1 255
Subscribers
-324 hours
-137 days
-14330 days
Data loading in progress...
Similar Channels
Tags Cloud
No data
Any problems? Please refresh the page or contact our support manager.
Incoming and Outgoing Mentions
---
---
---
---
---
---
Attracting Subscribers
September '26
September '260
in 0 channels
August '26
+9
in 2 channels
Get PRO
July '26
+10
in 2 channels
Get PRO
June '26
+8
in 4 channels
Get PRO
May '26
+2 047
in 1 channels
Get PRO
April '26
+6
in 1 channels
Get PRO
March '26
+26
in 4 channels
Get PRO
February '26
+10
in 2 channels
Get PRO
January '26
+24
in 2 channels
Get PRO
December '25
+19
in 4 channels
Get PRO
November '25
+19
in 3 channels
Get PRO
October '25
+14
in 2 channels
Get PRO
September '25
+17
in 2 channels
Get PRO
August '25
+16
in 1 channels
Get PRO
July '25
+6
in 1 channels
Get PRO
June '25
+11
in 3 channels
Get PRO
May '25
+20
in 3 channels
Get PRO
April '25
+15
in 4 channels
Get PRO
March '25
+8
in 1 channels
Get PRO
February '25
+12
in 1 channels
Get PRO
January '25
+18
in 3 channels
Get PRO
December '24
+14
in 0 channels
Get PRO
November '24
+17
in 1 channels
Get PRO
October '24
+17
in 0 channels
Get PRO
September '24
+20
in 0 channels
Get PRO
August '24
+6
in 0 channels
Get PRO
July '24
+5
in 0 channels
Get PRO
June '24
+3
in 0 channels
Get PRO
May '24
+2
in 0 channels
Get PRO
April '24
+9
in 0 channels
Get PRO
March '24
+14
in 0 channels
Get PRO
February '24
+24
in 1 channels
Get PRO
January '24
+29
in 0 channels
Get PRO
December '23
+211
in 0 channels
| Date | Subscriber Growth | Mentions | Channels | |
| 07 September | 0 | |||
| 06 September | 0 | |||
| 05 September | 0 | |||
| 04 September | 0 | |||
| 03 September | 0 | |||
| 02 September | 0 | |||
| 01 September | 0 |
Channel Posts
Repost from Bosh prokuratura
Прокуратура органлари фаолиятида давлат тили имкониятларидан тўлиқ ва тўғри фойдаланишга эришиш, давлат тилининг нуфузини янада юксалтириш, шунингдек давлат тилига амал қилиш маданиятини янада кенг тарғиб қилиш, ходимларнинг нутқ маданиятини ошириш ҳамда давлат тилида иш юритишга оид амалий кўникмаларини ривожлантириш мақсадида “Миллат она тили билан тирикдир!” мавзусида танлов ўтказиш юзасидан Бош прокуратурада йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда, Бош прокуратура, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, Республика Ҳарбий ва транспорт прокурорлари, Департамент, Бюро ва Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясининг масъул ходимлари видеоконференцалоқа тарзида иштирок этишди.
Тадбирда Бош прокурорнинг “Миллат она тили билан тирикдир!” мавзусида танлов ўтказиш ҳақидаги буйруғи ижроси кўриб чиқилди.
Танлов 3 та йўналишда, хусусан, “тизимли – таҳлилий иш танлови”, “саводхонлик танлови”; “шеърият ва нотиқлик танлови” ўтказилади.
Ушбу танловлар Бош прокуратура ва ҳудудий прокуратураларда комиссиялар тузилиб, улар томонидан баҳоланиб борилади. Тадбир натижасида ғолиблар вилоят ва республика миқёсида муносиб тақдирланишади. Шунингдек, танловнинг бориши ва натижалари оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар орқали кенг жамоатчиликка ёритиб бориш вазифаси белгиланди.
Бундан ташқари, танлов доирасида прокуратура тизимида давлат тилининг нуфузини юксалтиришга хизмат қилувчи энг яхши ижодий ишлар аниқланиб, ғолиб бўлган ходимларни муносиб рағбатлантириш чораларини кўриш юзасидан топшириқлар берилди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
| 2 | No text... | 88 |
| 3 | Пайариқда келинга тегишли мол-мулклар қонуний эгасига қайтарилди
Оилавий келишмовчилик туфайли бошқа хонадонда сақланаётган 59 турдаги мол-мулк Мажбурий ижро бюроси аралашуви билан эгасига топширилди.
Фуқаролик ишлари бўйича Пайариқ туманлараро судининг 2026 йил 24 июндаги қарорига асосан, жавобгар Ш.Х.нинг яшаш манзилида сақланаётган даъвогар Б.Х.га тегишли мол-мулкларни қонуний эгасига натура шаклида қайтариш белгиланган.
Суд ҳужжати ижросини таъминлаш мақсадида Мажбурий ижро бюроси Пайариқ туман бўлими давлат ижрочиси томонидан зарур ижро ҳаракатлари амалга оширилди.
Натижада суд қарори тўлиқ ижро қилиниб, 59 турдаги жами 93 дона мол-мулк аниқланиб, Б.Х.га қонуний эгаси сифатида топширилди.
Шу тариқа фуқаронинг мулкий ҳуқуқлари тикланиб, суд ҳужжатининг амалда ижро этилиши таъминланди. | 220 |
| 4 | Пастдарғомда қарздорлик сабаб MAN юк автомобили хатланди
Мажбурий ижро бюроси Самарқанд вилояти бошқармаси томонидан ижро ҳужжатларининг ижросини таъминлаш ҳамда қарздорликларни ундириш юзасидан амалий чора-тадбирлар олиб борилмоқда.
Жумладан, Пастдарғом туманида қарздор “Ч.И.П” МЧЖнинг солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарздорлигини ундиришга қаратилган ижро ҳаракатлари амалга оширилди.
Ижро ҳаракатлари давомида қарздор корхонага тегишли MAN русумли юк автомобили аниқланиб, белгиланган тартибда хатловга олинди.
Қайд этиш жоизки, қарздорлик белгиланган муддатда ихтиёрий равишда қопланмаган тақдирда, хатланган мол-мулк қонунчиликда белгиланган тартибда реализация қилиниши мумкин.
Бунда мол-мулкни сотишдан тушган маблағлар қарздорликни қоплашга йўналтирилади.
Бюро органлари томонидан қарздорликларни ундириш ва ижро ҳужжатлари ижросини таъминлаш борасида мажбурий ижро чоралари изчил давом эттирилмоқда. | 226 |
| 5 | ✍️"Ҳалоллик ва қонунийлик — коррупцияга қарши курашнинг муҳим мезони"
✍️"Самарқандда истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотлари йўқ қилинди"
Мухторжон СИДДИҚЖОНОВ - Мажбурий ижро бюроси Шахсий хавфсизлик бошқармаси катта инспектори.
Фазлиддин ТЕМИРОВ - Бюронинг вилоят бошқармаси Шахсий хавсизлик шўъбаси катта инспектори.
Азамат МИРШАЕВ - Бюронинг вилоят бошқармаси Шахсий хавсизлик шўъбаси инспектори.
Манба: "ADOLAT USTUVOR" газетаси №16 (71) 26.08.2026й | 179 |
| 6 | Ислом Каримов ёд этилди
Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов хотираси куни муносабати билан маросим ўтказилди.
——
Islom Karimov yod etildi
Samarqand shahrida Oʻzbekiston Respublikasining Birinchi Prezidenti Islom Karimov xotirasi kuni munosabati bilan marosim oʻtkazildi.
Batafsil: 👉 https://zarnews.uz/kbw2
Каналга қўшилинг: 👇
Telegram | Instagram | Youtube | 137 |
| 7 | Суд ҳужжати ҳозирда бекор қилинган
Мажбурий ижро бюроси Самарқанд шаҳар бўлими иш юритувига Фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг ижро варақаси асосан Самарқанд шаҳар ҳокимининг 2014 йил 19 февралдаги 226-Қ-сонли қарори билан даъвогар Ш.Н.га тегишли Самарқанд шаҳар, “Хўжа Ахрор Вали” маҳалласида жойлашган уй-жойдан фойдаланиш тартибини белгилаш тўғрисидаги ижро ҳужжати келиб тушган.
Мазкур ижро ҳужжатига асосан белгиланган тартибда ижро иши қўзғатилиб, ижро ҳаракатлари амалга оширилган.
Ижро ҳужжати мазмунига кўра, уй-жойнинг 223,00 кв.м. қисми даъвогар Ш.Н.га, уй-жойнинг яшаш хонаси 22,09 кв.м. ҳамда умумий ер майдонининг 216,20 кв.м. қисми жавобгар Х.Н.га қолдириш йўли билан уй-жойдан фойдаланиш тартибини белгилаш назарда тутилган.
Шу билан бирга, ижро ҳаракатлари олиб борилиши давомида Фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг 2025 йил 31 июлдаги ажрими қабул қилинган.
Мазкур ажримга асосан иш бўйича суд ҳужжати янги очилган ҳолатлар бўйича бекор қилинган ҳамда ариза кўрмасдан қолдирилган.
