Сам ВССБ - ахборот хизмати
Open in Telegram
Самарқанд вилояти ҳокимлиги соғлиқни сақлаш бошқармасининг расмий телеграм канали @samvssb Телефон: +998972898998
Show more587
Subscribers
No data24 hours
-57 days
-1730 days
Posts Archive
📢📢📢📢📢 ❗️Ҳурматли “Сам ВССБ - ахборот хизмати” телеграмм каналининг обуначилари! 📱 Сизларга шуни маълум қиламизки, 📱 “Сам ВССБ - ахборот хизмати” телеграмм каналида техник созламалар олиб борилиши режалаштирилганлиги сабабли, янги очилган 📱 @samarqand_vssb телегарамм каналига обуна бўлишингизни илтимос қиламиз. Келтирилган ноқулайликлар учун олдиндан узр сўраймиз. ⚪️ Самарқанд вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати.
TURKIYALIK SHIFOKORLAR SAMARQANDDA
🇺🇿🇹🇷Turkiya davlatining yetakchi professor shifokorlari bir hafta davomida O‘zbekistonda bo‘lib, bu yerda tibbiyot sohasining onkologiya yo‘nalishida amalga oshirilayotgan ishlar bilan tanishib, o‘zbekistonlik shifokorlar bilan o‘z tajribalarini o‘rtoqlashishmoqda.
🇹🇷 Shuningdek, turkiyalik mutaxassislar Samarqand viloyatidagi Respublika ixtisoslashtirilgan onkologiya va radiologiya ilmiy-amaliy tibbiyot markazi Samarqand viloyati filialida keyingi yillarda amalga oshirilgan ishlarni ham ko‘zdan kechirishdi.VSSB matbuot xizmati.
📣📢📢📢📢
Ҳурматли обуначилар!
❗️ Сизларга шуни маълум қиламизки, 📱 “Сам ВССБ - ахборот хизмати” телеграмм каналида техник созламалар олиб борилиши режалаштирилгани сабабли, янги очилган "Samarqandda sog'liqni saqlash" 📱 @samarqand_vssb телегарамм каналига обуна бўлишингизни илтимос қиламиз. Келтирилган ноқулайликлар учун олдиндан узр сўраймиз. 🫥 Самарқанд вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати.
Пахтачи ва Нарпай туманларида аҳоли учун сайёр қабул ва тиббий кўриклар ўтказилмоқда
Соғлиқни сақлаш вазирининг 2025 йил 4 мартдаги 86-XS буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида, шунингдек, Наврўз умумхалқ байрами арафасида аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатишни ташкил этиш доирасида Пахтачи ва Нарпай туманларида вазирлик мутахассислари томонидан сайёр қабуллар ташкил этилмоқда.
Мазкур сайёр қабулларда Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Фарруҳ Шарипов иштирок этиб, аҳоли муаммоларини тингламоқда ва уларга ечим топиш юзасидан тегишли чора-тадбирларни белгилаб бермоқда. Шу билан бирга, тиббиёт тизимидаги ислоҳотларни амалий татбиқ этиш, аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатишни таъминлаш мақсадида кенг кўламли сайёр тиббий кўриклар ҳам ташкил этилмоқда.Жорий йилнинг 11–13 март кунлари ўтказиладиган ушбу чора-тадбирлар доирасида касалликларни эрта аниқлашга қаратилган профилактик текширувлар ва скрининг дастурлари амалга оширилади. Шунингдек, аниқланган касалликлар бўйича манзилли соғломлаштириш ишлари ташкил этилиб, малакали мутахассислар томонидан беморларга зарур маслаҳат ва даволаш йўналишлари бўйича тавсиялар берилади. Тиббий кўрикларда Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари ҳамда Самарқанд вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасига қарашли даволаш-профилактика муассасалари мутахассислари иштирок этмоқда. Шунингдек, текширув жараёнида мобил маммограф ва мобил рентген аппаратлари ҳам фаолият юритмоқда. Мазкур ташаббус аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва тиббий хизмат сифатини оширишга қаратилган муҳим қадам бўлиб, унинг самарали амалга оширилиши қатъий назоратга олинган. Самарқанд вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси Матбуот хизмати.
+2
Самарқанд вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасида коррупцияни олдини олиш ва унга қарши курашиш юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.
Давлатимиз раҳбари иштирокида Коррупцияга қарши курашиш йўналишида ўтказилган йиғилишда берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида, Вилоят прокурори ўринбосари Алишер Зокиров иштирок этган йиғилишда соғлиқни сақлаш бошқармаси ва унинг тасарруфидаги тиббиёт муассасаларида коррупцияга қарши курашиш ва олдини олиш бўйича келгусида қилинадиган вазифалар муҳокама қилиниб, чора-тадбирлар белгиланди.
ВССБ Матбуот хизмати.
