en
Feedback
🌸ИЖОД СЕҲРИ🌸 ФЕРУЗА САЛХОДЖАЕВА (Феруза Баҳодир қизи)

🌸ИЖОД СЕҲРИ🌸 ФЕРУЗА САЛХОДЖАЕВА (Феруза Баҳодир қизи)

Open in Telegram

"Халқ таълими аълочиси", олий тоифали устоз, Қозоғистон Республикаси " Дўстлик" медали соҳиби, ёзувчи Феруза Салходжаева Баҳодир қизининг ижодий, маърифий, адабий канали

Show more

📈 Analytical overview of Telegram channel 🌸ИЖОД СЕҲРИ🌸 ФЕРУЗА САЛХОДЖАЕВА (Феруза Баҳодир қизи)

Channel 🌸ИЖОД СЕҲРИ🌸 ФЕРУЗА САЛХОДЖАЕВА (Феруза Баҳодир қизи) (@ijod_sehri21) in the Uzbek language segment is an active participant. Currently, the community unites 14 328 subscribers, ranking 6 074 in the Religion & Spirituality category and 5 710 in the Uzbekistan region.

📊 Audience metrics and dynamics

Since its creation on невідомо, the project has demonstrated rapid growth, gathering an audience of 14 328 subscribers.

According to the latest data from 22 July, 2026, the channel demonstrates stable activity. Although there has been a change in the number of participants by 111 over the last 30 days and by -8 over the last 24 hours, overall reach remains high.

  • Verification status: Not verified
  • Engagement rate (ER): The average audience engagement rate is 45.31%. Within the first 24 hours after publication, content typically collects 34.10% reactions from the total number of subscribers.
  • Post reach: On average, each post receives 6 495 views. Within the first day, a publication typically gains 4 888 views.
  • Reactions and interaction: The audience actively supports content: the average number of reactions per post is 242.

📝 Description and content policy

The author describes the resource as a platform for expressing subjective opinions:
"Халқ таълими аълочиси", олий тоифали устоз, Қозоғистон Республикаси " Дўстлик" медали соҳиби, ёзувчи Феруза Салходжаева Баҳодир қизининг ижодий, маърифий, адабий канали

Thanks to the high frequency of updates (latest data received on 23 July, 2026), the channel maintains relevance and a high level of publication reach. Analytics show that the audience actively interacts with content, making it an important point of influence in the Religion & Spirituality category.

