cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

Сам ВССБ - ахборот хизмати

Самарқанд вилояти ҳокимлиги соғлиқни сақлаш бошқармасининг расмий телеграм канали @samvssb Телефон: +998972898998

Більше
Рекламні дописи
416
Підписники
+124 години
-17 днів
+1030 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

00:29
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Ayni_vaqtda Samarqand shahar Qorasuv massivida oʻtkazilayotgan sayyor qabul jarayonlari
Показати все...
22.57 MB
👍 3
#Ayni_vaqtda Viloyat sog‘liqni saqlash boqsharmasi boshlig‘i Suxrob Zayniyevning bugungi sayyor qabuli Samarqand shahar tibbiyot birlashmasi boshligʻi Axmadjon Babajanov ishtirokida Samarqand shahar Qorasuv massivida o‘tkazilmoqdi. Shuningdek, sayyor qabul doirasida shahar aholisi uchun viloyat hamda shahar davolash profilaktika muassasalarining malakali tibbiyot xodimlari ishtirokida chuqurlashtirilgan tibbiy ko‘riklar tashkil etildi.
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
📢 ЭЪЛОН САЙЁР ҚАБУЛГА МАРҲАМАТ! Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи иштирокида вилоятимиз аҳолисига қулайлик яратиш мақсадида ҳудудларда сайёр қабуллар ўтказилмоқда. Бошқарма бошлиғининг навбатдаги сайёр қабули 13-июль соат 09:00 дан бошлаб Самарқанд шаҳар, Қорасув массивида ўтказилади. Сайёр қабул жараёнида фуқароларнинг соғлиги билан боғлиқ мурожаатлар, камчилик ва муаммолар юзасидан шикоятлар ҳамда соҳани ривожлантириш бўйича таклифлар тингланади. Билдирилган ҳар бир мурожаат соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан назоратга олинади. Қўшимча маълумотлар учун: Телефон:   66 234 99 64 Телеграм: 99 735 51 56
Показати все...
02:50
Відео недоступнеДивитись в Telegram
🚑Qishloqqa yo‘l olgan "ko‘rik": Tajribali shifokor, eng qimmat uskunalar, bepul dori-darmonlar. Qo‘shrabot tumani hokimligi axborot xizmati Ulaning va ulashing: 👇👇👇 👉 https://t.me/qushrabottumanhokimligi
Показати все...
0710 (1).mp4145.29 MB
❗️"Вазиятлар маркази": Соғлиқни сақлаш соҳасидаги барча ахборот тизимлари ягона мажмуа орқали назорат қилинади 🖥 Яқинда соғлиқни сақлаш ва фармацевтика соҳаларида фаолият кўрсатувчи тадбиркорлар билан бўлиб ўтган очиқ мулоқотда “Электрон поликлиника”, “Электрон стационар” ва “Электрон рецепт” тизимлари шу йил охиригача тўлиқ йўлга қўйилиши таъкидланган эди. 🏢 Бугун Соғлиқни сақлаш вазирлиги электрон платформасининг “Вазиятлар маркази” очилиши ушбу тизимларни ўзаро интеграция қиладиган асосий платформа вазифасини бажаради. Хўш, ишга туширилган ушбу янги тузилма тиббиёт ходимлари ва юртдошларимизга нима беради?.. 👉 БАТАФСИЛ 👈 @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Показати все...
"Вазиятлар маркази": Соғлиқни сақлаш соҳасидаги барча ахборот тизимлари ягона мажмуа орқали назорат қилинади

Ортиқча қоғозбозлик... Узундан-узун навбатлар... Тиббий хизматлар кўрсатишдаги узилишлар... Ҳамюртларимизни кўп йиллардан буён қийнаб келаётган бу муаммоларнинг ягона оқилона ечими — соҳани рақамлаштириш. Шу боис, сўнгги йилларда юртдошларимизга кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини яхшилаш, шифокорларни ортиқча бюрократик юкламадан халос қилиш мақсадида тиббиёт соҳасига илғор рақамли технологияларни жорий этиш бўйича салмоқли ишлар бажарилмоқда. Хусусан, яқинда соғлиқни сақлаш ва фармацевтика соҳаларида…

❗️Тадқиқот: Тунда ёрқин чироқ нури қандли диабет ривожланиш хавфини оширади 💡Тунда чироқнинг ёрқин нуридан сақланиш 2-тур қандли диабет ривожланиш хавфини камайтиради. Австралиянинг Флиндерс университети олимлари томонидан ўтказилган тадқиқот якунида шундай хулосага келинди. 🗂 Изланиш давомида мутахассислар томонидан 85 минг нафар иштирокчининг маълумотлари таҳлил қилинди. Ёруғлик сенсорлари орқали қайд этиб борилган 13 миллион соатлик махсус ёзувлар ўрганилди. 🔎 Бунинг учун диабетнинг 2-тури билан оғримаган кўнгиллилар бир ҳафта давомида махсус қурилмани билакларига тақиб юришди. Шундан сўнг тўққиз йил давомида уларнинг саломатлик кўрсаткичлари мониторинг қилиб борилди. 🔬 Якунда ёруғлик таъсири ва 2-тур қандли диабетнинг ривожланиш хавфи ўртасида сезиларли боғлиқлик мавжудлиги аниқланди. Тунда ёрқин чироқ нури инсулин секрецияси ва глюкоза метаболизмига таъсир қилиши маълум бўлди. ‼️Тадқиқотчиларнинг "The Lancet Regional Health — Europe" тиббий журналида эълон қилинган хулосасига кўра, энг юқори хавф даражаси тунги 00:30 дан тонгги 06:00 гача кузатилади. Аммо кундузги ёруғлик саломатлик учун зиён етказмайди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Показати все...

