es
Feedback
SALOMATLIK SABOQLARI |Tibbiy maslahat kanal

SALOMATLIK SABOQLARI |Tibbiy maslahat kanal

Ir al canal en Telegram

Бахтимизнинг ўндан тўққиз улуши соғлигимизга боғлиқ - тиббий маслаҳат - фойдалик тавсиялар https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

Mostrar más
5 543
Suscriptores
-1424 horas
-947 días
-36130 días
Archivo de publicaciones
❗️Мутахассис: Организмнинг магнийга бўлган кунлик эҳтиёжи 300-350 миллиграммга тенг Шаҳноза Зуфарова, Республика аҳоли репродуктив саломатлиги маркази директори, тиббиёт фанлари доктори: 🔬 — Магний — саломатлик учун ўта муҳим микроэлимент. У организмда энергия, оқсил, углевод ва ёғ алмашинувини таъминловчи ферментлар фаолиятини мувофиқлаштириб туради. Қолаверса, юрак ритмининг бузилиш хавфини камайтириши, томирларда қон ивишининг олдини олиши билан аҳамиятли. 🩺 Бу модда танқислиги кучли стресс, руҳий тушкунлик, бош айланиши ва оғриғи, сабабсиз ваҳима, сурункали чарчоқ, уйқу бузилиши, хотира сусайиши, меъда-ичак спазми, юрак уришининг тезлашиши, қон босими ошиши ёки тушиши, мушаклар тортишиши сингари белгилар билан намоён бўлади. 💊 Организмнинг магнийга бўлган кунлик эҳтиёжи 300-350 миллиграммга тенг. Ҳомиладорлик ва бошқа ҳолатларда бу кўрсаткич янада ортиши табиий. Ушбу масса озиқ-овқат истеъмоли орқали олинади. 🍚 🫘 Ёнғоқ, гуруч, балиқ, жигар, пишлоқ, гречиха ёрмаси, кунжут, қовоқ, маккажўхори, бошоқли ва дуккаклилар, мева-сабзавотлар микроэлементнинг асосий манбаидир. 🍔 🥤 Бироқ сўнгги вақтларда "фасд-фуд", газли ичимликлар, шакар ва тузга бой ҳамда ярим тайёр маҳсулотлар овқатланиш рационимиздан кенг ўрин эгаллаётгани туфайли организм етарли миқдорда магнийдан баҳраманд бўлмаяпти. 🍺 Шунингдек, спиртли ичимликларига ружу қўйиш, чекиш каби зарарли иллатлар ҳам магний танқислигини келтириб чиқармоқда. 🔎 Магний етишмаслиги бириктирувчи ҳужайраларнинг кучсизланиши сингари оғир касалликларга олиб келиши мумкин. Бундай ҳолатда шифокор томонидан махсус дори препаратлари тавсия қилинади. 🚫 Аммо баъзи инсонлар магний танқислиги кузатилса, ўз билганича дори воситаларини ичишади. Тўғри, таркибида магний сақловчи препаратларнинг организмга ножўя таъсири аниқланмаган. ‼️Бироқ шифокор кўригидан ўтмай туриб, дори-дармонларда истеъмол қилиш салбий асоратларга олиб келиши мумкин. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

📍Хонаки геран ўсимлиги организмга қандай таъсир кўрсатади? ✍️ Шифокор Улуғбек Ўроқов: 🔰Кўпчиликнинг уйида ўсадиган хонаки г
📍Хонаки геран ўсимлиги организмга қандай таъсир кўрсатади? ✍️ Шифокор Улуғбек Ўроқов: 🔰Кўпчиликнинг уйида ўсадиган хонаки геран ўсимлиги уйингизга ажиб табиий манзара ва гўзаллик берибгина қолмай, ноёб дориворлик хусусиятга ҳам эгадир. 🌺 Геран гули таркибидаги эфир мойлари балғамни суюлтириб, уни бронх йўлларидан осон чиқишига ёрдам беради, шунинг учун геран сурункали нафас йўллари касалликлари билан оғриган одамлар учун фойдалидир. 🌺 Шунингдек, геран таркибидаги эфир мойлари антибактериал ва вирусга қарши таъсирга эга бўлиб, хона ҳавосини дезинфекция қилади ва ЎРВИ нинг олдини олади. 👨‍⚕️Манба:«Соғлом ҳаёт»