14 328
Subscribers
-824 hours
+547 days
+11130 days
Posts Archive
Мукофот Ҳакимжоннинг аёли вафот этди. Тўртта боласи етим қолди. Каттаси эндигина олти ёшга тўлган, қолганларининг орасида  бир ёшдан фарқ бор эди. Эсини таниб улгурмаган гўдаклар нима бўлганини тузук-қуруқ англамас, азага келган одам борки, етимларнинг эндиги  тақдиридан сўзларди... Эркинойнинг  ўн уч йил яшаган турмушини ташлаб қишлоққа қайтиб келганига ҳам бир йилча  бўлиб қолди. Ундан, бундан совчи чиқди, кўнгли чопмади. Ҳакимжондан совчи чиққанда эса, сира ўйламай рози бўлди. —Тўртта гўдак бола билан қийналиб қоласан, —деди онаси. —Шу фарзандлари учун танладим, менга эр керак бўлса, ўз турмушимни бузмасдим,  шу бола деб ажрашдим,-деди у қатъий. Йиллар йилларни қувиб ўтди. Эркиной болаларни оқ ювиб, оқ таради. Фарзандлари ҳам оқибатли бўлди. Улғайиб, топармон, тутармон бўлдилар. Ота-онасига Умра сафарига йўлланма олиб берди ўғиллари. Қизлари сарполар кийдириб кузатиб қолди. Эркиной опа Каъбани тавоф қилиб юраркан бир аробий киши сира ортидан қолмаётганини, унга ҳайрат билан тикилиб,  ўз тилида нималардир сўзлаётганини сезиб қолди,  турмуш ўртоғининг қулоғига —Дадаси, анави киши сира ортимдан қолмаяпди, қўрқяпман,-деди. Шунда Ҳакимжон  аробийга ўзбекчалаб мурожаат қилди,  —Сенга нима керак? Аробий ҳаяжонланиб нималардир дер, уни қўйиб юбормас, Ҳакимжон унинг бирорта гапига тушунмас, нима қилишини билмас, атрофни одамлар ўраб ола бошларди. Охири таржимон топиб келдилар. Арабийнинг гапларига  ажабланган таржимон унинг саволини зўрға етказди — Бу аёл ким? Бу қандай аёл? Мен унинг олдида Пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўряпман! Эркиной йиғлаб юборди. —Мен оддий ўзбек аёлиман, хатто ўзим фарзанд кўрмаганман, аммо эримнинг тўртта боласини ўз боламдек катта қилдим. Шу муқаддас даргоҳга ҳам боқиб катта қилган болаларим жўнатди. Шунда аробий ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан " Ким етимнинг бошини силаса, мен у билан жаннатда кўшни бўламан, охиратда эса  шундай ёнма- ён тураман дея иккита бармоғини жуфтлаштириб кўрсатган  хадисининг хаётда гувохи бўлдим",— дея  йиғлаб юборди.... Феруза Салходжаева Воқеани бизга тақдим этган Жумагул хожи онамиздан Аллоҳ рози бўлсин. Билмадим, қай даражада етказа олдим, аммо ўзим этим увишиб, йиғлаб ёздим. @ijod_sehri21 https://t.me/ijod_sehri21

Асар ёпиқ каналга тўлиқ жойланди. Эртароқ ўқишни истаганлар 5614681215971320 картага ўн беш минг сўм тўлаб, чекини @Salxodjayeva га жўнатишлари лозим.

