en
Feedback
JO'YBORI KALON.UZ

JO'YBORI KALON.UZ

Open in Telegram

Бухоро вилояти "Жўйбори Калон" аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасаси juyborikalon.uz веб-сайтининг расмий телеграм канали

Show more
4 551
Subscribers
-1924 hours
-997 days
-2730 days
Posts Archive
Муфтий ҳазратнинг Қоҳира анжуманидаги нутқлари 📱 YouTube | 📱 Instagram | 📱 Facebook 📲 РАСМИЙ САҲИФА УЛАШИНГ🗣 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Repost from Muslim.uz
#xabar #misr #anjuman #muftiy 🗣Муфтий ҳазрат анжуманда оила мустаҳкамлиги ва фарзанд тарбиясига оид муҳим ташаббусларни илга
+9
#xabar #misr #anjuman #muftiy 🗣Муфтий ҳазрат анжуманда оила мустаҳкамлиги ва фарзанд тарбиясига оид муҳим ташаббусларни илгари сурдилар  
🇪🇬Қоҳира шаҳрида бўлиб ўтаётган анжуман асосий қисмида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари маъруза қилдилар. Шунингдек, Миср муфтийси Назир Муҳаммад Айёд, Миср Вақфлар вазири Усома Азҳарий, Халқаро Ислом фиқҳи академияси бош котиби доктор Қутб Мустафо Сано, Ал-Азҳар шайхи вакили Шайх Айман Абдулғаний, Мусулмон олами уюшмаси Бош котиби ўринбосари доктор Абдурраҳмон ибн Абдуллоҳ аз-Зайд ва Абу-Даби Ислом ишлари раиси, доктор Умар Ҳабтур ад-Дариъий кабилар нутқ қилдилар.
🌙Муфтий ҳазратлари муҳокама қилинаётган оила, аёллар ҳуқуқи ва фарзанд тарбияси масаласи ғоят долзарб эканига урғу қаратдилар. Хусусан, турли минтақаларда оила институти инқирозга юз тутаётгани, ёшларнинг оила қуришга қизиқиши пасайиб, ажрашишлар сони ортиб бораётгани жиддий хавотир уйғотаётгани таъкидланди. Қайд этилишича, бу синов бутун инсоният олдида турган умумбашарий муаммога айланмоқда.
Шу муносабат билан Муфтий ҳазратлари томонидан бир қатор долзарб таклифлар илгари сурилди: 📚 – Қўшма фатво ишлаб чиқиш: илмий асосланган ҳамда илғор тажрибаларни ўзида жамлаган қўшма фатво ишлаб чиқиш зарурлиги маълум қилинди. Ушбу ҳужжатни турли тилларга таржима қилиб, ОАВ, рақамли платформалар, маърифий тадбирлар ва жума хутбалари орқали кенг жамоатчиликка етказиш таъкидланди. 🤝– Ёшларни оилага тайёрлаш дастурлари: турмуш қуриш остонасида турган ёшларнинг диний, миллий ва ижтимоий масъулиятини юксалтиришга қаратилган махсус курслар ва психологик-маърифий маслаҳат дастурларини йўлга қўйиш таклиф этилди. ⚡️ – Фатво марказлари ва ОАВ ҳамкорлиги: миллий қадриятлар ва исломий таълимотларни   ёшларга замонавий, таъсирчан усулларда етказиш учун фатво марказлари билан ОАВ ўртасидаги ҳамкорлик лозимлигига эътибор қаратилди. ✅ Шу ўринда, Ўзбекистонда мазкур йўналишларда амалга оширилаётган тизимли ислоҳотлар ҳам баён қилинди.
🌙 Халқаро анжуман иштирокчилари Муфтий ҳазратлари томонидан илгари сурилган таклифларни қўллаб-қувватлаб, юртимизда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, оила институтини мустаҳкамлаш борасидаги ишларга юқори баҳо бердилар. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

#Muslim_podcastda  #Audio_kitob 📱🗣O'RNINGIZDAN QIMIRLAMANGLAR 📖 Nabaviy tarbiya 📝 Tarjimon: Abdulqodir Samarqandiy 🎙 Suhandon: Muhammad Nur 🥺Telegram🛍Instagram 🤪Facebook😍YouTube 🟢 MUSLIM.PODCAST.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

