🌸ИЖОД СЕҲРИ🌸 ФЕРУЗА САЛХОДЖАЕВА (Феруза Баҳодир қизи)
"Халқ таълими аълочиси", олий тоифали устоз, Қозоғистон Республикаси " Дўстлик" медали соҳиби, ёзувчи Феруза Салходжаева Баҳодир қизининг ижодий, маърифий, адабий канали
نمایش بیشتر📈 تحلیل کانال تلگرام 🌸ИЖОД СЕҲРИ🌸 ФЕРУЗА САЛХОДЖАЕВА (Феруза Баҳодир қизи)
کانال 🌸ИЖОД СЕҲРИ🌸 ФЕРУЗА САЛХОДЖАЕВА (Феруза Баҳодир қизи) (@ijod_sehri21) در بخش زبانی ازبکی بازیگری فعال است. در حال حاضر جامعه شامل 14 338 مشترک است و جایگاه 6 071 را در دسته دین و مذهبی و رتبه 5 720 را در منطقه أوزبكستان دارد.
📊 شاخصهای مخاطب و پویایی
از زمان ایجاد در невідомо، پروژه رشد سریعی داشته و 14 338 مشترک جذب کرده است.
بر اساس آخرین دادهها در تاریخ 21 ژوئیه, 2026، کانال فعالیت پایداری دارد. در ۳۰ روز گذشته تغییر اعضا برابر 122 و در ۲۴ ساعت گذشته برابر -16 بوده و همچنان دسترسی گستردهای حفظ شده است.
- وضعیت تأیید: تأیید نشده
- نرخ تعامل (ER): میانگین تعامل مخاطب 46.35% است و در ۲۴ ساعت نخست پس از انتشار، محتوا معمولاً 34.56% واکنش نسبت به کل مشترکان کسب میکند.
- دسترسی پستها: هر پست به طور میانگین 6 648 بازدید دریافت میکند. در اولین روز معمولاً 4 956 بازدید جمعآوری میشود.
- واکنشها و تعامل: مخاطبان بهطور فعال حمایت میکنند؛ میانگین واکنش به هر پست 240 است.
📝 توضیح و سیاست محتوایی
نویسنده این فضا را محل بیان دیدگاههای شخصی توصیف میکند:
“"Халқ таълими аълочиси", олий тоифали устоз, Қозоғистон Республикаси
" Дўстлик" медали соҳиби, ёзувчи Феруза Салходжаева Баҳодир қизининг ижодий, маърифий, адабий канали”
به لطف بهروزرسانیهای پرتکرار (آخرین داده در تاریخ 22 ژوئیه, 2026)، کانال همواره بهروز و دارای دسترسی بالاست. تحلیلها نشان میدهد مخاطبان بهطور فعال با محتوا تعامل دارند و آن را به نقطه اثرگذاری مهم در دسته دین و مذهبی تبدیل کردهاند.
در حال بارگیری داده...
| تاریخ | رشد مشترکین | اشارات | کانالها | |
| 22 ژوئیه | +5 | |||
| 21 ژوئیه | +3 | |||
| 20 ژوئیه | +1 | |||
| 19 ژوئیه | +7 | |||
| 18 ژوئیه | +13 | |||
| 17 ژوئیه | +16 | |||
| 16 ژوئیه | +135 | |||
| 15 ژوئیه | +1 | |||
| 14 ژوئیه | +5 | |||
| 13 ژوئیه | +14 | |||
| 12 ژوئیه | +7 | |||
| 11 ژوئیه | +5 | |||
| 10 ژوئیه | +5 | |||
| 09 ژوئیه | +3 | |||
| 08 ژوئیه | +9 | |||
| 07 ژوئیه | +21 | |||
| 06 ژوئیه | +15 | |||
| 05 ژوئیه | +15 | |||
| 04 ژوئیه | +29 | |||
| 03 ژوئیه | +16 | |||
| 02 ژوئیه | +9 | |||
| 01 ژوئیه | +6 |
| 2 | Иқрор
Болалигимдан китобларга ошно бўлганман , бу мўъжиза мени шу даражада сеҳрлаб олгандики , шу китобдаги ҳаёт билан яшар эдим.
