшлигига қайтиб қолгиси келарди.
Нафиса билан ярашишга кўп уринди.
Ўғиллари пул топадиган бўлгач, Нафиса бозорда умуман кўринмай қолди. Ўғиллари йўқлаб келди ишхонасига. Қўлига пул тутқаздилар.
—Дуо қилинг, дада...
Унинг дийдаси қаттиқ эди, аммо йиғлаб юборди.
Ич-ичидан ўзини бу пулларни олишга ҳақсиз сезди. Билдики, пулларни Нафиса бериб юборган, ёки ўғилларига айтган.
—Ойинг яхшими? Сўради у илк бора.
—Ойимнинг соғлиғи йўқ. Текширтиргандик, юраклари яхши чиқмади.
Сулаймоннинг ичида нимадир узилиб кетгандек бўлди.
—Дўхтирга олиб бордингларми? —сўради чин дилдан куйиниб.
—Ҳа, даволаняпдилар, аммо эҳтиёт қилишимиз керак экан.
Ўғиллари бир ойда икки марта келадиган, яхши емакхонада отасини меҳмон қилиб, пул ташлаб кетадиган бўлди, аммо Нафисани кўриш имкони йўқ эди. Бир куни юрак ютиб уйига борди. Катта ўғли энди эшикдан чиқаётган экан, эшикдан қадам босди, аммо Нафисани кўришга улгурмади, ортидан Марҳабонинг
—Хорманг! —деган овозини эшитди.
Индамай ортига қайтди. Рашкчи эди хотини. Изини пойлаб юрарди. Нафисанинг номини эшитса ёниб кетарди.
Эрини қайтариб, ўзи Нафисанинг уйини тақиллатди аёл. Эшикни очган Нафисанинг ранги оқариб турарди.
—Эримни тинч қўйинг, опа, —деди у, —болаларим ёш, оиламни бузманг!
Аёл кулди. Йўқ, табассум қилди.
—Хавотир олманг, у одам билан гаплашмайман. Ўзи соғлиғим йўқ. Болаларим ўзини тутиб олган. Ўша эркак сизники! Келса ҳам ҳайдаб юбораман.
Улар уруш-жанжалсиз келишиб олдилар. Нафиса ваъдасида турди. Сулаймонни бошқа кўрмади.
Марҳабо эрининг кўнгилсизлигини сезарди, аммо оиласини сақлаб қолишга тиришар, ўзини бахтиёр, севимли кўрсатишга уринар ва кўп ҳолатларда буни уддалар эди.
Унинг ўғилларини ёнига олиб, эрининг чаккасига чаккасини тираб тушган суратлари ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларини безар, эрига кўйлак, ё сумка, ё бирор тақинчоқ олдиришни эплар, шу ҳаётидан мамнун эди, ҳар ҳолда одамларда шундай таассурот қолдира оларди.
У тиззадан сал пастга тушиб турадиган торгина юбкаси-ю, оппоқ ҳарир кофтасини кийиб ишга отланар экан, ойна олдида анча қолиб кетар, шундай пайтларда Сулаймон тилини зўрға тияр, пардоз қилгандан кўра ўзидан келадиган нохуш ҳидни йўқотиши лозимлигини айтмоқчи бўлар, аммо айта олмасди. Бир марта шунга яқин гап қилганда аёли эшитмасликка олганини эслаб, тилини тийиб қўя қолганди. Кейин уни ғазаблантирмаслик учун шундоқ айвонда турадиган ойнага қарамасдан чиқиб кетадиган Нафисани эсларди. Рўмолини шундай боғлардики, тўғноғич ҳам керак бўлмасди. Чаққон ҳаракатлар билан бир-бирига жуфтлаштириб қўяр, сира ечилиб кетмасди у рўмоллар...
Давоми бор
Феруза Салходжаева | 5 106 |
| 14 | ҚИСМАТ
Феруза Салходжаева янги кўп қисмли ҳикоя
Биздан узоқлашманг
https://t.me/ijod_sehri21 | 392 |
| 15 | https://t.me/ijod_sehri21
Ассалому алайкум, хайрли тонг.
Роббим!
Дардмандларга- шифо, қарздорларга - кенглик, ҳомиладорларга, оқ йўл, уйланиб, турмуш қурадиган ёшларга - Солиҳ жуфтлар насиб этгин!
Роббим!
Бизлар орзу қилганимизданда яхшироғини,
кутганимизданда афзалроғини, сўраганларимизданда хайрлироғини насиб айла!
Роббим!
Сендан ҳалол ризқ, нафли илм ва мақбул бўлгувчи амал сўраймиз.
Илмимизни зиёда эт!
Шундай Қуръон ўқишга бир овоз бергинки...
Тиловатимизни эшитган одамнинг қалбида ғашлик бўлса, ўрнини меҳр ва муҳаббат эгаллаб олсин!
Жаннатда Жамолингни кўрмоқ учун ҳам Илм бер!
Ихлос бер! Тақво бер!
Роббим !
Ўзинг рози бўлган нарсани, бизга кўрсат!
Ўзинг рози бўладиган нарсани бизга эшиттир!
Ўзинг рози бўладиган нарсани бизга гапиртир!
Тоатинг йўлида, бизни амал қилдир!
Роҳматинг ва мағфиратинг, Фазлинг ва барокатинг эшикларини бизга очиб қўй!
Ўйламаган томонимиздан бизни ризқлантир!
https://t.me/ijod_sehri21
https://t.me/ijod_sehri21 | 4 968 |
| 16 | 6 Sentyabr . 2026yil.
Yakshanba. Toshkent vaqti bilan.
04:32 BOMDOD. Saharlik tugashi.
05:49 QUYOSH.
12:26 PESHIN.
16:55 ASR.
18:53 SHOM Iftorlik vaqti.
20:07 XUFTON.
@Namoz_vaqti | 224 |
| 17 | Мунаввар одамлар
(Бўлган воқеа)
Синглим меҳмонга келди.
— Нима егинг келяпти?- десам, ийманиб
—Қовун, —деди. Сўнг қўшиб қўйди
—Рухсат берсангиз, келинойим билан дўконга бориб келсак, айланиб...
—Майли-ю, қийналиб қолмайсанми, бу аҳволда?— дедим.
—Менга юриш фойдали, — деди секин.
Қизалоғимни аравачага солиб, рафиқам билан олисдаги дўконга бориб келгунларича анча вақт ўтди. Синглим-бировнинг омонати, куёв келиб қолса нима дейман деб ўтирибман.
Бир пайт келдилар. Болалар аравачасининг пастки қаватидан майда-чуйдалар солинган халталарни олар эканман
—Қовун олмадингларми?-дедим
—Олдик! -деди иккаласи баравар.
Синглим халталарни титкилаб, излашга тушди.
—Вой, дўконда қолган шекилли!—деди хафа бўлиб — эсиз, жудаям егим келувди. Синглимнинг холатини кўриб
—Сизлар уйга кираверинглар, мен бориб олиб келаман!—дедим велосипедга ўтирар эканман.
Дўконга кириб аҳволни тушунтирдим
— Йўқ, ҳеч қандай қовунни ташлаб кетишмади, ўзим кўрдим, олиб чиқиб кетишди, -деди сотувчи йигит
Энди битта қовун деб жанжаллашишим қолувди. Аксига олиб шошганимдан пул ҳам олиб чиқмабман, янгисини сотиб олай десам.
—Узр, синглим хомиладор эди, кўрган бўлсангиз, шу қовун егиси келган экан, пулсиз келаверибман!—деб энди эшикка юра бошлагандим, нарироқда суҳбатимизни тинглаб турган бир йигит мулойим жилмайиб
—Ҳа, чиндан ҳам қолдириб кетишибди, мен ичкарига олиб кириб қўйгандим, эгаси келса бераман деб, — дедида, ичкарига кириб каттагина қовун кўтариб чиқди.
—Худога шукур! Раҳмат сизга!—
дедим-у, сотувчи йигит икки қават қилиб елим халтага солиб берган қовунни олиб уйга учиб кетдим.
—Сизниям овора қилдим-а,— ҳижолатомуз кутиб олди синглим.
—Овораси бор эканми, сен учун дунёнинг четига бўлса ҳам бориб келардим, қани, Фазилат қовунни сўйинглар.
Қўлимни ювиб дастурхонга ўтирдим
—Адаси, бошқа қовун сотиб олибсизми, бизники «Оби новвот» эди..
—-Вой ўзи шунақасидан егим келганди, қимматлиги учун уялгандим, .— деди қувониб синглим
Кўз олдимдан дўкон эгасининг жилмайиб турган чеҳраси ўтаркан ичимда пичирладим «Аллоҳ рози бўлсин, дунё яхши одамлар борлиги учун турибди-да!»
Синглимни кузатиб кирар эканман, эшигимдан пастроқда кичкина коптокдек «Оби новвотга» кўзим тушди. Афтидан турмуш ўртоғим аравачани кўтариб кирмоқчи бўлганда думалаб тушиб қолган бўлса керак...
Феруза Салходжаева
@ijod_sehri21
https://t.me/ijod_sehri21 | 5 271 |
| 18 | https://www.instagram.com/reel/DctTMNvtyST/?stkn=eHR1eTM4YjJqNWxp
Бунисига нима дейсизлар?
Бир оғиз руҳсат сўраш мумкинмиди? | 152 |
| 19 | "Қисмат" деб номланган янги ҳикоямиз учун ёпиқ канал ташкил этдик.
Бир гап айтайми? Бу ҳикоя тўлов қилишингизга арзийди. . Дам олиши лозим бўлган дақиқаларини сизга ажратаётган ёзувчингизни қўллаб-қувватланг! Ақалли бир марта!
Асар ҳозир ўн бир қисм жойланди.
Ёпиқ каналда ҳар куни икки қисмдан асосий каналда эса бир қисмдан бериб борилади.
Ёпиқ каналга аъзо бўлишни истасангиз, ўн беш минг сўмни
5614681215971320
картага ташланг ва скриншот қилиб
@Salxodjayeva.га юборинг.
https://t.me/ijod_sehri21 | 5 293 |
| 20 | Қисмат
5-қисм
—Топган пулинг харом! Ўзинг ҳам харомсан! Худо билади қайси йўл билан топяпсан?!
Шу гап ҳаммасига нуқта қўйди. Нафиса ўн етти йил ичида эрининг рашкидан озор чекмаган куни бўлмаган эди. Йиғлаб-йиғлаб, ёки бирор ишга шўнғиб унутарди барини. Бу сафар негадир унута олмади.
—Ёлғонларингдан, хиёнатларингдан чарчадим, —деди эри.
Биринчи марта ўзини оқламади аёл. Индамади. Эри истаганини гапирди. У секин ўрнидан туриб керакли буюмларини сумкасига солди. Ўғилларининг ҳам бир-икки уст-бошини олди. Эри унинг кетаётганини сезиб турса ҳам, қимирламади. Эҳтимол, бу севги, бу рашк ўзининг ҳам жонига текканмиди? Умрида биринчи бор аразлади аёли ва биринчи марта ўзини оқламай эшикдан чиқиб кетди.
Шу кетганча қайтмади. Ўғиллари ҳам онаси билан қолишни лозим кўрди. Тошкенти азимда туғилиб, мусофирдек ижара уй олди аёл, аммо эри билан ярашмади. Ўртага талоқ ҳам тушмади, лекин Сулаймон ўтган кўчалардан юзини бурди у. Бор кучини, аламини меҳнатдан олди. Уч йилда уч хоналик шинамгина уйга эга бўлди, аммо эрини ёнига йўлатмади. Ўғиллари ишбилармон бўлди. Дўконлар, ошхоналар очди, қийинчиликлар ортда қолганда отасини кўриб келишга ундай бошлади аёл.
Сулаймон аввалига аёлини қайтиб келади деб ўйлади. Ҳамиша силаб-сийпаб, минг ўргилиб, кўзига термулиб яшаган Нафисасининг бирдан ўзгариб қолиши, уни эшигидан киргизмай қўйиши етти ухлаб, тушига кирмаган эди. Бир ҳафтада ҳовли-жойлар ивирсиб кетди, бир ойда уйга одам боласи кириб бўлмайдиган бўлиб қолди, бир йилда абгор бўлди эркак. Баъзан у олисдан аёлини кузатар, шунда ич-ичидан уни қаттиқ соғинганини ҳис қилар, нима қилишини билмай қоларди. Нафиса у билан гаплашмай қўйгач, қайнотасининг уйига борди. Ҳар доим азиз меҳмон бўлган эди бу уйда. Икки қават кўрпача ёзиларди унга. Қозонда қайнаётган овқат сузилиб, қозон қайта осиларди унинг шарафига. Аёли ҳурмат қилгани учун ҳам оила аъзолари иззат қиларди уни
Бу сафар бир қават шапарак кўрпачага ўтирди. Қайнотаси унинг нимага келганини билди.
—Эркак кишиман, рашк қилмасам, даюс бўламан, ўртада болалар бор, қизингиз уйга қайтсин, дада, —деди у.
Чол бошини қуйи солиб ўтираверди.
Сулаймон жонланди.
—Бу нимаси, ёши бир жойга борганда. Ҳадемай ўғилларимиз уйланади, мен билан гаплашишни истамаяпди, ўзингиз тушунтириб қўйинг, уйга қайтсин!
Чол бошини сарак-сарак қилди.
—У қайтмаса керак. Ўша куниёқ олдимга келган. "Ота умримда биринчи марта илтимос қилиб сўраяпман, илтимос, куёвингиз билан яшашга мажбур қилманг, ортиқ тоқатим етмайди. Касал бўлиб қолдим", —деди. Сиз ҳам мени қийнаманг. Мен Нафисага ваъда бердим. Яхшиси, тезроқ уйланинг. У, барибир, қайтмайди. Шу чоққача бирор марта дилидагини айтмаган эди, биринчи марта илтимос қилди, ваъдамни бузолмайман. Болалар сизники. Хабарлашиб турарсизлар. Сулаймон ишнинг бунчалик даражага бориб етишини хаёлига ҳам келтирмаган эди. Нафиса шу тариқа ҳаётидан чиқиб кетди. Бутунлай! Аввалига уларнинг алоҳида яшаётганини ҳеч ким билмади, одамлар Сулаймон уйлангандан сўнг бу воқеадан хабар топди ва ёқа ушладилар.
Марҳабони синглиси топди. Ўқитувчи экан. Қачонлардир оила қурган, кейин нимагадир ажрашган эди. Қирқдан ошган эркак ўттиз ёшлик аёлга уйланди. Ёш эди Марҳабо. Бошида сира кўнгли илимади. Уй-жойларни ҳам саришта тутмас, овқатларини ҳам еб бўлмас, ўзидан эса, қандайдир ёқимсиз ҳид келарди. Қизиқ, Сулаймон уни сира рашк қилмасди. Кетма-кет иккита ўғил туғиб берди у. Марҳабо ҳам ишини севадиганлар тоифасидан эди. Йигирма соат дарс учун эртадан кечгача мактабда юрар, ойлик маошидан эрига бир сўм тутқазмас, уйга битта нон кўтариб келмасди. Сулаймон энди яхши маош олар, рўзғорни ўзи бемалол бутлаб қўя олар, аммо Марҳабога камлик қиларди. Уйга аввал автомат кир ювадиган машина келди, кейин чангютгич, сўнг бошқа қулайликлар пайдо бўла бошлади. Марҳабо гап ўйнаб, идиш-товоқ ювадиган машина ҳам сотиб олгач, деярли барча замонавий техникалар хонадонга кириб бўлганди. Шарбат сиқиб чиқарадиган мослама дейсизми, электр гўшт қиймалагич дейсизми, замонавий маиший техниканинг барча тури бор, аммо бирортаси ишлатилмасди.
Давоми бор
Феруза Салходжаева | 5 466 |
