SALOMATLIK SABOQLARI |Tibbiy maslahat kanal
前往频道在 Telegram
Бахтимизнинг ўндан тўққиз улуши соғлигимизга боғлиқ - тиббий маслаҳат - фойдалик тавсиялар https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
显示更多5 569
订阅者
-724 小时
-917 天
-35730 天
帖子存档
❗️💥Бугун кучли магнит бўрони кузатилиши мумкин
Чунки Ерга катта оқимдаги қуёш плазмалари яқинлашиб келмоқда.
Қон босими юқори бўлган кишилар саломатлигига алоҳида эътиборли бўлиши зарур.
Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
📍Озишга ёрдам берадиган ичимликлар
✍ Шифокор Лазизбек Қўчқоров:
✅ Кўк чой - организмда моддалар алмашинувини тезлаштиришга ва бунинг натижасида ёғларни эритишга имкон берувчи флавонидлар ва кофеинга бой.
✅ Помидор шарбати. Ушбу ичимликдан кунига бир стакандан истеъмол қилиш уни истеъмол қилмаганларга нисбатан бел қисмида 50 фоиздан кўпроқ ёғдан фориғ бўлишга олиб келади.
✅ Олма сиркаси. У моддалар алмашинувини фаоллаштиради ва тўпланган ёғдан энергия манбаи сифатида фойдаланади.
👨⚕️Манба: «Соғлом ҳаёт»
Repost from NAMANGANTODAY | Rasmiy kanal
Апрель ойи бироз илиқ ва қуруқроқ бўлиши прогноз қилинмоқда.
Апрель ойида ўртача ҳаво ҳарорати меъёр атрофида, баъзи жойларда ўртача йиллик қийматлардан бироз юқори бўлади. Апрель ойида ёғингарчилик кам, баъзи жойларда меъёр атрофида бўлиши кутилмоқда.
Ой қуруқ ва илиқ об-ҳаво билан бошланади. Ойнинг биринчи ўн кунлиги бошларида ҳаво ҳарорати бироз пасаяди.
Биринчи ўн кунлик охирларида асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда ва ҳаво ҳарорати яна кўтарила бошлайди.
Ўзгидрометнинг дастлабки прогнозига кўра, апрель ойининг иккинчи ва учинчи ўн йилликларида ҳарорат кечалари +7 +12 даражадан +12 +17 даражагача, кундуз кунлари +20 +25 даражадан +27 +32 даражагача ўзгариб туриши кутилмоқда.
Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday
❗️Мутахассис: Тишдаги тошлар пародонтозга олиб келади
Инсон саломатлигида тишларнинг соғлом бўлиши муҳим аҳамиятга эга. Бироқ бунга доим ҳам эътибор бермаймиз. Оқибатда тишда тош пайдо бўлиб, ёқимсиз ҳолат юзага келади.
Хўш, бунинг асосий сабаби нима? Ундан қандай халос бўлиш мумкин?
Ушбу саволларга стоматолог-шифокор Мирафзал Ирханов жавоб берди.
🦷 — Соғлом тишлар, аввало, организм саломатлигидан дарак берувчи белги ҳисобланади, — дейди мутахассис. — Тишлар чайнов жараёнининг бошланғич бўғини ҳисобланиб, сўлак ферментлари ёрдамида овқат луқмасини ҳазм жараёни учун тайёрлаб бериши билан аҳамиятли. Соғлом тишлар инсонга ҳусн ва чиройли табассум ҳадя этади. Аммо уларга ўз вақтида эътибор берилмаса, тиш ва оғиз бўшлиғида турли хасталиклар ривожланиши мумкин.
✅ Тиш-тош касаллиги шулар жумласидан. У тиш сиртидаги сарғиш ёки кулранг (кашандаларда жигарранг, ҳатто қорамтир) қатлам ҳисобланиб, милк усти ва остида, тиш бўйнида ҳосил бўлади.
