cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

🌸ИЖОД СЕҲРИ 🌸 Феруза Салходжаева (Феруза Баҳодир қизи)

"Халқ таълими аълочиси", олий тоифали устоз, ижодкор ўқитувчи Феруза Салходжаева Баҳодир қизининг ижодий, маърифий, адабий канали Мактублар учун: @Salxodjayeva_bot

Більше
Рекламні дописи
15 550
Підписники
-3124 години
-327 днів
+21530 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

Показати все...
Kelmadi Feruza Jumaniyozova.mp37.43 MB
😢 1
Онаизор Қундузхон ёш эди. Айни ўн тўққиз ёшида совчилар келди. Гуллар келди, совға-саломлар. Ўртоқларининг ҳаваси келди. Боши айланиб қолди қизнинг. Кейин узатилиб кетди. Орқасида яна иккита синглиси бор эди унинг. Бир умр шунақа яшайман деб ўйлаганмиди?.. Тўй куни энг гўзал келин бўлди. Чиройли ҳовли-жойлар, янги жиҳозлар, бари гўзал эди. Кейин бошланди. Бу уйда аввал хизматкорлар бўлган экан, келин келгач, уларга жавоб бериб юборилибди. Буни қайинсинглиси айтиб қолди. Ҳамма унга иш буюрар, эрталабдан кечгача тиним билмасди. У икки ойча сабр қилиб юрди. Бир куни уйига меҳмонга борди. Ўшанда баҳор эди. Онаси Юлдузхон янги чиққан ток, янги каром, янги булғор қалампир, хатто  янги чиққан бақлажоннинг ичини ўйиб дўлма тайёрлаган экан. Негадир уни шоширди. —Овқатланиб бўлган бўлсанг, тура қол. Қудаларим, куёвимнинг насибасини солиб қўйдим. Бориб овқат қилиб ўтирмайсан. Тезроқ кета қол, болам. Кунни ухлаб ўтказгани учунми, ёки яна ўша чоп-чоп меҳнатларга боргиси келмади, негадир уйига кетгиси келмай қолди. —Ҳай, Қундузхон, ўй сурма, ман такси чақирай, тур, кийинақол! Аксига олиб, даданг ҳам сменга кетган. —Ойи, бир кеча ётиб кетай, илтимос, Самир акамдан рухсат сўрайман! —Йўқ-йўқ,  уйингга бор. Битта-иккита болалик бўлсанг, ётиб қолишингга рухсат тегиб қолади. Қундузхон энди йиғлашга тушди. —Ойии, боргим келмаяпди. —Нимадир бўлдими? Онаизор энди қўрқа бошлади. — Гапирсанг-чи, юрагимни сиқмай, нима бўлди? —Ойи мен боришимдан олдин уйларида хизматкор бор экан, мен келгач, ишдан бўшаб кетибди, демак, уларга  келин эмас, хизматкор керак экан. —Бўлдими, шуми? Қўрқа-писа сўради аёл, қизининг кўзига тикилиб. —Йўқ, бўлмади. Қайнонам умризда овқат қилганмисиз деяверади, ҳали бир марта ҳам овқатимни мақтамади. — Гапинг тугадими? Ё, яна борми? —Яна.. —Қизим, агар ҳаммаси шунақа майда-чуйда нарсалар бўлса, яхшиси, гапирма! Энди икки қулоғинг билан эшитиб ол. Онам раҳматлик айтардилар "Келин деган кенг киши, малай билан тенг киши!" Хизматкор кетгани яхши бўпти. Топ-чи нимага? —Мен қаердан билай? —Ҳеч ўйлаб кўрмадингми? Қундузхон йўқ дегандек бош чайқади. —Агар ўша уйда хизматкор бўлса, ҳамма қариндошлар, қўни қўшнилар келини шалтоқ экан, битта уйини эплолмабди деб сени маломат қиларди. Овқат қилишингга келсак, чинданам қўлинг ғирт бемаза. Уйда ҳам қилган овқатингни ярмини қўшнининг кучуги ерди. Ҳозир нима кўп, овқат ўргатадиган канал кўп, уят эмасми, битта овқатни эплаб пишириб беролмаганинг. Ким айтади сени мани қизим деб! Қундузхон бундоқ ўйлаб кўрса, ҳамма айб ўзида экан, онаси шундоқ кўрсатиб берди. У секин ўрнидан туриб, йўлга тушди. Онасини, сингилларини қучиб, хайрлашди. Юлдузхон уни қўл силкиб кузатди, сўнг  машина маҳалладан кўринмай кетгачгина уйга кирди. Беҳол эди. —Барно, сув опке, Раъно карвалолимни опчиқ! У дори ичиб деворга суянди. Кўзидан икки томчи ёш чиқиб кетди. Қизи Қундузхон тайёрлайдиган тотли таомларни, пишириқларни эслади. Кейин қудасининг қизини олгунча берган ваъдаларини ёдга олди. "Уйимизда хизматкор бор, айланай, ўз қизимдек қабул қиламан, қўлини совуқ сувга урдирмайман!" Ёлғон экан ваъдалари. У чўк тушиб кўзига қараб турган мунчоқкўз қизларига қараб жилмайишга ўзида куч топди. —Ҳаммаси яхши, болам, опанг кетганига шунақа бўлдим чоғи,  ўтиб кетди Кейин қизларига қараб симиллаётган кўксини силади. "Бу иккиси ҳам узатилиб, тиниб тинчиб кетгунча чидам бер, юрагим! Чидаб бер!" Феруза Салходжаева https://t.me/ijod_sehri21
Показати все...
🌸ИЖОД СЕҲРИ 🌸 Феруза Салходжаева (Феруза Баҳодир қизи)