Максим Горький деган рус ёзувчиси ой ёруғида китоб мутолаа қилганлигини ўқиб , кечалари ой ёруғида китоб ўқишга ҳаракат қилганман.
Мактабимизда ўша пайтда «доҳий» атаганимиз Лениннинг расми турар, устозларимиз уни бизга пайғамбарлардек эъзозлашни ўргатишарди. Ўқитувчиларимиздан бири «Доҳий» тўнкага бош қўйиб ухлаган деса , шу ҳаракатни ҳам амалда қўллаб кўрганман.
Кейинчалик «Қутлуғ қон» , «Бой ила хизматчи» каби ўнлаб асарлардан таъсирланиб , бир умр камбағал бўлишни орзу қилганман. Китоблар таъсиридаги ҳаётимда камбағаллар энг яхши одамлар эди. Умуман , китоб орқали ҳаётни тамомила бошқача тасаввур қилганман. Хатто Павлик Морозовнинг ўз отасини сотиб беришини чин қаҳрамонлик деб ҳисоблаганман. Ҳозир ўйлайман , агар ўшанда бола вужудимга бошқача ишлов берилганда эди , ўша ҳаётдан узоқ китоблар ўрнига Расулуллоҳ( с.а.в) тарихиними , буюк саҳобалар тарихиними қўлимга тутқазишганида эди эртароқ Аллоҳни таниган бўлармидим.
Фарзандларим севиб ўқийдиган китоблари меникидан тубдан фарқ қилади ва бу мени қувонтиради. Катта ўғлим завқ билан Саҳобалар ҳаётини гапириб берса кўзлари ёнаётганини кўраман , кичик ўғлим буюк боболаримиз ҳақидаги тарихий китобларни ўқиётганида ҳеч кимни эшитмайди , қизалоғим Қуръон ёки ҳадис ўқиса кўзлари жиққа ёшга тўлади. Буларни кўриб, баъзи кераксиз китобларни ўқиб ўтган умримга ачиниб кетаман.
Тўғри , ўқиган бадиий асарларим орасида ҳиссиётимни тарбиялаганлари ҳам бор. Бу ҳам зараримга ишлади , доим ҳиссиётларим ақлимдан устун келди.
Нима демоқчиман? Фарзандингизни тўғри йўлга солишни истасангиз, китобларни танлаб ўқишни ўргатинг...
Феруза Салходжаева
@ijod_sehri21
https://t.me/ijod_sehri21 | 5 110 |
| 3 | Опа мениям дуо қилишсин хозир уқиб қолдим кеча қизчам ваннада чумлётиб букиб қопти утип қолди мусофирдамиз хеч моргдан оломаяпман милисама милиса булиб қизими олиб манзилига жунатай Аллоҳ осон қисин | 3 583 |
| 4 | Ассалому алайкум ФЕРУЗАХОН, ҚАДРДОНИМ
Хикоянинг сўнги қисмларини йиғлаб,йиғлаб ўқидим..
Тўгриси қачонлардир Назирага қўйилган ташхисга ўхшаган касалликка яқин ташхис менга ҳам қўйилганди
Дарди дунём қорнгу бўлганди ,ўшанда
Шунга ҳам 10йил бўлибди
Аллоҳга шукрлар бўлсин
Хозирда у касалликдан менда ном нишон йўқ
Фақат асоратлари сезилади
СИЗ бн СИЗнинг асарларингиз орқали ибодатларимни,кичик ,кичик эхсонларимни кўпайтирганим ,балки кимларнингдир мен учун қилган дуолари сабабми мен тузалдим..