🚬Тошлар тўсатдан пайдо бўлмайди. Асосан оғиз гигиенасига етарлича ғамхўрлик қилинмаганда кузатилади. Қолаверса, тишлар шакли, овқатни чайнашда уни нотўғри тақсимлаш, сўлак таркибидаги ўзгаришлар, қаттиқ егуликлар етишмаслиги, тамаки чекиш, кучли чой ва қаҳвани кўп ичиш натижасида ҳам келиб чиқади. Оқибатда тишларда дастлаб оқимтир қарашлар кўзга ташланади.
🍜 Тош тўғри тозаланиб, ювилганда ёки қаттиқроқ овқат чайналганда осонлик билан кўчиб тушиши мумкин. Баъзан унинг ички юзасини қоплаб эмаль қисмига сингиб кетади. Шу боис тошни кўчириш анча қийин. Бу эса аста-секин милкни эзиб қўяди ва улар қонайдиган, оғиздан қўланса ҳид келадиган бўлиб қолади. Шунингдек, йиринг ажралиб, милк шиллиқ пардасининг яллиғланиши (гингивит) ва пародонтозга олиб келади.
🪥 Тишда тош пайдо бўлишининг олдини олиш учун овқатни меъёрида чайнаш (ҳамма тишлар билан), суви қочган нон, сабзи, олма еб туриш лозим. Қолаверса, касал тишлар ва яллиғланган милкни ўз вақтида даволаш, йўқ тишлар ўрнини тўлдириш зарур. Қолаверса, уларни кунда 2 марта сифатли тиш пастаси билан ювиш ҳамда вақт-вақти билан стоматолог кўригидан ўтиб туриш мақсадга мувофиқ.
🔬Бугунги кунда тишдаги тошлар оғриқсиз усуллар – лазер, ультратовуш ва аэрозол оқими ёрдамида олиб ташланади.
Cоғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQgRepost from NAMANGANTODAY | Rasmiy kanal
❗️Президент фармони билан 1 апрелдан пенсия ва нафақалар миқдори 7%га, 1 майдан меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорлари 7%га оширилмоқда.
Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday
📍Баҳорда инсон организмига етишмайдиган витаминлар
✍️Шифокор Лазизбек Қўчқоров:
✅ C витамини - баҳорда иммунитет тушиши оқибатида шамоллаш ва грипп билан касалланишга мойиллик ортади. C витамини эса антиоксидант ҳисобланиб, организмни турли касалликлардан ҳимоя қилиш хусусиятига эга.
✅ Магний. Мушакларнинг спазми, уйқусизлик, қаттиқ бош оғриши ва асабийлашиш ҳам ушбу витаминнинг етишмаслик белгиларидан ҳисобланади.
✅ Темир. Бўшашиш, ҳеч нима қилишни истамасликни баҳорги депрессияга алоқаси йўқ. Шунчаки сизга темир етишмаяпти. Бундай вазиятда жигар, гречка, сули ёрмаси, ёнғоқ, шафтоли, исмалоқ ва қуритилган меваларни ейиш тавсия қилинади.
👨⚕️Манба:«Соғлом ҳаёт»
📍Қуритилган ўрик (туршак)нинг қон томирлар ва ҳомиладор аёлларга фойдалари
✍️ Шифокор Ҳабиба Умарова:
❇️ Қуритилган ўрик магний ва калийга бой бўлиб, қон томирлари деворларининг спазмларини енгиллаштиради, қон оқими яхшиланади ва қон босими пасаяди. Буйраклар ва юрак ишига ижобий таъсир кўрсатади;
❇️ Қуритилган ўрик ҳомиладор аёллар учун айниқса муҳимдир. Бачадоннинг тонусини ошишини олдини олади, стрессни енгиллаштиради ва қондаги гемоглобин даражасини оширади.
👨⚕️Манба:«Соғлом ҳаёт»
Repost from NAMANGANTODAY | Rasmiy kanal
«Кечирасиз» деб номланган 1 дақиқаю 57 сониялик қисқа метражли фильм ўз йўналишида «Оскар» мукофотини қўлга киритди
Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday
❗️Ифторлик қилиш тартиби!
Ифторликда 2-3 дона хурмо истеъмол қилишни канда қилманг, қондаги қанд миқдорини ошириб сизга қувват бағишлайди
Таомдан олдин эса салат истеъмол қилинг. Рамазон ойида енгил таомлар истеъмол қилинг
Ҳар бирингизга рамазон ойида соғлом тана ва поклик тилаймиз
Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
📍Сумалакнинг фойдали хусусиятлари
✍ Шифокор Ҳабиба Умарова:
♻️Сумалак баҳорнинг шифобахш таоми бўлиб, у қонимизни тозалаб, организмимизни тетиклаштириб, куч-қувватимизни оширади;
♻️Олимларнинг таъкидлашича, сумалак гипертония, гепатит, буйрак, меъда-ичак хасталикларига яхши даво бўлиб, қон таркибини яхшилаб, меъда-ичак фаолиятини меъёрга келтиради, асабни тинчлантиради.
👨⚕️Манба:«Соғлом ҳаёт»
Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Repost from NAMANGANTODAY | Rasmiy kanal
Мусулмонлар идораси Фатво маркази 2023 йилги закот нисоби, фитр садақа ва фидя миқдорини белгилади
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday
⚡️Бугун G3 даражали 5 баллик магнит бўронлари бўлиши кутилмоқда.
Магнит бўронинг G3 даражадаги юқори фаоллиги туш пайтида кутилаётгани учун, бу омилнинг организмга салбий таъсирини камайтириш мақсадида, овқатланиш рационларига балиқ ва кўкат маҳсулотларини киритиш, истеъмол қилиш тавсия этилади.
Магнит бўронлари G3 даражали даврда айримларда бош қисмининг орқа томони ва пешонада кучсиз оғриш кузатилади. Бу пайтда шу каби инсонларга камроқ ҳаракат қилиш ҳамда уйда кўпроқ ўтириш тавсия этилади. Бу вақт оралиғида юқоридаги омилни ўзида сезаётган кишиларга чекиш, алкогол маҳсулотлари ва кофе ичиш ҳамда жисмоний зўриқиш тавсия этилмайди.
❓Нима учун рўзадорлар ифторликда кўп овқатланишдан ўзларини тия олмайдилар?
✅ Бунинг сабаби озиқ-овқат етишмай, оч қолиш эмас, балки уйқусизликдан. Шунинг учун кечаси ухлаш шарт ва зарур.
✔️Чунки тунги уйқу пайтида мелатонин гармони ишлаб чиқарилади. Агар мелатонин миқдори етарли бўлмаса, эртаси куни одам ширинликлардан, қандолат маҳсулотларидан ва ифторликда кўп овқатланишдан ўзини тия олмайди.
🔹Мелатонин гармони метаболизмни мувозанатлаштиради!
👨⚕️Манба:«Соғлом ҳаёт»
👉Қалампирмунчоқнинг сиз билмаган фойдалари
✍️ Шифокор Лайло Бахтиёрова:
Ҳазм жараёнини яхшилаш учун овқатланишдан бир неча дақиқа олдин бир чой қошиқ асалга бир чимдим майдаланган қалампирмунчоқ қўшиб истеъмол қилиш керак.
Кўнгил айниши ва қайт қилишни тўхтатиш учун қалампирмунчоқ кукуни ва асални аралаштириб, паста тайёрлаш лозим.
Рўза вақтида оғиздаги нохуш ҳидни бартараф этиш учун ифторликдан сўнг чайнаш тавсия этилади.
👨⚕️Манба:«Соғлом ҳаёт»
Repost from NAMANGANTODAY | Rasmiy kanal
РАСМИЙ АХБОРОТ
⚡️Рамазон ойи 23 мартдан бошланади
Ўзбекистон Республикаси Президенти “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги қарорини имзолади. Унга кўра, 2023 йилги муборак Рамазон ойининг бошланиши 23 март кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилинди.
Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday
