cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Yoshlar kundaligi | Rasmiy

Муаммо борми, дарҳол ёз👉: @yoshlar_kundaligi_bot Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉: @Yoshlar_aloqada_bot Расмий веб сайт: yokun.uz

Show more
Advertising posts
47 393Subscribers
-22424 hours
-1 6257 days
-9 71230 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

#биласизми Банкоматдан нақд пул ечаётганимизда нега 1 фоиз комиссия тўлаймиз? 📌Картангиздаги 1 млн. сўмни банкомат орқали нақдлаштирсангиз, ечиб олинган комиссия 1 фоиз, яъни 10 минг сўмнинг ҳаммаси банк фойдаси эмас. 💸10 минг сўмнинг 10 фоизи, яъни 1000 сўм тўлов тизимларига амалиётни процессинг қилгани учун; 💸10 минг сўмнинг 40 фоизи, яъни 4000 сўм банкоматлар ва қурилмалар амортизацияси учун; 💸10 минг сўмнинг 30 фоизи, яъни 3000 сўм инкассация, нақд пулларни қайта санаш харажатлари; 💸10 минг сўмнинг 10 фоизи, яъни 1000 сўм коммуникация, электр энергияси, суғурта, эҳтиёт қисмлари ва ижара тўловларига оид харажатлар; 💸10 минг сўмнинг 10 фоизи, яъни 1000 сўм банк фойдаси ташкил этади. ‼️Демак, биз нақдлаштираётган 1 млн. сўмнинг атиги 1000 сўми банкнинг соф фойдаси бўлар экан. Yoshlar kundaligi
Show all...
#Қилмиш_қидирмиш Тошкент вилоятида босқинчилик қилиб, одам ўғирлаган уюшган жиноий гуруҳ ушланди Yoshlar kundaligi
Show all...
#Даҳонинг_болалиги Биринчи Шарқ қалдирғочи Онаси “қизим Парижда рақсга тушади”, деганида ҳамма кулганди. Бироқ у кейинчалик бутун дунёда “биринчи Шарқ қалдирғочи”, “Шарқдаги Айседора Дункан” номлари билан танилди. 1906 йил 29 март куни Марғилон шаҳридаги Петросянлар оиласида қизалоқ туғилди.  Ўша пайтлар бу оила инқилобий ҳаракатлар туфайли Ўрта Осиёга сурган қилинган бўлиб, чақалоқ туғилиши уларнинг ҳаётига янги бахт олиб кирди. Шўх-шаддод қизалоқ маҳалласида пайдо бўлган кўчма артистлар труппаси томошаларига ҳавасманд эди. У бир кўрган ҳаракатини қийналмай такрорлай олган. Яқинлари орасида эркин рақсга туша бошлаганида эндигина 6 ёшга тўлганди. Жўшқин табиатли қизалоқ дугоналари билан кўчада ўйнар экан, уста Олим Комилов доираси зарбидан беихтиёр рақсга тушарди. Ўз устида мустақил ишлаши, рақсда кўрсатган дадил ва бетакрор ҳаракатлари натижасида 12 ёшида Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий бошчилигидаги зиёлилар назарига тушди. Айнан шу йили у илк бор катта саҳнага чиқди. Москва театр техникумини муваффақиятли тамомлагач, театр труппаси билан бутун республикани кезди. 1925 йил Парижда Халқаро декоратив санъат кўргазмасида ёш раққоса Муҳиддин Қори Ёқубов билан бирга Ватани шаънини муносиб ҳимоя қилади. Қаҳрамонимизнинг ўзбекона либослари парижлик хонимларнинг ҳавасини уйғотади. Улар ўзбек миллий либосларини навбати билан кийиб кўра бошлайди. У бундан таъсирланади ва саёҳат давомида ўзбекона либосларидан воз кечмайди. 29 ёшида Лондонда ўтказилаётган халқаро фестивалда ғолиб бўлиб, Буюк Британия қироличаси қўлидан олтин медаль олади. Унинг миллий рақс ва қўшиқ санъатига қўшган ҳиссаси учун ўзбек аёл санъаткорлари ичида биринчи бўлиб “Ўзбекистон халқ артисти” унвони билан тақдирланади. У 1938 йили биринчилардан қўшиқ ва рақсни бирлаштириб, саҳнавий ижро муҳитига мослаштирди. Янгича ифодавий воситалар (мимика, рақс, диалог кабилар) билан бойитиб, улар негизида бир неча кичик мусиқий композицияларни ишлаб чиқди.  Мамлакатда у бормаган туман-шаҳарлар деярли қолмади. Оддий халқ тўйларидан тортиб, Катта Фарғона канали қазилиши каби тарихий жараёнларда ҳам ўз санъати билан халққа хизмат қилди. Хусусан, Ангрен шаҳрида кўмир конларининг очилиши арафасида бўлиб ўтган халқ ҳашарларида ҳам қаҳрамонимиз қўшиқ ва рақслари билан иштирок этади. Айниқса, Иккинчи жаҳон уруши даврида фронт учун ўз ҳисобидан танк учун маблағ ажратди. Фронт чизиқларида концертлар ташкил қилиб, аскарларнинг руҳини кўтарди. Умри давомида юзга яқин халқаро ва давлат мукофотлари билан тақдирланди. Қарийб 50 йиллик самарали меҳнат натижасида ижодий лабораторияси мамлакатимиз ва жаҳондаги 86 миллатнинг қўшиқ ва рақслари билан бойиган. У йиллар давомида тўплаган либосларини жамлаб кўргазма ташкил қилди. Кейинчалик бу кўргазма асосида уй-музейи очилди. Вафотидан сўнг ўзбек санъатига қўшган муносиб ҳиссаси учун “Буюк хизматлари учун” ордени билан тақдирланди. Тошкент шаҳридаги кўчалардан бирига унинг номи берилди. Ҳали ҳаётлигидаёқ афсонага айланган бу аёл Тамара хоним эди. Тамара Петросян эди. ✍️ Отабек Бакиров Yoshlar kundaligi
Show all...

