en
Feedback
Kosonsoy "Hazrati Umari Odil" jome masjidi (Кӯлбоғ)

Kosonsoy "Hazrati Umari Odil" jome masjidi (Кӯлбоғ)

Open in Telegram

Наманган вилоят Косонсой тумани "Ҳазрати Умари Одил" жоме масжиди ЯХШИЛИКНИ АЛЛОҲ УЧУН ҚИЛИНГ! «Яхшилик қилинг! Албатта, Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севади». (Бақара сураси, 195-оят)

Show more
493
Subscribers
-124 hours
-27 days
-530 days
Posts Archive
#МАҚОЛА #СУВ #НЕЪМАТ СУВ — ҲАЁТНИНГ ТОМИРИ ВА РАҲМОННИНГ БУЮК НЕЪМАТИ •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• Сув табиатнинг оддий бойлиги э
#МАҚОЛА   #СУВ     #НЕЪМАТ СУВ — ҲАЁТНИНГ ТОМИРИ ВА РАҲМОННИНГ БУЮК НЕЪМАТИ •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• Сув табиатнинг оддий бойлиги эмас, балки Аллоҳ таолонинг раҳмати, ҳаётнинг томири, ибодатнинг калити ва инсон учун берилган буюк омонатдир. Уни қадрлаш — шукр, уни асраш — масъулият, уни эҳсон қилиш эса садақа ва савобдир Батафсил..... Баҳодирхон Валиханов Давлатобод тумани бош имом-хатиби, “Муҳаммад Паноҳ” жоме масжиди имом-хатиби Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring! 👇👇 🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram 💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube 📲Sahifalarimizga obuna boʼling va ulashing!

Repost from Muslim.uz
#xabar #magistr #xatmona 🗣Тошкент ислом институти магистратура таълим босқичининг илк битирувчиларига диплом топшириш маросими Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

МУСОФИР ЖУМА НАМОЗИНИ ЎҚИСА, УНДАН ПЕШИН СОҚИТ БЎЛАДИМИ? #намоз ❓2177-САВОЛ: Маълумки, мусофирга жума намози фарз бўлмайди, шунга кўра агар мусофир жума намозини ўқиса, унинг зиммасидан пешин соқит бўладими ёки жума намозидан кейин пешин намозини ҳам ўқиши шартми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Мусофир жума намозини ўқиса, унинг зиммасидан пешин намози соқит бўлади ва унга пешин намозини ўқиши лозим бўлмайди. Зеро, мусофирга жума намозини ўқиш фарз бўлмаса-да, агар уни адо қилса, фарз ҳолида адо топади ва бу ўша вақтнинг фарзи, яъни пешиннинг ўрнига ўтади. Бу худди мусофир киши сафарда рўза тутмасликка рухсати бўлса-да рўза тутгани ёки камбағал киши унга ҳаж фарз бўлмаса-да ҳаж қилгани кабидир. Яъни, мусофирнинг тутган рўзаси фарз рўза ўрнига ва камбағалнинг қилган ҳажи фарз ҳаж ўрнига ўтгани каби, мусофирнинг жумаси ҳам пешин намозининг ўрнига ўтади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife 😎 РАСМИЙ САҲИФА УЛАШИНГ🗣

УЙ САВДОСИ БУЗИЛСА, МАКЛЕР ОЛГАН ПУЛИНИ ҚАЙТАРИШИ КЕРАКМИ? #савдо ❓2176-САВОЛ: Менда қуйидаги ҳолат бўйича саволлар туғилмоқда. Масалан, маклер уй сотмоқчи бўлган шахсга мижоз топиб берди, уй сотилди, кейин савдо бузилди. Маклер иш ҳақини талаб қила оладими? Олган бўлса, қайтариб бериши керакми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Маклер бу ҳолатда хизмат ҳақини олишга ҳақли, олган бўлса, қайтариб беришга мажбур эмас. Чунки икки томон уйни олди-сотди қилишлари билан унинг хизмати якунига етган бўлиб, қилган меҳнати учун ҳақини олишга лойиқ бўлади. Уламолар бу масалага тикувчини мисол қилиб келтирганлар. Масалан, тикувчи мижоз олиб келган матодан кийим тикиб бергандан кейин мижоз уни йиртиб юборса ҳам тикувчи қилган хизмати учун ҳақини олади. Демак, даллолнинг хизмати туфайли уй ёки бошқа нарсанинг олди-сотдиси амалга ошгандан кейин улар ўртасидаги келишув бекор бўлган тақдирда ҳам даллол қилган иши учун ҳақ олиши жоиз бўлади. Аммо шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, агар маклер сотувчидан хизмат ҳақи ундириш мақсадида биров билан тил бириктириб, сохта харидор олиб борса ва шу орқали манфаат кўрмоқчи бўлса, бу шариатда оғир гуноҳ - фирибгарлик ва одамларнинг молини ботил йўл билан ейиш ҳисобланади. Бундай йўл билан топилган даромад ҳаромдир. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife 😎 РАСМИЙ САҲИФА УЛАШИНГ🗣

#МАҚОЛА #ИССИҚ #МЎМИН ИССИҚ КУНЛАРДА МЎМИН КИШИНИНГ ҲОЛАТИ •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• Иссиқ кунларда мўмин қандай бўлиши керак
#МАҚОЛА   #ИССИҚ     #МЎМИН ИССИҚ КУНЛАРДА МЎМИН КИШИНИНГ ҲОЛАТИ •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• Иссиқ кунларда мўмин қандай бўлиши керак Сабрли бўлади. Намозини тарк этмайди. Тилини шикоятдан сақлайди. Кўпроқ зикр ва истиғфор айтади. Чанқаганларга сув беради. Қариялар, беморлар ва болаларга ёрдам беради Батафсил..... Музаффархон Ибрагимов, Наманган шаҳар “Мулла Абдулқодир оҳунд“ жоме масжиди имом хатиби Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring! 👇👇 🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram 💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube 📲Sahifalarimizga obuna boʼling va ulashing!

#МАҚОЛА #СУВ #НЕЪМАТ СУВ — БЕБАҲО НЕЪМАТ: УНИ АСРАШ ВА ҚАДРИГА ЕТИШ — БУРЧИМИЗ •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• Аллоҳ таоло инсониятг
#МАҚОЛА   #СУВ     #НЕЪМАТ СУВ — БЕБАҲО НЕЪМАТ: УНИ АСРАШ ВА ҚАДРИГА ЕТИШ — БУРЧИМИЗ •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• Аллоҳ таоло инсониятга ҳаёт учун зарур бўлган жуда кўп неъматларни ато этган. Сув ана шу неъматларнинг энг зарури ва қадрлисидир. Сувсиз ҳаётни тасаввур қилиб бўлмайди — одамлар, ҳайвонлар ва ўсимликларнинг яшаши бевосита обиҳаётга боғлиқ. Батафсил..... Адҳамжон Абдураҳманов, Поп туман “Кичик Хўжаобод” жоме масжиди имом ноиби Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring! 👇👇 🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram 💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube 📲Sahifalarimizga obuna boʼling va ulashing!

#МАҚОЛА #ҚУРЪОН #ТЕЛЕФОН АГАР ҚУРЪОНИ КАРИМГА ҲАМ ТЕЛЕФОНЧАЛИК ЭЪТИБОР БЕРСАК... •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• Бир лаҳза тасаввур
#МАҚОЛА   #ҚУРЪОН     #ТЕЛЕФОН АГАР ҚУРЪОНИ КАРИМГА ҲАМ ТЕЛЕФОНЧАЛИК ЭЪТИБОР БЕРСАК... •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• Бир лаҳза тасаввур қилинг... Агар биз Қуръони каримга қўл телефонимизга берганчалик қизиқиш, меҳр ва эътибор берсак, ҳаётимиз қандай ўзгарган бўлар эди? Агар Қуръони карим ҳам доимо ёнимизда, кўкрак чўнтагимизда ёки сумкамизда бўлса-чи? Батафсил..... Исмоил Жўраев, Тўрақўрғон туман “Усмони Зуннурайн” жоме масжид имом ноиби Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring! 👇👇 🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram 💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube 📲Sahifalarimizga obuna boʼling va ulashing!

