cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

Аллоҳ васлига ошиқлар

🍃 بسم ﷲ الرحمن الرحيم Ё аслинг каби кўрин, Ё кўринганинг каби бўл... Румий 🍃 @Firrdavss_bot 🍃

Більше
Рекламні дописи
1 953
Підписники
+324 години
+37 днів
+1930 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

00:04
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Лаа илааҳа илла анта Субҳанака инний кунту миназзолимийн🤲🤲🤲 Я Арҳамар Роҳимийн, Я Ғофурур Роҳийм бугунги жума кунинг ҳурматидан Ўз лутфу марҳаматинг, фазлинг ила гуноҳларимизни авф эт! @Ishqim_Sen
Показати все...
1.68 MB
00:22
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга салавотлар бўлсин🤲❤️ Инналлоҳа ва малааикатиҳи юсоллуна аьланнабий, яайюҳаллазийна аману соллу аьлайҳи васаллиму таслима. Алфу алфи солатин ва алфу алфи саламин алайка я Саййидал Мурсалийн Алфу алфи солатин ва алфу алфи саламин алайка я Саййидан Набиййин. Ассалому алейкум ва рохматуллохи ва барокатуху Жуманинг хайри ва барокати сизга бу́лсин азиз диндошим!💐 @Ishqim_Sen
Показати все...
6.64 MB
00:18
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! 🌿🌺 Қадри баланд қадрдонларим. Барчангизга  пайшанба тонги  хайрли бўлсин ! Гўзал тонг🌿🌺  барчангизнинг  хонадонингизга файз ва барака олиб  келсин. Янги бошлаган ишингизни ёки  кечаги амалга  ошмай қолган  режаларинизни бугун  албатта  ривожини  беришини Аллохдан  сўраб қоламан, ушбу кун умр саҳифангизнинг энг ёрқин кунларидан бўлсин, Яратган Роббимиз Ўзи ёрлақасин! 🌿🌺 Азиз Қадрдоним Янги Гўзал Тонг барчангизга  хайрли бўлсин !🌿🌺 @Ishqim_Sen
Показати все...
5.09 MB
👍 15
01:30
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Ким Аллохдан дунёлик истаса у хисоб китоб куни ку́прок туришни хохлайди деганидир,яьни бойлигини керакли жойга ишлатмаса,узундан узок хисоб беришга мажбур бу́лади. Аллохим хаммамизни сахий бойлардан килсин,Аминь. Тунингиз осуда у́тсин яхшиларим. @Ishqim_Sen
Показати все...
16.66 MB
👍 21
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Бу дунё Аллоҳдан Аллоҳга бўлган йўлдир. Шундай экан, йўловчилигингни унутма... 🌿 Аслида барчамиз йўлдамиз... Борар маконимиз хайрли манзиллар бўлсин🌿 Ассаламу алайкум ва рохматуллохи ва барокатуху! 🌸 Азиз диндошим! 🌸 Кўп нарса билишга ҳожат йўқ. Меҳр-муҳаббат кўрсатган, фидокорлик қилган, ҳаққимизга дуо қилгувчи инсонларнинг қийматини билсак, кифоя. Меҳрибонларимизнинг умрлари баракотли бўлсин, атрофимиз яхшилар билан тўлсин, кунимиз мазмунли ўтсин, азизларим. @Ishqim_Sen
Показати все...
👍 16
01:01
Відео недоступнеДивитись в Telegram
#хайрли_тонг Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Алҳамдулиллаҳ! Яна сизлар билан саломга насибни қўшгани учун! Аллоҳ розилиги ила бугунги янги кунини қаршилаётган қадрдонлар , ҳаётингизда рўй берган барча қийинчиликлар, ташвишлар ортда қолган бўлсин илоҳим. Аллоҳ хонадонларингизга фақат қувонч ва шодлик, меҳр-оқибат, рўзғорингизга барака, халол ризқ, барчангизга мустаҳкам соғлик ва иймон зиёдалигини насиб қилиб, ҳамиша яхшиликлари устида қилсин! Бахт қидирганларга бахт, фарзандсизларга фарзанд, ёлғизларга ҳамрох, дардманлар дардига даво, беморларга шифо берсин! Ишларингиз доимо ўнгидан келсин, фарзандлар камолини кўринг.. Аллоҳ таоло доим ўзи паноҳига асрасин! . Кун давомида сизларни яхши кайфият тарк этмасин деб қоламиз! @Ishqim_Sen
Показати все...
9.43 KB
👍 18
00:17
Відео недоступнеДивитись в Telegram
🕊Бахтли бўлиш учун: қўлларингизни - иш билан; қалбингизни - муҳаббат билан; Онгингизни - мақсад билан; Хотирангизни - фойдали билимлар билан, Келажакни - умид билан тўлдиринг!🕊 🌙 Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу! Бугун бошланажак янги бир ҳафтанинг нурафшони муборак бўлсин! Инсон табиатан доим хайрлисига толибдир. Кулсак ҳам, йиғласак ҳам хайрлиси... Яшасак ҳам, ҳатто кетар чоғда ҳам хайрлиси бўлсин деймиз. Майли, истаганларимиз бўлмасин, Аллоҳ таоло биздан рози бўлсин! Ана ўша ҳаққимиздаги энг хайрлисидир... Кунингиз солиҳ амалларга, Аллоҳ таолонинг раҳматию офиятига тўлсин. @Ishqim_Sen
Показати все...
6.10 MB
👍 14
00:11
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу! Яна бир гўзал кун муборак бўлсин, Азизлар! Аллоҳ ушбу кунни барчамизга хайр-баракотли қилсин ва қолган кунларида хам ‎ибодатда, зуҳду тақвода, тавбаю истиғфорда, зикру тасбеҳда бардавом айласин. Чунки тонгдаги дуолар тақдирларга тасир этади. ​Қанча-қанча ғам-андухлар бор фақат саждада тарқалади. Қанча-қанча дардлар бор фақат дуода тузалади. Қанча-қанча машаққатлар бор фақат саждадаги кўз ёш билан енгиллашади. Аллоҳим! Бизларнинг қалбларимизга ором, дардларимизга шифо, ишларимизга енгиллик, амалларимизга қабулият ва дуоларимизга ижобат ато айла!🤲🤲🤲 ☀️ Чумолиларнинг ғимирлашини биладиган, сасини ҳам эшитадиган Аллоҳ, қалбларимизнинг астойдил фарёдини эшитмайдими?! Албатта эшитади... Мавлоно Румий. @Ishqim_Sen
Показати все...
2.53 MB
👍 22
00:22
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Ё  РОББИМ! Дунё ва Охиратда СЕНИНГ розилигингга  эришишни тақдир қил! Қилган ибодатларимизни Ўзинг даргоҳингда қабул эт, Эй доимий Раҳмат эшиклари очиқ турадиган карамли Зот!! Эй лутфу инояти ила бизларни лол қолдирадиган Зот, эрта тонгда бу гуноҳкор қулларинг, ўзига нима хайрлисини билмаган ожиз бандаларинг ҳамма ишимизни Ўзингга топшириб қилаётган тавбаларимизни, улуғ Даргоҳингга кўтарилаётган дуоларимизни ижобат айла, неъматларингни мўл-кўл қилиб ато айла, Эй марҳаматлиларнинг энг Марҳаматлиси бўлган Роббимиз! 🤲 Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, Азиз диндошим, яна бир гўзал тонгингиз муборак бўлсин! Тонгда уйғониб раҳмат кутганларга Аллоҳимнинг саломи бўлсин! @Ishqim_Sen
Показати все...
3.95 MB
👍 20
Аллоҳ таолонинг раҳматини истаганлар учун дуолар азизларим, сиз учун илиндик Кунингиз сўраганингиздек ўтсин! 🕋ЖУДАЯМ ГЎЗАЛ ДУО...🕌 🤲🏻Эй марҳаматли Роббим, сен иззат соҳиби бўлган азиз Зотсан. Бошқаларга иззат берадиган Ал-Муъизсан, қалбимдаги ҳар бир ҳолатдаг хабардор Ал-Хобирсан, менинг ич-ичимни кўриб турган Ал-Басирсан, сўзларимни ҳаммадан кўра яхшироқ эшитадиган, ҳеч бир кимса мени эшитмасада тинглай биладиган Ас-Самиъсан, дардларимга даво берувчи ҳеч кимса йўқ, сен Аш-Шофиъсан, марҳамат қиладиган бирон зот йўқ сен Ар-Рохмансан, гуноҳларимни кечирадиган фақат сенсан Ал-Ғоффарсан, Ал-Ғофурсан, Ал-Афувсан, айбларим очилса сендан ўзга беркитувчим йўқ сен Ас-Сатторсан, Қиёмат куни тирилганимда жонимни қутқарувчим йўқ, Сен борсан. 