cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

avatar

Аллоҳ васлига ошиқлар

🍃 بسم ﷲ الرحمن الرحيم Ё аслинг каби кўрин, Ё кўринганинг каби бўл... Румий 🍃 @Firrdavss_bot 🍃

Mostrar más
Publicaciones publicitarias
1 952
Suscriptores
Sin datos24 horas
Sin datos7 días
+430 días

Carga de datos en curso...

Tasa de crecimiento de suscriptores

Carga de datos en curso...

00:11
Video unavailableShow in Telegram
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу! Яна бир гўзал кун муборак бўлсин, Азизлар! Аллоҳ ушбу кунни барчамизга хайр-баракотли қилсин ва қолган кунларида хам ‎ибодатда, зуҳду тақвода, тавбаю истиғфорда, зикру тасбеҳда бардавом айласин. Чунки тонгдаги дуолар тақдирларга тасир этади. ​Қанча-қанча ғам-андухлар бор фақат саждада тарқалади. Қанча-қанча дардлар бор фақат дуода тузалади. Қанча-қанча машаққатлар бор фақат саждадаги кўз ёш билан енгиллашади. Аллоҳим! Бизларнинг қалбларимизга ором, дардларимизга шифо, ишларимизга енгиллик, амалларимизга қабулият ва дуоларимизга ижобат ато айла!🤲🤲🤲 ☀️ Чумолиларнинг ғимирлашини биладиган, сасини ҳам эшитадиган Аллоҳ, қалбларимизнинг астойдил фарёдини эшитмайдими?! Албатта эшитади... Мавлоно Румий. @Ishqim_Sen
Mostrar todo...
2.53 MB
👍 17
00:22
Video unavailableShow in Telegram
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Ё  РОББИМ! Дунё ва Охиратда СЕНИНГ розилигингга  эришишни тақдир қил! Қилган ибодатларимизни Ўзинг даргоҳингда қабул эт, Эй доимий Раҳмат эшиклари очиқ турадиган карамли Зот!! Эй лутфу инояти ила бизларни лол қолдирадиган Зот, эрта тонгда бу гуноҳкор қулларинг, ўзига нима хайрлисини билмаган ожиз бандаларинг ҳамма ишимизни Ўзингга топшириб қилаётган тавбаларимизни, улуғ Даргоҳингга кўтарилаётган дуоларимизни ижобат айла, неъматларингни мўл-кўл қилиб ато айла, Эй марҳаматлиларнинг энг Марҳаматлиси бўлган Роббимиз! 🤲 Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, Азиз диндошим, яна бир гўзал тонгингиз муборак бўлсин! Тонгда уйғониб раҳмат кутганларга Аллоҳимнинг саломи бўлсин! @Ishqim_Sen
Mostrar todo...
3.95 MB
👍 17
Аллоҳ таолонинг раҳматини истаганлар учун дуолар азизларим, сиз учун илиндик Кунингиз сўраганингиздек ўтсин! 🕋ЖУДАЯМ ГЎЗАЛ ДУО...🕌 🤲🏻Эй марҳаматли Роббим, сен иззат соҳиби бўлган азиз Зотсан. Бошқаларга иззат берадиган Ал-Муъизсан, қалбимдаги ҳар бир ҳолатдаг хабардор Ал-Хобирсан, менинг ич-ичимни кўриб турган Ал-Басирсан, сўзларимни ҳаммадан кўра яхшироқ эшитадиган, ҳеч бир кимса мени эшитмасада тинглай биладиган Ас-Самиъсан, дардларимга даво берувчи ҳеч кимса йўқ, сен Аш-Шофиъсан, марҳамат қиладиган бирон зот йўқ сен Ар-Рохмансан, гуноҳларимни кечирадиган фақат сенсан Ал-Ғоффарсан, Ал-Ғофурсан, Ал-Афувсан, айбларим очилса сендан ўзга беркитувчим йўқ сен Ас-Сатторсан, Қиёмат куни тирилганимда жонимни қутқарувчим йўқ, Сен борсан. 🌿Охиратда иймон келтириб, солиҳ амал қилганларга рахмат кўрсатувчи Ар-Рохиймсан, эй абадул абад тирик бўлган Ал-Ҳайй, эй абадул-абад ўлмайдиган, ухламайдиган Ал-Қоййум, эй жонларни оладиган Ал-Мумийт, эй жон ато этгувчи Ал-Муҳйии....... 🤲🏻Роббим! Мени ўз ҳолимга ташлаб қўйма, душманлар қўлида хор қилиб қўйма. Танамдан истасанг жонимни ол, сенга асло исён этмаслигим учун менга ёрдам бер, Аллоҳим мен фақат гуноҳлардан иборатман, жонимга озор етса уни қутқаришни истайман. 🍃Сенга тавба қилиб доим тавбамга хилоф қилгувчиман. На тавбамда тураман на тақво қиламан Аллоҳим.... 🤲🏻Намоз дея ўқиганимда на хушуъ на хузуъ бор. 🌱Закот дея берганимда миннатлар мужассам. Рўза дея тутганимда ҳамиша маъсият, Ҳаж дея борганимда бир саёҳату тижорат Аллоҳим..... 🌿Аллоҳим неъматларнинг шукрини адо этмадим кечир. Аллоҳим сени қўйиб махлуқларингдан қўрқдим, таваккални ташлаб, сабабларга ёпишдим, мени кечир. 🌱Аллоҳим сени унутиб "Мен"дедим, кечир. Аллоҳим...на сўзимда ишонч,на кўзимда қувонч... Аллоҳим на қалбимда тоқат,на жисмимда итоат... Турган битганим хиёнат. Садоқатимдан асар йўқ Аллоҳим. 🤲🏻Аллоҳим...чимдим ибодатимни тоғдек кўрдим, тоғдек гуноҳимни заррадек билдим, кечир. Йўлингда машаққат чекишдан қочдим. 🍃Аллоҳим кофирлар олдида мени хор қилма, Аллоҳим хиёнаткорларни мендан узоқ тут. Аллоҳим Росулимиз йўлидан юргиз, унинг хулқи билан хулқлантир. 🤲🏻Аллоҳим ўзингга бўлган муҳаббатни, сидқни итоатни бер. Ўзинг рози бўладиган ишга мени йўлла. Аллоҳим менга офият бер. Аллоҳим қалбимни ўзингга бўлган иймон билан лиммо-лим айла, қалбимни Қуръон нури билан нурлантир. 🌱Аллоҳим...дунё зийнатларига мени алдаттирма. Аллоҳим...тўймайдиган нафсдан ўзинг сақла. Аллоҳим...бир он ҳам зикрингдан айирма. 🍃Аллоҳим...танимни соғ қил. Аллоҳим...кибрли, такаббур бўлишимдан ўзинг сақла. Хокисор ва камтарлик бер. Аллоҳим...менинг қўлимдан бирон иш келмайди. 🌿Аллоҳим...агар сен менга раҳм этиб, чора этмасанг ҳалок бўламан. Сўзи гўзал, амали хунуклардан қилиб қўйма Аллоҳим. Ота-онамга раҳм қил, умрларини узоқ, амалларини гўзал қил. Икки дунё саодатини бер Аллоҳим. Зулм кўраётган биродарларимга офият,сабр бер. 🍃Мусулмонларни қалбларида бир-бирларига муҳаббатли қил. Аллоҳим...қалбим тўла хато, елкам тўла гуноҳ менга ўзинг нажот бер. Аллоҳим...қиёмат куни ўз соянгдан жой бер. 🤲🏻Аллоҳим...сўроқ-саволимни осон қил. Аллоҳим...қиёматда шафоатингга лойиқ қил, жамолингни бепарда кўришни насиб эт. Аллоҳим...мени дўзах ўтидан ўзинг сақла. 🤲🏻Аллоҳим...агар қалбимни юмшатмасанг, у тошдан кўра қаттиқ. Аллоҳим...ҳидоят қилганингдан кейин мени нотўғри йўлга оғишимга изн берма. 🤲🏻Аллоҳим...бу дунё ва охират яхшиликларини тугал қилиб дуоларимни қабул эт Аминь.....🤲 @Ishqim_Sen
Mostrar todo...
👍 26
00:26
Video unavailableShow in Telegram
🕋 Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, хайрли кун.🍀 📿Жума айёмининг хайри ва барокати сизга бўлсин. 🤲🏻 Аллоҳим, Кунимизни ғамлардан холи қил. Илм билан бизни беҳожат этгин... Хилм билан безатгин... Тақво билан мукаррам айла Аллоҳим,🤲 Аллоҳим лутф этдинг қулинг қилдинг, хосладинг Исломда қилдинг, суйдинг Расулингга уммат қилдинг, танладинг илм бердинг, чақирдинг Кабангни кўрсатдинг, Алҳамдулиллаҳ, бу неъматларингни бардавом айла ва Қиёмат куни фойдамизга ҳужжат бўлишини насиб айла, икки дунёда азиз қил Ё Раб🤲 @Ishqim_Sen
Mostrar todo...
6.52 MB
👍 7
00:16
Video unavailableShow in Telegram
Худо хоҳласа бўлади! Хоҳламаса хайрли бўлади. Тунингиз осуда у́тсин яхшиларим. @Ishqim_Sen
Mostrar todo...
1B4688A35B2497E3FD0BB0743A63B48D_video_dashinit.mp49.90 KB
👍 15
Жума кунининг бомдоди мусулмон кишининг ҳафта давомида ўқийдиган энг яхши намозидир. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Аллоҳ ҳузуридаги энг афзал намоз - жума куни тонгдаги намозни жамоат билан ўқиш", дедилар. Имом Табароний ривояти. Ғам-ташвишнинг ариши ва гуноҳларнинг мағфират бўлиши сабабларидан, Пайғамбар алайҳиссаломга салавот айтишдир. Жума куни айтилган салавотнинг таъсири каттадир. Чунки Пайғамбар алайҳиссалом салавот айтувчига “ғам-ташвишингга кифоя қилади, (унинг сабабидан) гуноҳларинг мағфират қилинади”, деб айтганлар. Имом Термизий ривояти. Жума байрам ва ибодат кунидир. Жумага ўтар кеча (пайшанба оқшоми)дан то жума куни шомгача бўлган ҳар сония ҳасанотлар хазинасидир. Кимнинг қалби шод бўлиши, гуноҳлари мағфират қилиниши, муаммолари ҳал бўлиб, ғамдан халос бўлишни истаса, ўша фурсатларда пайғамбар алайҳиссаломга салавот айтишни кўпайтирсин. Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Жума(га ўтар) кеча ва жума кундузи менга салавот айтишни кўпайтиринглар, чунки салавотларингиз менга кўрсатилади", дедилар. @Ishqim_Sen
Mostrar todo...
👍 18
00:24
Video unavailableShow in Telegram
Ассалому алейкум ва рохматуллохи ва барокатуху. Кунни мазмунли ва кўтаринки кайфиятда ўтиши учун нима қилиш керак? Уйқудан уйғонгач Аллоҳга шукр келтиришдан бошланг... СИЗ бугунги кунда Борсиз, соғ -саломат кўзларингизни очдингиз. Сизни жонидан ортиқ кўрувчи энг камида 2 та инсон бор. Егулигингиз, ичимлигингиз бор, алҳамдулиллоҳ... Кўришга кўзингиз, эшитишга қулоғингиз, ушлаш учун қўлингиз, юриш учун оёгингиз, тафаккур қилишингиз учун онгингиз бор!!!     Ер юзида неча миллион инсонда бундай имкониятлар йўқ... Ўйлаб кўринг...       Куннинг сермазмун ўтиши учун 3 тавсия: 1. Бошқаларни кайфиятингизга таъсир қилишига йўл қўйманг. 2.Ички ҳолатингизни, руҳиятингизни бошқаришни ўрганинг. 3.Табассум қилинг. ✍ Шунчаки жилмайинг... ▫️Кучли ва ақлли инсонлар ҳеч қачон ўч олмайди. Сиз ҳақингиздаги нотўғри фикрларни ўзингиз учун ютуқ деб билинг ва шунчаки жилмайиб қўйинг. @Ishqim_Sen