ОНАСИНИ КЎРИБ ҚИЗИНИ ОЛ ❓2175-САВОЛ: Халқимизда “Онасига қараб қизини ол” деган гап бор. Бу гап динда қанчалик тўғри, ҳар доим ҳам она ахлоқсиз бўлса, қиз ҳам шунақа бўладими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Аввало шуни айтиш керакки, бу ибора оят ёки ҳадис ёки диний ҳукм ёки шариат қоидаси эмас, балки халқ тажрибасидан келиб чиққан умумий кузатувдир. Она фарзанд учун энг яқин тарбиячи ва намуна бўлгани сабабли, аксар ҳолларда қизлар онасидан кўп нарсани ўрганади. Бу ибора ана шу маънодан келиб чиқиб айтилган. Лекин бу гапни ҳамма ҳолатга татбиқ қилиш тўғри эмас. Чунки Ислом динида ҳар бир инсон алоҳида шахс ҳисобланади ва ўз қилган амали учун ўзи жавоб беради. Айрим ҳолларда яхши ота-онадан ноқобил фарзандлар туғилиши ёки аксинча ёмон кишиларнинг фарзанди солиҳ инсон бўлиб етишиши ҳам мумкин. Масалан, Нуҳ алайҳиссаломнинг фарзанди кофир бўлган бўлса, Али розияллоҳу анҳунинг отаси Абу Толиб мусулмон бўлмаган. Бу эса шуни кўрсатадики, инсоннинг ахлоқи фақат ота-онага боғлиқ эмас. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Аёл тўрт нарса учун никоҳланади: моли учун, насаби учун, жамоли учун ва дини учун. Сен диндорини танлагин, барака топгур” (Имом Бухорий ва Муслим ривояти). Бу ҳадисдан билинадики, никоҳда энг асосий мезон қизнинг ўзи қандай инсон эканидир, фақат онасига ёки оиласига қараб ҳукм чиқариш тўғри эмас. Аммо бегона қизнинг иймон эътиқоди, тақво ва диндорлик даражасини аниқлаш осон иш эмас. Қизнинг ҳолатини била олмаган киши унинг оиласидагилар, хусусан онасига қараб тахминий хулоса қилиши мумкин. Халқимиздаги мазкур мақол шу маънода айтилган. Шу билан бирга, бу тахминий хулоса хато бўлиб чиқиши ҳам мумкин. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife 😎 РАСМИЙ САҲИФА УЛАШИНГ🗣

#муфтий_минбари 📹 Ёмон дўст ёмонликка етаклайди 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари @diniysavollar

ШОМ НАМОЗИНИ ВАҚТИ КИРИШИ БИЛАН ТЕЗРОҚ ЎҚИБ ОЛИШ ҲАҚИДА #намоз ❓2174-САВОЛ: Ҳар бир намознинг вақти кейинги намоз вақти киргунга қадар давом этишини фатво марказидан билиб олгандим. Аммо яқинда бир қанча одамлардан шом намозини вақти киргандан сўнг тезда, аввалги ярим соатида ўқиб олиш керак деган гапни эшитиб қолдим. Шу тўғрими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Бомдоддан ташқари барча намозларнинг вақти кейинги намоз вақти киргунча давом этади. Жумладан, шом намозининг вақти ҳам то хуфтон киргунга қадар давом этади. Лекин уни иложи борича вақти кириши биланоқ ўқиш афзал ҳисобланади. Шом намозининг вақти хуфтон киргунча давом этса-да, аммо уни атрофга қоронғу тушиб, осмонда юлдузлар кўпайиб кетгунча, кечиктириш макруҳ саналади. Шунинг учун шомни иложи борича дастлабки ярим соат, қирқ дақиқа ичида ўқиб олишга ҳаракат қилиш керак, токи макруҳ вақтига кириб қолмаслик учун. Шом намозининг вақти ҳақида қуйидагича хулоса қилишимиз мумкин: -       Шомнинг вақти хуфтон киргунча давом этади, ким шу вақт оралиғида шомни ўқиб олса, уни ўз вақтида ўқиган бўлади. -       Шомни вақти кириши биланоқ ўқиш афзал (мустаҳаб). -       Шомни атрофга қоронғулик тушиб, осмонда юлдузлар кўпайиб кетгунча кечиктириш макруҳ, аммо модомики ҳали хуфтон вақти кирмаган экан, шом қазо бўлган ҳисобланмайди. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife 😎 РАСМИЙ САҲИФА УЛАШИНГ🗣

Repost from Muslim/podcast.uz
#Muslim_podcast #xulosa 🗣ХУЛОСА  ⚡️ БУГУН АНГЛАМАСАК ЭРТАГА КЕЧ БЎЛАДИ 🎙 Эксперт: Яҳё домла Раззоқов Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси катта ўқитувчиси 🎙 Бошловчи: Ўткир Собиров Ўзбекистон мусулмонлари идораси бош мутахассиси 🟢1. Мазҳаб ўзи нима? 🟠2. Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан кейин ихтилоф чиқса кимларга мурожаат қилинган? 🟢3. Мазҳаблар қай тартибда шаклланиб марказлашган? 🟠4. Мазҳаблардаги енгилликларни териб-териб унга амал қилиш жоизми? 🟢5. Қуръон ва суннатдан ҳукм олишга ким ҳақли? 🟠6. Оят ва ҳадислардан ҳукм олиш учун нималарни билиш керак? 🟢7. Оят ва ҳадислардан тўғридан-тўғри қайси ҳукмларни олишимиз мумкин? 🟠8. Биз салафи солиҳларга эргашишимиз керакми? 🟢9. Бир жойда битта мазҳабга эргашмаслик тўғрими? 🟠10. Мазҳаблардан чўқиб-чўқиб амал қилиш жоизми? 🟢11. Мазҳаб Қуръон ва суннатга зидми? 🟠12. Мазҳабга эргашиш вожибми? 🟢13. Ўзингда илм бўлмаган нарсанинг орқасидан эргашма! 🟠14. Уламоларга тил узатишдан жуда эҳтиёт бўлинг! 🟢15. Динда адашмаслик учун нималарга эътибор бериш зарур? 🎞 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ YOUTUBE КАНАЛИМИЗДА ТАМОШО ҚИЛИНГ! 🥺Telegram|🛍Instagram|🤪Facebook|😍YouTube 🧐Sahifalarimizga obuna boʼling va ulashing!

АСР НАМОЗИ ҲАҚИДАГИ ҲАДИС #ҳадис ❓2173-САВОЛ: “Аср намозини қазо қилган одамнинг қилган амаллари бекор бўлибди” ҳадисини қандай тушунамиз? Агар шу иш содир бўлса, бутун умр қилган амаллари бекор кетадими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Бурайда Асламий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган мазкур ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: مَنْ تَرَكَ صَلَاةَ العَصْرِ فَقَدْ حَبِطَ عَمَلُهُ*Ким аср намозини тарк қилса, унинг амали ҳабата (*бекор_) бўлибди”, (Имом Бухорий ривояти). Ҳадисдаги “... *тарк қилса_”дан мурод, узрсиз равишда қасддан тарк қилишдир. “... _унинг амали ҳабата (бек_ор) бўлибд*и” иборасини эса “амалнинг ўзи бутунлай йўқ бўлиб кетади”, деган маънода эмас, балки амалнинг ажри, мукофоти бекор бўлиб, савоби йўқ бўлиб кетади, деб тушунилади. Агар уни зоҳирий маъноси тушунилса, кишининг шу пайтгача бажарган намоз, рўза, закот ва ҳажларини қайта бажариши керак бўлар эди. Айнан қайси амалларининг ажру савоби бекор бўлади деган масалада уламолар турлича фикрлар билдирганлар: айримлар ўша кундаги амаллари бекор бўлади, деган бўлсалар, баъзи олимлар ўша қазо бўлган аср намозининг савоби бекор бўлади (яъни ўз вақтида ўқиган киши учун бериладиган савоблардан маҳрум бўлади), деганлар. Бошқа олимлар эса бу мажозий ўхшатиш бўлиб, ундан кўзланган маъно “Унинг қилган иши худди амали бекор бўлган кимсага ўхшаб қолибди”, демакдир, деб айтганлар. Бошқа бир фикрга кўра, бунинг маъноси: “Амали бекор бўлишига жуда оз қолди”, деганидир. Ибн Ҳажар Асқалоний айтадилар: “Ушбу таъвиллар ичида ҳақиқатга энг яқини шуки, бу сўз қаттиқ огоҳлантириш (зажр ва таҳдид) мақомида бўлиб, унинг зоҳирий маъноси кўзда тутилмаган”. Юқоридаги сўзлардан хулоса қилсак, аср намозини қасддан узрсиз тарк қилиш катта гуноҳдир, бундай одам жуда кўп яхшиликлардан бебаҳра қолади. Аммо бир марта аср намозини тарк қилиш билан унинг барча амаллари бекор бўлиб кетмайди. Балки ўша кундаги амалларигина бекор бўлади ёки ўша бир намознинг ажру савобидан маҳрум бўлади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife 😎 РАСМИЙ САҲИФА УЛАШИНГ🗣