⚡️⚡️⚡️ 🇺🇿 ПРЕЗИДЕНТ ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ТАШАББУСИНИ МАЪҚУЛЛАДИ 📌 Шавкат Мирзиёев раислигида “Яшил макон” лойиҳаси доирасида баҳорги экиш мавсумини ташкил қилиш ва чиқиндиларни бошқаришни такомиллаштириш юзасидан видеоселектор йиғилишида Тошкент вилоятида дарахт экиш бўйича маъқулланган лойиҳага кўра: ➖ Нурафшон, Бекобод шаҳри, Ўртачирчиқ, Тошкент ва Оҳангарон туманлари ҳудудидан 34 гектар ер 30 йил муддатга ободонлаштириш бошқармаларига берилади; ➖ Ҳар 1 гектар учун маҳаллий бюджетдан 100 миллион сўм ажратилиб, томчилатиб суғориш тизими жорий қилинади; ➖ Ер тайёр ҳолга келтирилиб, дарахт экиш хоҳиши бор аҳолига ўзи истаган турдаги кўчатни экиши учун шароит яратилади. ‼️ Энди ҳар бир вилоятга камида 20 гектардан ер ажратиш ва ушбу тажрибани бошлаш топширилди. Yoshlar kundaligi
Show all...
⚡️ПРЕЗИДЕНТ СОВҒАСИ 🚙 Шавкат Мирзиёев Наманган туманидаги Муллакудинг қишлоғида истиқомат қилувчи 108 ёшли Иброҳимжон ҳожи ота Хўжаевга Рамазон ойи ва яқинлашиб келаётган Ҳайит байрами муносабати билан “Traverse” автомашинасини совға қилди. Yoshlar kundaligi
Show all...
#Туйғу Парда узра жим турибсан, жим, Чиқолмайсан наҳотки бир зум? Бизни баҳор чорлар, азизим... 🎙 Қўшиқдан 📸 Фото: Саҳобиддин Рустамов 🖼 Образ: Анора Абдурашидова Yoshlar kundaligi
Show all...
#статистика Коррупция авж олган ташкилотлар 💰Коррупцияга қарши курашиш агентлиги 2023 йилда коррупциянинг энг чўққисига чиққан ташкилотлар Топ-15 талигини эълон қилди. 📊Жадвалга кўра Андижон ва Сурхондарё вилоятлари ҳокимликлари рўйхатнинг юқорисидан жой олган. 🤔Олий таълим, қурилиш соҳалари коррупциясику тушунарли ҳолат, аммо Ёшлар ишлари агентлиги Топ-15 таликдан жой олгани жуда қизиқ... Yoshlar kundaligi
Show all...
#Сурат_гапирганда 📌 Пули йўқлигидан ҳамма нолийди, билими йўқлигидан эса — ҳеч ким. ✍️Бенжамин Франклик
Ҳолва деган билан оғиз чучимайди. Томорқаси бор одамнинг пуллари ерда сочилиб ётибди. Фақат уни эгилиб олиш керак.
Yoshlar kundaligi
Show all...
#Маданият ВИЛОЯТДА ИККИТАГИНА: моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари рўйхати эълон қилинди
🖼 157 та мозаик композиция ичида Тошкент вилоятидан иккита композиция ўрин олган. Иккаласи ҳам Ангрен шаҳрида жойлашган.
📌 Лашкарак қишлоғидаги "Гулистон" оромгоҳида жойлашга 1978 йилда чизилган "Суғдийлар тўйи" деворий монументал ранг-тасвир асари; 📌 XIX асрга тегишли "Геолог" МФЙ "Геологлар" шоҳ кўчасидаги деворий сурат. 🎞 ВИДЕОНИ ТЎЛИҚ ТОМОША ҚИЛИШ Yoshlar kundaligi
Show all...
#Бола_тилидан Она сизни яхши кўраман! Шу гапни охирги марта қачон айтдингиз? Айта оласизми? Болалар айтишди, лекин... Уларнинг реакциясини ўзингиз кўринг 🤝Бизнинг ҳамкор: Ўрта Чирчиқ тумани 25-ДМТТ Yoshlar kundaligi
Show all...
Sign in and get access to detailed information

We will reveal these treasures to you after authorization. We promise, it's fast!