Шунга кўра, ижро ҳужжатига асос бўлган суд ҳужжати бекор қилинганлиги муносабати билан мазкур ижро иши бўйича кейинги ижро ҳаракатларини амалга ошириш учун ҳуқуқий асос мавжуд эмас.
Фуқаролардан суд ҳужжатлари ва уларнинг ижроси билан боғлиқ масалалар юзасидан фақат расмий манбалардаги маълумотларга таяниш сўралади. | 187 |
| 8 | No text... | 167 |
| 9 | No text... | 180 |
| 10 | Ижтимоий тармоқлар ва мессенжерларда фуқароларга “ёлғон чақирув амалга оширилгани” муносабати билан 412 000 сўм миқдорида жарима қўлланилгани ҳақида хабарлар юборилаётгани тўғрисида маълумотлар ўрганилди.
Мажбурий ижро бюроси Самарқанд вилояти бошқармаси мазкур хабарларга алоқаси йўқлигини маълум қилади.
Хусусан, ижро ишлари бўйича қарздор шахсларга mib.uz расмий веб-сайти ёки бошқа ахборот платформалари орқали фуқароларга “ёлғон чақирув учун жаримага тортилдингиз” каби мазмундаги SMS-хабарномалар юборилмайди.
Шу сабабли фуқаролардан бундай хабарларни олишда ҳушёрликни сақлаш, улардаги шубҳали ҳаволаларга кирмаслик, банк картаси маълумотлари, SMS-кодлар, логин ва паролларни киритмаслик сўралади.
Фуқаролар mib.uz расмий веб-сайти орқали ўзларига нисбатан ижро ҳужжатлари бўйича қарздорлик мавжуд ёки мавжуд эмаслиги, шунингдек, Ўзбекистон Республикасидан чиқишга вақтинча чеклов мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақида маълумот олишлари мумкин.
Шунингдек, жарима ёки бошқа мажбурият ҳақида шубҳали хабар келган тақдирда, унинг ҳақиқийлигини фақат Мажбурий ижро бюросининг расмий ахборот ресурслари орқали текшириш тавсия этилади. | 187 |
| 11 | Birinchi Prezidentimiz xotirasiga ehtirom ko‘rsatildi.
—
Отдана дань уважения памяти Первого Президента нашей страны.
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X | 132 |
| 12 | Prezident Shavkat Mirziyoyev Islom Karimov nomidagi ilmiy-maʼrifiy yodgorlik majmuasiga tashrif buyurib, Birinchi Prezidentimiz haykali poyiga gulchambar qoʻydi.
—
Президент Шавкат Мирзиёев посетил Научно-просветительский мемориальный комплекс имени Ислама Каримова и возложил венок к подножию памятника Первому Президенту.
#Mirziyoyev #marosim #xotira #BirinchiPrezident
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X | 107 |
| 13 | No text... | 121 |
| 14 | Ижро ҳаракатлари иш тафтиш инстанциясида кўриб тамомлангунга қадар тўхтатилган
Ижтимоий тармоқларда фуқаролик ишлари бўйича Нуробод туман судининг 2026 йил 4 апрелдаги ижро ҳужжати юзасидан турли фикр ва мурожаатлар тарқалганлиги муносабати билан қуйидагиларни маълум қиламиз.
Фуқаролик ишлари бўйича Нуробод туман судининг 2026 йил 4 апрелдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор Б.Ҳақулов томонидан Нуробод тумани, “Нурбулоқ” МФЙ ҳудудидаги туман захирасига тегишли жами 0,90 гектар яйлов ер майдонидан мажбурий тартибда чиқариш ҳамда мазкур ер майдонининг 593 кв. метр қисмида ўзбошимчалик билан қурилган қурилиши тугалланмаган айвон ва бетон пойдеворни қарздор ҳисобидан буздириш белгиланган.
Мазкур ижро ҳужжати 2026 йил 13 май куни Бюронинг Нуробод туман бўлими иш юритувига келиб тушган ва қонунчиликда белгиланган тартибда ижро иши юритуви доирасида тегишли ижро ҳаракатлари амалга оширилган.
Қарздор Б.Ҳақуловга ноқонуний қурилмаларни ихтиёрий равишда бузиб олиш ва ижро ҳужжати талабларини бажариш зарурлиги бир неча бор тушунтирилиб, огоҳлантирилган.
Ижро иши суд томонидан муқаддам бир неча бор тўхтатилиб, яна ижрога қаратилган.
Жумладан, Самарқанд вилоят судининг 2026 йил 23 июлдаги ажримига асосан мазкур ижро ҳаракатлари тафтиш инстанциясида иш кўриб тамомлангунга қадар тўхтатилган.