03:33
Відео недоступнеДивитись в Telegram
❗️Бугун "UZINFOCOM" МЧЖ негизида "UzSOC" Ахборот хавфсизлиги мониторинги маркази ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги электрон платформасининг “Вазиятлар маркази”нинг очилиш маросими бўлиб ўтди ❓Хўш, ишга туширилган ушбу тузилма тиббиёт ходимлари ва юртдошларимизга нима беради? ♻️ Энди соғлиқни сақлаш соҳасидаги барча ахборот тизимлари ягона мажмуа орқали назорат қилинадими? 🏥 Янги тизим тиббиёт муассасаларида узундан-узун навбатларнинг олдини олишда қанчалик самарали? ⚙️ Ахборот тизимларида носозлик юзага келса, қай тарзда бартараф этилади? 💻 Янги платформада маълумотлар хавфсизлиги қандай таъминланади? 📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳа орқали ушбу саволларга жавоб топишингиз мумкин. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмат. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Показати все...
Situtatsion markaz_uzb.mp424.41 MB
❗️Эрталаб нонушта қилишга одатланинг, акс ҳолда... 🍽 Баъзилар ишга ёки ўқишга шошилиб, эрталаб тамадди қилишни унутиб қўйса, айримлар нонушта қилишни хоҳламайди. Аммо бу ҳолат мунтазам давом этса, инсон организми учун жиддий оқибатларга олиб келиши, шу жумладан сурункали касалликларнинг ривожланиш хавфи ошиши мумкин. 💬 Феруза Ҳамрабаева, тиббиёт фанлари доктори, профессор:
— Уйқудан кейин қондаги глюкоза миқдори камайиши натижасида мия бутун организм каби самарали ишлаши учун қувватга муҳтож бўлади. Нонушта қилмаслик эса танани “уйғониши” учун зарур бўлган энергия ва озуқа моддаларидан маҳрум қилади — дейди мутахассис. — Муҳим ресурсларнинг етишмовчилиги туфайли инсон организми “энергияни тежаш” режимида ишлашга мажбур бўлади. Бу эса, ўз навбатида, жисмоний фаоллик ва иш унумдорлигининг камайиши, чарчоқ ва ҳолсизлик ҳисси кучайиши, диққатнинг пасайиши, хотира ёмонлашиши ва қарор қабул қилиш қобилиятининг сустлашишига олиб келади.
‼️Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, эрталаб мувозанатли овқатланиш инсоннинг кун давомидаги иш самарадорлигини 30 фоизга оширади. Аксинча, ҳафтасига беш мартагача нонушта қилмайдиган одамларда геморрагик инсульт ривожланиш хавфи 36 фоизга ошади. 📈 Бундан ташқари, нонушта қилмасликка одатланган эркакларда инфарктга чалиниш эҳтимоли 25 фоизга кўпроқ бўлади. Ҳар куни эрталаб ҳеч бўлмаса енгил тамадди қилиш эса қон томирларига юкламани камайтиради. 🔶 Парадоксал жиҳати, эрталаб нонуштадан воз кечиш семизликка ҳам олиб келиши мумкин. Сабаби, эрталаб озуқа моддалари ва қувватнинг етишмаслиги туфайли инсон нонуштанинг ўрнини босиш учун кун давомида ҳаддан ташқари кўп овқатланишга мажбур бўлади. Бунинг натижасида овқат ҳазм қилиш қийинлашади, ошқозон-ичак касалликлари ва диабет ривожланиш хавфи ошади. 🧠 Эрталаб нонушта қилишни канда қилиш асаб тизимига ҳам жиддий таъсир кўрсатиб, бу ортиқча асабийлик, хотира ва диққатнинг пасайиши, когнитив функциялар ва руҳий саломатликнинг ёмонлашиши билан намоён бўлади. ⌛️ Шу боис, кундалик рационга нонуштани киритиш — соғлом ва узоқ умр гаровидир. ❓Аммо қандай қилиб нонушта қилишни одатга айланитириш мумкин? 🚰 Биринчи навбатда, танани уйғотиш, ичакларнинг тўғри ишлашини таъминлаш ҳамда эндокрин тизим биринчи таомга тайёрланиши учун кунни бир стакан илиқ сувдан бошланг. 🕗 Тахминан ярим соатдан кейин тамадди қилиш мумкин. Нонуштани имкон қадар ҳар куни бир вақтда қилиш тавсия этилади. 🥗 Эрталаб гречка, жўхори уни, арпа, тариқ солинган ва сув ёки сутда тайёрланган бўтқалар ейиш жуда фойдали. Тухумни қовурилган ёки қайнатилган ҳолда истеъмол қилиш ҳам кун бўйи танани керакли витамин ва минераллар билан таъминлайди. 🥛 Шунингдек, кам ёғли творог, сут, кефир, табиий ёгурт ичиш организмни кўп миқдорда озуқа моддалари, Д витамини, калий ва кальций билан тўйинтиради. Озишни истайдиганлар кам ёғли сут ичишлари мақсадга мувофиқ. Қолаверса, нонуштада ёғсиз мол, товуқ, курка ва балиқ гўштидан тайёрланган таомларни танаввул қилиш фойдали. ❌ Эрталабки тамадди пайти хамиртуруш билан пиширилган овқатлар, цитрус мевалар, хом сабзавотлар, ёғли гўшт ва углеводга бой маҳсулотлар истеъмол қилиш тавсия этилмайди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Показати все...