"Халқ таълими аълочиси", олий тоифали устоз, ижодкор ўқитувчи Феруза Салходжаева Баҳодир қизининг ижодий, маърифий, адабий канали Мактублар учун: @Salxodjayeva_bot

😢 20👍 6🔥 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Онаизор Феруза Салходжаевадан янги митти ҳикоя @ijod_sehri21 https://t.me/ijod_sehri21
Показати все...
🔥 3👍 1
Бевафо болалар Олдин айтиб қўяй, ўқувчиларимни қандай бўлса, шундайлигича, яъни борича яхши кўраман. Кўп йиллик ўқитувчилик тажрибамда бир нарсани кузатганман. Мактабга янги ўқитувчи келса, бир-икки кун дарс берганидан кейин "Ўқувчилар, аввалги ўқитувчимиз бизга буларни ўргатмаган эди, -дейишяпти, ёки " Болалар оддий нарсаларниям билишмайди, аввалги ўқитувчиси ўргатмаган экан",— каби гаплар билан кириб келадилар. Бугун ҳам келиним "Ойижон, ўқувчилар айтяпти, аввалги ўқитувчимиз бизга расм чизишни ўргатмас эди, мана энди сиздан ўрганяпмиз, деяпти, у киши маниям устозим бўладилар, институтгаям шу устозим тайёрлантирган, чизмачилик соҳасида ҳам тенги йўқ бўлганликлари учун институтга ишга ўтиб кетдилар, ўргатмасликлари мумкин эмас", — деб қолдилар. Келин-қизимга нимага деган бўлсам, айнан ёзаман. Бундан анча йиллар олдин, ҳали репетиторликлар у қадар ривожланмаган пайтда мактабимизда бир аълочи қиз бўларди. Ҳамма фандан аълога ўқир, инглиз тилидан фан олимпиадаси ғолиби эди. (устозининг тун-у кун ўтган қўшимча дарслари эвазига) Шу ўқувчи мактабни битирган йили омади кулиб олийгоҳ талабаси бўлади. Иттифоқо, кўчада кўриб қолдим. Табрикладим, устозининг меҳнатини эътироф этдим. "Устозим менга ҳеч нарса ўргатмаган эканлар, ўқишга киргач билдим, ўзлариям унчалик яхши билмас эканлар..." Қани садоқат, қани миннатдорчилик! Қайсидир йили талабчан, ўз услубига эга устозларимиздан бири малака оширишга борадиган бўлди. Дарсларини бўлиб беришди. Деярли барчамиз шу синфга дарсга кирдик, мен ҳам. "Устоз, сиз яхши дарс ўтар экансиз, бизга энди ўзингиз кирин!" —деб қолди улар. Билишимча, бу болалар мендан бошқа дарсга кирган бешта ўқитувчига ҳам шу гапни айтган эканлар. Энг қизиғи, улар ҳақиқий устозлари қайтганда "Устозим, яхшиям ўзингиз қайтиб келдингиз, сиздан яхши ўқитувчи оламда йўқ экан, соғиндик",—деб кутиб олибдилар... Бугун аввалги устози устидан шикоят қилган ўқувчи эртага сизнинг ҳам ортингиздан шу гапни айтади. Аммо садоқатли, устозини улуғлаган ўқувчиларни ҳам кўрдик, уларни ҳаётда ўз ўрнини топиб кетганига ҳам гувоҳмиз. Ҳали ҳануз кимнинг шогирди йўқлаб турган бўлса, ўша шогирднинг ўзи яхши ва у яхши одамларнинг фарзанди эканлигига ишонаман. Балки таълим-тарбия бераётганимизда ўқувчиларимизга садоқат ва вафодан ҳам дарс бериш лозимлигини ёддан чиқариб қўйдикмикан? Феруза Салходжаева @ijod_sehri21 https://t.me/ijod_sehri21
Показати все...
👍 168😢 34 12🔥 1
Яхши кайфият ҳамроҳингиз бўлсин @ijod_sehri21
Показати все...
raxmatjon_qurbonov_va_tolqin_jabborov_boq_boqpod_muzyku_club.mp34.42 MB
👍 36 3🔥 3