🌿Охиратда иймон келтириб, солиҳ амал қилганларга рахмат кўрсатувчи Ар-Рохиймсан, эй абадул абад тирик бўлган Ал-Ҳайй, эй абадул-абад ўлмайдиган, ухламайдиган Ал-Қоййум, эй жонларни оладиган Ал-Мумийт, эй жон ато этгувчи Ал-Муҳйии....... 🤲🏻Роббим! Мени ўз ҳолимга ташлаб қўйма, душманлар қўлида хор қилиб қўйма. Танамдан истасанг жонимни ол, сенга асло исён этмаслигим учун менга ёрдам бер, Аллоҳим мен фақат гуноҳлардан иборатман, жонимга озор етса уни қутқаришни истайман. 🍃Сенга тавба қилиб доим тавбамга хилоф қилгувчиман. На тавбамда тураман на тақво қиламан Аллоҳим.... 🤲🏻Намоз дея ўқиганимда на хушуъ на хузуъ бор. 🌱Закот дея берганимда миннатлар мужассам. Рўза дея тутганимда ҳамиша маъсият, Ҳаж дея борганимда бир саёҳату тижорат Аллоҳим..... 🌿Аллоҳим неъматларнинг шукрини адо этмадим кечир. Аллоҳим сени қўйиб махлуқларингдан қўрқдим, таваккални ташлаб, сабабларга ёпишдим, мени кечир. 🌱Аллоҳим сени унутиб "Мен"дедим, кечир. Аллоҳим...на сўзимда ишонч,на кўзимда қувонч... Аллоҳим на қалбимда тоқат,на жисмимда итоат... Турган битганим хиёнат. Садоқатимдан асар йўқ Аллоҳим. 🤲🏻Аллоҳим...чимдим ибодатимни тоғдек кўрдим, тоғдек гуноҳимни заррадек билдим, кечир. Йўлингда машаққат чекишдан қочдим. 🍃Аллоҳим кофирлар олдида мени хор қилма, Аллоҳим хиёнаткорларни мендан узоқ тут. Аллоҳим Росулимиз йўлидан юргиз, унинг хулқи билан хулқлантир. 🤲🏻Аллоҳим ўзингга бўлган муҳаббатни, сидқни итоатни бер. Ўзинг рози бўладиган ишга мени йўлла. Аллоҳим менга офият бер. Аллоҳим қалбимни ўзингга бўлган иймон билан лиммо-лим айла, қалбимни Қуръон нури билан нурлантир. 🌱Аллоҳим...дунё зийнатларига мени алдаттирма. Аллоҳим...тўймайдиган нафсдан ўзинг сақла. Аллоҳим...бир он ҳам зикрингдан айирма. 🍃Аллоҳим...танимни соғ қил. Аллоҳим...кибрли, такаббур бўлишимдан ўзинг сақла. Хокисор ва камтарлик бер. Аллоҳим...менинг қўлимдан бирон иш келмайди. 🌿Аллоҳим...агар сен менга раҳм этиб, чора этмасанг ҳалок бўламан. Сўзи гўзал, амали хунуклардан қилиб қўйма Аллоҳим. Ота-онамга раҳм қил, умрларини узоқ, амалларини гўзал қил. Икки дунё саодатини бер Аллоҳим. Зулм кўраётган биродарларимга офият,сабр бер. 🍃Мусулмонларни қалбларида бир-бирларига муҳаббатли қил. Аллоҳим...қалбим тўла хато, елкам тўла гуноҳ менга ўзинг нажот бер. Аллоҳим...қиёмат куни ўз соянгдан жой бер. 🤲🏻Аллоҳим...сўроқ-саволимни осон қил. Аллоҳим...қиёматда шафоатингга лойиқ қил, жамолингни бепарда кўришни насиб эт. Аллоҳим...мени дўзах ўтидан ўзинг сақла. 🤲🏻Аллоҳим...агар қалбимни юмшатмасанг, у тошдан кўра қаттиқ. Аллоҳим...ҳидоят қилганингдан кейин мени нотўғри йўлга оғишимга изн берма. 🤲🏻Аллоҳим...бу дунё ва охират яхшиликларини тугал қилиб дуоларимни қабул эт Аминь.....🤲 @Ishqim_Sen
Показати все...
👍 29
Оберіть інший тариф

На вашому тарифі доступна аналітика тільки для 5 каналів. Щоб отримати більше — оберіть інший тариф.