Бир том остида 10-қисм —Демак, шунақа бўлиши керак экан... Қизи уйига йиғлаб-йиғлаб кетди. Моҳир авваллари сезмаганмиди?! Аёли рўзғордаги жудаям катта юкни бўйнига олган экан. Бетоблиги маълум бўлди-ю унга ёрдам бергиси келди, аммо ҳеч нарсанинг уддасидан чиқолмай қолди. Онасига қараш учун кучи етмас экан. Қандай уддалади экан аёли? Сув, чой, ош-овқат, уй юмушлари, супур-сидир, келди-кетди... Бунчалик оғир бўлмаса бу юмушлар?! Ишладим деб юрган экан. Онасининг ётиб қолганига неча йил бўлди ўзи? Бирор марта норози бўлмабди-я? Сира нолимабди. Сидқидилдан хизмат қилибди. Моҳир сезарди. Хотини онасидан қаттиқ қўрқади. Ҳамиша қўрққан. Аниқ эсида. Бир куни аёли жойнамоз устида узоқ қолиб кетди. Моҳир уни бу аҳволда кам кўрган. Ҳамиша ибодатларини чаққон бажариб, ишига уннаб кетар, вақтини қизғанар эди у. Ҳозир бўлса... Мана ўн беш минутдан ошдики ҳамон дуо қиляпди. Унинг елкаси силкина бошлаяпди. "Йиғлаяпдими?" Мана ниҳоят озғин, томирлари кўриниб турган  қўлларини юзига суртди у. Кейин шошилмай жойнамозини тахлади. Шундоқ чап томонда турган жавоннинг очиқ тахтаси устига қўйди, кейин ўрнидан туриб, индамай кета бошлади. Моҳир уни тўхтатиб қолди. —Шошма! Аёл таққа тўхтади, ерга қараб тураверди. —Нега бунча йиғладинг? Нимадан норозисан? Еганинг олдингда, емаганинг ортингда, биров пул топиб кел демаса, урмасам, сўкмасам, бунча хафасан? Шунда Назира илк бор кўзига тик қаради. —Онани боладан айирадиган, силайи раҳмни узиб Аллоҳдан узиладиган аёл эмасман, аммо мен ҳам одамман. Оддий одам. Ойижондан жудаям қўрқаман. Ҳар битта гапларидан, ҳар битта қарашларидан юрагимни олдириб қўйганман. Бу қўрқув мени еб битиряпди. Бир касал орттириб олишдан қўрқяпман. Менга бир нарса бўлса, қизларимнинг келар эшиги ёпилади.  Худодан қалбимдаги ойижонга бўлган қўрқувни олиб ташлашни сўраяпман. Ундан кўра ўзига бўлган қўрқувни солсин. Аллоҳим меҳрибон. Мен бундай яшашдан чарчадим. Руҳиятимдаги оғриқлар жисмимга кўчмасидан шу азобдан халос бўлай! Ўшанда у хотинининг гапларига кулганди. Шунчаки кулиб қўя қолган. Бир аёлнинг бошқа бир аёлдан бу даражада қўрқишини тасаввур ҳам қила олмаганди. "Ошириб юборди!" Ҳозир ўйласа, ўшанда бечора чин дилдан гапирган экан. *** Назиранинг бетоблигини эшитган қизлари эртасигаёқ етиб келди. Ҳар сафар болаларини етаклаб келадиган қизлар бу сафар ёлғиз келган эдилар. Бири уй йиғиштирган, бири овқат қилган, бири бувисига қараган. Аммо ўша бир кун жуда тез ўтиб кетди. Начора, улар эгалик қул. Ҳаммасининг уй-жойи, оиласи, эри бор. Ҳар куни ҳам кела олмайдилар. Кетар чоғи қизлар хайрлашар экан кенжаси Марям чидаб туролмади. —Бувим ҳам қийнаб юбордилар сизни. Энди кета қолсалар ҳам бўларди. Назира қизини жеркиб берди. —Бунақа гапирадиган бўлсанг, келма. Бувингга ўлим тилагунча, менга умр сўра, болам. Соғ бўлиб, хизматини қилиб юраверай. Қизгина йиғлаб онасини қучди. —Алам қиляпди, ойи, сиз ўзингиз учун бир кун ҳам яшамадингиз. Фақат бувимнинг қош-қовоғига қараб умрингиз ўтди, энди бўлса, энди... У қолган гапини бақириб, йиғлаб айтди —Ўзингиз касал бўлиб қолдингиз. Ойи, мен ҳали жудаям ёшман. Энди йигирма тўртга кирдим. Сизни йўқотишдан жудаям қўрқаман, ойи. Ўйласам ваҳимага тушяпман, ойи... Қизлари кетди. Назира шифокор ёзган муолажани бошлаб юборган. Равзанинг уйи яқин, қайнонаси ҳам инсофли эди. Ҳар куни келиб осма уколларини солар, жуда катта идишлардаги томчилар томирларга етиб боргунча қозонга битта овқат солар, кейин бувисига қарар, сўнг уйига йўл оларди. —Эртага дўхтирга борадиган куним, —деди Назира, — Бувингга қараб турасан энди... Равза бош силкиб —Хўп, —деди. —Сиз соғайиб кетсангиз бўлди, ойи. У юзини онасининг юзига босди, кўзидан оққан ёш, онасининг кўзёшига қўшилиб кетди. Шу пайт ичкаридан Ўктамхоннинг бир вақтлардагидек ўктам овози эшитилиб қолди. —Назира! Қаёққа кетди бу зоти паст. Таги кўрмаган. Равза бувисининг бу каби ҳақоратларини болалигидан эшитиб келади, эътибор бермасликка уринади, аммо ҳозир алам қилди. —Ойи, шу ҳақоратларни эшитиб ҳам қандай қилиб бувимнинг иштонини тозалайсиз? Давоми бор Феруза Салходжаева

https://t.me/ijod_sehri21 Ассалому алайкум,  яхшилар. Янги тонг янги кун хайрли бўлсин. Аллоҳим қалбингизни иймон нури ила ёритсин. Хонадонингизга файзу~барокат, Оилангизга бахт~саодат, Ишингизга омад , халолдан ризқ, Ибодатли умр, Ажрли амаллар, Соғлик~саломатлик ҳамда дуоларингиз ижобатини насиб айласин. Сиз билан ғойибона бўлсада яна учраштиргани учун,  шукур, алҳамдулиллаҳ Дастурхонингиз ҳамиша тўкин бўлсин @ijod_sehri21 https://t.me/ijod_sehri21

