cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

AOKA - Rasmiy kanali

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги расмий канали. ▫️Facebook: https://www.facebook.com/aoka.uz/ ▫️Instagram: https://www.instagram.com/aoka_uz/ 🌐 https://aoka.uz

Show more
Tajikistan229The language is not specifiedNews & Media11 215
Advertising posts
13 433
Subscribers
-224 hours
-207 days
-18130 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

🌟 Президент Фармонига мувофиқ тақдирланганларга давлат мукофотлари тантанали топширилди Бугун "International Tashkent" меҳмонхонасида қатор мутасаддилар, маҳаллий ва хорижий ОАВ ходимлари, журналистлар, медиа-экспертлар, ахборот хизмати раҳбарлари ва қатор соҳа мутахассислари иштирокида Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбир бошида Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот котиби Шерзод Асадов давлатимиз раҳбарининг соҳа ходимларига йўллаган табригини ўқиб эшиттирди. Шундан сўнг Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева Президент Фармонига кўра тақдирланган фидойи журналистлар, медиа, ахборот хизматлари ва кутубхона тизими вакилларига мукофотларни тантанали равишда топширди. Бу йилги тақдирланган орасида кутубхона масъуллари ҳамда давлат органлари ахборот хизматлари раҳбарлари сони ортганини алоҳида таъкидлаш лозим. АОКА жамоаси, фурсатдан фойдаланиб, барча мукофот соҳибларини муборакбод этади. Касбингиз, меҳнатингиз, самарали фаолиятингиз сабаб эришаётган эҳтиром ва эътирофларингиз бардавом бўлсин! Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Show all...
2👍 1🔥 1👏 1
Photo unavailableShow in Telegram
Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига табрик
Show all...
👍 7🔥 3👏 2
💬 Ахборот истеъмолчиларини биринчи манба ёрдамида керакли маълумотлар билан таъминлаш бизнинг энг муҳим вазифаларимиздан бири – А.Ходжаев Бугун Олий судда 27 июнь - Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан байрам тадбири ўтказилди. Тадбирда АОКА директори Асаджон Ходжаев, Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори, Ўзбекистон Миллий медиа бирлашмаси бошқаруви раиси Шерзодхон Қудратхўжа, Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Акромжон Фозилов ҳамда судлар фаолиятини ёритишда алоҳида фаоллик кўрсатаётган журналистлар иштирок этди. Ахборот соҳаси мутасаддилари журналистларни касб байрами билан қутлашиб, кенг жамоатчилик ўртасида судлар фаолияти юзасидан тўғри ва холисона фикрларни шакллантириш, медиа-маконда суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар кенг ва объектив ёритилишини таъминлашда оммавий ахборот воситаларининг алоҳида ўрни ва роли мавжудлигини қайд этишди. АОКА директори А.Ходжаев тадбир иштирокчиларини айёмлари билан қутлар экан, мамлакатимизда ахборот соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар ОАВ ва ахборот хизматлари фаолиятида самарали акс этиб бораётганини таъкидлади.
Жамиятнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда сизларнинг хизматларингизни хеч қандай мезон билан ўлчаб бўлмайди. Зеро, оммавий ахборот воситалари ва суд тизими матбуот хизматларининг расмий манбалари ҳаммамиз учун ҳуқуқий ахборотнинг асосий манбаи ҳисобланади. Шу маънода давлат ва жамият, жумладан суд-ҳуқуқ тизимини мустаҳкамлашда сизларнинг меҳнатларингиз ҳар қандай таҳсинга лойиқ, деди А.Ходжаев.
Байрам тадбири якунида журналистларга эсдалик совғалари топширилди. Шунингдек меҳмонлар Олий суд музейининг экспонатлари билан танишди. Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Show all...
👍 3 1🔥 1
Photo unavailableShow in Telegram
🏵 "Оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган энг яхши материал" ғолиблари аниқланди Ўзбекистон Президентининг тегишли қарорига мувофиқ, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамда Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси томонидан эълон қилинган танлов юзасидан жорий йилнинг биринчи чорагида ОАВ ходимлари ва муаллифлар (ижодий гуруҳ аъзолари) тақдим этган 435 та мақола, шарҳ, журналистик суриштирув, интервью, видео-, аудио-, фотоматериаллар tanlovmedia.uz платформасига жойлаширилгани маълум қилинган эди. ✅ Жамоатчилик овози ва ҳакамлар ҳайъатининг баҳолашлари натижасида 4 та йўналишда танлов ғолиблари аниқланди. ⚡️ “Телеканалларда эфирга узатилган материаллар” йўналишида: I ўрин – Азаматов Хуршид – "Madaniyat va ma'rifat" телеканали режиссёри; II ўрин – Воҳидов Нурзод – "Zo'r TV" телеканали мухбири; III ўрин – Пирбоев Умед – “Xalqaro press-klub” мухбири. 〰️〰️〰️〰️〰️ ⚡️ "Радиоканалларда эфирга узатилган материаллар" йўналишида: I ўрин – Мақсудова Нодира – Радио “Grande” муҳаррири; II ўрин – Умрзоқова Шоира – “O‘zbekiston 24” мухбири; III ўрин – Азимова Моҳигул – “Yoshlar” радиоканали бош муҳаррири. 〰️〰️〰️〰️〰️ ⚡️ "Веб-сайтларда эълон қилинган материаллар" йўналишида: I ўрин – Ахатова Инобат – Oyina.uz мухбири; II ўрин – Абдуҳалимова Зуҳра – Kun.uz мухбири III ўрин – Шокиров Шокир – Kun.uz мухбири 〰️〰️〰️〰️〰️ ⚡️ "Газета ва журнал (ахборотнома-бюллетень)ларда чоп этилган материал" йўналишида: I ўрин – Мўминова Адолат – “Surxon tongi” газетаси мухбири; II ўрин – Асилбеков Ислом – “Hurriyat” газетаси мухбири; III ўрин – Зарипов Карим – “Darakchi” газетаси мухбири. 〰️〰️〰️〰️〰️ 💰 Бундан ташқари ҳар бир йўналишда 5 нафардан иштирокчига рағбатлантирувчи мукофотлар топширилади. ✔️ 27 июнь, пайшанба куни АОКА анжуманлар залида "Ўзбекистон матбуоти: кеча, бугун, эртага" мавзусидаги давра суҳбати доирасида танлов ғолиблари тантанали тақдирланади. Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Show all...
👏 10 7🔥 5👍 3
🎗27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан қатор соҳа мутахассислари давлат мукофоти билан тақдирланди Жумладан, оммавий ахборот воситалари билан самарали ҳамкорлик ва мулоқотни йўлга қўйган, ташкилот очиқлиги ва шаффофлигини таъминлашда намунали хизмат кўрсатган, кўп йиллик тажрибаси асосида ёш кадрларни тайёрлашда натижали фаолият олиб бораётган давлат органлари ахборот хизматлари раҳбарлари меҳнатлари давлат раҳбари томонидан муносиб эътироф этилди. Хусусан: Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг матбуот котиби Боймирзаева Саодат Ураковна – II даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан; Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси матбуот котиби Имомхўжаев Зафар Ахбарович – «Соғлом турмуш» медали билан; Ўзбекистон Олий суди матбуот котиби Абидов Азиз Агзамович – «Шуҳрат» медали билан тақдирланди. АОКА жамоаси давлат мукофотига лойиқ топилган барча соҳа ходимларини, шу жумладан, ахборот хизматлари раҳбарларини чин юракдан қутлайди! Келгусидаги фаолиятларида муваффақият ва омад, ижодий баркамоллик, касбий ривожланишларида зафарлар тилайди! Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Show all...
👏 9 7👍 5
Photo unavailableShow in Telegram
🎗Президент Фармони билан қатор матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари давлат мукофоти билан тақдирланди Ҳар йили анъанавий тарзда 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари куни муносабати билан фидокорона меҳнат қилаётган соҳа фидойилари муносиб тақдирланади. Жорий йилда ҳам мамлакатимизда сўз ва матбуот эркинлигини ривожлантириш, юртимиздаги янгиланиш жараёнларини ёритиш, эришилаётган ютуқларни кенг тарғиб этишдаги катта хизматлари, замонавий медиа тармоқлари учун юқори малакали кадрларни тайёрлашда самарали хизмати ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун мухбирлар, муҳаррирлар, масъул ходимлар, бошловчи ва ноширлар меҳнати юксак эътироф этилди. АОКА жамоаси барча давлат мукофоти билан тақдирланган соҳа ходимларини самимий қутлайди. Давлат ва жамият бошқарувида очиқлик ва ошкоралик тамойилларини мустаҳкамлаш, глобал ахборот майдонида миллий манфаатларимизни ҳимоя қилиш, замонавий медиа тараққиётидаги масъулиятли ва шарафли хизматларингизга зафарлар ёр бўлсин! Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Show all...