Хикоя учун тўлов қилмоқчиман
Гуруҳдаги онахонлар турмуш ўртогим яқинда ЯНГИ лавозимга ўтяптилар илоҳим хайрли ва баракали бўлсин
Иймонини ,меҳру оқибатини сўраб дуо қилсинлар
Ўглим ҳам ЯНГИ лавозимга ўтяпти худо хохласа
Ўглимнинг ҳам ишлари омадли бўлсин хайрли бўлсин
10кишига тўлов қилмоқчиман | 2 333 |
| 5 | Асар ёпиқ каналга тўлиқ жойланди.
Эртароқ ўқишни истаганлар
5614681215971320
картага ўн беш минг сўм тўлаб, чекини @Salxodjayeva га жўнатишлари лозим. | 4 782 |
| 6 | Асар учун ёпиқ канал очилди. Асар ўн саккиз қисм жойланди.
Эртароқ ўқишни истаганлар
5614681215971320
картага ўн беш минг сўм тўлаб, чекини @Salxodjayeva га жўнатишлари лозим. | 1 840 |
| 7 | Бир том остида
9-қисм
Ва ниҳоят уларнинг навбати келди. Моҳир ичкарига қадам қўяр экан хавотирдан юраги қандайдир безовта бўлаётганини сезди. Шифокор катта ёшдаги аёл эди. Босиқлик билан ҳол-аҳвол сўради. Кейин таҳлил натижаларини шошмай битта-битта текшира бошлади.
Сўнг аниқ-тиниқ савол бера бошлади.
—Авлодингиздаги аёллар орасида саратон касалига учраганлар борми?
— Оғриқ қачондан бошланди?
Шифокорнинг саволлари қўрқинчли эди. Моҳир оёқлари қалтираётганини сезиб қолди.
Аёли шошилмай, ўйлаб жавоб берар, аммо ранги тобора оқариб борарди...
Моҳирнинг улови машиналар шиддатидан оқаришга улгурмаётган йўлдан учиб ўтар, куннинг хира ёруғида чироғини ёқмайгина шошарди. Осмон пастлаб кетгандек эди.. Қор эрталабдан бери майдалаб ёғар, йўл четидаги дарахтлар яланғоч шохларини совуқ шамолга тутганча жим турарди.
Назира деразага бошини суяб ўтирди.
Шиша совуқ.
Пешонасидаги ҳарорат эса ундан ҳам совуқроқ хабарни ҳалигача қабул қилолмаётганди.
— Илк босқич...
Шифокорнинг овози қулоғидан кетмасди.
Саратон.
Бу сўзни у неча марта бошқалардан эшитган. Қўшни аёл, узоқ қариндош, маҳалладаги кимдир...
Аммо инсон бу сўзнинг ўз исми билан ёнма-ён келиши мумкинлигини хаёлига ҳам келтирмас экан.
Назира кўзини юмди. Машина бир чуқурликдан ўтганда елкаси енгилгина силкинди.
«Ҳозир уйдагилар нима қиляпти экан?..»
Қайнонаси бу пайтда одатдагидек каравотда ётгандир. Соат иккида чой сўрайди. Учга яқин дорисини бериш керак.
«Ким беради?..»
Шу ўй унинг ўз дардидан ҳам қаттиқроқ эзди. Қирқ йил...
Қирқ йилдан бери бир инсоннинг бутун умри бошқа бир инсоннинг нафасига боғланиб қолиши мумкинлигини Назирадан бошқа ким биларди? Қайнонаси унга келин деб қарарди. У эса шу аёлни она деб аташга кўп ҳаракат қилди. Бир умр хизматида бўлди.
Энди эса...
— Назира, сув...
— Назира, ёстиғимни тўғрилаб қўй...
— Назира, тун узун бўлди...
Бу чақириқлар унинг ҳаётининг бир қисмига айланиб кетганди.
Эри-чи?
Ёмон одам эмас.