2026-йил 23- Июлъ 9- Сафар, 1448 Пайшанба ТОНГ - 03:32 ҚУЁШ - 05:04 ПЕШИН - 12:34 АСР - 17:37 ШОМ - 19:54 ХУФТОН - 21:23 @Namoz_vaqti

Ассалому алайкум ҳурматли адибамиз. Эртага ИншаАллах жарроҳлик амалиётига кираман. "Дуо тақдирни ўзгартиради" дейилган. Умидворман.

Иқрор Болалигимдан китобларга ошно бўлганман , бу мўъжиза мени шу даражада сеҳрлаб олгандики , шу китобдаги ҳаёт билан яшар эдим. Максим Горький деган рус ёзувчиси ой ёруғида китоб мутолаа қилганлигини ўқиб , кечалари  ой ёруғида китоб ўқишга ҳаракат қилганман. Мактабимизда ўша пайтда «доҳий» атаганимиз Лениннинг расми турар, устозларимиз уни бизга пайғамбарлардек эъзозлашни ўргатишарди. Ўқитувчиларимиздан бири «Доҳий» тўнкага бош қўйиб ухлаган деса , шу ҳаракатни ҳам амалда қўллаб кўрганман. Кейинчалик «Қутлуғ қон» , «Бой ила хизматчи» каби ўнлаб асарлардан таъсирланиб , бир умр камбағал бўлишни орзу қилганман. Китоблар таъсиридаги ҳаётимда камбағаллар энг яхши одамлар эди. Умуман , китоб орқали ҳаётни тамомила бошқача тасаввур қилганман. Хатто Павлик Морозовнинг ўз отасини сотиб беришини чин қаҳрамонлик деб ҳисоблаганман. Ҳозир ўйлайман , агар ўшанда бола вужудимга бошқача ишлов берилганда эди , ўша ҳаётдан узоқ китоблар ўрнига  Расулуллоҳ( с.а.в) тарихиними , буюк саҳобалар тарихиними қўлимга тутқазишганида эди  эртароқ Аллоҳни таниган бўлармидим. Фарзандларим севиб ўқийдиган китоблари меникидан тубдан фарқ қилади ва бу мени қувонтиради. Катта ўғлим завқ билан Саҳобалар ҳаётини гапириб берса кўзлари ёнаётганини кўраман , кичик ўғлим буюк боболаримиз ҳақидаги тарихий китобларни ўқиётганида ҳеч кимни эшитмайди , қизалоғим Қуръон ёки ҳадис ўқиса кўзлари жиққа ёшга тўлади. Буларни кўриб,  баъзи кераксиз китобларни ўқиб ўтган умримга ачиниб кетаман. Тўғри , ўқиган  бадиий асарларим орасида ҳиссиётимни тарбиялаганлари ҳам бор. Бу ҳам зараримга ишлади , доим ҳиссиётларим ақлимдан устун келди. Нима демоқчиман? Фарзандингизни тўғри йўлга солишни истасангиз, китобларни танлаб ўқишни ўргатинг... Феруза Салходжаева @ijod_sehri21 https://t.me/ijod_sehri21

Опа мениям дуо қилишсин хозир уқиб қолдим кеча қизчам ваннада чумлётиб букиб қопти утип қолди мусофирдамиз хеч моргдан оломаяпман милисама милиса булиб қизими олиб манзилига жунатай Аллоҳ осон қисин