Шу муносабат билан, айни вақтда мазкур ижро ҳужжати бўйича ижро ҳаракатларининг амалга оширилиши суднинг тегишли ажрими асосида тўхтатилганини маълум қилган. | 205 |
| 15 | No text... | 195 |
| 16 | Ижро ҳаракатлари иш тафтиш инстанциясида кўриб тамомлангунга қадар тўхтатилган
Ижтимоий тармоқларда фуқаролик ишлари бўйича Нуробод туман судининг 2026 йил 4 апрелдаги ижро ҳужжати юзасидан турли фикр ва мурожаатлар тарқалганлиги муносабати билан қуйидагиларни маълум қиламиз.
Фуқаролик ишлари бўйича Нуробод туман судининг 2026 йил 4 апрелдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор Б.Ҳақулов томонидан Нуробод тумани, “Нурбулоқ” МФЙ ҳудудидаги туман захирасига тегишли жами 0,90 гектар яйлов ер майдонидан мажбурий тартибда чиқариш ҳамда мазкур ер майдонининг 593 кв. метр қисмида ўзбошимчалик билан қурилган қурилиши тугалланмаган айвон ва бетон пойдеворни қарздор ҳисобидан буздириш белгиланган.
Мазкур ижро ҳужжати 2026 йил 13 май куни Бюронинг Нуробод туман бўлими иш юритувига келиб тушган ва қонунчиликда белгиланган тартибда ижро иши юритуви доирасида тегишли ижро ҳаракатлари амалга оширилган.
Қарздор Б.Ҳақуловга ноқонуний қурилмаларни ихтиёрий равишда бузиб олиш ва ижро ҳужжати талабларини бажариш зарурлиги бир неча | 1 |
| 17 | Фуқаронинг ижтимоий тармоқлардаги мурожаати юзасидан расмий муносабат
Аниқланишича, ФИБ Пастдарғом туман судининг 2026 йил 21 июлдаги ижро варақасига асосан, жавобгар — «ПАСТДАРҒОМ ТУМАНИ ВЕТЕРИНАРИЯ ВА ЧОРВАЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЛИМИ» давлат муассасасидан ундирувчи фойдасига 34 923 131 сўм қарз ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Пастдарғом туман бўлими иш юритувига 2026 йил 29 июль куни келиб тушган ва ижро иши юритиш қўзғатилган.
Ижро ҳаракатлари давомида қарздорнинг Ғазначилик бўлимидаги ҳисоб рақамига банд солиш ҳамда ундирувни Ғазначилик бўлимидаги пул маблағларига қаратиш тўғрисида 2026 йил 20 август куни қарор қабул қилиниб, ижро этиш учун Пастдарғом туман Ғазначилик бўлимига юборилган.
Шунингдек, қарздор бюджет ташкилоти ҳисобланганлиги сабабли, мазкур ижро ҳужжати бўйича ундирув Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 13 майдаги 120-сон қарори билан тасдиқланган низом талаблари асосида амалга оширилиши белгиланган.
Айни вақтда мазкур ижро ҳужжати бўйича қонунчиликда белгиланган тартибда мажбурий ижро ҳаракатлари давом эттирилмоқда. | 1 |
| 18 | No text... | 1 |
| 19 | No text... | 224 |
| 20 | Байрам муносабати билан фахрийларга раҳбарият табриклари етказилди
Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан Мажбурий ижро бюроси ходимлари томонидан тизимда кўп йиллар самарали меҳнат қилган, бугунги кунда нафақада бўлган фахрий ходимлар ҳолидан хабар олинди.
Тадбир доирасида Бюронинг Самарқанд вилояти бошқармаси тизимида фаолият юритган бир қатор фахрий ходимларнинг хонадонларига ташриф буюрилиб, уларга раҳбариятнинг самимий табриклари ва эзгу тилаклари етказилди.
Ташриф давомида фахрийларнинг бой тажрибаси ва ҳаётий ўгитлари ҳақида суҳбатлар ўтказилди.
Бюронинг Самарқанд вилояти бошқармаси тизими фахрий ходими Алишер Хамдамов билдирилган эътибордан мамнунлигини таъкидлаб:
— Ҳамкасбларимнинг ҳолимдан хабар олиб, зиёратимга келгани кўнглимни кўтарди. Инсон одам билан тирик. Юртимиз тинч, Мустақиллигимиз абадий бўлсин! — деди.
Бундай эзгу ташрифлар фахрийларга бўлган ҳурмат-эҳтиромнинг ифодаси бўлиб, авлодлар ўртасидаги маънавий ришталарни мустаҳкамлашга хизмат қилади. | 367 |