Фақат ҳеч қачон хотинининг чарчаганини кўролмаган, кўрса ҳам билмасликка олган одам.
Уйда ҳамма нарса ўз-ўзидан бўлади, деб ўйлайдиган эркаклардан. Сезяпди. Минг пушаймон билан, унсиз йиғлаганча машинани бошқариб кетяпди. Қанча яшади бу одам билан? Қирқ йил! Бир йигитнинг умри
Қизларини узатишди. Ҳар бири юрагини бир бўлагини узиб олиб кетди. Кейин ҳар бири борган жойидан раҳмат олиб келди. Сўнг кўникдилар.
Тўртта қиз ҳам онасини ҳар куни қўнғироқ қилиб сўрайди.
— Ойижон, ўзингизни авайланг. Чарчаб қолманг.
Назира эса куларди.
— Менга ҳеч нарса бўлмайди. Темир хотинман. Хавотир олма!
Бугун ўйлаб қолди.
«Мен ҳам бировнинг онасиман-ку...»
Бу фикр юрагини титратиб юборди.
Машина бурилди.
Дераза ортида қор қоплаган томлар, елкасига оқ рўмол ташлагандай оппоқ дарахтлар ўтиб кетарди.
Қиш...
Ҳаётдаги энг совуқ фасл.
Аммо инсоннинг ичига тушган совуқ ундан ҳам қаттиқ бўларкан.
Назира кафтларини бир-бирига ишқалади.
Бир умр ҳамманинг қўлини иситиб юрган аёл бугун биринчи марта ўз қўллари музлаётганини сезди.
У секингина шивирлади:
— Худойим... Менга ҳали вақт бер...Озгина.. Ўзим учун яшамадим-ку... Ҳали яшамадимку...
Қор ҳамон ёғарди.
Фақат Назира учун қиш бугундан бошланган эди.
Равза отасининг нигоҳидаги мусибатни битта қарашда сезди. Онаси ҳам йиғидан қизарган кўзларини яширмоқчи бўларди.
Равзанинг ўзи ҳам тўрт боланинг онаси бўлиб улгурган эди. Катталарини мактабга, энг кичигини боғчага ташлаб келганди. Юраги шошаётган бўлса ҳам онасининг гап бошлашини кутди.
—Дўхтир нима деди, ойи?
Назира ошхонадаги юмшоқ ўриндиқда ўтирганча термосдан қулоқли пиёлага чой қуйди, кейин оҳиста ҳўплади, сўнг бирдан йиғлаб юборди.
—Саратон деди, болам!
Равза
—Вой, худойим! —деб юборди.
Кейин онасининг елкасидан қучди.
—Ойи, нега? Нимага? Қачондан?
У ўзининг пайдар-пай бераётган саволларига ўзи жавоб бера бошлади.
—Дўхтир адашган ойи! Сиз унақа ёмон касал бўлишингиз мумкин эмас, —деди.
—Бир умр қайнонангизнинг хизматида бўлдингиз, дадамнинг измидан чиқмадингиз, Аллоҳ сизга унақа касал бериши мумкин эмас.
Қизи гапирар экан Назира баттар йиғларди.
Давоми бор
Феруза Салходжаева | 5 071 |
| 8 | Бир том остида
Феруза Салходжаевадан янги ҳикоя
https://t.me/ijod_sehri21 | 1 272 |
| 9 | Ёзда шамоллаган ёмон бўларкан😪 | 5 094 |
| 10 | Хайрли тонг, қадрдоним!
Яшамоқдан завқ олинг.
Ўшанда ниманидир ўзгартира оласиз.
Ҳаётни борича қабул қилсак, ўзимизга берилган сон-саноқсиз неъматларни кўра оламиз.