Ассалому алайкум ФЕРУЗАХОН, ҚАДРДОНИМ Хикоянинг сўнги қисмларини йиғлаб,йиғлаб ўқидим.. Тўгриси қачонлардир Назирага қўйилган ташхисга ўхшаган касалликка яқин ташхис менга ҳам қўйилганди Дарди дунём қорнгу бўлганди ,ўшанда Шунга ҳам 10йил бўлибди Аллоҳга шукрлар бўлсин Хозирда у касалликдан менда ном нишон йўқ Фақат асоратлари сезилади СИЗ бн СИЗнинг асарларингиз орқали ибодатларимни,кичик ,кичик эхсонларимни кўпайтирганим ,балки кимларнингдир мен учун қилган дуолари сабабми мен тузалдим.. Хикоя учун  тўлов қилмоқчиман Гуруҳдаги онахонлар турмуш ўртогим яқинда ЯНГИ лавозимга ўтяптилар илоҳим хайрли ва баракали бўлсин Иймонини ,меҳру оқибатини сўраб дуо қилсинлар Ўглим ҳам ЯНГИ лавозимга ўтяпти худо хохласа Ўглимнинг ҳам ишлари омадли бўлсин  хайрли бўлсин 10кишига тўлов қилмоқчиман

Асар ёпиқ каналга тўлиқ жойланди. Эртароқ ўқишни истаганлар 5614681215971320 картага ўн беш минг сўм тўлаб, чекини @Salxodjayeva га жўнатишлари лозим.

Асар учун ёпиқ канал очилди. Асар ўн саккиз қисм жойланди. Эртароқ ўқишни истаганлар 5614681215971320 картага ўн беш минг сўм тўлаб, чекини @Salxodjayeva га жўнатишлари лозим.