❗️ЖССТ прогнозига кўра, 2030 йилга бориб, Ер юзи аҳолисининг қарийб 45 фоизи семизликдан азият чекиши мумкин. Мутахассислар бу глобал муаммога соғлом турмуш тарзи орқали самарали ечим топиш мумкин, деган хулосада! ♻️ Юртимизда “Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи” янги умуммиллий ҳаракатига старт берилиши замирида ана шу устувор мақсад мужассам. Бу эзгу ташаббусга маҳалла, спорт, таълим соҳаси вакиллари, хотин-қизлар ва ёшлар кенг жалб этилиши эса саъй-ҳаракатлар самарадорлигини янада ошириши, шубҳасиз. ❓Хўш, ушбу умуммиллий ҳаракат орқали қандай натижалар кутилмоқда? ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеороликда шу ҳақда сўз боради.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

Ўзгидромет директори, бугун Ўзбекистон бўйлаб соат 20:00-23:00 вақтида жала ёмғир кузатилиши кутилаётгани ҳақида хабар берди.
Ўзгидромет директори, бугун Ўзбекистон бўйлаб соат 20:00-23:00 вақтида жала ёмғир кузатилиши кутилаётгани ҳақида хабар берди. Фақат Нукус, Урганч, Андижон шаҳарларида жала ёмғирлар кузатилмаслиги прогноз қилинди. Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday

📍Иммунитетни кўтариш учун кўкатларни кўпроқ истеъмол қилиш керак ✍️ Шифокор Лазизбек Қўчқоров: ✅ Сельдерей, кашнич, укроп, п
📍Иммунитетни кўтариш учун кўкатларни кўпроқ истеъмол қилиш керак ✍️ Шифокор Лазизбек Қўчқоров: ✅ Сельдерей, кашнич, укроп, петрушка, салат барги кабилар бактерияларга қарши курашади ёки уларнинг кўпайишига тўсқинлик қилувчи фаол моддалар — фитонцидлар ва ўсимлик клетчаткаси миқдори жуда кўп. ✅ Янги пиёз ва саримсоқ саломатликни мустаҳкамлайдиган ва иммунитетни кўтаришга ёрдам берадиган бебаҳо маҳсулотлар саналади. ❗️Агар ҳар куни пиёз истеъмол қилинса, тез орада иммунитет кўтарилади. Организм эса замбуруғ, бактерия ёки вирус билан зарарланишдан ҳимояланади. 👨‍⚕️Манба:«Соғлом ҳаёт»

❗️💥Бугун кучли магнит бўрони кузатилиши мумкин Чунки Ерга катта оқимдаги қуёш плазмалари яқинлашиб келмоқда. Қон босими юқори бўлган кишилар саломатлигига алоҳида эътиборли бўлиши зарур. Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

📍Озишга ёрдам берадиган ичимликлар ✍ Шифокор Лазизбек Қўчқоров: ✅ Кўк чой - организмда моддалар алмашинувини тезлаштиришга ва бунинг натижасида ёғларни эритишга имкон берувчи флавонидлар ва кофеинга бой. ✅ Помидор шарбати. Ушбу ичимликдан кунига бир стакандан истеъмол қилиш уни истеъмол қилмаганларга нисбатан бел қисмида 50 фоиздан кўпроқ ёғдан фориғ бўлишга олиб келади.  ✅ Олма сиркаси. У моддалар алмашинувини фаоллаштиради ва тўпланган ёғдан энергия манбаи сифатида фойдаланади. 👨‍⚕️Манба: «Соғлом ҳаёт»