Хотиржам, файзли кун, саломатлик тилайман. Бугунингиз чиройли ўтсин.
https://t.me/ijod_sehri21 | 5 089 |
| 11 | 8- Сафар, 1448
2026-йил
22- Июлъ
Чоршанба
ТОНГ - 03:30
ҚУЁШ - 05:04
ПЕШИН - 12:34
АСР - 17:38
ШОМ - 19:55
ХУФТОН - 21:24
@Namoz_vaqti | 5 195 |
| 12 | Омад сири
Қалби очиқлар учун ёзилган ҳикоя
Ота-онанинг олти ўғли бор эди. Олтитасига уй-жой қилгунича отанинг қадди дол бўлди, онанинг оғзида тиши қолмади. Кенжаси билан қолдилар. Кенжа ўғил топармон-тутармон эди. Ота-онасини иззат-икром қилди. Онасининг тишлари бутун бўлди, отанинг қадди тикланди. Эски уйлар янги бўлди. Қолган ўғиллар ҳам бировдан олдин, бировдан кейин рўзғор аравасини судраб кетавердилар. Туйқус бешинчи ўғилнинг хаёлига "Ота-онамни олиб кетишим керак!"-деган фикр келди. Аёлига айтди. Келин фаросатли эди
—Олиб келинг, болаларимиз бува бувисининг тарбиясини олиши керак, —деди. Ўғил аҳд қилди-ю, аммо кексаларни укамдек парвариш қила олмасам-чи, деб ўйлаб қолди.
Ўша кеча у туш кўрди.
Отаси билан болалиги ўтган уйда ўтирган эмиш. Отасининг юзига тикилган сари оқарган сочлари қорайиб, тўлишган гавдаси озиб, юзлари ўсмирлик чоғидек кўркамлашаётган эмиш.
Бешинчи ўғил ота-онасининг остонасига ётиб олди!
— Мен билан кетасизлар!
Она дарҳол рози бўлди, бир-икки ҳафта ўтмай ота ҳам кўнди. Йиғлаб хайрлашди кенжа ўғли, келини.
Бешинчи ўғилга омад кулиб, ишлари юришиб кетди. Битмаган иморатлар таъмирдан чиқди, маоши ошди, ота-онаси билан уйига барака кириб келганди...
Сира иши юришмаётган катта ўғиллар ҳам укаларининг омад сирини билиб қолдилар. Энди ўша ота-она фарзандлар ўртасида талаш бўлаётган эмиш...
Ҳурматли мухлис, бўлмаган гап дейишга ошиқманг, бу воқеага ишонмаган бўлсангиз, деманг ҳали қалбингиз ёпиқ экан...
Бу ҳаётда ким муваффақиятга эришган бўлса, ота-онасининг дуоси сабабидан етишибди...
Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Роббнинг розилиги ота-онанинг розилигидадир. Роббнинг ғазаби ота-онанинг ғазабидадир», дедилар».
Термизий ривоят қилган. Ибн Ҳиббон саҳиҳ деган ва Ҳоким ҳам ривоят қилган.
Феруза Салходжаева
https://t.me/ijod_sehri21 | 10 358 |
| 13 | Ҳовлида турган бегона одамни кўриб: "Сен кимсан?"- деб сўрадилар. Бегона одам: "Мен подшоҳлардан ҳам қўрқмайдиган, ҳеч ким ва ҳеч нарса йўлимни тўса олмайдиган шахсман", - деб жавоб берди.
- Унда сиз Аллоҳнинг амри билан келган ўлим фариштасисиз? - дедилар Довуд алайҳиссалом.
- Хуш келдингиз...
... Шундан сўнг Довуд алайҳиссалом бошини саждага қўйди. Шу ҳолда Азроил алайҳиссалом Довуд алайҳиссаломнинг руҳларини қабз қилди.
Довуд алайҳиссалом дунёдан ўтган кун шанба куни эди, юз ёшда эди.
"Пайғамбарлар тарихи" китобидан
@ijod_sehri21
https://t.me/ijod_sehri21 | 1 |
| 14 | بدون متن... | 1 |
| 15 | Асар учун ёпиқ канал очилди. Асар ўн олти қисм жойланди.
