cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Навоий вилояти филиалининг расмий канали

Мазкур канал орқали давлат хизматига оид янгиликлар, хабарлар, эълонлар ва таҳлилий маълумотларни, бундан ташқари тест ва суҳбат босқичларини тўғридан-тўғри кузатиб боришингиз мумкин. Мурожаат учун: t.me/argos_navoiy_murojaat_bot

Show more
Advertising posts
373
Subscribers
-224 hours
-27 days
-930 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Photo unavailableShow in Telegram
⚡️ 990 дан ортиқ вакант лавозимга танлов эълон қилинди Қуйидаги ташкилотлар тизимидаги вакант лавозимлар учун эълон қилинган танловларга аризалар қабул қилинмоқда: ▪️ Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ▪️ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ▪️ Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ▪️ Соғлиқни сақлаш вазирлиги ▪️ Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ▪️Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ▪️ Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ▪️ Рақамли технологиялар вазирлиги ▪️ Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ▪️ Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ▪️ Сув хўжалиги вазирлиги ▪️ Транспорт вазирлиги ▪️ Энергетика вазирлиги ▪️ Маданият вазирлиги ▪️ Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ▪️Спорт вазирлиги ▪️ Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ▪️ Давлат активларини бошқариш агентлиги ▪️ Ёшлар ишлари агентлиги ▪️ Солиқ қўмитаси ▪️ Маданий мерос агентлиги ❗️Танловда иштирок этиш учун номзод vacancy.argos.uz порталида рўйхатдан ўтиши лозим. ◾️ Барча бўш иш ўринлари
Show all...
00:20
Video unavailableShow in Telegram
Кўксаройда Президент Шавкат Мирзиёев ва Бош вазир Анвар Иброҳим биргаликда дарахт экдилар Каналга уланиш -@argos_uz
Show all...
"Жадидлар орзуси" — якдиллик ва уйғоқликка чорлайди Республика Маънавият ва маърифат маркази, "Маърифат" тарғиботчилар жамияти, Олий Мажлис ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ҳамкорлигида ХХ аср бошларида халқимизни озодлик ва илм-маърифатга чорлаб, том маънода миллатни уйғотиш умидида яшаган жадид боболаримиз ҳаётига бағишланган "Жадидлар орзуси" спектакли саҳналаштирилди. Спектакль премьерасида Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги вакиллари ҳам иштирок этди. Асар Туркистонда бир неча мактаблар очилишига сабабчи бўлган, биринчи ўзбек драматурги Маҳмудхўжа Беҳбудий, ўзининг «Жамияти хайрия» фонди туфайли етим болаларни чет элларда ўқишига беминнат ҳисса қўшган Абдулла Авлоний ва миллий уйғониш ҳаракатининг яна бир намояндаси Абдулҳамид Чўлпон ҳаётига бағишланади. Унда ўз даврида боболаримиз ҳар қандай қийинчиликларга қарамасдан ватан равнақи, юрт осойишталиги ва энг муҳими, илмлилар сафи кенгайишида кўрсатган беҳисоб хизматлари акс этган. Асар халқни миллат бирлиги ва тараққиёти йўлида ягона мақсад сари оғишмасдан якдилликда ҳаракат қилишга ундаши билан аҳамиятли. Каналга уланиш — t.me/argos_uz
Show all...
Навоий вилоятидаги давлат хизматчилари учун навбатдаги Сиёсий (маърифат) ўқув соати бўлиб ўтди 🔹 Давлат хизматчилари Сиёсий (маърифат) ўқув соатида дастлаб Ўзбекистон ва хориждаги муҳим янгиликлардан хабардор бўлишиб "Биз учун муҳим" видеоролиги, "Бир чимдим маънавият" рукнларини тинглашди. 🔰 Вилоят ва туман (шаҳар) сектор раҳбарлари, давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари, ҳоким ёрдамчилари, хотин-қизлар фаоллари ҳамда ёшлар етакчилари Сиёсий (маърифат) ўқув соатини Агентликнинг YouTube канали ҳамда ilm.argos.uz малака ошириш платформаси орқали кузатиб боришди. |Telegram |YouTube|Facebook |
Show all...
#Халқаро_ҳамкорлик ⚡️Хитойнинг камбағалликни қисқартириш, қишлоқ хўжалиги, барқарор ривожланиш ва шаҳарларни бошқариш бўйича тажрибаси ўрганилмоқда Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Давлат бошқаруви академияси билан ҳамкорликда Миллий кадрлар захирасига киритилган номзодлардан иборат бир гуруҳ давлат хизматчилари учун Хитойга 5 кунлик хорижий стажировка дастурини ташкил этди. Айни дамда Дастур иштирокчилари Хитойнинг Чэнгду шаҳрида бўлиб турубди. У ерда барқарор иқтисодий ва ижтимоий ривожланиши, аҳоли бандлигини таъминлаш, уларнинг турмуш тарзини яхшилаш, хизмат кўрсатиш соҳасини рақамлаштиришга доир Хитой тажрибаси ўрганилмоқда. Шунингдек, Дастур доирасида делегация аъзолари Сичуань провинциясининг Иқтисодий ҳамкорлик бюроси, Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш департаменти ва бошқа катор ташкилотларда бўлишади. Чэнгду шаҳрининг иқтисодий юксалиши билан боғлиқ объектларга ташриф буюрадилар. ◽️Стажировка дастури жорий йилнинг 20 майига қадар давом этади. Каналга уланиш — @argos_uz
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
#Buni_bilasizmi ⚡️ Ҳақорат қилганлик учун қандай жавобгарлик бор? 🔰Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-моддасига кўра ҳақорат қилиш, яъни шахснинг шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситиш — базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан қирқ бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. 🔹 Раҳбарлар бўйсунувидаги давлат хизматчиларига қўпол муомалада бўлиши, ҳақорат қилиши, шахсиятига тегиши, уларга асоссиз танбеҳ бериши ёки айблаши ҳамда камситиши мумкин эмас. |Telegram |YouTube|Facebook |
Show all...
#Диққат Давлат хизматчиси соати ◽️Вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, шунингдек, барча туман, шаҳар ҳокимликлари раҳбар ва масъул ходимлари диққатига! Бугунги куннинг энг муҳим ва долзарб мавзулари ҳақида маълумот бериб борувчи "Сиёсий-маърифат соати" тақдим қилинди. Шунингдек, мазкур ўқувни Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг ilm.argos.uz платформаси ҳамда ютубдаги https://www.youtube.com/watch?v=NpGTjnVmKE4 саҳифасида томоша қилишингиз мумкин. Расмий саҳифаларимиз Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
Show all...
"Сиёсий-маърифат соати" 17.05.2024

Ушбу ўқув соатини барча вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри, шунингдек, барча туман, шаҳар ҳоки...

Repost from N/a
18:44
Video unavailableShow in Telegram
«Тафсилот». Бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилди. @Navoiy_trk
Show all...
🔰 Малака ошириш курсининг дастлабки битирувчиларига сертификатлар топширилди. ▫️ Олдин хабар қилганимиздек, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Навоий вилоят филиали ҳамда Навоий давлат педагогика институти ҳамкорлигида ташкил этилган 2 кунлик ўқув машғулотларининг дастлабки босқичи якунига етди. ▫️ Бугунги машғулотлар "Аҳолига ижтимоий хизматлар ва ёрдам кўрсатишнинг янгича маҳаллабай тизими, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли билан ишлаш", "Таълим тизимини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари" каби долзарб мавзуларда бўлиб ўтди. ▫️ Навоий давлат педагогика институти қошидаги "Қатағон қурбонлари хотираси музейи"да бўлиб ўтган " Учинчи Ренессанс ва Янги Ўзбекистон” ғояси, мамлакатда маданият соҳасининг охирги йиллардаги ривожланиш йўли, аҳолининг маънавий-ахлоқий, диний-маърифий, маданий савиясини ошириш чоралари ҳақида"ги дарс машғулоти тингловчиларда яхши таассурот қолдирди. ▫️Ҳокимликларнинг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича бош ва етакчи мутахассисларидан курс давомида ўтилган мавзулар юзасидан тест синовлари олинди. 🎗 Курсни муваффақиятли якунлаган барча иштирокчиларга малака оширганлиги тўғрисида сертификатлар топширилди. ✅ Эслатиб ўтамиз, ҳокимлик мутахассислари учун малака ошириш курслари жорий йилнинг 29 май кунига қадар давом этади. |Telegram |YouTube|Facebook |
Show all...