Севара Туляганова
306
Subscribers
-324 hours
-87 days
-7530 days
- Subscribers
- Post coverage
- ER - engagement ratio
Data loading in progress...
Subscriber growth rate
Data loading in progress...
Repost from Потребитель Бухара🇺🇿
Pharm Press жамоаси билан ушбу халқаро кўргазмада биргаликда ижодиф ҳамкорлик қилдик!
Repost from Uzpharmagency
Афғонистон савдо ва инвестиция палатаси бошчилигидаги делегация расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди.
🌐Юртимизга Афғонистон Ислом Республикасининг Афғонистон савдо ва инвестиция палатаси раисининг биринчи ўринбосари бошчилигидаги ишбилармон доира вакилларидан иборат делегация ташриф буюрди. Бугун делегация вакиллари Ўзбекистоннинг миллий маҳсулотлари кўргазмаси билан танишдилар. Кўргазмада республикамизда фаолият юритувчи 200дан ортиқ корхона вакиллари ўз маҳсулотлари билан иштирок этдилар. Жумладан, дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникалар ишлаб чиқарувчи корхоналар ўз маҳсулотлари билан қатнашдилар.
✍️Афғонистон ва Ўзбекистон давлатлари ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, республикамизда фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектлари вакилларининг фаолиятини кенгайтириш ҳамда экспорт ҳажмини ошириш, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика, озиқ-овқат ва бошқа соҳаларни ривожлантириш мақсадида ташриф доирасида бир қатор тадбирларни ўтказиш режалаштирилган.
Батафсил видеолавҳада👆
🌐Website| ✅Telegram |🌐 Instagram | ✅Facebook | 📹Youtube
Repost from Расмий хабарлар I Официальные новости
Фарзандингиз ижтимоий тармоқларда қандай контентга кўпроқ қизиқаётганини назорат қиласизми?
Кўнгилсиз воқеаларни олдини олиш мақсадида болалар томоша қилаётган видеоматериаллар мазмун-моҳиятига эътиборли бўлинг!
📲 Уяли алоқа воситаларидан тўғри фойдаланишлари бўйича йўл-йўриқ ўргатинг!
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Repost from Тезкор Хабарлар
Кечиринг ва унутинг!
Бугун, 14-апрел, ўтган ҳақоратларни унутадиган ва кечирадиган кун!
Яқинлар орасидаги гап сўзларни унутинг, эски шикоятларни кечиринг, қўнғироқ қилинг, ёзинг ва шунчаки севинг. Самимий мулоқот ярашиш ва тушуниш йўлидаги биринчи қадам ҳисобланади. Мағрурликдан кўра бахтли бўлиш яхшироқдир.
Шуни эсда тутиш керакки, агар сиз атрофингиздагиларни кечирсангиз, ўзингизни кечирган бўласиз.
👉 @TEZKORXABARLAR
❤ 2
Repost from Расмий хабарлар I Официальные новости
Жорий йил 1-чоракда Фармацевтика корхоналари томонидан 1 трлн, 157 млрд сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилди
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Тўлаганова маълум қилди.
⚡️Ҳисобот даврида 37 млн долларлик маҳсулотлар экспорт қилинди. Инвестиция дастурига киритилган 17 та лойиҳа доирасида 25,0 млн доллар инвестиция маблағлари ўзлаштирилди.
⚡️Умумий қиймати 6,5 млн долларлик 2 та лойиҳа ишга туширилиши натижасида 250 нафар янги иш ўрни яратилди.
⚡️Ўзбекистонда янги инвестиция лойиҳа таклифларини ишлаб чиқиш мақсадида 1 чорак давомида Хитой, Россия, Тожикистон, Эрон ва Туркияга хизмат сафарлари ташкил этилиб, жами 59 та компания билан музокаралар ўтказилди.
⚡️Музокаралар натижасида Хитой билан тиббий буюм ва жиҳозлар ҳамда тиббий ускуналарини ишлаб чиқарувчи хорижий компаниялар иштирокида 41 млн. долларлик лойиҳалар Ўзбекистонда амалга оширилишига келишилди.
⚡️Шунингдек, Маҳаллий ишлаб чиқарувчи “AZIYA IMMUNOPREPARAT” корхонаси томонидан 10 млн долларлик маҳсулотларини Хитойга экспорт қилиш бўйича шартнома имзоланди.
⚡️ Батафсил
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
❤ 1
Repost from AOKA - Rasmiy kanali
📢 13 апрель, шанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:
😉😉😉😉😉
⚫️Мавзу: Фармацевтика тармоғида амалга оширилган янгиликлар, дастурлар ижроси
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Севара Тўлаганова, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉
⚫️Мавзу: Ёғингарчиликлар туфайли сел-тошқинларни олдини олиш бўйича кўрилаётган чоралар
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Ғайрат Жўраев, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бошқарма бошлиғи
😉😉😉😉😉
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Repost from Uzpharmagency
#Хон_атлас
💤Хон атлас – энг ёрқин ранглар табиат жилоси, гуллар тасвирини ўзида мужассам этган ўзбек миллий матоси ҳисобланади. Мазкур матони қадимда фақат хонлар кийгани учун ҳам хон атлас номи билан аталган.
🦅Оила ва хотин-қизлар қўмитаси томонидан "Хон атлас" фестивалини ўтказиш анъанага айланди. Республикамиз бўйлаб “Хон атлас-2024” миллий фестивалига старт берилди. 8-14 апрель кунлари фестивалнинг биринчи босқичи ўтказилмоқда.
💤Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ва унинг тизим ташкилотларида фаолият олиб бораётган хотин-қизлар ушбу "Хон атлас" ҳафталигида фаол иштирок этдилар.
🤚Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Матбуот хизмати
🌐Website| ✅Telegram |🌐 Instagram | ✅Facebook | 📹Youtube
Repost from Toshkent viloyati IIBB | Rasmiy kanal
❗️ Toshkent viloyatda boʻlib turgan yuk avtomashinasi haydovchilari!
Xabar berilganidek, Ramazon hayiti munosabati bilan yurtimizda, xususan poytaxtimizda xavfsizlik choralarini koʻrish maqsadida 9-aprel soat 17:00 dan 10-aprel soat 17:00 gacha Toshkent shahriga yuk mashinalarining kirishi va harakatlanishi toʻliq cheklandi.
Shu munosabat bilan, Toshkent viloyati hududida boʻlib turgan yuk mashinalari haydovchilari, mazkur xavfsizlik choralarini toʻgʻri qabul qiling. Yuk mashinalarini yoʻlning qatnov qismlarida qoldirishingiz yoʻllarda tirbandlik hosil qilishi mumkin.
Kun davomida fuqarolar yoki avariya-qutqaruv xizmatlari mashinalari va maxsus transport vositalarining erkin harakatlanishi uchun ichki ishlar organlarini xodimlarning qonuniy talablariga qatʼiy amal qilishga chaqiramiz.
| Telegram | Youtube | Сайт | ВКонтакте | Instagram |