Эртароқ ўқишни истаганлар
5614681215971320
картага ўн беш минг сўм тўлаб, чекини @Salxodjayeva га жўнатишлари лозим. | 5 640 |
| 16 | Бир том остида
8-қисм
Бир кунда қиш кириб келди. Аввал томлар оқарди, кейин ер.
Бирдан ҳаммаёқ совуб кетди. Назиранинг кечаси билан жисми жони оғриб чиқди. Суяклари қақшаб оғрир экан, ўрнидан туролмасди. Тонг ёришиб келар, умри меҳнатда ўтган аёл жони озорланиб турса ҳам қўзғалишга уринарди. Турмуш ўртоғини ишга кузатмаса бўлмайди. Ана, қайнонаси ҳам чақиришни бошлади.
—Назира! Назирааа! Назииира!
У ўрнидан қўзғалаётганда кўнгли озганини, боши айланганини сезди. Турмуш ўртоғи жойнамоз устида оҳиста тиловат қилиб ўтирар эди. Онасининг овозидан кейин бир қимирлаб қўйди.
"Бесаранжом бўляпдилар! Туришим керак!"
Назира юз-қўлини ювиб қайтганида қайнонаси яна ўн ёш бўлиб қолган эди. Болаларча қилиқлари хатто юз ифодасидан билиниб турар, кимдандир аразлаб олган эди.
—Чиқмайман бурчакдан! Ҳеч кимни кўрмайман. Хафа бўлдим. Овқат емайман. Қорним очди!
Назира индамай ҳар кунги ишини бажарар экан иситмалаётгандек ваража тута бошлади. Кейин бирдан шақиллай кетди. Ортидан келган эри ваҳима аралаш сўради.
—Онаси, нима бўлди сенга? Назира бирдан орқага "гурс" этиб қулади. У ҳушини йўқотган эди. Эркак эсанкираб қолди.
—Онаси, нима бўлди, тур, ойиси...
Кейин лапанглаб ошхонага югурди. Битта косада сув келтириб, аёлининг юзига сепди. Ўзига келмади. Эркак қўрқиб кетди. Бир боядан бери аразлаётган, болага айланиб қолган онасига қараса, бир ерда ҳушсиз ётган аёлига қарайди. Шунда "Тез ёрдам" ёдига тушди. Дарҳол чақирди. Манзил айтди.
—Илтимос, тез келинглар, илтимос!
Кейин синглиси Озодага қўнғироқ қилди. Гўшакдан уйқусираётган овоз эшитилди.
—Ҳа, ака, тинчликми?
—Келинойингни мазаси бўлмаяпди, дўхтирга олиб бораман, ойимга қаратиб тур.
Синглиси ўйлаб ҳам ўтирмай рад этди.
—Ака, кунни қаранг совуқлигини? Ўзи мазам йўқ, қандай бораман. Йўллар ҳам дабдала бўлса керак. Гулзодага айтинг!
Моҳир телефонни жаҳл билан ўчирди. Назира ҳамон ҳушсиз ётарди, нима қилишини билмай яна сув сепди, бу сафар кўзини очди у.
—Хайрият! Қўрқитиб юбординг-ку, онаси.
Назира беҳол гапирди.
—Негадир мазам бўлмаяпди.
—Ҳозир "Тез ёрдам" чақирдим. Шифохонага олиб бораман.
—Ойим, ойижонга ким қарайди? Кўзини очишга ҳоли йўқ эди унинг, аммо неча йилдан бери онгига сингиб кетган бурчини унутмади. Моҳир яна телефонини титкилади. Бу сафар Гулзодага қўнғироқ қилди.
У ҳам боролмаслигини маълум қилди. Баҳона қидириб ҳам ўтирмади.