Кеча изоҳларда биттаси "Бу канал ҳам айнибди, реклама қўйишни бошлади", деб ёзибди. Изоҳни ўчириб, ёзган одамни блокладим. Энди сабабини айтаман. Имло хатолари ҳақида гапирмай қўя қолай. Бошқа нарсадан хафа бўлдим. Ижтимоий тармоқларда қозоқ блогерлар бирор нарсани ёритса, у яхши контент бўладими, ёмонми, албатта, миллатдошлари лайк босиб кетадилар. Бу миллатдошнинг миллатдошига бўлган ёрдами. Биродарлик ҳақи! Бизда эса... Биз бир-биримизни ҳақорат қилишга устамиз. Хафа бўлганим— менинг мухлисларим орасида бунақа негатив ёзадиган кузатувчилар йўқ эди. Нўноқ машқларимни ҳам олқишлаб кутиб оладиган мухлисларим билан ҳамиша фахрланганман. Ўзим ҳам уларни яхши кшриб, ҳаётимдаги муҳим воқеаларни ҳам бемалол ёритиб бораман. Худди яқин одамимдек касал бўлсам қайғуриб, яхши кунимда дуода бўладилар. Аллоҳ мана шу яхши одамларимни доимо ўз паноҳида асрасин! Бугун эса бир воқеани айтиб бергим келди. Бир танишим ҳикоя қилади: —Мен ишлайдиган корхона бухгалтери бошқа миллат вакили. Ишчилар, асосан маҳаллий халқ вакиллари-ўзбеклар. Ҳамма шу аёлга русча гапиради. Билса ҳам, билмаса ҳам. Мен рус тилини яхши биламан. Пулни ҳам бухгалтер ўзи тарқатарди. Ойлик келса ҳисобчининг куни туғади. Ҳаммани навбатга тургизиб, ўшқириб, юзта қоғозга қўл қўйдириб, яна "чўтал" олиб қолиб, кейин ойлик тарқатади. Ҳар доим ғашимни келтирадиган бу одатига тоқат қилрлмай, охири бир кун портладим! Башарамга пулни отгандек қилиб берганди, ўрнимдан туриб кетдим. Қалтираганча —Шу ерда туғилиб, ўсиб, шу мамлакат нонини еб, бир оғиз ўзбекча гапиролмайсан,-дедим Кейин ҳақорат қилдим. Сўнг пулимни олиб чиқиб кетдим. Эртасига мажлис бўлди. Касаба уюшма раисига ариза билан кирибди, устимдан шикоят қилиб. Биласизми, мажлисда нима бўлди. Ўша бухгалтер ўртага чиқиб —Мен шунчалик ёмон ишлар эканман, ишдан бўшаб кета қолай, бу қолсин,-деди. Шунда уни ҳар тушлик чоғи ёмонлаб ўтирадиган ҳамкасб миллатдошларим бири олиб, бири қўйиб —Йўқ, биз сизни ҳурмат қиламиз, кетманг,-деб ялтоқланиб кетди. Бир ўзим яккаланиб қолдим. Касаба уюшма раҳбари ўзича бизни яраштирган бўлди... Мажлис тугагандан кейин бўлса бояги лаганбардорлар ёнимга келиб яна уни ёмонлай бошладилар. Нима дейсиз, бу иккиюзламачи, қўрқоқ одамларга. Умуман, гапирган билан фойдаси борми? Ўша танишим ҳозир нафақада. Айтиши бўйича, пластик карточкалар жорий қилиниб, "чўтал" йўқ бўлгач, бухгалтер ҳам ўз-ўзидан ёғлироқ жойга ўтиб кетибди... Энди, кечаги изоҳга қайтсак. Битта реклама қўйиш билан шунча йиллик меҳнатимни айниганга чиқариш ҳуқуқини ким берди? Ҳеч кимни мажбурлаб олиб ўтирмайман. Истаса, чиқиб кетсин каналдан. Каналимда бир ёзувчидек изоҳ ёзадиган, жон дили билан биродарига маслаҳат берадиган, бир адабиётчилек ҳикояларимни таҳлил қиладиган қалби гўзал кузатувчиларим бор. Улар эса анчадан буён канал билан бирга нафас олиб келадилар. Менга сон муҳиммас. Эътибор муҳим. Яхши гапирадиган одамдан яхши энергия тарқалади. Бу постни ёзишимдан мақсад эса, ҳали бизни яхшитанимай туриб негатив ёзманг, илҳомимни ўғирлайсиз, яхшиси индамай каналдан чиқиб кетинг, демоқчиман. Изоҳларни ёпиш ниятим йўқ. Ўзимнинг дилдор мухлисларимдан куч, энергия, илҳом оламан. Реклама масаласига келсак, ўзи жудаям кам реклама оламан, саралаб! Хоҳласангиз, фойдаланинг, хоҳламасангиз, ўтказиб юборинг. Аммо кимнидир қўллаб юборсангиз, ўзингиз кутмаган томондан яхшилик келишини ҳам унутманг. Майли, хуллас, ҳар доимгидек, кўнглимдан ўтганлари билан ўртоқлашдим-да. Омон бўлинг, азиз мухлисларим. Сизнинг Феруза Салходжаевангиз @ijod_sehri21 https://t.me/ijod_sehri21