❗️Тиббиёт соҳасида Сингапур тажрибаси ўрганилди
✅ Ҳужайра технологияси асосида ишлаб чиқарилган биотехнология дори воситаларини қўллашда Сингапур тажрибасини ўрганиш ва уни юртимизда кенг татбиқ этиш мақсадида вазирлик масъулларидан иборат делегация ушбу мамлакатда бўлди.🔬Дастлаб, вакилларимиз Сингапур онкология институти миллий университети (NCIS)га ташриф буюриб, соҳадаги илғор тадқиқотлар, клиник амалиёт ва таълим тизимидаги ютуқлар билан яқиндан танишди. ➡️ Мулоқот давомида меҳмонларга ҳужайра терапиясининг замонавий усуллари, CAR-T, NK- ва DK-ҳужайра терапияси, шунингдек, ген инженерлиги асосидаги технологиялар ёрдамида мақсадли даволаш усуллари ҳақида атрофлича маълумот берилди. 💊 Шундан сўнг, Advanced Cell Therapy and Research Institute Singapore (ACTRIS) марказида соҳада қўлланиладиган дори воситаларини тайёрлаш, ишлаб чиқариш ва сифат назорати усуллари ўрганилди. Шу билан бирга, мазкур дори воситалари учун жорий этилган GMP стандартлари талаблари ва тегишли регламентлар билан яқиндан танишилди. 🟣 Сўнгра, Esco Lifesciences Group компаниясининг ҳужайра технологияси асосидаги биотехнология дори воситаларини GMP стандарти талабларига мувофиқ ишлаб чиқариш ва уларнинг сифати назоратида қўлланиладиган технологик, синов ва ўлчов воситалари кўриб чиқилди.
🧪 Шу билан бир қаторда, GENE OASIS PTE компанияси томонидан мутахассисларимиз учун ҳужайра терапиясида қўлланиладиган инновацион дори воситаларини яратиш ва амалиётга жорий этиш жараёнлари билан танишиш имкони яратилди.📌 Шунингдек, сафар давомида Ўзбекистон ва Сингапур ўртасида онкологик касалликларни даволашда ҳужайра терапияси соҳасидаги илғор ютуқларни биргаликда ўрганиш, янги даволаш усулларини мамлакатимизда жорий этиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди. ‼️ Мулоқотлар якунида илмий, амалий ва тиббий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, ўзаро тажриба алмашиш ҳамда янги истиқболларни белгилашга қаратилган таклифларни ишлаб чиқиш юзасидан келишиб олинди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. 🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
🔴 ✏️✏️✏️✏️✏️
🇺🇿🇫🇷 Париж шаҳри мезбонлик қилган “Ўзбекистон – Франция” биринчи тиббиёт форуми муваффақиятли якунланди.❓ Хўш, ушбу нуфузли тадбирда кимлар иштирок этди? ❓Қайси масалалар муҳокамалар марказида бўлди? ❓Қандай истиқболли келишувларга эришилди? 📹 ССВ Матбуот хизматининг Париж шаҳридан тайёрлаган видеолавҳасида шу ҳақда сўз юритилади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. 🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
🔴 ✏️✏️✏️✏️✏️
🇺🇿🇫🇷 Бугун Париж шаҳрида “Ўзбекистон – Франция” биринчи тиббиёт форуми бўлиб ўтди.✅ Ўзаро ҳамкорликнинг янги уфқларига бағишланган ушбу нуфузли тадбир Европа ва Ташқи ишлар вазирлиги Иқтисодий дипломатия директори Людовик Пуйе, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худаяров ҳамда “French Healthcare” ассоциацияси Президенти Жан-Пьер Боффининг кириш сўзлари билан бошланди. 📌 Форум доирасида онкология, шошилинч тиббий ёрдам, мутахассислар малакасини ошириш каби йўналишларда панель муҳокамалари ва “Б2Б” музокаралари ўтказилди. ➡️ Мулоқот давомида икки мамлакат клиникалари ва шифохоналари ўртасида тўғридан-тўғри ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. 📹 Айни пайтда Францияда бўлиб турган ССВ Матбуот хизмати жамоаси томонидан тайёрланган видеолавҳа ушбу форум тафсилотларига бағишланган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. 🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси тавсия этади:
Овқатдан сўнг дарҳол чой ичиш мумкин эмас. Бу камқонликка сабаб бўлиши мумкин.
* * *
Viloyat sog‘liqni saqlash boshqarmasi tavsiya etadi:
Ovqatdan so‘ng darhol choy ichish mumkin emas. Bu kamqonlikka sabab bo‘lishi mumkin.
@samarqand_vssb
🔴 🟦🟦
🇺🇿🇫🇷 “Ўзбекистон – Франция” биринчи тиббиёт форуми давом этмоқда.💬 Қайд этилганидек, Ўзбекистон соғлиқни сақлаш соҳасида Франция ютуқларини ўрганиш ва оммалаштиришдан манфаатдор. Бу бежиз эмас, албатта. Чунки Франция тиббиёт йўналишида дунёнинг етакчи мамлакатларидан бири. Хусусан, диагностика, терапевтик муолажалар ва ноёб жарроҳлик амалиётларини ўтказишда катта тажрибага эга. 📌 Бу эса касалликларни эрта босқичда аниқлаш ва самарали даволашда илғор тиббий технологиялар ҳамда рақамли ечимларни жорий қилиш масалалари юзасидан тажриба алмашиш имконини беради.
✅ Форум доирасида онкология, шошилинч тиббий ёрдам, мутахассислар малакасини ошириш каби йўналишларда панель муҳокамалари ва “Б2Б” музокаралари ўтказиляпти.➡️ Мулоқот давомида икки мамлакат клиникалари ва шифохоналари ўртасида тўғридан-тўғри ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. 🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
🙅♂️Жамиятимизни коррупциядан биргаликда халос этайлик!
☎️Бош прокуратуранинг "1161" рақамли “Ишонч телефони” ёки “@bpantikoruz_bot” телеграм боти орқали маълум қилинг.
💬Мурожаатингиз тезкорлик билан кўриб чиқилади, унга қонуний муносабат билдирилади.
Сизнинг хавфсизлигингиз эса тўлиқ кафолатланади.
@samarqand_vssb
🔴 🟦🟦🟦🟦🟦🟦🟦
🇺🇿🇫🇷Ўзбекистон ва Франция... Орадаги масофа беш минг километрдан зиёд. Шунга қарамай, бизни мустаҳкам тарихий ришталар боғлаб туради...✅ Хусусан, тиббиёт — икки мамлакат ҳамкорлигида истиқболли йўналиш.
‼️ Дўстона алоқалар энди янада мустаҳкамланади. Саноқли соатлардан сўнг Париж шаҳрида бошланадиган Ўзбекистон — Франция биринчи тиббиёт форуми бунинг учун кенг платформа бўлиши кутилмоқда.📍 Франция пойтахтида хизмат сафарида бўлиб турган ССВ Матбуот хизмати жамоаси ушбу нуфузли тадбир тафсилотларини кенг ёритиб боришни мақсад қилган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. 🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
#ТАЪЗИЯ
Самарқанд вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси жамоаси
Мамлакатимиз соғлиқни сақлаш соҳаси ва олий таълим тизимига улкан ҳисса қўшган, фидойи устоз ва раҳбар, 1-даражали “Соғлом авлод учун”, “Эл-юрт ҳурмати” орденлари ҳамда, 1-даражали Меҳнат фахрийси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш ва Олий таълим аълочиси кўкрак нишонлари соҳиби, Самарқанд Давлат тиббиёт университети бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси
АЛЛАЯРОВ ЯХШИНОР НОРБОБАЕВИЧнинг
вафоти муносабати билан унинг оиласи ва яқинлари ҳамда шогирдларига чуқур ҳамдардлик билдиради.
Марҳуманинг охирати обод бўлсин!
Яқинларига Аллоҳдан сабру қаноат тилаймиз.
Жаноза намози бугун, 10 - март куни соат 14:00 да марҳуманинг хонадонида ўқилади.
Манзил: Самарқанд шаҳар, "Бухорий" МФЙси, Боғбон кўчаси 22 уй.
Мўлжал: "FAMILY PARK" чоррахаси.
Самарқанд вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси жамоаси.
❗️Азиз ва дилбар опа-сингиллар!
❗️Тиббиёт соҳасининг мунис ва муҳтарама аёллари!
💐 Диёримизга кириб келган фасли навбаҳорнинг шукуҳли айёми — Халқаро хотин-қизлар байрами билан барчангизни чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.✅ Аёл зоти азал-азалдан меҳр-шафқат, нафосат, садоқат тимсоли бўлиб келган. Шу маънода, ҳаётимизни эзгулик нури билан мунаввар этаётган, оилаларимиз файзу фариштаси бўлган мўътабар аёлларимизни, азиз опа-сингилларимизни ҳар қанча эъзозласак, оз.
📌 Зотан, Ватанимиз тараққиётида, жамиятимиз ҳаётида, айниқса, халқимиз саломатлигини асрашда уларнинг ўрни беқиёс.👩🏻⚕️Хусусан, бугун тиббиёт тизимида қўли енгил шифокорлар, меҳрибон ҳамширалар нафақат дори-дармон, балки ширин сўзи билан минглаб беморлар қалбига умид ва ишонч, хаста кўнгилларга ҳаёт қувончини ҳадя этмоқда. 🟣 Оила юмушлари, фарзанд тарбияси билан бирга, халқимиз саломатлиги йўлида фидокорна хизмат қилаётган бу опа-сингилларимизнинг меҳнати доимо давлатимиз диққат-эътиборида.
✍️ Жумладан, куни кеча муҳтарам Президентимиз фармонига мувофиқ юксак давлат мукофотлари билан тақдирланган бир гуруҳ фаол хотин-қизлар сафида оқ халат соҳибаларининг ҳам борлиги бунинг яққол тасдиғидир.❗️Ҳурматли тиббиёт ходималари! 🌹Фурсатдан фойдаланиб, яна бир бор барчангизни гўзал ва дилбар айём билан чин дилдан табриклайман. 🌺 Сизларга сиҳат-саломатлик, оилавий тотувлик, кўтаринки кайфият тилайман. 🪷 Доимо оилангиз ва фарзандларингиз ардоғида бўлинг! Ҳаётингиз ҳамиша бахт ва қувончга тўлсин! Асилбек ХУДАЯРОВ, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири. 🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