Эркак шундагина аёлининг нақадар катта ишни беминнат удлалаётганини унинг онаси учун ҳам энага, ҳам ошпаз, ҳам ҳамшира, ҳам фарзанд бўлиб хизмат қилаётганини сезиб қолди.
Аёлининг оппоқ сочларини силар экан
—Сен ўзингни ўйла, ҳозир нимадир ўйлаб топаман, —деди.
Кейин катта қизига қўнғироқ қилди.
—Ҳозир етиб бораман, дадажон, сиз ойимга қаранг, —деди у ўйлаб ҳам ўтирмай.
"Тез ёрдам" машинасида келган шифокор аёлнинг иситмаси баланд эканини айтиб, дори берди. Укол қилди. Кейин зудлик билан шифокор кўригига бориши кераклигини уқтирди.
Ўша куни иситмаси бироз тушгач, қайнонасини қизига топширган эр-хотин шифохонага йўл олди.
Биринчи кун таҳлил топшириш билан ўтди. Кун совуб кетган.
Атрофда қиличини қайраган қиш ўз ҳукмронлигини бошлаб юборган эди.
Моҳир шифокор қабулида навбат кутиб ўтирар экан, аёлининг ҳақига тинимсиз дуо қиларди. Шу пайтгача туғруқхонадан бошқа шифохонани билмаган аёлининг бирдан бетоб бўлиб қолиши уни ваҳимага солиб қўйганди.
Мана ҳозир ҳам иситмаданми, қўрқувданми титраб ўтирибди. Шунда ҳам тинмасдан уйини ўйлайди.
—Равзангиз қайнонасидан гап эшитиб қолмасмикан? Тезроқ қайтсак бўларди. Оғриқ қолдирувчи, иситма туширувчи дори ичсам бўлди эди. Болаларини ташлаб, уйда ўтириши эрига ёқмаса керак. Кета қолайлик, дадаси.
Моҳирнинг кўзига ёш келди. "Бунчалар жонфидо бу!? Шу пайтда ҳам ўзини ўйламайди!"
—Бир кун минг кун эмас, онаси.
Ҳозир борамиз, йўлдан овқат оламиз. Қизингни кузатамиз. Ойимга ўзим қарайман. Сен дам оласан. Шамоллаган бўлсанг керак. Дориларни оламиз. Равза укол бошлайди.
Худо хоҳласа, яхши бўлиб қоласан.
Эркак уни овутармиди, ўзиними, билмасди.
Давоми бор
Феруза Салходжаева
Давоми бор
Феруза Салходжаева | 5 779 |
| 17 | Бир том остида
Феруза Салходжаевадан янги ҳикоя
https://t.me/ijod_sehri21 | 2 318 |
| 18 | Ассалому алайкум ва рахматуллоху ва барокатух.
Хайрли тонг, яхшилар.
Аллоҳим берган яна
бир кунингиз сиз
ўйлаганданда чиройли
бўлишини тилайман!
Меҳрибрн Роббим оилангизга раҳмату барокатлар ёғдирсин.
Савобли амалларга тўла кун бўлсин.
Барчангизни Роббим ўз паноҳида асрасин!
Эрта тонгда неки ният қилган бўлсангиз, ижобат бўлсин.
Кунингиз тинч, хотиржам ўтсин.
https://t.me/ijod_sehri21 | 5 445 |
| 19 | 7- Сафар, 1448
2026-йил
21- Июлъ
Сешанба
ТОНГ - 03:29
ҚУЁШ - 05:03
ПЕШИН - 12:34
АСР - 17:38
ШОМ - 19:56
ХУФТОН - 21:25
@Namoz_vaqti | 5 461 |
| 20 | Асар учун ёпиқ канал очилди. Асар ўн олти қисм жойланди.
Эртароқ ўқишни истаганлар
5614681215971320
картага ўн беш минг сўм тўлаб, чекини @Salxodjayeva га жўнатишлари лозим. | 5 751 |