Показати все...
👍 260 42👏 15🥰 13🔥 9
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Ассалому алайкум азизлар. Соғ-омонмисиз? Умр дафтарига битилган яна бир янги кун муборак бўлсин! Кечани ширин хотира, бугунни ғанимат деб билинг. Эртадан умид қилиб яшанг. Ҳар бир тонг, ҳар бир кун ўзгача гўзал, ўзгача тароватга эга. Фақатгина бу гўзалликни ҳис этиш, ундан баҳра олиш, уни бахш этган Яратганга шукроналар айтиш керак. Аллоҳим барчамизни савобли амалларга дахлдор қилсин. Якшанба кунингиз мароқли ўтсин. @ijod_sehri21
Показати все...
🥰 23👍 13 7
بِسْـــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــيم 14.07.2024y. 08.Muharram.1446y Yakshanba. Toshkent vaqti bilan. Sollallohu 'alayka yaa Rosulalloh!                                                     03:21  TONG Saharlik tugashi. 04:15  BOMDOD. 05:02  QUYOSH. 12:34  PESHIN. 17:40  ASR. 19:57  SHOM   Iftorlik vaqti. 21:33 XUFTON. Masjidlarda jamoat namoziga takbir turli xil vaqtlarda tushiriladi.   @Namoz_vaqti
Показати все...
👍 29
Сиқилдим. Йиғладим. Дод дегим келди 😭 Одамлар чўпни ерга қадаса гул униб, мева беради. Мен-чи? Мана қора шаҳзодамнинг аҳволи: унга нима етмайди, дейсиз?! Уйимнинг тўрига қўйдим, крандан эмас, сувни ўзим ичмаган тиллалисини филтрладим, қайнатдим, кинна солиб, суғордим! Аммо... Ҳазрати Олийлари 1 ҳафтага бормай сарғайди-сўлди, барг тўкиб энди ўлди, деганда... Яхши ҳам дугонам Гулпарвар канали ҳақида айтиб қолди. Эҳҳ, хато ўзимдан ўтибди, мен бу шаҳзодажонни умуман нотўғри "боқаётган" эканман. Тезда парваришни ўзгартирдим, Гулпарвар маслаҳатларига битта қўймай, амал қилдим. Ҳозир жаноби олийлари ям-яшил бўлиб, япроқлари гулгун кулиб турибти! Ҳа, бўларкан-у! Сиз ҳам гулларингизнинг қотили бўлмай десангиз, Гулпарварга ҳозироқ обуна бўлинг! 👇👇👇 https://t.me/+wpX-8wdtINJkMjcy https://t.me/+wpX-8wdtINJkMjcy https://t.me/+wpX-8wdtINJkMjcy Яшиллик яхшида барибир!😎 Nargiza Osmanova, @dietolog_mutaxassis (#ID1169436946)
Показати все...
Gulparvar — gulingiz tarjimoni

Barcha turdagi gullar parvarishi, foydali maslahatlar va florist mutaxassisdan bepul konsultatsiya! Savollaringizni gul surati bilan @gulterapiya guruhida qoldiring. @gulparvarish_chat — haqiqiy Gulsevarlar jamiyatiga xush kelibsiz!

👍 45 4🔥 4🥰 4👏 3
Фото недоступнеДивитись в Telegram
#Qizimga Қизимга Шундай она бўлгинки,  кексайганингда фахрланадиган, улғайган фарзандларингга айтиб берадиган  хотираларинг бўлсин. Уларнинг ҳар бир ютуғида меҳнатинг кўриниб турсин. Бу эса фидойилик талаб қилади. Феруза Салходжаева @ijod_sehri21 https://t.me/ijod_sehri21
Показати все...
61👍 42👏 6 2🥰 1
Оберіть інший тариф

На вашому тарифі доступна аналітика тільки для 5 каналів. Щоб отримати більше — оберіть інший тариф.