Саййида Оиша розияллоҳу анҳо айтадилар: "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам чимилдиқдаги келиндан ҳам ҳаёли эдилар. Агар Зулайҳ
Саййида Оиша розияллоҳу анҳо айтадилар: "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам чимилдиқдаги келиндан ҳам ҳаёли эдилар. Агар Зулайҳонинг дугоналари Юсуф алайҳиссаломни кўриб, қўлларини кесган бўлсалар, Расулуллоҳни кўрганларида қўлларини эмас, юракларини кесиб, пора-пора қилган бўлардилар" (Шарҳи Шамоил). Саййида Оиша розияллоҳу анҳо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақларида бундай назм битганлар: لَنا شَمسٌ وللآفاقِ شمسٌ، وشمسِي خيرٌ من شمسِ السماء. "Бизда ҳам қуёш бор, уфқларда ҳам қуёш бор, Аммо менинг қуёшим осмондаги қуёшдан афзалдир." (Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий, "Ишқи Расул" китобидан) 👤O’rinova Lutfiya Taʼlim muassasasi oʼqituvchisi. 💫 Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating: 🌐Facebook  | 🪐 Juyborikalon.uz  ✨Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг: You Tube | 🌐Instagram|🌐@juyborikalon

Repost from Ta'lim.muslim.uz
🎯🎯🎯🎯 ⚡️⚡️⚡️⚡️ APELLYATSIYA O‘TKAZISH SANASI MA’LUM BO‘LDI. 📝2026-2027 o‘quv yili bo‘yicha oliy va o'rta maxsus diniy ta’
🎯🎯🎯🎯 ⚡️⚡️⚡️⚡️ APELLYATSIYA O‘TKAZISH SANASI MA’LUM BO‘LDI. 📝2026-2027 o‘quv yili bo‘yicha oliy va o'rta maxsus diniy ta’lim muassasalari Mandat natijalaridan norozi bo‘lib belgilangan muddatda ariza bergan abituriyentlarning ishlarini ko‘rib chiqish Apellyatsiya komissiyasi tomonidan 2026-yil 8-sentyabr kuni soat 9:00 da Imom Buxoriy nomidagi Toshkent islom instituti binosida o‘tkaziladi. 🕓 Apellyatsiya bergan barcha abituriyentlar belgilangan manzilga kelishlarini so‘raymiz.
⚠Abituriyentlar apellyatsiyaga shaxsini tasdiqlovchi pasporti yoki ID karta hamda imtihon ruxsatnomasi bilan kelishi talab etiladi.
📍 Manzil: Toshkent shahri, Olmazor tumani, Zarqaynar 18-berk ko'chasi 47-uy. 📱Google Karta 📱Yandex Karta ❗️DIQQAT!❗️Belgilangan muddatda kelmaganlar uchun qayta apellyatsiya o‘tkazilmaydi! Qabul bo'yicha rasmiy manba: ✅https://t.me/qabulmuslimuz

#Робиъул_аввал #салавот #инфографика 🍀Дуо одоби: Ҳамд ва салавот ✍ Жамол домла Мавлянов "Жўйбори Калон" аёл-қизлар ўрта махс
#Робиъул_аввал #салавот #инфографика 🍀Дуо одоби: Ҳамд ва салавотЖамол домла Мавлянов "Жўйбори Калон" аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасаси ўқитувчиси 💫 Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating: 🌐Facebook  | 🪐 Juyborikalon.uz  ✨Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг: ▶️You Tube | 🌐Instagram|🌐@juyborikalon

#xabar #anjuman #film 🗣🌙 Халқаро анжуманда 500 нафар иштирокчига Ўзбекистондаги диний-маърифий ислоҳотлар ва Муфтий ҳазратлари фаолиятига оид фильм намойиш этилдиЎзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱 ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