Велосипедда сайр қилиш саломатликка қандай таъсир кўрсатади? 🚴‍♂️ Велосипедда сайр қилишнинг инсон соғлигига фойдаси бисёр. Бу машғулот нафақат қадди-қоматнинг тўғри шаклланиши, балки тананинг умумий саломатлигига ҳам ижобий таъсир этади. 📌 Қуйида велосипедда ҳаракатланишнинг асосий фойдалари ҳақида тўхталиб ўтамиз. 🫀1. Юрак-қон томир тизими учун фойдаси. Бу машғулот юрак-қон томир тизими фаолиятини яхшилашга ёрдам беради. Хусусан, юрак уриши ва қон босимини меъёрлаштириб, оғир юрак хасталиклари хавфини сезиларли даражада камайтиради. 🩺 2. Мушакларни мустаҳкамлайди. Велосипед учиш бўғим ва мушакларни мустаҳкамлайди. Боиси бу пайтда танадаги барча мушаклар фаол ҳаракатланиб, тонусда бўлади. Натижада, умумий жисмоний куч ва чидамлилик ортади. 🍜 3. Овқат ҳазм қилишни яхшилайди. Педални айлантириш метаболизмни тезлаштириб, иштаҳани очади. Мазкур ҳолат организмда моддалар алмашинуви яхшиланганини билдиради. Шунингдек, метаболизмнинг тезлашиши таомнинг тез ҳазм бўлиши ва организмда ёғ тўпланмаслигига олиб келади. Бу, ўз навбатида, ортиқча вазнни йўқотишга замин яратади. 🟡 4. Варикознинг олдини олади. Варикозга мойиллиги бор одамлар учун педаллар жуда фойдали. Ушбу машғулот пайтида қон турғунликсиз томирлар орқали фаол айлана бошлайди. Натижада, варикознинг олди олинади. 🟢 5. Таянч-ҳаракатланиш тизими учун фойдаси. Велосипед учиш суяклар мустаҳкамлигини ошириб, артрит каби касалликларга чалиниш хавфи сезиларли даражада камаяди. 🥱 6. Уйқуни яхшилайди. Ушбу жисмоний фаоллик уйқу сифатига ижобий таъсир кўрсатади. Унинг ёрдамида осон уйқуга кетиш ва уйқу давомида яхши дам олиш мумкин. Шунингдек, доимий педал айлантириш организмда эндорфин гормонларини ишлаб чиқаришга кўмаклашади. Бу эса кайфиятни кўтариб, стресс, депрессия ва хавотирни камайтиришга ёрдам беради. 🔬 7. Иммунитетни мустаҳкамлайди. Бўш вақтини мунтазам равишда велосипедда ўтказадиган инсонлар тананинг инфекцияларга қарши курашиш қобилиятини сезиларли даражада оширади. Бу билан велосипедчилар мавсумий вирусли касалликлардан камроқ азоб чекишади. 🩸8. Қон айланишини яхшилайди. Велосаёҳат қилишни канда қилмайдиганларда қон айланиши яхшиланиб, терининг ҳолати ижобий томонга ўзгаради. Сабаби, тоза ҳавода жисмоний ҳаракат сабаб қон циркуляцияси, ҳужайраларнинг кислород ва бошқа озиқ моддалар билан таъминланиши яхшиланади. Бунда токсинлар камайиб, коллоген миқдори кўпаяди ва терининг эрта қаришининг олди олинади. Натижада, тери тиниқ ва соғлом кўринади. ‼️Бир сўз билан айтганда, ҳар куни велосипедда сайр қилишни одатга айлантириш орқали соғлом ва фаол ҳаёт тарзига эришиш мумкин. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram

Оберіть інший тариф

На вашому тарифі доступна аналітика тільки для 5 каналів. Щоб отримати більше — оберіть інший тариф.