Mostrar todo...
4.76 MB
👍 8
00:20
Video unavailableShow in Telegram
Кимдир муваффақиятини тушида кўриб ётганида, кимдир унга эришиш учун барвақт уйғонади... Ассалому алайкум ва рохматуллохи ва барокатуху Хайрли кун эй, умри азизлар! 🌸🌱🌸 Яхши дам олдингизми, 3-4-кунлик дам олиш ҳам тугади, бир кун компот, бир кун мураббо ёпиш, бир кун тозалов, бир кун йўқлов, мана яна ишга алҳамдулиллаҳ! 🌸 Ҳаммасига чиройли шукроналар бўлсин, тириклик учун, янги бу тонглар учун, оиламиз борлиги учун, дўстлар учун, ҳаммаси учун! 🌸 Ўзи ато этган умрни яхшиликларга сарфлашимизни Ўзи осон айлаб, Ёрдамчимиз бўлсин! Кунингиз солиҳ амаллар билан гўзал ўтсин, азиз диндошим. @Ishqim_Sen
Mostrar todo...
6.11 MB
👍 14
00:07
Video unavailableShow in Telegram
Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ Роббимга хамд сано бўлсин, бизни яна энг улуғ кунларда бирлаштирди. Бизни яна Қурбон Ҳайитининг севинчига лойиқ кўрди. Бу кунларга ку́п бандалар етишолмади. Баъзилари ўлим сабаб, баъзилари эса ҳидоятсизлик сабаб. Бизни шу улуғ кунларга лойиқ кўрган Роббим, жаннатига ҳам лойиқ кўрсин. Жаннатида ҳам бирлаштирсин. Байрамимизни давомини жаннат боғларида ҳам севиниб нишонлайлик. Кўнглимиздан ўтиб, кафтларимизга тўкилган бутун хайрли дуоларимизни ижобатини тез кунда кўзимизда қувонч ёш билан қарши олиш бутун аҳли исломга насиб бўлсин. Дарди борларга бу байрам шифо бўлсин. Қарзи борларга бу байрам нажот бўлсин. Фарзандсизларга бу байрамда фарзанд хабари бўлсин. Мусибатзадаларга бу байрам офият бўлсин. Соғинчдан қалби пораларга бу байрам висол бўлсин. Муҳожирларга бу байрамда ватан висолига етишиш бахти бўлсин. Гуноҳлардан покланган қалб билан байрамни нишонлашни Роббим тақдир қилган бўлсин. Кимнинг қанақа яхши ниятлари бўлса зиёдаси билан берсин Аллоҳим. @Ishqim_Sen
Mostrar todo...
2.16 MB
👍 30
Photo unavailableShow in Telegram
#Дуо Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дер эдилар: «Аллоҳумма аслиҳ лий динияллазий ҳува ъисмату амри ва аслиҳ лий дунйаяллатий фийҳаа маъаший ва аслиҳ лий ахиротияллати фийҳаа маъадий, важъалил ҳаята зиядаталлий мин кулли хойрин, важаълил мавта роҳаталлий мин кулли шаррин». Имом Муслим ривоят қилган. Дуонинг маъноси: Аллоҳим, (дунё ва охират) ишимни муҳофаза қилувчи динимни ислоҳ қил. Тирикчилигим асоси бўлган дунёимни ислоҳ қил. Қайтажак бўлган охиратимни ислоҳ қил. Ҳаётимни ҳар бир яхшилик учун зиёда қилиб бер. Ўлимимни ҳар бир ёмонликдан роҳат қил. @Ishqim_Sen
Mostrar todo...
👍 12
Elige un Plan Diferente

Tu plan actual sólo permite el análisis de 5 canales. Para obtener más, elige otro plan.