POYKEND.UZ
رفتن به کانال در Telegram
Бухоро вилояти Қоракўл, тумани Имом хатибларининг расмий диний - маърифий канали paykent.uz
نمایش بیشتر5 289
مشترکین
-424 ساعت
-197 روز
-9530 روز
آرشیو پست ها
5 289
Repost from FATVO.UZ | Расмий канал
САЖДАГА КЕТАЁТГАНДА ШИМНИ ЮҚОРИГА КЎТАРИШ
#сажда
❓ 2183-САВОЛ: Намоз ўқиётган кимса саждага боришда шимининг тизза қисмини икки қўли билан юқорига кўтарса, намози бузиладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Йўқ, бу ҳолатда намоз бузилмайди. Чунки бу зарурат юзасидан бўлганлиги, яъни намозни ислоҳ қилишга қаратилган ҳаракат бўлгани учун намозни бузмайди ва макруҳ ҳам саналмайди. Фақиҳлар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг намозда пешона терларини қўллари билан артганлари ва зарурат юзасидан кийимларини тўғрилаб олганларини далил сифатида келтириб, қачон заруратдан ташқари ҳолатларда кийимини ўйнаса ёки уни тўғриласа, макруҳ ва бу ишни бир рукнда уч марта такрорласа, намозни бузувчи амал бўлишини таъкидлаганлар. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife
😎 РАСМИЙ САҲИФА ✅ УЛАШИНГ🗣
5 289
Repost from FATVO.UZ | Расмий канал
#муфтий_минбари
Дунё синов майдонидир
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
@diniysavollar
5 289
Repost from Naqshband.uz
#Қуръон #қироат
Ар-Роҳман сураси (тўлиқ)
Абдулбосит қори Қобилов
🔗 @NaqshbandUZ
5 289
Repost from Naqshband.uz
Аёл киши қолдирган (қазо) рўзаларини кетма-кет тутиб бериши шартми?
📙 «Мўминнинг қалқони»
5 289
Repost from Naqshband.uz
#Дуо
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон намоздан фориғ бўлсалар:
«Аллоҳуммажъал хойра ъумурий ахироҳу ва хойро ъамалий ховатимаҳу важъал хойро аййамий йавма алқока», деб айтар эдилар.
Ибн Сунний ривоят қилган.
Маъноси: Эй Аллоҳим, умримнинг яхшисини охири, амалимнинг яхшисини хотимаси ва кунларимнинг яхшисини Сенга йўлиқадиган кун қил.
🔗 @NaqshbandUZ
5 289
Ҳазрат Абу Бакр
Ҳазрати Умар р.а. Абу Бакр р.а. дан кейин кўзи ожиз аёлдан хабар олгани бордилар. Аёл сўради: - “Дўстинг вафот этдими?”.
- “Қаердан билдингиз?” – деди ҳазрат Умар р.а.
- “Ҳурмо келтирибсан, данаклари ҳам бор экан. Дўстинг хурмоларни данагини ажратиб келар эди” – деди кўзи ожиз аёл.
@Poykenduz
5 289
#Қуръон #қироат
Наас сураси (тўлиқ)
Абдулбосит қори Қобилов
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 https://t.me/POYKENDUZ
5 289
Repost from Naqshband.uz
#Видео #долзарб
Биз олимларнинг фарзандларимиз!
Улуғбек домла Жиянов,
"Мир Араб" олий мадрасаси ўқитувчиси
🔗 @NaqshbandUZ
5 289
Repost from Naqshband.uz
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ.
Бугун душанба
— 27 июль 2026
— 13 сафар 1448
🔖Ҳасандан ривоят қилинади:
"Яхшилик ва итоатнинг учдан иккиси ОНАга, учдан бири ОТАга"
👉Катта тобеъин Шаъбий розияллоҳу анҳудан: "Ота-онанинг яхшиликдаги ҳақлари бараварми?" деганида, у киши: "Онанинг ҳаққи кўпроқ", деган эканлар. ("Яхшилик ва силаи раҳм" китобидан, 1-жуз).
🤲 Аллоҳим, бизни ота-она ҳаққини таниган ва уларга меҳр ва эҳтиромда бардавом фарзандлардан қилгин. Уларга яхшилик ва итоат қилишни биз учун саодат манбаи айлагин.
🔗 @NaqshbandUZ5 289
Repost from Naqshband.uz
ОТАЛАР ҲАҚИДА
▪️1. Ота хонадонга ташриф буюрганда ўриндан туриб, жой бўшатиш лозим.
▪️2. Ота билан кетаётганда унинг изнисиз ундан олдин юрмаслик керак.
▪️3. Ота фарзанд учун бирон нарса мерос қолдирмаса ҳам, ундан номус қилинмайди.
▪️4. Ота бор уйда ўйланишга ва маслаҳат солишга муҳтож бўлинмайди.
▪️5. Ота ёнида ёки у кириб келганда ёнбошлаб ётилмайди.
▪️6. Ота уйда йўқ бўлиб қолинган ўринда истеъмол қилинган нарсалардан алоҳида унинг учун олиб қўйилиши фазилатдир.
▪️7. Мансабли шахс бўлсанг ҳам отанг чақирганда отингдан тушиб, олдида ҳозир бўлишга шошил! Сен иш устида мансаблисан, отанг устида эмас!
▪️8. Отангнинг ёнидаги солиҳ кишиларга нисбатан самимий бўлгин, агар отанг вафот топиб кетса ўшалар билан муомала-муносабатларингни узма!
ОНАЛАР ҲАҚИДА
▪️1. Ҳадяни аввал онага сўнг отага берилиши маҳбубдир.
▪️2. Ҳаёт бўлсалар ҳам, вафот топиб кетган бўлсалар ҳам уларнинг ҳақларига доимо дуода бўлмоқ зарур.
▪️3. Оналарнинг юзларига тушган ажинлар, қўлларининг қадоқлари – сен ва ака-укаларинг, опа-сингилларинг сабабли эканлигини билгин!
▪️4. Сенга берган оқ сути лутфу – хурсандлик биландир, аммо сенинг унга берган таоминг баъзида миннатли ва озорлидир. Шунинг учун берган ҳар-бир луқманг лутфли бўлиши учун камтарин бўл, камтарин бўл!
▪️5. Унга сен ҳар куни кўриниш бер, чунки унинг сени кўриши сенинг унга минглаган хум тиллолар туҳфа қилганингдан ортиқроқдир.
▪️6. Тириклигида бор имкониятинг ила унга тавозеъли ва ширин сўзли бўл, қачонки агар уни йўқотсанг армондан холи бўласан.
▪️7. Ҳайит кунлари бағринга босиб, уни қучгин! У сени ҳар куни қучиб, ҳидларингдан тўйиб-тўйиб завқ олганини эсингдан чиқармагин!
5 289
#Қуръон #қироат
Фалақ сураси (тўлиқ)
Абдулбосит қори Қобилов
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 https://t.me/POYKENDUZ
5 289
Repost from FATVO.UZ | Расмий канал
КАРТАГА НОМАЪЛУМ КИШИДАН ПУЛ ТУШИШИ
#пул
❓ 2182-САВОЛ: Менинг картамга номаълум одамдан пул тушди, карта номаълум, исм фамилияси йўқ. Банк ходимига боғландим, кимдан тушганини топиб беролмади.
Шу пулни нима қилсам бўлади, пулни кимга ёки қаерга топширсам бўлади?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Мазкур пулни эгаси излаб келмайди, деган гумон ғолиб бўлгунча кутилади. Эгаси чиқиб қолса, берилади. Агар эгаси чиқмаса, ушбу пулни эгасининг номидан садақа қилиб юборилади.
Ўрни келганда айтиш жоизки, ҳозирда кибержиноятчилар ўзгалардан ўғирлаган пулларини бегона одамларнинг пластик картасига тушириб, кейин телефон орқали боғланиб, бошқа картага туширишни илтимос қилишмоқда. Кўп ҳолларда бу пулларга қўшиб уларнинг ҳам пулларини ечиб олишмоқда. Шундай ҳолатларга дуч келинса, мутасадди идораларга мурожаат қилиш керак бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife
😎 РАСМИЙ САҲИФА ✅ УЛАШИНГ🗣
5 289
🤷♂️Аллоҳдан сўраш йўлини билиш ҳам бир илм
Бир йигит айтади:
2014-йил эди адашмасам. Одноклассникидаги профилимга бир статус қўйдим, “Аллоҳим тахажжудга уйғотадиган жуфти халол бергин“, деб. Дадам хам Одноклассникидан фойдаланар эканлар, билмаган эдим. Хуллас, статусимга изоҳ қолдириб кетибдилар, “Тахажжудга уйғотадиган жуфти ҳалолни кечда туриб тахажжудда сўраш керак. Бу ерда эмас“, деб...
Аввало ўзинг тахажжудга тур деб айтибдилар.
🕌Сайидов Тўлқин Расул ўғли
🕌Мир Араб мадрасаси талабаси
@Poykenduz
5 289
Repost from POYKEND.UZ
#Бомдод_азони
اللَّهُمَّ رَبَّ هَذِهِ الدَّعْوَةِ التَّامَّةِ، وَالصَّلَاةِ الْقَائِمَةِ آتِ مُحَمَّدًا الْوَسِيلَةَ وَالْفَضِيلَةَ، وَابْعَثْهُ مَقَامًا مَحْمُودًا الَّذِي وَعَدْتَهُ، حَلَّتْ لَهُ شَفَاعَتِي يَوْمَ الْقِيَامَةِ.
«Аллоҳумма, Робба ҳазиҳид даъватит тааммати вас-солатил қоимати ати Муҳаммаданил василата вал фазилата вабъасҳу мақомам маҳмудан аллазий ваъадтаҳ».
@Poykenduz
5 289
Repost from Naqshband.uz
Қиз фарзандларнинг фазилати
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Кимнинг қиз фарзанди бўлса ва у қизига яхшилик қилиб, уни тарбияласа, қизи уни дўзахдан тўсиқ (парда) бўлади».
Имом Бухорий ривояти
Яна дедилар: «Кимнинг учта қизи, учта синглиси ёки икки қизи, икки синглиси бўлса, уларга яхши муомала қилиб, Аллоҳдан қўрқса, унга жаннат бордир».
Имом Термизий ривояти.
5 289
Repost from POYKEND.UZ
Таҳоратли юришнинг фазилати
Доимо таҳоратли юрган кишига Аллоҳ таоло қуйидагиларни эҳсон қилади:
1. Фаришталар унинг ёнидан ажралмайди.
2. Давомли савоб ёзадилар.
3. Бутун аъзолари тасбеҳ қилади.
4. Ухлаганида фаришталар инсон ва жинларнинг зараридан ҳимоя қилишади.
5. Сакороти мавт, яъни жон бериши осонлашади.
6. Таҳоратли пайтида, Аллоҳ таолонинг авф ва мағфиратида бўлади.
7. Ифтитоҳ такбирига кеч қолмайди.
“Авлиёи киром ҳамма вақт таҳоратли бўла олиш учун кам еб, кам ичардилар” (Анвор-ул қудсия).
@Poykenduz
5 289
Repost from Naqshband.uz
#Тафаккур
Поездда бошқа йўналишга адашиб чиқиб олган бўлсанг, биринчи бекатдаёқ тушиб қолишга ҳаракат қилгин. Чунки масофа узайгани сайин қайтиш билетининг нархи қимматлашиб бораверади.
Изоҳ: Хато нотўғри йўлга тушиб қолган инсон тезроқ ортига қайтиши, тавба қилиб, ўнгланишга уринмоғи лозим. Чунки хато йўлда чуқурлашгани сайин ундан қайтиб олиш қийинлашиб бораверади. Шу боис унинг бадали ҳам, гуноҳи ҳам ортиб бораверади.
🔗 @NaqshbandUZ
5 289
💫 СУВ ИЧИШДАГИ 5 СУННАТ
1."Бисмиллоҳ..."айтиш.
2. Ўнг қўлда ичиш.
3. Дам олиб, (идишнинг ташқарисида)нафас олиб, учга бўлиб ичиш."Набий(а, с) ичимликда уч марта нафас олар эдилар"
(Имом Муслим ривояти).
4. Ўтириб ичиш.Расулуллоҳ (с.а.в.):"Бирортангиз тик туриб ичмасин ", дедилар (Имом Муслим ривояти ).
5.Ичиб бўлгач, Аллоҳга ҳамд айтиш." Албатта, Аллоҳ таоло банда таом еб, ичимлик ичиб, Унга ҳамд айтганидан рози бўлади "
(Имом Муслим ривоят )
Ирфон китобидан
🌿 Қоракўл туман Қобул Ота масжид ноиб имом хатиби
🕌Сайидов Тўлқин Расул ўғли.
@Poykenduz
