cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Сам ВССБ - ахборот хизмати

Самарқанд вилояти ҳокимлиги соғлиқни сақлаш бошқармасининг расмий телеграм канали @samvssb Телефон: +998972898998

Show more
Advertising posts
403
Subscribers
No data24 hours
-47 days
+1230 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Photo unavailableShow in Telegram
#Инфографика 🤱 Она сути чақалоқнинг ақлан ва жисмонан ривожланишида муҳим роль ўйнайди. Сабаби, унинг таркибида юздан зиёд фойдали микроэлементлар мавжуд. Қолаверса, у иммуноглобулинга бой. Болани эмизиш она саломатлигига ҳам ижобий таъсир кўрсатади. 📌 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги инфографикада болани она сути билан парваришлашнинг афзалликлари ҳақида билиб олишингиз мумкин. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Show all...
❗️Жигар учун фойдали бўлган 10 та маҳсулот 📌 Жигар – инсон организмидаги энг муҳим органлардан бири. У қонни зарарли моддалардан тозалаб, танада витамин ва минералларни сақлайди. Шунингдек, яллиғланишни назорат қилиб, энергия ишлаб чиқаради. 🟢 Қуйида жигар учун энг фойдали бўлган 10 та маҳсулот ҳақида маълумот берамиз. 💊 1. Қовоқ. Бу маҳсулот бета-каротиннинг бой манбаи ҳисобланиб, ушбу модда жигарни ҳимоя қилишга ёрдам берадиган кучли антиоксидант ҳисобланади. Ундаги С, Е, калий, магний ва темир каби муҳим витамин ва минераллар жигар фаолиятини яхшилайди ва унинг ҳимоя механизмларини мустаҳкамлайди. 🔶 Қовоқда кўп миқдорда сув ва тола бўлиб, улар жигарни тозалашга ёрдам беради ва зарарли моддаларни организмдан чиқариб ташлашни тезлаштиради. Шу билан бирга, ёғ миқдори кам ва паст калорияли бу маҳсулот жигарга ортиқча юк тушишининг олдини олади. 🖇 2. Туршак. У жигар фаолиятини яхшилаб, детоксикация қобилиятини оширади. Туршак таркибидаги силимарин моддаси ушбу органни мустаҳкам ҳимоялайди. 🥛 3. Сут маҳсулотлари. Йогурт, қатиқ ва бошқа сут маҳсулотлари пробиотикларга бой. Улар ичак микрофлорасини мувозанатлаштиришга ёрдам беради. Ҳазм тизими яхши ишласа, жигарга тушадиган юк камаяди. Натижада организм токсинларни тез ва самарали чиқариб ташлайди. 🥦4. Брокколи. Жигар учун фойдали бўлган ушбу сабзавот антиоксидантларга бой. Ундаги сульфорафан моддаси жигарни зарарли моддалардан ҳимоялаб, яллиғланиш жараёнларини секинлаштиради. 🩺 Қолаверса, брокколи дииндолилметан ва глюкорафанин каби табиий бирикмалар билан жигар ҳолатини яхшилайди. Бу моддалар саратонга қарши хусусиятлар билан боғлиқ ва табиий детоксикация жараёнини қўллаб-қувватлайди. 🫗5. Зайтун ёғи. У антиоксидантларга бой ва жигарни эркин радикаллардан асрайди. Ундаги олеин кислотаси яллиғланишни камайтириб, жигар ҳужайраларини ҳимоя қилади. Шунингдек, зайтун ёғи организмдаги “ёмон” холестеринни камайтириб, “яхши” холестеринни оширади. 🐟 6. Ёғли балиқлар. Ушбу маҳсулот омега-3 ёғ кислоталарига бой бўлиб, жигардаги яллиғланишни камайтиради. Ундаги Д, В12 витаминлари, селен ва йод моддаси орган фаолиятини яхшилайди. Қолаверса, ёғли балиқлар сифатли протеин манбаи ҳисобланади. Протеин эса жигар ҳужайраларининг тикланиши ва янгиланишида муҳим ҳисобланади. 🍠 7. Қизил лавлаги. Унинг таркибидаги бетанин моддаси жигар фаолиятини яхшилаб, детоксикация қобилиятини оширади. 🥜 8. Ёнғоқлар. Бодом ва ёнғоқ омега-3 ёғ кислоталари ва Е витаминига бой. Улар жигарни зарарли моддалардан ҳимоя қилиб, яллиғланишни камайтиради. 🍴9. Саримсоқ пиёз. Ушбу маҳсулот жигарни детоксикация қилишга ёрдам беради. Охирги тадқиқотлар шуни кўрсатадики, у семиришнинг олдини олади ва тана вазнини камайтиришга ёрдам беради. 🫕 10. Сули ёрмаси. Юқори даражада толаларга бой бўлган ушбу маҳсулот ҳазм қилиш тизимини яхшилаб, токсинларни организмдан чиқаришга ёрдам беради. Бу эса жигарга тушадиган юкни камайтириб, унинг фаолиятини яхшилайди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Show all...

00:32
Video unavailableShow in Telegram
#Ayni_vaqtda Viloyat sog‘liqni saqlash boqsharmasi boshlig‘i Suxrob Zayniyevning bugungi sayyor qabuli Samarqand tumani “Yangiariq” mahalla fuqarolar yig‘inida o‘tkazilmoqdi. Shuningdek, sayyor qabul doirasida tuman aholisi uchun viloyat davolash profilaktika muassasalarining malakali tibbiyot xodimlari ishtirokida chuqurlashtirilgan tibbiy ko‘riklar tashkil etildi.
Show all...
10.73 MB
👍 2
01:56
Video unavailableShow in Telegram
#Пресс_тур Каттақўрғон туман тиббиёт бирлашмасига олиб келинган кўчма кардиожарроҳлик мажмуаси аҳолимизга хизмат кўрсатади 🫀 Юрак-қон томир хасталиклари касалликлари олдини олиш ва даволашда манзилли скрининг тадбирлари, замонавий тиббий асбоб-ускуналарнинг аҳамияти катта. 🚑 Миллий тиббиёт марказидан туман тиббиёт бирлашмасига бундай замонавий техника воситасининг олиб келиниши туманимизда юрак-қон томир касалликларини даволаш ва олдини олиш тизимини тубдан такомиллаштириш, сифатли ва юқори технологик кардиожарроҳлик хизматларини олиб киришга хизмат қилади. Каттақўрғон аҳолисига хизмат кўрсатишган келган кўчма кардиожарроҳлик мажмуаси билан вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Сухроб Зайниев, Каттақўрғон туман ҳокими Жамшид Насриддинов танишиб, вилоятдан келган малакали шифокорларга миннатдорчилик билдирди.
Show all...
Sequence 04~1.mp416.01 MB
👍 3 1
Биласизми? ❗️Болани эмизиш она организми учун ҳам фойдали ✅ Она сути билан озиқлантиришнинг бола учун фойдаси ҳақида кўп гапирилади. Аммо унинг она организми учун ҳам фойдали эканини биласизми? 🤱🏻 Агар она кўзи ёриганидан сўнг дарҳол эмизишни бошласа, унинг танаси кўп миқдорда окситоцин гормонини ишлаб чиқаради. Бу эса бачадоннинг тезроқ қисқаришига ёрдам беради, қон кетишини камайтиради ва анемиянинг олдини олади. 🏊🏻‍♀️ Эмизиш орқали қоматни ҳам меъёрида ушлаб туриш мумкин. Сут ишлаб чиқариш учун организм кунига тахминан 200-500 калория сарфлайди. Эмизмайдиган аёл бу миқдордаги калорияни ёқиш учун кунига сув ҳавзасида камида 30 йўлак сузиши ёки велосипедда бир соат давомида тепага кўтарилиши керак. Демак, эмизикли оналар ҳомиладорлик пайтида тўпланган вазнни тезда йўқотиш эҳтимоли кўпроқ. Албатта, озиш бошқа омилларга — онанинг тўғри овқатланиши, гормонал касалликларнинг мавжудлиги ёки йўқлигига ҳам боғлиқ. 📊 Кўпгина тадқиқотлар шуни кўрсатдики, эмизикли аёллар тухумдон ва бачадон саратонига камроқ мойил. Ушбу хавфли касалликлар кўпинча эмизмаган аёлларда учраши мумкин. Бу, эҳтимол, такрорий овуляция цикллари ва эмизикли аёлларда кўпроқ миқдорда бўладиган эстроген гормонининг таъсири билан боғлиқдир. 📋 Эмизикли аёлда мастопатия билан боғлиқ вазият ҳам яхшиланади: шифокорлар ушбу касалликнинг табиий даво чорасини, яъни чақалоқни 3 йилгача эмизишни тавсия қиладилар. 🧘🏻 Эмизиш туғруқдан кейинги депрессияни енгишга ҳам ёрдам беради: эмизикли аёлнинг организмида кўп миқдорда нейропептид гормонлари, шу жумладан қувонч гормони — эндорфин ҳам бўлади. Она фарзандига қувонч билан ғамхўрлик қилиб, руҳий қониқиш ҳиссини туяди. Аммо, бу фақат 100 фоизлик муваффақиятли эмизиш ҳолатидагина бўлиши мумкин. 🖇 Она сутида мавжуд бўлган пролактин гормони табиий тинчлантирувчи воситадир. Эмизикли она стрессга камроқ мойил бўлади ва ҳар хил кундалик муаммоларга осонроқ дош беради. 💞 Эмизишнинг фойдалари бисёр, лекин чақалоқни кўкрагида ушлаб турган бахтли онага ва дунёдаги энг яхши, у учун мўлжалланган озуқани, энг кучли ҳимояни олиб, мириқиб она меҳрига тўяётган чақалоққа бир қарашнинг ўзи кифоя. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Show all...

Photo unavailableShow in Telegram
E ’ L O N ! Samarqand viloyat Sog‘liqni saqlash boqsharmasi boshlig‘i Zayniyev Suhrob Sobirovichning 2024 yil 22 iyun kuni Samarqand tuman “Yangiariq” mahalla fuqarolar yig‘inida Samarqand tumanida yashovchi fuqarolar uchun sayyor qabuli o‘tkaziladi. Sizni qiynayotgan muammolar, taklif va mulohazalaringiz bo‘lsa murojaat qilishingiz mumkin. Shuningdek viloyat davolash profilaktika muassasalarining malakali tibbiyot xodimlari tomonidan aholi chuqurlashtirilgan tibbiy ko‘riklari tashkil etiladi. Manzil: Samarqand tuman “Yangiariq” mahallasi (Chungul qishlog‘i) Mo‘ljal: Samarqand tuman kadastrlar palatasi Ma’lumot uchun: 557055582 https://maps.app.goo.gl/H3M36XVcctJotK8p6
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
Самарқандда ўтказилган талабалар конференциясида Нобел Мукофоти совриндори чиқиш қилди Мамлакатимиз бўйлаб «Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик» шиори остида ёшлар фестиваллари, форумлар ва конференциялар бўлиб ўтмоқда. Батафсил 👉 https://yuz.uz/a/oz/102272 Batafsil 👉 https://yuz.uz/a/uz/102272 Telegram | Facebook | YouTube | Instagram
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
☀️ Ёз — бу хурсандчилик, таътиллар ва табиат қўйнида ҳордиқ чиқариш мавсуми. Бироқ, йилнинг бу фаслида кузатиладиган жазирама иссиқ инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. 📌 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги инфографикада ёзда саломатликни асраш бўйича муҳим тавсиялар келтирилган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Show all...
03:57
Video unavailableShow in Telegram
🏥 Бугунги кунда Республика ихтисослаштирилган дерматология, венерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази дунёнинг кўплаб нуфузли тиббиёт муассасалари ва олийгоҳлари билан самарали ҳамкорлик қилиб келмоқда. 🇷🇺 Ушбу ҳамкорлик доирасида яқинда марказга Россия Федерацияси Марказий давлат тиббий академияси профессори, М.В.Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг тиббий илмий-ўқув маркази бош илмий ходими Андрей Львов ташриф буюрди. 🔬 Тажрибали мутахассис марказнинг Андижон ва Самарқанд вилоятлари ҳудудий филиалларида 120 нафардан ортиқ беморларни кўрикдан ўтказиб, уларга тегишли маслаҳатлар берди. Шунингдек, таниқли профессор томонидан марказ мутахассислари учун маҳорат дарслари ва ўқув семинарлари ҳам ташкил этилди. 📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада шу ҳақда батафсил сўз боради. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Show all...
Dermatalogiya_uzb_finish111.mp427.88 MB
#Айни_вақтда Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг ҳудудларда тиббиёт муассасалари фаолиятини такомиллаштириш, жойларда аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан ўтказилаётган таҳлилий йиғилишининг навбатдагиси Нуробод туманида ўтказилмоқда. ВССБ Ахборот хизмати. 👉Obuna bo‘ling! - @samvssb
Show all...
👍 2
Choose a Different Plan

Your current plan allows analytics for only 5 channels. To get more, please choose a different plan.