✅#hadis Имом Абу Бакр ал-Хаббозий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Мен қаттиқ касал бўлиб қолдим. Солиҳ бир қўшним мени кўргани келиб
✅#hadis Имом Абу Бакр ал-Хаббозий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Мен қаттиқ касал бўлиб қолдим. Солиҳ бир қўшним мени кўргани келиб, бундай деди: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига амалга қилинг, у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Касалларингизни садақа билан даволанглар", деганлар". ✨Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг: 🌐Facebook  | 🪐Juyborikalon.uz You Tube | 🌐Instagram|🌐@juyborikalon

#Раббоний_дуо #кун_ояти رَبِّ ٱجْعَلْنِى مُقِيمَ ٱلصَّلَوٰةِ وَمِن ذُرِّيَّتِى رَبَّنَا وَتَقَبَّلْ دُعَآءِ Қуръоний дуонинг
#Раббоний_дуо #кун_ояти رَبِّ ٱجْعَلْنِى مُقِيمَ ٱلصَّلَوٰةِ وَمِن ذُرِّيَّتِى  رَبَّنَا وَتَقَبَّلْ دُعَآءِ Қуръоний дуонинг маъноси: «Роббим! Мени ва зурриётимни намозни тўкис адо этадиганлардан қил. Роббимиз, дуоимни қабул эт». (Иброҳим сураси, 40-оят) 💫 Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating: 🌐Facebook  | 🪐 Juyborikalon.uz  ✨Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг: ▶️You Tube | 🌐Instagram|🌐@juyborikalon

#muftiy_minbari #siyrat 📹 Жасорат тимсоли (16-қисм)
Муборак рабиул аввал (мавлид) ойи муносабати ва азиз мухлисларимизнинг самимий илтимосига мувофиқ, сиз кутган “Тасаддуқ, ё Расулуллоҳ” туркум суҳбатлари
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ ВА УЛАШИНГ🗣

#xushxabar #anjuman #taqdirlash 🤝 Муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларига нуфузли мукофот — Имом Қарофий номидаги "Фатво соҳасидаги юксак хизматлари учун" халқаро мукофот топшириш жараёни ✅Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱 ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

#xushxabar #taqdirlov #muftiy #anjuman 📢 ХУШХАБАР: МУФТИЙ ҲАЗРАТЛАРИ "ФАТВО СОҲАСИДАГИ ЮКСАК ХИЗМАТЛАРИ УЧУН" ХАЛҚАРО МУКОФО
+9
#xushxabar #taqdirlov #muftiy #anjuman 📢 ХУШХАБАР: МУФТИЙ ҲАЗРАТЛАРИ "ФАТВО СОҲАСИДАГИ ЮКСАК ХИЗМАТЛАРИ УЧУН" ХАЛҚАРО МУКОФОТИ БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИ
🌙 Миср пойтахти Қоҳира шаҳрида бўлиб ўтаётган халқаро анжуманнинг тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари нуфузли мукофот — Имом Қарофий номидаги "Фатво соҳасидаги юксак хизматлари учун" халқаро мукофоти билан тақдирландилар.
Юксак мукофотни Миср Араб Республикаси бош муфтийси, Бутунжаҳон фатво идоралари ва ҳайъатлари Бош котибияти раиси, профессор Назир Муҳаммад Айёд, Миср вақф вазири доктор Усома ал-Азҳарий ҳамда Халқаро Ислом фиқҳи академияси бош котиби доктор Қутб Мустафо Сано кабилар тантанали равишда топширдилар.
💬 Сўзга чиққан нотиқлар Ўзбекистонда диний-маърифий соҳада олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларни юқори баҳолаб, ушбу эътироф Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг Ислом дини маърифатини кенг ёйиш, илмий-тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш ҳамда замонавий фатво фаолиятини янги босқичга олиб чиқишдаги фидокорона меҳнатларининг муносиб самараси эканини алоҳида таъкидлади.
🇺🇿Тақдирлаш чоғида турли мамлакатлардан келган 500 нафардан зиёд анжуман иштирокчилари эътиборига Ўзбекистондаги диний-маърифий соҳа ислоҳотлари ҳамда Муфтий ҳазратларининг кўп қиррали фаолиятига бағишланган махсус видеоролик намойиш этилди. Унда юртимиз қадимдан буюк цивилизациялар бешиги, илм-маърифат ва ислом маданиятининг муаззам маркази бўлиб келгани эътироф этилди. Шунингдек, лавҳада бугунги кунда Давлатимиз Раҳбари бошчилигида диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган кенг кўламли янгиланишлар, нуфузли халқаро анжуманлар, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг самарали фаолияти, жумладан, Фатво марказининг ишга туширилиши ва мўътадилликни тарғиб этиш борасидаги салмоқли ташаббуслари атрофлича кўрсатиб берилди.
Маълумот ўрнида, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бунга қадар ҳам бир қатор юксак мукофотларга сазовор бўлганлар: - Президентимиз фармонларига мувофиқ “Олий даражали Имом Бухорий” ордени; – Россия Федерацияси марказий диний идорасининг «Ал-Иътисом» («Ҳамжиҳатлик») медали; – Қирғизистон мусулмонлари диний бошқармасининг «Ынтымак» («Бирдамлик») медали; – «Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармасининг 30 йиллиги» юбилей медали; – Шимолий Кавказ мусулмонларини мувофиқлаштириш марказининг «Уммат олдидаги хизматлари учун» ордени; – Россия Федерацияси Имом Бухорий номидаги диний ташкилотининг «Ал-Илм» ордени.
«Фатво соҳасидаги юксак хизматлари учун» мукофоти ҳақида: Мазкур нуфузли халқаро мукофот Бутунжаҳон фатво идоралари ва ҳайъатлари Бош котибияти томонидан таъсис этилган бўлиб, буюк аллома, фақиҳ Имом Шиҳобуддин ал-Қарофий (1228–1285) шарафига номланган. Ушбу мукофот Ислом умматида мўътадиллик тамойилларини илгари суриш, бир ёқлама ва тор қарашлардан сақланиш, жамоавий ижтиҳод ҳамда фатво бериш амалиётини такомиллаштириш ва замонавий муаммоларга тўғри шаръий ечимлар ишлаб чиқишга улкан ҳисса қўшган етук уламоларга тақдим этилади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱 ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

НАФСНИНГ 7 ТУРИНИ.. Уламоларимиз Қуръони Карим оятларига таянган ҳолда нафснинг 7 та турини баён қилганлар: 1. Нафси аммора–ёмонликка буюрувчи нафс. Энг қуйи даража бўлиб, инсонни фақат гуноҳ, шаҳват ва Аллоҳга осийлик қилишга ундайди. 2. Нафси лаввома–маломат қилувчи нафс. Гуноҳ иш қилиб қўйганда эгасини виждон азобига солувчи, қилмишидан пушаймон бўлиб, ўзини маломат қилувчи нафс. 3. Нафси мулҳима– илҳомланувчи нафс. Яхшилик ва ёмонликни ажрата оладиган, қалбига Аллоҳ томонидан тақво ва чиройли амаллар илҳом қилинадиган нафс. 5. Нафси мутмаинна– осуда нафс. Иймон ва Аллоҳнинг зикри билан бутунлай хотиржамлик топган, шубҳа ва қўрқувлардан қутилган олий нафс даражаси. 5. Нафси розия–рози бўлган нафс. Бошига келган ҳар бир синов ва тақдирга чиройли сабр қилиб, Аллоҳнинг ҳукмидан тўла рози бўлган нафс. 6. Нафси марзия–розилик топган нафс. Ўзи Аллоҳдан рози бўлгани каби, Аллоҳ таоло ҳам ундан ва қилган амалларидан рози бўлган нафс мақоми. 7. Нафси комила–мукаммал нафс. Инсоний қусурлардан бутунлай пок бўлган, пайғамбарлар ва авлиёларга хос энг олий ва мукаммал нафс даражаси. Аллоҳ таоло барчамизнинг нафсимизни пок ва хотиржам нафслардан қилсин! ✨Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг: 🌐Facebook  | 🪐Juyborikalon.uz You Tube | 🌐Instagram|🌐@juyborikalon

Birinchi Prezidentimiz xotirasiga ehtirom ko‘rsatildi. — Отдана дань уважения памяти Первого Президента нашей страны. Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

#Мустақиллик_35_йиллиги #ватан_соғинчи #мақола МУСТАҚИЛЛИК — НЕЪМАТ, УНИ АСРАШ — ШУКР Аллоҳ таоло инсонни тупроқдан яратар экан, унинг фитратига она заминга, туғилиб ўсган маконига бўлган соф муҳаббатни жо қилди. Бу меҳр — бировнинг ўргатиши ёки ташқи тарғибот билан пайдо бўладиган сунъий туйғу эмас, балки руҳимиз ва қонимиз билан бирга яралган туғма меҳрдир. «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Ҳазвара тепалигида (уловлари устида) туриб шундай деганларини кўрдим: «Аллоҳга қасамки, албатта, сен Аллоҳнинг энг яхши ерисан ва Аллоҳнинг наздида Аллоҳнинг энг суюкли ерисан! Агар мен сендан (мажбуран) чиқариб юборилмаганимда эди, асло чиқмас эдим!»
ўтган кунни эслаб шукр қилиш, бугунги тинчликнинг қадрига етиш ва келажак авлодга обод ҳамда осойишта Ватан қолдириш
батафсил: https://juyborikalon.uz/uz/news/1766Жамол домла Мавлянов "Жўйбори Калон"  аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасаси ўқитувчиси 💫 Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating: 🌐Facebook  | 🪐 Juyborikalon.uz  ✨Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг: ▶️You Tube | 🌐Instagram|🌐@juyborikalon

Prezident Shavkat Mirziyoyev ishtirokida shu yilning avgust oyida o‘tgan asosiy tadbir va voqealar Prezident.uz|Facebook|Inst
+7
Prezident Shavkat Mirziyoyev ishtirokida shu yilning avgust oyida o‘tgan asosiy tadbir va voqealar Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

✅#Кун_ҳикмати Каъб ибн Ужра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам олдларидан бир киши ўти
✅#Кун_ҳикмати Каъб ибн Ужра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам олдларидан бир киши ўтиб қолди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари у кишидаги куч ва фаолликни кўриб: - “Эй Аллоҳнинг расули? Агар бу киши Аллоҳ таоло йўлида ҳаракат қилса ажойиб бўлар эди” - дейишди. Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: - “Агар у киши ёш фарзандларини боқиш учун кўчага чиқса, у Аллоҳ йўлидадир. Агар кекса ота онасини боқиш учун кўчага чиқса, у Аллоҳ йўлидадир. Агар бошқалардан сўрамасдан, ўз иффатини сақлаш мақсадида пул топиш учун кўчага чиқса, у ҳам Аллоҳ йўлидадир. Агар риё ва фахр учун чиқса, у шайтон йўлидадир” - деб айтдилар. Имом Табароний ривояти..Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг: 🌐Facebook  | 🪐Juyborikalon.uz You Tube | 🌐Instagram|🌐@juyborikalon

#Raddiya 📝QABR USTIGA QURʼON TILOVAT QILUVCHI JIHOZ QOʻYISH JOIZMI? 🎬 👉 YouTube da: youtube.com/shorts/ELdAy5OrvAg ♾️  manba: bukhari.uz Videodars O‘zbekiston Respublikasi Din ishlari bo‘yicha qo‘mitaning xulosasi asosida tayyorlandi. 💫 Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating: 🌐Facebook  | 🪐 Juyborikalon.uz  ✨Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг: ▶️You Tube | 🌐Instagram|🌐@juyborikalon

#Робиъул_аввал #салавот #инфографика Саловот айтиш фазилати ✍ Жамол домла Мавлянов "Жўйбори Калон" аёл-қизлар ўрта махсус исл
#Робиъул_аввал #салавот #инфографика Саловот айтиш фазилатиЖамол домла Мавлянов "Жўйбори Калон" аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасаси ўқитувчиси 💫 Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating: 🌐Facebook  | 🪐 Juyborikalon.uz  ✨Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг: ▶️You Tube | 🌐Instagram|🌐@juyborikalon

#muftiy_minbari #siyrat 📹 Жажжи Фотиманинг жасорати (15-қисм)
Муборак рабиул аввал (мавлид) ойи муносабати ва азиз мухлисларимизнинг самимий илтимосига мувофиқ, сиз кутган “Тасаддуқ, ё Расулуллоҳ” туркум суҳбатлари
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ ВА УЛАШИНГ🗣