#МАҚОЛА #ИСРОФ #ИЛЛАТ ИСРОФ – ЗАРАРЛИ ИЛЛАТ •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• “Исроф” деганда кераксиз нарсаларга беҳуда пул сарф этиш
#МАҚОЛА   #ИСРОФ     #ИЛЛАТ ИСРОФ – ЗАРАРЛИ ИЛЛАТ •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• “Исроф” деганда кераксиз нарсаларга беҳуда пул сарф этиш, фойдасиз сарф-харажатлар ва ҳаракатлар тушунилади. Инсон табиатан исрофгарчиликка мойил бўлиб, ҳар қадамда молини беҳуда сарфлайди Батафсил..... Абдусалом Тожихўжаев, Чуст тумани “Имомқулбой” жоме масжиди имом хатиби Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring! 👇👇 🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram 💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube 📲Sahifalarimizga obuna boʼling va ulashing!

#МАҚОЛА #ХУЛҚ #БОЙЛИК! ЯХШИ ХУЛҚ — ЭНГ КАТТА БОЙЛИК! •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• Ҳаёт тажрибаси шуни кўрсатадики, инсонни ҳақиқи
#МАҚОЛА   #ХУЛҚ     #БОЙЛИК! ЯХШИ ХУЛҚ — ЭНГ КАТТА БОЙЛИК! •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• Ҳаёт тажрибаси шуни кўрсатадики, инсонни ҳақиқий бахтга етаклайдиган, уни жамиятда ҳурматли қиладиган энг катта бойлик — бу яхши хулқдир. Яхши хулқ инсоннинг ички оламини, тарбиясини ва маънавий даражасини акс эттиради. Батафсил..... Бекзоджон Халилов Наманган шаҳар “Хомиддин қори” жоме масжиди имом-ноиби Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring! 👇👇 🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram 💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube 📲Sahifalarimizga obuna boʼling va ulashing!

#МАҚОЛА #ИСЛОМ #ДЎСТ ДИНИМИЗДА ЧИН ДЎСТЛИК •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• Чин дўст Аллоҳга итоат қилишга ёрдам беради, айбингизни я
#МАҚОЛА   #ИСЛОМ    #ДЎСТ ДИНИМИЗДА ЧИН ДЎСТЛИК •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• Чин дўст Аллоҳга итоат қилишга ёрдам беради, айбингизни яширинча айтади, орқангиздан ғийбат қилмайди, қийин кунда ташлаб кетмайди, дуо қилади, муваффақиятингизга ҳасад қилмайди, сизни гуноҳга чақирмайди..... Батафсил..... Ҳусниддин Тожибаев, Наманган шаҳар “Бахоуддин Нақшбандий” жоме масжиди имом ноиби Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring! 👇👇 🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram 💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube 📲Sahifalarimizga obuna boʼling va ulashing!

#muftiy_minbari Ёмон дўст ёмонликка етаклайди 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 📱 YouTube | 📱 Instagram | 📱 Facebook 📲 РАСМИЙ САҲИФА УЛАШИНГ🗣

БАЛОҒАТГА ЕТМАГАН БОЛАНИНГ ҚАБРДАГИ ҲОЛАТИ ❓2172-САВОЛ: Биламизки, ҳар бир банда вафот этгач қабрда сўроқ қилинади. Саволим шуки, балоғатга етмай вафот этганлар ҳам сўроқ қилинадими? Ахир улар ақлини танимаганку ҳали? Пайғамбаримиз алайҳиссалом балоғатга етмаган ўз ўғиллари Иброҳимни қабрга қўйганларида: “Ҳозир сенинг олдинга иккита фаришта келади. “Роббим Аллоҳ” дегин, “Пайғамбарим отам Муҳаммад алайҳиссалом, диним эса ислом” дегин, деб айтган эканлар. Бу воқеадан, демак ҳамма, яъни балоғатга етмаганлар ҳам сўроқ қилинади, деган хулоса чиқадими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Балоғатга етмай вафот этган болалар қабрда савол-жавоб қилиниши масаласида уламолар ихтилоф қилганлар: Имом Абул Муъин Насафий, Ибн Салоҳ, Нававий, Субкий, Ибн Ҳажар Маккий каби олимлар балоғатга етмаган болалар қабрда савол жавоб қилинмайди, деганлар. Абул Муъин Насафий “Баҳрул калом” китобида (179-бет) шундай дейдилар: “Шунингдек, мусулмонларнинг ёш болаларига ҳам ҳисоб, азоб ва қабрдаги савол-жавоб бўлмайди”. Сиз айтган ҳадисни бир қатор олимлар “ғариб”, “саҳиҳ эмас” деганлар. Аллома Субкий айтадилар: “Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўғилларига талқин қилишлари (қабрдаги саволларга жавобларни ўргатишлари) ҳақидаги ривоятнинг асли йўқ”. Аллома Закариё Ансорий айтадилар: “Пайғамбар алайҳиссаломнинг ўғилларига талқин қилишлари ҳақидаги ривоят ғарибдир”. Айрим олимлар эса ёш бола ҳам қабрда савол-жавоб қилинади, деганлар. “Фатовои Баззозия”да шундай дейилади: “Ҳар бир руҳ эгаси савол-жавоб қилинади, ҳатто ёш бола ҳам, Аллоҳ таоло унга (тўғри жавобни) илҳом қилади”. Имом Қуртубий “Тазкира”да шундай дейдилар: “Ёш болалар (қабрдаги савол-жавобда) худди балоғатга етганлар кабидирлар. Улар ўзларининг (қабрдаги) мавқелари ва бахт-саодатларини билишлари учун ақллари комил қилиб қўйилади ҳамда сўраладиган нарсаларига жавоб бериш илҳом қилинади”. Мазҳабимизда биринчи қараш кучлироқ саналади. Аллома Ҳаскафий “Дуррул муҳтор”да айтадилар: “Энг саҳиҳ гап шуки, пайғамбарлар ҳам, мўминларнинг ёш болалари ҳам савол-жавоб қилинмайди”. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife 😎 РАСМИЙ САҲИФА УЛАШИНГ🗣

#муфтий_минбари 📹 Фотимани хоҳласангиз, Али бўлинг! 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари @diniysavollar

#muftiy_minbari Кўринмас дўстлардан эҳтиёт бўлинг 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 📱 YouTube | 📱 Instagram | 📱 Facebook 📲 РАСМИЙ САҲИФА УЛАШИНГ🗣

Repost from Islom.uz
Жазирама иссиқда ўқиладиган дуо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «...Албатта, ҳароратнинг шиддати жаҳаннамнинг тафтидандир», деганлар. Шундай экан, жазирама иссиқ кунларда кўпроқ «Аллоҳумма, ажирний минан-наар» (Аллоҳим, мени дўзахдан сақлагин) деб дуо қилишни унутманг! Манба: Muslim.uz 🕋 @islomuz