cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Uzpharmagency

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг «телеграм»даги расмий ахборот канал Телефон: (99871) 203-81-81 Веб-сайт: www.uzpharmagency.uz

Show more
Uzbekistan8 458The language is not specifiedMedicine2 738
Advertising posts
8 354
Subscribers
+53224 hours
+1 0447 days
+1 54630 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Show all...
Фармацевтика соҳаси ривожи йўлидаги муҳим учрашувлар

Мамлакатимизда фармацевтика соҳасини ривожлантириш, маҳаллий ишлаб чиқарилаётган дори воситаларининг турларини кўпайтири

Repost from Uzpharmagency
🇺🇿ЎЗБЕКИСТОН УЧИНЧИ ХАЛҚАРО ФАРМАЦЕВТИКА ФОРУМИГА МАРҲАМАТ! 👉2024 йилнинг 30-31 май кунлари “Ўзбекистон учинчи халқаро фармацевтика форуми" бўлиб ўтади. Форум Хорижий фармацевтика компаниялари ва ишлаб чиқарувчиларининг Ўзбекистондаги ваколатхоналари Ассоциацияси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳамкорлигида бўлиб ўтади. 💯"Third International Pharmaceutical Forum of Uzbekistan“ бу — фармацевтика тармоғи лидерлари учун йирик ишлаб чиқарувчилар, дистрибюторлар, давлат идоралари, регулятор-назорат органлари, ишлаб чиқариш технологиялари лицензиарлари, шунингдек, мазкур соҳада ишловчи ҳуқуқшунослар ва консалтинг мутахассислари иштирокидаги тенги йўқ халқаро майдон. 📆 Сана: 30-31-май 📍 Манзил: ИнтерКонтинентал Ташкент меҳмонхонаси (Триллиант) 📞Рўйхатдан ўтиш ва қўшимча маълумот олиш учун: +99899 117 88 99 Бахтиёр Бекмуродов www.uzpharmforum.com ❗️Минтақада етакчи фармацевтика тадбирининг бир қисми бўлиш имкониятини қўлдан бой берманг! Батафсил видеолавҳада👆 Фармагентлик матбуот хизмати 🌐Website|Telegram |🌐 Instagram | Facebook | 📹Youtube
Show all...
Repost from N/a
🔵Аgentlik direktori А.Аzizov boshchiligidagi ishchi guruhning Janubiy Koreyaga tashrifi 🔵Farmatsevtika texnik universiteti (FTU) va Yonsey universiteti oʼrtasida hamkorlik memorandumlari 🔵“Analitik laboratoriyalarning GMP tatbiq qilishda Yaponiyaning Shimadzu korporatsiyasi yechimlari” Farmatsevtika Texnik Universiteti OАV nigohida! Farmatsevtika Texnik Universiteti Nurafshon telekanali mehmoni ⬆️Shu va boshqa xabarlar "Hafta dayjesti" da⬆️ 📷Instagram|🔵Facebook|🎬You tube|🚀Telegram|🌐Website
Show all...
Агентликда "LEKINTERKAPS" корхонаси вакили билан учрашув бўлиб ўтди. 🤚Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори А.Азизов "LEKINTERKAPS" корхонаси директори Ш.Файзиев билан учрашди. Учрашув давомида корхона томонидан "Tashkent Pharma Park" кластери ҳудудида янги лойиҳани ишга тушириш масалалари муҳокама қилинди. "LEKINTERKAPS" корхонаси Агентлик директорини янги лойиҳа билан таништирар экан, республикамизда импорт ўрнини босувчи, инфузия, таблетка, сироплар дори воситалари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалаштирилганлиги билдирилди. Агентлик директори янги лойиҳа билан танишди ва тегишли кўрсатмалар берди. Лойиҳа доирасида 190 та янги иш ўрни яратилиши кутилмоқда.
Маълумот учун: "LEKINTERKAPS" корхонаси Ўзбекистонда 2011 йилдан буён фаолият юритади. Ҳозирги кунга келиб корхона томонидан 36 турдаги биологик фаол қўшимчалар ҳамда 43 хил турдаги дори воситалари ишлаб чиқаради. Корхонада бугунги кунда 84 нафар ходим фаолият юритмоқда.
🌐Website|Telegram |🌐 Instagram | Facebook | 📹Youtube
Show all...
#Ўзбекистон_Ҳиндистон ҳамкорлиги 📍Ҳиндистон ва Ўзбекистон ўртасида фармацевтика соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори А.Азизов Ҳиндистоннинг яна бир "Religare Enterprises Limited (REL)" инвестицион ва молиявий ҳолдинг компанияси вакиллари билан учрашди. ✅Учрашув аввалида Агентлик директори юртимиз фармацевтика бозорининг жорий ҳолати ҳақида маълумот бериб, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш имкониятларини кўриб чиқиш учун энг истиқболли йўналишларни қайд этди. Ўзбекистон фармацевтикасининг бугунги ҳолати, соҳага инвестиция киритиш шартлари, юртимизда ҳорижий компанияларга яратилган имкониятлар, енгиллик ва имтиёзлар масалаларига тўхталиб ўтди. 📌Компания вакиллари Ўзбекистон фармацевтика соҳасига сармоя киритиш, шериклик ҳамда ўзаро фойдали ва манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш режалаштирилганлигини маълум қилдилар. Шунингдек, учрашув давомида ҳамкорлик истиқболлари ва Ўзбекистонда бизнес имкониятлари муҳокама қилинди. 🌐Website|Telegram |🌐 Instagram | Facebook | 📹Youtube
Show all...
#халқаро_ҳамкорлик 🤚Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори А.Азизов мамлакатимизда Pharmaceutical Inspection Co-operation Scheme (PIC/S)ни амалга ошириш истиқболларини муҳокама этиш мақсадида PQM+ ва PIC/S халқаро ташкилотлар вакиллари билан учрашди. Учрашувдаги асосий масалалар юртимизда ишлаб чиқарилаётган фармацевтик маҳсулотларнинг сифати, хавфсизлиги ва самарадорлигини таъминлашга қаратилган. 🌐PIC/S яъни "Фармацевтик инспекция соҳасида ҳамкорлик схемаси" халқаро талабларга асосланган фармацевтик маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва ташқи назорат соҳасида ҳамкорликни мувофиқлаштириш учун яратилган ташкилот. ✅Учрашув давомида томонлар ҳамкорлик истиқболларини, инспекцияларни назорати ва тавсифлаш жараёнларини оптималлаштириш ва саноатда давом этувчи ислоҳотларнинг ривожланишини таъминлаш имкониятларини муҳокама этдилар. Ушбу дастур фармацевтика маҳсулотларининг сифат текширувини юқори стандартга кўтаришга қаратилган. 🌐Website|Telegram |🌐 Instagram | Facebook | 📹Youtube
Show all...
Агентликда "MG PRIME GROUP" корхонаси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. 🤚Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов "MG PRIME GROUP" (KOC Construction) вакиллари билан учрашди. Учрашув давомида корхона томонидан "Тошкент Фарма парк" кластери ҳудудида янги лойиҳани ишга тушириш масалалари муҳокама қилинди. ✅"MG PRIME GROUP" (KOC Construction) корхонаси вакиллари томонидан янги лойиҳа тақдимот қилиниб, республикамизда йирик хорижий корхоналарнинг фармацевтика соҳасида дистирбьюторлик фаолиятини ташкил этиш режалаштирганини билдирди. Агентлик директори янги лойиҳа билан танишди ва тегишли кўрсатмалар берди. 🌐Website|Telegram |🌐 Instagram | Facebook | 📹Youtube
Show all...
Агентликда "MG PRIME GROUP" корхонаси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. 🤚Жорий йил 30 апрел куни Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов "MG PRIME GROUP" (KOC Construction) вакиллари билан учрашди. Учрашув давомида корхона томонидан "Тошкент Фарма парк" кластери ҳудудида янги лойиҳани ишга тушириш масаласи муҳокама қилинди. ✅"MG PRIME GROUP" (KOC Construction) корхонаси вакиллари томонидан янги лойиҳа тақдимот қилиниб, республикамизда йирик хорижий корхоналарнинг фармацевтика соҳасида дистрибьюторлик фаолиятини ташкил этиш режалаштирганини билдирди. Агентлик директори янги лойиҳа билан танишди ва тегишли кўрсатмалар берди. 🌐Website|Telegram |🌐 Instagram | Facebook | 📹Youtube
Show all...
Дори воситаларини ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди   Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Н.Р. ва Д.Т. ноқонуний даромад орттириш мақсадида Бектемир туманидаги савдо мажмуаси олдида фуқаро А.С.га 864 қути “Терафлекс Адванс” номли дори воситасини 16750 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.   👉@Department_uz
Show all...
🟥🟥🟥🟥🟥🟥 Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг Вакцина ва зардоблар илмий-тадқиқот институти фармацевтика соҳаси мутахассисларини малака ошириш курсларига таклиф этади. Батафсил видеолавҳада👆 🌐Website|Telegram |🌐 Instagram | Facebook | 📹Youtube
Show all...