Бир том остида 9-қисм Ва ниҳоят уларнинг навбати келди. Моҳир ичкарига қадам қўяр экан хавотирдан юраги қандайдир безовта бўлаётганини сезди. Шифокор катта ёшдаги аёл эди. Босиқлик билан ҳол-аҳвол сўради. Кейин таҳлил натижаларини шошмай битта-битта текшира бошлади. Сўнг аниқ-тиниқ савол бера бошлади. —Авлодингиздаги  аёллар орасида саратон касалига учраганлар борми? — Оғриқ қачондан бошланди? Шифокорнинг саволлари қўрқинчли эди. Моҳир оёқлари қалтираётганини сезиб қолди. Аёли шошилмай, ўйлаб жавоб берар, аммо ранги тобора оқариб борарди... Моҳирнинг улови  машиналар шиддатидан оқаришга улгурмаётган йўлдан учиб ўтар,  куннинг хира ёруғида чироғини  ёқмайгина шошарди. Осмон пастлаб кетгандек эди.. Қор эрталабдан бери майдалаб ёғар, йўл четидаги дарахтлар яланғоч шохларини совуқ шамолга тутганча жим турарди. Назира деразага бошини суяб ўтирди. Шиша совуқ. Пешонасидаги ҳарорат эса ундан ҳам совуқроқ хабарни ҳалигача қабул қилолмаётганди. — Илк босқич... Шифокорнинг овози қулоғидан кетмасди. Саратон. Бу сўзни у неча марта бошқалардан эшитган. Қўшни аёл, узоқ қариндош, маҳалладаги кимдир... Аммо инсон бу сўзнинг ўз исми билан ёнма-ён келиши мумкинлигини хаёлига ҳам келтирмас экан. Назира кўзини юмди. Машина бир чуқурликдан ўтганда елкаси енгилгина силкинди. «Ҳозир уйдагилар нима қиляпти экан?..» Қайнонаси бу пайтда одатдагидек каравотда ётгандир. Соат иккида чой сўрайди. Учга яқин дорисини бериш керак. «Ким беради?..» Шу ўй унинг ўз дардидан ҳам қаттиқроқ эзди. Қирқ  йил... Қирқ йилдан бери бир инсоннинг бутун умри бошқа бир инсоннинг нафасига боғланиб қолиши мумкинлигини Назирадан бошқа ким биларди? Қайнонаси унга келин деб қарарди. У эса шу аёлни она деб аташга кўп ҳаракат қилди. Бир умр хизматида бўлди. Энди эса... — Назира, сув... — Назира, ёстиғимни тўғрилаб қўй... — Назира, тун узун бўлди... Бу чақириқлар унинг ҳаётининг бир қисмига айланиб кетганди. Эри-чи? Ёмон одам эмас. Фақат ҳеч қачон хотинининг чарчаганини кўролмаган, кўрса ҳам билмасликка олган одам. Уйда ҳамма нарса ўз-ўзидан бўлади, деб ўйлайдиган эркаклардан. Сезяпди. Минг пушаймон билан, унсиз йиғлаганча машинани бошқариб кетяпди. Қанча яшади бу одам билан? Қирқ йил! Бир йигитнинг умри Қизларини узатишди.  Ҳар бири юрагини бир бўлагини узиб олиб кетди. Кейин ҳар бири борган жойидан раҳмат олиб келди. Сўнг кўникдилар. Тўртта қиз  ҳам онасини ҳар куни қўнғироқ қилиб сўрайди. — Ойижон, ўзингизни авайланг. Чарчаб қолманг. Назира эса куларди. — Менга ҳеч нарса бўлмайди. Темир хотинман. Хавотир олма! Бугун ўйлаб қолди. «Мен ҳам бировнинг онасиман-ку...» Бу фикр юрагини титратиб юборди. Машина бурилди. Дераза ортида қор қоплаган томлар, елкасига оқ рўмол ташлагандай оппоқ дарахтлар ўтиб кетарди. Қиш... Ҳаётдаги энг совуқ фасл. Аммо инсоннинг ичига тушган совуқ ундан ҳам қаттиқ бўларкан. Назира кафтларини бир-бирига ишқалади. Бир умр ҳамманинг қўлини иситиб юрган аёл бугун биринчи марта ўз қўллари музлаётганини сезди. У секингина шивирлади: — Худойим... Менга ҳали вақт бер...Озгина.. Ўзим учун яшамадим-ку... Ҳали яшамадимку... Қор ҳамон ёғарди. Фақат Назира учун қиш бугундан бошланган эди. Равза отасининг нигоҳидаги мусибатни битта қарашда сезди. Онаси ҳам йиғидан қизарган кўзларини яширмоқчи бўларди. Равзанинг ўзи ҳам тўрт боланинг онаси бўлиб улгурган эди. Катталарини мактабга, энг кичигини боғчага ташлаб келганди. Юраги шошаётган бўлса ҳам онасининг гап бошлашини кутди. —Дўхтир нима деди, ойи? Назира ошхонадаги юмшоқ ўриндиқда ўтирганча термосдан қулоқли пиёлага чой қуйди, кейин оҳиста ҳўплади, сўнг бирдан йиғлаб юборди. —Саратон деди, болам! Равза —Вой, худойим! —деб юборди. Кейин онасининг елкасидан қучди. —Ойи, нега? Нимага? Қачондан? У ўзининг пайдар-пай бераётган саволларига ўзи жавоб бера бошлади. —Дўхтир адашган ойи! Сиз унақа ёмон касал бўлишингиз мумкин эмас, —деди. —Бир умр қайнонангизнинг хизматида бўлдингиз, дадамнинг измидан чиқмадингиз, Аллоҳ сизга унақа касал бериши мумкин эмас. Қизи гапирар экан Назира баттар йиғларди. Давоми бор Феруза Салходжаева

Ёзда шамоллаган ёмон бўларкан😪

Хайрли тонг, қадрдоним! Яшамоқдан завқ олинг. Ўшанда ниманидир ўзгартира оласиз. Ҳаётни борича қабул қилсак, ўзимизга берилга
Хайрли тонг, қадрдоним! Яшамоқдан  завқ  олинг. Ўшанда  ниманидир  ўзгартира   оласиз. Ҳаётни борича қабул қилсак, ўзимизга берилган сон-саноқсиз неъматларни кўра оламиз. Хотиржам, файзли кун, саломатлик тилайман. Бугунингиз чиройли ўтсин. https://t.me/ijod_sehri21

8- Сафар, 1448 2026-йил 22- Июлъ Чоршанба ТОНГ - 03:30 ҚУЁШ - 05:04 ПЕШИН - 12:34 АСР - 17:38 ШОМ - 19:55 ХУФТОН - 21:24 @Namoz_vaqti

Омад сири Қалби очиқлар учун ёзилган ҳикоя Ота-онанинг олти ўғли бор эди. Олтитасига уй-жой қилгунича отанинг қадди дол бўлди, онанинг оғзида тиши қолмади. Кенжаси билан қолдилар. Кенжа ўғил топармон-тутармон эди. Ота-онасини иззат-икром қилди. Онасининг тишлари бутун бўлди, отанинг қадди тикланди. Эски уйлар янги бўлди. Қолган ўғиллар ҳам бировдан олдин, бировдан кейин рўзғор аравасини судраб кетавердилар. Туйқус бешинчи ўғилнинг хаёлига "Ота-онамни олиб кетишим керак!"-деган фикр келди. Аёлига айтди. Келин фаросатли эди —Олиб келинг, болаларимиз бува бувисининг тарбиясини олиши керак, —деди. Ўғил аҳд қилди-ю, аммо  кексаларни  укамдек парвариш қила олмасам-чи, деб ўйлаб қолди. Ўша кеча у туш кўрди. Отаси билан болалиги ўтган уйда ўтирган эмиш. Отасининг юзига тикилган сари оқарган сочлари қорайиб, тўлишган гавдаси озиб, юзлари ўсмирлик чоғидек кўркамлашаётган эмиш. Бешинчи ўғил ота-онасининг остонасига ётиб олди! — Мен билан кетасизлар! Она дарҳол рози бўлди, бир-икки ҳафта ўтмай ота ҳам кўнди. Йиғлаб хайрлашди кенжа ўғли, келини. Бешинчи ўғилга омад кулиб, ишлари юришиб кетди. Битмаган иморатлар таъмирдан чиқди, маоши ошди, ота-онаси билан уйига барака кириб келганди... Сира иши юришмаётган катта ўғиллар ҳам укаларининг омад сирини билиб қолдилар. Энди ўша  ота-она фарзандлар ўртасида талаш бўлаётган эмиш... Ҳурматли мухлис, бўлмаган гап дейишга ошиқманг, бу воқеага ишонмаган бўлсангиз, деманг ҳали қалбингиз ёпиқ экан... Бу ҳаётда ким муваффақиятга эришган бўлса, ота-онасининг дуоси сабабидан етишибди... Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Роббнинг розилиги ота-онанинг розилигидадир. Роббнинг ғазаби ота-онанинг ғазабидадир», дедилар». Термизий ривоят қилган. Ибн Ҳиббон саҳиҳ деган ва Ҳоким ҳам ривоят қилган. Феруза Салходжаева https://t.me/ijod_sehri21

Ҳовлида турган бегона одамни кўриб: "Сен кимсан?"- деб сўрадилар. Бегона одам: "Мен подшоҳлардан ҳам қўрқмайдиган, ҳеч ким ва ҳеч нарса йўлимни тўса олмайдиган шахсман", - деб жавоб берди. - Унда сиз Аллоҳнинг амри билан келган ўлим фариштасисиз? - дедилар Довуд алайҳиссалом. - Хуш келдингиз... ... Шундан сўнг Довуд алайҳиссалом бошини саждага қўйди. Шу ҳолда Азроил алайҳиссалом Довуд алайҳиссаломнинг руҳларини қабз қилди. Довуд алайҳиссалом дунёдан ўтган кун шанба куни эди, юз ёшда эди. "Пайғамбарлар тарихи" китобидан @ijod_sehri21 https://t.me/ijod_sehri21