Апрель ойи бироз илиқ ва қуруқроқ бўлиши прогноз қилинмоқда. Апрель ойида ўртача ҳаво ҳарорати меъёр атрофида, баъзи жойларда ўртача йиллик қийматлардан бироз юқори бўлади. Апрель ойида ёғингарчилик кам, баъзи жойларда меъёр атрофида бўлиши кутилмоқда. Ой қуруқ ва илиқ об-ҳаво билан бошланади. Ойнинг биринчи ўн кунлиги бошларида ҳаво ҳарорати бироз пасаяди. Биринчи ўн кунлик охирларида асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда ва ҳаво ҳарорати яна кўтарила бошлайди. Ўзгидрометнинг дастлабки прогнозига кўра, апрель ойининг иккинчи ва учинчи ўн йилликларида ҳарорат кечалари +7 +12 даражадан +12 +17 даражагача, кундуз кунлари +20 +25 даражадан +27 +32 даражагача ўзгариб туриши кутилмоқда. Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday

❗️Мутахассис: Тишдаги тошлар пародонтозга олиб келади Инсон саломатлигида тишларнинг соғлом бўлиши муҳим аҳамиятга эга. Бироқ бунга доим ҳам эътибор бермаймиз. Оқибатда тишда тош пайдо бўлиб, ёқимсиз ҳолат юзага келади. Хўш, бунинг асосий сабаби нима? Ундан қандай халос бўлиш мумкин? Ушбу саволларга стоматолог-шифокор Мирафзал Ирханов жавоб берди. 🦷 — Соғлом тишлар, аввало, организм саломатлигидан дарак берувчи белги ҳисобланади, — дейди мутахассис. — Тишлар чайнов жараёнининг бошланғич бўғини ҳисобланиб, сўлак ферментлари ёрдамида овқат луқмасини ҳазм жараёни учун тайёрлаб бериши билан аҳамиятли. Соғлом тишлар инсонга ҳусн ва чиройли табассум ҳадя этади. Аммо уларга ўз вақтида эътибор берилмаса, тиш ва оғиз бўшлиғида турли хасталиклар ривожланиши мумкин. ✅ Тиш-тош касаллиги шулар жумласидан. У тиш сиртидаги сарғиш ёки кулранг (кашандаларда жигарранг, ҳатто қорамтир) қатлам ҳисобланиб, милк усти ва остида, тиш бўйнида ҳосил бўлади. 🚬Тошлар тўсатдан пайдо бўлмайди. Асосан оғиз гигиенасига етарлича ғамхўрлик қилинмаганда кузатилади. Қолаверса, тишлар шакли, овқатни чайнашда уни нотўғри тақсимлаш, сўлак таркибидаги ўзгаришлар, қаттиқ егуликлар етишмаслиги, тамаки чекиш, кучли чой ва қаҳвани кўп ичиш натижасида ҳам келиб чиқади. Оқибатда тишларда дастлаб оқимтир қарашлар кўзга ташланади. 🍜 Тош тўғри тозаланиб, ювилганда ёки қаттиқроқ овқат чайналганда осонлик билан кўчиб тушиши мумкин. Баъзан унинг ички юзасини қоплаб эмаль қисмига сингиб кетади. Шу боис тошни кўчириш анча қийин. Бу эса аста-секин милкни эзиб қўяди ва улар қонайдиган, оғиздан қўланса ҳид келадиган бўлиб қолади. Шунингдек, йиринг ажралиб, милк шиллиқ пардасининг яллиғланиши (гингивит) ва пародонтозга олиб келади. 🪥 Тишда тош пайдо бўлишининг олдини олиш учун овқатни меъёрида чайнаш (ҳамма тишлар билан), суви қочган нон, сабзи, олма еб туриш лозим. Қолаверса, касал тишлар ва яллиғланган милкни ўз вақтида даволаш, йўқ тишлар ўрнини тўлдириш зарур. Қолаверса, уларни кунда 2 марта сифатли тиш пастаси билан ювиш ҳамда вақт-вақти билан стоматолог кўригидан ўтиб туриш мақсадга мувофиқ. 🔬Бугунги кунда тишдаги тошлар оғриқсиз усуллар – лазер, ультратовуш ва аэрозол оқими ёрдамида олиб ташланади. Cоғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

❗️Президент фармони билан 1 апрелдан пенсия ва нафақалар миқдори 7%га, 1 майдан меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорлари 7%га оширилмоқда. Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday

📍Баҳорда инсон организмига етишмайдиган витаминлар ✍️Шифокор Лазизбек Қўчқоров: ✅ C витамини - баҳорда иммунитет тушиши оқиб
📍Баҳорда инсон организмига етишмайдиган витаминлар ✍️Шифокор Лазизбек Қўчқоров: ✅ C витамини - баҳорда иммунитет тушиши оқибатида шамоллаш ва грипп билан касалланишга мойиллик ортади. C витамини эса антиоксидант ҳисобланиб, организмни турли касалликлардан ҳимоя қилиш хусусиятига эга. ✅ Магний. Мушакларнинг спазми, уйқусизлик, қаттиқ бош оғриши ва асабийлашиш ҳам ушбу витаминнинг етишмаслик белгиларидан ҳисобланади. ✅ Темир. Бўшашиш, ҳеч нима қилишни истамасликни баҳорги депрессияга алоқаси йўқ. Шунчаки сизга темир етишмаяпти. Бундай вазиятда жигар, гречка, сули ёрмаси, ёнғоқ, шафтоли, исмалоқ ва қуритилган меваларни ейиш тавсия қилинади. 👨‍⚕️Манба:«Соғлом ҳаёт»

📍Қуритилган ўрик (туршак)нинг қон томирлар ва ҳомиладор аёлларга фойдалари ✍️ Шифокор Ҳабиба Умарова: ❇️ Қуритилган ўрик маг
📍Қуритилган ўрик (туршак)нинг қон томирлар ва ҳомиладор аёлларга фойдалари ✍️ Шифокор Ҳабиба Умарова: ❇️ Қуритилган ўрик магний ва калийга бой бўлиб, қон томирлари деворларининг спазмларини енгиллаштиради, қон оқими яхшиланади ва қон босими пасаяди. Буйраклар ва юрак ишига ижобий таъсир кўрсатади; ❇️ Қуритилган ўрик ҳомиладор аёллар учун айниқса муҳимдир. Бачадоннинг тонусини ошишини олдини олади, стрессни енгиллаштиради ва қондаги гемоглобин даражасини оширади. 👨‍⚕️Манба:«Соғлом ҳаёт»

«Кечирасиз» деб номланган 1 дақиқаю 57 сониялик қисқа метражли фильм ўз йўналишида «Оскар» мукофотини қўлга киритди Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday

❗️Ифторлик қилиш тартиби! Ифторликда 2-3 дона хурмо истеъмол қилишни канда қилманг, қондаги қанд миқдорини ошириб сизга қувва
❗️Ифторлик қилиш тартиби! Ифторликда 2-3 дона хурмо истеъмол қилишни канда қилманг, қондаги қанд миқдорини ошириб сизга қувват бағишлайди Таомдан олдин эса салат истеъмол қилинг. Рамазон ойида енгил таомлар истеъмол қилинг Ҳар бирингизга рамазон ойида соғлом тана ва поклик тилаймиз Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

📍Сумалакнинг фойдали хусусиятлари ✍ Шифокор Ҳабиба Умарова: ♻️Сумалак баҳорнинг шифобахш таоми бўлиб, у қонимизни тозалаб, о
📍Сумалакнинг фойдали хусусиятлари ✍ Шифокор Ҳабиба Умарова: ♻️Сумалак баҳорнинг шифобахш таоми бўлиб, у қонимизни тозалаб, организмимизни тетиклаштириб, куч-қувватимизни оширади; ♻️Олимларнинг таъкидлашича, сумалак гипертония, гепатит, буйрак, меъда-ичак хасталикларига яхши даво бўлиб, қон таркибини яхшилаб, меъда-ичак фаолиятини меъёрга келтиради, асабни тинчлантиради. 👨‍⚕️Манба:«Соғлом ҳаёт» Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

Мусулмонлар идораси Фатво маркази 2023 йилги закот нисоби, фитр садақа ва фидя миқдорини белгилади Ўзбекистон мусулмонлари ид
Мусулмонлар идораси Фатво маркази 2023 йилги закот нисоби, фитр садақа ва фидя миқдорини белгилади Ўзбекистон мусулмонлари идораси Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday