en
Feedback
POYKEND.UZ

POYKEND.UZ

Open in Telegram

Бухоро вилояти Қоракўл, тумани Имом хатибларининг расмий диний - маърифий канали paykent.uz

Show more
5 356
Subscribers
-224 hours
-157 days
-12730 days
Posts Archive
Repost from POYKEND.UZ
​​📖 НАМОЗНИНГ СУННАТЛАРИ 1. «Такбири таҳрима» («Аллоҳу акбар»)да қўлнинг бармоқларини ўз ҳолида очиқ тутиб қулоққа теккизиш, сўнг қўлларни киндик остида боғлаш; 2. Такбирдан сўнг «Сано» ўқиш; 3. «Сано»дан сўнг «Аъуузу биллаҳ...» ва ҳар ракатда Фотиҳадан олдин «Бисмиллаҳ...» айтиш; 4. Фотиҳа сураси тугагач, махфий тарзда «Омин» дейиш; 5. Имомнинг рукуъдан кейин «Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ», иқтидо қилганларнинг эса «Роббана лакал-ҳамд» дейишлари (намозни ёлғиз ўқиганлар иккаласини ҳам айтади); 6. Намозда рукнларнинг биридан иккинчисига ўтаётганда «Аллоҳу акбар», дейиш; 7. Рукуъда қўл бармоқларини ёйиб, икки тиззани маҳкам чангаллаш ва камида уч марта «Субҳана роббиййал ъазийм» дейиш (бунда аёллар бармоқларини тизза устида жипс тутишади, тиззаларини бироз букишади); 8. Саждада пешонани қўллар орасига олиш, бармоқларни жипслаб, бош бармоқни қулоқ тўғрисида ушлаш; 9. Саждада эркакларнинг оёқлари, тиззалари, қўллари, пешонаси, бурни ерга тегиб туриши, билакларини ерга ҳам, қовурғасига ҳам теккизмай тутиши (аммо аёллар бу айтилганларга қўлларини теккизиб, йиғилиброқ сажда қилишади); 10. Эркакларнинг чап оёқ устига ўтириши, ўнг оёғини тиклаб, бармоқларини қиблага қаратиши (аёллар эса икки оёғини ўнг томонга чиқариб, чап думбасига ўтиради); 11. Қаъдада салавот, «Роббана аатинаа...» каби дуоларни ўқиш; 12. Аввал ўнг, сўнгра чап томонга салом бериш; 13. Фарз намозларини жамоат бўлиб ўқиш. 🕌Сайидов Тўлқин Расул ўғли 🕌Мир Араб мадрасаси талабаси @Poykenduz

Repost from Naqshband.uz
#Кун_ояти «Аллоҳдан ўзга ибодатга сазовор зот йўқ. У сизларни қоим бўлишида ҳеч шубҳа йўқ қиёмат куни, албатта, жамлар. Ким А
#Кун_ояти «Аллоҳдан ўзга ибодатга сазовор зот йўқ. У сизларни қоим бўлишида ҳеч шубҳа йўқ қиёмат куни, албатта, жамлар. Ким Аллоҳдан кўра ростгўйроқ?!», («Нисо» сураси, 87-оят). «Тафсири Ҳилол» китобидан 🔗 @NaqshbandUZ

Repost from Naqshband.uz
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ. Бугун сешанба — 07 июль 2026 — 22 муҳаррам 1448 🔖Ҳасандан ривоят қилинади: "Я
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ. Бугун сешанба — 07 июль 2026 — 22 муҳаррам 1448
🔖Ҳасандан ривоят қилинади:
"Яхшилик ва итоатнинг учдан иккиси ОНАга, учдан бири ОТАга"

👉Катта тобеъин Шаъбий розияллоҳу анҳудан: "Ота-онанинг яхшиликдаги ҳақлари бараварми?" деганида, у киши: "Онанинг ҳаққи кўпроқ", деган эканлар.  ("Яхшилик ва силаи раҳм" китобидан, 1-жуз).

🤲 Аллоҳим, бизни ота-она ҳаққини таниган ва уларга меҳр ва эҳтиромда бардавом фарзандлардан қилгин. Уларга яхшилик ва итоат қилишни биз учун саодат манбаи айлагин.
🔗 @NaqshbandUZ

Repost from Naqshband.uz
Таҳоратда исроф бўладими? 📗 «Иймон» китобидан
Anonymous voting

Repost from Naqshband.uz
#muftiy_minbari Намунали ҳаёт кечирайлик 🎬 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 🔗 @NaqshbandUZ

📝 УЙҒОТ НАМОЗИНИ ЎҚИБ ОЛИШСИН ✏️У хуфтон намозини ўқиб, аёлининг олдига кирди. Фарзандлари ухлаб ётган эди. Аёлидан сўради: — Болалар намоз ўқишдими? — Йўқ, уйда бирон егулик қолмаган, озгина овутай десам, намоз ўқимай ухлаб қолишди, деди аёли. — Уйғот, намозларини ўқиб олишсин. — Бегим, ўйғотсам, очликдан йиғлашади, егани бирон нарса йўқ ахир. — Менга уларни намозга буюришим амр этилган, ризқларига кафил эмасман. Уйғот, ризқлари Аллоҳнинг зиммасида. Буни Ўзи айтган: «Аҳлингни намозга амр эт ва ўзинг унга сабр қил. Биз сендан ризқ сўрамасмиз. Биз сенга ризқ берурмиз. Оқибат тақвоникидир». (То ҳо сураси 132-оят) Аёли тушуниб, фарзандларини уйғотди. Улар намозларини ўқиб бўлишган эди ҳам, эшик тақиллади. Қарашса, остонада бир бадавлат одам қўлида анвои неъматлар кўтариб турибди. — Мана буларни олиб, оила аҳлингиз билан есангиз, деб, қўлидагиларни узатди. — Узр, сиз ким бўласиз, булар нима? — деб сўради уй эгаси. — Уйимга шаҳарнинг бообрў бир кишиси келган эди. Бу егуликларни у учун ҳозирлаган эдим. Лекин таомни бошлашдан олдин у билан тортишиб қолдик. Кейин у ҳеч нарса емасликка қасам ичиб, чиқиб кетди. Мен буларни қўлимга олдим-да, кимнинг эшиги олдида тўхтасам, ўшанга бераман, дедим. Аллоҳ номига қасамки, кўп уйлардан ўтиб, сизнинг остонангизда тўхтаб қолдим. Қасам ичаман, бу ерга қандай келганимни ҳам билмайман, деди. «Эй Роббим, мени ва зурриётларимни намозни тўкис адо этадиганлардан қилгин. Эй Роббимиз, дуони қабул этгин». (Иброҳим сураси 40 -оят) 🕌Қоракўл туман Қобул Ота масжид ноиб имом хатиби Мир Араб мадрасаси талабаси Тўлқинжон Сайидов @Poykenduz

📝 УЙҒОТ НАМОЗИНИ ЎҚИБ ОЛИШСИН ✏️У хуфтон намозини ўқиб, аёлининг олдига кирди. Фарзандлари ухлаб ётган эди. Аёлидан сўради: — Болалар намоз ўқишдими? — Йўқ, уйда бирон егулик қолмаган, озгина овутай десам, намоз ўқимай ухлаб қолишди, деди аёли. — Уйғот, намозларини ўқиб олишсин. — Бегим, ўйғотсам, очликдан йиғлашади, егани бирон нарса йўқ ахир. — Менга уларни намозга буюришим амр этилган, ризқларига кафил эмасман. Уйғот, ризқлари Аллоҳнинг зиммасида. Буни Ўзи айтган: «Аҳлингни намозга амр эт ва ўзинг унга сабр қил. Биз сендан ризқ сўрамасмиз. Биз сенга ризқ берурмиз. Оқибат тақвоникидир». (То ҳо сураси 132-оят) Аёли тушуниб, фарзандларини уйғотди. Улар намозларини ўқиб бўлишган эди ҳам, эшик тақиллади. Қарашса, остонада бир бадавлат одам қўлида анвои неъматлар кўтариб турибди. — Мана буларни олиб, оила аҳлингиз билан есангиз, деб, қўлидагиларни узатди. — Узр, сиз ким бўласиз, булар нима? — деб сўради уй эгаси. — Уйимга шаҳарнинг бообрў бир кишиси келган эди. Бу егуликларни у учун ҳозирлаган эдим. Лекин таомни бошлашдан олдин у билан тортишиб қолдик. Кейин у ҳеч нарса емасликка қасам ичиб, чиқиб кетди. Мен буларни қўлимга олдим-да, кимнинг эшиги олдида тўхтасам, ўшанга бераман, дедим. Аллоҳ номига қасамки, кўп уйлардан ўтиб, сизнинг остонангизда тўхтаб қолдим. Қасам ичаман, бу ерга қандай келганимни ҳам билмайман, деди. «Эй Роббим, мени ва зурриётларимни намозни тўкис адо этадиганлардан қилгин. Эй Роббимиз, дуони қабул этгин». (Иброҳим сураси 40 -оят) 🕌Қоракўл туман Қобул Ота масжид ноиб имом хатиби Мир Араб мадрасаси талабаси Тўлқинжон Сайидов

ТАСБЕҲ ФАҚАТ ЎНГ ҚЎЛДА САНАЛАДИМИ? #қисқа_савол_жавоблар ❓ CАВОЛ: Яқинда бир гап эшитиб қолдим. Тасбеҳ фақат ўнг қўлда санала
ТАСБЕҲ ФАҚАТ ЎНГ ҚЎЛДА САНАЛАДИМИ? #қисқа_савол_жавоблар ❓ CАВОЛ: Яқинда бир гап эшитиб қолдим. Тасбеҳ фақат ўнг қўлда саналади. Чап қўлда мумкин эмас. Чунки чап қўлда таҳорат олинади деган мазмунда. Шу гап қанчалик тўғри? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, одатдаги ҳолатда ўнг қўлда қилинаверади, лекин зарурат бўлса, чап қўл ёрдам бериши ёки бутунлай чап қўлда санаш ҳам мумкин, ўнг қўлда санаш қатъий белгилаб қўйилмаган. Бу ерда афзаллик ҳақида гап кетади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси @Poykenduz

Repost from POYKEND.UZ

Repost from POYKEND.UZ
ИБРАТ МАНСУР НУРУЛЛАЕВ ДОМЛА МУРҲУМ УСТОЗИМИЗ ҲАҚЛАРИГА ДУОДА БЎЛАЙЛИК. @Poykenduz

Repost from Naqshband.uz
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ. Бугун якшанба — 05 июль 2026 — 20 муҳаррам 1448 🔖Ҳасандан ривоят қилинади: "Я
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ. Бугун якшанба — 05 июль 2026 — 20 муҳаррам 1448
🔖Ҳасандан ривоят қилинади:
"Яхшилик ва итоатнинг учдан иккиси ОНАга, учдан бири ОТАга"

👉Катта тобеъин Шаъбий розияллоҳу анҳудан: "Ота-онанинг яхшиликдаги ҳақлари бараварми?" деганида, у киши: "Онанинг ҳаққи кўпроқ", деган эканлар.  ("Яхшилик ва силаи раҳм" китобидан, 1-жуз).

🤲 Аллоҳим, бизни ота-она ҳаққини таниган ва уларга меҳр ва эҳтиромда бардавом фарзандлардан қилгин. Уларга яхшилик ва итоат қилишни биз учун саодат манбаи айлагин.
🔗 @NaqshbandUZ

💦 МУСИБАТГА САБР САБР САБР! 🖌Бир гўзал ҳулқли ота фарзанд кўрди, яъни ўғилли бўлди. Бу гўдак икки ёшга тўлганда вафот этди. 🖌Шундан сўнг, унинг аёли яна ҳомиладор бўлди, яна ўғилли бўлди. Ва яна бу фарзанди ҳам бир ёшга тўлганда оламдан ўтди. 🖌Шундан сўнг Аллоҳ таоло у эркакни тўрт қиз фарзанд билан мукофотлайди. Бу қизлар ҳам бирин кетин вояга етишади, каттаси турмушга чиқади. Қизни бахтини кўрган ота жуда ҳурсанд эди. Бу ҳурсандчилик ҳам узоққа чўзилмайди. Турмушга чиққан қизлари (20 ёшида) дунёдан ўтади. 🖌Нақадар оғир мусибатлар. Иккинчи қизлари ҳам турмушга чиқади ва илк фарзандини туғиши билан бу дунёни тарк қилади. 🖌Икки ўғил, икки қизни вафоти оғир мусибат эди. Мусибатлардан сўнг, учинчи қизлари ҳам 27 ёшга етгач жуда оғир беморлик етиб оламдан ўтади. 3 қиз 2 ўғил мусибати оғир эди. Аллоҳ таоло неъматлари билан Гўзал ҳулқли отага ўғил фарзан ато қилади. Ота ўғлига жуда қаттиқ боғланган, у ўғли билан бир жисм эди гўё. 🖌 Кенжа ўғил ҳам ярим ёшига тўлар тўлмас оламдан ўтади. Шу билан жами 3 қиз 3 ўғилни қўллари билан қабрга қўйган сабрлари билан ўрнак бўладиган бу инсон. 🖌Биласизми бу ота ким эди? ☀️Бу бизни севимли (Жоним у зотга фидо бўлсин!) Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам эдилар. 🕌Қоракўл туман Қобул Ота масжид ноиб имом хатиби Мир Араб мадрасаси талабаси Тўлқинжон Сайидов @paykentuz

Repost from Naqshband.uz
#қизиқарли Миямизда хотира учун жой тугаши мумкинми? Инсон мияси 2000 терабайт маълумотни сиғдира олади Агар миямизни флешка деб тасаввур қилсак, ва у "флешка"га доимий равишда маълумот ёзиб борилса, ундаги жой 200 йил ва ундан кўп вақтга етади. 🔗 @NaqshbandUZ

📚НАМОЗНИ 21-ТА ВОЖИБЛАРИНИ БИЛАМИЗМИ? 🖌 Оммавий вожиблар 7-та 1-чи Такбири тахримда Аллоҳу Акбар деб намозга кирмоқ. 2-чи Биринчи қадада аттаҳиётни ўқимоқ. 3-чи Ҳар икки қадада Аттаҳиётни ўқимоқ. 4-чи Руку ва саждада бир тасбеҳ миқдорича тухташ ором олмоқ. 5-чи Фарзларни ўз жойида адо қилмоқ. 6-чи Вожибларни ўз вақтида адо қилмоқ. 7-чи Салом лавзи билан намоздан чиқмоқ. Бу вожиблар жамоат билан ўқилган намозларда амал қилинади. 🖌Хос вожиблар 1-чи Фарз намозларига икки ракатига қироатни тайин қилмоқ. 2-чи Фотиҳани ўқимоқ. 3-чи Зам сура ўқимоқ. 4-чи Зам сурани фотиҳадан кегин ўқимоқ. 5-чи Фотиҳани бир маротаба ўқимоқ. 6-чи Дуойи қунутни ўқимоқ. 7-чи Жаҳрий намозни жаҳрий ўқимоқ. 8-чи Хуфия намозларни хуфия ўқимоқ. 9-чи Имомга тобий бўлмоқлик. 10-чи Имомга сомий бўлмоқлик,қироатини тинглаш. 11-чи Саждаи тиловат. 12- Қурбон ва Рамозон хайитларидаги қўшимча такбирлар. 13- Руку такбирлари. 14- Саждаи саҳв Жами 21-та вожиб бўлди 🖌Қоракўл туман Қобул Ота масжид ноиб имом хатиби Мир Араб мадрасаси талабаси Тўлқинжон Сайидов @Poykenduz

ВАҚТ ЎЛЧОВИГА ҚАРАНГ, АЛЛОҲУ АКБАР! Бир киши дўстидан: «уйингиздан ишхонангизга боргунча йўл қанча вақт олади?», деб сўрабди. Дўсти: «Агар йўл тиқилинч бўлса, саккиз юзта тасбеҳни, агар йўл очиқ бўлса, икки юз элликта тасбеҳни олади», деб жавоб берибди. Жавобнинг гўзаллигига қаранг! Саҳобалар ҳам вақтни ана шундай ҳисоб қилишар эди. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳу: «Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга саҳарлик қилдик. Кейин у зот намозга турдилар», деди. Мен: «Саҳарлик билан азоннинг (яъни, саҳарликлик тугаши ва бомдод иқомати) ораси қанча (вақт) эди», дедим. У: «Эллик оят (ўқиш) миқдорича», деди». Имом Бухорий ривоят қилган. Вақтни Қуръондан оятлар ўқиш миқдори билан ҳисоб қилишяпти. ТЕКИН СМС, ВИП МИНУТЛАР, ВАЙ-ФАЙ, ВИП МЕГАБАЙТ... АСЛИДА БУЛАР ТЕКИН ЭМАС! Булар бизга қимматга тушяпти! Энг қимматли умримизни совуряпмиз! Умримиз ўтиб кетяпти, умримиз текин эмас-ку!. ... «Ҳикматлар чашмаси»дан 🕌САЙИДОВ ТЎЛҚИН РАСУЛ ЎҒЛИ 🕌МИР АРАБ МАДРАСАСИ ТАЛАБАСИ @Poykenduz

Repost from Naqshband.uz
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ. Бугун шанба — 04 июль 2026 — 19 муҳаррам 1448 🔖Ҳасандан ривоят қилинади: "Яхш
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ. Бугун шанба — 04 июль 2026 — 19 муҳаррам 1448
🔖Ҳасандан ривоят қилинади:
"Яхшилик ва итоатнинг учдан иккиси ОНАга, учдан бири ОТАга"

👉Катта тобеъин Шаъбий розияллоҳу анҳудан: "Ота-онанинг яхшиликдаги ҳақлари бараварми?" деганида, у киши: "Онанинг ҳаққи кўпроқ", деган эканлар.  ("Яхшилик ва силаи раҳм" китобидан, 1-жуз).

🤲 Аллоҳим, бизни ота-она ҳаққини таниган ва уларга меҳр ва эҳтиромда бардавом фарзандлардан қилгин. Уларга яхшилик ва итоат қилишни биз учун саодат манбаи айлагин.
🔗 @NaqshbandUZ

Repost from Muslim.uz
🗣 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
🌙 Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди». (Табароний ривоят қилган)
#ЖУМА #tabrik MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LINGVA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🌐 Facebook

Repost from Naqshband.uz
🌺 Жума куни муборак бўлсин! 🌷 إِنَّ اللَّهَ وَمَلَائِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى النَّبِيِّ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا صَل
🌺 Жума куни муборак бўлсин! 🌷 إِنَّ اللَّهَ وَمَلَائِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى النَّبِيِّ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا صَلُّوا عَلَيْهِ وَسَلِّمُوا تَسْلِيمًا 📿 “Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга салавот айтурлар. Эй, мўминлар! (сизлар ҳам) унга салавот ва салом айтинг!” (Аҳзоб сураси, 56-оят). 🤲 Аллоҳумма солли ва саллим ъала Муҳаммадин ва ъала аали Муҳаммад. 🔗 @NaqshbandUZ

Repost from POYKEND.UZ
#Бомдод_азони اللَّهُمَّ رَبَّ هَذِهِ الدَّعْوَةِ التَّامَّةِ، وَالصَّلَاةِ الْقَائِمَةِ آتِ مُحَمَّدًا الْوَسِيلَةَ وَالْفَضِيلَةَ، وَابْعَثْهُ مَقَامًا مَحْمُودًا الَّذِي وَعَدْتَهُ، حَلَّتْ لَهُ شَفَاعَتِي يَوْمَ الْقِيَامَةِ. «Аллоҳумма, Робба ҳазиҳид даъватит тааммати вас-солатил қоимати ати Муҳаммаданил василата вал фазилата вабъасҳу мақомам маҳмудан аллазий ваъадтаҳ». @Poykenduz