5👍 4
Photo unavailableShow in Telegram
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Show all...
💬 Кон-геология соҳаси ахборот хизматлари ходимлари учун семинар-тренинг ташкил қилинди Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳамда тизимости, корхона, ташкилот, муассасалари ахборот хизматларида фаолият олиб бораётган матбуот котиблари, масъул ходимлар учун “Геология, тоғ-кон саноати, металлургия соҳасини оммавий ахборот воситаларида ёритишда янгича ёндашув, ўзаро ҳамкорлик, коммуникациялар, тезкор ахборот алмашинувини амалга ошириш” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди. Тренингда АОКА бўлим бошлиғи М.Парпиев, Ахборот хизмати етакчи мутахассиси М.Файзиев ҳамда “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ Ахборот хизмати раҳбари У.Қаршибоева соҳага оид долзарб мавзуларда амалий-назарий тақдимотлар ўтказишди. 📌 Хусусан, семинарда – 🔵оммавий ахборот воситалари билан ишлаш; 🔵соҳа қонунчилигидаги ўзгаришлар; 🔵ташкилот имижини яратиш; 🔵расмий муносабат билдириш; 🔵раддия бериш тартиби; 🔵медиаконтент яратишда эътибор қаратиш зарур бўлган жиҳатлар; 🔵инқирозли вазиятларда тўғри ҳаракат қилиш; 🔵PR-стратегия ишлаб чиқиш; 🔵визуал контент, унинг матнга нисбатан самарадорлиги; 🔵ташқи коммуникация воситаларидан фойдаланиш ҳақида маълумот берилди. Интерактив тарзда, қизиқарли савол-жавобларга бой ўтган семинар-тренинг давомида экспертлар ҳамда иштирокчилар ўртасида соҳа бўйича фикр алмашилди. Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Show all...
👍 5 3🔥 1
Photo unavailableShow in Telegram
📢 26 июнь, чоршанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар: 😉😉😉😉😉 ⚫️Мавзу: Стандартлаштириш соҳасида халқаро ҳамкорлик алоқалари, имзоланаётган дастур ва ҳужжатлар ⚫️Вақти: 10:00 ⚫️Иштирок этади: Абдурауф Расулов, Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ахборот хизмати раҳбари 😉😉😉😉😉 ⚫️Мавзу: Қурилиш-монтаж ишларини бажариш борасида яратилаётган қулайликлар ⚫️Вақти: 12:00 ⚫️Иштирок этади: Саидносир Усмонов, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати раҳбари 😉😉😉😉😉 ⚫️Мавзу: Ижро этиш соҳасини рақамлаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ⚫️Вақти: 16:00 ⚫️Иштирок этади: Фаррух Тошпўлатов, Мажбурий ижро бюроси ахборот хизмати раҳбари 😉😉😉😉😉 Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Show all...
👍 3
Photo unavailableShow in Telegram
🌐 Медиа макон: дунё янгиликлари ⚡️ TikTok ўзининг сунъий интеллект ёрдамида рақамли аватарларни яратувчи янги воситасининг ички версиясини ҳеч қандай чекловларсиз чиқарди, бу фойдаланувчиларга ҳар қандай сўзни айтади оладиган аватарлар билан видео яратишга имкон беради; ⚡️ Meta реал фотоларни "сунъий интеллект ёрдамида олинган", деб янглишмоқда, бу эса фотографларни ташвишга солмоқда; ⚡️ Google компанияси Meta ва Character.AI'нинг машҳур чат-ботларига ўхшаш махсус чат-ботларни ишлаб чиқмоқда; ⚡️ Google, Anthropic ва xAI каби сунъий интеллект компаниялари чот-ботлар янада қизиқарли бўлиши устида ишлашмоқда; ⚡️ TikTok эгаси – Хитойнинг ByteDance компанияси СИ-процессорлар ишлаб чиқиш бўйича Америка Broadcom компанияси билан музокараларни бошлади; ⚡️ Маълумотларга кўра сунъий интеллект ҳақиқатда айрим касблар, айниқса, ёзма ишлар, дастурлаш ёки таржима қилишнинг асосий шакллари секинлик билан йўқолиб бораётганда фрилансерлар ўрнини эгаллаши мумкин; ⚡️ Google қидирув натижаларида Reddit постларига устувор аҳамият беришда давом этмоқда; ⚡️ OpenAI GPT-дўкони ишлаб чиқарувчилари ўз ишлари учун маблағ олишнинг креатив усулларини топмоқдалар. 〰️〰️〰️〰️〰️
Show all...
🔥 2
Choose a Different Plan

Your current plan allows analytics for only 5 channels. To get more, please choose a different plan.