en
Feedback
SALOMATLIK SABOQLARI |Tibbiy maslahat kanal

SALOMATLIK SABOQLARI |Tibbiy maslahat kanal

Open in Telegram

Бахтимизнинг ўндан тўққиз улуши соғлигимизга боғлиқ - тиббий маслаҳат - фойдалик тавсиялар https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

Show more
5 345
Subscribers
-924 hours
-807 days
-35230 days
Posts Archive
Кундузи G4 даражали 5-6 баллик магнит бўронлари бўлиши кутилмоқда Бу ҳақда Ўзгидромет мутахассиси Эркин Абдулаҳатов маълум қилди. Магнит бўронинг G4 даражадаги юқори фаоллиги туш пайтида кутилаётгани учун, бу омилнинг организмга салбий таъсирини камайтириш мақсадида, овқатланиш рационларига балиқ ва кўкат маҳсулотларини киритиш тавсия этилади. Бу даврда айримларда бош қисмининг орқа томони ва пешонада кучсиз оғриқ кузатилади. Шу каби инсонларга камроқ ҳаракат қилиш ҳамда уйда кўпроқ ўтириш тавсия этилади. Обуна бўлинг👉 t.me/namangantoday

❗️Мутахассис: Она сути билан озиқланган болаларда рахит ва камқонлик деярли кузатилмайди Хабарингиз бор, шу кунларда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан юртимиз бўйлаб “Боланинг соғлом овқатланиш ҳафталиги” ўтказилмоқда. 🧑‍🍼 Фурсатдан фойдаланиб, гўдакнинг соғлом улғайишида она сутининг аҳамияти, унинг фойдали жиҳатлари хусусида мутахассис тавсияларини келтириб ўтамиз. 🍼 — Чақалоқни кўкрак сути билан боқиш эрта ёшдаги болаларда учрайдиган аксарият касалликларнинг олдини олишда асосий омиллардан бири ҳисобланади, — дейди Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази бўлим бошлиғи Динара Дўстмуҳаммедова. 👶 — Эмизикли гўдаклар 6 ойлик бўлгунча озуқага бўлган эҳтиёжни она сути ҳисобига қоплайди. У бу ёшдаги болаларнинг ривожланишини таъминловчи энг яхши таом ҳисобланади. 👉 Она сути қуйидаги хусусиятларга эга: ✅ унга микроблар тушиш эҳтимоли йўқ; ✅ доимо янги, ҳарорати 36-37 даражада бўлиб, бола танаси ҳароратига яқин; ✅ ошқозонга аста-секин ва оз-оздан тушади ва кичкинтой танасига таомнинг таркибий қисми тўла ҳолда парчаланмай сўрилади. 🙇‍♀️ Бундан ташқари, она сутида чақалоқнинг дастлабки ойларида айрим юқумли касалликлардан ҳимояловчи, иммун таначалар ҳамда ҳазм жараёнини яхшиловчи ферментлар мавжуд. 👩‍👦‍👦 Шу сабабли бу бебаҳо неъмат билан улғайган болалар ҳар томонлама яхши ривожланади. Рахит, камқонлик касаллиги, ошқозон-ичак фаолиятининг бузилиши каби хасталиклар деярли кузатилмайди. Зотилжам билан эса камдан кам ҳоллардагина оғрийдилар. ❗️Бола 6 ойга тўлгач, ўсаётган тана эҳтиёжлари она сути томонидан тўлақонли қопланмайди ва белгиланган тартибда қўшимча овқатлантиришга тўғри келади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

Расман Давлатимиз раҳбари Фармонига кўра, Рамазон ҳайити муносабати билан ўзбекистонликлар кетма-кет 4 кун дам олади: ▫️21 апрел, жума — Ҳайит байрами; ▫️ 22 апрел, шанба — 6 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун қўшимча дам олиш куни; ▫️ 23 апрел, якшанба — одатдаги дам олиш куни; ▫️ 24 апрел, душанба — қўшимча дам олиш куни. Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday

Расман: Рамазон ҳайити 2023 йил 21 апрель куни нишонланади Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши ислом дини таълимотлари ва мазкур астрономик маълумотларга асосланган ҳолда Ўзбекистонда жорий йилда Рамазон ҳайити 2023 йил 21 апрель жума кунига тўғри келиши ҳақида қарор қабул қилди. Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday

Рамазон ҳайити куни 2023 йил 21 апрель, жума кунига тўғри келиши ҳақида дастлабки хулосалар қилинмоқда — Ўзбекистон мусулмонлари идораси Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday

🍃Ялпиз - ошқозон оғриғини енгиллаштиради 💥 Ошқозон оғриғидан азоб чекасизми? Бир чашка ялпиз чойи тезда енгилликни таъминла
🍃Ялпиз - ошқозон оғриғини енгиллаштиради 💥 Ошқозон оғриғидан азоб чекасизми? Бир чашка ялпиз чойи тезда енгилликни таъминлайди. Ўсимлик таркибидаги ментол аччиқ моддалари туфайли антиспазматик, оғриқ қолдирувчи ва тинчлантирувчи таъсирга эга. ✔️Кўнгил айнишидан азият чекадиганлар кунига икки стакандан кўп ичмасликлари керак. Акс ҳолда, унинг таркибидаги ментол ошқозон шиллиқ қаватини кераксиз равишда безовта қилади. 🔍 Манба:«Соғлом ҳаёт»

Теридаги холлар онкологик муаммоларга сабаб бўладими? Тожиддин Мустафоев, онколог: — Хол одамнинг бўйин ёки бош каби аъзоларида жойлашган бўлса, уни жароҳатланишдан эҳтиётлаш лозим. Чунки бўйинга ҳар куни кийимларнинг ёқаси тегиб ишқаланади. Бошда бўлса, сочни тараганда тароқ тегиб, жароҳатлаши мумкин. 🏖Бундан ташқари, қуёш нурида тобланиш натижасида ҳам холларнинг хусусияти ўзгариб, хавфли тус олиши эҳтимолдан холи эмас. 🧩Холларни уйда мустақил даволашга ҳаракат қилиш оқибатида баъзан пигмент тўқимасида пайдо бўладиган хавфли ўсма — меланома юзага келиши мумкин. Унга ҳар хил малҳамлар суриш, билиб-билмай, турли усулларни қўллаш терига зарар бериш эҳтимоли юқори. 👨🏻‍⚕️Холлар бирдан пайдо бўлса, қисқа вақт ичида кўпайса, ёрилса ёки усти дағаллашса, ранги тўқ бўлиб ўзгарса, албатта онколог мутахассисга бориш лозим. 🧏🏻‍♂️ Хол безовта қила бошладими, унга сира эътиборсиз бўлмаслик керак. Чунки у яллиғланса, ёмон сифатли ўсмага айланиши тезлашади. ⚠️Онколог кўригида бўлиш ва мутахассиснинг аниқ ташхисига асосланиб, тавсияларни ўз вақтида бажариш зарур. ⭕️ Агар хол оддий шамоллаш ёки яллиғланиш туфайли пайдо бўлса, у ҳолда бемор керакли шифокор ҳузурига юборилади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

Қуритилган олманинг ажойиб фойдалари🍎 - диуретик таъсирга эга; - қон айланиш, асаб ва овқат ҳазм қилиш тизимларига ижобий та
Қуритилган олманинг ажойиб фойдалари🍎 - диуретик таъсирга эга; - қон айланиш, асаб ва овқат ҳазм қилиш тизимларига ижобий таъсир кўрсатади; - жигар тўқимасини фойдали микроелементлар билан тўйдиради; - ичак перисталтикасини рағбатлантиради; - метаболизмни тезлаштиради; - сийдик тизими ва жигар фаолиятини нормаллантиради Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

Бола нега туғма юрак нуқсони билан дунёга келади? 🫀Шу кунларда туғма юрак нуқсонидан азият чекаётган 2 минг нафар бола давлат томонидан ажратилган 64 миллиард сўмдан зиёд маблағ эвазига юқори технологик операциялар орқали оғир дарддан халос бўлмоқда. Уларнинг барчаси ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг 18 ёшгача бўлган фарзандлари. ССВ Матбуот хизмати бу касалликнинг келиб чиқиши, унга қандай омиллар сабаб бўлиши ҳақидаги саволлар билан тиббиёт фанлари доктори, профессор Ҳакимжон Аброловга мурожаат қилди. 🩺 — Юракнинг туғма нуқсонлари оғир касаллик, — дейди шифокор. — Улар янги туғилган чақалоқлар ва ҳаётининг биринчи йилидаги болалар ўлими бўйича юқори ўринда туради. 👨‍👩‍👦 Хасталик ривожланишининг асосий 6 та сабаби бор. Улар қуйидагилардан иборат: стресс, онанинг сурункали ёки ўткир инфекцияли касалликлари, вирусли хасталиклар, гормонал ва нейрогуморал факторлар ҳамда яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳ. 🚬 Шунингдек, ҳомиладор аёллардаги анемия, тамаки чекиш, спиртли ичимликлар ичиш, баъзи дорилардан фойдаланиш ҳам ҳомиланинг соғлом ривожланишига салбий таъсир этиши, натижада, бола туғма нуқсонлар билан дунёга келиши мумкин. 👦 Касалликка чалинган болаларда лаблар, қулоқлар ва тирноқ остидаги терининг кўкариши, терлаш, юракда шовқин, тез нафас олиш, чарчоқ, иштаҳанинг пастлиги, тана вазни ортишининг сустлиги, нафас олиш пайтида қовурғаларнинг сиқилиши, юракнинг тез уриши каби бир неча симптомлар кузатилади. 👩‍⚕️ Унинг олдини олиш учун ҳомиладорликни режалаштиришдан аввал бўлажак ота-она тор доирадаги мутахассислар кўригидан ўтиши ва аниқланган хасталиклардан тўлиқ даволаниши лозим. Бунинг энг самарали йўли ҳомиладор аёлларни скрининг кўригига ўз вақтида жалб этишдир. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

Овқатланишдан олдин бир қошиқ асал истеъмол қилинг Нонуштадан ўн дақиқа олдин, бир чой қошиқ асал истеъмол қилинг ва сув ичин
Овқатланишдан олдин бир қошиқ асал истеъмол қилинг Нонуштадан ўн дақиқа олдин, бир чой қошиқ асал истеъмол қилинг ва сув ичинг. Асал табиий ва янги бўлиши керак. Нега эрталаб бир қошиқ асал ейиш керак? Асал витамин ва минераллар манбаи ҳисобланади. Унинг таркибида кўп миқдорда фруктоза ва глюкоза мавжуд бўлиб, улар танага энергия беради, мия фаолиятини яхшилайди ва самарадорликни оширади. Иммунитетни оширади. 🔎 Манаба Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

❓Нега қўллар титрайди? ⚡️ Титроқ физиологик бўлиши мумкин: масалан, жисмоний машқлар пайтида, юқори ҳарорат, чекиш, чой ва қа
❓Нега қўллар титрайди? ⚡️ Титроқ физиологик бўлиши мумкин: масалан, жисмоний машқлар пайтида, юқори ҳарорат, чекиш, чой ва қаҳвани ортиқча истеъмол қилиш натижасида. 🔸Баъзи дори-дармонларни - нейролептиклар, антиепилептик препаратлар, антидепрессантларни қабул қилишда қўлларда физиологик титроқ пайдо бўлиши мумкин. 🔍 Манба 👨‍⚕️Манба:«Соғлом ҳаёт»

❓Товуқ ёки курка: қайси гўшт фойдалироқ? ✍️ Шифокор Акбар Мустафоев: 🐓 Курка гўшти товуқ гўштидан кўра соғломроқ, чунки у ка
Товуқ ёки курка: қайси гўшт фойдалироқ? ✍️ Шифокор Акбар Мустафоев: 🐓 Курка гўшти товуқ гўштидан кўра соғломроқ, чунки у камроқ ёғ, калория ва кўпроқ протеинни ўз ичига олади. Ушбу қушнинг гўшти Б3 витаминига бой бўлиб, у қондаги холестерин даражасини назорат қилишга ёрдам беради ва асаб тизимининг фаолиятини яхшилайди. 🦃 Куркада иммунитет тизимини қўллаб-қувватловчи антиоксидант бўлган селен мавжуд. 👨‍⚕️Манба:«Соғлом ҳаёт»

🧀 Пишлоқ - организм учун муҳим бўлган энергия манбаи ✍️ Шифокор Лайло Бахтиёрова: 🥣100 грамм пишлоқда 25 грамм оқсил бўлади
🧀 Пишлоқ - организм учун муҳим бўлган энергия манбаи ✍️ Шифокор Лайло Бахтиёрова: 🥣100 грамм пишлоқда 25 грамм оқсил бўлади, улар эса, мушаклар учун "қурилиш материали" ҳисобланади, иммунитетни оширади, ўсиш, ривожланиш ва ҳужайраларнинг қайта тикланиш жараёнларида иштирок этади. 🍽Пишлоқда ёғлар кўплигини унутмаслик керак, шу жумладан тўйинган ёғлар ҳам. Шунинг учун уни парҳез маҳсулоти деб бўлмайди ва озишга қарор қилганлар, қоидага кўра, ундан воз кечишади. 👨‍⚕️Манба:«Соғлом ҳаёт»

"Кесарча" йўли билан фарзанд кўрган аёлга табиий туғуруқ ман этиладими? 🤰Кесарча кесиш амалиёти орқали фарзандли бўлган аксарият аёллар кейинчалик табиий туғуруқнинг имкони йўқ, деб ўйлайди. Хўш, аслида ҳам шундайми? Мазкур саволга Республика перинатал маркази директори Нилуфар Ўринбоева жавоб берди. 🔬 — Йўқ, бу нотўғри. Боиси, дунё тиббиётида тўпланган тажрибага кўра, оператив усул орқали фарзанд кўрган аёлларнинг аксариятида кейинчалик табиий туғуруқ меъёрий кечиши тасдиқланган, — дейди шифокор. 🩺 Агар аёлда биринчи кесарча кесиш операцияси ўтказилган бўлса, она ва ҳомила саломатлиги учун ҳеч қандай қарши кўрсатмалар бўлмаса, табиий йўл билан туғиш мумкин. Аммо бачадонда 1 та чандиқ бўлган аёл табиий йўл орқали туғаётганда, ҳомила ва онанинг ҳолати мониторинг қилиниши ва шошилинч акушерлик ёрдамга тайёр бўлиш лозим. 👶 Яна шуни таъкидлаш керакки, жарроҳлик йўли орқали фарзанд кўргандан кейинги ҳомиладорлик икки йилдан сўнг бўлиши мақсадга мувофиқ. Чунки, айни шу муддат она саломатлигининг тикланиши ва гўдакнинг соғлом дунёга келиши учун жуда муҳим. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

📍Энергетиклар ўрнини босувчи табиий ичимлик ✍ Шифокор Ҳабиба Умарова: ✔️ Кўк чойга бир бўлак лимон ва бир чой қошиқ асал сол
📍Энергетиклар ўрнини босувчи табиий ичимлик ✍ Шифокор Ҳабиба Умарова: ✔️ Кўк чойга бир бўлак лимон ва бир чой қошиқ асал солинг. Бу ичимлик сизни жонлантиради. Шу билан бирга, у асабий тарангликни енгиллаштиради. ✔️ Имтиҳонлар, муҳим суҳбатлар ва ҳоказолар олдидан жуда яхши ёрдам беради. 👨‍⚕️Манба: «Соғлом ҳаёт»

Ўзбекистон халқ артисти Мурод Ражабов 74 ёшида вафот этди. Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday
Ўзбекистон халқ артисти Мурод Ражабов 74 ёшида вафот этди. Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday

❗️Мутахассис: Организмнинг магнийга бўлган кунлик эҳтиёжи 300-350 миллиграммга тенг Шаҳноза Зуфарова, Республика аҳоли репродуктив саломатлиги маркази директори, тиббиёт фанлари доктори: 🔬 — Магний — саломатлик учун ўта муҳим микроэлимент. У организмда энергия, оқсил, углевод ва ёғ алмашинувини таъминловчи ферментлар фаолиятини мувофиқлаштириб туради. Қолаверса, юрак ритмининг бузилиш хавфини камайтириши, томирларда қон ивишининг олдини олиши билан аҳамиятли. 🩺 Бу модда танқислиги кучли стресс, руҳий тушкунлик, бош айланиши ва оғриғи, сабабсиз ваҳима, сурункали чарчоқ, уйқу бузилиши, хотира сусайиши, меъда-ичак спазми, юрак уришининг тезлашиши, қон босими ошиши ёки тушиши, мушаклар тортишиши сингари белгилар билан намоён бўлади. 💊 Организмнинг магнийга бўлган кунлик эҳтиёжи 300-350 миллиграммга тенг. Ҳомиладорлик ва бошқа ҳолатларда бу кўрсаткич янада ортиши табиий. Ушбу масса озиқ-овқат истеъмоли орқали олинади. 🍚 🫘 Ёнғоқ, гуруч, балиқ, жигар, пишлоқ, гречиха ёрмаси, кунжут, қовоқ, маккажўхори, бошоқли ва дуккаклилар, мева-сабзавотлар микроэлементнинг асосий манбаидир. 🍔 🥤 Бироқ сўнгги вақтларда "фасд-фуд", газли ичимликлар, шакар ва тузга бой ҳамда ярим тайёр маҳсулотлар овқатланиш рационимиздан кенг ўрин эгаллаётгани туфайли организм етарли миқдорда магнийдан баҳраманд бўлмаяпти. 🍺 Шунингдек, спиртли ичимликларига ружу қўйиш, чекиш каби зарарли иллатлар ҳам магний танқислигини келтириб чиқармоқда. 🔎 Магний етишмаслиги бириктирувчи ҳужайраларнинг кучсизланиши сингари оғир касалликларга олиб келиши мумкин. Бундай ҳолатда шифокор томонидан махсус дори препаратлари тавсия қилинади. 🚫 Аммо баъзи инсонлар магний танқислиги кузатилса, ўз билганича дори воситаларини ичишади. Тўғри, таркибида магний сақловчи препаратларнинг организмга ножўя таъсири аниқланмаган. ‼️Бироқ шифокор кўригидан ўтмай туриб, дори-дармонларда истеъмол қилиш салбий асоратларга олиб келиши мумкин. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg